FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.1K photos
2.05K videos
4.43K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ҚУРЪОННИ ЎҚИБ ТУГАТГАНДАН СЎНГ ЖОНЛИҚ СЎЙИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Ўзбекча Қуръон китобини ўқигандан кейин, яъни тугатиб бирон жонлиқ сўйиб, қон чиқариш керакми? Мен шундай эшитдим, бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап нотўғри. Қуръони каримни ўқиб тугатиш савобли амал. Ҳар бир савобли амални бажарилганида жонлиқ сўйиш шарт бўлмайди.

Шундай экан, динимизда машруъ бўлмаган амалларни мажбурий қилиб, динга киритмаслик керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#луқма #дин

Ҳалол луқма диннинг асосий қисмидир

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#луқма #дин

Ҳалол луқма диннинг асосий қисмидир?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПАЙҒАМБАРЛАР НОМИ БИЛАН НОМЛАНГАН СУРАЛАР
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Қуръонда пайғамбарлар номи билан номланган нечта сура бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримда пайғамбарлар номи билан номланган олтита сура бор:
Улар: Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Муҳаммад, Нуҳ сураларидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#фойда #инсон

Бошқаларга фойдаси тегадиган инсон бўлинг

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#фойда #инсон

Бошқаларга фойдаси тегадиган инсон бўлинг

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КЎЗДАН ЧИҚҚАН ЁШ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#таҳорат #кўз_ёши

1143-CАВОЛ: Касаллик сабабли келадиган кўз ёши таҳоратни бузадими?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Агар кўз ёши кўздаги касаллик туфайли чиқса, таҳорат бузилади. Бу ҳақда шундай дейилади:

وَلَوْ كَانَ فِي عَيْنَيْهِ رَمَدٌ أَوْ عَمَشٌ يَسِيلُ مِنْهُمَا الدُّمُوعُ قَالُوا يُؤْمَرُ بِالْوُضُوءِ لِوَقْتِ كُلِّ صَلَاةٍ لِاحْتِمَالِ أَنْ يَكُونَ صَدِيدًا أَوْ قَيْحًا كَذَا فِي التَّبْيِينِ .

"Агар бирор кишининг кўзида офтальмия (кўз пардасининг яллиғланиши) ёки кўз шилпиқланиши касаллиги бўлиб, ундан ёш оқаётган бўлса уламолар: “Оқаётган кўз ёши йиринг ёки жароҳатдан оқадиган сариқ сув бўлиши эҳтимоли борлиги учун у кишини ҳар бир намозга янги таҳорат қилишга буюрилади” (“Табйин” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
МАҲСУЛОТНИ СОТИШ УЧУН ОНЛАЙН САВДО
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Биз бир одамнинг маҳсулотларини сотиш учун онлайн савдо ташкил қилганмиз. Биз онлайн орқали заказлар қабул қиламиз ва етказиб берувчига мазкур харидорнинг манзили ва қанча маҳсулот олишлари хақида хабар бериб турамиз. Сўрамоқчи бўлган нарсам: биз ҳеч қандай ҳаражат қилмаймиз. Маҳсулотга пул тикмаймиз, фақат телефон ёки телеграм орқали маҳсулотни сотамиз. Шунинг ҳисобига фойда (ҳақ) оламиз шу жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз, бир инсон фойда (ҳақ) олиш учун албатта моддий харажат қилиши керак, деб ўйлайсиз. Лекин бу тўғри тушунча эмас. Инсон иш ҳаққи олиш учун албатта моддий маблағ сарфлаши шарт эмас. У жисмоний ёки ақлий меҳнат қилиб ҳам пул топиши мумкин. Сизнинг ишингиз ҳам шунга ўхшашдир. Сиз қилган хизматингиз учун ҳақ олишингиз шаръан ҳалолдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛГА НАФАҚА БЕРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлига нафақа бериши шаръан вожибдир. Нафақа деганда озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар жой билан таъминлаш назарда тутилади. Унинг миқдори эр ва хотиннинг ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади. Лекин ҳамма томонлама тўлиқ таъминлаб қўйганидан ташқари қўшимча пул бериши ихтиёрий. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#сабаб #илм

Илм эгаллашга ёрдам берадиган сабаблар нима?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#сабаб #илм

Илм эгаллашга ёрдам берадиган сабаблар нима?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛДАН СЎНГ ҚЎЛИМГА БЎЁҚ ТЕККАНИНИ КЎРДИМ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Ғусл қилгандан сўнг қўлимда бўёқ текканини кўрдим яна ғусл қиламанми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Баданнинг бирор жойига бўёқ ёки елим тегиб, терига сув ўтишини тўсиб қолган бўлса аввало бу нарсаларни кетказиб кейин таҳорат, ғусл қилиш керак бўлади. Аммо ғуслдан ёки таҳоратдан кейин кўриб қолган бўлсангиз бу нарсаларни кетказиб шу жойларни ўзини ювиш билан кифояланасиз. Ғусл ёки таҳоратни қайта қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТОҒА ЁКИ АММАНИНГ ҚИЗИГА УЙЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Турмуш ўртоқ танлашда қариндошлардан, тоғасининг қизини ёки аммасининг қизини турмуш ўртоқ қилса бўладими

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Чунки тоғанинг, холанинг, амманинг ва амакининг фарзандлари бир-бирларига номаҳрам (яъни, ўзаро никоҳланишлари жоиз бўлган) инсонлар ҳисобланадилар. Лекин Имом Ғаззолий каби баъзи уламолар мазкур шахсларнинг ўзаро никоҳларини жоиз деб билсаларда, бегоналардан уйланишни тавсия қиладилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Улашинг: @diniysavollar
ИМПЛАНТ ТИШ ҚЎЙДИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Имплант тиш қўйдириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон ҳаётини асраш, унга етаётган зарарларни даф қилиш динимизнинг асосий мақсадларидан. Шунинг учун ҳам барча мазҳаб фуқаҳолари зарурат бўлганда тилла ва кумушдан тиш қўйдириш ёки қимирлаб қолган тишни мустаҳкамлашни жоиз деб билганлар. Демак, ҳозирги кунда оммалашган имплант тиш қўйдириш ҳам жоиз экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲОМИЛАДОР АЁЛ СОЧИНИ ҚИСҚАРТИРИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Ҳомиладор аёл сочини кесиб бўлмайди. Соч кесса қорнидаги болани умрини кесган бўлади, дейишяпти. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор аёл сочини қисқартириши шаръий жаҳатдан жоиз. Одамлар ўзлари ирим сирим қилиб шу гапни топганлар. Аллоҳ таоло инсоннинг умрини белгилаб қўйган. Уни соч қирқиш билан камайтириб бўлмайди.

Аёл киши эрининг розилиги билан қисқартиса бўлади. Лекин шуни таъкидлаймизки, опа-сингилларимиз сочларини кесишга шошилмасинлар. Чунки динимизда соч аёллар зийнати экани айтилган. Шунингдек, узун ва гўзал парваришланган соч аёлга табиий ҳусн ва кўрк бағишлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"ОНАНГ БЕШИК БИЛАН КАЛЯСКА ОЛИБ КЕЛСИН"
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Биринчи фарзандим туғилди, эрим онанг бешик билан каляска олиб келсин деди. Онамларда шароит яхши эмас. Мендан кейин икки қиз, бир ўғил бор, уларни уйли жойли қилиш керак. Шунга нима қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр ўз фарзанди учун хотинининг оиласидан бешик, каляска, суюнчи пули, зиёфат ёхуд шунга ўхшаш нарсаларни талаб қилиши, биринчи навбатда шаръан дуруст эмас, қолаверса, бу иш пасткашлик ҳамдир. Чунки хотин ва фарзандларнинг нафақаси, кийим-кечаги ва зарурий эҳтиёжлари эрнинг зиммасига вожибдир.

Шундай экан, ҳар бир эркак зиммасидаги вазифасини ўзи бажариши лозим. Уни бошқаларга юклаш орқали зулм қилишдан сақланиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СМС ОРҚАЛИ ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: СМС орқали талоғингни бердим ёки талоқ қилиш ниятида жавобингни бердим деса, талоқ тушадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар эр хотинига хат ёки СМС орқали талоқ қўйса, талоқ тушади. Чунки динимизда: "Китобат хитобат кабидир", яъни: "Ёзув гапириш кабидир", деган қоида бор. Шунга асосан талоқ тушади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГУРУЧ ҲАҚИДА ҲАДИС
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Гуруч ҳақида ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гуруч ҳақида бир қанча ҳадислар келган. Масалан: "Кимки қирқ кун гуруч еса, унинг қалбидан ҳикмат булоқлари тилига жорий бўлади", (Мавзуъ яъни тўқима). Гуруч ҳақида бундан ташқари ҳам бир нечта ҳадислар келган. Аммо, уларнинг деярли барчаси муҳаддислар тарафидан "мавзуъ" яъни тўқима ҳадислар деб топилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖОЙНАМОЗНИ ЮВИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Жойнамозни ювса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жойнамозни ювиш жоиз. Хоҳ бу унга нажас теккани сабабли бўлсин, хоҳ кир бўлгани учун бўлсин фарқи йўқ. Жойнамозни ювиб бўлмайди, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar