FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
30-savol
Fatvo hay'ati
ВИТРДА ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШ
#намоз

30-CАВОЛ

▫️ Каналга уланиш
31-savol
Fatvo hay'ati
ТЕЗАК ЁҚИБ НОН ПИШИРИШ ҲАҚИДА
#ҳалол_ва_ҳаром

31-CАВОЛ

▫️ Каналга уланиш
ЎНГ ҚЎЛ БИЛАН ОВҚАТЛАНИШ ҲАҚИДА
#одоб-ахлоқ

158-CАВОЛ: Баъзи кишилар иккала қўли билан таомланаётганини кўриб қоламиз. Чап қўлида нон, ўнг қўлида қошиқ бўлади. Айниқса улар ичида ёши катта, набира кўрган кимсалар ҳам бор. Мана шу тарзда таомланишга шариатимиз нима дейди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон киши ўнг қўли билан овқатланади, чунки ўнг қўл билан таомланиш суннатдир. Ўнг қўлни ўзи бажара олмайдиган ишларда эса масалан, нон ушатиш, гўшт майдалаш кабиларда ёрдам тариқасида чап қўлни ишлатиш мумкин. Аммо бир қўлда нон, иккинчисида қошиқ ушлаб овқатланиш суннатга хилофдир. Ўнг қўлда ейиш кераклиги ҳақида Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади”, (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).

Демак, ўнг қўли соғлом бўла туриб, чап қўлни ўзида ёки ҳар иккала қўлда баробар овқатланиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига зид ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
АСОССИЗ ХАБАРЛАРНИ ТАРҚАТИШ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

159-CАВОЛ: Баъзан Телеграмм ёки смс орқали асоссиз хабарларга, тўқима маълумотларга кўп дуч келамиз. Қизиғи шундаки, бундай хабарлар савоб умидида тарқатилади. Баъзан эса биз ишонган кишилардан келади. Бу маълумотларни тарқатиш қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом дини ростгўйликни тарғиб қилувчи, ёлғончилик ва алдамчиликдан қайтарувчи диндир. Ростгўйлик борасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб ҳадислар ривоят қилинган.

عن ابن مسعود رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: عَلَيْكُمْ بِالصِّدْقِ فَإِنَّ الصِّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِّ وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الْجَنَّةِ، وَمَا يَزَالُ الرَّجُلُ يَصْدُقُ وَيَتَحَرَّى الصِّدْقَ حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللَّهِ صِدِّيقًا ، وَإِيَّاكُمْ وَالْكَذِبَ فَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الْفُجُورِ وَإِنَّ الْفُجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ، وَمَا يَزَالُ الرَّجُلُ يَكْذِبُ وَيَتَحَرَّى الْكَذِبَ حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللَّهِ كَذَّابًا
(رَوَاهُ الامَامُ البُخَارِيُّ وَالامَامُ مُسْلِمٌ) .

яъни: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Доимо рост гапиринг. Зеро, ростгўйлик яхшиликка олиб боради. Яхшилик эса жаннатга етаклайди. Киши рост гапиришда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида у “сиддиқ” (фақат рост сўзловчи) деб ёзилади. Ёлғончиликдан сақланинг. Чунки ёлғон бузуқликка етаклайди. Бузуқлик дўзахга олиб боради. Киши давомли ёлғон гапираверса, Аллоҳнинг ҳузурида у “каззоб” (ёлғончи) деб ёзиб қўйилади”, дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ростгўй инсон жаннатга кириши ва у Аллоҳ таоло ҳузурида “сиддиқ” деган мақом билан сифатланишини эшитган ҳар бир мусулмон, шубҳасиз, ростгўй бўлишга интилади. Ҳамма ростгўй бўлса, жамият ҳаёти ижобий томонга ўзгаради. Уламоларимиз: “Ростгўйлик дилингдаги ҳақиқатни тилингга чиқаришингдир”, дейишган. Демак, ибодатда, инсонлар билан муомалада, олди-сотди, никоҳ ва бошқа масалаларда кишининг дили билан тили бир бўлиши лозим.

Мазкур ҳадиси шарифда ростгўйлик ва унинг мукофоти баён этилгач, унинг акси бўлган ёлғончиликдан қайтарилади ва унинг оқибати ҳақида хабар берилмоқда: “…Ёлғончиликдан сақланинг. Чунки ёлғон бузуқликка етаклайди. Бузуқлик дўзахга олиб боради. Киши давомли ёлғон гапираверса, Аллоҳнинг ҳузурида у “каззоб” (ёлғончи) деб ёзиб қўйилади”.
Ҳозирги глобаллашув даврида энг асосий муаммога айланган иллатлардан бири ёлғон ахборотдир. Айниқса, ижтимоий тармоқларда турли асоссиз маълумотларни тарқатиш, турли бўҳтонлар ва уйдирмаларни асоссиз равишда урчитиш ҳолатлари учрамоқда. Айрим соддадил мусулмонлар мана шундай уйдирмаларга ишониб, ёлғон ва бўҳтонга шерик бўлиб қолмоқдалар. Энг ачинарлиси бунинг оқибатида инсонларнинг обрў ва шаънлари топталмоқда, мусулмон инсон номига номаъқул гаплар айтилмоқда, таъна тошлари отилмоқда, шариатимизда қайтарилган улкан бузуқликларга йўл очилмоқда. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ

“Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Одамлардан эшитган нарсасини суриштирмай гапиравериш гуноҳ эканига қуйидаги ҳадис ҳам яққол далил ҳисобланади:

عن أبي هريرة رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: كَفَى بِالْمَرْءِ إِثْمًا أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعَ (رَوَاهُ الامَامُ مُسْلِمٌ وَالامَامُ أَبُو دَاوُدَ).

яъни: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Кишига гуноҳ бўлиши учун эшитган нарсасини гапиришининг ўзи кифоядир”, дедилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Муслим ривоят қилган).

Бошқа бир ривоятда эса ёлғончиликнинг нақадар жирканч амал эканини очиқ баён этилган:


عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "إِذَا كَذَبَ العَبْدُ تَبَاعَدَ عَنْهُ الْمَلَكُ مِيْلاً مِنْ نَتْنِ مَا جَاءَ بِهِ" (رَوَاهُ الامَامُ مُسْلِمٌ).

яъни: Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар банда ёлғон гапирса, ёлғони сассиғидан фаришта ундан бир мил нарига узоқлашади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).

Қайс ибн Абу Ҳозимдан ривоят қилинади: Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг: “Ёлғондан эҳтиёт бўлинглар, ёлғон албатта имондан четлатувчидир” - деганини эшитдим.
Хулоса қилиб айтганда ёлғон сўзлаш ёки ёлғон гувоҳлик бериш динимизда қатъий қоралаган ва энг ёмон иллатлардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Аллома ибн Ибн Ҳажар Асқалоний ва Имом Заҳабий каби уламолар “узрсиз ёлғон гапириш гуноҳи кабирадир”, дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
32-savol
Fatvo hay'ati
ПОЧЧА ҚАЙИНСИНГИЛГА МАҲРАММИ?
#маҳрам

32-CАВОЛ

▫️ Каналга уланиш
НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
#намоз

160-CАВОЛ:
Мен яқинда намоз ўқишни бошладим. Шунга намоз ўқиш тартибини содда услубда тушунтириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Намоз ўқимоқчи бўлган киши қуйидаги тартибга амал қилади:

- Қўлини енгидан чиқариб, қулоқ баробарида кўтаради ва ният қилиб, чўзмасдан “Аллоҳу акбар”, деб такбир айтади (“Аллоҳ” лафзидаги “а” товушини чўзиб “Аааллоҳ” деса, ёки “Акбар” сўзидаги “а” товушини чўзиб “Ааакбар” деса, ёки “ба” товушини чўзиб “Акбааар” деса, намозга кирган бўлмайди, яъни намози бузилади).

- Такбири таҳримадан сўнг дарҳол ўнг қўлни чап қўли устига қўйиб, уларни киндик остида боғлайди ва қуйидаги “Сано” дуосини ўқийди:

سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالَى جَدُّكَ وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ

- Имом ҳам, унга иқтидо қилган ҳам “Сано”ни ўқийди.

- Имом қироат учун ичида “Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм”ни айтади, лекин уни имомга иқтидо қилувчи айтмайди. Намозга кечикиб қўшилган киши, қолиб кетган ракатини ўқиётганда “Аъузу”ни айтади. “Аъузу” фақат биринчи ракатда айтилади.

- “Бисмиллаҳ”ни (имом ёки ёлғиз ўқувчи) ичида айтади имомга эргашган киши эса айтмайди. “Бисмиллаҳ” ҳар бир ракатда “Фотиҳа”дан олдин айтилади.

- Имом “Фотиҳа”ни ўқийди, эргашувчилар жим туриб тинглайдилар. Имом ҳам, иқтидо қилган ҳам ичида “Омин”ни айтади.

- Кейин битта сура ёки учта оят ўқийди.

- Такбир айтган ҳолда хотиржам руку қилади. Боши билан орқасини текис қилади, тиззаларини бармоқлари билан ушлаб туради. Бармоқлар ораси очиқ бўлади. Рукуда уч марта “Субҳана роббиял азим”, дейди. Бу энг ками. Имом руку ва сажда тасбеҳларини қавмга малол келтирадиган даражада кўпайтирмайди. Қавмни малоллантириш макруҳ ҳисобланади. Ёлғиз ўқувчи тоқ қилиб учтадан ошириши мустаҳаб.

- Имом ёки ёлғиз ўқувчи “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деб бошини рукудан кўтаради, кейин “Роббана лакал ҳамд”, деб хотиржам тик туради (муқтадий фақат “роббана лакал ҳамд”ни айтади).

- Такбир (“Аллоҳу акбар”) айтиб саждага кетади. Аввал тизза, кейин қўл, кейин икки кафти ўртасига бошини қўяди. Бурун ва пешонаси билан хотиржам сажда қилади. Саждада уч марта "Субҳана роббиял аъла", дейди. Бу энг ками. Эркаклар, агар тиқилинч бўлмаса, сажда пайтида қорнини тиззасидан, билакларини биқинидан узоқ тутади. Сажда ҳолатида оёқ ва қўл бармоқлари қиблага қараб йўналган бўлади (аёл киши қорнини сонига ёпиштиради). Икки сажда ўртасида, хотиржам ҳолатда, қўлларини сонини устига қўйиб (бармоқ учлари тизза баробар бўлади), ўтиради. Яна такбир айтиб, хотиржам сажда қилади. Саждада уч марта тасбеҳ (“Субҳана роббиял аъла”) айтади.

- Такбир айтиб бошини саждадан кўтаради. Қўли билан ерга таянмасдан ва тоқ ракатларда ўтириб қолмасдан туради.

- Иккинчи ракат ҳам биринчиси каби бўлади. Лекин, иккинчи ракатда “Сано” ўқилмайди, “Аъузу” айтилмайди.

- намозхон иккинчи ракатнинг саждасини қилиб бўлгач, чап оёғини ётқизиб устига ўтиради, ўнг оёғини тикка қилиб, бармоқларини қиблага қаратиб ўтиради. Қўлини сонининг устига ўз ҳолича қўяди. Аёл киши ҳар икки оёғини ётқизиб, думбаси устига ўтиради, чап оёғини ўнг оёғи остидан чиқаради.

- Ибн Масъуд ривоят қилган “Аттаҳийят” дуосини ўқийди. Биринчи қаъдада “Ташаҳҳуд”га бошқа нарса қўшилмайди.

- Аввалги икки ракатдан кейин фақат “Фотиҳа”ни ўқийди, зам сура ўқилмайди (Бу гап фақат фарз намозларига тегишли. Витр ва нафл намозларининг барча ракатларида фотиҳа билан зам сура ўқилади).

- Тўртинчи ракатга ўтириб “Аттаҳийят” дуосини ўқийди,

- Пайғамбаримизга салот ва салом айтади

- Қуръон ва суннатдаги дуоларни қилади.

- Ўнг ва чапга салом беради. “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ”, дейди. Қайси томонига салом берса, ўша томонда турганларга салом беришни ният қилади. Шу билан икки ракатли намоз тугайди. Тўрт ракатли намозлар ҳам худди шу тартибда кетади, яъни, иккинчи ракатни “Ташаҳҳуд”ини ўқигач, саловатга ўтмайди ва ўрнидан туриб юқоридаги тартибда 3-4-ракатларни ўқийди (“Мароқил фалаҳ”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar
33-savol
Fatvo hay'ati
САЛОМГА АЛИК ОЛМАСЛИК
#одоб-ахлоқ

33-CАВОЛ

▫️ Каналга уланиш
РАМАЗОНДА САҲАРЛИКДАН УХЛАБ ҚОЛИШ
#рўза

161-CАВОЛ: Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонганидан кейин сув ичиб, ният қилиб рўзани давом эттирса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазонда саҳарликдан ухлаб қолган одам, уйғонгач оз бўлса ҳам бирор нарса еб-ичиб, рўзани ният қиламан деса, нияти ҳам ўша куни тутадиган рўзаси ҳам тўғри бўлмайди. Рамазон ойида саҳарликка ухлаб қолган одам, уйқудан тургач, рўзани бузадиган (яъни, еб-ичиш, эр-хотинлик алоқаси каби) ишларни қилмасдан, шу кунги рўзани тутишни ният қилади. Бундай ниятни токи қуёш тиккага келгунгача қилиш мумкин.

عَنْ سَلَمَةَ رضي الله عنه قَالَ أَمَرَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم رجلاً مِنْ أَسْلَمَ "أَنْ أذِّنْ فِي النَّاسِ: مَنْ كَانَ أَكَلَ فَلْيَصُمْ بَقِيَّةَ يَوْمِهِ ، وَمَنْ لَمْ يَكُنْ أَكَلَ فَلْيَصُمْ، فَإِنَّ اليَوْمَ يَوْمُ عَاشُورَاء" (أَخْرَجَهُ البُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ).

Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аслам қабиласидан бир кишига буюрдилар: “Одамларга эълон қилгинки, ким (бугун таом) еган бўлса, куннинг қолган қисмида емай турсин. Ким ҳеч нарса емаган бўлса, рўза тутсин. Чунки бугун – Ашуро кунидир” (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган).

ُУшбу ҳадисда Рамазон рўзасини Ашуро кунига қиёс қилинган. Чунки Исломнинг аввалида Ашуро рўзаси фарз бўлган (“Эълоус-сунан”).

Имом Таҳовий: “Бу ҳадисда муайян бир кунда рўза тутиши керак бўлган киши, кечаси ният қилмаган бўлса, кундузи ният қилиши дурустлигига далил бор”, – деганлар.

“Заволгача ният қилиш, тонг отгандан кейин рўзани бузадиган амаллар бўлмаган бўлса, жоиз бўлади. Агар тонг отгандан кейин қасддан ёки унутиб еган, ичган ёки жинсий алоқа қилган бўлса, бундан кейин ўша кунги рўзани ният қилиши жоиз бўлмайди” (“Фатавои Ҳиндия”, “Шарҳут Таҳовий”).

Демак, Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши, уйғонгач, ҳеч нарса емай-ичмай рўза тутишни ният қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
РЎЗАНИНГ ФИДЯСИ ҲАҚИДА
#фидя

162-CАВОЛ: Ошқозонида яраси бор одам рўза тутиши фарзми ёки фидя бериб юрса ҳам бўладими? Умуман олганда рўзанинг фидясини кимлар беради?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фидя - киши зиммасидаги нарсани адо қилиш мақсадида мол ёки шунга ўхшаш нарсани беришидир. (“Лисонул араб”).

Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликларига рухсат бериб, ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришга буюрган.

Биринчиси: Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.
Иккинчиси: Сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар. (“Баҳрур роиқ”).

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган:

وعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ فَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ وَأَنْ تَصُومُوا خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ

яъни: “(Рўза тутишга) мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир. Кимки ихтиёрий равишда зиёда хайр қилса (лозим бўлганидан ортиқ фидя берса), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз (фидя бериб тутмаганингиздан) яхшироқдир” (Бақара сураси, 184-оят).
Фидя – Аллоҳ таоло бандаларига берган енгилликдир.

Ҳар кунлик фидянинг миқдори ярим соъ буғдой (тахминан икки килограмм) ёки бир соъ хурмо ёҳуд бир соъ арпадир. Буларнинг қийматини бериш билан ҳам фидя адо бўлади. Ватандошларимизга осон бўлиши учун ҳар йили Рамазон ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан фидянинг ўртача миқдори белгиланиб, эълон қилинади. Жумладан, 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя миқдори ўртача 12 000 (ўн икки минг) сўм, деб белгиланган. 2019 йилги фидя миқдори эса, Рамазон ойида эълон қилинади.

Фидяни Рамазон ойи киришидан олдин берилмайди. Ой кириши билан хоҳласалар, ўттиз кунлик рўзанинг фидяларини бирданига жамлаб беради, хоҳласалар ҳар куни бўлиб-бўлиб тўлаб беради. (“Фатовойи Ҳиндия”).
Рўза фидясини бир кишига ҳам ёки бир неча кишига ҳам бериш мумкин. (“Раддул муҳтор”).
Фидяни мискин, фақир, бева-бечора, етим-есир, ночор ва закот беришга қодир бўлмаганларга берилади. Аммо отаси, онаси, фарзандлари, набиралари, эри, хотини ва закот беришга қодир бўлганларга бериши жоиз эмас.

Фидя бериб юрган қария ёки сурункали беморлар рўза тутишга қодир бўлиб қолишса, берган фидялари бекор бўлиб, тутмаган рўзаларининг қазосини тутишлари вожиб бўлади. (“Раддул муҳтор”).

Рўза тутишга ярайдиган қарияларга эса рўза тутиш фарз бўлади. Рўза тутишга қодир бўла туриб фидя берсалар, рўза улардан соқит бўлмайди ва фидяси ўз ўрнига тушмайди. (“Раддул муҳтор”).

Тузалишига умид бор, одатда, маълум вақтдан кейин шифо топадиган беморларга рўза тутиш зарар қилса, буларнинг ҳам рўза тутмасликларига шариатимиз рухсат беради. Аммо булар фидя бермайдилар. Тузалганларидан кейин қазо бўлган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.
Афсуски, ҳозирги кунда Рамазон ойида бемор бўлиб, тузалгандан кейин қазосини тутиб беришга лаёқати бўлган баъзи кишилар беморликларида рўзанинг фидясини бериб қўйиб, тузалганларидан кейин “мен қазо бўлган рўзаларимни тутмайман, чунки мен фидясини берганман” демоқдалар. Ваҳоланки, шариатимиз фидя беришни уларга буюрмаган, балки тузалганларидан кейин қолдирган рўзаларининг қазосини тутиб беришларини фарз қилган.
Зиммасида намоз ва рўзаларининг қазоси бор киши вафотидан олдин уларнинг фидясини тўлашни васият қилиши вожибдир. Васият этмай вафот этса, гуноҳкор бўлади. Маййит фидя тўлашга васият қилган бўлса, уни кафанлаш, қабрга қўйиш, қарзларини тўлашдан кейин қолган бор мол-мулклари қийматининг учдан биридан маййитнинг фидясини меросхўрлар адо қилишлари вожиб бўлади. Адо қилмасалар, гуноҳкор бўладилар. Агар марҳум фидя тўлашни васият қилмаган бўлса, ёки мол-мулк қолдирмаган бўлса, меросхўрлар ўз ихтиёрлари билан марҳумнинг фидясини тўлашлари улкан савоб ҳамда маййитга енгиллик ва раҳм-шафқат қилган бўладилар. Мабодо, тўламасалар гуноҳкор бўлмайдилар. (“Раддул муҳтор”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ШАК КУНИДА РЎЗА ТУТИШ
#рўза

163-CАВОЛ:
Шак куни рўза тутса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шак куни – Шаъбоннинг охирги куними ёки Рамазоннинг биринчи куними, деб шак қилинган кундир. Шак куни нафл рўза тутиш одатда тутиладиган рўзасига тўғри келиб қолганлар учун афзалдир. Масалан, бир киши ҳар пайшанба куни рўза тутар эди, шак куни ҳам пайшанба кунига тўғри келиб қолса, мана шу кишини шак кунида рўза тутиши афзалдир. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "لا تَقَدَّمُوا رَمَضَانَ بِصَوْمِ يَوْمٍ وَلا يَوْمَيْنِ إِلا رَجُلٌ كَانَ يَصُومُ صَوْمًا فَلْيَصُمْهُ" (روى الإمام البخاري والإمام مسلم).

яъни: “Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутманг. Кишининг одатда рўза тутиб юрадиган кунига тўғри келиб қолиши бундан мустасно бўлиб, у тутсин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Шак куни фақат нафл рўзани ният қилиб, ниятда иккиланмасдан (масалан, агар Рамазон ойи кирган бўлса, Рамазон рўзасини тутишни ният қилдим, кирмаган бўлса, нафл рўзани тутишни ният қилдим, демасдан) нафл рўза тутиш мустаҳабдир. Мазкур ҳадисдаги “Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутманг” жумласидан мурод Рамазон рўзасидир. Яъни вақти келмасдан олдин Рамазон рўзасини ният қилишдан қайтарилган.

Демак, шак кунида бошқа рўзани ният қилмасдан, фақат нафл рўза тутишни ният қилиб рўза тутиш жоиздир (“Фатҳу бабил иная”).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҲОМИЛАДОР ЁКИ ЭМИЗИКЛИ АЁЛНИНГ РЎЗА ТУТИШИ
#рўза

164-CАВОЛ:
Рамазон ойида рўза тутишни ният қилгандим, аммо эмизикли болам бор. Бундай ҳолда рўза тутсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутганда боласига ёки ўзининг жонига зарар етишидан қўрқса, рўза тутмайди ва кейинчалик рўзанинг қазосини тутиб беради. Бу ҳақида мўътабар манбаларимизда қуйидагича дейилган:

الْحَامِلُ وَالْمُرْضِعُ إذَا خَافَتَا عَلَى أَنْفُسِهِمَا أَوْ ، وَلَدِهِمَا أَفْطَرَتَا وَقَضَتَا ، وَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِمَا كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ

“Ҳомиладор ва эмизикли аёл ўз жонига ёки боласига зарар етишидан қўрқса, рўзани очади ва (имкон бўлганда) қазосини тутади. Уларга рўзани очгани учун каффорат лозим бўлмайди. Зеро, “Хулоса”да шундай дейилгандир” (манба: “Фатавои ҳиндия”).
Бошқа бир манбаъда шундай дейилади:

(وَلِلْحَامِلِ وَالْمُرْضِعِ إذَا خَافَتَا عَلَى الْوَلَدِ أَوْ النَّفْسِ ) أَيْ لَهُمَا الْفِطْرُ دَفْعًا لِلْحَرَجِ وَلِقَوْلِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { إنَّ اللَّهَ وَضَعَ عَنْ الْمُسَافِرِ الصَّوْمَ وَشَطْرَ الصَّلَاةِ وَعَنْ الْحَامِلِ وَالْمُرْضِعِ الصَّوْمَ } قَيَّدَ بِالْخَوْفِ بِمَعْنَى غَلَبَةِ الظَّنِّ بِتَجْرِبَةٍ أَوْ إخْبَارِ طَبِيبٍ حَاذِقٍ مُسْلِمٍ كَمَا فِي الْفَتَاوَى الظَّهِيرِيَّةِ عَلَى مَا قَدَّمْنَاهُ ؛ لِأَنَّهَا لَوْ لَمْ تَخَفْ لَا يُرَخَّصُ لَهَا الْفِطْر

яъни: “Ҳомиладор ва эмизикли аёл боласи ёки ўзига зарар етишидан қўрқса, рўзани очиши жоиз бўлади. Бу рухсат қийинчиликни кетказиш учундир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ мусофирдан рўзанинг (ҳаммасини) ва намознинг ярмини, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан рўзанинг (ҳаммасини) кўтарган”, деганлар (Имом Насаий Анас ибн Моликдан ривоят қилган). Ҳомиладор ёки эмизикли аёлнинг рўзани очиши зарардан қўрқишга боғлаб қўйилди. Бу қўрқув ё тажрибалар натижасида пайдо бўлган ғолиб гумон билан ёки мусулмон, моҳир табибнинг хабар бериши билан юзага келади. Фатавои Зоҳирияда шундай келган. Агар ҳомиладор ёки эмизикли аёл боласи ё ўзининг жонига зарар етишидан қўрқмаса, рўзани очишига рухсат берилмайди” (манба: “Баҳрур-роиқ”).

Демак, ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутса боласига ёки ўзининг жонига зарар етишини тажриба орқали билса, ёки буни тажрибали, билимдон мусулмон (дин-диёнатли) тиббиёт ходими хабар берса, рўза тутмайди. Имкон топганда қолдирилган кунларни ҳар бир кунига бир кундан қазосини тутиб беради.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутмаганлари учун фидя бермайдилар. Чунки улар келажакда рўзанинг қазосини тутишга қодир ҳисобланадилар.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар боласи ёки жонига зарар етмайдиган бўлса, рўза тутишлари шартдир. Уларга юқоридаги рухсатлар тегишли ҳисобланмайди. Айниқса болалари таом ейишга ўрганган эмизикли аёллар бу борада тақво билан иш тутишлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
РАМАЗОНДА ҲАЙЗ КЎРГАН АЁЛНИНГ ҲОЛАТИ
#рўза

165-CАВОЛ:
Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши Рамазон ойи давомида одати бошланиб қолса, у тугагунига қадар рўза тутмайди. Рамазон ойи ўтгандан кейин неча кун рўза тута олмаган бўлса, ўшанча кун қазо қилиб тутиб беради. Бу ҳукмга уламолар ижмоъ қилишган.
Муоза розияллоҳу анҳодан шундай ривоят қилинади:

عن معاذة العدوية أنها قالت لعائشة: ما بال الحائض تقضي الصوم ولا تقضي الصلاة؟ قالت عائشة: كان يصيبنا ذلك فنؤمر بقضاء الصوم ولا نؤمر بقضاء الصلاة. (رواه مسلم).

Муоза ал-Адавийя Оиша розияллоҳу анҳодан: “Нима учун ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини тутадию намозни қазосини ўқимайди?” деб сўради. Оиша онамиз: “Узрли ҳолатга тушиб қолсак, рўзанинг қазосини тутишга, намознинг қазосини ўқимасликка буюрилганмиз”, деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).

Яъни, Пайғамбар алайҳиссалом ҳайз ҳолатидаги аёлларга рўзанинг қазосини тутиш, намознинг қазосини эса ўқимасликка буюрардилар. Ушбу ҳукм мўтабар фиқҳий китобларимизда атрофлича ёритилган:

“Аёл ҳайз ёки нифос кўрса, рўзасини очади. Кундуз куни мусофир сафардан келса ёки аёл ҳайздан покланса, куннинг қолган қисмида еб-ичишдан сақланади” (“Ҳидоя”).

“Ҳайз кўрган аёлдан намоз соқит бўлади, поклангач қазосини ўқимайди. Ҳайз кўрганнинг рўза тутиши ҳаром бўлади, поклангач қазосини тутади” (“Ал-Мухтор”).

“Фарз рўзани тутиб турган аёл ҳайз кўриб қолса, рўзаси ботил бўлади. Фарз адо бўлмай қолгани учун, поклангач унинг қазосини тутиш вожиб бўлади” (“Умдатур риъоя”).
Аёллар рўзани тўлиқ тутиш мақсадида дори истеъмол қилиб, одат қонини кечиктириши жоиз. Одатий қон келмагунча аёл киши пок саналади ва рўза тутиши лозим. Қонни тўхтатиб туриш-турмаслик борасида шаръан қайтариқ йўқ. Бу иш аёл кишининг соғлигига зарар қилмаса жоиз, зарар қилса жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
2019 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича

ҚАРОРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2019 йил (ҳижрий 1440 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 200 000 (икки юз минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, закот нисоби 85 (саксон беш) грамм тилло, яъни 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм деб белгилангани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 425 000 (тўрт юз йигирма беш минг) сўмни закот ниятида чиқарилиши ҳақидаги хулосаси маъқуллансин.

Маълумки, фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан тўрт нарсадан чиқарилади. Улар буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммдир.

Шунга кўра, бу йилги ФИТР садақасининг миқдори Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга кўра:

≈ 2 килограмм буғдойдан 6 000 (олти минг) сўм;

≈ 4 килограмм арпадан 10 000 (ўн минг) сўм;

≈ 2 килограмм майиздан 70 000 (етмиш минг) сўм;

≈ 4 килограмм хурмодан 100 000 (юз минг) сўм бўлади.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 15 000 (ўн беш минг) сўм, деб белгилансин.

Ўзбекистон мусулмонлари
идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

▫️ Каналга уланиш
РАМАЗОН РЎЗАСИНИ ТУТМАСАМ ҲАМ БЎЛАДИМИ?
#рўза

166-CАВОЛ:
Кириб келган Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин. Мен айни пайтда олийгоҳда талабаман. Шунинг учун рўза тутишга қийналаман. Бир китобда рўза тутишга қийналадиган киши ифторлик қилиб бериш керак деб, ўқиган эдим. Агар мен дўстларимга ифторлик қилиб берсам рўза тутганлик савобини оламанми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда мўмин-мусулмонлар Рамазон ойи рўзасини тутишга буюрилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (سورة البقرة/183).

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
Рамазон ойида рўза тутиш Исломнинг беш асосий устунларидан биридир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Лаа илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ” калимаси, намозни адо этиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси соғлом, муқим, оқил ва балоғатга етган ҳар бир мусулмонга фарздир. Рўза тутишни ният қилиш, рўзани бузадиган амаллардан узоқ бўлиш ва аёлларнинг ҳайз ва нифосдан пок бўлишлари рўзанинг тўғри бажариш шартларидан саналади.
Рамазон рўзасини тутган банда бўйнидаги бандалик мажбуриятни бажарган бўлади ва охиратда Аллоҳ таоло томонидан улуғ мукофот ва ваъда қилинган неъматларга эришади. Уни адо этишга лаёқатли бўла туриб, тарк қилган киши эса қаттиқ гуноҳкор бўлади ва охиратда азобга қолади. Ривоятларда Рамазон рўзасини узрсиз қолдирган кимса бутун умр рўза тутса ҳам, ўша қолдирган бир куннинг ажрини топа олмаслиги таъкидланган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : "مَنْ أَفْطَرَ يَوْمًا مِنْ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ مَرَضٍ وَلاَ رُخْصَةٍ ، لَمْ يَقْضِهِ صِيَامَ الدَّهْرِ كُلِّهِ إِنْ صَامَهُ (رَوَاهُ النَّسَائِىُّ).

“Кимки узрсиз ва касал бўлмасдан Рамазондан бир кунини рўза тутмай ўтказса, унинг қазосини умр бўйи тутган рўзаси ҳам тўлдира олмайди” (Имом Насоий ривояти).

Касал, мусофир, ҳайз ва нифос кўрган аёллар, рўза тутиш ўзига ёки боласига зарар берадиган ҳомиладор ва эмизикли аёллар кейинчалик қазосини тутиб беради.

Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликлари ва унинг ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришларига рухсат берган:
1) Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.

2) Сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар. (Фидя ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги линкдан олишингиз мумкин:
https://t.iss.one/diniysavollar/287).

Ушбу икки ҳолатга тушмаган мусулмон киши Рамазон рўзасини тарк қилиши ва унинг ўрнига фидя бериши мутлақо мумкин эмас. Рўза тутиш сабабидан иш ёки ўқишда қийинчиликка дуч келиш каби важлар шаръий узрга ўтмайди. Дўстларига ифтор қилиб бериш билан зиммасидаги фарз рўза адо бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
НАМОЗ ЎҚИМАГАН КИШИНИНГ РЎЗА ТУТИШИ
#рўза

167-CАВОЛ:
Агар Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларни ўқимасак бунга динимизда қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Комил мусулмон – Исломнинг фарзларига тўлиқ амал қилувчи кишидир. Зеро динимиз бешта асос устига бино қилинган. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ(

яъни: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда намоз ва Рамазон рўзаси бир қаторда зикр қилинмоқда.

Умуман олганда намоз ва рўза алоҳида-алоҳида ибодатлар бўлганидан намоз ўқимаган киши ҳам рўза тутиши мумкин. Лекин, ўрни келганда намозни қадри жуда юксак эканини, уни тарк қилиш катта гуноҳлигини эслатиб ўтамиз. Намоз ҳар бир балоғатга етган, ақлли кишига фарзи айндир. Қиёматда ҳам биринчи сўраладиган амалдир. Ҳар куни беш марта такрорлангани сабабли, намозни тарк қилган киши бир кунда беш марта катта гуноҳ иш қилган бўлади (Батафсил маълумот учун:
https://t.iss.one/diniysavollar/228). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
РЎЗАДОР КИШИ СЎЛАГИНИ ЮТИШИ МУМКИНМИ?
#рўза

168-CАВОЛ: Айтишларича, рўзадор одам ўз сўлагини ютса рўзаси очилиб кетиши мумкин экан. Бу гап қанчалик тўғри? Саволим ножоиз бўлса олдиндан узр.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор сўлаги (тупуги)ни ютиши билан рўза очилмайди. “Муҳитул Бурҳоний” номли китобда бу ҳақида шундай дейилади:
وَإِذَا جَمَعَ الصَّائِمُ رِيْقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ ابْتَلَعَهَا لَمْ يُفْطِرْهُ
“Рўзадор оғзида тупугини йиғиб кейин ютиб юборса, рўзаси бузилмайди”.
Қасддан сўлагини оғзида тўплаб ютиш эса макруҳ бўлади. Бу ҳақда “Фатовои ҳиндийя”да қуйидаги жумлалар келтирилган:
وَيُكْرَهُ لِلصَّائِمِ أَنْ يَجْمَعَ رِيقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ يَبْتَلِعَهُ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ
“Рўзадор тупугини оғзида йиғиб кейин ютиб юбориши макруҳ бўлади. “Зоҳирийя”да шундай келтирилган”.
Демак, тупукни қасддан оғизда йиғиб, ютишдан иложи борича сақланиш керак бўлади. Одатдаги ҳолатда эса сўлакни ичга ўтиши макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
АВВАЛ ИФТОР ҚИЛИНАДИМИ ЁКИ ШОМ НАМОЗИ ЎҚИЛАДИМИ?
#рўза

169-CАВОЛ: Рўза тутган киши оғиз очиш пайтида яъни ифторлик вақтида шом намозини ўқимасдан оғиз очадими ёки шом намозини ўқиб бўлиб кейин оғиз очиладими? Баъзи инсонлар шом намозидан олдин десалар, баъзилари шом намозидан кейин дейдилар. Рамазон рўзасидан бошқа нафл рўзаларидачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ифторликни тезлаштиришга тарғиб қилинган, оғиз очишни қасддан Шом намозидан кейинга суриш суннатга хилофдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда аввал оғиз очиб, кейин шом намозини адо этар эдилар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُفْطِرُ عَلَى رُطَبَاتٍ قَبْلَ أَنْ يُصَلِّىَ فَإِنْ لَمْ تَكُنْ رُطَبَاتٌ فَعَلَى تَمَرَاتٍ فَإِنْ لَمْ تَكُنْ حَسَا حَسَوَاتٍ مِنْ مَاءٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُد

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғзиларини ҳўл хурмолар билан очардилар...” (Имом Абу Довуд ривояти).

Демак, рўзадор шом намозининг вақти кириши билан оғзини очиб, чанқоғини қондириб олгандан кейин шом намозини адо этишга киришиши мақсадга мувофиқ экан. Ифторни тезлатиш афзаллиги борасида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ.
(رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ).

Яъни, Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар оғиз очишни тезлаштирсалар, яхшиликда бардавом бўладилар”, деганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа бир ривоятда:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "يَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ : إنَّ أَحَبَّ عِبَادِي إلَيَّ أَعْجَلُهُمْ فِطْرًا" (رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ) .

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Бандаларимнинг менга энг суюклиси, уларнинг тезроқ оғиз очганларидир”, дедилар. (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоят қилган).

Ушбу ҳадислардан келиб чиқиб, фуқаҳоларимиз қуёш ботиши билан намоздан олдин оғиз очиш мустаҳабдир, деганлар (“Раддул муҳтор”). Ушбу ҳукм барча фарз ва нафл рўзаларнинг барчасига тегишлидир. Чунки бу борада ворид бўлган ҳадислар фарз рўзаларга хосланган эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
РЎЗАДОР КИШИНИНГ УЙҚУДА ЭҲТИЛОМ БЎЛИШИ
#рўза

170-CАВОЛ:
Саҳарликдан кейин ухлаган одам, уйқу вақтида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Эҳтилом бўлиш яъни уйқуда булғаниш рўзани бузмайди. Чунки, бундай ҳолат кишининг ўз ихтиёри билан содир бўлмайди. Эҳтилом бўлган рўзадор уйқудан тургач дарров ғусл қилиб олади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عن ابن عباس قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ثَلاَثَةٌ لاَ يُفَطِّرْنَ الصَّائِمَ الْقَىْءُ وَالْحِجَامَةُ وَالاِحْتِلاَمُ.
(رَواه البزار بإسنادين وصحح أحدهما وظاهره الصحة).

“Уч нарса рўзадорнинг рўзасини очмайди; (беихтиёр) қайт қилиш, қон олдириш ва эҳтилом” (Имом Баззор ривояти).

Бу ҳақида Имом Бурҳониддин Марғилоний шундай дейдилар:

( فَإِنْ نَامَ فَاحْتَلَمَ لَمْ يُفْطِرْ ) لِقَوْلِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { ثَلَاثٌ لَا يُفْطِرْنَ الصِّيَامَ الْقَيْءُ وَالْحِجَامَةُ وَالِاحْتِلَامُ } ، وَلِأَنَّهُ لَمْ تُوجَدْ صُورَةُ الْجِمَاعِ وَلَا مَعْنَاهُ وَهُوَ الْإِنْزَالُ عَنْ شَهْوَةٍ بِالْمُبَاشَرَةِ

“Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси очилмайди, чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса рўзадорнинг рўзасини очмайди; (беихтиёр) қайт қилиш, қон олдириш ва эҳтилом”, деганлар. Яна бу ҳолатда жинсий алоқанинг кўриниши ҳам, маъноси (яъни, шаҳват билан маний нозил бўлиши) ҳам бўлмагани учун рўзани бузмайди” (манба: “Ҳидоя”).

Демак, саҳарликдан кейин ухлаб, эҳтилом бўлиб қолган киши, ғусл қилади, оғиз бурнини муболаға қилмай ювади ва рўзасини давом эттиради. Баъзи уламоларимиз оғиз ва бурун чайишда муболаға қилмасликни оғиз ва бурунда сувни кўп ушлаб турмаслик билан изоҳлашган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш