FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ЭҲРОМДАГИ АЁЛ СУРМА ВА ҚАЛАМ ҚЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра

1023-CАВОЛ: Эҳромдаги аёл сурма, қалам қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги киши хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин кўзига сурма қўйиши жоиз. Бу ҳақда “Бадоеъ” китобида қуйидагича келтирилган:

والكحل ليس بطيب، وللمحرم أن يكتحل بكحل ليس فيه طيب

“Сурма хушбўйлик эмас. Эҳромдаги киши хушбўй аралаштирилмаган сурма ишлатиши мумкин”.

Шунинг учун агар сурмага хушбўйлик аралаштирилган бўлса, ундан фойдаланиш жоиз бўлмайди. Аёллар қошига қалам қўйиши ҳам унда бир хушбўйлик бўлмагани учун мумкин бўлади. Лекин, зийнатланиш маъносида сурмадан ҳам, қаламдан ҳам фойдаланмаслик афзалдир. Шундай бўлсада, бирор аёл зийнат маъносида сурма ёки қалам қўйган бўлса, унга бирор нарса вожиб бўлмайди. Қолаверса, кўздаги бирор касаллик туфайли даво маъносида сурмадан фойдаланиш жоизлиги ҳадисларда келган. Жумладан: “Саҳиҳ Муслим” китобида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:

فإنَّ عُثْمَانَ رَضِيَ اللَّهُ عنْه حَدَّثَ، عن رَسولِ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وَسَلَّمَ في الرَّجُلِ إذَا اشْتَكَى عَيْنَيْهِ وَهو مُحْرِمٌ، ضَمَّدَهُما بالصَّبِرِ.

“Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўзи оғриган эҳромдаги киши ҳақида (Ҳазрати Усмон) ҳадис айтдилар. У киши кўзларига сибр (аччиқ дарахтнинг суви)дан суртиб қўяди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон қадри биринчи даражада туриши керак

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Инсон қадри биринчи даражада туриши керак

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Намозда эсноқ келса нима қилинади?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАНОЗА НАМОЗИГА КЕЧИККАН КИШИ
#жаноза

1024-CАВОЛ: Жанозага кеч келдим, менинг учинчи такбиримда домла тугатди. Тўртинчи такбирни нима қиламан?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаноза намозига киришдаги такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ундан кейинги уч такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби, иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирини айтмаса, жаноза намози дуруст бўлмайди. Чунки ундаги ҳар бир такбир тўрт ракатли намознинг ҳар бир ракаатига ўхшайди.

Киши жаноза намозида неча ракатга кеч қолган бўлса, имом салом берганда салом бермай туради ва нечта такбир қолиб кетган бўлса, шуларни айтиб сўнг салом беради.

وَإِذَا جَاءَ رَجُلٌ وَقَدْ كَبَّرَ الْإِمَامُ التَّكْبِيرَةَ الْأُولَى وَلَمْ يَكُنْ حَاضِرًا انْتَظَرَهُ حَتَّى يُكَبِّرَ الثَّانِيَةَ وَيُكَبِّرَ مَعَهُ فَإِذَا فَرَغَ الْإِمَامُ كَبَّرَ الْمَسْبُوقُ التَّكْبِيرَةَ الَّتِي فَاتَتْهُ قَبْلَ أَنْ تُرْفَعَ الْجِنَازَةُ وَهَذَا قَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ وَمُحَمَّدٍ - رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى - وَكَذَا إنْ جَاءَ وَقَدْ كَبَّرَ الْإِمَامُ تَكْبِيرَتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا، كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ

“Киши жаноза намози келгандан имом биринчи такбирни айтиб бўлган бўлса, имом иккинчи такбирни айтишини кутиб туради ва (имом иккинчи такбирни айтганда) имом билан бирга такбир айтади. Қачон имом жаноза намозини тугатса, (муқтади салом бермайди) тобут кўтарилишидан аввал қолиб кетган такбирни айтиб қўяди. Бу ҳукмни имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар айтганлар. Худди шунингдек (жаноза намозига) келганда имом икки ёки уч такбир айтиб бўлган бўлса ҳам (қолган такбирларни имом жаноза намозидан фориғ бўлганидан сўнг кеч қолган такбирларни айтиб қўяди). “Сирожул ваҳҳож” китобида шундай келган (“Фатовои Ҳиндия”).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Иш берувчи ман қилгани учун уста намоз ўқимайдими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Аллоҳ таолонинг фазли ва Сиз азизларнинг қўллаб - қувватлашингиз натижасида FATVO.UZ Instagram расмий саҳифаси обуначилари сони 1️⃣0️⃣ 0️⃣0️⃣0️⃣ га етди!

Халқимизнинг диний-маърифий саводхонлигини ошириш йўлида бизни қўллаб-қувватлаётган барча мухлисларимизга ташаккур айтамиз.

Аллоҳ таоло барчамизга ўрганаётган илмларимизни фойдали қилсин ва икки дунё саодатини насиб этсин!

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоби қандай?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоби қандай?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Тиш қўйдираётганда таҳоратли бўлиш керакми?

Фатво маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🟢#ЖОНЛИ: Тажвид дарсларининг "Хатми Қуръон қиламиз" дастури

➡️ Нисо" сурасиннинг 1 оятидан 25.01.23

▶️ https://youtu.be/Q2H00Jk0YgE

Telegram voise: https://t.iss.one/muslimuzportal?livestream

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Тирноққа лак суртса таҳорат кетадими?

Фатво маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар
#эҳром

CАВОЛ: Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши керакми? Бошқа пояфзал мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши шарт деган гап йўқ. Пастки тўпиғини тўсиб қўймайдиган исталган пояфзални кийиши мумкин.

Ҳанафий мазҳаби манбаларига кўра, оёқдаги "тўпиқ"дан икки нарса назарда тутилади:
1. Оёқнинг болдир суягининг пастки қисмида ён томонга бўртиб чиққан икки дўмбоқ бўғим;
2. Оёқ юзасидаги пояфзал ипи боғланадиган жой, яъни оёқ кафт суяклари ва кафт усти суяклари бирлашган бўғим.

Ҳаж ва умра учун эҳромдаги эркак киши мана шу ҳар икки тўпиқларини оёқ кийими билан ёпиб олмаслиги лозим. Бу ҳақда аввал батафсил баён қилганмиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
ЁШ БОЛАДАН САЖДА ОЯТИНИ ЭШИТСА САЖДА ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳайз, нифосли ва ёш боладан сажда оятини эшитса сажда вожиб бўладими? Ёки ҳайз ва нифосли аёл сажда оятини эшитса унга сажда вожибми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Балоғатга етмаган бола сажда оятини ўқиса ва буни балоғатга етганлар эшитса, сажда қилиш вожиб бўлади, ёш балоғатга етмаган боланинг ўзига сажда қилиш вожиб бўлмайди. Аёл киши ҳайз ёки нифозли ҳолатида сажда оятини эшитса, ўша пайтда ҳам, ҳайз ва нифосдан поклангандан кейин ҳам, сажда қилиш вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шом намозига кечикиб келган киши...

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Шом намозига кечикиб келган киши...

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗
Улашинг: @diniysavollar
МАСЖИДИ НАБАВИЙ ВА МАСЖИДУЛ ҲАРОМДА САФ МАСАЛАСИ
#Ҳаж_умра #намоз

1025-CАВОЛ: Масжиди Набавий ва Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш жараёнида баъзи одамлар имомдан олдинга ўтиб кетадилар. Шундай намоз ўқисалар зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжиди Набавийдаги инсонларнинг сафга бепарволиги дилни хира қилади. Кўпинча имом Равзаи шарифда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳробларида намоз ўқийди. Масжид ходимлари имом турган қаторни билдириб турадиган пластик тўсиқлар қўядилар. Ана шу тўсиқлардан олдинга ўтиб кетмаслик керак. Бироқ шошилинчда баъзилар буни фарқига бормай имомдан олдинга ўтиб кетади. Намозда имомдан олдинга ўтиб кетиш эса, намозни бузади, иқтидоси дуруст бўлмайди. Намозни қайта ўқиши керак бўлади.

Бироқ Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш бошқа масжидлардан бироз фарқли бўлади. Намозхон имомдан кўра Каъбага яқинроқ турган бўлса ҳам, имомдан бошқа томонда турган бўлса, намози дуруст бўлаверади. Лекин имом турган томонда имомдан олдинда турса, намози дуруст бўлмайди. Бироқ кўпинча имом орқароқда турган вақтда у билан Каъбанинг ораси очиқ қолдирилади. Шунда ҳеч кимнинг намозига путур етмайди.

"وإذا صلى الإمام في المسجد الحرام وتحلق الناس حول الكعبة وصلوا صلاة الإمام فمن كان منهم أقرب إلى الكعبة من الإمام جازت صلاته إذا لم يكن في جانب الإمام. كذا في الهداية".

“Имом Масжиди Ҳаромда намоз ўқиб, одамлар Каъба атрофида ҳалқа бўлиб, имомга иқтидо қилди. Муқтадийлар модомики имом томонида турмаган бўлсалар, Каъбага имомдан кўра яқинроқ бўлсалар ҳам намозлари дуруст бўлади. “Ҳидоя”да шундай." (“Фатово ҳиндия”).

أما إذا كان أقرب إليها من الإمام في الجهة التي يصلي إليها الإمام، بأن كان متقدماً على الإمام بحذائه فيكون ظهره إلى وجه الإمام، أو كان على يمين الإمام أو يساره متقدماً عليه من تلك الجهة ويكون ظهره إلى الصف الذي مع الإمام ووجهه إلى الكعبة، فلا يصح اقتداؤه لأنه إذا كان متقدماً عليه لايكون تابعاً له

“Муқтадий Каъбанинг имом намоз ўқиётган томонида намоз ўқиса ва имомдан кўра Каъбага яқинроқ туриб имомнинг юзи муқтадийнинг орқасида бўлиб қолса ёки имом турган томонда, ўнг ва чапда турибди-ю, лекин имомдан олдинги сафда турса, иқтидоси дуруст бўлмайди. Чунки олдинги сафда турган муқтадий имомга эргашган ҳисобланмайди" (Раддул муҳтор). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram