FATVO.UZ | Расмий канал
161K subscribers
1.21K photos
2.13K videos
4.57K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео_лавҳа

Намознинг бош мияга фойдали таъсири яна бир бор исботланди

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УКОЛ ОЛИШ РЎЗАНИ БУЗАДИМИ?
#рўза

841-CАВОЛ: Укол олиш билан рўза бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Замонамиздаги кўпчилик уламолар томирдан укол олиш рўзани бузади, дейишган. Чунки томирдан юборилган дори қон томир орқали жавфга – одамнинг ички аъзоларига тарқалади. Бу эса шариатимиз бўйича рўзани бузуилишига олиб келади. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу:

"إنما الإفطار مما دخل وليس مما خرج" (رواه أبو يعلى الموصلى)

“Рўзанинг очилиши баданга кирган нарса сабабидандир, бадандан чиққан нарса сабабидан эмас”, - деганлар (Абу Яъло ривояти).

Мушак(мускул)га қилинган укол эса ундай эмас. Яъни, игна орқали юборилган дори жавф – одамнинг ички органига етиб бормайди, балки мушак орқали таъсир қилади. шунинг учун мушакдан қилинган укол рўзани бузмайди.

Шундай бўлсада, баъзи уламолар эҳтиёт юзасидан мушак орқали қувват бўлувчи уколлардан тийилиб туриш кераклигини таъкидлайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚАЗО НАМОЗЛАР УЧУН АЗОН АЙТМАСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Афсуски жуда кўп ҳолларда намозларимни қазо қилиб ўқишга мажбур бўлиб қоляпман. Қазо намозлар учун азон айтмасам ҳам бўлаверадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз Аллоҳ таолонинг буйруғи ва бандалари устидаги ҳаққидир. Эрта Қиёматда бандалар зиммаларидаги ушбу ҳақни адо этганлари борасида сўраладилар. Ҳадиси шарифда: “Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани унинг намозидир. Агар (намози) тўғри (адо этилган) бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар (намози) фосид бўлса, шубҳасиз ноумид бўлибди, ютқазибди”, дейилган.

Шунинг учун фарз намозларни ўз вақтида адо этишга ҳаракат қилинг. Агар бирор шаръий узр билан қайсидир намозни ўз вақтидан кечиктириб қўйган бўлсангиз уни қазосини ўқишда алоҳида азон ва иқомат айтишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТДА МУСТАҲАБ АМАЛИ МУҲИММИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳоратда мустаҳаб амали муҳумми? Чунки биз тамонларда шароит йўқлиги сабаб бу ишда қийналяпман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз саволда “мустаҳаб амали”, деб юритган нарса фиқҳий китобларимизда “сув билан истинжо қилиш” яъни, сув билан нажосатни кетказиш”, дейилади. Сув билан истинжо қилиш фақатгина олд ва орқа авратлардан нажосат чиққанда қилинади. Бу масаласида кўпинча хатога йўл қўйиладиган жойи шуки, баъзи таҳорат қилмоқчи бўлган одамлар ҳожатга бормаса ҳам албатта олд ва орқа авратларини ювиш шарт деб тушунадилар ва ҳар таҳорат олиш пайтида сув билан аврат аъзоларини ювадилар. Натижада қисқа муддатда турли касалликларга чалиниб, ибодат қилишни ўзларига қийин қилиб оладилар.

Аслида, бавл ёки катта ҳожат қилган киши нажосат чиққан жойнинг ўзини ювиши кифоя қилади. Муҳими баданни нажосатдан покланса бўлди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Исломий_ақида_дарслари

21-дарс Иймон масаласида Мотуридийлар ва Ашъарийлар ўртасида ихтилоф борми? Иймон озайиши ёки кўпайиши мумкинми?

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАФЛ НАМОЗИДА ЎЗБЕК ТИЛИДА ДУО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

842-CАВОЛ: Нафл намозда сажда қилинган пайтда дуони ўзбекча қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Нафл намозларида ўзбек тилида дуо қилиб бўлмайди. Уламоларимиз асосан ҳадисларда ворид бўлган дуоларни айтиб, дуо қилишни тавсия қилганлар. Жумладан, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саждада мана бу дуони қилганлар:

"اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي ذَنْبِي كُلَّهُ: دِقَّهُ وَجِلَّهُ، وَأَوَّلَهُ وَآخِرَهُ، وَعَلاَنِيَتَهُ وَسِرَّهُ" (رواه الامام مسلم)

Ўқилиши: “Аллоҳум-мағфирли занбий куллаҳ, диққаҳу ва жиллаҳ ва аввалаҳу ва охироҳ ва алониятаҳу ва сирраҳ”.

Маъноси: “Ё Аллоҳ! Менинг ҳамма гуноҳларимни кечир, кичигини ҳам, каттасини ҳам, аввалгисини ҳам, охиргисини ҳам, очиғини ҳам, махфийсини ҳам кечир”
(Имом Муслим ривоятлари).

Расули акрам алайҳиссалом нафл намозларда бундан бошқа дуолари ҳам ривоят қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ШАРОИТ БЎЛМАСА ТАЯММУМ ҚИЛИБ ИМОМЛИККА ЎТСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

843-CАВОЛ: Қуръон ўқийдиган киши жунуб бўлиб ғусл қилишга шароити бўлмаса таяммум қилиб намоз ўқиганда имомликка ўтса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар шаръий ҳукмларга кўра таяммум қилишга ҳақли бўлган киши жамоатда бўлса ва бундан бошқа имомликка ҳақлироқ одам топилмаса, бу кишини имом бўлиши ва бошқалар бунга иқтидо қилиши жоиз. Бу ҳақда Мухтасарул виқоя китобида шундай дейилади:

و يقتدي المتوضىء بالمتيمم والغاسل بالماسح والقائم بالقاعد والموميء بالموميء والمتنفل بالمفترض

“Тоҳаратли таяммумлига, ювган масҳ тортганга, тик турган ўтирганга, имо қилувчи имо қилувчига ва нафл ўқувчи фарз ўқувчига иқтидо қилади”.

ذهب جمهور أهل العلم – منهم الأئمة الأربعة – إلى جواز إمامة المتوضئ للمتيمم والمتيمم للمتوضئ؛ لأن المتيمم طهارته صحيحة وله أن يؤم القوم إذا كان أقرؤهم لكتاب الله أو أعلمهم بالسنة؛ لما روي عن عمرو بن العاص قال: احتلمت في ليلة باردة في غزوة ذات السلاسل فأشفقت إن اغتسلت أن أهلك فتيممت ثم صليت بأصحابي الصبح، فذكروا ذلك للنبي صلى الله عليه وسلم فقال « يَا عَمْرُو صَلَّيْتَ بِأَصْحَابِكَ وَأَنْتَ جُنُبٌ؟» فَأَخْبَرْتُهُ بِالَّذِي مَنَعَنِي مِنَ الِاغْتِسَالِ وَقُلْتُ إِنِّي سَمِعْتُ اللَّهَ يَقُولُ: وَلاَ تَقْتُلُواْ أَنفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا [النساء: 29] فَضَحِكَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَلَمْ يَقُلْ شَيْئًا». صحيح أبي داود

Жумҳур уламолар, жумладан тўрт мазҳаб имомлари (Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Молик) ҳам таҳорат қилган кишига таяммум қилган, таяммум қилганга таҳорат қилган киши иқтидо қилиши жоиз эканига иттифоқ қилишган. Чунки Таяммум ҳам тўлиқ покланишдир, шундай экан, шу жамоа ичида Қуръонни энг тўғри ўқийдиган, ҳадисларда баён қилинган намоз аҳкомларини яхшироқ биладиган киши таяммум қилган бўлса шу киши жамоага имомлик қилиши мумкин. Бунга далил сифатида Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисни келтириш мумкин. У киши айтадилар: "Зотус саласил ғазоти пайти эди, совуқ кечаларнинг бирида эҳтилом бўлдим ва агар ғусл қилсам совуқдан ҳалок бўлишимни тушуниб таяммум қилдим. Сўнг шерикларимга имом бўлиб Бомдод намозини ўқидим. Шерикларим бу воқеани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтганларида Ул зот алайҳиссалом менга: "Эй Амр жунуб ҳолингизда шерикларингизга имом бўлиб намоз ўқиб бердингизми?" дедилар, мен эса ғусл қилишга монеълик қилган ҳолатни айтиб "Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир." дея Нисо сурасининг 29-оятини ўқидим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жилмайдилар ва ҳеч нарса демадилар" (Имом Абу Довуд саҳиҳ китобларида ривоят қилганлар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
АЁЛЛАРНИНГ КЎЙЛАГИ ҚАНЧАГАЧА УЗУН БЎЛИШИ КЕРАК?
#хадис

844-CАВОЛ: Бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким манманликлик ила кийимини судраб юрса, Қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмайди”, деган эканлар. Шунда Умму Салама: “Аёллар этакларини қандоқ қиладилар?” дейдилар. “Бир қарич тушириб оладилар”, дедилар У Зот. “Ундой бўлса оёқлари очилиб қолади”, дейдилар Умму Салама. “Бир зироъ тушириб оладилар, ундан зиёда эмас”, дейдилар У Зот”. Устозлар, Сизлардан илтимос ушбу хадисни шарҳлаб берсангиз. Аёлларни кўйлаги қанчагача узун бўлиши керак. Ерга тегиб туриши жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам баъзи одамлар манманлик, гердайиш, мутакаббирлик ва бошқаларни камситиш учун турли йўлларни қўллаб келишган ва келмоқдалар. Ана ўша номаъқул йўллардан бири кийим-бош ила манманлик қилишдир. Ислом манманлик ва мутакаббирликнинг барча турларини ҳаром қилгани ҳаммага маълум. Ана ўшалар қаторида Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом кийим-кечак ила манманлик қилиш, гердайишни ҳам ҳаром қилгандир. Ушбу маънони бошқа ривоятдан маълум бўлади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким манманликлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас”, дедилар. Шунда Абу Бакр разияллоҳу анҳу: “Ё Расулаллоҳ, албатта, менинг изоримнинг бир тарафи уни ушлаб юрмасам тушиб қоладир?”, – дедилар. “Сен манманлик ила қиладиганлардан эмассан”, – дедилар (Имом Насаий ривоятлари).

Демак, асосий иллат манманликда экан. Айниқса Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ўхшаш етук инсонлардан манманлик содир бўлиш эҳтимолдан узоқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гувоҳликлари ўзи етарли.

Аёллар эса, сатри авратда бўлишга буюрилганлар. Хусусан, ҳозирги кунда аёллар узун кийишлари мутакаббирликка кирмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
#JONLI: 🌙 Toshkent shahar muazzinlari uchun mahorat darsi (09.12.2021)

▶️ https://youtu.be/cZLBk7Xk1dg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar