FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ҲАЙЗ ВА НИФОС КУНЛАРИ ҚОЛДИРИЛГАН НАМОЗЛАР
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳайз ва нифос вақтидаги қолдирилган намозларим қазо намоз ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, у намозлар қазо ҳисобланмайди. Ўтган вақтларда ўқилмаган намозларни адо қилмоқчи бўлган аёллар ҳайз ва нифос кунларини чиқариб ташлаб ҳисоблайдилар. Чунки қазо ҳам адо каби бўлади. Ҳайз ва нифос кўрган кунларида уларнинг зиммасидан вақтлик намозларни ўқиш соқит бўлади. Демак, қазо намозларини ҳисоблаётганда ҳам узрли кунларнинг намозлари соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

"Музораба" савдода тикилган пул қайтиб олинса шерикчилик тугайдими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЎША ҚИЗ ОТАСИДАН МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос

870-CАВОЛ: Укам вафот этди. Унинг хотини ва битта қизи бор. Лекин қизи никоҳсиз туғилган. Қиз туғилгандан кейин ота-онасига никоҳ ўқилиб, оила бўлиб яшашган. Ўша қиз отасидан мерос оладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаръий жиҳатдан бу қиз отасидан мерос ололмайди. Мерос олиши учун уларнинг ўртасида насаб алоқаси бўлиши шарт. Зино сабабли у қизнинг насаби отадан эмас, онадан собит бўлади. Бу ҳақда Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

إذَا زَنَى رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ فَجَاءَتْ بِوَلَدٍ فَادَّعَاهُ الزَّانِي لَمْ يَثْبُتْ نَسَبُهُ مِنْهُ لِانْعِدَامِ الْفِرَاشِ وَأَمَّا الْمَرْأَةُ فَيَثْبُتُ نَسَبُهُ مِنْهَا

“Киши бир аёл билан зино қилса ва у туғса, ўша зино қилувчи киши болани ўзидан бўлганини даъво қилса ҳам, насаб собит бўлмайди. Чунки аёл унинг тўшагида бўлмаган (яъни, аёл унинг никоҳида бўлмаган). Аммо боланинг насаби онадан собит бўлади” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).

Демак, у қиз отадан мерос олмайди, лекин онасига меросхўр бўла олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
КАФФОРОТ НАМОЗИ ҲАҚИДА ТЎҚИМА ҲАДИС
#намоз

871-CАВОЛ: Кеча каффорот намози ҳақида эшитиб қолдим. У қанақа намоз, қачон ва қандай ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз сўраган савол мўмин-мусулмонлар ичида тарқаб қолган бир тўқима, асли йўқ “ҳадис”дан келиб чиққан бўлса керак. Унда айтилишича, ким тўрт ракат намоз ўқиб, ҳар ракатида фалон сураларни шунча ададдан ўқиса, унинг етмиш, бошқа ривоятда икки юз йиллик қазоларига каффорат бўлар экан. Аммо бу тўқима, уйдирма ҳадисдир. У бирорта ҳадис китобларида келган эмас. Уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо мумкин эмас. Аллома Шавконий, Абдулҳай Лакнавий каби уламолар бир неча ракатли махсус намозни адо этиш билан кўп йиллик қазо намозларни зиммадан соқит бўлиши ҳақидаги ривоятлар шубҳасиз тўқима ҳадислар эканини таъкидлаб ўтишган (“Ал-Фавоидул мажмуа” ва “Ал-Осорул марфуа” китоби).

Маҳаққиқ олимлардан яна бири Мулла Али Қори: “Бу каби ривоятлар ибодатлардан бирортаси йиллар давомида қолдирилган қазо намозларининг ўрнига ўтмаслиги борасидаги уламолар ижмоси (якдил фатвоси)га зиддир”, деган (“Ал-Маснуъ фи маърифати ал-ҳадисил мавзуъ” китоби).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, у киши айтмаган гапни айтди, қилмаган ишни қилди, дейиш улкан гуноҳ. Бу борада У Зот алайҳиссалом шундай деганлар:

عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ ، مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ(

Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳу айтади:
“Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: “Менинг номимдан ёлғон гапириш, бошқа бировнинг номидан ёлғон гапириш билан бир хил эмас. Бас, кимки менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин!” (Имом Бухорий ривояти).

Бундай гапларни тарқатиш Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан ёлғон тўқиш, динга янги бидъат киргизиш, шариатда келган ҳукмларни ўзгартириш каби турли катта гуноҳларни келтириб чиқаради.

Қолаверса, агар бундай ҳадис мавжуд бўлганида уламолар китобларида алоҳида боб очиб, қазо намозларига оид масалаларни баён қилмаган бўлар эдилар. Мана шу ҳадиснинг ўзини баён қилиб қўяр эдилар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «مَنْ نَسِيَ صَلَاةً فَلْيُصَلِّ إِذَا ذَكَرَهَا، لَا كَفَّارَةَ لَهَا إِلَّا ذَلِكَ وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي. رَوَاهُ البخاري

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким намозни унутса, бас, уни эслаган заҳоти ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффороти йўқдир”, дедилар (ва қуюдаги оятни ўқидилар:) “...Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт (Тоҳа сураси, 14-оят) (Имом Бухорий ривоятлари).

Мазкур ҳадисда қолдирилган намознинг каффорати фақат унинг ўзини ўқиш билангина адо бўлиши айтилмоқда.

Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий ва асоссиз гапларни ҳадис, деб тарқатишни тўхтатишсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Тик туришга қодир бўлмайдиган бемор киши қандай намоз ўқийди?

Қандай ҳолатдаги беморга шариатимиз томонидан намозни ўз вақтида ўқимасликка рухсат берилган?

Бемор киши қазо намозларини ўтириб ўқиши мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Уйда намоз ўқиганимда аёлим ва болаларим иқтидо қилса бўладими ва сафлар тартиби қандай бўлади?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СОВЧИЛАРДАН ШУМЛАНИШ
#ақида

872-CАВОЛ: Фарзанд кўрмаган одам совчиликка борса бўлажак келин-куёвлар ҳам фарзанд кўрмайди деб эшитдим. Шу гап ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай гап йўқ. Ҳатто шундай деб эътиқод қилиш шумланишдир. Шумланиш эса гуноҳга сабаб бўлади. Фарзанд — Аллоҳ таолонинг неъматларидан бўлиб, уни кимгадир бериши ёки бермаслиги Ўзининг иродаси ва хохишига боғлиқ. Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ

яъни: "Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга (хос)дир. (У) хоҳлаган нарсани яратур. Хоҳлаган кишисига қизларни ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғилларни ҳадя этур".

أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَنْ يَشَاءُ عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ

яъни: "Ёки уларга ўғиллар ва қизларни қўшиб берур ва хоҳлаган кишисини фарзанд кўрмайдиган қилиб қўйгай. Албатта, У (бунинг ҳикматини) билувчи ва (Ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир" (Шуро сураси, 50-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ГЎШТИ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН ҚУШЛАР
#ҳалол_ҳаром

873-CАВОЛ: Ислом динида қайси қушларнинг гўшти ҳаром килинган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизга кўра тирноғи билан ов қиладиган қушлар йиртқич ҳисобланади ва гўшти ҳаром саналади. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу шундай деганлар:

"أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنْ أَكْلِ كُلِّ ذِي نَابٍ مِنْ السِّبَاعِ وَكُلِّ ذِي مِخْلَبٍ مِنْ الطَّيْرِ " رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُد

“Набий саллаллоуҳу алайҳи васаллам қозиқ тиши бор йиртқич ҳайвонни ва тирноғи бор қушни (гўштини) ейишдан қайтардилар” (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривоятлари).

Ушбу ҳадисдаги "тирноғи бор қуш"дан ўша тирноғи билан ов қиладиган, азият берадиган қуш тушунилади. Чунки кабутар (ва бошқа қушлар)да ҳам тирноқ бор, лекин у қушлар йиртқич ҳисобланмайди ("Мажмаъул анҳур" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
#эслатма

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда Рамазон ойи 2022 йил, 2 апрель кунидан бошланиши, ҳадисларда ким инсонларга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилиниши ҳақидаги хабар тарқалмоқда. Ушбу асоссиз маълумотлар ҳақида бундан 3 йил аввал батафсил жавоб берилган эди.

Аслида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтмаган гапларини тўқиш ёки тўқима ҳадисларни тарқатиш шариатимизда оғир гуноҳ саналади. Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий-асоссиз гапларни ҳадис деб тақатишни тўхтатишсин.

Батафсил жавобни қуйидаги ҳавола орқали ўқиб олишингиз мумкин:

“РАМАЗОН КИРИШИ…” ҲАҚИДАГИ УЙДИРМА ҲАДИС

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УШБУ КОРХОНАДА ИШЛАШИМ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

874-CАВОЛ: Мен бир мебел цехида ишлайман. Цех эгалари судхўрликка катта қарз олиб иш юритишади. Мен ўша цехда ишлаб, ойлик олишим мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қарз олиб, уни кўпайтириб қайтариш шариатимизда рибо (судхўрлик) саналади. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан нақл қилинган ҳадисда шундай дейилади:

"لعن رسول الله صلى الله عليه وسلم آكل الربا وموكله وكاتبه وشاهديه وقال: هم سواء" (رواه الإمام مسلم).

яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибо еювчини ҳам, едирувчини ҳам, уни қайд қилувчини ва унга гувоҳ бўлганларнинг барини лаънатладилар ва “улар гуноҳда тенгдир”, – дедилар” (Имом Муслим ривоятлари).

Сиз ўзингиз ишлайдиган кичик корхона эгаларига қилган ишлари динимиз кўрсатмаларига зид эканини, рибавий амалиёт сабабли икки дунёда ҳам зарар кўриши аниқ эканини тушунтиришга ҳаракат қилинг.

Ушбу кичик корхонада ишлаш масаласига келсак, бунинг икки ҳолати бор:
Биринчи ҳолат: Рибавий қарзга алоқаси бўлган ишлар, масалан: қарзни олиш, қайд этиш ёки унга гувоҳ бўлиш ёхуд қандайдир маънода ушбу амалиётга ёрдамлашиш каби ишлар. Ширкат ёки корхонанинг ушбу ишларида ишлаш шаръан жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло Моида сурасида шундай деган:

وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

“Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир” (2-оят).

Иккинчи ҳолат: Рибавий қарзларга алоқаси бўлмаган ишлар. Модомики корхонада ҳалол махсулотлар ишлаб чиқарилса, ушбу корхонанинг умумий ишларида ишлаб, ҳақ олиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Қазо намозида қачон ҳар ракатига зам сура ўқилади?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
“УМРА – 2022”:
Макка ва Мадина зиёратчиларни қабул қилишга тайёр!

Ислом манбаларида ҳаж ва умра қилувчилар
га кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган кишига катта ажру савоблар борлиги баён этилган.

Айни кунларда зиёратчилар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш ишлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат томонидан якунига етказилди.
Аввал, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ширкати билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома тузилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтган вақт давомида “Abu Sarhad” ширкати томонидан Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналардаги тайёргарлик ишларини охирига етказиш, замонавий транспорт воситаларини шай ҳолатга келтириш ва бошқа юқори сифатдаги хизматлар кўрсатиш ишлари маромига етказилди.
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal