FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ЗАКОТНИ БИР КИШИГА БЕРИЛАДИМИ ЁКИ КЎПЧИЛИККА?
#закот

320-CАВОЛ: Мисол учун молимдан тўрт миллион сўм закот беришим керак. Бу пулни битта одамга бераманми ёки икки учта одамга берсам ҳам бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот кимга берилиши ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
яъни: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (кофир)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 60-оят).

Демак, закот бериладиган 8 та тоифа инсонлар бор:
1. Фақир – моли нисобга етмаган шахс;
2. Мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши;
3. Закот йиғиш ишида банд бўлганлар;
4. Диллари Исломга ошно қилинувчи ғайри динлар;
5. Мукотаб қуллар;
6. Агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши;
7. Аллоҳ йўлида юрганлар (бунда асосан муҳтож бўлиб қолган ҳожилар тушунилади);
8. Йўлда қолганлар (моли бору ўзи билан бирга эмас);

Юқорида санаб ўтилганлардан икки тоифаси: “диллари Исломга ошно қилинувчилар” ва “мукотаб қуллар” бугунги кунда мавжуд бўлмаганлиги учун закот бериладиганлар қаторидан чиқарилган.

Демак, закот берувчи закотини қолган олти тоифанинг ҳар бирига ёки баъзисига беришда ихтиёрлидир. Шунингдек, "Мухтасарул-виқоя" китобида: "Бир кишига закотдан бир кунга етарли, яна ўзгалардан сўрашга ҳожат қолдирмайдиган миқдорда бериш мустаҳабдир", – дейилган. Бир кун тўлиқ сўрашдан беҳожат бўлиш деганда фақатгина фақирнинг ўзи эмас балки унинг аҳли аёлини ҳам бир кунлик сўрашдан беҳожатлиги ирода қилинган.

Шу ўринда: "Қарзи йўқ фақирга нисоб миқдорича закотдан бериш макруҳдир", – деган иборани ҳам эслаб ўтишимиз керак. Бунинг мисоли: фаразан нисоб миқдори йигирма миллион деб белгиланган бўлса-ю чиқарадиган закоти йигирма миллионга етса, ана шу суммани қарзи йўқ бир фақирга бериши макруҳ бўлади. Агар фақирни қарзи бўлиб, қарзини адо қилгандан қолган пул нисоб миқдорига етмаса ёки қарздан сўнг ҳеч нарса қолмаса, нисоб миқдорича бериш ҳам жоиз бўлади (“Умдатул фиқҳ” китоби).

Хулоса шуки закот оз миқдорда бўлса бир синфга, балки бир шахсга берган афзал. Чунки, оз нарсани кўпчиликка тарқатилганда закотдан кўзланган асосий мақсад ҳосил бўлмайди. Оз кишиларга тарқатилганда эса, оз бўлса ҳам мақсад ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЭРНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ҲАМ АЁЛ ХУЛУЪ ҚИЛА ОЛАДИМИ?
#талоқ

321-CАВОЛ: Аёл эри билан ўн саккиз йил яшади, битта болалари бор, лекин аёлни кўнгли йўқ ва яқинлик ҳам ўн тўрт йилдан бери бўлмайди... Аёл эридан талоқини сўраса ҳам бермаяпти. Эрини гуноҳкор бўлишида уям айбдор бўляпти. Шунга саволларим қуйидагича: 1 Аёл хулуъ қилса бўладими ўзи рози бўлган ҳолда, эр берган маҳрини қайтариб бериб ва эри норози бўлса ҳам?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Эр рози бўлмаса аёл хулуъ қилиб, ажралиб кета олмайди. Хулуъда ўзаро келишув билан маҳрга берилган нарсанинг ўзи ёки қийматини қайтариш мумкин. Аёл онасини уйида қанча вақтдан бери турса ҳам, эри талоқ ёки хулуъ қилгандан бошлаб иддани ҳисоблаб бошлайди. Оила масаласини аввало эр-хотин ўзаро келишиб ҳал қиладилар, буни иложи бўлмаса, икки оиланинг катталари, бунинг ҳам иложи бўлмаса, маҳалла, охирги чора эса судга мурожаат қилиш бўлади. Хулуъ – аёл томонидан маҳрни қайтариш ёки маълум бир мол эвазига талоқ сўрашдир.

Эркак киши аёли олдидаги динимиз юклаган вазифаларни бажариб турган бўлса, агарчи ҳаққи бўлсада, хотин хулуъ ёки талоқ талаб қилиши гуноҳ ва шариатимиз қайтарган ишдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай дейдилар:

أيما امرأة سألت زوجها طلاقا في غير ما بأس فحرام عليها رائحة الجنة " (رواه أحمد والترمذي وأبو داود وابن ماجه والدارمي عن ثوبان رضي الله عنه)

яъни: “Қайси бир аёл эридан сабабсиз талоқ сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади" (Имом Аҳмад ва бошқа сунан эгалари ривоят қилишган).

Демак, аёл киши жиддий сабаб бўлмасдан “ундай бўлса, мени жавобимни беринг”, деб эрининг жиғига тегмаслиги керак. Акс ҳолда эр ҳам жаҳл устида талоқ қилиш эҳтимоли катта бўлади. Оила бузилишидан эса кўпроқ аёллар зарар кўришади. Эр ҳам, хотин ҳам шайтоннинг нишонига айланади. Бунинг устига мусулмон учун абадий охират ҳаётида жаннатдан бебаҳра қолиш катта ҳасратдир.

Эр-хотин бир-бири билан ҳеч келишмаса, Аллоҳ таолонинг оила тўғрисидаги буйруқларини бажара олишларига кўзлари етмаса ва эр эваз олмасдан хотинини талоқ қилишни хоҳламаса, аёл мол (пул) эвазига талоғини олишида гуноҳ йўқ. Мол эвазига талоғини олишни хулуъ дейилади. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

أَنَّ امْرَأَةَ ثَابِتِ بْنِ قَيْسٍ أَتَتْ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ثَابِتُ بْنُ قَيْسٍ مَا أَعْتِبُ عَلَيْهِ فِي خُلُقٍ وَلا دِينٍ ، وَلَكِنِّي أَكْرَهُ الْكُفْرَ فِي الْإِسْلَامِ. فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : (أَتَرُدِّينَ عَلَيْهِ حَدِيقَتَهُ ؟ قَالَتْ : نَعَمْ . قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : اقْبَلْ الْحَدِيقَةَ وَطَلِّقْهَا تَطْلِيقَةً).

яъни: “Собит ибн Қайснинг хотини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва: “Эй, Аллоҳни Расули! Собит ибн Қайсни хулқи ва динида айблай олмайман, лекин Исломда ношукрлик (эрга ношукрлик, эрни ёмон кўриш)ни хуш кўрмайман”, – деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унга боғини қайтариб берасизми?” – дедилар. У: “Ҳа, қайтараман”, – деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Эй, Собит!) боғни қабул қилингда, уни бир талоқ қилинг” – дедилар” (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ДЎЗАХДАН ҚУТҚАРАДИГАН ВА ЖАННАТГА КИРИТАДИГАН АМАЛЛАР
#ибодат

322-CАВОЛ: Бир биродаримнинг юраги хаста. Уни гуноҳлари жуда кўп. У қандай амаллар қилса Аллоҳ уни гуноҳларини кечиради, дўзахга тушмайди, жаннатга киради? Шу ҳақида ёзилган китоблар ёки уламоларнинг аудио дарслари борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Киши ҳаётлик вақтидаёқ ўзининг гуноҳкорлигини англаб етиши ва охиратдаги ҳолатини ўйлаши катта бахт. Чунки, қанча инсонлар "беш кунлик дунёда ўйнаб қол", — деган нотўғри тушунчада гуноҳ маъсиятлар билан вафот этаётгани изоҳ талаб қилмайдиган ҳақиқат. Шундай экан ўзлигини англаган банда динимизда ҳаром қилинган амаллардан бутунлай тийилиши ва буюрилган амалларни эса имкон қадар бажариб бориши зарур. Жумладан, беш вақт намозни вақтида адо қилиш, Рамазон рўзасини тутиш, ҳалол касб қилиш, яқинлари ва омма мусулмонларга имкон қадар яхшилик қилиш, доимо Аллоҳ таолони зикри билан юриш ва ҳоказо динимизда тарғиб қилинган амалларни бажаради.

Қисқа қилиб айтганда Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилиш Охиратда нажот, аксинча бўлса эса ҳалокатдир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ يُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَارًا خَالِدًا فِيهَا وَلَهُ عَذَابٌ مُهِينٌ

Яъни: “Ким Аллоҳ ва (Унинг) пайғамбарига итоат этса, уни остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларга (жаннатга) киритур. (Улар) у ерда абадий (бўлурлар). Бу улкан ютуқдир. Ким Аллоҳ ва (Унинг) пайғамбарига итоатсизлик қилса ва ҳудудларидан тажовуз қилса, уни дўзахга абадий (қолиши учун) киритур ва унинг учун хор қилувчи азоб (бордир)” (Ниса сураси 13-14 оятлар).

Айниқса, беш вақт намозни вақтида адо қилиш муҳим, зеро, қиёматда биринчи сўраладиган амал намоздир. Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.

عن أبي قتادة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: "قَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: افْتَرَضْتُ عَلَى أُمَّتِكَ خَمْسَ صَلَوَاتٍ وَعَهِدْتُ عِنْدِي عَهْدًا أَنَّهُ مَنْ حَافَظَ عَلَيْهِنَّ لِوَقْتِهِنَّ أَدْخَلْتُهُ الْجَنَّةَ ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهِنَّ فَلَا عَهْدَ لَهُ عِنْدِي"

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла: “Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди”, - деб айтдилар” (Имом Ибн Можа ривоятлари).

Банда намозни вақтида ўқиса, охиратда ютуққа эришади, дўзахдан халос бўлиб, жаннатга киради. Агар намозни ўз вақтида адо этмаган бўлса, муваффақият-сизликка учрайди, надомат чекади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ الْعَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ صَلاَتُهُ فَإِنْ صَلُحَتْ فَقَدْ أَفْلَحَ وَأَنْجَحَ وَإِنْ فَسَدَتْ فَقَدْ خَابَ وَخَسِرَ..." (رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالدَّارِمِيُّ وَأَحْمَدُ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани унинг намозидир. Агар (намози) тўғри (адо этилган) бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар (намози) фосид бўлса, шубҳасиз ноумид бўлибди, ютқазибди. ...”, деганларини эшитганман” (Имом Доримий ва Имом Аҳмад ривоятлари).

Чин ихлос билан намозни адо этсангиз саволингиздаги барча истакларингиз амалга ошади, иншааллоҳ.

Китоб дўконларини айлансангиз инсонни нажотга етакловчи китоблар ва аудио дарсликлар ҳам бугунги кунда етарли. Китоб ва диск сотиб олаётганда унинг расмий рухсат билан чиққанига ва муаллифига диққат қилинг. Илм-маърифати билан танилган, халқ эътироф этган олимларнинг китобларини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
БИТТА "БИСМИЛЛАҲ" БИЛАН МИНГТА ТОВУҚНИ СЎЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол-ҳаром

323-CАВОЛ: Бизларда гўшт маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган товуқ фермаси бор. Сўйганда "Бисмиллаҳ"ни битта айтиб, 1000 та товуққа бағишлаш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жонлиқ сўйишда бундай йўл тутиш жоизмас. Балки, жонлиқларни ҳар бирини сўйиш пайтида алоҳида "Бисмиллаҳ" айтиши лозим. Бу ҳақида Фиқҳий манбаларимизда қуйидагича масала зикр қилинган:

وَلَوْ أَضْجَعَ إحْدَى الشَّاتَيْنِ عَلَى الْأُخْرَى تَكْفِي تَسْمِيَةٌ وَاحِدَةٌ إذَا ذَبَحَهُمَا بِإِمْرَارٍ وَاحِدٍ ، وَلَوْ جَمَعَ الْعَصَافِيرَ فِي يَدِهِ فَذَبَحَ وَسَمَّى ، وَذَبَحَ آخَرَ عَلَى أَثَرِهِ وَلَمْ يُسَمِّ لَمْ يَحِلَّ الثَّانِي ، وَلَوْ أَمَرَّ السِّكِّينَ عَلَى الْكُلِّ جَازَ بِتَسْمِيَةٍ وَاحِدَةٍ

яъни: “Агар иккита қўйни устма-уст ётқизиб, пичоқни бир тортишда иккаласини ҳам сўядиган бўлса, битта “Бисмиллаҳ” кифоя қилади. Биров бир нечта чумчуқларни қўлида тутиб сўйса, сўйишда “Бисмиллаҳ”ни айтиб бирини сўйса ва унинг ортидан иккинчисини “Бисмиллаҳ”ни айтмасдан сўйса, иккинчиси ҳалол бўлмайди. Агар “Бисмиллаҳ”ни айтганидан кейин пичоқни ҳаммасининг бўйнига биттада тортса, ҳаммаси ҳалол бўлади” (“Фатавои Ҳиндия” китоби).

Замонамиздаги машҳур уламоларидан Аллома Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айни шу масалада узоқ изланишлар олиб борганлар. У зотнинг изланишлари хулосаси қуйидагича: "Битта “Бисмиллаҳ” билан бир нечта ҳайвонларни сўйиш жоиз эмас. Шунингдек, жонлиқ сўйиш учун мўлжалланган техник жиҳозни “Бисмиллаҳ”ни айтиб ҳаракатга келтирган киши ҳар бир товуққа алоҳида “Бисмиллаҳ”ни айтган бўлмайди. Чунки унинг айтган “Бисмиллаҳ”и ва минглаб товуқлар сўйилиши ўртасида камида соатлаб вақт ўтиб кетади. Демак, ушбу айтилган “Бисмиллаҳ” барча сўйилган товуқларнинг ҳалол бўлишига кифоя қилмайди. (“Буҳус фи қазоя фиқҳия муъосира” китоби).

Демак, ҳар бир жонлиқ сўйилаётганда алоҳида “бисмиллаҳ” айтиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚУРЪОНИ КАРИМ ОЯТЛАРИ НЕЧТА?
#Қуръони карим

324-CАВОЛ: Интернетда Қуръони каримда нечта сура ва оятлар бор деган саволга ҳамма ҳар хил жавоблар беряпти, манбалари билан, яъни 6666 та, 6236 та оят ва ҳокозалар. Айтингчи, оятлар сонининг қайси бири тўғри?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони карим оятларининг сони борасида уламолар турлича фикр билдиришган: Басра уламолари 6204 та, Макка уламолари 6219 та, Кўфа уламолари 6236 та, Шом уламолари 6225 та дейишган. Баъзи уламолар бундан ҳам кўпроқ белгилашган. Масалан, буюк муфассир аждодимиз Маҳмуд Замахшарий "Ал-Кашшоф" тафсирида Қуръони каримда 114 та сура, 6666 оят, 77439 калима ва 325343 дона ҳарф бор деб ёзганлар. Бу масалада кўп муфассирлар Кўфа уламолари фикрини ёқлашади. Қуръони каримнинг бугун тарқатилаётган нусхаларида ҳам оятлар сони 6236 та белгиланган.

Қуръон оятлари сонини белгилашда фикрлар фарқли бўлишига асосий сабаб қироат уламоларининг тўхташ (вақф ) аломатини турли жойга қўйишгани сабабдир. Чунки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга Қуръондан таълим бераётиб ўқиганларида оят охирида тўхташ кераклигини билдирадиган даражада тин олардилар. Маъно тугалланмаган бўлса, гоҳо кейинги оятни ҳам қўшиб ўқирдилар. Тинглаб ўтирган саҳобалардан айримлари Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам тин олган жойгача бўлган қисмни бир оят деб ҳисоблашса, бошқалари маъно тугаллангунича давом этган қисмни бир оят деб билишган. Бундан ташқари айрим сураларнинг бошида келган ҳарфлар бирикмасини Кўфа олимлари алоҳида оят деб айтишган. Уларинг фикрича (Тоҳа), (Ёсин), (Ҳамим) алоҳида оят ҳисобланади. Бошқа олимлар уларни оят эмас, сураларнинг бошланиши деб билишган.

Шуни алоҳида эслатиб айтамизки, оятларнинг саноқларидаги фарқлардан зинҳор қўшимча қўшилган ёки камайтирилган деган фикр келмаслиги керак. Юқорида кўриб ўтганимиздек бу борада саноқлар ҳар хиллиги уламоларнинг вақф аломатини қўйиш, оятларни ажратиш асослари турлича бўлганидандир.

Демак, Қуръон оятларининг 6236 та экани кўпчилик уламолар иттифоқ қилган саноқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
АЗОННИ ТЎХТАБ ЭШИТИШ КЕРАКМИ?
#азон

325-CАВОЛ: Таҳорат қилгани кетиб турганимда азон чақириб қолади. Шу вақтда ўтириб азонни тугашини кутишим керакми ёки таҳоратга шошилиш керакми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллома Ибн Обидин "Туҳфа" номли китобдан бу ҳақида қуйидагиларни нақл қилиб келтирадилар:

وينبغي للسامع ان لا يتكلم ولا يشتغل بشي في حالة الاذان والاقامة

Яъни: “Азон ва иқоматни эшитаётган киши бу аснода заруратсиз гапирмаслиги ва бирор иш билан чалғимаслиги лозим бўлади" ("Раддул муҳтор").

Сизнинг ҳолатингизда агар азондан кейин бемалол таҳорат олиб жамоатга етишиш имкони бўлса, азон айтилганда тўхтаб азон калималарига жавоб қилганлигингиз афзал бўлади. Азондан сўнг жамоатга етишиш имкони кам бўлса, таҳорат олишга ҳаракат қилишингизда зарар йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
71-savol
Fatvo hay'ati
МУСИБАТДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
#дуо

71-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
ТАҲОРАТ ВА НАМОЗДАГИ ВАСВАСАНИ КЕТКАЗИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#азон

326-CАВОЛ: Намоз ўқиётганимда ва таҳорат олаётганимда таҳоратим бузилгандек бўлади, яъни, ел чиққандек бўлади. Бошқа пайт яхши юраман. Шайтоннинг васваса қилишими ёки бирон бошқа нарсами? Маслаҳат берсангиз.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ибодат пайтида гўё ел чиққандек бўлиши ёки бавл (сийдик) томчилагандек туюлиши васваса, дейилади ва у шайтоннинг мўминларга етказадиган азиятидир. Шу билан шайтон мўминга дунё ва охират саодати бўлган намозни оғир ва машаққатли иш қилиб кўрсатади. Агар намозда ёки таҳоратда ел чиққанини аниқ билмасангиз, овози эшитилмаса, ҳиди билинмаса, унга эътибор қилинмайди.
Васвасанинг муолажаси уч енгил ишни амалга ошириш билан бўлади:

🔹 Васвасага эътибор қилмаслик;
🔹 Шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш;
🔹 Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш.

Васвасага эътибор қилмаслик – таҳорат қилиб намозга киришиш, кейин хаёлга келган ел чиққандек ва бавл томчилагандек бўлишини васвасага йўйиб таҳорат ва намозда бардавом бўлишдир. Зотан, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам васвасага тушган кишига шундай деганлар:

يَأْتِي الشَّيْطَانُ أَحَدَكُمْ فَيَقُولُ مَنْ خَلَقَ كَذَا مَنْ خَلَقَ كَذَا حَتَّى يَقُولَ مَنْ خَلَقَ رَبَّكَ فَإِذَا بَلَغَهُ فَلْيَسْتَعِذْ بِاللَّهِ وَلْيَنْتَهِ (رواه الامام البخاري عن أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)

Яъни: “Шайтон бирингизнинг ёнига келиб, фалон нарсани ким яратган, фалон нарсани ким яратган дейди. Ҳатто Раббингни ким яратган, дейишгача боради. Шу жойга етганда, Аллоҳдан паноҳ сўранг ва тўхтанг” (Имом Бухорий ривоятлари).

Ибн Ҳажар Хайтамий раҳимаҳуллоҳдан васвасанинг давоси ҳақида сўралганда у зот шундай жавоб қилганлар: “Васвасанинг энг яхши давоси унга эътибор қилмасликдир. Васвасага қулоқ тутиш уни зиёдалаштиради. Ҳатто киши охир-оқибат мажнунлар қаторига қўшилиб қолганига ҳам гувоҳ бўлдик”.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: васвасанинг давосида “Аллоҳдан паноҳ сўранг ва тўхтанг” дедилар. Васвасадан азият чекаётган киши мана шу набавий кўрсатмага амал қилиши керак. Чунки васваса шайтондандир. Шайтоннинг мақсади мўминни адаштириш, аросатда қолдириш, машаққатга солиш ва охир оқибат диндан чиқаришдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ

Яъни: “Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур” (Фотир сураси, 6-оят).

Имом Нававий баъзи уламолардан нақл қиладиларки, намоз ва таҳоратда васвасага чалинган киши “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни кўпайтириши мустаҳабдур. Чунки Аллоҳни зикр қилинганда шайтон ортга қочади. Бир сўз билан айтганда васвасанинг энг фойдали муолажаси Аллоҳга юзланиш ва уни тинимсиз зикр қилишдир (“Ал-Фатово ал-фиқҳийя ал-кубро” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари хатми Қуръонлар, саловоти шарифлар, истиғфорлар ва тавба-тазаррулар якуни бўйича дуо қилдилар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАҲСУЛОТНИНГ НАРХИНИ ХАРИДОРГА ҚАРАБ ЎЗГАРТИРИШ
#савдо-сотиқ

327-CАВОЛ: Менинг бир танишим кабоб пишириб сотади ва ҳаммага ҳар хил нархда сотади. Шу иш тўғрими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сотувчи ўзининг мулки бўлган маҳсулотни истаганча тасарруф қилади, нарх қўяди, арзон қилади, қиммат қилади. Бир кишига арзонроқ, бошқасига қимматроқ сотишининг шаръий томондан ман қилинган жойи йўқ. Чунки савдонинг тарифида уламоларимиз: “Ўзаро розилик билар молни молга алмаштиришдир” – деганлар (“Мухтасарул виқоя” китоби). Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

"انما البيع عن تراض" (رواه الامام ابن ماجة عن ابي سعيد الخدري رضي الله عنه)

яъни: “Албатта, савдо икки томоннинг розилиги биландир” (Имом Ибн Можа ривоятлари).

Савдода асосий омил сотувчи ва харидорнинг ўзаро розилигидир. Қолаверса маҳсулотларга нарх белгилашда оммага зарар етмайдиган бўлса, сотувчи ихтиёрли. Унинг ишига бошқалар аралаша олмайди.

Ҳар бир нарсанинг одоби бўлганидек савдода ҳам сотувчи ва олувчига оид одоблар мавжуд. Сотувчи ёлғон гапирмаслиги, хиёнат қилмаслиги тарозидан урмаслиги ва харидорни ҳурмат қилиши, харидор камбағалроқ бўлса озроқ нархдан тушиб бериши мақтовга сазовор ишлардандир. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам савдода сахий бўлиш ҳақида шундай деганлар:

"إن الله يحب سمح البيع سمح الشراء سمح القضاء" (رواه الامام الترميذي عن ابي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Албатта, Аллоҳ олди-сотдида қўли очиқ, ҳукм юритишда адолатли бўлганларни яхши кўради" (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ШЕРИКЧИЛИКДА ҲАР ОЙ ФОЙДАНИ ТАҚСИМЛАШ МУМКИНМИ?
#музораба

328-CАВОЛ: Шерикчиликда бир дўстим билан иш бошладим, шеригим мен қилаётган бизнесга пулини тикди, фойдани тенг шерикликка келишдик, ҳар ойда фойдани пулини олиб турса бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Музорабада фойдани бўлиб олиш муддати иш турига боғлиқ. Савдо-сотиқ бўлса, олинган нарса тўлиқ сотилгандан кейин ҳисоб-китоб қилинади. Агар деҳқончилик каби ишлар бўлса, ҳосил олингандан кейин фойдани бўлиб олинади. Лекин аввал дастлабки сармояни ўз ўрнига қўйиб, кейин соф фойдани келишилган нисбатда бўлиб олинади.

Сизларнинг шартномангиз “Музораба” шартномаси бўлиб, бунинг баёни фиқҳ китобларида қуйидагича келтирилади:

هي عقد شركة فى الربح بمال من رجل و عمل من الاخر

яъни: “Музораба бир кишидан мол ва бошқасидан иш ўлароқ фойдада шерикчилик битимидир" ("Ихтисорур ривоя" китоби).

Музорабада дастмоя бир томондан хизмат иккинчи томондан бўлади. Молнинг эгаси ишчи билан келишиб, молни унга беради. Тушган фойда келишувга асосан муайян бир миқдорда эмас, балки фоиз ҳисобида тақсимланади. Масалан: “Фойданинг ярми меники ярми сеники ёки учдан бири меники учдан иккиси сеники ва ҳоказо. Агар зарар бўлса, музораба шартномасида мол эгаси пулига, ишчи эса қилган меҳнатига куяди.

Музорабада икки томондан бири учун муайян сумма тайин қилинса, музораба бузилади. Масалан, фойдадан менга юз дирҳам берасан, қолгани сенга деса музораба дуруст бўлмайди. ("Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китоби) Чунки, бунда икки томондан бирига зарар бўлиб қолишини эҳтимоли катта.

Шунингдек, музорабада пул берувчи: “Сенга қанча пул берган бўлсам, нима бўлган тақдирда ҳам шу пулимни тўлиқ қайтарасан”, – деса ҳам, музораба бузилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
МУҚИМЛИКНИ НИЯТ ҚИЛГАН КИШИ ҚАЧОНДАН НАМОЗЛАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИЙДИ?
#сафар

329-CАВОЛ: Бирор бир киши ўзининг шаҳридан чиқса, шаҳрига қишлоқлар уланиб кетган бўлса, ўша қишлоқнинг энг охирги уйи кўринмай қолгандан бошлаб киши мусофир бўлади. Саволим шу одам 15 кундан ортиқ туришни ният қилган бўлса борган жойидаги шаҳар ёки қишлоқнинг биринчи уйи кўрингандан бошлаб мусофир ҳукмидан чиқадими? Ёки бунда ўша борадиган шаҳар ёки қишлоқнинг ичидаги турадиган ижара уйигача мусофир бўлиб турадими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар киши бирор шаҳар ёки қишлоқда ўн беш кун ё ундан зиёда туришни ният қилса, ўша шаҳар ёки қишлоққа кириши билан мусофир ҳукмидан чиқади, муқимга айланади. Ибн Аббос ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтдиларки:

اذا قدمت بلدة و انت مسافر و في نفسك ان تقيم خمسة عشر يوما فاكمل الصلاة رواه ترميذي

Яъни: “Агар бир шаҳарга сафар қилиб келсанг ва шу ерда ўн беш кун қолишни ният қилсанг, намозни тўлиқ ўқийсан” (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ШАРОИТ ЯХШИ БЎЛСА ҲАМ НАМОЗЛАР ҚАСР ҚИЛИНАДИМИ?
#сафар

330-CАВОЛ: Мен ўз уйимдан 200 км узоқда хизмат сафарида ишлайман. Ҳар 10-12 кунда уйга 2-3 кунга бораман. Ишда мен намозларни қаср қилиб ўқийман. Шароитлар яхши, мен намозимни қаср қилиб ўқишим шартми бу ҳолатда ёки тўлиқ қилиб ўқисам ҳам бўлаверадими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шароитлар яхши бўлса ҳам мусофир намозларини қаср қилиб ўқийди. "Шароитим яхши тўлиқ ўқийман", — дейиш Аллоҳ таолонинг бизга қилган марҳаматини рад этиш бўлади.

Бир киши уч кеча-кундузлик (≈96 км) масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса мусофир ҳисобланади. Қасд қилган жойига боргандан кейин, 15 кун ёки ундан ортиқ вақт туришни ният қилса муқим (мусофир бўлмаган) киши ҳукмида бўлади. Аммо 15 кундан оз муддатда қайтиш режаси бўлса ёки қачон қайтиши номаълум бўлса, мусофир ҳукмида қолади.

Шариатимизда мусофирга тегишли алоҳида ҳукмлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари қуйидагилар:
Мусофир тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб икки ракат қилиб ўқийди. Агар тўрт ракат қилиб ўқиса макруҳ бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло томонидан берилган қулайлик ва имкониятдан юз ўгирган бўлади. Суннатларни тўлиқ ўқийди. Шом ва витр намозларини эса ўз ҳолича уч ракат ўқийди.

Мусофир муқимга тўрт ракатли намозда иқтидо қилса, тўрт ракатни тўлиқ ўқийди, аммо муқим мусофирга иқтидо қилса, мусофир салом бергандан кейин, муқим ўрнидан туриб, яна икки ракаат ўқийди. Мусофир киши имом бўлганда, иқтидо қилгувчиларга мусофирлигини билдириши керак бўлади.

Мусофир мусофирликдаги қазо бўлган намозларини қаср қилиб, муқимликдаги қазоларини эса тўлиқ қилиб ўқийди. Мусофир маҳсига уч кеча-кундуз масҳ тортиши мумкин. ("Ҳидоя" китобидан). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
72-savol
Fatvo hay'ati
ҚАЗОСИ БОР КИШИ НАФЛ НАМОЗ ЎҚИШИ МУМКИНМИ?
#намоз

72-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
БОЛАНИ СУТДАН АЖРАТИШ
#разоат

331-CАВОЛ: Ўн олти ойлик эмизикли фарзандим бор, аммо ҳозирда олти ҳафталик ҳомилам ҳам бор. Катта фарзандимни сутдан ажратсам бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар болага зарар қилмаса, ота-она ўзаро маслаҳат қилиб икки йилдан аввал ҳам уни сутдан ажратишлари жоиз. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади:

فَإِنْ أَرَادَا فِصَالًا عَن تَرَاضٍ مِّنْهُمَا وَتَشَاوُرٍ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا

яъни: "Агар ота-она ўзаро келишиб, маслаҳат билан (болани сутдан) ажратмоқчи бўлсалар, гуноҳкор бўлмайдилар" (Бақара сураси, 233-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЖАННАТГА КИРИШ ТАҚДИРГА ЁЗИЛГАН БЎЛАДИМИ?
#ақида

332-CАВОЛ: Жаннатга Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасини киритишини баён этган. Жаннатга кириш ҳам тақдири азалда ёзилганми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта ҳар бир иш тақдирда битилгандир. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз алайҳиссалом:

كُلُّ شَيْءٍ بِقَدَرٍ حَتَّى الْعَجْزُ وَالْكَيْسُ (رواه الامام مسلم عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما)

Яъни: “Ҳар бир нарса қадар биландир. Ҳатто ожизлик ва уддабуронлик ҳам”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Шу жумладан жаннатга тушадиганлар ва дўзахга тушадиганлар ҳам Аллоҳ таолонинг тақдирида маълумдир.

Бу ўринда энг асосий нарса тақдир тушунчасини тўғри англашдир. Шунда бизга мавҳум ёки муаммоли бўлиб қолган барча нарсалар ўз ечимини топади. Кўпчилик инсонлар “Тақдир” сўзининг маъносини янглиш тушинадилар.

Аллома Хаттобий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Кўпчилик инсонлар қазо ва қадарнинг маъносини Аллоҳ таоло бандаларини ўзи олдиндан тақдир қилиб битган ва ҳукм қилган нарсага мувофиқ яшашга мажбурлашидир деб тушинадилар. Лекин қазо ва қадарнинг маъноси улар ўйлагандек эмас. Балки тақдир дегани Аллоҳ таолонинг бандалар эндиликда қиладиган касбларини олдиндан билиши ва ана шу касблар Аллоҳ таолонинг ўлчови остида амалга ошмоқлигидир".

Ибн Ҳажар ал-Ҳайсамий қазо ва қадарга қуйидагича таъриф берганлар:

و القضاء علم الله أولاً بالأشياء على ما هي عليه ، و القدر إيجاده إياه على ما يطابق العلم

яъни: “Қазо бу Аллоҳнинг барча нарсаларни эндиликда қандай бўлишини аввалдан билмоқлигидир. Қадар эса ана шу билган нарсаларини мазкур илмига мувофиқ пайдо қилишидир”.

Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий ўзларининг “Куброл яқинийат ал-кавния” китобларида: “Қазо бу Аллоҳ таолонинг барча нарсаларни келажакда қандай бўлишини билишидир. Қадар эса – Аллоҳ таоло мазкур нарсаларни амалда (воқеъда) ўзининг азалий илмига мувофиқ пайдо қилишидир”, – деб таърифлаганлар.

Мазкур таърифлардан хулоса қилиш мумкинки, Аллоҳ таоло тақдир орқали ҳеч бир инсонга босим, мажбурият юкламайди. Шунинг учун банда Аллоҳ таолонинг раҳматидан умид қилиб, азобидан қўрқиб, динимизда буюрилган солиҳ амалларни қилиши, қайтарилган ишлардан буткул четланиши зарур. Тақдир бу Аллоҳ таолонинг азалий илмидан иборат нарсадир. Яъни бандаларнинг нима қилишларини Аллоҳ таоло олдиндан билади ва шу сабабли улардан қайсилари жаннатга лойиқ ва қайсилари дўзахга лойиқ эканини ҳам билади. Аллоҳнинг илмида кимлар жаннатий ва кимлар дўзахий экани маълум. Тавфиқ Аллоҳдандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
БОЛАГА "МУСТАФО" ЁКИ "МУҲАММАД" ДЕБ ИСМ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?
#исм қўйиш

333-CАВОЛ: Акасига "Мустафо", укаси "Муҳаммад" деб исм қўйса жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туғилган фарзандга "Мустафо" деб исм қўйиш, укасига эса "Муҳаммад" деб ном қўйиш жоиз.

Ҳар бир исм аслида мубоҳ ҳисобланади. Модомики исмнинг лафзи ёки маъноси ёмон бўлмаса, у билан номлаш жоиздир. “Мустафо” сўзи ҳам шулар жумласидандир. Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Зайд ўзининг “Тасмиятул мавлуд” китобида ўғил фарзандларга қўйиладиган исмлар қаторида “Мустафо” исмини ҳам зикр қилган. Аммо саҳобалар ёки машҳур тобеъинлардан бирортаси мазкур исм билан номлангани ҳақида бизда мавжуд манбаларда маълумот топилмади.

Баъзи уламолар “Мустафо” исмини Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг исмларидан ҳисоблаган. Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар:

" ومن أسمائه - أي : النبي صلى الله عليه وسلم - المشهورة : المختار والمصطفى والشفيع المشفع والصادق المصدوق " انتهى من " فتح الباري " .

“Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг машҳур исмлари қуйидагилар: Ал-Мухтор, Ал-Мустафо, Аш-Шафиъ, Ал-Мушаффиъ, Ас-Содиқ, Ал-Масдуқ” (“Фатҳул Борий” китоби).

Қозий Иёз раҳимаҳуллоҳ сийрат ҳақида китоб ёзиб, уни “Аш-Шифо битаърифи ҳуқуқил Мустафо”, деб номлаган.

Мустафо сўзи Пайғамбаримизнинг атоқли исмларидан эмас, балки сифатларидан бўлиши ҳам мумкин. Нима бўлган чоғда ҳам “Мустафо” деб исм қўйишда муаммо йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЭР-ХОТИН БИР-БИРИНИ ЖИНСИЙ АЪЗОСИНИ УШЛАШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол-ҳаром

334-CАВОЛ: Уятли бўлса ҳам ёздим. Эр-хотин бир-бирини жинсий аъзосини ушлаши мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар бир ишнинг шаръий ҳукмини сўраб ўрганиш зиммамиздаги вожиблардан ҳисобланади. Сиз орқали бошқа мусулмонлар ҳам мазкур ишнинг ҳукмини билиб олишлари, сиз учун ҳам, бошқалар учун ҳам манфаатлидир.

Уламолар таъкидлашича аслида эри-хотинлар бир-бирларидан тўлақонли фойдаланиши мубоҳдир. Жоиз бўлмаган жиҳатларни шаръий насс (далил) баён қилганлари бундан мустасно бўлади. Масалан: аёлнинг орқа авратига жинсий алоқа қилиш, ҳайз ва нифос ҳолатида жинсий яқинлик қилиш мумкин эмаслиги шулар жумласидандир. Яъни булар шаръий далиллар билан тақиқланган, ҳаром ишлардир. Аммо эр-хотинлар бир-бирларининг жинсий аъзоларини ушлаши қуйидаги далиллар билан жоиздир:

Асл қоидага кўра мазкур иш умумий мубоҳ қоидаси остига киради. Уни тақиқловчи далил йўқ. Фойдаланишнинг энг юқори кўриниши бўлган жинсий яқинлик жоиз бўлгандан кейин, аъзоларни ушлаш (силаш) ўз-ўзидан жоизлиги маълум бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

"نِسَاؤُكُمْ حَرْثٌ لَكُمْ فَأْتُوا حَرْثَكُمْ أَنَّى شِئْتُمْ" [البقرة : 223]

яъни: “Хотинларингиз сизлар учун зироатгоҳдир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз…” – деб марҳамат қилган (Бақара сураси 223-оят).

Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

"سَأل أبو يوسف أبا حنيفة عن الرجل يمس فرج امرأته وهي تمس فرجه ليتحرك عليها هل ترى بذلك بأساً؟ قال: لا, وأرجو أن يعظم الأجر".

Яъни: “Имом Абу Юсуф Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан: “Эр аёлининг жинсий аъзосини ва аёл эрининг жинсий аъзосини шаҳвати қўзғаши учун ушлашида бирор гуноҳ борми?” – деб сўрадилар. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: “Йўқ! Ажри кўпроқ бўлади, деб умид қиламан”, – деб жавоб бердилар" (“Раддул-Муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
73-savol
Fatvo hay'ati
УЙҚУДАН ТУРГАНДА КИЙИМДА НАМЛИКНИ КЎРСА ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?
#ғусл

73-CАВОЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
КИЙИМДАГИ НАЖОСАТНИ КЕТКАЗИШГА ИМКОН БЎЛМАСА НАМОЗ ҚАЗО ҚИЛИНАДИМИ?
#намоз

335-CАВОЛ: Агар кийимдаги нажосат рухсат этилган миқдордан ошиб кетсаю, кийимни алмаштиришнинг имкони бўлмаса (ишда, меҳмонда бўлиб, қолса) намозини қазо қилиб, уйига борганда кийимини ўзгартириб адо этадими ёки қазо қилмасдан шу кийимида намоз ўқийдими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида сиз айтган ҳолатлар имконсиз ҳолатлар ҳисобланмайди. Киши қаерда бўлса ҳам, намоздан аввал кийимидаги нажосатни кетказиши шарт бўлади.

Лекин сув бўлмаганда ҳам кийимнинг нажас ҳолатда бўлиши ҳеч қачон намозни кечиктиришга (қазо қилишга) сабаб бўлмайди.

“Шарҳул-виқоя” китобида мазкур масала юзасидан шундай дейилади: “Нажосатни кетказувчи сув ёки бошқа суюқликларни тополмаган киши ана шу кийими билан намоз ўқийверади. Кейин намозини қайта ўқимайди. Кийимининг тўртдан бир қисми пок бўлатуриб, кийимсиз намоз ўқиса жоиз бўлмайди. Агар кийимининг тўртдан бир қисмидан ҳам озроғи пок бўлса, кийимсиз ўқигандан кўра шу кийимда ўқигани афзалроқдир”

Бундан шариатимизда намознинг аҳамияти қай даражада катта эканини, бирор-бир ҳолатда ҳам бандадан соқит бўлмаслигини билиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш