РЎЗАДОР ПАПИЛЛОМАНИ ОЛДИРСА БЎЛАДИМИ?
#рўза
❓1238-CАВОЛ: Рўзадор папилломани олдирса бўладими? Куйдириш йўли билан олинар экан.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Папиллома тананинг ташқи қисмига чиқади ва уни куйдириб олиб ташлаш билан рўза очилмайди. Чунки рўза аксар ҳолларда одамнинг ичига кирган нарсалар сабабли бузилади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда папилломани олдиришнинг зарари йўқ. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وَالْمُفْطِرُ إنَّمَا هُوَ الدَّاخِلُ مِنْ الْمَنَافِذِ لِلِاتِّفَاقِ"
“Рўзани бузадиган нарса бу одатий йўллардан ичкарига кирган нарсадир. Бунга уламолар иттифоқ қилишган”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

ҚИЗ БОЛАЛАР УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН ТИЛЛА ТАҚИНЧОҚЛАРДАН ҲАМ ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?
#закот
❓1239-CАВОЛ: Мен қизларим учун тилла тақинчоқлар олиб қўйганман. Шулардан закот чиқараманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар тилла тақинчоқлар қизларнинг ўзига мулк қилиб берилган ва улар балоғатга етган бўлса ҳамда тилласи ҳам нисобга етган бўлса, ўзлари закот беради.
Агар нисобга етмаган бўлса ёки нисобга етган бўлса-ю, балоғатга етмаган бўлса, закот бермайди.
Агар кейинчалик, масалан, турмушга узатаётиб бераман деб тилла олиб қўйган бўлсангиз, бу сизнинг мулкингиз бўлади ва сиз ўзингиздаги нақд пул ёки тилла тақинчоқларингизга қўшиб закот чиқарасиз. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
واللازم في مضروب كل منهما (ومعموله ولو تبرا أو حليا مطلقا) مباح الاستعمال أو لا، ولو للتجمل والنفقة؛ لأنهما خلقا أثمانا، فيزكيهما كيف كانا.
“(Тилла ва кумушнинг) иккисидан ҳар бирининг зарб қилинганида, истеъмолдагисида, хоҳ у ишлов берилмаган руда ҳолатда бўлсин, хоҳ истеъмоли мубоҳ ёки мубоҳ бўлмаган тақинчоқ бўлсин, хоҳ зийнат учун бўлсин, хоҳ бировга бериш учун бўлсин, закот чиқариш лозим. Чунки, бу иккиси нарсаларнинг баҳоси – пул қилиб яратилган. Шундай экан, у иккиси қандай бўлмасин улардан закот берилади” (“Раддул муҳтор” китоби).
قوله: (عقل وبلوغ) فلا تجب على مجنون وصبي لانها عبادة محضة وليسا مخاطبين بها
“Закот беришнинг фарз бўлиши ақлли бўлиш ва балоғатга етишдир. Шунга кўра, мажнун ва балоғатга етмаган бола зиммасига закот бериш вожиб бўлмайди. Чунки закот ибодатдир ва ибодатлар бу икки тоифа инсонларга фарз эмасдир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 #Жума_суҳбати
▶️МАВЗУ: ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ – УЛКАН САВОБ
📝 Ота-онага яхшилик қилиш
🕌 Ота-онанинг розилигини олишда уламолар ҳаётидан намуналар
📖 Ота-онага оқ бўлиш ҳақида
🤲 Ота-она вафотидан кейин ҳам уларни рози қилиш мумкинми?
📖 Фарзандлар аҳамият бериши лозим бўлган айрим одоблар
🗣 Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ – Фатво маркази бош мутахассиси
🗣Абдувоҳид домла АҲМАДАЛИЕВ – Фатво маркази мутахассиси, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🌐 FULL HD
#Жума_суҳбатлари #juma_suhbati
Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING ✅
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife

ЖУМА НАМОЗИ БИЛАН ХУТБАСИНИ БОШҚА-БОШҚА ИМОМ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#намоз
❓1240-CАВОЛ: Агар жума намозида хутба қилган имом бошқа, жума фарзида эса бошқа имом ўқиса намоз дуруст бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу ҳолатда намоз дуруст бўлади. Лекин афзали хутбани ҳам, жума намозини ҳам бир киши ўқишидир. Бу ҳақида Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
لَا يَنْبَغِي أَنْ يُصَلِّيَ غَيْرُ الْخَطِيبِ ؛ لِأَنَّ الْجُمُعَةَ مَعَ الْخُطْبَةِ كَشَيْءٍ وَاحِدٍ فَلَا يَنْبَغِي أَنْ يُقِيمَهَا اثْنَانِ ، وَإِنْ فُعِلَ جَازَ
“Жума намозини хутба қилган кишидан бошқаси ўқимаслиги керак. Чунки жума намози билан унинг хутбаси битта нарса кабидир. Шундай экан уларни икки киши адо қилмаслиги керак. Бордию хутба билан жума намозини бошқа-бошқа кишилар ўқиб қўйса ҳам жоиздир” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#намоз
❓1240-CАВОЛ: Агар жума намозида хутба қилган имом бошқа, жума фарзида эса бошқа имом ўқиса намоз дуруст бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу ҳолатда намоз дуруст бўлади. Лекин афзали хутбани ҳам, жума намозини ҳам бир киши ўқишидир. Бу ҳақида Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
لَا يَنْبَغِي أَنْ يُصَلِّيَ غَيْرُ الْخَطِيبِ ؛ لِأَنَّ الْجُمُعَةَ مَعَ الْخُطْبَةِ كَشَيْءٍ وَاحِدٍ فَلَا يَنْبَغِي أَنْ يُقِيمَهَا اثْنَانِ ، وَإِنْ فُعِلَ جَازَ
“Жума намозини хутба қилган кишидан бошқаси ўқимаслиги керак. Чунки жума намози билан унинг хутбаси битта нарса кабидир. Шундай экан уларни икки киши адо қилмаслиги керак. Бордию хутба билан жума намозини бошқа-бошқа кишилар ўқиб қўйса ҳам жоиздир” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАСЖИДЛАРДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ
#азон #намоз
❓1241-CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилган:
إذَا دَخَلَ الرَّجُلُ عِنْدَ الْإِقَامَةِ يُكْرَهُ لَهُ الِانْتِظَارُ قَائِمًا وَلَكِنْ يَقْعُدُ ثُمَّ يَقُومُ إذَا بَلَغَ الْمُؤَذِّنُ قَوْلَهُ حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ
“Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа алал фалаҳ” га келганида, ўрнидан туриб, намозга шуруъ қилади.“Музмарот” китобида шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

ОНЛАЙН БЎЛИБ ТУРГАН ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#намоз
❓1242-CАВОЛ: Сафардаман. Яшаш жойимдан масжид узоқроқда. Таровиҳ намозига боришга қийналаман. Шунинг учун YouTube каналида жонли эфирдаги таровиҳ намозларига иқтидо қилиб намоз ўқисам бўладими? Ёки мумкин эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Онлайн шаклда иқтидо қилиб намоз ўқиш мумкин эмас. Чунки имом ва муқтадийнинг намоз ўқиётган жойи бир бўлиши шарт қилинган. “Бадоеъус саноиъ” китобида шундай дейилган:
اتحاد المكان من شرائط صحة الاقتداء
“Имом ва муқтадийнинг намоз ўқиётган жойлари бир бўлиши иқтидо қилиш дуруст бўлиши учун қўйилган шартларидан биридир”.
Таровиҳни масжидда ўқишнинг савоби беқиёс. Лекин масжидда ўқишнинг иложи бўлмаса, уйда ўзи ўқиши ҳам дуруст. Валлоҳу аълам.

ФАРИШТАЛАР УХЛАЙДИЛАРМИ?
#ақида
❓1243-CАВОЛ: Фаришталар ухлайдими? Дам олишадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фаришталарда ухлаш, чарчаш ва дам олиш сингари инсонлар ва бошқа жониворларга хос сифатлар бўлмайди. Бунга қуйидаги оят далолат қилади:
وَلَهُ مَن فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِۚ وَمَنْ عِندَهُ لَا يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِهِ وَلَا يَسْتَحْسِرُونَ ﴿١٩﴾ يُسَبِّحُونَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ لَا يَفْتُرُونَ ﴿٢٠﴾
“Осмонлару ердаги барча жонзотлар Уникидир. Унинг ҳузуридагилар ибодатидан такаббурлик қилмаслар ва малол олмаслар. Улар кечаю кундуз тасбиҳ айтарлар. Чарчамаслар”. (Анбиё сураси, 19-20-оятлар).
Аллома Розий раҳимаҳуллоҳ “Мафотиҳул ғайб” номли китобида қуйидагиларни айтган:
"صفة الملائكة: المسألة السابعة: اتفقوا على أن الملائكة لا يأكلون ولا يشربون ولا ينكحون، يسبحون الليل والنهار لا يفترون، وأما الجن والشياطين فإنهم يأكلون ويشربون، قال عليه السلام في الروث والعظم: «إنه زاد إخوانكم من الجن»
“Фаришталарнинг сифатлари: еттинчи масала: уламолар иттифоқ бўлган масала шуки, фаришталар емайди, ичмайди ва никоҳланмайдилар. Улар кечаю кундуз тасбиҳ айтурлар, чарчамайдилар. Жин ва шайтонлар эса еб-ичади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тезак ва суяк ҳақида “У жин биродарларингизнинг озуқасидир”, деганлар”. Валлоҳу аълам.