FATVO.UZ | Расмий канал
161K subscribers
1.21K photos
2.13K videos
4.57K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ОПА-СИНГИЛНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ ТУРМУШ ҚУРИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Опа-сингилнинг фарзандлари турмуш қуришса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимиз кўрсатмаларига биноан, опа-сингил ёки ака-уканинг фарзандлари турмуш қуриши жоиз. Шариатимиз опа-сингил ёки ака-укаларни ўзаро қуда бўлишидан қайтармайди. Лекин, имкон қадар қудалар бир-бирларига бегона ёки узоқроқ қариндошлардан бўлишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАННАТ ЭШИГИДАГИ СЎЗЛАР
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жаннат эшигининг кириш жойида қандай сўзлар ёзилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Садақага ўн баробар, қарзга ўн саккиз баробар ажр бўлур” "Ким мени хоҳласа, Раббимнинг тоатида бўлсин", деб ёзилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АППАРАТДА СЎЙИЛГАН ПАРРАНДА ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Парранда фермаларида қайчи билан ёки бошқа замонавий аппаратларда сўйилган парранда гўштлари ҳалол ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Бисмиллаҳ”ни ҳар бирига алоҳида айтиб, тиғли нарса билан сўйса ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Audio
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

"Астағфирулло́ҳаллази́ ла́ ила́ҳа илла́ ҳувал ҳаййул қоййу́му ва ату́бу илайҳ" деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади”, дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан (Ибн Сунний ривоятлари).

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲИЖОБГА КИРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни ўрганяпман, ҳижобга кирмоқчиман. Намоз ўқишни яхши билмасдан туриб ҳам ҳижобга кирса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жуда ҳам яхши бўлади, бир фарзни бажарган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Турмуш ўртоғим ногирон бўлиб қолдилар. Бунга икки йил бўлади. Қўшни эркаклар тинч қўйишмаяпти. Ҳар хил нарсаларни баҳона қилиб уйимгача киришмоқда. Қандай йўл тутай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қаттиқроқ гапириб, қўпол муомала қилинг. Керак бўлса оила-аъзоларингиз ва тегишли ташкилотларга айтинг. Уларни тартибга чақириб қўйишсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
БОШҚА ДИН АЁЛЛАРИ ОЛДИДА РЎМОЛНИ ЕЧМАСЛИК
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бошқа дин аёл вакиллари олдида муслима аёллар ҳатто рўмолларини ечиб ўтиришлари мумкин эмас. Илтимос шуни сабабини тушунтириб беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
У каби аёллар муслима рўмолини ечганда муслималарни ёмонликка чорлаши мумкин. Ёки эрига ёки бошқа эркакларга муслима аёлни сифатлаб бериш хавфи бор. Шунинг учун уларнинг олдида рўмолини ҳам ечмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Audio
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража мартабаси кўтарилади” (Имом Аҳмад ривоятлари).

Қисқа салавотга мисол:

اَللَّهُمَّ صل وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد

Алло́ҳумма солли васаллим ала́ набиййина́ Муҳаммад

Маъноси: Эй, Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга раҳмат ва салом йўллагин!

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУЁН ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуён гўшти ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуён гўшти ҳалол. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Исломий_ақида_дарслари

18-дарс Пайғамбарлар ва нозил бўлган китобларга иймон келтириш

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЗАВОЛ ВАҚТИ НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Завол вақти намоз ўқиш ҳаромми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Завол — қуёш тиккадан оғган пайт. Бу вақтда намоз ўқиш ҳаром эмас. Лекин қуёш тиккага келган вақтда намоз ўқиш жоиз эмас. Пешинни вақти кирганданоқ ўқимоқчи бўлган киши қуёш тиккадан ўтгандан кейин намозини бошласа жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Audio
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким менга эрталаб ўн марта, кечқурун ўн марта салавот айтса, Қиёмат куни мен уни шафоат қиламан” (Имом Табароний ривоятлари).

Қисқа салавотга мисол:

صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمْ

Соллаллоҳу алайҳи васаллам

Маъноси: Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳисаломга раҳмат ва салом йўлласин!

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОЁҚ КИЙИМНИНГ УСТИДАН МАСҲ ТОРТСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен мусофирликда юрипман, қурилишда ишлайман. Кунлар совуқ таҳоратда оёқ ювиш қийин. Мен кийиб юрган оёқ кийимимнинг устидан масҳ тортсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёқ кийимингиз тўпиқни беркитиб турадиган бўлса, уни таҳорат ҳолда кийган бўлсангиз, масҳ тортгунча ечмаган бўлсангиз масҳ тортишингиз жоиз. Фақат оёқ кийимингизни нажосатдан поклаб, уни ечмасдан намоз ўқишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Талаба, ишчи ва сафарга чиқадиганлар намозларини вақти кириши билан ўқиб олсалар бўладими?

Муҳаммаджон домла ИБРАГИМОВ

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
МУҲАММАД ИСМЛИ БОЛАНИ СЎКСА ИМОНДАН ЧИҚАДИМИ?
#исм_қўйиш

822-CАВОЛ: Муҳаммад исми ҳакида маъруза қилганда бир домла: "Ким "Муҳаммад" исмли болани сўкса имондан чиқади ва никоҳи бузилади", — дедилар. Муҳаммад исмига яна бир исм қўшиб қўйилган бўлса ҳам шундай бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Муҳаммад" исми Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари экани маълум ва машҳур. Агар бу исмни бирор инсонга қўйилса, ўша инсоннинг исми ҳисобланади. Бу инсонни чақирилса ёки исми айтилса, унга саловат айтиш каби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга оид ҳукмлар қилинмайди.

Саволда сўралган нарса ҳам мана шундан келиб чиқади. Агар Муҳаммад исмини айтиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб сўкса, бу шаксиз диндан чиқади. Бироқ шу исмли болани сўкиши билан бу ҳукм собит бўлмайди. Чунки ота болани тарбиялаши учун айрим ҳолатда қаттиққўллик қилишига тўғри келади. Бироқ бундай номдаги инсонга шу исм қўйилса, унга эҳтиром қилиши афзал саналади. Уни қисқартириб, ёки бошқача қилиб айтиши мумкин эмас. Қолаверса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бирор бир ҳадисда "Муҳаммад" исмли болани истисно қилиб "уни койиманглар" деб айтмаганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
МАСҲ ТОРТИЛГАН МАХСИНИ ЕЧИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Масҳ тортилган маҳсини бир неча марта ечиб кийса таҳорат бузилмайди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар маҳсига масҳ тортилган бўлса, икки оёқдан биридаги маҳси бир марта ечилиши билан иккала оёқни ҳам қайта ювиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
БОШИМГА МАСҲ ТОРТИШ ЭСИМДАН ЧИҚИБ КЕТАДИ
#таҳорат

823-CАВОЛ: Мен таҳорат қилаётганимда баъзи вақтларда бошимга масҳ тортиш эсимдан чиқиб кетади, кейин артинаётганимда ёдимга тушади. Кейин бошимга масҳ тортиб қўяман, шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш таҳоратнинг фарзларидан биридир. Яъни усиз таҳорат шариатда буюрилганидек адо топмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ

“Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)!” (Моида сураси, 6-оят).

Шунинг учун ҳам таҳорат қилаётганда эътиборлироқ бўлишга ҳаракат қилинг.

Агар таҳорат қилиш билан артинишингиз ўртасида кўп муддат ўтмаган бўлса, дарров бошингизга масҳ тортсангиз бўлади. Фақат тартибга риоя қилиш суннати тарк этилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Жунуб одамни кўрган киши ҳам ғусл қилиши керакми?

Зикирё домла БОБОРАҲИМОВ

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ИЖАРАДА ТУРГАН УЙИМДАН ПУЛ ТОПИБ ОЛДИМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен бир жойда квартирада тураман ва мен шу квартирадан пул топиб олдим. Квартира эгаси бу хонада турмайди бу пул мендан олдин шу квартирада вақтинча яшаб кетганларники бўлса керак. Пулларни нима қилишимни маслахат берасиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар имкони бўлса, Сиз ўша пулни эгаси деб гумон қилган кишини топиб, ўша маблағни сифатларини сўраб, кўринг. Агар тўғри тавсифласа, ўша одамга тааллуқли бўлади. Агар пул эгаси деб гумон қилинган шахсни топиш имкони бўлмаса, ўша пуллар қўлингизда омонат туради. Қачон бирор киши эгаси эканини даъво қилиб сўраб келса, берасиз. Агар ҳеч ким сўрамаса, эгасининг номидан садақа қилиб юборасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ПЛАСТИК КАРТА ОРҚАЛИ ҚАРЗ БЕРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир киши мендан 200 доллар сўради. Нақд пулим йўқ, пластикда бераман десам, майли пластикка ўтказинг, банк ечиб олган 1% ни ҳам қўшиб тўлайман, деяпти. Масалан 200 доллар 2.114.000 сўм бўларкан. Мен пластик орқали шу пулни ўтказсам, мендан автоматик тарзда 2.135.140 (яъни, 21.140 сўм ортиқча) ечиб қолади. Кейин менга шу суммани қайтариб олишимда 1% ни (яъни, 21.140 сўм) ортиғи билан олсам, устида фоиз олган бўлмайманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исломда қарз муомаласи қилинганда қарзни олиб келишга кетадиган харажатлар қарз олувчи зиммасига тушади. Бу масаладаги, яъни пластик орқали ўтказилгандаги банк ўтказиб бериши эвазига олган 1% лик тўловни қарз олувчидан бўлиши ана шу қоидага мувофиқ тўғри бўлаверади. Бу худди нақд пулни қарзга олиш учун қарздор йўлкира қилиб келиб олиб кетиши кабидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar