Audio
#Аудио
#Бемор #Фазилат
Беморларни зиёрат қилиш фазилати
Ғуломиддин домла Холбоев
#Бемор #Фазилат
Беморларни зиёрат қилиш фазилати
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
,Тошкент ислом институти ўқитувчиси🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАМАТТУЪ ҲАЖИДА УЗРЛИ БЎЛГАН АЁЛ
#Ҳаж_умра
❓1075-CАВОЛ: Таматтуъ ҳажи қилаётган аёл умра нияти билан эҳромга киришдан олдин ёки киргандан кейин ҳали умрасини қилмай туриб ҳайз кўриб қолса ва унинг ҳайзи то зул-ҳижжанинг саккизинчи кунига қадар давом этса, нима қилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши таматтуъ ниятида мийқотдан умра қилишга эҳром боғлаб, умра арконларини адо қилишдан илгари ҳайз кўриб қолса ва ҳаж амаллари бошлангунича ҳайздан пок бўлмаса, сочининг учидан бир бўғин кесиб, умра эҳромидан чиқиб, ҳаж учун эҳром боғлайди ва ҳаж амалларини бажариб бўлгач, умранинг қазосини адо қилади. Лекин умра учун биринчи боғлаган эҳромидан умрани қилмай чиққани учун зиммасига қон вожиб бўлади ва унинг ҳажи таматтуъ эмас, ифрод бўлади. Шунинг учун унга таматтуъ учун сўйиладиган қўй вожиб бўлмайди. (“Фатҳул мулҳим” китоби).
Қазо умрани қилиш учун Ҳарам ҳудудидан ташқаридаги “Ҳил”га чиқиб, яъни “Масжиди танъим” (“Масжиди Оиша”) ёки “Жиърона” каби мийқотлардан бирига бориб, ҳайз ҳолатида қила олмаган умрасининг қазосини ният қилиб, эҳромга киради ва талбия айтади. Кейин Каъбатуллоҳни етти марта тавоф ва сафо-марвада етти марта саъй қилиб, сочининг учидан бир бўғинини кесиб, қазо умранинг эҳромидан чиқади. Биринчи эҳромидан умра қилмай чиққани учун ҳарам ҳудудида қўй сўйдиради. Валлоҳу аълам.

Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook | TelegramThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таматтуъ ҳажи қилаётган аёл...
АЁЛЛАР ЭҲРОМДА ҚЎЛҚОП КИЙИШИ ЁКИ ЮЗИНИ БЕРКИТИШИ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра #эҳром
#қўлқоп_кийиш
❓1076-CАВОЛ: Аёл киши ҳаж ёки умрада эҳромда турган ҳолида қўлқоп кийиши ёки юзини беркитиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эҳромда турган вақтида, барча тикилган кийимларни кийиши мумкин.
وتلبس من المخيط ما بدا لها من الدرع والقميص والخمار والخف والقفازين (الفتاوى الهندية )
яъни: "Аёл киши эҳромда барча ўзига керак бўлган тикилган кийимларни жумладан; катта ёпинчиқ кўйлак, оддий кўйлак, рўмол, махси, қўлқоп сингари кийимларни кийишлари мумкин" ("Фатовойи ҳиндия" китоби).
واما المراة فيندب لها عدمه (القفازين) عندنا لقوله صلي الله عليه و سلم "و لا تلبس القفازين" (غنية الناسك)
яъни: "Мазҳабимизга кўра аёл кишининг эҳромда қўлқоп киймаслиги мандуб (мустаҳаб)дур, Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аёл киши (эҳромда) қўлқоп киймайди", деб марҳамат қилганлар" ("Ғунятун носик" китоби).
Юқоридаги мўътабар ҳанафий мазҳаби китобларидан маълум бўладики, аёл киши эҳромда турган вақтида қўлқоп кийиши жоиз, аммо киймагани афзалдир.
Аёллар эҳромдалик вақтиларида юзларини беркитмайдилар, бироқ юзига ёпинчиқ ёпса ва у ёпинчиқ юзига ёпишмай турса, буни зарари йўқ.
ليس للمرأة أن تغطي وجهها وأنها لو أسدلت على وجهها شيئا وجافته عنه لا بأس بذلك (بدائع الصنائع)
яъни: "Аёл киши эҳромда юзини беркитиши мумкин эмас ва агар юзига бирор нарсани ёпиб олса ва у ёпинчиқ юзига ёпишмасдан турса буни зарари йўқ" ("Бадоиъус-саноиъ" китоби). Валлоҳу аълам.

YouTube | Instagram | Facebook | TelegramПУЛНИ ҲАДЯ ҚИЛИБ КЎПАЙТИРИБ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром #қимор
#молиявий_пирамида
#ҳадя
❓1077-CАВОЛ: Бугунги кунда интернетда турли хил усуллар билан пул топиш авж олиб кетди. Яқинда бир танишим менга бир таклифни айтиб қолди. Унга кўра мен қанчадир суммани ҳадя ёки эҳсон қилсам, менга ҳам камида саккизта одам ўшанча суммани ҳадя қилар экан. Мен ҳам саккизта одам қўшсам, оладиган совғам икки баробарга ортар экан. Шу тарзда мен топган одамлар ҳам одам қўшгани сари мени оладиган ҳадяларим миқдори кўпайиб бораверар экан. Бу дастурга ҳатто закот ва фидя ёки бошқа садақаларни ҳам берилса, жоиз эмиш. Саволим шундан иборатки: ушбу дастур орқали пул топиш менга ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби ўйин ва платформалар кун сайин кўпайиб ва унда иштирок этувчилар сони ҳам тобора ортиб бормоқда. Афсуски, кўп ҳолларда бу каби ўйинларнинг ортида фирибгарлар туради ва улар маълум бир миқдор, яъни ўзлари учун етарли маблағ тўпланганидан кейин бирдан ғоиб бўлиб қоладилар ва унга пул тиккан жабрдийдалар кимга ва қаерга мурожаат қилишни ҳам билмайдилар. Чунки одатда бундай фирибгарлар ҳеч қаердан расман рўйхатдан ўтмаган ва давлат томонидан ҳеч қандай сертификатга эга бўлмаган ҳолда амалиёт олиб борадилар. Иккинчидан буларнинг кўпларида қимор ва рибонинг аломатлари борлиги учун шаръан ҳаром ҳисобланади. Яъни шариатимизга кўра, маълум бир миқдорда пул бериб, уни устига маълум бир қўшимча билан қайтариб олиш бу рибодир. Рибо эса, ҳаромдир. Юқоридаги ҳолатда улар гарчи берилаётган маблағни ҳадя ёки совға деб атаса ҳам, аслида ният ҳадя эмас, балки маълум бир маблағни саккиз баробар ёки ундан ҳам ортиқ қилиб қайтариб олишдир. Шундай бўлгач, уни нима деб аталса ҳам рибо ҳисобланади. Худди порани совға ёки ҳадя дейилса ҳам барибир пора бўлгани каби. Бундан ташқари бу дастурда молиявий пирамида аломатлари мавжуд. Яъни сиз саккизта одамни қўшишингиз шарт этилмоқда ва ўз ўрнида улар ҳам саккизтадан одам қўшишлари керак ва ҳоказо. Бу эса айнан молиявий пирамида бўлиб, ундай фаолият жоиз эмас. Шунга кўра, юқоридаги каби рибо, товламачилик ва қимор кўринишлари топилган ҳар қандай амалиёт ҳаром ва ножоиздир. Валлоҳу аълам.

YouTube | Instagram | Facebook | TelegramMedia is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оила
#Никоҳ #Талоқ
Муҳокама давраси
"ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБЛАР ВА ЕЧИМЛАР" (1-қисм)
Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/vRFOK7YNP_k
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
“ТАВАРРУК”НИНГ ҲУКМИ
#намоз #қаъда
#таваррук
❓1078-CАВОЛ: Баъзи намозхон биродарларимиз намознинг охирги ракатида ўнг оёқни тик қилиб, чап оёқни устига ўтирмасдан, балки аёлларга ўхшаб оёқни ён тамонга чиқариб олишганини кўрдим. Бундай ўтириш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда ўтириш “таваррук” дейилади. Бу ҳақда "Бадоиъус саноиъ" китобида қуйидагича келтирилади:
أما كيفيتها فالسنة أن يفترش رجله اليسرى في القعدتين جميعا ويقعد عليها وينصب اليمنى نصبا وقال الشافعي: "السنة في القعدة الأولى كذلك فأما في الثانية فإنه يتورك"، وقال مالك: "يتورك فيهما جميعا"، وتفسير التورك أن يضع أليتيه على الأرض ويخرج رجليه إلى الجانب الأيمن ويجلس على وركه الأيسر احتج الشافعي بما روي عن أبي حميد الساعدي أنه قال فيما وصف صلاة رسول الله صلى الله عليه وسلم: كان إذا جلس في الأولى فرش رجله اليسرى وقعد عليها ونصب اليمنى نصبا وإذا جلس في الثانية أماط رجليه وأخرجهما من تحت وركه اليمنى"، ولنا ما روي عن عائشة رضي الله عنها أن النبي صلى الله عليه وسلم كان إذا قعد فرش رجله اليسرى وقعد عليها ونصب اليمنى نصبا"، وروى أنس بن مالك عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه نهى عن التورك في الصلاة"، )وحديث أبي حميد محمول على حال الكبر والضعف(
яъни: “Қаъданинг суннатга мувофиқ кўриниши бу иккала қаъдада ҳам ўнг оёқни тикка қилиб, чап оёқни тўшаб устига ўтиришдир. Имом Шофеъий биринчи қаъдада ўнг оёқни тикка қилиб, чап оёқни тўшаб устига ўтириш, иккинчи қаъдада эса таваррук ҳолати суннат, дейдилар. Имом Молик иккала қаъдада ҳам таваррук суннат, дейдилар. Таваррук кўриниши орқани ерга қўйиб, икки оёқни ўнг томондан чиқариб, чап ён билан ўтиришдир. Имом Шофиий Абу Ҳумайд Соъидий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари сифатини баён қилган ривоятларини ҳужжат қиладилар: “Пайғамбар алайҳиссалом биринчи қаъдада чап оёқларини тўшаб устига ўтирдилар ва ўнг оёқларини тик қилдилар. Иккинчи қаъдада оёқларини йиғиб уларни ўнг сонлари остидан чиқардилар” (Ҳанафий мазҳаби уламолари ушбу ҳадисдаги ҳолатни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёшлари кексайиб, қувватлари заифлашиб қолган вақтларида бўлган, деб шарҳлайдилар).
Биз ҳанафийларнинг далилимиз Оиша разияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисдир: “Пайғамбар алайҳиссалом қачон қаъда қилсалар ўнг оёқларини тик қилиб, чап оёқларини эса тўшаб устига ўтирар эдилар.”
Яна бир далил эса Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ривоят қилган қуйидаги ҳадисдир: “Набий алайҳиссалом намозда таваррук қилишдан қайтардилар” (“Бадоиъус саноиъ” китоби).
Демак, уламоларимиз таваррук ҳадисини Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кексалик ва заифлик ҳолатларига тегишли, деб тушунганлар. Бошқа ҳадисларга таяниб, қаъдада чап оёқни ётқизиб, ўнг оёқни тик қилиб ўтиришни суннатга мувофиқ деб билганлар. Валлоҳу аълам.

YouTube | Instagram | Facebook | TelegramУЗРЛИ КИШИНИНГ ИМОМЛИК ҚИЛИШИ
#намоз #таҳорат
#соҳиби_узр #имомлик
❓1079-CАВОЛ: Геморройи бор одам айни қон чиқиб турган пайтда намозга имомликка ӯтса жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор жароҳатидан доимий қон ёки йиринг оқиб турадиган киши соҳиби узур бўлиб бундай кишилар доимий таҳоратини ушлаб турадиган кишиларга имом бўлиши мумкин эмас. Чунки соҳиби узрнинг таҳорати зарурат юзасидан у учун таҳорат ҳисобланади, бошқалар учун таҳорат ҳисобланмайди. Шундай экан агар соҳиби узр мукаммал таҳоратли кишиларга имом бўлса, мукаммал таҳоратли кишилар томонидан қаралганда гўёки таҳоратсиз киши имом бўлган ҳисобланади. Бу ҳақда “Ҳидоя” китобида шундай дейилган.
وَلَا يُصَلِّي الطَّاهِرُ خَلْفَ مَنْ هُوَ فِي مَعْنَى الْمُسْتَحَاضَةِ
яъни: “Пок киши мустаҳоза (Соҳиби узр) кишилар ортида намоз ўқимайди".
Чунки соғлом шахснинг ҳолати узрли шахснинг ҳолатдан кучлироқдир. Мукаммал таҳоратли киши доимий таҳоратини ушлаб тура олмайдиган “соҳиби узр”га иқтидо қилиб намоз ўқийдиган бўлса, кучли нарсани кучсиз нарсанинг устига бино қилинган бўлиб қолади. Ҳолбуки кучли нарсани кучсиз нарсанинг устига бино қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

YouTube | Instagram | Facebook | TelegramЭРИДАН СЎРАМАЙ ОДАМЛАРГА НАРСА БЕРСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1080-CАВОЛ: Эридан сўрамай бошқа одамларга озиқ-овқат берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Бухорий, имом Муслим ва имом Термизий каби буюк муҳаддисларимиз тарафидан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
المَرْاَۃُ رَاعِیَۃٌ عَلیٰ بَیْتِ بَعْلِہَا وَوَلَدِہٰ وَھِیْ مَسْئُوْلَۃٌ عَنْہُمْ
яъни: “Аёл киши эрининг уйига ва фарзандларига қўриқчи ва уларга масъулдир”, дейилган.
Ҳадисдаги қўриқчи ва масъул деган гапдан мурод, аёл эрнинг молини унинг ижозатисиз тасарруф қила олмайди, дегани бўлади. Акс ҳолда у хиёнат қилган бўлади. Бу маънони бошқа бир ҳадис қувватлайди. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
لَاتُنْفِقُ الْمَرْأَۃُ شَیْئًا مِنْ بَیْتِ زَوْجِہَا الاّ باِذْنِ زَوْجِہَا
яъни: “Аёл эрининг уйидаги нарсалардан ҳеч бир нарсани унинг изнисиз инфоқ қила олмайди”, дедилар.
Албатта, бу ҳолатда аёл ўзининг шахсий молидан инфоқ қилишида шаръий монелик йўқ. Умуман олганда эр-хотин ҳамма ишда маслаҳатлашиб иш қилиши мақсадга мувофиқ ва оиланинг мустаҳкамлигига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

"ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБЛАР ВА ЕЧИМЛАР" (2-қисм)
Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/vRFOK7YNP_k
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Никоҳ #Талоқ
Муҳокама давраси
"ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБЛАР ВА ЕЧИМЛАР" (2-қисм)
Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/vRFOK7YNP_k
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
"РАДДУЛ МУҲТОР" КИТОБИНИНГ НОМИ ҲАҚИДА
#фиқҳ #шарҳ
#ҳошия
❓1081-CАВОЛ: Жавобларингизда “Раддул муҳтор” деган китобдан кўп келтирасизлар. Шу китобнинг номи ҳақида сўрамоқчи эдим. У “Муҳтор” деган олим ёки китобга раддия сифатида ёзилганми? Шундай деб эшитдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало, берилаётган жавоблар ва фиқҳий масалаларга қизиқишингиз бор эканлигидан хурсандмиз. Аллоҳ зиёда қилсин. Бевосита саволингизга келсак, мазкур китобнинг номи “Раддул муҳтор”. Ундаги “радд” сўзи раддия эмас, балки қайтариш маъносидадир. Китобнинг тўлиқ номини айтадиган бўлсак “Раддул муҳтор алад Дуррил мухтор”. Ушбу китоб ҳанафий мазҳабининг етук олимларидан бири Аллома Муҳаммадамин ибн Обидийн Шомий қаламига мансубдир. У “Дуррул мухтор” китобининг ҳошияси ҳисобланади. “Дуррул мухтор” эса Аллома Тумуртошийнинг “Танвирул абсор” китобига шарҳдир. Аллома Ибни Обидин Шомий “Дуррул мухтор” китоби ўта машҳур ва манфаатли китоб бўлгани учун жуда кўп инсонлар унга қизиқиб юзланишларини, лекин ўта қисқа иборалар билан жуда кўп маъноларни ифода этгани учун аксарият талабалар унинг маъноларини англай олмаганликларини таъкидлайдилар. Ҳамда талабалар шундай ажойиб китобни тушуна олмаганликлари сабаб ташлаб кетмасликлари ва унга қайтишлари учун уни шарҳлаганини айтади. Китобнинг номи ҳам шундан келиб чиққан. “Муҳтор” сўзи араб тилидан ҳайратда қолган, лол қолган, деб таржима қилинади. Демак, унинг номи “Тушунмай лол қолганларни “Дуррул мухтор”га қайтариш” деган маънони англатади. У ҳошия тарзида ёзилгани учун “Ҳошияту Ибн Обидийн” ҳам дейилади. Валлоҳу аълам.

YouTube | Instagram | Facebook | TelegramЮЗИГА КРЕМ СУРТГАН АЁЛНИНГ ТАҲОРАТИ ДУРУСТМИ?
#таҳорат
#баданга_ёғ_суртиш
❓1082-CАВОЛ: Юзга сурма (крем) қўйилган ҳолда таҳорат олса ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар юзларига крем суртган бўлса ва лабига лаб бўёқ суртган бўлсалар бу ҳолатда қилинган таҳорат жоиз бўлади.
Худди шунингдек баданга турли ёғлар ва кремлар суртилса, бу ҳолатда қилинган таҳорат жоиз бўлади, агарчи бадан ёғ суртилгандан сўнг сувни қабул қилмай қолса ҳам.
وَإِذَا دَهَنَ رِجْلَيْهِ ثُمَّ تَوَضَّأَ وَأَمَرَّ الْمَاءَ عَلَى رِجْلَيْهِ فَلَمْ يَقْبَلْ الْمَاءَ لِمَكَانِ الدُّسُومَةِ جَازَ الْوُضُوءُ .
яъни: “Бир киши икки оёғига ёғ суртиб, сўнг таҳорат қилса ва оёқлари устидан сув юритса-ю, оёқлари ёғланганлиги учун сувни қабул қилмаса, таҳорати жоиз бўлаверади” ("Фатовои Оламгирия" китоби). Валлоҳу аълам.

YouTube | Instagram | Facebook | TelegramЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАР ҚАНДАЙ ҲАЖ ҚИЛАДИ?
#ҳаж #қирон
#таматтуъ
❓1083-CАВОЛ: Ҳаж бир неча турга бўлинишини эшитдим. Уларнинг қай бири афзал ва биз ҳажга борсак ҳажнинг қайси турини адо қиламиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дарҳақиқат, ҳажнинг уч тури бор. Қирон, таматтуъ ва ифрод. Ҳанафий мазҳабимиз уламолари наздида ҳажнинг қирон тури афзал ҳисобланади. "Мухтасарул виқоя" китобида:
القران أَفْضَلُ مُطْلَقاً... والتَّمَتُّعُ أَفْضَلُ مِنَ الإِفْرَادِ
яъни: "Қирон мутлақо афзалдир. Таматтуъ ифроддан афзалдир" дейилади. Чунки, уламоларимиз наздида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қирон ҳажини қилганлар. Шунингдек, қирон ҳажи машаққатли бўлгани учун унга кўпроқ савоб берилади. Лекин уни қилиш учун кўп куч-қувват, сабр-тоқат ва билим керак. Чунки қирон ҳажида ҳожи Мадина мийқоти бўлмиш Зул ҳулайфадан умра ва ҳажни қўшиб ният қилиб эҳром боғлайди. Маккага келиб умра қилади ва ҳаж кунларигача эҳромда туради. Бу дегани биринчи борган баъзи ҳожиларимиз 17-15 кун эҳромда туришлари керак. Буни ўзига яраша машаққати бор. Бунинг устига тажриба шуни кўрсатадики, кўпчилик эҳромда юрганда турли камчиликларга йўл қўяди ва жаримага тушади. Ҳатто ҳажни бузадиган камчиликларга йўл қўйилиши эҳтимоли бор. Қирон ҳажи қилган киши эса ҳар бир жиноят учун икки ҳисса жарима ўтайди. Шунинг учун ҳожиларимизга Таматту ҳажини қилиш тавсия қилинади. Унда умрани қилгандан кейин токи ҳаж кунлари бошлангунга қадар ҳожилар эҳромсиз ҳолатда қулайликлардан фойдаланиб турадилар. Бу айниқса, қария ва заиф кишиларга қулайлик туғдиради. Таматтуъ ҳажи Қирондан кейин турсада, юқоридаги иборада келгандек ифрод ҳажидан афзалроқ ва савоблироқ ҳисобланади. Чунки унда ҳам икки ибодат бажарилади. Шунинг учун таматтуъ ҳажида ҳам шукрона учун қон чиқариш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)
❓Пиёда Ҳаж қилган афзалми ёки уловдами?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Рамазон ойида Умра килса, Ҳажни адо килгандек бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Эҳромдан чиқишда сочни қанча миқдорда қисқартирилади?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Битта намоз юз минг намоз ўрнига ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Жума куни арвоҳлар Ҳаж сафарига кетадими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ҳаж ва Умра зиёратига тенг амал борми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Умрага олиб бориш маҳрга ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Умра ибодати қандай амалга оширилади?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Умрада саъйни таҳоратсиз бажарса қўй сўйиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Рамазон ойида ҳарам масжидларида витр намозини жамоат билан ўқиш
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Умра ёки Ҳажга бориб келган аёллар неча кун кўчага чиқмайди?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Эҳромдаги одам камар тақса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ҳаж тартиби ва рукнлари
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ҳаж зиёратчилари муқим ҳукмидами ёки мусофир ҳукмидами?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ҳар йили қурбонлик қиладиган одам Ҳаж сафарига кетса
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ҳажда жиноят сабабли жонлиқни қаерда сўйиш керак?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш суннатми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Эҳромда бошга ўрнатиб олинадиган соябондан фойдаланиш жоизми?

YouTube | Instagram | Facebook | TelegramҲАЖ САФАРИГА БОРГАНЛАР ҚУРБОНЛИК ҚИЛАДИМИ?
#ҳаж #қурбонлик
#таматтуъ
❓1084-CАВОЛ: Ҳурматли Фатво ҳайъати уламолари! Маълумки, бизни юртдан ҳаж ибодатига борган зиёратчилар таматтуъ ҳажини қиладилар ва таматтуъ қилганлари учун жонлиқ сўядилар. Мана шу жонлиқни сўйган ҳожилар қурбонлик кунларида алоҳида қурбонлик ҳам қилишлари керакми ёки шу сўйган бир жонлиқлари кифоями?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало шуни билиб олиш керакки, ҳожиларнинг қурбон ҳайити кунлари Минода сўйдирадиган қурбонликлари “Ҳайит қурбонлиги” эмас, балки икки улуғ ибодат – умра ва ҳаж ибодатларини жамлаганликлари учун вожиб бўлган “Шукрона қони” қурбонлигидир. Шунинг учун у ҳайит қурбонлигидан саналмайди.
Энди саволга бевосита жавоб берадиган бўлсак, ҳаж қилувчи эркак ёки аёл қурбонлик сўйиладиган кунларнинг охиригача муқим бўладиган бўлса ҳамда бой бўлса (яъни, унинг ҳожати аслиясидан ташқари закот нисоби миқдорича ёки ундан ортиқ маблағи бўлса) унга таматтуъ жонлиғидан ташқари қурбонлик ҳам сўйиши вожиб бўлади. Аммо мазкур муқимлик ва бойлик шартларидан ҳар иккиси ёки бири ҳаж қилувчида топилмаса унга қурбонлик сўйиш вожиб бўлмайди. Бу ҳақида “Ғунятун-носик” китобида шундай дейилган:
"وأما الأضحية فاذا كان مسافرا فلا يجب عليه واِلاَّ فكالمكي فتجب كما مرّ في "البحر" و "رد المختار" و مثله في "الخانية".
Яъни: “Ҳаж қилувчи мусофир бўлса, унга қурбонлик вожиб бўлмайди. Аммо, муқим бўлса, худди Макка аҳлига вожиб бўлгани каби ҳаж қилувчига ҳам қурбонлик сўйиш вожиб бўлади. Мазкур ҳукм “Баҳрур-роиқ”, “Раддул-мухтор” ва “Хония” китобларида зикр қилинган” (“Ғунятун-Носик” китоби 276-бет).
Демак, Ҳаж арконлари бошланиб, Минога боришларидан олдин Макка шаҳрида ўн беш кун ва ундан ортиқ турадиган ҳожилар бой бўлсалар ва қурбонлик кунларининг охирги вақтида ҳам муқим бўлсалар, уларга таматтуъ жонлиғидан ташқари алоҳида қурбонлик қилишлари вожиб бўлади.
Шунингдек, қурбонликнинг охирги куни – Зул-ҳижжа ойининг ўн иккинчи куни қуёш ботишидан олдин Маккага қайтиб, у ерда ўн беш кундан кўп туриши аниқ бўлган бой ҳожиларга ҳам таматтуъ жонлиғидан ташқари алоҳида қурбонлик қилишлари вожиб бўлади. Чунки қурбонлик вожиб бўлиши учун қурбонлик сўйиладиган вақтнинг охири эътиборга олинган.
Шундай экан, қайси ҳожига қурбонлик вожиб бўладиган бўлса, хоҳласа қурбонлигини Саудия Арабистонида сўйдирсин, ҳоҳласа ватанларидаги вакилларига айтиб қурбонлик сўйдиришлари мумкин. Чунки ҳаммамизга маълум бўлган қурбонликни исталган жойда сўйиш жоиз бўлиб, ҳарамда сўйилиши шарт қилинмаган. Валлоҳу аълам.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)
❓Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонликнинг вақти
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
КАМБАҒАЛ ОДАМ ҚУРБОНЛИК ҚИЛСА, ГЎШТИНИ ЎЗИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
#қурбонлик
❓1085-CАВОЛ: Яқинда бир гап эшитиб қолдим. Камбағал одам қурбонлик қилиш мақсадида қўй сотиб олса ёки боқаётган қўйларидан бирини қурбонликка сўяман деса, назр қилган бўлиб қолар экан ва унинг гўштидан ўзи еса бўлмас экан. Ҳақиқатда ҳам шундайми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик гўштини барча инсонлар тановул қилиши мумкин. У қурбонлик эгаси бўладими ёки бошқаси бўладими, бой бўладими ёки камбағал бўладими, назр қилган бўладими ёки назр қилмасдан сўйган бўладими, бозордан сотиб олиб қурбонлик қилганми ёки уйидаги қўйларидан сўйганми фарқи йўқ.
Шуни яхши билиш лозимки, қурбонлик қилиш камбағалларга вожиб эмас. Балки закот нисобига эга бўлган инсонларга вожибдир. Аммо камбағал киши қурбонлик учун бир жонлиқни сотиб олса, унга айнан ўша жонлиқнинг ўзини қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Зеро камбағал инсоннинг қурбонлик учун жонлиқ сотиб олиши ўша жонлиқни қурбонлик учун назр қилиш ҳисобига ўтади. Аммо, ўзи боқаётган ҳайвонлардан бирини қурбонлик учун атаб ният қилса, бу назр ҳисобланмайди ва ушбу ҳолатда камбағал кишига қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди, балки қилса савобга эга бўлади.
Аммо унинг гўштини ейишга келсак, бу борада “Бадоиъус саноиъ” китобида қуйидагича зикр қилинган:
"وَلِصَاحِبِ الْأُضْحِيَّةَ أَنْ يَأْكُلَ مِنْ أُضْحِيَّتِهِ لِقَوْلِهِ تَعَالَى { فَكُلُوا مِنْهَا } وَلِأَنَّهُ ضَيْفُ اللَّهِ - جَلَّ شَأْنُهُ - فِي هَذِهِ الْأَيَّامِ كَغَيْرِهِ فَلَهُ أَنْ يَأْكُلَ مِنْ ضِيَافَةِ اللَّهِ - عَزَّ شَأْنُهُ - وَجُمْلَةُ الْكَلَامِ فِيهِ أَنَّ الدِّمَاءَ أَنْوَاعٌ ثَلَاثَةٌ : .
نَوْعٌ يَجُوزُ لِصَاحِبِهِ أَنْ يَأْكُلَ مِنْهُ بِالْإِجْمَاعِ ، وَنَوْعٌ لَا يَجُوزُ لَهُ أَنْ يَأْكُلَ مِنْهُ بِالْإِجْمَاعِ ، وَنَوْعٌ اُخْتُلِفَ فِيهِ ، الْأَوَّلُ دَمُ الْأُضْحِيَّةَ نَفْلًا كَانَ أَوْ وَاجِبًا مَنْذُورًا كَانَ أَوْ وَاجِبًا مُبْتَدَأً"
“Қурбонликнинг эгаси ўзи қилган қурбонлигидан ейиши жоиздир. Чунки Аллоҳ таоло ўз каломида “Қурбонликларингиздан еяверингиз” деб мутлақ айтган. Зеро, қурбонликнинг эгаси ҳам ушбу кунларда худди бошқалар каби Аллоҳ таолонинг меҳмонидир. Шунинг учун унга ҳам Аллоҳ таолонинг зиёфати бўлмиш қурбонликдан ейиши жоиздир.
Бу масаладаги хулоса қуйидагичадир. Жонлиқлар уч турга бўлинади:
1. Барча уламолар итттифоқига кўра эгаси ейиши жоиз бўлган жонлиқлар.
2. Барча уламолар иттифоқига кўра эгаси ейиши жоиз бўлмаган жонлиқлар.
3. Эгасининг тановул қилиши жоизлигида ихтилоф юзага келган жонлиқлар.
Биринчи турдаги жонлиққа қурбонлик гўшти киради. Унинг вожиб ёки нафл, назр билан вожиб бўлгани ёки шундоқ ўзи вожиб бўлганининг фарқи йўқ.
Иккинчи турдаги жонлиқларга ҳаждан тўсилиб қолганда сўйиладиган жонлиқ. Эҳромда бўлган ҳолда қилинган жиноятлар, масалан соч олдириш, тикилган кийимни кийиш ва шу каби жиноятлар учун сўйиладиган жонлиқлар ва сўйишга назр қилинган жонлиқларнинг гўштлари киради.
Учинчи турдаги жонлиқларга таматтуъ ва қирон каби ҳаж турларини қилгани учун сўйиладиган жонлиқлар. Бизнинг мазҳабимизда эгаси булардан ейиши жоиздир. Шофеъийларда эса жоиз эмас."
Демак, қурбонлик қилиш учун жонлиқ сотиб олган камбағал кишининг қурбонлиги биринчи тур жонлиққа киради. Яъни у сўйган қурбонлигининг гўштидан ўзи ҳам, бойлар ҳам ея олади. Валлоҳу аълам.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)
❓Эркаклар эҳромда қандай оёқ кийим кийиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Макруҳ вақтларда тавоф қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Соч олдирмай эҳромдан чиқса
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ҳожилар арафа куни рўза тутса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Саъй қилаётган кишининг таҳорати бузилса
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Тушда Ҳаж сафарига борса яхши аломати борми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Эҳромга кирмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Эҳромда тиш пастасидан фойдаланиши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓"Ҳажга бормасдан пулини эҳсон қиламан" дейиш тўғрими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Эҳромдан чиқадиган одам ўзининг сочини ёки бошқа одамнинг сочини олса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Нафл тавоф қилсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Умра ибодатидан қайтган зиёратчини кутиб олишдаги хурофотларга
✅ МУНОСАБАТ
❓Умра сафарини овоза қилиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Умрага борганда намоз қандай ўқилади?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Эҳромдаги эркакнинг оёқ кийими қандай бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Совуқда ҳаж ёки умрада икки қават эҳром кийса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Эҳромдаги аёл сурма ва қалам қўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши керакми? Бошқа пояфзал мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Масжиди Набавий ва Масжидул Ҳаромда саф масаласи
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Эҳромдаги киши ўнг елкасини очиб намоз ўқиши мумкинми?

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram