САМОЛЁТ ҲАВОДАЛИГИДА ИФТОР ВАҚТИ БЎЛСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир одам сафардан самолётда қайтиш чоғида ҳаводалигида ифтор вақти бўлса манзилга тушган вақтида манзилида ҳали ифторлик вақти кирмаган бўлса, шу ҳолатда қайси вақтда оғиз очади? Ҳаводалигидами ёки манзилига етиб боргачми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ибодатлардан намоз ва рўза кабиларда вақт асосан қуёшга нисбатан олингани сабаб осмонда учиб келаётган киши кўпинча булутлар орасида бўлганлиги сабаб баъзи вақтларда айнан қайси вақт ва пайтда эканини аниқ билишда хато қилиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, йўловчи агар бораётган манзилига етиб боришига яқин қолган бўлса, ерга тушгандан кейин, оғиз очиши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#огоҳлантириш
#тўқима_ҳадис
Муҳтарам азизлар! Ижтимоий тармоқларда "Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз" ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Аслида, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин.
Ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ўтган йили Рамазон ойида батафсил жавоб берилган эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

#эслатма
❗️Қадр кечаси
🔸Бугун 15 май жума куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаси (23-кеча) бошланади.
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

🔗 Яқинларингизга улашинг: @diniysavollar#эслатма
Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
🔸21 кеча: 13 май (чоршанба)дан — 14 майга ўтар кечаси;
🔷23 кеча: 15 май (жума)дан — 16 майга ўтар кечаси;
🔹25 кеча: 17 май (якшанба)дан — 18 майга ўтар кечаси;
🔹27 кеча: 19 май (сешанба)дан — 20 майга ўтар кечаси;
🔹29 кеча: 21 май (пайшанба)дан — 22 майга ўтар кечаси.
❓Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак? 💬 ЖАВОБ: Бу ерда
🔗 Яқинларингизга улашинг: @diniysavollar

Telegram
FATVO.UZ
ҚАДР КЕЧАСИ ҲАҚИДА
#фазилатли_вақтлар
❓179-CАВОЛ: “Лайлатул қадр” кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қадр кечаси ва ундаги фазилатлар тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Қадр”…

361-savol
Fatvo hay'ati
КАРАНТИН ДАВРИДА ИЖАРА ТЎЛОВИ МАСАЛАСИДА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИЛАДИ?
❓361-CАВОЛ
▫️ Каналга уланиш▫️
❓361-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар рўзадор одамнинг хаёлига беихтиёр тарзда турли таомлар ҳақида ўйлар келса бунинг зарари йўқ. Аммо рўзадор одам атайлаб, қасдан турли таомларни кўнглидан ўтказиши ва рўзадор бўлмаганимда эди деган фикрда бўлиши кароҳиятдан холи эмас. Қолаверса, бу рўзадан малолланиш ҳисобланади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ рўзадор одам ҳўлланган матога ўранишини макруҳ санаганлар. Сабаби, бу худди рўзадан малолланишга ўхшаш эканини айтганлар. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар рўзадор одамнинг хаёлига беихтиёр тарзда турли таомлар ҳақида ўйлар келса бунинг зарари йўқ. Аммо рўзадор одам атайлаб, қасдан турли таомларни кўнглидан ўтказиши ва рўзадор бўлмаганимда эди деган фикрда бўлиши кароҳиятдан холи эмас. Қолаверса, бу рўзадан малолланиш ҳисобланади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ рўзадор одам ҳўлланган матога ўранишини макруҳ санаганлар. Сабаби, бу худди рўзадан малолланишга ўхшаш эканини айтганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
СЎЙИЛГАН ЖОНЛИҚДАГИ ҚОННИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓398-CАВОЛ: Ҳайвон сўйилганда бўғзидан оққан қон ҳаром, сўйилгандан сўнг, гўшт томирларида қолган қон ҳалол ҳисобланади. Aгар сўйилишидан олдин ҳайвоннинг бирор ерига зарба теккан бўлса ва шу жойида қон қотиб қолган бўлса, сўйилгандан сўнг шу қонни тўлиқ кетказиш керакми ёки ҳалол бўлаверадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримда оқувчи қон ҳаром экани айтилади. Шунга кўра, гўшт ораларида қолган оқмаган қонлар ҳалол ҳисобланади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
قُلْ لَا أَجِدُ فِي مَا أُوحِيَ إِلَيَّ مُحَرَّمًا عَلَى طَاعِمٍ يَطْعَمُهُ إِلَّا أَنْ يَكُونَ مَيْتَةً أَوْ دَمًا مَسْفُوحًا أَوْ لَحْمَ خِنْزِيرٍ فَإِنَّهُ رِجْسٌ أَوْ فِسْقًا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلَا عَادٍ فَإِنَّ رَبَّكَ غَفُورٌ رَحِيمٌ
“Айтинг: «Менга ваҳий қилинган нарса (Қуръон)дан таом ейдиган кишига ўлимтик, тўкилган қон, чўчқа гўшти – у, албатта, палид – ва (сўйишда) Аллоҳдан ўзганинг номи аталган «фисқ» (“ҳайвон”)дан бошқа ейиш ҳаром қилинган нарсани топмаяпман». Бас, кимки заруратда қолиб, (бошқага) зулм қилмаган ва (зарурат) ҳаддидан ошмаган ҳолда (уларни еса), албатта, Раббингиз кечиримли ва раҳмлидир” (Анъом сураси, 145-оят).
Яъни ҳайвонни сўйилганда танадан ажралиб оққан қоннинг ҳаромлиги айтилмоқда. Аммо гўштнинг ички қисмида, томирларида қолган қонлар ҳаром эмас. Икрима раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар шу оят бўлмаганида мусулмонлар ҳам яҳудийлар каби гўшт томирларидаги қолган қонлардан ҳазар қилиб, емаган бўлур эдилар”, – деганлар.
Худди шунингдек, ҳайвон сўйилишидан олдин бирор ерига зарба теккан бўлса ва шу жойида қон қотиб қолган бўлса, сўйилгандан сўнг шу қонни тўлиқ кетказиш шарт бўлмайди. Лекин бу масаланинг фиқҳий ва ҳукмий томони. Кимдир ўша зарбанинг асари бўлиб, қотиб қолган қонни ёки гўшт томирларидаги қонни табиати кўтармаса ва уни ювиб ташлаб, кейин ишлатса бунинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Меросдан закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир киши мерос олган бўлса, у ҳам нисобга етиб бир йил айланса, ундан закот берилади. Чунки мерос моли ҳам қўлига текканидан кейин унинг мулки ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Меросдан закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир киши мерос олган бўлса, у ҳам нисобга етиб бир йил айланса, ундан закот берилади. Чунки мерос моли ҳам қўлига текканидан кейин унинг мулки ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#эслатма
❗️Қадр кечаси
🔸Бугун 17 май якшанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаси (25-кеча) бошланади.
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.
❗️Қадр кечаси
🔸Бугун 17 май якшанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаси (25-кеча) бошланади.
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Яқинларингизга улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен намоз ўқишни бошламоқчи эдим, бошида эрталаб бир маҳал ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирдан беш вақт намозни ўқишни бошланг. Чунки намоз балоғатга етган эру аёлга бирдек фарздир. Бу қилиш-қилмаслик ихтиёрли бўлган диний расм-русум эмас, балки диннинг шиорларидан, диннинг устуни бўлган диний мажбуриятдир. Киши бир маҳал намоз ўқиб қолганини ўқимаса, ўқилганига савоб олиб, ўқилмагани учун катта гуноҳ олади. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Мен намоз ўқишни бошламоқчи эдим, бошида эрталаб бир маҳал ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирдан беш вақт намозни ўқишни бошланг. Чунки намоз балоғатга етган эру аёлга бирдек фарздир. Бу қилиш-қилмаслик ихтиёрли бўлган диний расм-русум эмас, балки диннинг шиорларидан, диннинг устуни бўлган диний мажбуриятдир. Киши бир маҳал намоз ўқиб қолганини ўқимаса, ўқилганига савоб олиб, ўқилмагани учун катта гуноҳ олади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#эслатма
Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
🔸21 кеча: 13 май (чоршанба)дан — 14 майга ўтар кечаси;
🔸23 кеча: 15 май (жума)дан — 16 майга ўтар кечаси;
🔷25 кеча: 17 май (якшанба)дан — 18 майга ўтар кечаси;
🔹27 кеча: 19 май (сешанба)дан — 20 майга ўтар кечаси;
🔹29 кеча: 21 май (пайшанба)дан — 22 майга ўтар кечаси.
❓Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак? 💬 ЖАВОБ: Бу ерда
🔗 Улашинг: @diniysavollar

❓CАВОЛ: Таровиҳ намозида Фотиҳадан кейин ўқиладиган зам сура агар кичик сура бўлса, камида 3 та сурa ўқиш керак. Бўлмаса намоз макруҳ бўлиб қолади дейишди. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зам сура – намознинг вожибларидан ҳисобланади. Зам сурага битта сура ёки уч оят ўқиш керак. Уч оятга тенг келадиган бир узун оят ўқиса ҳам дуруст бўлади. Таровиҳ намозида ҳам шундай. Бунда ҳам битта сура кифоя қилади ва макруҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Таровиҳ намозида Фотиҳадан кейин ўқиладиган зам сура агар кичик сура бўлса, камида 3 та сурa ўқиш керак. Бўлмаса намоз макруҳ бўлиб қолади дейишди. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зам сура – намознинг вожибларидан ҳисобланади. Зам сурага битта сура ёки уч оят ўқиш керак. Уч оятга тенг келадиган бир узун оят ўқиса ҳам дуруст бўлади. Таровиҳ намозида ҳам шундай. Бунда ҳам битта сура кифоя қилади ва макруҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
САНЖАР ИСМИМНИ ЎЗГАРТИРИШИМ КЕРАКМИ?
#исм
❓399-CАВОЛ: Исломда Санжар исми борми? Бу исмим билан юрсам бўладими ёки исмимни ўзгартиришим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. "Санжар" исми арабча исм бўлиб, кучли қалъа, қўрғон, ғолиб, музаффар маъноларини англатади. Бу исмда ножоиз ҳолат йўқ.
Аммо шуни ёдда тутиш керакки, Ислом дини инсоният жамиятини барча соҳаларини қамраб олган. Барча ишларнинг қандай амалга ошириш йўлларини ҳам таълим берган. Шулар қаторида Аллоҳ таоло инсонга неъмат ўлароқ берган фарзандга чиройли, уни ато этувчисига банда, қул эканлигини эслатувчи исмлар қўйишни ўргатади.
Ҳадисларда Аллоҳга энг кўп ёқадиган исм У зотга бандаликни англатадиган исмлар эканлиги айтиб ўтилган. Масалан, Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Абдулкарим ва ҳоказо. Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
" أَحَبُّ الْأَسْمَاءِ إِلَى اللَّهِ تَعَالَى عَبْدُ اللَّهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ " (رواه الإمام أبو داود عن ابن عمر رضي الله عنهما)
яъни: “Аллоҳ таолога энг маҳбуб исмлар – Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Яна бир ҳадисда шундай марҳамат қилдилар:
تَسَمَّوْا بِأَسْمَاءِ الْأَنْبِيَاءِ، وَأَحَبُّ الْأَسْمَاءِ إِلَى اللَّهِ عَبْدُ اللَّهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ، (رواه الإمام أبو داود عن أبي وهب الجشمي رضي الله عنه)
яъни: “Пайғамбарларнинг исмларини қўйинглар. Аллоҳга энг маҳбуб исмлар Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир...” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Қизларга қўйиладиган исмлар ҳам нубувват хонадони хонимларининг исмлари, авлиёлик мақомига эришган кўплаб солиҳа аёлларнинг исми бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Фарзандларга қўйилган чиройли исмлар уларни ахлоқли, комил инсон қилиб тарбия қилишда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак. Валлоҳу аълам.

FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Агар рўзадор инсон ифторлик вақти оғиз очиш дуосини ўқимасдан туриб нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ўтади. Оғиз очиш дуосини ўқиш мустаҳаб амал яъни, ўқиган савоб олади, ўқимаган гуноҳкор бўлмайди. Муҳими, рўзадор киши оғиз очадиган вақтдан олдин оғзини очмаса бас. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Агар рўзадор инсон ифторлик вақти оғиз очиш дуосини ўқимасдан туриб нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ўтади. Оғиз очиш дуосини ўқиш мустаҳаб амал яъни, ўқиган савоб олади, ўқимаган гуноҳкор бўлмайди. Муҳими, рўзадор киши оғиз очадиган вақтдан олдин оғзини очмаса бас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳозир зиммамда қарзим бор. Хар ойда қарзимни бўлиб-бўлиб тулайман. Рамазон ойида қилинган садақаларнинг ажри кўпайтириб берилишини эшитиб эҳсонлар қиляпман. Қилган эхсонларим тўғрими ёки олдин қарзларимни тўлашим керакми? Закот беришимчи?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қарзи бор киши биринчи навбатда қарзини тўлаши керак. Аммо, қарз беришига тўсқинлик қилмайдиган даражада эҳсон қилса ҳам бўлади. Бу ўзини ихтиёридаги иш ҳисобланади.
Қарздор кишининг қарзи қўлидаги молидан кўп бўлса, қўлидаги моли ўзиники бўлмай, ҳақдорларники саналади. Ундан закот бермайди. Агар қўлидаги моли қарзидан кўп бўлиб, фаразан қарзини чиқарганидан кейин қолган мол нисобга етса, қолган молидан закот беради. Валлоҳу аълам.

РЎЗАНИ ЎРТАГА ҚЎЙИБ ҚАСАМ ИЧИШ ТЎҒРИМИ?
#қасам
❓400-CАВОЛ: Саволим шуки, рўзани ўртага қўйиб қасам ичиш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай қилиш нотўғри ҳисобланади. Чунки, динимизда мўмин мусулмонлар Аллоҳ таолодан ўзга нарса билан қасам ичишдан қайтарилган. Бу борада кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинган.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-оналарингиз ва санамлар номи билан қасам ичманг. Фақат Аллоҳ номи билангина қасам ичинг. Ростгўй бўлсангизгина Аллоҳ номи билан қасам ичинг”, — деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Насаий ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️
#қасам
❓400-CАВОЛ: Саволим шуки, рўзани ўртага қўйиб қасам ичиш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай қилиш нотўғри ҳисобланади. Чунки, динимизда мўмин мусулмонлар Аллоҳ таолодан ўзга нарса билан қасам ичишдан қайтарилган. Бу борада кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинган.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-оналарингиз ва санамлар номи билан қасам ичманг. Фақат Аллоҳ номи билангина қасам ичинг. Ростгўй бўлсангизгина Аллоҳ номи билан қасам ичинг”, — деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Насаий ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мени турмуш ўртоғим йўқ. Молим эса нисобга етиб закот бердим. Айримлар закотинг ўтмайди дейишяпти шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Айримларни “Закотинг ўтмайди” деган гапи мутлақо нотўғри. Шариатимизда ҳар бир балоғатга етган шахс мустақил инсон ҳисобланади ва унга шариат ҳукмлари жорий бўлади. Шунга кўра Сизнинг закот беришингиз таҳсинга сазовор ва шариатга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Мени турмуш ўртоғим йўқ. Молим эса нисобга етиб закот бердим. Айримлар закотинг ўтмайди дейишяпти шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Айримларни “Закотинг ўтмайди” деган гапи мутлақо нотўғри. Шариатимизда ҳар бир балоғатга етган шахс мустақил инсон ҳисобланади ва унга шариат ҳукмлари жорий бўлади. Шунга кўра Сизнинг закот беришингиз таҳсинга сазовор ва шариатга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Рамазон ойида Рамазон қўшиғини айтиб уйга эҳсон сўраб келганларга бирор нарса беришимиз керакми ёки бермаган маъқулми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ёш болалар хуш хабар сифатида айтишаётган бўлса уларни хурсанд қилиб қайтаришнинг зарари йўқ. Аммо ишлашга қодир, ёши катта, соғ-саломат инсонларнинг тиламчилик қилиши шариатимизга номувофиқдир. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Таровиҳ намози ўқилмай қолса қазоси ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар таровиҳ намози ўқилмай қолса, унинг қазо қилиш борасида уламолар турлича фикр билдирганлар. Баъзи уламолар Рамазон ойи давомида қазо қилиш керак деган бўлишса, баъзилари эса таровиҳ намози қазо қилинмайди деганлар. “Фатавойи Қозийхон” китобида "Қазосини ўқимаслик тўғрироқ", — дейилган. Валлоҳу аълам.