FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.08K photos
2.03K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
АЗОНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ
#азон

308-CАВОЛ: Азон эшитаётган пайтда нималар дейиш керак?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Азон айтилаётганда унга жавобан азон калималарини такрорлаш мустаҳабдир. Фақат “Ҳаййа алас солаҳ”ни эшитганда “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”ни айтилади. Бомдод намозининг азонида эса “Ассолату хойрун минан-навм”ни эшитганда “садақта ва барарта” деб айтилади (“Раддул Муҳтор” китоби).

Бунга қуйидаги саҳиҳ ривоятлар далил бўлади:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا سَمِعْتُمْ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ

Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтганларини (унинг ортидан қайтариб) айтинглар”, — дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

أَنَّ مُعَاوِيَةَ بْنَ أَبِي سُفْيَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا لَمَّا سَمِعَ حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ قَالَ: لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، وَقَالَ: هَكَذَا سَمِعْنَا نَبِيَّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ

Муовия ибн Абу Суфён разияллоҳу анҳумо қачон азондаги “Ҳаййа алас солаҳ” калимасини эшитсалар, “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”, деб айтар ва “Пайғамбарингиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деяётганларини эшитганмиз”, — дер эдилар (Имом Бухорий ривоятлари).

وَلِمُسْلِمٍ وَأَبِي دَاوُدَ: مَنْ قَالَ مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ إِلَّا فِي الْحَيْعَلَتَيْنِ فَقَالَ لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ مِنْ قَلْبِهِ دَخَلَ الْجَنَّةَ

Имом Муслим ва Имом Абу Довуднинг ривоятида: "Ким чин қалбдан муаззин айтган нарсани айтиб турса-ю, магар "Ҳаййа алас" жумлаларида "Ла ҳавла ва ла қуввата" деса, жаннатга киради", дейилган.

Баъзи ривоятларда бошқача иборалар ҳам айтилган, қайси бирини айтилса ҳам жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
КИШИ ЎЗИГА ЎЛИМ ТИЛАШИ
#дуо

309-CАВОЛ: Бемор одам ўзига ўзи доим ўлим тилашнинг ҳукми қандай?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда беморлик, ҳаёт машаққатлари, қарздорлик ёки шунга ўхшаш ҳолатлардан қийналган инсонлар ўзларига ўлим тилашлари жоиз эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:

لا يَتَمَنَّى أَحَدُكُمْ الْمَوْتَ , وَلا يَدْعُ بِهِ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَهُ ، إِنَّهُ إِذَا مَاتَ أَحَدُكُمْ انْقَطَعَ عَمَلُهُ ، وَإِنَّهُ لا يَزِيدُ الْمُؤْمِنَ عُمْرُهُ إِلا خَيْرًا (رواه الامام مسلم عن أَبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

Яъни: "Сизлардан бирингиз ҳаргиз ўлимни орзу қилмасин. Ўлим келмасдан бурун уни ўзига чорламасин. Қайси бирингиз вафот топса, амаллари тўхтайди. Мўминнинг умри (узайган сари) унга фақат яхшиликни зиёда қилади" (Имом Муслим ривоятлари).

Мўмин киши ҳеч қачон ютқазмайди. Яхшилик келса, шукр қилади, савоб олади. Ёмонлик келса, сабр қилади, савоб олади. Мўмин-мусулмон банда доим ғолиб бўлади. Нажот – умидворликдадир. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ ...

"(Эй, Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! ..." (Зумар сураси, 39-оят).

Буюк Раббимиз шундай деб буюрсаю, биз мўминлар ноумид бўлсак, бу катта гуноҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
67-savol
Fatvo hay'ati
"МУШКУЛКУШОД" ВА "БИБИСЕШАНБА" ҲАҚИДА ДИНИМИЗДА НИМА ДЕЙИЛАДИ?
#бидъат

67-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ПЕШИН СУННАТИНИНГ ҚАЗОСИ
#намоз

310-CАВОЛ: Агар пешин намозининг 4 ракатли суннатини ўқишга улгурмасдан жамоат фарзини ўқишга мажбур бўлсам. Фарздан кейин қайси бир суннатни ўқийман. 4 ракатли суннатми ёки 2 ракатли суннатми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масала уламоларимиз ўртасида ихтилофлидир. Лекин ихтилоф макруҳлик ё ҳаромлик ҳақида эмас, балки қайси бирини аввал ўқиш афзаллиги борасидадир.

Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳимдан икки ракатли суннат аввал ўқилиши, Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдан эса тўрт ракатли суннат аввал ўқилиши ривоят қилинган.

Мазкур улуғ имомларимиздан кейин келган олимларнинг масалага ёндашуви ҳам турлича бўлган. Масалан, Ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий матн китоблари, “Табйинул Ҳақоиқ”, “Сирожул ваҳҳож” китобларида 4 ракатли суннатни аввал ўқишга фатво берилган бўлса, “Фатҳул қадир”, “Фатовол аттобия”, “Жомеъу Қозихон”, “Фатҳу бобил иноя” китобларида икки ракатли суннатни аввал ўқиш саҳиҳ қавл дейилган. Ҳар икки тарафнинг ҳам ўз далил ва сабаблари бор.

Демак, бу масалада мазҳабимиз ҳукмни кенг олган. Ҳар икки ҳолат ҳам нотўғри эмас, масала афзаллик ҳақида кетган. Бу ўринда энг муҳими, масалани икки томон бўлиб олиб, ихтилоф ва жанжалга олиб келмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
АҚИҚА ҲАҚИДА
#ақиқа

311-CАВОЛ: Ақиқа маросимини дастурхон ёзиб, одамларни чақириб ўткизиш керакми ёки сўйилган қўйни камбағал, етим, кам таъминланган оилалар, масжид ва ўз оиласига тенг тақсимлаб, тарқатган яхшими? Шариат бўйича қайси мақбул иш бўлади?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Янги дунёга келган болага шукрона сифатида ақиқа қилиш ҳанафий мазҳабига кўра мустаҳаб амаллардан бири ("Раддул муҳтор" китоби). Бунга қуйидаги ҳадиси шариф ҳам далолат қилади:

سَلْمَانُ بْنُ عَامِرٍ الضَّبِّىُّ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، يَقُولُ: «مَعَ الْغُلاَمِ عَقِيقَةٌ، فَأَهْرِيقُوا عَنْهُ دَمًا، وَأَمِيطُوا عَنْهُ الأَذَى»

Салмон ибн Омир Зоббий разияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Янги туғилган болага ақиқа қилиш бордир. Унинг учун қон чиқаринг ва ундан нопокликни кетказинг”, — деб айтаётганларини эшитганман. (Имом Бухорий ривоятлари).

عن أم كرز رَضِي اللهُ عَنْها أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال عن الغلام شاتان وعن الجارية شاة لا يضركم ذكرانا كن أم إناثا

Умму Курз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўғил бола номидан икки қўй ва қиз бола номидан бир қўй (сўйинглар. Сўйиладиган қўйнинг) эркак ёки урғочилиги сизларга зарар қилмайди, дедилар”. (Насоий ривоятлари).

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ قَالَ سُئِلَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ الْعَقِيقَةِ فَقَالَ لَا يُحِبُّ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ الْعُقُوقَ وَكَأَنَّهُ كَرِهَ الِاسْمَ قَالَ لِرَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّمَا نَسْأَلُكَ أَحَدُنَا يُولَدُ لَهُ قَالَ مَنْ أَحَبَّ أَنْ يَنْسُكَ عَنْ وَلَدِهِ فَلْيَنْسُكْ عَنْهُ عَنْ الْغُلَامِ شَاتَانِ مُكَافَأَتَانِ وَعَنْ الْجَارِيَةِ شَاةٌ

Амр ибн Шуъайб отасидан, у бобосидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ақиқа тўғрисида сўралди. Шунда у зот худди (ақиқа) исмини ёқтирмагандек: “Аллоҳ таоло оқ бўлишни хуш кўрмайди”, дедилар. Улар: “Эй Аллоҳнинг Расули, биз сиздан биримизнинг фарзанд кўриши тўғрисида сўраяпмиз”, — дейишди. У зот: “Сизлардан ким боласи учун жонлиқ сўйишни хоҳласа, ўғил болага иккита баробар қўй, қиз болага битта қўй сўйсин”, — дедилар”.

عَنْ سَمُرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ غُلاَمٍ رَهِينَةٌ بِعَقِيقَتِهِ، تُذْبَحُ عَنْهُ يَوْمَ السَّابِعِ، وَيُحْلَقُ رَأْسُهُ، وَيُسَمَّى

Самура разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир янги туғилган гўдак ақиқаси эвазига гаровдадир. Унинг учун еттинчи куни сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади", — дедилар”. (Имом Термизий ривоятлари).

Ушбу ҳадислар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қавлий, яъни сўзлари билан бўлган кўрсатмаларидир. Қуйида эса У зотнинг феълий, яъни ўзлари қилиб кўрсатишлари билан собит бўлган кўрсатмалари зикр қилинади.

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ :عَقَّ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ الْحَسَنِ وَالْحُسَيْنِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا بِكَبْشَيْنِ كَبْشَيْنِ

Абдуллоҳ Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам (ўз набиралари) Ҳасан ва Ҳусайн разияллоҳу анҳумоларга иккита иккитадан қўчқор сўйиб ақиқа қилдилар”. (Имом Насоий ривоятлари).

عن علي بن أبي طالب قال : عق رسول الله صلى الله عليه و سلم عن الحسن بشاة وقال يا فاطمة أحلقي رأسه وتصدقي بزنة شعره فضة قال فوزنته فكان وزنه درهما أو بعض درهم

Али Ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам (набиралари) Ҳасанга бир қўй сўйдилар ва “Эй, Фотима! Уни сочини олгин ва сочини оғирлигича кумуш садақа қилгин”, — дедилар. Кейин мен уни ўлчовдим бир ёки ярим дирҳам (оғирлигича) чиқди” (Имом Термизий ривоятлари).

Шариатимизга кўра ақиқани кўриниши шуки, бола туғилганидан кейин еттинчи куни унинг сочи олинади ва ўша сочни оғирлигича тилла ёки кумуш садақа қилинади. Кейин хоҳловчилар болани бошига заъфарон суртишлари мумкин. Сочи олингандан кейин унинг номидан жонлиқ сўйилади.
Ақиқа кунини тайин қилиниши борасида Оиша разияллоҳу анҳодан ҳадис ривоят қилинган.

فقالت عائشة رضي الله عنها : ... و ليكن ذاك يوم السابع فإن لم يكن ففي أربعة عشر فإن لم يكن ففي إحدى و عشرين

Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: “...ва бу еттинчи куни бўлсин. Агар (еттинчи куни) бўлмаса, ўн тўртинчи куни бўлсин. Агар (ўн тўртинчи куни ҳам) бўлмаса, йигирма биринчи куни бўлсин”. (Имом Ҳоким ривоятлари).

Ушбу ривоятга биноан ақиқа еттинчи куни қилинса, яхшироқ бўлади. Чунки ҳадисда: “Агар (еттинчи куни) бўлмаса ўн тўртинчи куни, агар (ўн тўртинчи куни ҳам) бўлмаса йигирма биринчи куни бўлсин”, — дейилган.

Уламолар ақиқа учун сўйилган жонлиқларни худди қурбонлик учун сўйилган жонлиқ каби тақсимлаш мустаҳаб эканини айтганлар. Яъни учдан бир қисмини ўзининг оиласи учун захирага олиб қўйиши, учдан бирини пишириб зиёфат қилиши, учдан бирини хом ҳолатда муҳтожларга тарқатиши мустаҳабдир. Агар аҳли оиласи кўпчиликни ташкил қилиб, мазкур ақиқа гўштига ўзининг эҳтиёжи бўлса, оиласи учун тўлиқ ўзида олиб қолиши мустаҳаб ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
СОВУҚ КУНЛАРДА ТАЯММУМ ҚИЛИШ
#таҳорат

312-CАВОЛ: Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига таяммум қилса бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига иссиқ сувда таҳорат қилиш керак. Ҳозирги замонда сувни иситиш катта муаммо эмас. Бу борада хулоса сўз совуқ сабабли таҳоратсиз киши таяммум қилиши жоиз бўлмайди.

Бу ҳақида “Ал-Фатово ҳиндия” китобида шундай дейилган:

وَإِذَا خَافَ الْمُحْدِثُ إنْ تَوَضَّأَ أَنْ يَقْتُلَهُ الْبَرْدُ أَوْ يُمْرِضَهُ يَتَيَمَّمُ. هَكَذَا فِي الْكَافِي وَاخْتَارَهُ فِي الْأَسْرَارِ لَكِنَّ الْأَصَحَّ عَدَمُ جَوَازِهِ إجْمَاعًا كَذَا فِي النَّهْرِ الْفَائِقِ وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ لَا يُبَاحُ لَهُ التَّيَمُّمُ.كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَفَتَاوَى قَاضِي خَانْ.

яъни: “Таҳоратсиз киши таҳорат қилса, совуқдан ўлиши ёки касал бўлишидан қўрқса, таяммум қилади, “Ал-Кофий” китобида шундай келган. “Ал-Асрор” китобида ҳам шуни ихтиёр қилинган. Лекин асаҳ (тўғриси) совуқ сабабли таҳорат ўрнига таяммум қилиш жоиз эмаслигидир. Бунга уламоларимиз ижмоъ қилишган, “Ан-Наҳрул-фоиқ” китобида шундай келган. Саҳиҳ қавл шуки, таҳоратсиз кишига совуқ сабабли таяммум мубоҳ (дуруст) бўлмайди, “Ал-Хулоса” ва “Фатово Қозихон” номли китобларда шундай дейилган” (“Таҳорат” китоби, “Таяммум” боби).

Лекин жунуб кишининг совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиши масаласи бироз ўзгача. Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳнинг “Бадоиъус саноеъ” китобида шундай дейилади:

أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه

яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди деганлар...”

Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
68-savol
Fatvo hay'ati
НАМОЗ ЎҚИЁТГАН КИШИНИНГ ОЛДИДАН ЎТИШ
#намоз

68-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
БАНКОМАТЛАРДАГИ БИР ФОИЗЛИ КОМИССИЯ ТЎЛОВИ РИБО ЭМАСМИ?

313-CАВОЛ: Кўпчилик одамлар банкоматлар орқали пластикларидаги пулни нақдлаб олишаяпти. Бунда пластик карточкадаги 100.000 сўм ечилса, банкомат 100.000 сўм нақд пул беради. Лекин картангиздан ушбу самманинг 1% ини яъни, 1000 сўмни ечиб олади. Ва худди шундай пластикдан пластикка пул ўтказганда ҳам шундай пул олиб қолади. Буни ҳукми қандай бўлади? Рибо эмасми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Банкоматлардан пулни нақдлаштиришда умумий сумманинг 1 фоизи миқдорида комиссия тўлови белгиланган. Ушбу фоиз банкомат орқали пулни нақдлаштириш жараёнида автоматик тарзда ечиб олинади. Бу жараённи банк соҳаси мутахассислари хизмат ҳаққи сифатида баҳолашади. Чунки банкомат пулга сотиб олинади, унинг амортизацияси мавжуд, унга мулк солиғи тўланади, банкомат ўрнатилган жойга ижара ҳақи тўланади, яна банкомат электр энергияси ва қоғоз харажати, эксплуатация чиқимларини талаб этади. Мана шу эътибордан ҳозирги кундаги банкомат орқали пулни нақдлаштириш жараёнида қийматининг бир фоизини ушлаб қолиш хизмат ҳаққи сифатида жоиз ҳисобланади.

Қолаверса, инсонлар ўзларининг иш ҳақлари ва электрон пулларини нақдлаштиришлари учун банкоматдан фойдаланишга зарурат бор. Бу ҳам масалани шаръий жиҳатдан енгиллаштиради.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, соғлом рақобат муҳити шаклланиб боргани сари баъзи банклар бу хизмат ҳақини камайтириши ёки вақт ўтиши билан бутунлай йўқ бўлиши табиий. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
БИР НЕЧА ЙИЛ АВВАЛ БЕЛГИЛАНГАН МАҲР ҚАНДАЙ БЕРИЛАДИ?
#никоҳ

314-CАВОЛ: Мен 2012 йил уйланганман маҳр беролмаганман. Ҳозир маҳрини бермоқчиман ўша 2012 йилдаги ҳисобдан бериладими ёки ҳозирги йил ҳисобиданми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳ пайтида маҳрга бирор қимматли нарса, масалан тилла узук ёки тилла сирға белгиланган бўлса, бугунги кунда нархи қандай бўлса ҳам эр ўшани олиб беради.

Агар маҳр сўм ёки доллар каби пул бирликларида белгиланган бўлса, ўша пул бирлигида белгиланган суммани бериши шарт бўлади. Пул анча қадрсизланди дейдиган бўлса, инсоф қилиб бирор нарса қўшиб бериши ҳам мумкин.

Агар никоҳ пайтида умуман маҳр белгиланмаган бўлса, эр маҳри мисл беради. Яъни, никоҳ битими тузилган пайтда, келинга ота томонидан ҳар жиҳатдан (ёши, ҳусни ва ҳоказо) тенг бўлган аёл қариндошлари қанча маҳр олган бўлса, ўшани беради. Бу ҳақда “Ал-Баҳрур роиқ” китобида шундай дейилади:

( وَإِنْ لَمْ يُسَمِّهِ أَوْ نَفَاهُ فَلَهَا مَهْرُ مِثْلِهَا ) أَيْ وَإِنْ لَمْ يُسَمِّ الْمَهْرَ فِي الْعَقْدِ أَوْ نَفَاهُ فَلَهَا مَهْرُ مِثْلِهَا إنْ وَطِئَ أَوْ مَاتَ عَنْهَا ، وَكَذَا إذَا مَاتَتْ هِي

яъни: “(Эр маҳрни миқдорини айтмаса ёки маҳр йўқ, деса, аёлга ўзига ўхшашларнинг маҳри берилади) яъни, никоҳ пайтида эр маҳрнинг миқдорини айтмаса, ёки маҳрни йўққа чиқарса ҳам, аёлга маҳри мисл берилади. Маҳри мислга ҳақли бўлиш жинсий алоқа (ёки жинсий алоқага имкон бўлиши), ё эрнинг вафот этиши ёки аёл вафот этиши билан бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
СИГАРЕТ ЁКИ НОС ЧЕКСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#таҳорат

315-CАВОЛ: Сигарет ёки нос чекса таҳорат бузиладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сигарет ёки нос чекиш таҳоратни бузиши ҳақида фиқҳий китобларда маълумот берилмаган. Яъни мазкур икки нарса фиқҳ қоидаларига кўра таҳоратни бузмайди. Чунки таҳоратни бузадиган амаллар қуйидагилардан иборатдир:

🔹Олд ва орқа нажосат йўлидан чиққан нарсалар;
🔹Бадандан чиққан нажосатлар;
🔹Қон ёки таом ва шу кабиларни қайт қилиш;
🔹Бирор нарсага суяниб ухлаш;
🔹Беҳушлик;
🔹Жинни бўлиш;
🔹Руку ва саждаси бор намозларда қаҳқаҳа отиб кулиш;
🔹Эркак ва аёлнинг жинсий аъзолари кийимсиз ҳолда бир бирига тегиши. (“Мухтасарул виқоя” китоби).

Лекин шуни ҳам эслатиб ўтамизки, сигарет ва нос таҳоратни бузмаслиги уларни чекиш мумкин дегани эмас. Балки уларни чекиш ҳалол эмас. Бу моддалар дастлаб пайдо бўлганда кўпчилик уламолар чекишни макруҳ дейишарди. Ҳозирги кунда бу маҳсулотларнинг зарари янада кўпроқ юзага чиқмоқда, борган сари кўпроқ одамлар мубтало бўлмоқда, шунинг учун кўпчилик олимлар энди уларни чекишни макруҳи таҳримий дейишмоқда. Мусулмон киши бундай иллатлардан қутилиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
69-savol
Fatvo hay'ati
ЎРГИМЧАК ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ
#таҳорат

69-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚАЗО НАМОЗИНИНГ УЧИНЧИ ВА ТЎРТИНЧИ РАКАТЛАРИДА ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз

316-CАВОЛ: Фарз намозини қазосини ўқиётганда 3-ва 4-ракатларда зам сура ўқиладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ўқиётган намози қазо экани аниқ бўлса, унда учинчи ва тўртинчи ракатларга зам сура қилмайди. Аммо ўқиётган намози қазо экани аниқ бўлмай нафл бўлишининг ҳам эҳтимоли бўлса, (масалан қазоси тугаган бўлиб эҳтиёт юзасидан ўқиётган бўлса) шундагина учинчи тўртинчи ракатларга зам сура қилади.Бу ҳақда “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَقَدْ فَعَلَ ذَلِكَ كَثِيرٌ مِنْ السَّلَفِ لِشُبْهَةِ الْفَسَادِ ، كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ وَيَقْرَأُ فِي الرَّكَعَاتِ كُلِّهَا الْفَاتِحَةَ مَعَ السُّورَةِ ، كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّة

яъни: “Ўтган салафи солиҳларнинг кўплари киши билмаган ҳолда намози бузилган бўлиши мумкин, деб ўйлаб бир неча йиллик қазоларни ўқиганлар, “Музмарот” китобида шундай келган. Шундай ҳолатларда ҳамма ракатларда “Фотиҳа” ва зам сурани ўқийди, “Заҳирия” китобида шундай келтирилган”(Намоз китоби, Қазо бўлган намозларни ўташ боби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЙЎЛДА ҚУРЪОН ТИНГЛАСАМ БЎЛАДИМИ?
#ибодат

317-CАВОЛ: Қуръон эшитишга қизиқиб қолдим алҳамдулиллаҳ, лекин уйда (яъни, тинч жойда ҳеч эшитишга шароит бўлмаяпти) эшитолмаяпман, асосий вақтим кўчада ўтади. Йўлда наушник орқали Қуръон эшитиб юрсам ёки баъзан кечалари ёнбошлаб эшитсам бўладими? Қўлдан келганча хаёлимни бир жойга қўйишга ҳаракат қиламан, лекин кўпинча инсонлар Қуръонни ўтириб тинчликда тинглаш керак дейишади. Бунда мен қилаётган иш тўғрими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни юрган ҳолда ёки ётган ҳолда тинглаш жоиз. Лекин бунинг учун тиловатга қулоқ тутиш, уни тафаккур билан тинглаш талаб этилади. Қуръон эшитувчининг қалби машғул, хаёли паришон бўлмаслиги, шовқин суронли жойда эшитмаслиги, имкон қадар бошқалар билан гаплашмаслиги лозим. Ҳанафий мазҳабида Қуръон ўқилганда эшитиш вожиб ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло:

وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآَنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

яъни: “Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!” – деб буюрган (Аъроф сураси 204-оят).

Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ “Раддул муҳтор”да: “Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутиш фарзи кифоя”- деганлар.

“Тилаватул Қуръонил мажийд” китобида шундай дейилади: “Мазкурлардан маълум бўлишича ҳанафийлар мазҳабида Қуръонга қулоқ тутиш вожибдир. Аммо шофеъийларда эса тиловатни тинглаш суннат ҳисобланади.”

Қорининг тиловатини тинглаш жараёнида жим туриш билан бирга, хушуъ ва йиғлаш каби ҳолатлар фазилатли амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

وَإِذَا سَمِعُوا مَا أُنزِلَ إِلَى الرَّسُولِ تَرَىٰ أَعْيُنَهُمْ تَفِيضُ مِنَ الدَّمْعِ مِمَّا عَرَفُوا مِنَ الْحَقِّ ۖ يَقُولُونَ رَبَّنَا آمَنَّا فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِدِينَ

яъни: “Пайғамбарга нозил қилинган нарсани (Қуръонни) эшитсалар, ҳақни билганларидан уларнинг кўзларини ёш тўккан ҳолда кўрарсиз!” (Моида сураси 83-оят).

Зайд ибн Арқам разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Албатта Аллоҳ таоло уч ўринда бандаларини жим туришини яхши кўради; Қуръон тиловат қилинган вақтда, душманга қарши турган вақтда ва жаноза вақтида” (Имом Табароний ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЧАП ҚЎЛДА ТАСБИҲ ЎГИРИШ МУМКИНМИ?
#зикр

318-CАВОЛ: Чап қўлда тасбеҳ ўгириш жоизми, масалан, автоулов ҳайдаганда ўнг қўл банд бўлган ҳолатларда?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чап қўлда тасбеҳ айтиш жоиз. Зеро чап қўл ўнг қўлга ёрдамчи ҳисобланади. Уламоларимиз таъкидлашича тасбеҳ айтишга буйруқ сифатида келган оят ва ҳадислар мутлақ келган, ўнг қўлда тасбеҳ айтиш билан қайдланмаган. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وآله وَسَلَّمَ يَعْقِدُ التَّسْبِيحَ

яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқлари билан тасбеҳ санаётганларини кўрдим” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизийлар ривоятлари).

Зикрларни санашда айнан бармоқлардан фойдаланишнинг сабаби, Қиёмат кунида гувоҳлик берувчи аъзолар қаторида бармоқлар ҳам борлигидир. Бу ҳақда Юсайра разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёлларга хитоб қилиб шундай деганлар:

عَلَيْكُنَّ بِالتَّسْبِيحِ وَالتَّهْلِيلِ وَالتَّقْدِيسِ، وَاعْقِدْنَ بِالأَنَامِلِ فَإِنَّهُنَّ مَسْئُولَاتٌ مُسْتَنْطَقَاتٌ، وَلَا تَغْفُلْنَ فَتَنْسَيْنَ الرَّحْمَةَ (رواه الامام ابو داود عن يسيرة رضي الله عنها)

яъни: “(Эй, аёллар!) Тасбеҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ) ва тақдис (Субҳанал маликил қуддус) айтишни ўзларингизга лозим тутинглар! Ва бармоқ учлари билан ақд қилинглар (сананглар)!. Чунки (қиёматда) бармоқ учлари масъул ва сўзловчидир. Ғафлатда қолиб раҳмат (сабаблари)ни тарк қилманглар!” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Ушбу ҳадисда “бармоқ учлари” сўзи ўнг қўл билан қайдланмади, балки умумий келтирилди. Шунга кўра зарурат бўлган ҳолатларда чап қўлда тасбеҳ айтишнинг зарари йўқ. Аммо ўнг қўлда айтиш мустаҳаб ҳисобланади. Чунки Оиша онамиздан қуйидагича ҳадис ворид бўлган:

كَانَ رَسُولُ اللّهِ - صلى الله عليه وسلم - يُحِبُّ التَّيَمُّنَ فِي شَأْنِهِ كُلِّهِ. فِي نَعْلَيْهِ، وَتَرَجُّلِهِ، وَطُهُورِهِ.

яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам барча ишларида таҳоратда, соч тарашда, ковуш кийиш (кабилар)да имкон қадар ўнгдан бошлашни ёқтирар эдилар” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚАЙСИ СОАТДА ҚУЁШ ТИККАГА КЕЛГАН БЎЛАДИ?
#намоз

319-CАВОЛ: Қуёш тиккага келган вақт қайси соатга тўғри келади?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуёшнинг тиккага келишини бир вақтга белгилаб бўлмайди. Чунки фасллар ўзгариши билан қиём вақти ўзгариб туради. Бунинг устига турли минтақаларда ҳам қиёмнинг вақти турлича бўлади.

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламдан намозларнинг вақти ҳақида сўралди. У Зот: "Бомдод намозининг вақти қуёшнинг аввалги шохи чиқмагунча, Пешин намозининг вақти қуёш осмон қорнидан заволга кетгандан", – дедилар. Заволни билиш учун текис жойдаги бирор нарсанинг соясига назар солиш керак. Агар соя тўхтаб турса, қиём вақти (қуёш тиккага келган вақти) бўлади. Агар соя узая бошласа, завол вақти бўлади (“Кифоя” китоби, 1-жилд)

Хуллас, асл соя узая бошлагунча намоз ўқилмай туради. Қиём вақти 7-8-10 дақиқагача чўзилиб, бунда вилоятлар бир биридан бироз фарқ қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЗАКОТНИ БИР КИШИГА БЕРИЛАДИМИ ЁКИ КЎПЧИЛИККА?
#закот

320-CАВОЛ: Мисол учун молимдан тўрт миллион сўм закот беришим керак. Бу пулни битта одамга бераманми ёки икки учта одамга берсам ҳам бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот кимга берилиши ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
яъни: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (кофир)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 60-оят).

Демак, закот бериладиган 8 та тоифа инсонлар бор:
1. Фақир – моли нисобга етмаган шахс;
2. Мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши;
3. Закот йиғиш ишида банд бўлганлар;
4. Диллари Исломга ошно қилинувчи ғайри динлар;
5. Мукотаб қуллар;
6. Агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши;
7. Аллоҳ йўлида юрганлар (бунда асосан муҳтож бўлиб қолган ҳожилар тушунилади);
8. Йўлда қолганлар (моли бору ўзи билан бирга эмас);

Юқорида санаб ўтилганлардан икки тоифаси: “диллари Исломга ошно қилинувчилар” ва “мукотаб қуллар” бугунги кунда мавжуд бўлмаганлиги учун закот бериладиганлар қаторидан чиқарилган.

Демак, закот берувчи закотини қолган олти тоифанинг ҳар бирига ёки баъзисига беришда ихтиёрлидир. Шунингдек, "Мухтасарул-виқоя" китобида: "Бир кишига закотдан бир кунга етарли, яна ўзгалардан сўрашга ҳожат қолдирмайдиган миқдорда бериш мустаҳабдир", – дейилган. Бир кун тўлиқ сўрашдан беҳожат бўлиш деганда фақатгина фақирнинг ўзи эмас балки унинг аҳли аёлини ҳам бир кунлик сўрашдан беҳожатлиги ирода қилинган.

Шу ўринда: "Қарзи йўқ фақирга нисоб миқдорича закотдан бериш макруҳдир", – деган иборани ҳам эслаб ўтишимиз керак. Бунинг мисоли: фаразан нисоб миқдори йигирма миллион деб белгиланган бўлса-ю чиқарадиган закоти йигирма миллионга етса, ана шу суммани қарзи йўқ бир фақирга бериши макруҳ бўлади. Агар фақирни қарзи бўлиб, қарзини адо қилгандан қолган пул нисоб миқдорига етмаса ёки қарздан сўнг ҳеч нарса қолмаса, нисоб миқдорича бериш ҳам жоиз бўлади (“Умдатул фиқҳ” китоби).

Хулоса шуки закот оз миқдорда бўлса бир синфга, балки бир шахсга берган афзал. Чунки, оз нарсани кўпчиликка тарқатилганда закотдан кўзланган асосий мақсад ҳосил бўлмайди. Оз кишиларга тарқатилганда эса, оз бўлса ҳам мақсад ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЭРНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ҲАМ АЁЛ ХУЛУЪ ҚИЛА ОЛАДИМИ?
#талоқ

321-CАВОЛ: Аёл эри билан ўн саккиз йил яшади, битта болалари бор, лекин аёлни кўнгли йўқ ва яқинлик ҳам ўн тўрт йилдан бери бўлмайди... Аёл эридан талоқини сўраса ҳам бермаяпти. Эрини гуноҳкор бўлишида уям айбдор бўляпти. Шунга саволларим қуйидагича: 1 Аёл хулуъ қилса бўладими ўзи рози бўлган ҳолда, эр берган маҳрини қайтариб бериб ва эри норози бўлса ҳам?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Эр рози бўлмаса аёл хулуъ қилиб, ажралиб кета олмайди. Хулуъда ўзаро келишув билан маҳрга берилган нарсанинг ўзи ёки қийматини қайтариш мумкин. Аёл онасини уйида қанча вақтдан бери турса ҳам, эри талоқ ёки хулуъ қилгандан бошлаб иддани ҳисоблаб бошлайди. Оила масаласини аввало эр-хотин ўзаро келишиб ҳал қиладилар, буни иложи бўлмаса, икки оиланинг катталари, бунинг ҳам иложи бўлмаса, маҳалла, охирги чора эса судга мурожаат қилиш бўлади. Хулуъ – аёл томонидан маҳрни қайтариш ёки маълум бир мол эвазига талоқ сўрашдир.

Эркак киши аёли олдидаги динимиз юклаган вазифаларни бажариб турган бўлса, агарчи ҳаққи бўлсада, хотин хулуъ ёки талоқ талаб қилиши гуноҳ ва шариатимиз қайтарган ишдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай дейдилар:

أيما امرأة سألت زوجها طلاقا في غير ما بأس فحرام عليها رائحة الجنة " (رواه أحمد والترمذي وأبو داود وابن ماجه والدارمي عن ثوبان رضي الله عنه)

яъни: “Қайси бир аёл эридан сабабсиз талоқ сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади" (Имом Аҳмад ва бошқа сунан эгалари ривоят қилишган).

Демак, аёл киши жиддий сабаб бўлмасдан “ундай бўлса, мени жавобимни беринг”, деб эрининг жиғига тегмаслиги керак. Акс ҳолда эр ҳам жаҳл устида талоқ қилиш эҳтимоли катта бўлади. Оила бузилишидан эса кўпроқ аёллар зарар кўришади. Эр ҳам, хотин ҳам шайтоннинг нишонига айланади. Бунинг устига мусулмон учун абадий охират ҳаётида жаннатдан бебаҳра қолиш катта ҳасратдир.

Эр-хотин бир-бири билан ҳеч келишмаса, Аллоҳ таолонинг оила тўғрисидаги буйруқларини бажара олишларига кўзлари етмаса ва эр эваз олмасдан хотинини талоқ қилишни хоҳламаса, аёл мол (пул) эвазига талоғини олишида гуноҳ йўқ. Мол эвазига талоғини олишни хулуъ дейилади. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

أَنَّ امْرَأَةَ ثَابِتِ بْنِ قَيْسٍ أَتَتْ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ثَابِتُ بْنُ قَيْسٍ مَا أَعْتِبُ عَلَيْهِ فِي خُلُقٍ وَلا دِينٍ ، وَلَكِنِّي أَكْرَهُ الْكُفْرَ فِي الْإِسْلَامِ. فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : (أَتَرُدِّينَ عَلَيْهِ حَدِيقَتَهُ ؟ قَالَتْ : نَعَمْ . قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : اقْبَلْ الْحَدِيقَةَ وَطَلِّقْهَا تَطْلِيقَةً).

яъни: “Собит ибн Қайснинг хотини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва: “Эй, Аллоҳни Расули! Собит ибн Қайсни хулқи ва динида айблай олмайман, лекин Исломда ношукрлик (эрга ношукрлик, эрни ёмон кўриш)ни хуш кўрмайман”, – деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унга боғини қайтариб берасизми?” – дедилар. У: “Ҳа, қайтараман”, – деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Эй, Собит!) боғни қабул қилингда, уни бир талоқ қилинг” – дедилар” (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ДЎЗАХДАН ҚУТҚАРАДИГАН ВА ЖАННАТГА КИРИТАДИГАН АМАЛЛАР
#ибодат

322-CАВОЛ: Бир биродаримнинг юраги хаста. Уни гуноҳлари жуда кўп. У қандай амаллар қилса Аллоҳ уни гуноҳларини кечиради, дўзахга тушмайди, жаннатга киради? Шу ҳақида ёзилган китоблар ёки уламоларнинг аудио дарслари борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Киши ҳаётлик вақтидаёқ ўзининг гуноҳкорлигини англаб етиши ва охиратдаги ҳолатини ўйлаши катта бахт. Чунки, қанча инсонлар "беш кунлик дунёда ўйнаб қол", — деган нотўғри тушунчада гуноҳ маъсиятлар билан вафот этаётгани изоҳ талаб қилмайдиган ҳақиқат. Шундай экан ўзлигини англаган банда динимизда ҳаром қилинган амаллардан бутунлай тийилиши ва буюрилган амалларни эса имкон қадар бажариб бориши зарур. Жумладан, беш вақт намозни вақтида адо қилиш, Рамазон рўзасини тутиш, ҳалол касб қилиш, яқинлари ва омма мусулмонларга имкон қадар яхшилик қилиш, доимо Аллоҳ таолони зикри билан юриш ва ҳоказо динимизда тарғиб қилинган амалларни бажаради.

Қисқа қилиб айтганда Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилиш Охиратда нажот, аксинча бўлса эса ҳалокатдир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ يُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَارًا خَالِدًا فِيهَا وَلَهُ عَذَابٌ مُهِينٌ

Яъни: “Ким Аллоҳ ва (Унинг) пайғамбарига итоат этса, уни остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларга (жаннатга) киритур. (Улар) у ерда абадий (бўлурлар). Бу улкан ютуқдир. Ким Аллоҳ ва (Унинг) пайғамбарига итоатсизлик қилса ва ҳудудларидан тажовуз қилса, уни дўзахга абадий (қолиши учун) киритур ва унинг учун хор қилувчи азоб (бордир)” (Ниса сураси 13-14 оятлар).

Айниқса, беш вақт намозни вақтида адо қилиш муҳим, зеро, қиёматда биринчи сўраладиган амал намоздир. Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.

عن أبي قتادة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: "قَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: افْتَرَضْتُ عَلَى أُمَّتِكَ خَمْسَ صَلَوَاتٍ وَعَهِدْتُ عِنْدِي عَهْدًا أَنَّهُ مَنْ حَافَظَ عَلَيْهِنَّ لِوَقْتِهِنَّ أَدْخَلْتُهُ الْجَنَّةَ ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهِنَّ فَلَا عَهْدَ لَهُ عِنْدِي"

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла: “Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди”, - деб айтдилар” (Имом Ибн Можа ривоятлари).

Банда намозни вақтида ўқиса, охиратда ютуққа эришади, дўзахдан халос бўлиб, жаннатга киради. Агар намозни ўз вақтида адо этмаган бўлса, муваффақият-сизликка учрайди, надомат чекади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ الْعَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ صَلاَتُهُ فَإِنْ صَلُحَتْ فَقَدْ أَفْلَحَ وَأَنْجَحَ وَإِنْ فَسَدَتْ فَقَدْ خَابَ وَخَسِرَ..." (رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالدَّارِمِيُّ وَأَحْمَدُ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани унинг намозидир. Агар (намози) тўғри (адо этилган) бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар (намози) фосид бўлса, шубҳасиз ноумид бўлибди, ютқазибди. ...”, деганларини эшитганман” (Имом Доримий ва Имом Аҳмад ривоятлари).

Чин ихлос билан намозни адо этсангиз саволингиздаги барча истакларингиз амалга ошади, иншааллоҳ.

Китоб дўконларини айлансангиз инсонни нажотга етакловчи китоблар ва аудио дарсликлар ҳам бугунги кунда етарли. Китоб ва диск сотиб олаётганда унинг расмий рухсат билан чиққанига ва муаллифига диққат қилинг. Илм-маърифати билан танилган, халқ эътироф этган олимларнинг китобларини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
БИТТА "БИСМИЛЛАҲ" БИЛАН МИНГТА ТОВУҚНИ СЎЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол-ҳаром

323-CАВОЛ: Бизларда гўшт маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган товуқ фермаси бор. Сўйганда "Бисмиллаҳ"ни битта айтиб, 1000 та товуққа бағишлаш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жонлиқ сўйишда бундай йўл тутиш жоизмас. Балки, жонлиқларни ҳар бирини сўйиш пайтида алоҳида "Бисмиллаҳ" айтиши лозим. Бу ҳақида Фиқҳий манбаларимизда қуйидагича масала зикр қилинган:

وَلَوْ أَضْجَعَ إحْدَى الشَّاتَيْنِ عَلَى الْأُخْرَى تَكْفِي تَسْمِيَةٌ وَاحِدَةٌ إذَا ذَبَحَهُمَا بِإِمْرَارٍ وَاحِدٍ ، وَلَوْ جَمَعَ الْعَصَافِيرَ فِي يَدِهِ فَذَبَحَ وَسَمَّى ، وَذَبَحَ آخَرَ عَلَى أَثَرِهِ وَلَمْ يُسَمِّ لَمْ يَحِلَّ الثَّانِي ، وَلَوْ أَمَرَّ السِّكِّينَ عَلَى الْكُلِّ جَازَ بِتَسْمِيَةٍ وَاحِدَةٍ

яъни: “Агар иккита қўйни устма-уст ётқизиб, пичоқни бир тортишда иккаласини ҳам сўядиган бўлса, битта “Бисмиллаҳ” кифоя қилади. Биров бир нечта чумчуқларни қўлида тутиб сўйса, сўйишда “Бисмиллаҳ”ни айтиб бирини сўйса ва унинг ортидан иккинчисини “Бисмиллаҳ”ни айтмасдан сўйса, иккинчиси ҳалол бўлмайди. Агар “Бисмиллаҳ”ни айтганидан кейин пичоқни ҳаммасининг бўйнига биттада тортса, ҳаммаси ҳалол бўлади” (“Фатавои Ҳиндия” китоби).

Замонамиздаги машҳур уламоларидан Аллома Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айни шу масалада узоқ изланишлар олиб борганлар. У зотнинг изланишлари хулосаси қуйидагича: "Битта “Бисмиллаҳ” билан бир нечта ҳайвонларни сўйиш жоиз эмас. Шунингдек, жонлиқ сўйиш учун мўлжалланган техник жиҳозни “Бисмиллаҳ”ни айтиб ҳаракатга келтирган киши ҳар бир товуққа алоҳида “Бисмиллаҳ”ни айтган бўлмайди. Чунки унинг айтган “Бисмиллаҳ”и ва минглаб товуқлар сўйилиши ўртасида камида соатлаб вақт ўтиб кетади. Демак, ушбу айтилган “Бисмиллаҳ” барча сўйилган товуқларнинг ҳалол бўлишига кифоя қилмайди. (“Буҳус фи қазоя фиқҳия муъосира” китоби).

Демак, ҳар бир жонлиқ сўйилаётганда алоҳида “бисмиллаҳ” айтиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш