FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ФАТВО МАРКАЗИГА ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАР ТАШРИФИ
#Ташриф

Бугун ЎМИ қошидаги Фатво марказига таниқли уламолар ташриф буюрдилар. Жумладан, Иордания халқаро ислом илмлари университети Ҳанафий фиқҳи факультети мудири, профессор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳож ҳазратлари, Ибн Халдун университети Илоҳиёт факультети профессори Ҳамза Бакрий ҳазратлари ҳамда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев бошчилигидаги делегация Фатво маркази мутахассислари билан учрашдилар.

Ташриф давомида меҳмонлар ва Фатво маркази уламолари билан илмий суҳбат ташкил этилиб, унда олий мартабали меҳмонлар марказ уламолари билан фикр алмашдилар.

Меҳмонлар ушбу марказда олиб борилаётган хайрли ишлардан ижобий таассуротларини изҳор этиб, марказ фаолиятига дуойи хайрлар қилдилар.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#амал #охират

Амаллар холис бўлсагина фойда беради

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚЎШ КЕЛИН ҚИЛМАСЛИК КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Халқимиз орасида қўш келин қилмаслик керак, чунки бахти бўлинади, деган гап юради. Яъни бирида фарзанд бўлса бири фарзандсизликдан азият чекади ёки бири вафот этади, оғир касалликка чалинади деган гаплар юради. Шу гаплар тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап мутлақо нотўғри. Биз тақдирнинг яхшисию ёмони Аллоҳ таолодан эканига имон келтиришга буюрилганмиз. Никоҳланиш суннат амал. Шундай экан савоб ишлардан эмас, балки гуноҳ ишлардан шумланиш керак.

Қолаверса, жуда кўплаб қўш келин олиб, ўша оилалар бахтли саодатли ҳаёт кечираётганлари юқоридаги гапнинг асоссиз эканини исботлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ҳадис #Ризқ

Ризқнинг кенг бўлиш сабаблари

Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#ҳадис #Ризқ

Ризқнинг кенг бўлиш сабаблари

Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГИЛАМГА НАЖОСАТ ТЕГИБ, ҚУРИБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйдаги гиламгами ёки ўтирадиган жойгами сийдик ёки маний тегса ва у қуриб кетса, шу жойга тегиб кетсак, теккан жойимиз нопок бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гиламга нажосат тегиб, қуриб қолган бўлса, уни кийимга ёки баданга тегишининг зарари йўқ. Лекин у жойда намоз ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СУЯККА ЖАНОЗА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз
#жаноза

1140-CАВОЛ: Қишлоғимизда бир йигит бир йил олдин сувга оқиб кетган эди. Одамлар қидириб тополмаганлар. Роппа роса бир йилдан кейин унинг суяклари топилди. Бўйнидаги занжири (сепочкаси)дан ўша бола эканлиги аниқланди. Саволимиз шуки унга шу (қуруқ суяк, склет) ҳолида жаноза ўқиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Йўқ, фақат суяги топилган бўлса, унга жаноза ўқилмайди. Чунки жаноза бутун жасадга ёки жасаднинг аксарига шунингдек, камида бош билан бирга жасаднинг ярми бўлса, ўқилади. Жасад деб эт ва суяк бирикмасига айтилади. Суякнинг ўзига жасад дейилмайди. Демак, бу ҳолатда суяклар бирор матога ўралиб дафн қилинади жаноза ўқилмайди. “Бадоеъус саное” китобида қуйидагича келтирилган:

أن العظام لا يصلى عليها بالإجماع.

“Уламолар ижмосига кўра суякларга жаноза ўқилмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#фарз #илм

Қайси илмларни ўрганиш фарз бўлади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#фарз #илм

Қайси илмларни ўрганиш фарз бўлади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲОМИЛАДОР АЁЛГА НИКОҲЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳомиладор аёлни никоҳ ўқитиб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор аёлни талоқ қилинса, бу аёл токи туққунича иддада ўтирган ҳисобланади. Бу аёл туғмагунича, эридан бошқа билан никоҳлана олмайди. Бордию ҳомила зинодан бўлган бўлса, у аёл билан никоҳланиш мумкин, аммо ҳомиласини туққунича жинсий алоқа қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#вақт

Вақтни қадрланг

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#вақт

Вақтни қадрланг

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШОМ НАМОЗИНИ 4 РАКАТ ЎҚИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Йиллик қазоларни ўқиётганда шом намозига ният қилинсаю 4 ракат намоз ўқиса ва охирида саждаи саҳв қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ. Бундай вазиятда саждаи саҳв билан намоз тўғриланмайди. Чунки шом намозида учинчи ракатдан сўнг қаъдага ўтириш фарз амалдир. Уни тарк қилинса шом намози саҳиҳ бўлмайди. Шунинг учун бундай ҳолатларда шом намозини қайта ўқиш лозим бўлади. Саждаи саҳв эса вожибни тарк қилиш ё ўзгартириш, фарзни кечиктириш ёки такрор юзага келганда қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТИЗЗАСИНИ БУКМАСДАН ИШОРА БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мани 14 ёшли ўғлим бор. Ҳозирда тизза ости суяк емирилиш касаллигидан даволаняпти. Энди намозини ўқий олмаяпти, шифокор тиззасини букмаслиги керак деб айтди, букса яна касаллиги ривожланаркан. Маслаҳат беринг, намозини қандай адо қилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўғлингиз ўзига қулай тарзда қиблага қараб ўтириб олиб, тиззасини букмасдан ишора билан намоз ўқиши мумкин. Бунда руку учун энгашса, сажда қилиш учун ундан пастроққа бошини эгади. Тузалиб кетгунига қадар фарз ва суннат намозларини мана шу зайлда ўқиб туриши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХУФТОНДАН СЎНГ ВИТРНИ ЎҚИМАСЛИК
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтондан сўнг Витрни ўкимасдан уйқуга кетса гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтонни ўқигандан сўнг кечанинг охирги қисмида, бомдод вақти киришидан аввал уйғониб витр намозини ўқишига аниқ ишонса, хуфтонни ўқиб ухлаши ва кечанинг охирида туриб витр намозини ўқиши мустаҳабдир. Агар кечанинг охирида уйғонишга ишончи комил бўлмаса, хуфтондан кейин витрни ўқиши афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#таваккул

Таваккул тушунчаси

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#таваккул

Таваккул тушунчаси

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДАГИ СИРНИ ТАРҚАТИШ ГУНОҲЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Чимилдиқ куни янгаларни ётоқхонага кириши, қўпол қилиб айтганда уларга дока бериш ва шунга ўхшаган ишлар ҳақида нима дея оласиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу иш мутлақо нотўғри ва шармандаликдан бошқа нарса эмас. Динимизда эр-хотин ўртасида тўшакда бўладиган махфий ишларни бошқаларга айтишдан қайтарилади.

Абу Саъид разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир", дедилар» (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилганлар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОЛАНИНГ ОДОБЛИ БЎЛИШИ ҚАЙСИДУР КУНГА БОҒЛИҚМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жума ва чоршанба куни бола бўлса, катта бўлганда ота-онани ҳурмат қилмайди, яхши бола чиқмайди деган гапларни эшитдим. Бу қанчалик тўғри? Ҳозир фарзандга ҳаракат қиляпмизу лекин қўрқяпман, қайсидир кунда бўлса бола одобли, ота-онани ҳурмат қиладиган бўларкан?! Илтимос маслаҳат беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Боланинг қандай улғайиши унга бериладиган таълим-тарбияга боғлиқ. Туғилган ёки бўлган кунига боғлиқ эмас. Динимизда маълум кун ёки маълум нарсалардан шумланиш қораланади. Сиз болангизга тарбияни кўпроқ амалда қилиб кўрсатиш орқали беринг. Мана шу таъсирлироқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛ КИШИ ТОВУҚ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Устоз, аёл киши товуқ сўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, аёллар ҳам товуқ сўйиши дуруст. Худди шундай бошқа жонлиқларни ҳам сўйиши жоиз бўлади. Чунки сўювчи мусулмон ёки (сўйиш пайтида Аллоҳ таолонинг номидан бошқанинг номини зикр қилмайдиган) аҳли китоб бўлиши шарт қилинган. У эркакми ёки аёлми фарқи йўқ ("Мухтасар","Фатҳу бобил иноя" китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar