FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.09K photos
2.04K videos
4.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

43-дарс. Витр намозига оид масалалар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

43-дарс. Витр намозига оид масалалар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Татуировкали қўлга таҳорат олса, мукаммал бўладими?

Фатво маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ота-оналарига яхшилик қилишлари

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ота-оналарига яхшилик қилишлари

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
ТАВОФ НАМОЗИНИ УНУТИБ ЎҚИМАГАН КИШИ
#Ҳаж_умра #намоз

1030-CАВОЛ: Тавофдан кейин мақоми Иброҳим орқасида икки ракат намоз ўқиш керак экан. Биз тавофни қилиб бўлиб, шу намозни ўқишни унутиб, Сафо-Марвага саъй қилишга кетиб қолибмиз. Эҳромдан чиққандан кейин намоз ўқимаганимиз эсга тушди. Шу ҳолда нима қилишимиз керак бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тавоф намозини унутиб ўқимаган киши, уни эслаган пайтда ўқиб олади. Масжидул ҳарамда ўқиш афзал, буни имкони бўлмаса, қаерда ўқилса ҳам дуруст бўлади.

Бу намоз тавоф қилган инсоннинг зиммасидан ҳеч қачон соқит бўлмайди. Ҳатто уни ўқимаган киши уйига қайтгандан кейин эсласа, ўқиб қўяди. Фақат нафл намоз ўқиш макруҳ бўлган пайтларда ўқимайди.

وَالْمَشْهُورُ فِي عَامَّةِ الْكُتُبِ أَنَّ صَلَاتَهَا فِي الْمَسْجِدِ أَفْضَلُ مِنْ غَيْرِهِ ، وَفِي اللُّبَابِ : وَلَا تَخْتَصُّ بِزَمَانٍ وَلَا مَكَان وَلَا تَفُوتُ فَلَوْ تَرَكَهَا لَمْ تُجْبَرْ بِدَمٍ ، وَلَوْ صَلَّاهَا خَارِجَ الْحَرَمِ ، وَلَوْ بَعْدَ الرُّجُوعِ إلَى وَطَنِهِ جَازَ وَيُكْرَهُ ،

“Барча китоблардаги машҳур гап шуки, тавоф намозини Масжидул ҳаромда ўқиш бошқа жойда ўқишдан афзалдир. “Лубоб”да: “Тавоф намози бирор вақт ва бирор жойга хосланган эмас. Бу намоз ҳеч қачон соқит бўлмайди. Агар ўқилмаса, қон вожиб бўлди, дейилмайди. Агар ҳарам ҳудудидан ташқарида ёки ватанга қайтгандан кейин ўқилса ҳам, жоиз бўлади. Бироқ бундай қилиш макруҳдир” дейилган. (“Раддул муҳтор”, “Лубобул маносик”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг тақво ва парҳезлари

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг тақво ва парҳезлари

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАЖОСАТ ТЕККАН ИДИШЛАРНИ ПОКЛАШ
#ҳалол_ҳаром #поклик

1031-CАВОЛ: Ҳаром маҳсулотлар истемол қилинган қошиқ ёки идишларни бир икки сувда ювиб ташлаб ишлатса бўлаверадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қошиқ ва бошқа идишлар ўзига сув шиммайдиган бўлса, уларни кетма-кет уч марта ювиш билан покланади. Агар улар сув шимадиган бўлса, қатрон қилиш — уч марта ювиб қуритиш билан пок бўлади. Ҳар ювганда томчи томмай қолгунча қуритилади.

Бу ҳақда Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

مَا لَا يَتَشَرَّبُ النَّجَاسَةَ مِمَّا لَا يَنْعَصِرُ يَطْهُرُ بِالْغَسْلِ ثَلَاثًا وَلَوْ بِدَفْعَةٍ بِلَا تَجْفِيفٍ كَالْخَزَفِ وَالْآجُرِّ الْمُسْتَعْمَلَيْنِ كَمَا مَرَّ وَكَالسَّيْفِ وَالْمِرْآةِ وَمِثْلُهُ مَا يُتَشَرَّبُ فِيهِ شَيْءٌ قَلِيلٌ كَالْبَدَنِ وَالنَّعْلِ

"Сиқиб бўлмайдиган нарсалар нажосатни ўзига шимиб олмаган бўлса, уни уч марта ювиш билан пок бўлади. Ҳатто кетма-кет қуритмасдан ювилса ҳам пок бўлади. Ишлатилган сопол ва ғишт бунга мисол бўлиши ўтган ўринларда айтилди (чунки бу маҳсулотлар кўп ишлатилиши натижасида ўзига сув шиммайдиган бўлиб қолади). Яна қилич ва кўзгу каби (силлиқ, ялтироқ сув шиммайдиган нарса)ларнинг ҳам ҳукми шундай.

Бадан ва ковуш каби намликни кам миқдорда шимадиган нарсаларни поклаш ҳам юқоридагидек бўлади (яъни кетма-кет уч марта ювиб покланади, ҳар сафар қуритиш шарт эмас)"
("Раддул муҳтор").

Сиқиб бўлмайдиган идишларни поклаш ҳақида “Фатово ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَمَا لَا يَنْعَصِرُ يَطْهُرُ بِالْغَسْلِ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ وَالتَّجْفِيفُ فِي كُلِّ مَرَّةٍ ؛ لِأَنَّ لِلتَّجْفِيفِ أَثَرًا فِي اسْتِخْرَاجِ النَّجَاسَةِ وَحَدُّ التَّجْفِيفِ أَنْ يُخَلِّيَهُ حَتَّى يَنْقَطِعَ التَّقَاطُرُ وَلَا يُشْتَرَطُ فِيهِ الْيُبْسُ هَكَذَا فِي التَّبْيِينِ هَذَا إذَا تَشَرَّبَتْ النَّجَاسَةُ كَثِيرًا وَإِنْ لَمْ تَتَشَرَّبْ فِيهِ أَوْ تَشَرَّبَتْ قَلِيلًا يَطْهُرُ بِالْغَسْلِ ثَلَاثًا هَكَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ .

“Сиқиб бўлмайдиган нарсаларни уч марта ювиб, қуритиш билан покланади. Қуритиш билан ҳам нажосат чиқиб кетади. Қуришнинг чегараси ўша нарсадан сув томмайдиган даражада чиқиб кетишидир. Қуп-қуруқ бўлиши шарт эмас. (“Табйин”).

Юқорида айтилган қатрон масаласи нажосатни кўп шимиб олган нарсалар ҳақидадир. Агар ўша нарсалар нажосатни шиммаган бўлса ёки оз миқдорда шимган бўлса, уч марта ювиш билан пок бўлади. Қуритиш шарт эмас" (“Муҳийти Сарахсий”, “Фатово ҳиндия”).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг фатво бериш усуллари

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг тақво ва парҳезлари

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🔵#ЖОНЛИ: СИЙРАТИ НАБАВИЯ ОНЛАЙН СУҲБАТИ БОШЛАНДИ 14.02.23

Мавзу: Нима учун саҳобалик шарафи арабларга берилган?

👉https://youtube.com/live/Q4MzgoYz8aA?feature=share

#ОНЛАЙН #СИЙРАТ
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ДИНИМИЗДА ФАРЗ НАМОЗЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
#намоз

1032-CАВОЛ: Мен ҳар куни бомдод намозини уйда ўқийман. Кундузи тирикчилик сабабли кўпинча пешин, аср ва шом намозларини ўқий олмайман. Хуфтон намозидан кейин ушбу намозларни қазо қилиб ўқисам бўладими? Бунинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом шариатида буюрилган беш маҳал фарз намозларини ҳар қандай вазиятда ҳам ўз вақтида ўқилиши лозим. Бу Аллоҳ таолонинг буйруғи.

وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآَتُوا الزَّكَاةَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

“(Эй, мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз, зора (шунда) раҳм қилинсангиз” (Нур сураси, 56-оят).

Фақат бир маҳал намозни ўқиган банда қолган намозларидан сўралади. Қиёматда энг биринчи сўраладиган амал фарз намозлари ҳақида бўлади. Чунки намоз Ислом динининг устинидир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Лаа илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ” калимаси, намозни адо этиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Тирикчилик ёҳуд дунё ишлари бир маҳал намозни ҳам ўз вақтидан кечиктиришга узр бўла олмайди. Намоз, калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарз ҳисобланади. Аллоҳ таоло:

حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الْوُسْطَى وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ

“Намозларни, ўрта намозни муҳофаза қилинг ва Аллоҳга тоат ила қоим бўлинг”, деган (Бақара сураси, 238-оят).

Намозни муҳофаза қилиш бу доимо ўз вақтида адо этиш деганидир. «Ўрта намоз» ҳақида турли фикрлар бор. Кўпчилик уламолар, ўрта намоздан мурод - Аср намози, деганлар. Намоз Аллоҳга итоатнинг бош рамзи бўлганидан оятнинг охирида: “Аллоҳга тоат ила қоим бўлинг”, дейилмоқда. Намозни вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аллоҳ таоло:

فَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا

“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”, деган (Нисо сураси, 103-оят).
Яъни, намозни муайян вақтларда ўқиш фарз бўлиб, ўша вақтларидан кечиктириш мумкин эмас.

Барча солиҳ амалларнинг аввали намоздир. Шу боис, намозни ҳар қандай ҳолатда тўкис адо этиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Бошқа амалларни узр билан кечиктириш мумкин, аммо намозни бутунлай тарк қилиш ёки ўз вақтидан кечиктиришга ўлим ва бехушликдан бошқа узр йўқ.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: "الَّذِى تَفُوتُهُ صَلاَةُ الْعَصْرِ كَأَنَّمَا وُتِرَ أَهْلَهُ وَمَالَهُ" (رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аср намозини ўтказиб юборган (одам) оиласидан, бойлигидан айрилган (киши) кабидир”, деганлар. Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бетоб ётган Имрон ибн Ҳусайнни зиёратига борганларида намозга маҳкам бўлишга буюриб:

"صَلِّ قَائِمًا، فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقَاعِدًا، فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَعَلَى جَنْبٍ" (رواه البخاري)

“Намозни тик турган ҳол адо этгин. Агар туриб ўқишга қувватинг етмаса ўтириб ўқи. Агар ўтириб ўқишга ҳам мадорингиз бўлмаса, у ҳолда ёнбошлаб ўқи” – дедилар
(Имом Бухорий ривоят қилган).

Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.

عن أبي قتادة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: "قَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: افْتَرَضْتُ عَلَى أُمَّتِكَ خَمْسَ صَلَوَاتٍ وَعَهِدْتُ عِنْدِي عَهْدًا أَنَّهُ مَنْ حَافَظَ عَلَيْهِنَّ لِوَقْتِهِنَّ أَدْخَلْتُهُ الْجَنَّةَ ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهِنَّ فَلَا عَهْدَ لَهُ عِنْدِي"
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла: “Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди”, деб айтдилар” (Имом Ибн Можа ривоят қилган).

Банда тириклигида бажарган ҳар бир амали қиёмат куни бирма-бир ҳисоб қилинади. Энг биринчи намози ҳақида сўралади. Агар намозни вақтида ўқиса, охиратда ютуққа эришади, дўзахдан халос бўлиб, жаннатга киради. Агар намозни ўз вақтида адо этмаган бўлса, муваффақият-сизликка учрайди, надомат чекади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ الْعَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ صَلاَتُهُ فَإِنْ صَلُحَتْ فَقَدْ أَفْلَحَ وَأَنْجَحَ وَإِنْ فَسَدَتْ فَقَدْ خَابَ وَخَسِرَ..."
(رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالدَّارِمِيُّ وَأَحْمَدُ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани унинг намозидир. Агар (намози) тўғри (адо этилган) бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар (намози) фосид бўлса, шубҳасиз ноумид бўлибди, ютқазибди. ...”, деганларини эшитганман” (“Сунан” соҳиблари, Доримий, Аҳмад ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).

Фарз намозларни рисоладагидек ўқиган одамнинг гуноҳлари кечирилади, дилидаги ғуборлар ювилади, руҳий ҳолати яхшиланади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: أَرَأَيْتُمْ لَوْ أَنَّ نَهَرًا بِبَابِ أَحَدِكُمْ يَغْتَسِلُ فِيهِ كُلَّ يَوْمٍ خَمْسًا مَا تَقُولُ ذَلِكَ يُبْقِي مِنْ دَرَنِهِ قَالُوا: لاَ يُبْقِي مِنْ دَرَنِهِ شَيْئًا قَالَ: فَذَلِكَ مِثْلُ الصَّلَوَاتِ الْخَمْسِ يَمْحُو اللهُ بِهِ الْخَطَايَا. (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биронтангиз эшиги олдидан ариқ оқиб ўтса, у ўша ариқда бир кунда беш маҳал чўмилса, ун(инг танаси)да кир қоладими?” деб сўрадилар. Шунда саҳобалар: “Йўқ, ҳеч қандай кири қолмайди”, дейишди. У зот: “Беш вақт намоз ҳам шунга ўхшайди. Аллоҳ у билан гуноҳларни кетказади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насоий ривоят қилган).

Хулоса қилиб айтганда, мусулмон кишининг имонини озиқлантириб, куч бериб, янгилаб турадиган нарса намоздир. Намозсиз имон қалбнинг бир четида қаровсиз қолиб сўнади, маъносиз, сохта, тақлидий бир нарсага айланади. Ана шундай “имони”га ишониб, “қалбим пок”, дея намозини тарк этиш қуриб қолган чўпни гул, деб кўтариб юрганга ўхшайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
СОЧМА ЎҚ БИЛАН ОВЛАНГАН ҚУШЛАРНИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

1033-CАВОЛ: Мен овчилик билан шуғулланаман. Сочма ўқ билан овланган қушларни еса бўладими? Чунки сочма ўқларнинг учи тўмтоқ бўлади. Эшитишимча, ўқ учли, тиғли бўлиши шарт экан.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда агар овчи отиш пайтида “Бисмиллаҳ ...” деб отган бўлса ва қуш гўшти ҳалол қушлардан бўлиб, отилган ўқ таъсирида ўлса, гарчи сочма ўқ билан отилса ҳам, шубҳасиз ҳалол бўлади. Лекин ўқ теккан қуш тўғридан тўғри ерга эмас, балки бирор нарсага (масалан: тоғу-тошга, ёки қаттиқ жисмга) урилиб тушса, ёки сувга тушса бу ҳолатда ўқ таъсирида ўлмай, аксинча қаттиқ урилиб ёки сувга тушиб ўлган бўлиши эҳтимоли борлигидан ҳалол бўлмайди. Чунки фиқҳий қоидага кўра гўшт борасида ҳалол ҳаромлиги аниқ бўлмаса, эҳтиётан ҳаромлиги олинади. Шом диёрида яшаб ўтган машҳур ҳанафий олим, аллома Маҳмуд ибн Муҳаммад ал-Ҳамзовийнинг “Фатвол ҳавос фи ҳилли ма сийда бирросос” китобида шундай келтирилган:

والمطلوب لاجل حل الصيد انما هو الجرح قصدا عند عدم امكان الذكاة بما يخزق و يفرق الاجزاء، و يمكن فيه انهار الدم.

“Шариатга мувофиқ сўйиш имкони бўлмаган пайтда овнинг ҳалол бўлиши учун талаб қилинган нарса ҳайвон танасини тешиб ўтадиган, парчалайдиган ва ундан қон оқизиш имконини берадиган нарса билан қасдан жароҳат етказишдир”.

فالمطلوب الحزق و انهار الدم باي شئ كان، و هو المراد بقولهم: (المحدد)، اي ما يفرق الاجزاء، و يخزق و يريق الدم، و هذه الاوصاف في الرصاصة و الخردق علي اكمل وجه، فلا شبهة ان ما صيد بهما، و لم يدرك حيا، حل اكله بشروطه، والله اعلم.

“Овланган ҳайвоннинг ҳалол бўлиши учун талаб қилинган иш – қайси нарса билан бўлса ҳам ҳайвоннинг баданини тешиб ўтиш ва қон оқизишдир. Фуқаҳоларнинг “ўқ тиғли бўлсин” деган гапларидан ирода қилинган нарса айна мана шу. Яъни ўқ ҳайвон танасини парчалайдиган, тешиб ўтадиган ва қон оқизадиган бўлиши керакдир. Бу сифатлар ов милтиғининг одатий ўқида ҳам, сочма ўқида ҳам мукаммал даражада топилади. Шу сабаб ҳар иккала ўқ билан овланган гўшти ҳалол жонивор гарчи тирик топилмаса ҳам ҳалол бўлади". (198-бет).

Хулоса қилиб айтганда, Сочма ўқ билан шариат кўрсатмаларига мувофиқ тарзда ов қилинганда, ўша ов ҳалол саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ҲОМИЛАДОР ҲАЙВОННИ СЎЙИШ
#қурбонлик

1034-CАВОЛ: Мен қассобчилик билан шуғулланаман. Динимизда ҳомиладор ҳайвонни сўйиш ёки сўймаслик борасида нималар дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий китобларда бу масалага асосан қурбонлик китобида дуч келамиз. Шу эътибордан улардан баъзиларини кўриб чиқсак:

ويكره ذبح الشاة اذا تقارب ولادتها؛ لانه يضيع ما في بطنها

“Қўйни туғиши яқинлашиб қолган вақтда сўйиш макруҳ бўлади. Чунки бунда унинг қорнидаги нарсани зое қилиш бор”. (Баҳрур роиқ).

شاة او بقرة اشرفت علي الولادة، قالوا: يكره ذبحها؛ لان فيه تضييع الولد

“Уламолар туғиши яқин қолган мол ва қўйларни сўйишликни макруҳ деб, бунда ҳайвоннинг боласини зое қилиш бор дедилар”. (Фатово ҳиндия).

وفي"النوازل" ايضا: رجل له شاة حامل، فاراد ذبحها، فان تقاربت الولادة يكره ذبحها؛ لانه تضييع ما في بطنها من غير زيادة فائدة.

“Шунингдек “Навозил”да ҳам, бир кишининг ҳомиладор қўйи бўлиб, уни сўймоқчи бўлса, агар қўйнинг туғиши яқин бўлса, сўйиш макруҳ бўлади. Чунки бунда ортиқча фойдасиз ҳайвоннинг ҳомиласини зое қилиш бор дейилган”. (Муҳийти Бурҳоний).

Шунингдек, бу ердаги “макруҳ”дан макруҳи танзиҳий ирода қилинган. Чунки уламолар макруҳликнинг иллати “تضييع الولد” яъни болани зое қилиш экани ва бу ноаниқ бир иш экани ҳам айтганлар. Чунки бунда онасини сўйганда боласи зое бўлиши билан бирга соғ қолиши эҳтимоли ҳам бор. Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, бу масалани баён қилганда фиқҳий ибораларда تقارب (туғиши яқин қолган) اشرفت (туғиш арафасида) феъллари ишлатилган бўлиб, бу иборалардан ҳомиладор бўлган, лекин туғиши яқин бўлмаган ҳайвонни сўйиш жоизлиги келиб чиқади. Юқоридаги маънони аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай баён қилган:
وليس في ذبح الام اضاعة الولد لعدم التيقن بموته

“Ҳайвоннинг боласини ўлиши аниқ бўлмаганлиги учун онасини сўйишда боласини зое қилиш йўқ”. (Раддул Муҳтор).

قلنا اباحة ذبح الحامل لانه يتوهم ان ينفصل الجنين حيا فيذبح، او لان المقصود لحم الام و ذبح الحيوان لغرض صحيح حلال كما لو ذبح ما ليس بماكول لمقصود الجلد

“Ҳомиладор ҳайвонни сўйиш мубоҳлигининг сабаби, боласи тирик чиқиб уни ҳам сўйиб олиш имкони борлиги ёки сўйишдан боласини эмас, онасини гўшти қасд қилинганидир. Чунки ҳайвонни тўғри мақсадда сўйиш худди гўшти ейилмайдиган ҳайвонни териси учун сўйиш жоиз бўлганидек ҳалолдир". (Кифоя шарҳи Ҳидоя).

Агар ҳайвонни ҳомиладор ёки ҳомиладор эмаслиги аниқ бўлмаса ва уни сўйгач ҳомиладорлиги билинса уни сўйган ва сўйдирган инсонлар гуноҳкор бўлмайди. (Фатово Қосимия).

Юқоридаги маълумотлардан шуни хулоса қилиш мумкинки, туғиши яқин қолган ҳомиладор ҳайвонни сўйиш зарурат бўлганда бекароҳат жоиз. Шунингдек заруратсиз сўйилганда ҳам сўювчи ёки сўйдирган кишини гуноҳкор бўлди дейилмайди. Лекин заруратсиз сўйишда ҳайвонни боласини зое қилиш эҳтимоли бўлгани учун афзал иш ҳисобланмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар ишда намуна эдилар.

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar