FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.02K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ВАСИЙ ФОЙДА КЎРИШ МАҚСАДИДА ЕТИМЛАР МОЛИНИ ИШЛАТИШИ ЖОИЗМИ?
#мерос

1008-CАВОЛ: Етимлар ва уларнинг онаси ўртасида мерос тақсимланган, лекин улар бирга яшашади. Шунда она болаларнинг пулларидан қайтариб қўйиш шарти билан фойдаланиб туриши, гоҳида тижоратга ишлатиши жоизми? Она етимларга васий қилиб қўйилган.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда етим деб отаси вафот этган вояга етмаган болага айтилади. Вояга етиб, балоғат ёшига кирса, етимликдан чиқади.

Ота вафотидан аввал етимларга васий тайинлаган бўлса (у қариндош ҳам, бегона ҳам бўлиши мумкин), ўша киши, васий бўлмаса бобо меросни ҳақдорларга шариатимизга мувофиқ тақсимлаб беради ва етимга теккан улуш ҳисобидан уни парваришлаб туради. Агар бобо бўлмаса, амаки ёки она ҳам васийлик қила олади. Васий ёки юқорида саналган қариндошлар етимларнинг молини асраб, балоғатга етгач молнинг қолган қисмини уларга топширадилар. Бу ишни адолат билан бажарсалар улкан савоб, агар етимни молига хиёнат қилсалар, ноҳақ ишлатсалар қаттиқ гуноҳкор бўладилар.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай айтади:

إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا

“Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз, қоринларига оловни еган бўлурлар. Ва, албатта, дўзахга киражаклар!” (Нисо сураси, 10-оят).

Етимларнинг молларини ноҳақ ейдиган кимсалар аслида олов еган бўлиб, қиёмат куни қоринларида алангаланиб туради.


Етим болага қараб турган васий агар муҳтож бўлса, етимнинг молидан ҳожати миқдорича олиб туриши мумкин.

وَابْتَلُواْ الْيَتَامَى حَتَّىَ إِذَا بَلَغُواْ النِّكَاحَ فَإِنْ آنَسْتُم مِّنْهُمْ رُشْدًا فَادْفَعُواْ إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ وَلاَ تَأْكُلُوهَا إِسْرَافًا وَبِدَارًا أَن يَكْبَرُواْ وَمَن كَانَ غَنِيًّا فَلْيَسْتَعْفِفْ وَمَن كَانَ فَقِيرًا فَلْيَأْكُلْ بِالْمَعْرُوفِ فَإِذَا دَفَعْتُمْ إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ فَأَشْهِدُواْ عَلَيْهِمْ وَكَفَى بِاللّهِ حَسِيبًا.

“У молларни исроф қилиб ва (эгалари) катта бўлиб қолмасин, деб шошилиб еб қўйманглар. (Етимни ўз қарамоғига олган) киши агар бой бўлса, (етимнинг молидан) парҳез қилсин, камбағал бўлса, яхшилик билан (яъни, қилган хизматига яраша) олиб есин” (Нисо сураси, 6-оят).

Уламолар: “Етимга васий бўлган киши етимнинг молидан яхшиликдан (яъни заруратдан) ортиқчасини ейиш ҳаром бўлади”, деганлар.

Имомо Розий раҳматуллоҳи алайҳ “Тафсири Кабир” китобида васийлар етимнинг молидан яхшилик билан ейиш ҳақидаги икки хил қарашни келтирганлар:
1. Васий етимнинг молидан исроф қилмасдан эҳтиёжига қараб унга қилган хизматига ярашасини олиши жоиз.
2. Васий зарур бўлиб қолганда етимнинг молидан қарз сифатида олиб туради, имкони бўлганда қайтаради. Агар васий бу қарзни қайтаришга имкони бўлмасдан вафот этса, вафот этган васийнинг молидан ушбу қарз қайтарилмайди.
Аслида васийлар етимнинг молини шунчаки сақлаб турмасдан уни тижоратга тикиб кўпайтириш пайида бўлишлари афзал ҳисобланади.

عمرو بن شعيب عن أبيه عن جده: أن النبيَّ صلى الله عليه وسلم خطَب الناس فقال: ((ألا من وَلِيَ يتيمًا له مال، فليتَّجر فيه، ولا يترُكْه حتى تأكله الصدقة

Амр ибн Шуайб разияллоҳу анҳу отасидан ота бобосидан қилган ривоятда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хутба қилиб: “Огоҳ бўлинглар! Ким етимга валий бўлса ва у(етим)нинг моли бўлса, у ила тижорат қилсин, уни то садақа еб битиргунча тарк этиб қўймасин”, дедилар”. (Термизий ривоят қилган)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам етим болаларга валий бўлган мусулмонларга тадбирли бўлиш, ўзи тасарруф қилишга қодир бўлмаган кишининг пули бўлса ҳам, у пулни беҳуда сақлаб турмай, ишлатиб-кўпайтириш пайидан бўлиш маслаҳатини бермоқдалар.
Васийлар етимларнинг молини тижорат ва бошқа йўллар билан кўпайтирганидан сўнг фойдадан ҳизмат ҳаққи сифатида олишлари ҳам мумкин. Лекин, васий ўз молини кўпайтириш, васийлик ваколатидан фойдаланиб етимларнинг молларини ўзи хоҳлагандай тасарруф қилишлари тўғри бўлмайди. Бу ҳақида фиқҳий манбааларда шундай дейилади:

وَلَا يَجُوزُ لِلْوَصِيِّ أَنْ يَتَّجِرَ لِنَفْسِهِ بِمَالِ الْيَتِيمِ أَوْ الْمَيِّتِ فَإِنْ فَعَلَ وَرَبِحَ يَضْمَنُ رَأْسَ الْمَالِ وَيَتَصَدَّقُ بِالرِّبْحِ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى

Васий етим ёки маййитнинг моли билан ўзининг фойдаси учун тижорат қилиши жоиз эмас. Агар шундай қилса ва фойда кўрса Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳларнинг мазҳабларига кўра фойдани садақа қилади ва тижоратга тикилган молни тўлаб беради (Фатавои Ҳиндия).

Демак, васийлар ўзи фойда кўриш мақсадида эмас, балки етимларнинг молини кўпайтириш мақсадида тижорат қилишлари мумкин. Аммо бунинг акси бўлса бу иш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
🔴ЖОНЛИ: Диний савол-жавоб (87-сон, 18.11.22)

🌙 МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
УЧРАШГАНДА ИККИ МАРТА ҚЎЛ БЕРИЛМАЙДИМИ?
#саломлашиш

1009-CАВОЛ: Дўстларимиз билан қўл бериб кўришиб, хайрлашамиз. Бир дўстимиз буни макруҳ деди. 2 марта қўл берилмайди яъни "саломлашганда қўл бериб кўришганмиз, ҳайрлашганда қўл берилса макруҳ бўлади" деди? Бу ҳолатда ростдан ҳам макруҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Суҳбатнинг охирида, хайрлашаётган пайтда ҳам суҳбатнинг аввалидагидек қўл бериб сўрашиш жоизлиги ҳадисларда келган.

عن ابن عمر قال: كانَ رسولُ اللَّهِ صلَّى اللَّه عليه وسلم إذا ودَّعَ رجلاً أخذَ بيدِهِ فلاَ يدعُها حتَّى يَكونَ الرَّجلُ هوَ يدعُ يدَ النَّبيِّ صلَّى اللَّه عليه وسلم ويقولُ استودِعُ اللَّهَ دينَكَ وأمانتَكَ وآخرَ عملِكَ. صحيح الترمذي

“Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бирор киши билан видолашсалар у кишининг қўлини тутиб турар, то у киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларини қўйиб юбормагунча унинг қўлини қўйиб юбормас эдилар ва: “Аллоҳдан динингни, омонатингни ва охирги амалингни омонда қилишини сўрайман”, дер эдилар” (Термизий ривоятлари).

Уламоларимиз манашу ва шу каби ҳадисларга суяниб хайрлашаётган пайтда ҳам қўл бериб кўришиш мустаҳаб эканлигини айтишганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
НАМОЗДА САФЛАРНИ ТЎҒРИЛАШ
#намоз

1010-CАВОЛ: Бомдод намозида Аллоҳу Акбар деб намозга қўлларни боғлаганимиздан кейин ёнимдаги намозхон ён тарафга 3 та одам сиғадиган жойга сурилди мен сурилмадим мендан кейин ҳам 10 тача одам бор эди нима қилишим керак эди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўплаб ҳадиси шарифларда намозда сафларни тўғрилаш, очиқ жой қолдирмасдан сафни жипс қилиб туриш ҳақида таъкидлар келган. Жумладан:

عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : سَوُّوا صُفُوفَكُم، فإِنَّ تَسوِيَة الصُّفُوف من تَمَام الصَّلاَة

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у зот шундай деганлар: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сафларингизни текис қилинглар, чунки сафни текис қилиш намозни мукаммал қилади”, деганлар. Имом Бухорий ривояти.

Шу ва шу маънодаги ҳадисларга биноан намозхон агар такбири таҳрима айтиб намозга киришгач, аввалги сафда ёки сафнинг ўнг ёки чап тарафларида бўш жой бўлса, имкон қадар оз ҳаракат билан уни тўлдириши керак. Акс ҳолда, унинг намози макруҳлик билан адо бўлади. Тўғри, намозда узлуксиз бир неча қадам юриш билан намоз бузилади. Шунинг учун намозхон бу ҳолатда бир ёки икки қадам ташлаб сўнг бир рукн (уч тасбеҳ) миқдорича тўхтайди ва шу ҳолатда қибладан бурилмаган ҳолда яна юриб бўш жойни тўлдириши, сафни улаши мумкин. Бу ҳақда “Раддул Муҳтор” китобида қуйидагича келтирилади:

إن قدر صف ثم وقف قدر ركن ثم مشى ووقف كذلك وهكذا لا تفسد ، وإن كثر ما لم يختلف المكان

“Имкон бўлса бир қадам ташлаб сўнг бир рукн (уч тасбеҳ) миқдорича тўхтайди. Сўнг яна шундай давом этади. Шу ҳолатда гарчи кўп қадам ташласада модомики макон ўзгармаса, намоз бузилмайди”.

Демак, намозга киришгандан сўнг ён тарафга тўхтовсиз уч қадам ёки ундан кўп юрган кишининг намози бузилади. Агар сафнинг ўртасида бўш жой қолса, уни орқа сафдагилар тўлдириш керак. Агар охирги сафнинг ўртасида бўш жойлар бўлса, намозхон ён томонга уч қадам ё ундан кўп қадам ташламаслиги керак, балки кечикканлар бўш жойни тўлдиришини кутиши лозим. Аслида охирги қаторда бўш жойлар қолиб кетмаслиги учун сафни имомнинг тўғрисидан бошлаб, бир киши ўнгдан, бир киши чапдан қўшилавериши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иқтидо қилувчи "Такбири таҳрима"ни имомдан олдин айтса

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Иқтидо қилгувчи "Такбир таҳрима"ни имомдан олдин айтса

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуён гўшти ҳалолми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Қуён гўшти ҳалолми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЎҚУВЧИЛАРНИ УРИШ
#тарбия

1011-CАВОЛ: Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ўқувчилар орасида тарбияси оғирлари бор. Саволим шуки уларни тартибга чақириш учун озгина урсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бола тарбияси жуда катта савобли иш бўлиши билан биргаликда ўта масъулиятли ҳамдир. Бу мавзу ҳассос масала ҳисобланиб, унга тўғри ёндошмаслик кейинчалик турли ноқулайликлар келтириб чиқаради.

Ислом раҳм-шафқат динидир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада энг буюк намуна эдилар. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ

“(Эй, Муҳaммaд,) биз сизни (бутун) oлaмлaргa aйни рaҳмaт қилиб юбoргaнмиз” (Анбиё сураси, 107-оят).

Болалар барча ишларида доимий ғамхўрликка муҳтож бўлганлари туфайли раҳм-шафқат билан муомала қилишга энг муносиб қатламдирлар. Ҳадис шарифда ҳам уларни иззат-икром қилмасликдан қайтарилган.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَيْسَ مِنَّا مَنْ لَمْ يَرْحَمْ صَغِيرَنَا وَيُعَظِّمْ كَبِيرَنَا» (رَوَاهُ الامام الْبَيْهَقِيُّ).

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кичигимизни иззат қилмаган, каттамизни улуғламаган киши биздан эмас”, дедилар” (Имом Байҳақий ривоят қилган).

Устоз ва мураббийлар болаларни уриш билан эмас, балки уларнинг психологиясини ўрганиш ва ҳар томонлама ўрнак бўлиш билан тарбиялаб боришлари энг гўзал ва ягона ечим ҳисобланади.

Бугунги кунда замонавий тарбия мутахассислари ҳам боланинг келажакдаги нотўғри йўлларга қадам қўйиши унинг ёмонликдан холи бўлган соф табиати сабабли эмас, балки болаликда берилган нотўғри тарбия оқибатида келиб чиқишини таъкидлашади. Валлоҳуь аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

36-дарс. Имомликка лойиқ кишилар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

36-дарс. Имомликка лойиқ кишилар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бомдоднинг фарзига кечиккан киши нима қилади?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Бомдоднинг фарзига кечиккан киши нима қилади?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такбири таҳримадан аввал қўл кўтариладими?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Такбири таҳримадан аввал қўл кўтариладими?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУ ИШ СЕШАНБАДАН ЧОРШАНБАГА ЎТАР КЕЧАСИ МУМКИН ЭМАСМИ?
#никоҳ #эр_хотин_муносабатлари

1012-CАВОЛ: Яқинда никоҳ тўйим, шунга баъзи бирлар "эр-хотин сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси, жумадан шанбага ўтар кечаси жинсий алоқа қилиши мумкин эмас" деб айтишди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда эр-хотинлик алоқаларини маълум кунларда ман қилувчи қатъий таъқиқлар йўқ. Аксинча эр-хотин бир-бирларидан доим баҳра олишлари жоизлигига далолат қилувчи далиллар бор. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

نِسَاؤُكُمْ حَرْثٌ لَكُمْ فَأْتُوا حَرْثَكُمْ أَنَّى شِئْتُمْ وَقَدِّمُوا لِأَنْفُسِكُمْ

яъни: “Хотинларингиз сизлар учун зироатгоҳдир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз ва ўзингиз учун (савобли ишларни) тақдим этингиз...” (Бақара сураси 223-оят)

Бу ояти каримада Аллоҳ таоло аёлларни зироатгоҳга ўхшатади. Деҳқон ҳосил олиш учун ўз ерининг хоҳлаган томонидан келиб ишлов бериб, дон сепиб деҳқончилик қилаверганидек, эрлар ҳам ўз хотинларидан фарзанд орттириш мақсадида хоҳлаган шаклда яқинлик қилишлари мумкин. Қайси томондан келса ҳам айнан зироатгоҳ қасд қилиниши керак. (Шайх Абдулазиз Мансур)

Фақат шариатимиз аёллар ҳайз, нифос ва эҳром ҳолатида бўлган пайтларида жинсий яқинликни ман қилади. Қуръони каримда шундай дейилади:

وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الْمَحِيضِ قُلْ هُوَ أَذًى فَاعْتَزِلُوا النِّسَاءَ فِي الْمَحِيضِ وَلَا تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّى يَطْهُرْنَ فَإِذَا تَطَهَّرْنَ فَأْتُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ أَمَرَكُمُ اللَّهُ

яъни: "Сиздан ҳайз тўғрисида сўрамоқдалар. Айтинг: «У (эр ва хотин учун) азиятдир. Бас, ҳайз пайтида хотинларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича, уларга яқинлашмангиз! Покланганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган равишда келаверингиз (қовушаверингиз)….". (Бақара сураси 222-оят).

Эҳромли ҳолатда жинсий яқинлик қилишдан қуйидаги оятда ман қилинган:

فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الحَجَّ فلا رَفَثَ ولا فُسُوقَ ولا جِدَالَ في الحَجِّ

яъни: “Бас, ким шу ойларда ҳажни ўзига фарз қилса (ҳажни ният қилса), ҳаж давомида хотинига яқинлашиш, гуноҳ-маъсият ва жанжал (каби ишларга рухсат) йўқ” (Бақара сураси 197-оят)

Юқоридагиларга қўшимча равишда эр-хотин ёки улардан бири фарз рўзасини тутган бўлса ёки улардан бири эътикофда ўтирган бўлса ҳам, жинсий алоқа қилиши жоиз эмас. Чунки жинсий алоқа рўзани ҳам, эътикофни ҳам бузади.
Эр-хотинлик алоқаси учун баъзи кун ва вақтларнинг қулай ёки ноқулайлиги, фойда ёки зарарлилиги ҳақидаги тавсиялар тиббий хусусиятга эга. Улардан фойдалисига амал қилган яхши, мабодо амал қилмаган киши ҳам гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
🔴ЖОНЛИ: Диний савол-жавоб (88-сон, 25.11.22)

🌙 МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАСБУҚ ТАКБИРИ ТАШРИҚНИ АЙТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозга кечикиб келган одам такбири ташриқни айтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, намозга кечикиб келган одам яъни масбуқ ҳам такбири ташриқни айтади. Китобларимизда қуйидагича ибора келади:
"Масбуқ қолдирган намозлари (ракатлари)ни ўқиб бўлиб салом бергач, такбири ташриқни айтади" (Фатавои ҳиндия). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

37-дарс. Иқтидо ва сафга туриш масалалари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar