ЗАКОТГА КИТОБ ОЛИБ БЕРИШ МУМКИНМИ?
#закот
❓1204-CАВОЛ: Закот беришда маҳсулот ўрнига пулини беришни билдим. Пул ўрнига талабаларга зарур китобларни олиб берса ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазҳабимизга кўра закотда унинг қийматини бериш мумкин. Бунда бериладиган буюмнинг фақирларга манфаатлироғ бўлиши кўзда тутилган. Шунингдек, маҳсулот ўрнига унинг қийматидаги бошқа нарсани закот олишга ҳақли бўлган кишига олиб бериши ҳам мумкин.
Шунинг учун агар талаба, аҳли илмлар закот олишга ҳақли бўлса, унга зарур китобни олиб бериш мумкин. Бунда берилган китоб талабанинг шахсий мулкига ўтиши керак. Бундай қилса илм аҳлини қўллаб қувватлагани ва илмни тарқатишга ҳисса қўшгани учун ҳам зиёда ажрга эга бўлади. Аммо бу ишни муассасаларга қилиб бўлмайди. Масалан, китобларни олийгоҳнинг кутубхонасига олиб бериб, умумфойдаланиш учун қўйишлик билан закот адо бўлмайди. Чунки закот юқорида айтилганидек шахсларга мулк қилиб бериш билан адо бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
إذا کان یعول یتیماً و یجعل ما یکسوہ و یطعمه من زکاة ماله ففي الکسوۃ لا شكّ في الجواز لوجود الرکن و هو التملیك، و أمّا الطعام فما یدفعه إلیه بیدہ یجوز أیضاً لما قلنا بخلاف ما یأ کله بلا دفعٍ إلیه
“Етимнинг васийси ўз закотидан унинг кийими ва еб-ичадиган нарсаси учун берса, кийимида закот шаксиз ўтади. Чунки мулк қилиб бериш топилади. Шунингдек, егуликни ҳам унга ўз қўллари билан топширган қисмида ўтади. Аммо етимнинг ўзига берилмасдан едирилган қисмида закот ўтмайди. Чунки бу ҳолатда мулк қилиб бериш топилмайди”. Валлоҳу аълам.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
#Рамазон_саволлари
#Рамазон2024
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
САЖДАИ САҲВНИ УНУТИШ
#намоз
❓1205-CАВОЛ: Намозда зам сурани унутиб ўқимасак, саждаи саҳв ҳам қилмасак, намозни қайтадан ўқиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда зам сура ўқиш вожиб ҳисобланади. Агар зам сурани унутиб ўқимаса, намоз охирида саждаи саҳв қилади. Агар саждаи саҳвни унутиб салом бериб қўйса-ю, лекин намозга зид иш қилмаган бўлса, шу вақтда саждаи саҳв қилиб қўяди. Агар дунёвий гап гапириб ёки намозга зид бўлган ҳаракат қилиб қўйган бўлса, саждаи саҳв қила олмайди. Бундай ҳолатда шу намозни қайта ўқиб қўйишлик вожиб саналади. Бу борада фиқҳий манбаларимизда бундай иборалар келган:
(ولها واجبات) لا تفسد بتركها وتعاد وجوبا في العمد والسهو إن لم يسجد له، وإن لم يعدها يكون فاسقا آثما وكذا كل صلاة أديت مع كراهة التحريم تجب إعادتها."
“Намознинг вожиб амаллари бор. Уни тарк қилиш билан намоз бузилмайди. Агар қасдан ёки унутиб тарк қилса ва унутиб қилмагани учун (чунки қасдан тарк қилса, саждаи саҳв қилмайди, бу билан унинг хатоси ўчирилмайди) саждаи саҳв қилмаса, қайта ўқиш вожиб бўлади. Агар қайта ўқимаса, гуноҳкор фосиқ бўлади. Шу каби макруҳи таҳримий билан ўқилган ҳар қандай намозни қайта ўқиб қўйиш вожиб бўлади”. (“Раддул муҳтор” китоби).
“Фатово Оламгирия” китобида қуйидагилар айтилган:
"وفي الولوالجية: الأصل في هذا أن المتروك ثلاثة أنواع: فرض وسنة وواجب، ففي الأول أمكنه التدارك بالقضاء يقضي وإلا فسدت صلاته، وفي الثاني لاتفسد؛ لأن قيامها بأركانها وقد وجدت، ولايجبر بسجدتي السهو، وفي الثالث: إن ترك ساهيًا يجبر بسجدتي السهو"
“Валваложия”да шундай дейилган: “Намозда тарк қилинган амаллар уч турли бўлади: Фарз, суннат ва вожиб. Фарз амал тарк қилинган ҳолатда агар уни намоз ичида бажариб қўйиш билан тузатиш имкони бўлса, тузатилади. Агар тузатишнинг имкони бўлмаса, намози бузилади. Суннат амал тарк қилиниш билан намоз бузилмайди. Бунинг учун саждаи саҳв ҳам қилинмайди. Вожиб амал унутиб тарк қилинса, саждаи саҳв билан тузатилади”. Валлоҳу аълам.

#СОТУВДА
📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 1-жузи
🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган.
🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин.
📖 Китобнинг ҳажми: 622 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU
👉 Нархи: 90 000 сўм
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📨 @fatvo_reception
📍 Манзилимиз