БОМДОД ЎҚИЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бомдод намози ўқилмаса қолган намозлар қабул бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ундай гап йўқ. Ҳар бир намоз ўз вақтида фарз бўлади ва ўқилиши керак бўлади. Бирини ўқилмаслиги иккинчисга тўсиқ бўла олмайди. Қабул қилиш эса намознинг рукнларига тўлиқ амал қилиш ва Аллоҳ таолонинг иродасига боғлиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
113. ИСТИНЖО ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
113. ИСТИНЖО ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИСМИНИ ЎЗГАРТИРСА АЗОН АЙТИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: 9 ёшли ўғлимни исмини ўзгартирмоқчи эдик. Aзон айтириш шартми ёки шартмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исмини ўзгартиришингиз мумкин. Азонни қайта айтиш шарт эмас. Азонни исмга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: 9 ёшли ўғлимни исмини ўзгартирмоқчи эдик. Aзон айтириш шартми ёки шартмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исмини ўзгартиришингиз мумкин. Азонни қайта айтиш шарт эмас. Азонни исмга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollarMedia is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Исломий_ақида_дарслари
10-дарс Тақдирга тўлиқ розимиз. Муқаддаргачи?
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot
🔗 Улашинг: @diniysavollar
10-дарс Тақдирга тўлиқ розимиз. Муқаддаргачи?
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАРОМДАН ПУЛ ТОПГАН КИШИ БИЛАН ШЕРИК БЎЛИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром #савдо
❓783-САВОЛ: Қимор ўйнайдиган одам билан савдода шерикман. Унинг гуноҳи менга ҳам гуноҳ бўлиб ёзиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволингизнинг жавоби бироз тафсилотга эга. Агар тижоратдаги шеригингизнинг топган барча моли қимор ёки судхўрлик каби ҳаромдан топилгани аниқ бўлса, у билан иқтисодий муомалотларда шерикчилик қилмаслигингиз керак бўлади.
Агар шеригингизнинг ҳаромдан ҳам, ҳалолдан ҳам топган пули бўлсаю, даромадининг кўп қисми ҳалол томонидан бўлса, у билан шерикчилик қилишга кўпчилик уламолар рухсат беришган. Лекин у билан муомала қилиш ҳаром бўлмасада, макруҳ бўлиши таъкидланган. Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Аллома Ҳамавий айтадилар:
معاملة من أكثر ماله حرام ولم يتحقق المأخوذ من ماله عين الحرام فلا تحرم مبايعته؛ لإمكان الحلال وعدم التحريم، ولكن يكره خوفًا من الوقوع في الحرام، كذا في "فتح القدير"
яъни: “Топган молининг аксари ҳаром бўлган, молидан олинган қисми айнан ҳаромдан экани маълум бўлмаган киши билан муомала қилиш ҳаром бўлмайди. Чунки унинг (сарфлаган моли) ҳаромдан эмас, ҳалолдан бўлиши эҳтимоли бор. Лекин ҳаромга тушиб қолиш хавфи борлиги учун макруҳ бўлади. “Фатҳул-Қодир”да ҳам шундай” (“Ғомзу уюнил басоир” китоби, 1-жуз, 192-бет)
Агар шеригингизнинг ҳалол ва ҳаром маблағи аралаш бўлиб, қайси томони устун экани маълум бўлмаса, бунда ҳам у билан шерикчиликни давом эттиришингиз жоиз бўлмайди. Чунки бунда шубҳа бор. Агар қаттиқ ҳожат бўлмаса, ундан сақланишингиз тавсия этилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларидан бирида:
إِنَّ الْحَلَالَ بَيِّنٌ، وَإِنَّ الْحَرَامَ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لَا يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ، وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ وَقَعَ فِي الْحَرَامِ، كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى، يُوشِكُ أَنْ يَرْتَعَ فِيهِ
“Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап” деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
БЕЛНИНГ АВРАТ ҚИСМИ ЯРИМ ҚАРИЧ ОЧИЛИШИ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз пайтида инсоннинг бел қисми ярим қарич (қўл билан ўлчаганда) энликда очиқ турган бўлса бу ўқилган намозни ҳукми қандай бўлади? Aврати очиқ ҳолда ўқиган бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда аврат аъзоларнинг тўртдан бир қисмидан кўпи очилиб қолиши намозни бузади. Белнинг киндик қисмидан пасти аврат бўлиб агар намозда тўртдан бири руку ёки сажда қилиш асносида очилиб қолса намоз бузилади. Ярим қарич очилиб туриши белнинг аврат қисмини ярми очилишига тенг ва бу намозни бузади. Валлоҳу аълам.

Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarТУҒРУҚ ЖАРАЁНИДА ЭРКАК ШИФОКОРНИНГ ҚАТНАШИШИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Биринчи ўғлимни туғаётганимда роса қийналганман. Бола димиқмаслиги учун аёл докторларни кучи етмагач эркак докторни олиб кириб қорнимни босиб туғдиришга мажбур бўлган, мен бу ишда гуноҳкорманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Табиб бемор аёлнинг касал аъзосига (зарурат бўлганда) қараши жоиз. Эркак аёлни даволамоқчи бўлса, даволашни бошқа аёлга ўргатиши лозимдир. Чунки бир аёл ўз жинсдошига қараши енгилроқдир. Аёлга ўргатишни иложи бўлмаса, касаллик жойидан бошқа жойлари ёпилади. Кейин касал аъзога қарайди, иложи борича кўзини тияди. Қанча қарашга зарурат тушса, шунчалик қараш жоиз бўлади. (Ал-Ҳидоя, Ал-Лубоб китоблари)
Демак, бу ҳолатларда гуноҳкорлик масаласида касалдан кўра табибнинг зиммасида масъулият каттароқ бўлади. Табиб имкон борича кўзини тийиши керак. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarНАМОЗНИ ТЕЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозни тез ўқиса нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозни хушуъ-хузу билан ўқиш керак. Фиқҳий манбаларда "Намозда хушуни кетказадиган ҳар қандай ҳолат макруҳдир" деган ибора келади. Тез ўқишда ҳам хушу (сокинлик, ибодатдан роҳат олиш) йўқолади. Демак тез ўқиш макруҳ ҳисобланади.
Тез ўқишнинг жоиз кўриниши қисқа сураларни ўқиш билан бўлади. Лекин тез ўқиш руку ва саждаларни ҳаддан ташқари тез қилиш билан бўлмайди. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollar"ЗАНГИБОБОГА АТАБ ҚЎЙ СЎЯМАН" ДЕБ НАЗР ҚИЛГАНДИМ
#ҳалол_ҳаром
❓784-CАВОЛ: Мен фарзандим касал бўлганлиги учун агар тузалиб кетса Зангибобога атаб қўй сўяман деб назр қилгандим. Аллоҳга шукурки болам тузалди. Энди мен назримни бажаришим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, гуноҳ ишга назр қилинган бўлса унга амал қилинмайди. Чунки бирор улуғ зотга атаб қўй сўйиш жоиз эмас.
Китобларимизда бу ҳақда шундай дейилади:
و اعلم ان نذر الذي يقع للاموات من اكثر العوام الي ضرائح الاولياء الكرام تقربا اليهم فهو بالاجماع باطل و حرام
"Билингки, аксар авом тарафидан авлиёларга яқин бўлиш мақсадида уларнинг қабрларга атаб қилинаётган назрлар уламоларнинг ижмоси билан ботил ва ҳаромдир". (Дуррул Муҳтор 2 жилд, 439 бет). Валлоҳу аълам.

📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭР ВАФОТ ҚИЛГАЧ АЁЛ МАҲРДАН КЕЧИШИ
#маҳр
❓785-CАВОЛ: Эр вафот қилгач аёл маҳрдан кечиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мумкин, қачонки аёл бунга мажбурланмаса. Яъни эр вафот қилгач, аёл ўз розилиги билан, атрофдаги кишиларнинг тарғиботисиз ўз ихтиёри билан маҳрдан кечса, бу шаръан жоиз бўлади.
ولا بد في صحة حطها من الرضا حتي لو كانت مكرهة لم يصح
“Аёл киши маҳрдан кечишлигида унинг рози бўлишлиги шарт. Агар аёл буни мажбуран бажарса, тўғри эмас”.
(Баҳрур ройиқ, бобул маҳр 3 жилд, 264 бет). Валлоҳу аълам.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
116. ЖАНОЗА НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
116. ЖАНОЗА НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИСЛОМГА КИРИШИГА САБАБЧИ БЎЛСАМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Русларни Ислом динига ўтишга таклиф қилсам. Бизни динга чақирсам. Улар ўтишса. Менга савоби катта бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта. Ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Аллоҳ номига қасамки, Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилиши сен учун водий тўла қизил туядан ҳам яхшироқдир", деганлар. Тавфиқ Аллоҳдан.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Русларни Ислом динига ўтишга таклиф қилсам. Бизни динга чақирсам. Улар ўтишса. Менга савоби катта бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта. Ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Аллоҳ номига қасамки, Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилиши сен учун водий тўла қизил туядан ҳам яхшироқдир", деганлар. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarЭРИ АЗОН АЙТМАСДАН НАМОЗИНИ БОШЛАГАН АЁЛ
#намоз
❓786-САВОЛ: Эр-хотин намоз ўқиганда эри азон айтгунча хотини намозини бошлаб олдинлаб кетса бўладими ёки йўқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти кирган бўлса, аёллар азон ва такбир айтилишини кутиб ўтирмасдан намоз ўқишлари жоиз, ҳеч қандай макруҳлик йўқ. Чунки азон эркаклар учун суннат қилингандир.
Бу ҳақда Шайх Абдулғани Майдоний (1222 – 1298 ҳ.й / 1807 – 1881 м.й.) шундай дейдилар:
(الأذان سنة) مؤكدة للرجال (للصلوات الخمس والجمعة)
“Жума ва беш вақт намоз учун азон айтиш эркаклар учун таъкидланган суннатдир” (“Ал-Лубоб” китоби, Азон боби).
“Ал-Фатово ал-ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَلَيْسَ عَلَى النِّسَاءِ أَذَانٌ وَلَا إقَامَةٌ فَإِنْ صَلَّيْنَ بِجَمَاعَةٍ يُصَلِّينَ بِغَيْرِ أَذَانٍ وَإِقَامَةٍ وَإِنْ صَلَّيْنَ بِهِمَا جَازَتْ صَلَاتُهُنَّ مَعَ الْإِسَاءَةِ .هَكَذَا فِي الْخُلَاصَةِ .
“Аёллар азон ва иқомат айтмайдилар. Агар (мабодо) жамоат бўлиб ўқисалар ҳам, азон ва иқоматсиз ўқийдилар. Агар азон ва иқомат билан ўқисалар намозлари жоиз бўлади, лекин исоат (ёмон иш) қилган бўладилар. “Хулоса” китобида шундай келган”. Иқтибос тугади.
Демак, эрларининг азон айтиш ёки айтмаслиги аёлларнинг намозига таъсир қилмайди. Лекин намоз вақти кирганини аниқ билмоқчи, азонни тинглаб, дуо қилмоқчи бўлсалар, ихтиёр ўзларида, ҳадиси шарифларда зикр қилинган савобларга эга бўладилар. Валлоҳу аълам.

ҲАЙВОНЛАРНИ РАСМИ БОР КИЙИМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Чақолоқларга, шунингдек, болаларга ҳайвонларни расми бор кийимларни кийғазиб бўмидими? Кўзи бор нарсага шайтон ўрнашиб олиши ростми? Ҳозирги кўп кийимларда ҳар хил ҳайвонларни расми бор, айниқса ёш болаларникида.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда инсон ва ҳайвонларни расмини чизиш ман қилинган. Ёш болаларнинг кийимларига келсак, унда ҳам имкон қадар мазкур расмлар йўғини танлаш керак бўлади. Кўзига шайтон жойлашиб олади деган гап эса асоссиздир. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarПАШШАЛАРНИНГ НАЖОСАТГА ҚЎНИБ КЕЙИН КИЙИМГА ҚЎНИШИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен қишлоқ жойда яшайман ҳожатхонада таҳорат олиб чиқсам кўнглим тўлмайди. Сабаби пашшалар кийимимга қўнади. Пашшалар ҳожатхонада турли нажас нарсаларга қўнишгани учун шу борада нима қилишим жоиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай жойдаги пашшаларнинг нажосатга қўниб кейин кийимга қўниши билан кийим нажосат бўлмайди. Чунки бу ҳолатда нажосат жуда ҳам кам бўлгани учун, уламоларимиз бу миқдорни эътиборга олмаганлар. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollar"КАЛЛА ПОЧА" ПИШИРИБ ҚАБР БОШИДА ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#бидъат
❓787-CАВОЛ: Биздаги баъзи одамлар, маййит қабрга қўйилгач, эртаси куни марҳум хонадонида калла поча пиширишади. Ва уни мозорга олиб бориб, қабр бошида ейишади. Бу каби одатлар динимизда тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу амал шариатимизда йўқ. Балки бидъат-хурофотлардан саналади. Динимизда йўқ бўлган бундай одатлардан сақланиш лозим. Чунки қайси бир жамиятда бидъат-хурофотлар кўпайса, ўша жойда суннат ишлар камаяди, турли ихтилофлар эшиклари очилади, соф Ислом таълимотларидан оғишиш пайдо бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир”, – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Уламолар: “Бидъат аҳлининг зарари мусулмонлар учун кофир ёки ғайридин инсонларнинг зараридан катта бўлади”, – дейишган. Чунки ғайридинларнинг бузғунчилиги омма мусулмонларга фош бўлиб туради. Аммо бидъат аҳлининг бузғунчилигини ҳамма ҳам англаб ололмайди. У ўзини ҳақ йўлда деб билади. Ўзгаларни унга эргашмаганликда айблайди. Бидъат учун савоб олишига қаттиқ ишонади. Уни кўрган инсонлар ҳам таъсирланиб, ҳар хил янги одатларга диний тус бера бошлайдилар.
Машҳур муҳаддис олим Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ ўз шогирдларига шундай насиҳат қилганлар: “Илмни маҳкам тут. Ҳар қандай бидъатчидан узоқлаш. Уларга умуман мойил бўлма. Улар ўзига эргашганларни миш-мишлар, қуруқ гаплар билан залолатга бошлашади”. Биз ҳар қандай бидъатга барҳам беришимиз учун асл Исломнинг моҳиятини нафақат ўрганишимиз, балки ўз фарзандларимизга ўргатишимиз керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
#бидъат
❓787-CАВОЛ: Биздаги баъзи одамлар, маййит қабрга қўйилгач, эртаси куни марҳум хонадонида калла поча пиширишади. Ва уни мозорга олиб бориб, қабр бошида ейишади. Бу каби одатлар динимизда тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу амал шариатимизда йўқ. Балки бидъат-хурофотлардан саналади. Динимизда йўқ бўлган бундай одатлардан сақланиш лозим. Чунки қайси бир жамиятда бидъат-хурофотлар кўпайса, ўша жойда суннат ишлар камаяди, турли ихтилофлар эшиклари очилади, соф Ислом таълимотларидан оғишиш пайдо бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир”, – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Уламолар: “Бидъат аҳлининг зарари мусулмонлар учун кофир ёки ғайридин инсонларнинг зараридан катта бўлади”, – дейишган. Чунки ғайридинларнинг бузғунчилиги омма мусулмонларга фош бўлиб туради. Аммо бидъат аҳлининг бузғунчилигини ҳамма ҳам англаб ололмайди. У ўзини ҳақ йўлда деб билади. Ўзгаларни унга эргашмаганликда айблайди. Бидъат учун савоб олишига қаттиқ ишонади. Уни кўрган инсонлар ҳам таъсирланиб, ҳар хил янги одатларга диний тус бера бошлайдилар.
Машҳур муҳаддис олим Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ ўз шогирдларига шундай насиҳат қилганлар: “Илмни маҳкам тут. Ҳар қандай бидъатчидан узоқлаш. Уларга умуман мойил бўлма. Улар ўзига эргашганларни миш-мишлар, қуруқ гаплар билан залолатга бошлашади”. Биз ҳар қандай бидъатга барҳам беришимиз учун асл Исломнинг моҳиятини нафақат ўрганишимиз, балки ўз фарзандларимизга ўргатишимиз керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
117. НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
117. НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЙВОНЛАРНИ ШОХИНИ КУЙДИРИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Молларни бузоқлик пайтда шохини куйдириб тўқол қилиб, шохни ўсмайдиган қилиш динимизда жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳайвон катта ёки кичик бўлишидан қатъий назар, шохини куйдириш, унга озор бериш саналади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом куйдириб тамға босилган бир ҳайвонни кўриб: "Бунга тамға босган кишига Аллоҳнинг лаънати бўлсин", деганлар (Имом Муслим ривояти).
Шундан келиб чиқиб, ҳайвонларни шохини куйдирмаслик керак. Агар қаттиқ зарурат тақозо қилиб, бунга мажбур бўлинса, зарурат юзасидангина рухсат берилади. Валлоҳу аълам.