FATVO.UZ | Расмий канал
164K subscribers
1.5K photos
2.26K videos
4.89K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
АЁЛЛАРНИНГ КЎЙЛАГИ ҚАНЧАГАЧА УЗУН БЎЛИШИ КЕРАК?
#ҳадис

844-CАВОЛ: Бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким манманликлик ила кийимини судраб юрса, Қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмайди”, деган эканлар. Шунда Умму Салама: “Аёллар этакларини қандоқ қиладилар?” дейдилар. “Бир қарич тушириб оладилар”, дедилар У Зот. “Ундой бўлса оёқлари очилиб қолади”, дейдилар Умму Салама. “Бир зироъ тушириб оладилар, ундан зиёда эмас”, дейдилар У Зот”. Устозлар, Сизлардан илтимос ушбу ҳадисни шарҳлаб берсангиз. Аёлларни кўйлаги қанчагача узун бўлиши керак. Ерга тегиб туриши жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам баъзи одамлар манманлик, гердайиш, мутакаббирлик ва бошқаларни камситиш учун турли йўлларни қўллаб келишган ва келмоқдалар. Ана ўша номаъқул йўллардан бири кийим-бош ила манманлик қилишдир. Ислом манманлик ва мутакаббирликнинг барча турларини ҳаром қилгани ҳаммага маълум. Ана ўшалар қаторида Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом кийим-кечак ила манманлик қилиш, гердайишни ҳам ҳаром қилгандир. Ушбу маънони бошқа ривоятдан маълум бўлади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким манманликлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас”, дедилар. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Ё Расулаллоҳ, албатта, менинг изоримнинг бир тарафи уни ушлаб юрмасам тушиб қоладир?”, – дедилар. “Сен манманлик ила қиладиганлардан эмассан”, – дедилар (Имом Насаий ривоятлари).

Демак, асосий иллат манманликда экан. Айниқса Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ўхшаш етук инсонлардан манманлик содир бўлиш эҳтимолдан узоқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гувоҳликлари ўзи етарли.

Аёллар эса, сатри авратда бўлишга буюрилганлар. Хусусан, ҳозирги кунда аёллар узун кийишлари мутакаббирликка кирмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
#JONLI: 🌙 Toshkent shahar muazzinlari uchun mahorat darsi (09.12.2021)

▶️ https://youtu.be/cZLBk7Xk1dg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:15 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 10 декабр куни
кечки соат 20:15 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Саволларингизни эфир вақтида
📞97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/c/MuslimUzLive

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Масжидга садақаи жория деб берилган нарса яроқсиз ҳолга келса нима қилинади?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АЛЛОҲГА ТАВАККУЛ ҚИЛИШ
#оила

845-CАВОЛ: Инсон солиҳ ёки солиҳа жуфт топишга ҳаракат қилиши жоизми ёки Аллоҳга таваккал қилиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу савол Аллоҳ таолога таваккул қилишнинг маъносини яхши тушунмасликдан келиб чиққани кўриниб турибди. Таваккулни Ибн Ражаб “Жомеъул улум вал ҳикам” китобида қуйидагича таърифлайдилар:

وقال ابن رجب رحمه الله: "هو صدق اعتماد القلب على الله عز وجل في استجلاب المصالح ودفع المضار من أمور الدنيا والآخرة كلها".

“Таваккул дунё ва охират ишларида фойдани жалб ва зарарни даф қилиш бўйича Аллоҳ азза ва жаллага сидқидилдан суянишдир. Ишларнинг барчасини Унга ҳавола қилишдир. Ундан ўзгаси бирор нарсани бера олмаслигига, ман қила олмаслигига, зарар етказа олмаслигига ва фойда бера олмаслигига бўлган иймонни рўёбга чиқаришдир” (409-бет).

Таваккул қилиш деганда – киши бор имкониятидан келиб чиқиб, сабабларни ушлаб, бир ишга қасд қилгандан кейин – унинг натижаси яхши бўлишида Аллоҳга суяниш тушунилади. Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿ فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَوَكِّلِينَ ﴾ (آل عمران: 159)

(Бирор ишга) азму қарор қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг, зеро, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар” (Оли Имрон сураси, 159-оят).

Ушбу оятда ҳам киши бирор ишни пухта ўйлаб, унда аниқ бир қарор қабул қилгандан кейин таваккул қилиш кераклиги тушунилади. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:

فعن أنس بن مالك رضي الله عنه قال: جاء رجل إلى النبي صلى الله عليه وسلم على ناقةٍ له فقال يا رسول الله أدعها وأتوكل. فقال صلى الله عليه وسلم: «اعقلها وتوكل» (رواه الترمذي).

Бир киши Набий алайҳиссаломнинг олдиларига келиб, У Зотдан: “Ё Расулуллоҳ! Туямни боғлайми ёки эркин қўйиб, таваккал қилайми?”, сўради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Боғлаб қўйиб, ундан кейин таваккал қил”, дедилар.

Шундан келиб чиқиб, Сиз ўзингиз учун солиҳа жуфт қидириб, қўлингиздан келганча, биладиган кишилардан сўраб-суруштиринг. Бир тўхтамга келгандан кейин Аллоҳга таваккул қилиб, бўлажак оилангизнинг оқибатини хайрли қилишини У Зотдан сўранг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ БИР ҚИЛИБ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қазо намозларни пешин, аср ва хуфтонни бир қилиб ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор сабабдан ушбу уч намоз қазо бўлиб қолган бўлса, дарров тавба қилиб, уччовини қазосини бир вақтда ўқиса бўлади. Лекин намозни қасддан ёки бепарволик билан қазо қилиб ўқиш жоизмас. Чунки ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАВЛУД МАРОСИМИГА КУРКА СЎЙСА БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мавлуд маросимига курка сўйиб ўтказса, қабул бўлмайдими? Бир киши шундай дебди. Курка калтакесак ва бошқа ёмон нарсаларни ейди, шунинг учун бўлмайди, дебди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап тўғри эмас. Курка гўшти ҳалол. Унинг ов қиладиган йиртқич тирноқлар бўлмагани учун гўшти ҳаром бўлган йиртқич қушлардан ҳисобланмайди. Баъзи ҳашаротларни ейиши билан унинг гўшти ҳаром бўлиб қолмайди. Демак, уни "бисмиллаҳ" айтиб сўйилса, гўштини истеъмол қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмон инсон чўчқа ва бошқа ҳалол бўлмаган таомларни пишириши ёки етказиб бериши жоизми?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЗИНО ҚИЛГАН ОДАМНИНГ ТАВБАСИ ҚАБУЛ БЎЛАДИМИ?
#тавба

846-CАВОЛ: Эри бор аёл бир уйланмаган йигит билан зино қилса (катта бўлмаган зино яъни фаржини сақлаган бўлса) шундан кейин пушаймон бўлиб тавба қилса, тавбаси қабул бўладими? Ёки бирор бир каффорат берса ва сидқи дилдан тавба қилса, тавбаси қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ сақласин аслида бу жуда оғир гуноҳ. Бундан тез тавба қилиш лозим. Албатта Аллоҳ чин тавба қилганларнинг гуноҳларини кечиради ва тавбасини қабул қилади деб умид қиламиз.

Аллоҳ таоло «Моида» сурасида:

فَمَن تَابَ مِن بَعْدِ ظُلْمِهِ وَأَصْلَحَ فَإِنَّ اللَّهَ يَتُوبُ عَلَيْهِ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ (39)

«Ким зулмидан кейин тавба этса ва амали солиҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир», деган. (Моида сураси, 39-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
АЗОНДА ШАҲОДАТ КАЛИМАСИДАН КЕЙИН САЛОВАТ АЙТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Азонда муаззин "Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ" деса, саловат айтиш керак экан, шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азонда шаҳодат калимасидан кейин саловат айтиш шарт, деган буйруқ йўқ.

Азонга жавоб қайтариш — муаззин айтган калималарни қайтариб туришдир.

Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтган калималарни қайтаринг".

"Ҳайя алас-солаҳ" ва "ҳайя алал фалаҳ" калималари айтилганда "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", дейилади. "Ас-солату хойрум минан навм" деганда "Содақта ва барорта", дейилади.

"Ҳайя алал фалаҳ" деганда, эшитувчи "Маа шаа Аллоҳу каана ва маалам яшаъ лам якун", дейиши ҳам фиқҳ китобларида айтилган.

Азондан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб, азон дуосини ўқийди.

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Бел оғриганда намозни ўтириб ўқиса ёки умуман ўқимай турса бўладими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#ЖОНЛИ: “Қуръон мусобақаси – 2021” танловини онлайн кузатиб боринг!

Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Декабрь – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан институт талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2021” кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Қуръон мусобақасини қуйидаги ижтимоий тармоқдаги саҳифалар орқали онлайн томоша қилишингиз мумкин:

🌐 https://youtu.be/8M66RIlFmsA
🌐 https://youtu.be/Xa--A28zFAM

🌐 https://facebook.com/oliymahad
🌐 https://www.youtube.com/oliymahad
🌐 https://facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar