FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.02K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
88-savol
Fatvo hay'ati
ХЎРОЗ ФАРИШТАНИ КЎРАДИМИ?
#дуо

88-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
#НАМОЗ
🔸НАМОЗНИ ЖАМОАТ БЎЛИБ АДО ЭТИШ ТАРТИБИ
https://t.iss.one/diniysavollar/665

🔸НАМОЗДА ИККИ САЖДА ОРАСИДА ҚАНДАЙ ЎТИРИЛАДИ?
https://t.iss.one/diniysavollar/675

🔸АЁЛИМГА ИМОМЛИК ҚИЛИБ НАМОЗ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
https://t.iss.one/diniysavollar/674

🔸РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ
https://t.iss.one/diniysavollar/691

🔸ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ НАМОЗЛАР, МАХФИЙЛИК ДАРАЖАСИ
https://t.iss.one/diniysavollar/690

🔸НАМОЗДА ИККИ КИШИ ҲАМ ЖАМОАТ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
https://t.iss.one/diniysavollar/687

🔸ТАРОВИҲДА ҚАНДАЙ ТАСБИҲЛАРНИ АЙТИЛАДИ?
https://t.iss.one/diniysavollar/681

🔸КАРАНТИН ПАЙТИДА ЖУМА КУНИ УЙДА ЖАМОАТ БЎЛИБ ПЕШИН ЎҚИШ
https://t.iss.one/diniysavollar/670

🔸НАМОЗДА ҚУРЪОННИНГ ЎЗБЕКЧА МАЪНОЛАР ТАРЖИМАСИНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
https://t.iss.one/diniysavollar/663

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закот ҳамда Фитр рўзани пластик карта орқали ўтказиб бериш жоизми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, закот, фитр садақаси ва бошқа шу каби садақаларни пластик карталарга ўтказиб бериб, адо қилиш жоиз. Чунки пластикка пул тушганда ҳам муҳтож киши унга тўлиқ эгалик қила олади ва хоҳлаганидек тасарруф қилади. Пластикка пул ўтказиш нақд пул бериш билан баробар. Демак, закот, фитр каби садақаларни муҳтож кишиларнинг пластик картасига тушириб бериш билан ҳам адо қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
89-savol
Fatvo hay'ati
ТАЖВИД ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ
#қироат

89-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
90-savol
Fatvo hay'ati
АЁЛ ЭРИНИНГ ФАМИЛИЯСИГА ЎТИШ МУМКИНМИ?
#оила

90-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, рўзадор одам турли мақсадларда қон топшириши мумкин, бу иш билан унинг рўзаси очилмайди. Чунки рўза ичга кирувчи нарсалар сабабли бузилади. Лекин рўзадор қон топширса, заифлашиб қоладиган бўлса, макруҳ бўлади. Бу ҳолатда қон топширишни ифтордан кейинга қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЯХШИ КЎРМАЙ МУСУЛМОН БЎЛИШ МУМКИНМИ?
#ақида

378-CАВОЛ: Мен собиқ атеистман, яқинда бу йўлдан қайтдим. Аллоҳга ишонаман, лекин Муҳаммад пайғамбарни кўп ишларини ёқламайман. Муҳаммад пайғамбарни яхши кўрмай мусулмон бўлиш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қилиш динимизда фарзи айн бўлган амалдир. Бунга Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ва уламоларнинг ижмоси далилдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

قُلْ إِنْ كَانَ آَبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ

“Айтинг (эй, Муҳаммад): “Агар оталарингиз, фарзандларингиз, ака-укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, меҳнат билан топган мол-мулкларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз сизлар учун Аллоҳ ва Расулидан, Унинг (тоати) йўлидаги жидду-жаҳд қилишдан (кўра) суюклироқ бўлса, (унда) то Аллоҳ ўз амри (азобини) келтиргунига қадар кутиб турингиз! Аллоҳ (эса) фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай” (Тавба сураси, 24-оят).

Маскур ояти карима Аллоҳ ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳамма нарсаларнинг муҳаббатидан олдин туришликка даъват қилади. Бошқа ояти каримада:

النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ ...

яъни: “Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир...” (Аҳзоб сураси, 6-оят). Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари бошқа барча нарсаларга қўйган муҳаббатдан кўра устунроқ бўлмагунча имонлари комил бўлмагай, деганидир.

Ҳадиси шарифда Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

لا يؤمن احدكم حتي اكون احب اليه من والده و ولده و الناس اجمعين (رواه الشيخان و النسائي عن انس بن مالك رضي الله عنه).

яъни: “Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “мўмин бўла олмайди” деганларидан мурод, комил имонли мўмин бўла олмайди, деганларидир. Уламолар Пайғамбар алайҳиссаломга нафратланишлик куфр эканини очиқ айтиб, бундан оголантирганлар. Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Камолиддин ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

كل من أبغض رسول الله صلى الله عليه وسلم بقلبه كان مرتدا.. اهـ

яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёмон кўрган ҳар бир инсон диндан чиққан ҳисобланади” (“Фатҳул Қодир” китоби).

Худди шундай мазмунни Имом Субкий, Имом Дасуқуй, Ибн Муфлиҳ, Ибн Нужайм ва кўплаб Ислом уламоларининг китобларида учратиш мумкин.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон Аллоҳ таолонинг буйруғидан четга чиқмаганлар. У Зот бирор ишда нафси ҳаволарига берилиб, нафс хоҳишига мувофиқ иш тутмаганлар. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақларида шундай дейди:

مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمْ وَمَا غَوَى وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى

“Сизларнинг соҳибингиз (Муҳаммад) залолатга кетгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ! (Яна у Қуръонни) хомхаёлдан олиб сўзлаётгани ҳам йўқ!" (Нажм сураси, 2–3-оятлар).

Бирор киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг баъзи ишлари ғайритабиий туюлса, бу У Зотнинг қилган ишлари хато дегани эмас, аксинча, ўша инсон У Зотни яхши танимаганидан, сийратларини яхши билмаганидан ва нафси-ҳавосига хуш келмаганидандир.
Аллоҳ сизга Ўзини танишни насиб этибди бу катта бахт. Энди сиз Пайғамбаримиз ҳақларида ёзилган асл манбалар орқали У Зотнинг ҳаётларини ўрганиб чиқинг, шояд қалбингизда У Зотга нисбатан муҳаббат пайдо бўлса. Хусусан, ўзбек тилидаги Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари ва сийратларига оид Алихонтўра Соғуний раҳимаҳуллоҳнинг “Тарихи Муҳаммадий”, Саййид Маҳмуд Тарозий (Олтинхонтўра) раҳимаҳуллоҳнинг “Нурул басар” ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” силсиласининг 19-жузи (Нубувват ва рисолат) китобларини ўқишингизни тавсия этамиз.

Пайғамбарлар Аллоҳнинг элчиларидир. У Зотларга эргашмасдан туриб Аллоҳнинг ҳузурида нажотга эргашиш мумкин эмас. Аллоҳ таоло шундай дейди:

قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ

“Сен: “Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Шунда Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилади”, Аллоҳ Ғафур ва Роҳимдир” деб айт” - дея марҳамат қилган. (Оли Имрон сураси, 31-оят)

Хулоса шуки Аллоҳ таолога ишониб, Пайғамбарини хуш кўрмаслик, Аллоҳга имон келтириб, унинг динини қабул қилмасликдир. Чунки Ислом дини бизга тўлалигича Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васаллам орқали етиб келган. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
83-savol
Fatvo hay'ati
ТАЯММУМ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
#таҳорат

83-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ОНАНИЗМ ҲАРОММИ? РЎЗАГА ТАЪСИРИ БОРМИ?
#ҳалол_ҳаром

379-CАВОЛ: Онанизм (қўл билан шаҳватни қондириш)нинг ҳукми ҳақида маълумот берсангиз. Ундан кейин ғусл қилиш шартми? Рўзага таъсири борми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтаётган нарса шаръий истилоҳда “истимно” – яъни шаҳватини ўз қўли билан қондириш дейилади. У шариатимизда ҳаром амал саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاءَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ

яъни: “Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Илло, ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан мустаснодир. Бас, албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. Бас, кимки шундан ўзгани (ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошувчидирлар" (Мўминун сураси 5–7-оятлар).

Қўл билан шаҳват қондиришнинг ҳаром эканлигига ушбу ояти карима далилдир. Уламолар киши аёли ёки қўл остидаги чўриларидан ташқари ҳар қандай йўл билан шаҳватини қондириши – ҳаромдир ва қаттиқ гуноҳкорликка сабабчидир, дейдилар. Уларнинг бу фикрларини Пайғамбаримиздан ривоят қилинган: “Қўлига никоҳланган лаънатлангандир” (Имом Байҳақий ривоят қилган) деган ҳадис ҳам қўллаб қувватлайди.

Мазҳабимизда машҳур “Раддул муҳтор” китобида: “Бу иш (истимно) ҳаромдир. Лекин зинога кетиши аниқ бўлса, шаҳватини сўндириш учунгина қилса, Қиёматда унга азоб бўлмаслиги умид қилинади", дейилади (Рўза боби). Аллома Ибн Обидийн худди шу гапни фақиҳ Абу Лайс Самарқандийдан ҳам нақл қилганлар ва бу гапнинг асоси Исломнинг умумий: “Ноилож қолганда ҳаром нарсанинг истеъмоли жоиз”, “Икки ножоиз ишга рўбарў бўлганда енгилроғини танлаш” каби қоидаларидан олинганини айтганлар.

Фиқҳ китобларида уйланишнинг бир неча даражаларини санаб ўтилган. Шулардан киши агар зино қилиб қўйиш даражасига борса, унинг уйланиши вожиб эканлиги айтилади. Уйланишга имкони бўлмаганларни Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам рўза тутишга буюрадилар.

Қолаверса, Аллоҳ таоло Ўзининг каломида: “Никоҳ (имкон)ни топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича, иффатларини сақласинлар”, - дея марҳамат қилади (Нур сураси, 33-оят).

Бу тадбирларнинг барчасидан кўзланган мақсад инсонни истимно каби соф инсоний табиатга зид бўлган жирканч ишдан тийилишга ундашдир. Қўл билан шаҳватни қондириш орқали маний тушадиган бўлса, ғусл вожиб бўлади ва рўза бузилади. Бу ишни қилган одам Рамазондан кейин бир кун қазо рўза тутиб беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор одам чанқаган вақтида оғзига сув олиб ютмасдан ғарғара қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зарурат бўлса, рўзадор одам оғизини оҳиста чайиши мумкин. Лекин ғарғара қилиб, оғиз чайиш макруҳ бўлади. Чунки бунда сув ютилиб кетиб, рўзани очиб юбориш хавфи бор. Агар қаттиқ чайиш оқибатида ичга сув кетиб қолса, рўзаси бузилади ва Рамазондан кейин қазосини тутиши шарт бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИМОМ МАҲДИЙ ҚАЙСИ ШАРИАТГА АМАЛ ҚИЛАДИЛАР?
#ақида

380-CАВОЛ: Имом Маҳдий чиқсалар қайси шариатга амал қиладилар?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Маҳдий чиқишларини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. Бу хабар эшитдик, имон келтирдик, дейиладиган хабарлар сирасидан бўлиб, тафсилотига киришилмайди. Зотан киришишнинг ҳам фойдасига йўқ.

Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам у киши ҳақида шундай марҳамат қилганлар:

" الْمَهْدِيُّ مِنِّي، أَجْلَى الْجَبْهَةِ ، أَقْنَى الْأَنْفِ، يَمْلَأُ الْأَرْضَ قِسْطًا وَعَدْلًا كَمَا مُلِئَتْ جَوْرًا وَظُلْمًا، يَمْلِكُ سَبْعَ سِنِينَ (رواه الإمام أبو داود عن أبي سعيد رضي الله عنه)

яъни: “Маҳдий мен(инг насабим)дандир. Пешонаси ялтироқ, бурни узунроқ. У зулм ва жаврга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради. Унинг мулки етти йил давом этади” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Маҳдий ҳақларида “Авнул маъбуд шарҳ сунани Абу Довуд” китобида шундай дейилади:

يقيم السنة ويعمل بشرع الله تعالي ... فلا يقيم شرعا جديدا بل يوافق ما جاء به الرسول صلي الله عليه وسلم

яъни: “У зот суннатни қоим қилиб, Аллоҳ таолонинг шариатига амал қилади. Янги шариат олиб келмайди, балки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган шариатга мувофиқ иш юритади". Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуёшдан сақловчи воситаларни зийнат учун эмас, қуёшдан ҳимояланиш учун фойдаландим. Бу рўзани бузадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, рўзадор киши қуёшдан сақловчи воситалардан фойдаланиши, уни юзи ёки бошқа аъзоларининг терисига суртиши рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
292-savol
Fatvo hay'ati
УЙДА ЖУМА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

292-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таровиҳ намозини ёлғиз ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, таровиҳ намозини жамоат билан ўқиган афзал, лекин жамоат топилмаганда ёлғиз ўқиш ҳам мумкин. Таровиҳ дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РАМАЗОНДА ТУХУМ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#рўза

381-CАВОЛ: Рамазондаги саҳарлик ёки ифторликларда тухум ейиш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, саҳарлик ва ифторликда тухум ейиш жоиз. Чунки ифтордан кейин рўзадор ҳалол таомлардан хоҳлаганини ейиши мумкин, жумладан, тухумни ҳам. Бу борада бирорта таъқиқ йўқ. “Тухум еб бўлмайди”, дейиш учун камида битта қатъий далил керак. Бундай далил эса йўқ.

Муҳим жиҳати, асли ҳалол нарсани ҳаромга чиқариш Аллоҳ таолонинг қуйидаги буйруғига қарши чиқишдир:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تُحَرِّمُوا طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللَّهُ لَكُمْ وَلَا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлар учун Аллоҳ ҳалол қилиб қўйган нарсаларни ҳаромга чиқармангиз ва ҳаддан ошмангиз! Зеро, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди” (Моида сураси 87-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
РЎЗАГА САҲАРЛИКДАН АВВАЛ НИЯТ ҚИЛИНАДИМИ ЁКИ КЕЙИН?
#рўза

382-CАВОЛ: Рўзага ниятни саҳарликдан аввал қилинадими ёки кейин ният қилса ҳам бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон рўзаси ва нафл рўзаларга саҳарликдан аввал ҳам, кейин ҳам ният қилиш жоиз. Бу ҳақда “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَوَقْتُ النِّيَّةِ كُلُّ يَوْمٍ بَعْدَ غُرُوبِ الشَّمْسِ ، وَلَا يَجُوزُ قَبْلَهُ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ

яъни: "Ниятнинг вақти ҳар куни қуёш ботгандан кейин. Ундан аввал ният қилса, жоиз бўлмайди" ("Муҳити Сарахсий" ва "Ал-Фатовол ҳиндия" китоблари)

Демак, эртанги куннинг рўзасига ният қилиш қуёш ботгандан бошланар экан. Бу дегани бир одам хуфтонни ўқиб, эртаси куни рўза тутишни ният қилиб ухлади ва тонг отгунча ухлаб қолди. Саҳарликдан қуруқ қолган бўлса ҳам, унинг нияти дуруст, ҳеч нарса емай-ичмай рўзасини давом эттириб кетаверади.

Яна бир кўриниши, бир киши саҳарлик қилиб бўлгандан кейин ният қилди, бу ҳам жоиз. Баъзилар ният қилишдан аввал албатта сув ичиш керак, деб ўйлайдилар, лекин шариатимизда бундай кўрсатма йўқ ва ниятдан аввал сув ичиш шарт эмас, балки ихтиёрийдир.

Бу масалада муҳим нуқта, Рамазон рўзаси ва нафл рўзаларнинг ниятини тонг отишидан аввал ҳам, тонг отгандан кейин ҳам қилиш мумкин. Лекин қазо, каффорат ва назр рўзаларнинг нияти, албатта, тонг отишидан аввал қилиниши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
САҲАРЛИКНИ КЕЧИКТИРИШ МУМКИНМИ?
#рўза

383-CАВОЛ: Саҳарликни тақвимда кўрсатилган вақтдан 10-15 минут ўтказиб қилса бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бўлмайди. Тақвимда кўрсатилган вақтдан ўтказмаслик керак, иложи бўлса эҳтиётини олиб, кўрсатилган вақтдан 5-10 дақиқа олдин еб-ичишни тўхтатиш зарур. Чунки тонг отгандан кейин саҳарлик қилган киши рўзани бузган бўлади ва Рамазондан кейин бир кун қазо тутиб беради.

Агар киши ўйғонганда саҳарлик қилишга вақт қолмаган бўлса, ҳеч нарса емай-ичмай, рўза тутишни ният қилади. Саҳарликдан қуруқ қолган бўлса ҳам, рўзаси дуруст бўлади. Баъзилар саҳарликдан кеч қолган бўлса ҳам, нимадир еб ёки ичиб оғиз ёпиш керак, деб хато қилишади. Чунки саҳарлик қилиш фарз эмас, бунинг устига саҳарлик вақти ўтгандан кейин бирор нарса еб ё ичиб оғиз ёпса, ўша кунги рўзасини бузиб қўйган бўлади. Натижада Рамазондаги бир кунлик рўзанинг савобидан маҳрум бўлади. Бу савобни бошқа ойларда қанча рўза тутса ҳам топа олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени молим нисобга етмаган бўлса хам закот берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Моли нисобга етмаган кишига закот бериши вожиб эмас. Лекин закот берса нафл садақа ҳисобида савобга эришади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВАБОДАН ВАФОТ ЭТГАН КИШИ ШАҲИД САНАЛАДИМИ?
#вабо

384-CАВОЛ: Динимизга кўра вабодан ўлган кишилар ҳам шаҳид ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, саҳиҳ ҳадиси шарифларда шаҳидлик даражасига фақат Аллоҳ йўлида жангда ўлганларгина эмас, балки бошқа мўминлар ҳам эришиши таъкидланган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўлим тўшагида ётган саҳоба Абдуллоҳ ибн Собит разияллоҳу анҳуни кўргани келадилар. Шунда саҳобийнинг қизи: “Кошки бундай ўлим топганларидан кўра шаҳид бўлсалар эди”, – дейдиди. Унга жавобан Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ундай бўлса, умматимни ичида шаҳидлар жуда кам эканда!? Аллоҳ таоло унга ниятига яраша беради. Сизлар шаҳидликни нима деб ўйлайсизлар?” – дедилар. Улар: “Аллоҳ йўлида ҳалок бўлиш”, – дейишди. Шунда Пайғамбаримиз бундай деб марҳамат қилдилар:

الشهادة سبع سوى القتل في سبيل الله : المطعون شهيد والغريق شهيد وصاحب ذات الجنب شهيد والمبطون شهيد وصاحب الحريق شهيد والذي يموت تحت الهدم شهيد والمرأة تموت بجمع شهيد " (رواه مالك وأبو داود والنسائي عن جابر بن عتيك)

яъни: “Аллоҳнинг йўлида ўлишдан ташқари шаҳидлик етти хилдир: вабодан ўлган шаҳид, чўкиб ўлган шаҳид, зотилжамдан ўлган шаҳид, қорин оғриғи (ички касалликлар)дан ўлган шаҳид, куйиб ўлган шаҳид, бирор нарса остида қолиб ўлган шаҳид, ҳомиласи (туғруқ) сабаб ўлган шаҳиддир” (Имом Молик, Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоятлари).

Яъни, ҳақиқий шаҳидлик Аллоҳ йўлида душман билан жангда ўлдирилиш бўлса (уни кийими билан ювмасдан жаноза ўқиб, кўмилади), Пайғамбаримиз алайҳиссалом юқорида санаган етти тоифа инсонлар ҳукмий шаҳидлик даражасига эришадилар. Улар ўлими олдидан қаттиқ оғриқ ва аламни ҳис қилганлари сабабли уларга шу даража берилади.

Вабодан вафот этган мўмин-мусулмонлар ҳам шаҳид ҳукмидадир. Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда вабодан вафот этганлар нима сабабдан шаҳидлик мартабасига эришиши очиқ баён қилинади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар:

أَنَّهُ كَانَ عَذَابًا يَبْعَثُهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ عَلَى مَنْ يَشَاءُ فَجَعَلَهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ رَحْمَةً لِلْمُؤْمِنِينَ فَلَيْسَ مِنْ عَبْدٍ يَقَعُ الطَّاعُونُ فِيهِ فَيَمْكُثُ فِي بَلَدِهِ صَابِرًا مُحْتَسِبًا يَعْلَمُ أَنَّهُ لَمْ يُصِبْهُ إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ لَهُ إِلَّا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ الشَّهِيدِ (رواه الامام احمد)

яъни: “Вабо – (аввалги пайтда) Аллоҳ таоло ўзи хоҳлаган кишиларга юборадиган азоб эди. (Кейин) Аллоҳ таоло уни мўминларга раҳмат қилди. Қайси бир банда вабога учраса ва ўз шаҳрида сабр қилиб, савоб умидида (шаҳардан чиқиб кетмасдан) турса, Аллоҳ таоло тақдир қилган нарсагина унга текканини билса (эътиқод қилса), унга шаҳиднинг ажрича савоб берилади” (Имом Аҳмад ривоятлари).

Бу ҳадиси шарифдаги муҳим нуқта шуки, вабо пайтида мусулмон банда шаҳид даражасига етиши учун бир нечта шартлар бор:
Вабо чиққан шаҳрида бесабрлик қилмасдан, жазавага тушмасдан сабр билан, Аллоҳ таолонинг тақдирига рози ва таслим бўлиб муқим туриш;
Тўғри эътиқодда бўлиш, яъни, сабабларни ушлаш билан бирга, унга фақат Аллоҳ таоло белгилаган нарса бўлишига ишониш;
Вабо пайтидаги қийинчиликлари эвазига савоб умид қилиш.

Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ вабо сабабли шаҳидлик даражасини оладиганлар уч хил бўлади дейдилар:
▪️ Юқорида мақталган сифатларга эга бўлиб, вабодан вафот этган киши. Бу энг юқори даража.
▪️ Мақталган сифатларга эга бўлиб, вабо тегиб, кейин тузалган киши. Бу аввалгисидан пастроқ даража.
▪️ Мақталган сифатларга эга бўлиб, вабо тегмаган киши. Бу шаҳидликнинг энг кейинги даражаси.

Агар киши юқоридаги мақталган сифатларга эга бўлмас экан, вабодан ўладими ё бошқа нарсадан ўладими шаҳидлик даражасига ета олмайди (“Фатҳул Борий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️