FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Audio
#Аудио

Таълим берувчиларга ҳурмат.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАМОАТГА КЕЧ ҚОЛГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ
#намоз

1043-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар намозга кечикиб қўшилган одам қандай намоз ўқийди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозга кеч келиб, имомга иқтидо қилган киши, имомни намознинг қаерида топса ҳам унга иқтидо қилади. Агар имом товуш чиқариб (жаҳрий) қироат қилаётган бўлса, “Такбири таҳрима”ни айтиб (яъни, “Аллоҳу акбар” деб), сано (“Субҳанакаллоҳумма...”)ни ўқимасдан унга эргашади. Бироқ, бундай ҳолатда, етолмаган ракатини ўқиш учун турганида “Сано”, “Аъузу...” ва “Бисмиллоҳ...”ни айтиб қироатни бошлайди.
Агар имом овозини чиқармай (махфий) қироат қилаётган бўлса, кеч қолиб имомга эргашган одам санони ўқийди.

Жамоатга кеч қолиб келган киши имом билан бирга руку қилса, ўша ракатга етган ҳисобланади. Агар имом билан бирга руку қила олмаса, ўша ракатдан кеч қолган ҳисобланади. Бу хусусда “Аддуррул мухтор” китобида қуйидагилар келтирилади:

)وَلَوْ اقْتَدَى بِإِمَامٍ رَاكِعٍ فَوَقَفَ حَتَّى رَفَعَ الْإِمَامُ رَأْسَهُ لَمْ يُدْرِكْ ) الْمُؤْتَمُّ ( الرَّكْعَةَ(

“Рукуъда турган имомга иқтидо қилиб, туриб қолса, имом бошини рукудан кўтарса муқтадий ушбу ракатни топмаган бўлади”.

“Раддул муҳтор”да ушбу иборанинг шарҳлаб шундай дейилади:

وَكَذَا لَوْ لَمْ يَقِفْ بَلْ انْحَطَّ فَرَفَعَ الْإِمَامُ قَبْلَ رُكُوعِهِ لَا يَصِيرُ مُدْرِكًا لِهَذِهِ الرَّكْعَةِ مَعَ الْإِمَامِ

“Шунингдек, иқтидо қилиб кутиб турмаса, балки рукуга эгилса, имом унинг рукусидан аввал бош кўтарса, имом билан ушбу ракатни топмаган бўлади”.

Кечикиб келган киши имом салом бериб намозини тугатганидан кейин ўрнидан туради ва қолган ракатларни адо қилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

"إذا سمعتم الإقامة فامشوا وعليكم السكينة والوقار، ولا تسرعوا، فما أدركتم فصلوا، وما فاتكم فاقضوا"

“Қачон иқоматни эшитсанглар виқор ва сокинликни лозим тутиб юриб боринглар, шошилманглар. Улгурган ракатларни ўқинглар. Улгурмаган ракатларни қазосини ўқинглар” деганлар. (Имом Аҳмад ривоятлари).

Шунга кўра, жамоатга кеч қолган инсон улгурган ракатларини имом билан ўқийди. Имом салом бергандан кейин туриб улгурмаган ракатларини ўзи ўқийди. Имом билан ўқигани намозининг охири, ўзи ўқиган намозининг аввали ҳисобланади. Кўпчилик намозхонлар кеч қолганда имомдан кейин намозни тугатиб қўйишни яхши биладилар. Бироқ қуйидаги икки ҳолат озгина мураккаброқ бўлгани учун батафсил баён қиламиз:

1) Тўрт ракатли пешин, аср ва хуфтон намозларининг тўртинчи ракатига етишган киши имом билан бир ракат ўқийди, имом салом берганидан кейин туриб, “Сано”, “Аъузу...” ва “Бисмиллаҳ...”ни айтади. Кейин Фотиҳа ва зам сура ўқийди, руку ва сажда қилганидан кейин ташаҳҳудга ўтиради. Чунки бу унинг учун саноқ жиҳатидан иккинчи ракат (қироат жиҳатидан биринчи ракат) ҳисобланади. Ташаҳҳуддан турганида учинчи ракатга турган бўлади. Яна “Бисмиллаҳ...”, Фотиҳа ва зам сура ўқийди (чунки бу қироат жиҳатидан қолиб кетган иккинчи ракат), руку-сажда қилади ва охирги ракатга туради. Шу охирги ракатда фақат Фотиҳани ўқийди, руку-сажда қилиб, ташаҳҳудга ўтиради ва салом бериб намозни тамомлайди.

2) Уч ракатли шом намозининг учинчи ракатига етишган киши ҳам имом салом бергандан кейин туриб бир ракатни зам сура билан ўқийди ва ушбу ракатда қаъдага ўтиради. Кейин туриб бир ракатни яна зам сура билан ўқиб намозни тугатади.

Бу ерда эътиборли томони кечикиб келган киши қолиб кетган ракатларни ўқиб олиш учун ўрнидан турганда у ёлғиз ўқувчи ҳукмида бўлади. (Фатавои Ҳиндия, Шарҳи виқоя). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ

🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ

Қуйидаги ижтимоий тармоқлар
имиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

🌐 Youtube орқали томоша қилиш


🌐Instagram орқали томоша қилиш


Facebook орқали томоша қилиш


✔️Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг буюк Муаллим

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент
ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Энг буюк Муаллим

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устозини улуғлаган улуғлар...

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент
ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Устозини улуғлаган улуғлар...

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ЭСЛАТМА
#БАРОАТ_КЕЧАСИ

Бу йилги Бароат кечаси милодий 6 март душанбадан 7 март сешанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бароат кечаси ҳақида тўғри тушунча

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

📀 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

#Илм_суҳбатлари
#Нуриддин_домла_Холиқназаров
#муфтий

⚡️ Эслатиб ўтамиз, жорий йилги Бароат кечаси, ҳижрий Шаъбон ойининг 14-кунидан 15-кунига ўтар кеча – бугун 6-март душанба кунидан 7-март сешанба кунига ўтар кечасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#БАРОАТ_КЕЧАСИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолар ҳайъати бемор кишиларнинг курсига ўтириб намоз ўқиши масаласида фиқҳий манбаларни атрофлича ўрганиб, бир қанча муҳокамалардан кейин ўзининг навбатдаги фатвосини эълон қилди. Ушбу Фатвонинг хулосаси Фатво маркази Уламолар ҳайъати раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров томонларидан тасдиқланди.

Фатвонинг тўлиқ шакли билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

КУРСИДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаъбон ойи рўзаси қандай тутилади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Шаъбон ойи рўзаси қандай тутилади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

46-дарс. Таровеҳ, кусуф, хусуф ва истисқо намозларига оид масалалар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

46-дарс. Таровеҳ, кусуф, хусуф ва истисқо намозларига оид масалалар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛЛАР ЭҲРОМ КИЙИМЛАРИНИ АЛМАШТИРИШИ ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра

1044-CАВОЛ: Мийқотдан эҳром боғлаб Маккага келгандан кейин гуруҳимиздаги уч-тўрт аёллар кийимларини алмаштириб, шу кийимлари билан умра қилишибди. Бунинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар учун эҳромда махсус либос йўқ. Муҳими авратини ёпадиган, тана аъзоларини билдирмайдиган ва одамларни ўзига жалб қилмайдиган кийим бўлишидир. Тикилган кийим эркаклар учун тақиқланган. Аёллар ҳар қандай тикилган кийим кийишлари мумкин. Шундай экан, саволда зикр қилинган аёлларнинг кийим алмаштиришларида ҳеч қандай жиноят ҳам, кароҳият ҳам бўлмайди.

وتلبس من المخيط مابدالها كالدروع والقميص والسراويل والخفين والقفازين

“Аёл киши ўзига маъқул бўлган рўмол, кўйлак, лозим, махси ва қўлқопларни кияверади” ("Ғунятун носик"). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ихтилофлар_ва_ечимлар
Муфтий ҳазрат: Мазҳабга эргашмаганларга биродар сифатида насиҳатимиз!  (1-қисм)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари томонидан кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган, эътиқодимизга салбий таъсир кўрсатаётган ва ёшларни тўғри йўлдан адаштираётган таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида, “Ихтилофлар ва ечимлар” номли туркум суҳбатларни эълон қилиш йўлга қўйилди. 

Мана шундай суҳбатларнинг илк мавзуси “Мазҳабга эргашишнинг зарурати ва фойдалари” деб номланиб, ҳозирги кунда халқимизнинг мазҳабга эргашиши муҳимлиги, фойдалари ва аксинча мазҳабсизлик зарарлари тўғрисидаги сўз юритилади...
➡️БАТАФСИЛ

▶️ ТЎЛИҚ ВИДЕО

Youtube  | Tas-ixFacebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Никоҳдаги сукут розилик аломатими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент
ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Никоҳдаги сукут розилик аломатими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar