FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Барзах ҳаёти нима?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги туғилган чақалоқни танглайини ҳурмо билан кўтариладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Қуръондан ҳукм олиш ҳақида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозда қаттиқ кулиб юборса намоз бузуладими?

Ҳомиджон домла Ишматбеков

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ЗАМ СУРАГА ФАҚАТ ИХЛОС СУРАСИНИ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен бомдод номозида Фотиҳа сурасидан сўнг Ихлос сурасини ўқийман. Шу Ихлос сурасини қолган тўрт маҳал намозда ҳам Фотиҳа сурасидан кейин ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намозининг суннати, жумладан, бошқа суннат намозларида ҳам, ҳар икки ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Ихлос сурасини ўқишингиз мумкин, зарари йўқ.

Лекин Бомдод намозининг фарзи ва бошқа фарз намозларининг ҳар икки ракатида Ихлос сурасини ўқиш яхши эмас. Чунки фарз намозларининг ҳар икки ракатида бир хил сурани такрорлаш макруҳ. Фарз намозларининг ҳар икки ракатига икки хил сура ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Фолбинлар ҳақида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ТИРНОҚҚА ЛАК СУРТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен намоз ўқийман. Лекин тирноғимга лак суртаман. Кўпчилик тирноққа лак суртилса, таҳорат қабул бўлмайди, дейишади. Баъзи диндорлардан сўрасам турмушга чиқмаган қизларга мумкин дейишди. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Лак суртиш сабабли тирноққа сув ўтмайди ва таҳорат мукаммал бўлмайди. Таҳорат мукаммал бўлмаса, намоз ўқилган ҳисобланмайди. Сиз айтган диндорлар билмаган нарсаларига фатво бермаганлари ўзлари учун яхши. Намоз, Таҳорат масалаларида турмушга чиққанларга алоҳида чиқмаганларга алоҳида ҳукм берилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳорат амалларини бир марттадан қилса ҳам таҳорат ўтадими?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Намоздан кейинги дуолар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
КИНОЯ ТАЛОҚ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 1. Эр аёлига "сен менга номаҳрамсан" деса талоқ бўлиб қолмайдими? 2. "Уйга бир ой ичида қайтмасанг" жавобингни олган бўласан ёки жавоб десачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу саволда келган лафзлар киноя талоққа тушгани сабабли талоқ тушиш ёки тушмаслиги эрнинг ниятига бошғлиқ бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозда зам сура қилиб чорқул сураларини ўқимоқчи бўлса қай тартибда ўқилади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЭРИМДАН МАҲРИМ БЎЛГАН УЙНИ ТАЛАБ ҚИЛИШГА ҲАҚҚИМ БОРМИ?
#никоҳ #маҳр

919-CАВОЛ: Анча йиллар аввал эримдан ажрашдим. Кейинчалик соғлиғим ёмонлашиши туфайли бир инсонга турмушга чиқдим. Уйимдагилар бу никоҳдан хабарлари бор. Аммо бу эрим уйидагиларига айтмаган экан. Онаси билиб қолиб, ё мени ёки уни танлайсан, деб шарт қўйди. Эрим табиийки, онасини танлади. Маҳримга уй олиб бераман деб ваъда қилган эди. Ҳозир ижарада қийналиб яшаяпман. Эримдан маҳрим бўлган уйни талаб қилишга ҳаққим борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло Ўзи енгиллик берсин. Ҳолатингизни ўзингиз ўйлаган гўзал ҳолатга айлантириб берсин. Аксар ҳолатларда уйдагилар билмайди, кейин ўзим тушунтираман, каби гаплар билан қилинган турмуш мана шундай аянчли, асосан аёл кишини сиз каби аросатда қолиб кетиши билан тугайди.

Агар эрингиз маҳрга уй олиб бераман деган бўлса, талаб қилсангиз бўлади. Чунки маҳр эркак кишига вожиб саналади. Адо қилмагунича бўйнида қарз бўлиб тураверади.

Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин», деган (4-оят).

Ушбу ояти карима маҳр бериш эрга вожиб эканини англатувчи тўртта ояти каримадан биридир. Ақди никоҳ бўлиши билан, маҳр бериш вожиб бўлади, агар қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам.

Ушбу оятда эр ўзига хотинликка рози бўлган аёлга маҳрни оғриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда. Шу билан бирга, маҳр келиннинг мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда.

Эрингиз маҳрни нима эканини яхши англаса керак. Ундан ташқари ўзингизни қийнаманг. Аллоҳ таоло бир қийинчилик ортидан икки яхшилик беришини айтган. Инша Аллоҳ, яхши кунлар келади. Фақат ундай кунларни сабр-матонат ва гўзал ибодатлар билан қарши олишингиз керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ИТНИ АЗОБДАН ҚУТИЛИШИ УЧУН ЎЛДИРСАК БЎЛАДИМИ?

920-CАВОЛ: Итимизни машина уриб юборди. Уни тузатишни иложи йўқ, жуда қийналяпти. Уни қийналмаслиги учун ўлдирсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ит ҳақиқатда қаттиқ жароҳатланиб, уни тузатиш имкони бўлмаса ва бу ҳайвонга машаққат бўлаётган бўлса уни ортиқча қийналмаслиги ҳамда тезроқ жон таслим қилиб, азобдан қутулиши учун сўйиб қўйиш мумкин. Бу ҳақда "Фатово Ҳиндия" китобида қуйидагича келган:

وكذا الحمار إذا مرض ولا ينتفع به فلا بأس بأن يذبح فيستراح منه

"Шунингдек, агар эшак касал бўлиб, ундан фойдаланиш имкони қолмаса, азобдан халос этиш учун сўйишликни зарари йўқ". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳорат олишда нам салфеткалардан фойдаланса бўладими?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭҲСОНГА ЎЗ МАБЛАҒИМДАН АЖРАТИШИМ КЕРАКМИ?

921-CАВОЛ: Менинг ёшим 18 да. Уйдагилар берган йўлкира, тушлик ва ўқиш учун берилган пулларимни озгина-озгинадан йиғиб бўлса ҳам, ортириб масжид қутисига солиб қўйсам бўладими? Ёки ўзим ишлаб топиб, ўз маблағимдан эҳсонга ажратишим керакми? Ҳозир ўқийман, ишламайман. Шундай пулларни эҳсон қутисига солиб қўйсам зарари йўми? Шунчаки хайрли ишлар учун сарфланишини хоҳлаяпман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввалам бор бундай ҳайри эҳсон қилишлик учун, гарчи талаба бўлсангиз ҳам, интилишингиз таҳсинга сазавордир. Бироқ сизга оила аъзоларингиз тамонидан берилаётган таъминот, сиз дунёвий ишлар билан чалғимасдан, илм олишингиз учун берилади, Суфён Саврий айтади: “Илм олишга киришганимда: “Эй Роббим, илм олимлар ўлиши билан кетиб қоляпти, илм ўқийман, ризқимни ўзинг етказгин”, – дедим. Аллоҳ таоло мени солиҳа, тақводор онам сабаби ризқлантирди. Онам: “Болам, илм олавер, ўзим сени ип йигириб боқаман”, – дедилар” (Абу Нуайм. “Хулятул авлиё”).

Шундай экан сизга берилаётган пулларни тежаб, китоб ва шунга ўҳшаш илм олишга сабаб бўладиган нарсаларга ишлатишингиз афзал, шунда ота ва оналарингизни ҳам рози қилган бўласиз. Фиқҳи масала жиҳатидан олсак; сизга озиқ-овқат ва йўл ҳаражати учун берилган пулни ўзингиз ҳоҳлагандай тасарруф қилишингиз мумкин. Чунки у берилган нарса сизни мулкингиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одам аъзоларини сотиш жоизми?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar