FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
"АҲЛИ ТАРТИБ" ҚАЙСИ ҲОЛАТДА ТАРТИБГА РИОЯ ҚИЛМАСЛИГИ МУМКИН?
#намоз

811-САВОЛ: “Аҳли тартиб” киши яна қайси ҳолатларда тартибга риоя қилмаслиги мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Аҳли тартиб” киши яна икки ҳолатда тартибга риоя қилмаслигига рухсат берилган:
1. Қазо намозни ўқийман деса, вақт зиқлигидан ўз вақтида ўқиладиган намоз ҳам қазо бўлиб қолишини эҳтимоли бўлса. Масалан, “аҳли тартиб” киши ухлаб қолиб Пешинни қазо қилди, уйғониб қараса, Аср намозини вақти ҳам кам қолган, яъни биринчи Пешинни қазосини ўқиса Аср намозини ўз вақтида ўқий олмайди. Мана шундай вақт зиқ бўлган пайтда тартибга риоя қилиш соқит бўлади ва ўз вақтида ўқилаётган намозни биринчи ўқиб, кейин қазо бўлган намозни ўқиб қўяди.

2. Қазо қилган намозини эсидан чиқариб, вақти кирган намозни ўқиб қўйса ҳам тартиб соқит бўлади. Мисол учун Бомдодни қазо қилиб қўйгани эсидан чиқиб, Пешинни ўз вақтида ўқиб қўйса, Пешиндан сўнг Бомдоднинг қазосини ўқиб қўяди, Пешинни эса қайтариб ўқимайди. Аммо Бомдодни қазо қилгани ёдида бўла туриб, Пешинни ўқиган бўлса, бу Пешинни Бомдоднинг қазосини ўқигандан сўнг қайтариб ўқиб қўяди. Чунки бунда тартибга амал қилиш соқит бўлмаган ҳисобланади.

Бу ҳақда “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:

ولو خاف فوت الوقت يقدم الوقتية ثم يقضيها، لأن الترتيب يسقط بضيق الوقت وكذا بالنسيان

яъни: “Агар киши вақти кирган намознинг қазо бўлиб қолишидан қўрқса, олдин вақти кирган намозни ўқиб, кейин қазо бўлган намозни ўқийди. Чунки вақт зиқлиги сабабли тартиб соқит бўлади. Шунингдек, зиммадаги қазо намоз эсдан чиқиши билан ҳам тартиб соқит бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ОМОНАТ МАБЛАҒИГА XИЁНАТ ҚИЛИБ ҚЎЙДИМ
#омонат

812-САВОЛ: Мен бир инсоннинг омонатга қўйган маблағига хиёнат қилиб қўйдим. У инсон менга «Сендан норозиман, Қиёматда учрашамиз, қалбимга қаттиқ озор бердинг» деб айтгани учун ҳаловатим йўқ. Бир китобда дил оғриғига Яратган аралашмаслиги ҳақида ёзилган экан. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаётда биз бир-биримиз билан турли молиявий ва турли олди-берди масалаларида муомалада бўламиз. Бундай ҳолатда биз ҳаромдан сақланишимиз, ўзганинг ҳаққини паймол қилмаслигимиз, омонатларга тажовуз қилмаслигимиз лозимдир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмон киши ўзганинг ҳаққидан ҳазар қилиши кераклигини таъкидлаб, шундай деганлар:

"اَلاَ اِنَّ اللهَ حَرُمَ عَلَيْكُمْ دِمَائَكُمْ وَاَمْوَالَكُمْ" (رواه الإمام البخاري)

яъни: "Огоҳ бўлинглар, албатта Аллоҳ таоло жонларингиз ва молларингизни бир бирингизга ҳаром қилди" (Имом Бухорий ривояти).

Қиёмат куни то ҳақ эгаси кечмагунча, Аллоҳ таоло ҳам банданинг ҳаққини кечирмайди. Шунинг учун Сиз ўша инсонни ҳаққини адо қилиб, бу дунёнинг ўзида розилигини олишга астойдил ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
МАҒЛУБ БЎЛГАН ЖАМОА ЧОЙХОНА ҚИЛИБ БЕРИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Футболда 2 та команда рози бўлиб чойхонадан футбол ўйнаш жоизми? Мағлуб бўлган жамоа, чойхона қилиб беради.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мана шундай келишув қиморнинг ўзи бўлади. Ўзаро рози бўлиш билан иш битмайди. Чунки бу келишувнинг асли қимор ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Қизим қонуний ажрашган аммо куёв талоқ бермайман, бошқага теголмайсан, деяпти. Шунга қандай йўл тутайлик?

Ёрқин домла ЖУМАБОЕВ

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЭРКАК КИШИ ДОЯЛИК ҚИЛИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Динимизда аёл кишига эркак киши доялик қилишига нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз эмас. Фақатгина аёл доя шаҳарда топилмай, қаттиқ зарурат юзага келса (беморни ҳаёти хавф остида қолса)гина истисно тарзда рухсат этилган. Лекин бугунги кунда бундай ҳолат кузатилиши қийин масала.

Яна шуни таъкидлаймизки, қизларимизни мана шу соҳаларда ўқиб, етук мутахассис бўлиши ва келажакда халқимизнинг оғирини енгил қилишларига имкон қадар ҳаракат қилишимиз керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Ҳассан ибн Собит разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Сизданда чиройлисини кўзларим ҳеч кўрмаган, Сизданда гўзалроғини аёллар дунёга келтирмаган».

📚Имом Термизий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЧАҚАЛОҚНИ ТУҒРУҚХОНАДАН ОЛИБ ЧИҚИШ

813-САВОЛ: Ҳозирги кунда чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиш учун катта дабдабалар қилиш урфга кирмоқда. Онани келин кўйлаклар билан кийинтириб, безантириб, олиб чиқишмоқда. Динимизда бу ҳолатлар қандай баҳоланади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умр инсонга берилган энг катта неъмат. Умрини қадрига етган кишилар ўзидан яхши ном, одамларга фойдаси тегадиган ишлар қолдиради. Ҳаётда майда чуйда ишларга ўралашиб юрадиган, умрини бефойда ишлар ва сарф-харажатлар билан ўтказадиганлар тупроққа қўйилиши билан унутилишга маҳкум бўлади. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Енглар, ичинглар, исроф қилманглар. Албатта, Аллоҳ таоло исроф қилувчиларни севмайди", деб буюради (Аъроф сураси 31-оят). Исро сураси 27-оятида исроф қилувчилар шайтоннинг биродарлари экани ҳақида огоҳлантирилади. Исроф — ҳаддан ошиш, вақтни, маблағни лойиқ бўлмаган ўринга ёки гуноҳ ишларга сарфлашдир. Исроф — ҳаромдир. Ҳаромга эса охиратда азоб бордир.

Тўғри фарзанд дунёга келиши катта хурсандчилик, лекин чақалоқни туғуруқхонадан олиб чиқишни катта дабдаба қилиб, қатор-қатор машиналарни ёллаш, туққан онани келин кўйлаклар билан кийинтириш, ортиқча харажат ва исрофдир.

Ёш онани турли кўз ва суқларга рўпара қилгандан кўра, маъқул бир суратда уйга олиб келиб, ақиқа қилиб, одамларга таом едириб дуосини олиш суннатга мувофиқ бўлади. Ўша дабдабаларга кетаётган маблағни бир бева бечорага ёки бирор муҳтож талабага берилса, уларнинг хурсандчилигига сабаб бўлади. Уларнинг чин дилдан қилган дуолари сабаб ўзи ва фарзанди учун барака ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
НИМА МАСЛАҲАТ БЕРАСИЗЛАР?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Иккита аммам бор. Катта аммамни ўз уйи бор, кичигини эса иккита уйи ва иккита машинаси бор. Дадамнинг оналари биз яшаб турган ҳовлини қизининг номига ўтказиб бермоқчи. Катта аммамни гапига кириб бизни уйдан ҳайдамоқчи. Бу вазиятни бувим юмшатишни, яраштиришни хоҳламаяпти. Нима маслаҳат берасизлар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ерда фарзандларга насиҳат, мулк кимники бўлса, ўзи хоҳлагандек тасарруф қилишга ҳаққи бор. Бу борада ота-онанинг мол-мулкига кўз тикиб, улар билан талашиб тортишмасин. Ўзлари ҳаракат қилиб, ўзларига уй-жой шароит қилишга ҳаракат қилишсин.

Ота оналарга насиҳат шуки, болаларга хоҳ катта, хоҳ кичик ҳадялар қилишда адолат қилсинлар. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Аллоҳдан қўрқинглар, фарзандларингиз ўртасида адолат қилинглар", деб буюрганлар (Имом Бухорий ривоятлари). Адолат қилинмаса унинг зидди бўлган зулм юзага чиқади. Зулм эса қиёмат куни эгасига зулмат бўлади, унинг азоби бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"ҚАРИНДОШЛАРИНГ КЕЧИРИМ СЎРАШМАСА, ТАЛОҚСАН"
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Турмуш ўртоғимнинг қариндошлари билан жанжаллашиб қолдим ва маст ҳолда уйга келиб аламимдан: "Агар қариндошларинг келиб кечирим сўрашмаса, талоқсан дедим. Эртасига қариндошлари келиб кечирим сўрашди. Энди хотиним менга ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кечирим сўрашган бўлса, талоқ тушмайди. Лекин бундай гаплардан эҳтиёт бўлинг, бир кун келиб кечирим сўрамайдиганларга дуч келиб, хотинингиздан ажралиб қолишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ойдин кечада кўрдим. Бир Расулуллоҳга, бир ойга назар солдим. У зотнинг устиларида қизил либос бор эди. Қарасам У зот ойданда чиройли эканлар».

📚Имом Термизий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Хадийжа разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Албатта, Сиз қариндошчилик алоқаларини боғлайсиз, рост гапирасиз, ожизлар нафақасини бўйнингизга оласиз, меҳмоннинг ҳаққини адо қиласиз, фалокатга учраганларга кўмак берасиз».

📚Имом Бухорий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШИРИНЛИККА ВИНО ҚЎШСАМ ГУНОҲКОР САНАЛМАЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ширинликлар пишириладиган ерда ишлайман. Талабга биноан биз ширинликлар тайёрлашда оз миқдорда вино ҳам ишлатамиз. Табиийки ҳеч ким тайёрлаган ширинликларимиздан маст бўлмайди. Бу холатда мен гуноҳкор саналмайманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, ҳалол таомларга маст қилувчи ичимлик қўшувчилар гуноҳкор бўладилар. Бунинг устига ҳалол пулига, маст қилувчи моддаси борлигини билмай сотиб олиб еган кишиларнинг гуноҳи ҳам сизларнинг зиммангизга тушади. Бундай хиёнаткорона ишни дарҳол тўхтатиш керак. Ўтган ишларга тавба қилиб, ҳалол пок ишлашга ўтинглар, винонинг ўрнини босувчи ҳалол қўшимчалардан фойдаланиш керак. Ана шунда барака топасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КРЕВЕТКА ҲАЛОЛМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ҳанафий мазҳабида денгиз маҳсулотлари (қисқичбақа креветка) ҳалол эмас деган жавобни ўқидим. Лекин супермаркетдаги кўплаб денгиз маҳсулотларига ҳалол деган лицензия берилган. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида денгиз ҳайвонларидан фақат балиқни ейиш ҳалол ҳисобланади. Қисқичбақасимон ҳайвонларни ейиш ҳалол эмас. Айнан Креветкани баъзи ҳанафий мазҳабидаги халқлар (масалан, Мисрликлар) балиқ, деб ҳисоблаганлари учун уни ейишни ҳалол санаганлар. Лекин бизнинг урфимизда уни ҳеч ким балиқ демаган ва шу сабабли уламоларимиз ҳам уни ейиш дуруст эмас деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
«Албатта, мен яхши хулқларни тамомига етказиш учун юборилдим».

📚Имом Аҳмад ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КИПРИК УЛАШ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Киприк улаш учун маҳсулотлар сотиладиган дўконда ишлаш ва уларни сотиш мумкинми? Билишим бўйича киприк улаш ва шунга ўхшаш ишлар динимизда ман этилган экан. Aллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда савоб ишларни рўёбга чиқиши учун хизмат қилиш савоб ёки бунинг акси гуноҳ ишларни рўёб чиқиши учун хизмат қилиш гуноҳ ҳисобланади. Модомики, киприк улаш шаръан ножоиз иш экан, демак, бунга тааллуқли ишлар ҳам дуруст эмас. Бунга ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ворид бўлган ҳадис ҳужжат бўлади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ хамрни ҳам, уни ичувчини ҳам, қуювчини ҳам, сотиб олувчини ҳам, сотувчини ҳам, тайёрлатувчини ҳам, олиб келувчини ҳам, олиб келтирувчини ҳам лаънатлади» (Абу Довуд ривояти). Ибн Можанинг ривоятида: «Пулини еювчини ҳам», дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar