FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёшда илиган сув билан таҳорат олса бўладими?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзадорлигини била туриб гул ёки хушбўй нарсани ҳидласа рўзаси бузадими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тушда Ҳаж сафарига боришнинг яхши аломати борми?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат Қорақалпоқ элига тинчлик-осойишталик сўраб, Каъбаи муаззама олдида дуо қилдилар

Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭҲРОМГА КИРМОҚЧИ БЎЛГАН АЁЛ ҲАЙЗ КЎРИБ ҚОЛСА
#Ҳаж_умра

946-CАВОЛ: Ҳаж қилишда аввал умра қилиш мақсадида Зулҳулайфадан эҳромга кирмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса, қандай йўл тутади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки умра қилмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса, албатта мийқотдан эҳромга кириши лозим бўлади. Эҳромга кириш учун поклик (таҳорат) шарт қилинмайди. Қолаверса, мийқот ҳудудидан эҳромсиз ўтиш жоиз эмас. Эҳромга кириб, Маккага етиб боргандан сўнг ҳайздан пок бўлгунча Масжидул ҳаромга киришдан сақланиб туради. Ҳайздан пок бўлгач, ғусл қилиб умра ёки ҳаж амалларини бажаради. Мўътабар манбалардан “Ҳидоя” асарида бу борада шундай дейилади:

وإذا حاضت المرأة عند الإحرام اغتسلت وأحرمت وصنعت كما يصنعه الحاج غير أنها لا تطوف بالبيت حتى تطهر

Агар аёл киши эҳромга кириш чоғида ҳайз кўриб қолса, ғусл қилади ва эҳромга кириб, ҳожилар қиладиган амалларни қилаверади. Лекин то ҳайздан пок бўлмагунча Байтуллоҳни тавоф қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такбир айтинг, таҳлил айтинг, тасбиҳ айтинг, истиғфор айтинг... Жим ўтирманг, Сиз муборак кунлардасиз.

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
💬 Жавоб: Бу ерда

Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликнинг вақти
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ПУЛ ЭҲСОН ҚИЛСАМ ҚУРБОНЛИККА ЎТАДИМИ?
#қурбонлик

947-CАВОЛ: Акамнинг ўғли ногирон, даволанишига пул зарур экан. Қурбонлик қилмоқчи бўлган пулимни шунга берсам қурбонликка ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонликка ўтмайди. Лекин Ушбу пулни берсам бўладими ёки қурбонлик қилишим зарурми десангиз бунинг жавоби ҳолатга қараб икки хил бўлади.

1. Қурбонликни ният қилган киши бой (яъни, аслий ҳожатидан ташқари нисоб миқдорича мол-мулки бор киши) бўлса, ажратган пулини хоҳ нақд, хоҳ пластик ҳолда эҳсон қилиши мумкин. Қурбонлик кунлари келса, бойлиги сабабли яна қурбонлик қилиши вожиб ҳисобланади.

2. Қурбонликни ният қилган киши камбағал (яъни, аслий ҳожатидан ташқари нисоб миқдорича мол-мулки бўлмаган киши) бўлса, фақат ният қилиши билан қўй сўйиши вожиб бўлиб қолмайди, ажратиб қўйган пулини хоҳлаган кўринишида эҳсон қилиши мумкин. Қурбонлик кунлари келса, камбағаллиги сабабли қурбонлик қилиши вожиб эмас.

Бироқ икки ҳолатда ҳам қилинган эҳсон қурбонлик ўрнига ўтмайди, балки садақанинг савобини оласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
#ИНФОГРАФИКА:
🕋 ТАМАТТУЪ ҲАЖИНИНГ ТАРТИБИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Ҳаж тартиби ва рукнлари
💬 Жавоб: Бу ерда

Тушда Ҳаж сафарига борса яхши аломати борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Пиёда Ҳаж қилган афзалми ёки уловдами?
💬 Жавоб: Бу ерда

Маросимларга ҳам етадиган пули бўлгунча Ҳаж сафарини кечиктириб туриш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаж зиёратчилари муқим ҳукмидами ёки мусофир ҳукмидами?
💬 Жавоб: Бу ерда

Рамазон ойида Умра килса, Ҳажни адо килгандек бўлармиш. Ҳатто ҳаж килгандан хам аълороқ бўларкан. Шу гаплар тўғрими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Жума куни арвоҳлар Ҳаж сафарига кетадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Тирик одамнинг номидан ҳам Умра қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳар йили қурбонлик қиладиган одам ҳаж сафарига кетса
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳожилар арафа куни рўза тутса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаж ва Умра зиёратига тенг амал борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромда бошга ўрнатиб олинадиган соябондан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эркаклар эҳромдалик пайтида қандай пояфзал кийишлари керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умрада саъйни таҳоратсиз бажарса қўй сўйиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳажда эҳромли киши жиноят қилса ва қўй сўйиш вожиб бўлса, жонлиқни қаерда сўйиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш суннатми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Макруҳ вақтларда тавоф қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдаги киши тавоф ва саъй қилганидан кейин соч олдиришни унутиб қўйиб, тикилган кийим кийиб қўйса, унга нима лозим бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Саъй қилишда таҳорати синиб қолган кишига нима вожиб бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромга кирмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса, қандай йўл тутади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромда бошга тақиб оладиган соябондан фойдаланиш жоизми? Эҳромда қандай оёқ кийим кийиш керак? (видео)
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдан чиқишда сочни қанча миқдорда қисқартирилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Динимизда савдо-сотиқ ва шерикчилик масаласи

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассислари

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ШАХСИЙ УЙИ БЎЛМАГАН ОДАМНИНГ ЗАКОТИ ВА ҚУРБОНЛИГИ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилгандик. Аллоҳга беҳисоб шукур маблағим бор лекин хўжайним ҳеч қаерда ишламайдилар. Қайнонамлар билан бирга яшаймиз. Уй олиш учун пул йиғяпман. Кимлардир ўзинг уйга муҳтожсан, қилган закотинг ҳам қурбонлигинг ҳам қабул бўлмаса керак дейишяпди. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом дини тамойилларига кўра, ҳар бир шахс ўзи алоҳида мукаллаф ҳисобланади. Шунга кўра гарчи эрингизда маблағ бўлмасада, сизнинг шахсий маблағингиз мавжуд бўлиб, нисоб миқдорида бўлса, албатта қурбонлик қилишингиз вожиб бўлади. Уй ёки шунга ўхшаш зарурий эҳтиёжингиз учун йиғилган бўлса ҳам, мадомики уй олмаган бўлсангиз мазкур маблағдан қурбонлик қилиш лозим. Кимларнидир “закотинг ҳам қурбонлигинг ҳам қабул бўлмайди” деган сўзлари нодонлик билан айтилган сўздир. Сиз исломий аҳкомларни соҳа мутахассисларидан сўранг. Илмсиз равишда диндан сўз қотадиганларнинг “фатво”ларига эргашманг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭҲРОМДА ТИШ ПАСТАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра

948-CАВОЛ: Эҳромдаги киши тиш пастасидан фойдаланиши жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромда таъқиқланган нарсалардан бири — хушбўйликлардан сақланишдир. Ҳатто фуқаҳоларимиз хушбўй нарсани истеъмол қилиш ҳам жоизмаслигини таъкидлаганлар.

Лекин тиш пастасига аралаштирилган хушбўйлик миқдори кўп бўлмагани сабабли эҳром ҳолатида тиш ювиш садақа ёки қурбонликни вожиб қилмасада, макруҳ бўлади ("Фатавои раҳимийя" китоби).

Демак, зарурат бўлмаса, эҳромдаги киши тиш пастасидан фойдаланмагани мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЙИТ НАМОЗИГА УЛГУРОЛМАСАК, ЎЗИМИЗ ЖАМОАТ БЎЛИБ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#намоз

949-CАВОЛ: Ҳайит намозига улгуролмасак, ўша ерда бизга ўхшаб кечикканлар ўзимиз жамоат бўлиб ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиш тўғри эмас. Ҳайит намозида жамоатга улгурмаган киши ўзига яқин бўлган бошқа масжидга бориши ва жамоат билан ҳайит намозини ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай кўрсатма келган:

فاذا فاتت مع امام و امكنه ان يذهب الي امام اخر فانه يذهب اليه

“Агар ҳайит намозини имом билан аввалги жамоатда адо қилолмаган бўлса ва унда бошқа жамоатга бориш имкони бўлса ўша жамоатга боради”. (Баҳрур роиқ, 2 жилд, 283 бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кундуз куни жунуб бўлиб қолса рўзаси бузадими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚАЙНОНА БЕШИК ОЛИБ КЕЛИШИ ШАРТМИ?
#нафақа

950-CАВОЛ: Она қизи фарзандлик бўлгандан кейин унга бешик олиб келиши шартми? Олиб келмаса у дунёда ёстиқ қучоқлаб ётаркан, деган гап бор экан. Ман онамларга олиб келманглар, уйда бешик бор, дегандим. Улар шу гапни айтишди.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда ундай гап йўқ. Фарзанд туғилса унинг нафақалари бевосита ўша фарзанднинг отасини зиммасига вожиб бўлади. Нафақа деганда фарзандларнинг емоқ-ичмоқлари, кийим-кечаклари ва шунга ўхшаш зарурий эҳтиёжлари назарда тутилади. Жамиятимизда ношаръий шаклланган бидъат-хурофоталардан бири сиз саволда айтган “бешик тўйи” масаласидир. Яъни боланинг бешиги ва яна унга қўшимча бир талай нарсаларни қиз томоннинг зиммасига юклаб қўйишдир. Аслида бу муаммолар отанинг муаммосидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ

Уларни (фарзандларни) маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир. (Бақара сураси 233-оят)
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🔸 Эслатма:
Ўзбекистон мусулмон­лари идораси уламо­лари то­мони­­­дан 2022 йилда Қурбон ҳайити­­нинг биринчи куни шу йил 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ушбу жадвал­да кўрса­­­­тил­ган вақт­лар қуёш чиққани­­­дан кейин 15-20 дақиқа­лик фарқ­­ни инобатга олиб белгилан­ди.

#ҚУРБОН_ҲАЙИТИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

Эҳсон учун олинган жонлиқни қурбонликка сўйса бўладими?
Қурбонлик гўштини ярмини ўзимизга олиб қолсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳайвонни сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса, қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишга маблағимиз бор, лекин пул кўринишида эмас.
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Маблағим нисоб миқдорига етмаган. Қурбонлик қилиш учун пул йиғиб қўйган эдим. Леким амакимнинг оиласидагилар касал ва қарзлари бор. Шунга пулни уларга берсам бўладими? Бунда қай бирида савоб кўпроқ? Қурбонлик қилишимми ёки амакимга беришимми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Бир неча киши битта қўй сўйиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Намоз ўқимаса қурбон ҳайитида қилган қурбонлиги қабул бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
АРАФА КУНИ ЖУМА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛСА, УНДА РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ?
#арафа_рўзаси #рўза

951-CАВОЛ: Бу йил Арафа жума кунига тўғри келмоқда. Ушбу кунда рўза тутсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳга кўра, жума куни рўза тутиш макруҳ эмас. Саҳобалардан Ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг жума куни ёлғиз ўзида рўза тутишни одат қилганлари бунга далил бўлади.

Шунинг учун ҳам кўпчилик ҳанафий уламоларимиз жума куни рўза тутишни мустаҳаб санашган. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

وَمِنْهُ صَوْمُ يَوْمِ السَّبْتِ بِانْفِرَادٍ لِلتَّشَبُّهِ بِالْيَهُودِ بِخِلَافِ صَوْمِ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَإِنَّ صَوْمَهُ بِانْفِرَادِهِ مُسْتَحَبٌّ عِنْدَ الْعَامَّةِ كَالِاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ وَكَرِهَ الْكُلَّ بَعْضُهُمْ

“Шанба куни ёлғиз ўзида рўза тутишда яҳудийларга ўзини ўхшатиш бўлгани учун макруҳдир. Лекин Жума куни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ эмас. Чунки жума куни рўза тутиш кўпчилик уламоларимизга кўра худди душанба ва пайшанба куни каби мустаҳаб саналган. Баъзи уламолар ҳар иккисини ҳам макруҳ деган” (“Баҳрур роиқ” китоби).

Имом Абу Юсуф раҳмаҳуллоҳ ва айрим мутааххир (кейинги) уламоларимиз жума куни ёлғиз рўза тутишдан қайтарилган ҳадисларни инобатга олиб, ушбу кунни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ, деганлар.

Лекин ушбу муҳтарам уламоларимизга кўра ҳам ҳар ойнинг аввалида, ўртасида ёки охирида рўза тутишни, нафл рўзаларни тутишни ўзига одат қилиб олган одам ўша кунлар жума кунига тўғри келиб қолса, макруҳ бўлмайди. Чунки улар далил қилган ҳадиси шарифнинг матнида ушбу истисно келтириб ўтилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"لا تخصوا ليلة الجمعة بقيام من بين الليالي ولا تخصوا يوم الجمعة بصيام من بين الأيام إلا أن يكون في صوم يصومه أحدكم" رواه مسلم

Жума кечасини бошқа кечалар орасидан тунги ибодатга хослаб олманглар. Жума кунини бошқа кунлар орасидан рўза тутиш учун хослаб олманглар. Лекин бирортангизнинг (доим) тутиб юрган рўзаси бўлса, мустасно”.

Ҳанафий уламоларимизда Аллома Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ҳадисдаги “Лекин бирортангизнинг доим тутиб юрган рўзаси бўлса, бундан мустасно” дея истисно қилинганидан жума кунидан аввал ёки кейин қўшиб рўза тутган бўлса ёки ойдин кечаларда тутиб юрган кунлари мувофиқ келиб қолса ёхуд Арафа кунининг рўзаси каби муайян куннинг рўзаси жумага тўғри келиб қолса, унинг ёлғиз ўзини рўзасини тутиш жоиз экани келиб чиқади” (“Умдатул қорий” китоби, 17-жуз, 109-бет).

Хулоса шуки, Арафа куни рўзаси жума кунига тўғри келиб қолса ҳам, унинг ёлғиз ўзида рўза тутиш мустаҳаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

"Ўғил кўрсам иккита қўй сўяман" дейилса, назр ҳисобланадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ёки қурбонлик қўйининг гўштини тарозуга тортиб олса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Иккита фарзандга битта ақиқа қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

1. Икки-уч киши пул ташлашиб, қурбонлик учун битта қўчқор сўйсак бўладими?
2. Қурбонликни ярмини тарқатиб, ярмини ўзимизга олсакчи, бу ҳам жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

1 та қорамолни қурбонлик сингари 3-4 нафар фарзанд номидан ақиқа деб сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Тиши тўкилиб кетган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
​​Ғафлатда қолманг!
Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг!

Эртага, 8 июль жума куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:16
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.✔️

Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Улашинг: @diniysavollar