FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.09K photos
2.04K videos
4.41K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ГЎШТИ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН ҚУШЛАР
#ҳалол_ҳаром

873-CАВОЛ: Ислом динида қайси қушларнинг гўшти ҳаром килинган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизга кўра тирноғи билан ов қиладиган қушлар йиртқич ҳисобланади ва гўшти ҳаром саналади. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу шундай деганлар:

"أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنْ أَكْلِ كُلِّ ذِي نَابٍ مِنْ السِّبَاعِ وَكُلِّ ذِي مِخْلَبٍ مِنْ الطَّيْرِ " رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُد

“Набий саллаллоуҳу алайҳи васаллам қозиқ тиши бор йиртқич ҳайвонни ва тирноғи бор қушни (гўштини) ейишдан қайтардилар” (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривоятлари).

Ушбу ҳадисдаги "тирноғи бор қуш"дан ўша тирноғи билан ов қиладиган, азият берадиган қуш тушунилади. Чунки кабутар (ва бошқа қушлар)да ҳам тирноқ бор, лекин у қушлар йиртқич ҳисобланмайди ("Мажмаъул анҳур" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
#эслатма

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда Рамазон ойи 2022 йил, 2 апрель кунидан бошланиши, ҳадисларда ким инсонларга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилиниши ҳақидаги хабар тарқалмоқда. Ушбу асоссиз маълумотлар ҳақида бундан 3 йил аввал батафсил жавоб берилган эди.

Аслида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтмаган гапларини тўқиш ёки тўқима ҳадисларни тарқатиш шариатимизда оғир гуноҳ саналади. Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий-асоссиз гапларни ҳадис деб тақатишни тўхтатишсин.

Батафсил жавобни қуйидаги ҳавола орқали ўқиб олишингиз мумкин:

“РАМАЗОН КИРИШИ…” ҲАҚИДАГИ УЙДИРМА ҲАДИС

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УШБУ КОРХОНАДА ИШЛАШИМ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

874-CАВОЛ: Мен бир мебел цехида ишлайман. Цех эгалари судхўрликка катта қарз олиб иш юритишади. Мен ўша цехда ишлаб, ойлик олишим мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қарз олиб, уни кўпайтириб қайтариш шариатимизда рибо (судхўрлик) саналади. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан нақл қилинган ҳадисда шундай дейилади:

"لعن رسول الله صلى الله عليه وسلم آكل الربا وموكله وكاتبه وشاهديه وقال: هم سواء" (رواه الإمام مسلم).

яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибо еювчини ҳам, едирувчини ҳам, уни қайд қилувчини ва унга гувоҳ бўлганларнинг барини лаънатладилар ва “улар гуноҳда тенгдир”, – дедилар” (Имом Муслим ривоятлари).

Сиз ўзингиз ишлайдиган кичик корхона эгаларига қилган ишлари динимиз кўрсатмаларига зид эканини, рибавий амалиёт сабабли икки дунёда ҳам зарар кўриши аниқ эканини тушунтиришга ҳаракат қилинг.

Ушбу кичик корхонада ишлаш масаласига келсак, бунинг икки ҳолати бор:
Биринчи ҳолат: Рибавий қарзга алоқаси бўлган ишлар, масалан: қарзни олиш, қайд этиш ёки унга гувоҳ бўлиш ёхуд қандайдир маънода ушбу амалиётга ёрдамлашиш каби ишлар. Ширкат ёки корхонанинг ушбу ишларида ишлаш шаръан жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло Моида сурасида шундай деган:

وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

“Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир” (2-оят).

Иккинчи ҳолат: Рибавий қарзларга алоқаси бўлмаган ишлар. Модомики корхонада ҳалол махсулотлар ишлаб чиқарилса, ушбу корхонанинг умумий ишларида ишлаб, ҳақ олиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Қазо намозида қачон ҳар ракатига зам сура ўқилади?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
“УМРА – 2022”:
Макка ва Мадина зиёратчиларни қабул қилишга тайёр!

Ислом манбаларида ҳаж ва умра қилувчилар
га кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган кишига катта ажру савоблар борлиги баён этилган.

Айни кунларда зиёратчилар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш ишлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат томонидан якунига етказилди.
Аввал, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ширкати билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома тузилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтган вақт давомида “Abu Sarhad” ширкати томонидан Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналардаги тайёргарлик ишларини охирига етказиш, замонавий транспорт воситаларини шай ҳолатга келтириш ва бошқа юқори сифатдаги хизматлар кўрсатиш ишлари маромига етказилди.
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal
КАСАЛ ҚЎЙНИ СЎЙГАНДА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ҲАРАКАТ СЕЗИЛМАСА
#ҳалол_ҳаром

875-CАВОЛ: Бир қўйимиз касал бўлиб қолган эди, ҳалоллаш учун сўйганимда қон чиқди, лекин ҳеч қандай ҳаракатни сезмадим. Шуни ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Касал қўйни сўйганда ҳеч қандай ҳаракат сезилмай, фақат қон чиқса, у ҳолда қаралади: қон худди тирик ҳайвондаги каби шиддат билан отилиб чиқса, уни гўшти ҳалол. Агар қон тирик ҳайвонники каби чиқмасдан секин оқса, уни гўшти ҳалол эмас, чунки ўлган ҳайвоннинг қони ҳам дарров қотиб қолмайди. Бу мавзуда “Жавҳаротун-наййира” китобида шундай дейилади:

وَإِنْ ذَبَحَ شَاةً أَوْ بَقَرَةً وَتَحَرَّكَتْ وَخَرَجَ مِنْهَا الدَّمُ أُكِلَتْ وَإِنْ لَمْ تَتَحَرَّك وَلَمْ يَخْرُجْ مِنْهَا الدَّمُ لَمْ تُؤْكَلْ وَإِنْ تَحَرَّكَتْ وَلَمْ يَخْرُجْ مِنْهَا الدَّمُ أُكِلَتْ وَإِنْ خَرَجَ مِنْهَا الدَّمُ وَلَمْ تَتَحَرَّك وَخُرُوجُهُ مِثْلُ مَا يَخْرُجُ مِنْ الْحَيِّ أُكِلَتْ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ وَبِهِ نَأْخُذُ كَذَا فِي الْيَنَابِيعِ

“Қўй ёки сигирни сўйганда, у ҳаракатланса ва қон чиқса, гўшти ейилади. Агар ҳаракатланмаса ва қон чиқмаса, гўшти ейилмайди. Агар ҳаракатлансаю қон чиқмаса ҳам, гўшти ейилади. Қон чиқсаю ҳаракатланмаса, қон чиқиши худди тирик ҳайвонники каби бўлса, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг наздида ейилади. Мана шу гапни оламиз. “Янобиъ” китобида шундай келган”.

Яна шуни билиш керакки, ҳайвоннинг баъзи ҳаракатлари унинг тириклигини билдириб турса, баъзилари эса, унинг ўлганига далолат қилади. Бу ҳақда “Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади:

وَ قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ سَلَمَةَ : إنْ فَتَحْتَ فَاهَا لَا تُؤْكَلْ ، وَإِنْ ضَمَّتْهُ تُؤْكَلُ ، وَإِنْ فَتَحَتْ عَيْنَهَا لَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ ضَمَّتْ عَيْنَهَا أُكِلَتْ ، وَإِنْ مَدَّتْ رِجْلَهَا لَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ ضَمَّتْهَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ قَامَ شَعْرُهَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ نَامَ لَا تُؤْكَلُ وَهَذَا صَحِيحٌ لِأَنَّ الْحَيَوَانَ يَسْتَرْخِي بِالْمَوْتِ فَفَتْحُ الْفَمِ وَالْعَيْنِ وَمَدُّ الرِّجْلِ وَنَوْمُ الشَّعْرِ عَلَامَةُ الْمَوْتِ لِأَنَّهَا اسْتِرْخَاءٌ ، وَضَمُّ الْفَمِ وَتَغْمِيضُ الْعَيْنِ وَقَبْضُ الرِّجْلِ وَقِيَامُ الشَّعْرِ لَيْسَ بِاسْتِرْخَاءٍ بَلْ حَرَكَاتٌ تَخْتَصُّ بِالْحَيِّ فَتَدُلُّ عَلَى الْحَيَاةِ ،

“Муҳаммад ибн Салама айтади: "(Агар касал қўйни сўйганда) оғзини очса, ейилмайди, оғзини юмса, ейилади. Кўзини очса, ейилмайди, кўзини юмса, ейилади. Оёғини чўзса, ейилмайди, оёғини йиғиб олса, ейилади. Юнглари тикка бўлса, ейилади, жунлари ётиб қолса, ейилмайди. Бу сўз саҳиҳдир. Чунки ҳайвон ўлса, бўшашади. Оғизни очиш, кўзни очиш, оёқни чўзиш, юнгни ётиши ўлим аломати, чунки бу нарсалар бўшашишдир. Оғизни юмиш, кўзни юмиш, оёқни йиғиб олиш, юнги тик бўлиши, тирикка хос бўлган ҳаракатдир. Демак бу ишлар ҳайвонниг тирик эканлигига далолат қилади”.

Шаръий сўйишдан аввал тириклиги аниқ бўлиб турган ҳайвоннинг гўшти ҳар қандай ҳолатда ҳалолдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Маййит кафанини чайнаб қўяди, деган гап тўғрими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar