FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ҚУРЪОН ЎҚИШДА АЖР БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръонни ўзбекча таржимасини ўқишда ажр борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта, савоб бўлади. Илм олгани, Аллоҳнинг Каломининг маънолар таржимасини ўргангани учун ажри улуғ. Лекин Қуръон тиловат қилган ҳукмида бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚОН БЎЛГАН БИНТ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қўлимни кесиб олдим. Боғлаган бинт қон бўлган. Шу қон бўлган бинт билан намоз ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ўша кесиб олинган жой битиб, бинтни ечиб таҳоратда қўлни бевосита ўзини ювиб, намозни адо этиш имкони бўлса шундай қилинади. Агар яра битмаган бўлса-ю ўралган бинтни ечиб, янги бинтга алмаштириш ярага зарар қилмаса, уни алмаштириб, таҳоратда устидан масҳ тортиб намоз ўқилади. Агар бинтни ечиш яра учун жиддий зарар қилса, уни ечмаган ҳолда таҳоратда устидан масҳ тортиб, ўша ҳолатда намоз ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАЖВИДНИ ЎРГАНМАГАН ИНСОН ИМОМЛИК ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тажвид илмини ўрганмаган инсон оила ёки кичик жамоатга имомлик қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозга тегишли масалаларни яхши биладиган ва Қуръондан фарз миқдорича ёдлаган киши имомликка ҳақли одам саналади. Оилавий жамоат бўлиб ўқиладиган пайтда кимда юқоридаги сифат топилса шу имомликка ўтиши керак. Имомликка ҳақли киши туриб Қуръонни хато ўқийдиган ва тажвид илмидан бехабар киши имом бўлиши жоизмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТСИЗ ҲОЛДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Зарурат бўлганда таҳоратсиз ҳолда Қуръон тиловат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратсиз ҳолда Қуръони каримни ушлаш мумкин эмас. Аммо ёддан Қуръон ўқиш учун таҳорат бўлиши шарт эмас. Зарурат ёки шошилинч бўлиб қолганда таҳоратсиз ёддан Қуръон ўқиш мумкин. Доимий таҳоратли бўлиш эса, фазилатли ва савобли амал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
8 ЙИЛЛИК ҚАЗО РЎЗА ТУТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рў‌за тутишни бошлаганимга 2 йил бўлди. 8 йиллик қарзим бор. Қазосини ҳар кун учун биттадан тутишим керакми ёки ҳар кун учун 60 кундан тутишим керак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўтган йилларда тутмаган рўзалари учун бир кунига бир кун қазо рўза тутилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОМДОД ЎҚИЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бомдод намози ўқилмаса қолган намозлар қабул бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ундай гап йўқ. Ҳар бир намоз ўз вақтида фарз бўлади ва ўқилиши керак бўлади. Бирини ўқилмаслиги иккинчисга тўсиқ бўла олмайди. Қабул қилиш эса намознинг рукнларига тўлиқ амал қилиш ва Аллоҳ таолонинг иродасига боғлиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИСМИНИ ЎЗГАРТИРСА АЗОН АЙТИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 9 ёшли ўғлимни исмини ўзгартирмоқчи эдик. Aзон айтириш шартми ёки шартмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исмини ўзгартиришингиз мумкин. Азонни қайта айтиш шарт эмас. Азонни исмга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Исломий_ақида_дарслари

10-дарс Тақдирга тўлиқ розимиз. Муқаддаргачи?

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАРОМДАН ПУЛ ТОПГАН КИШИ БИЛАН ШЕРИК БЎЛИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром #савдо

783-САВОЛ: Қимор ўйнайдиган одам билан савдода шерикман. Унинг гуноҳи менга ҳам гуноҳ бўлиб ёзиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволингизнинг жавоби бироз тафсилотга эга. Агар тижоратдаги шеригингизнинг топган барча моли қимор ёки судхўрлик каби ҳаромдан топилгани аниқ бўлса, у билан иқтисодий муомалотларда шерикчилик қилмаслигингиз керак бўлади.

Агар шеригингизнинг ҳаромдан ҳам, ҳалолдан ҳам топган пули бўлсаю, даромадининг кўп қисми ҳалол томонидан бўлса, у билан шерикчилик қилишга кўпчилик уламолар рухсат беришган. Лекин у билан муомала қилиш ҳаром бўлмасада, макруҳ бўлиши таъкидланган. Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Аллома Ҳамавий айтадилар:

معاملة من أكثر ماله حرام ولم يتحقق المأخوذ من ماله عين الحرام فلا تحرم مبايعته؛ لإمكان الحلال وعدم التحريم، ولكن يكره خوفًا من الوقوع في الحرام، كذا في "فتح القدير"

яъни: “Топган молининг аксари ҳаром бўлган, молидан олинган қисми айнан ҳаромдан экани маълум бўлмаган киши билан муомала қилиш ҳаром бўлмайди. Чунки унинг (сарфлаган моли) ҳаромдан эмас, ҳалолдан бўлиши эҳтимоли бор. Лекин ҳаромга тушиб қолиш хавфи борлиги учун макруҳ бўлади. “Фатҳул-Қодир”да ҳам шундай” (“Ғомзу уюнил басоир” китоби, 1-жуз, 192-бет)

Агар шеригингизнинг ҳалол ва ҳаром маблағи аралаш бўлиб, қайси томони устун экани маълум бўлмаса, бунда ҳам у билан шерикчиликни давом эттиришингиз жоиз бўлмайди. Чунки бунда шубҳа бор. Агар қаттиқ ҳожат бўлмаса, ундан сақланишингиз тавсия этилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларидан бирида:

إِنَّ الْحَلَالَ بَيِّنٌ، وَإِنَّ الْحَرَامَ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لَا يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ، وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ وَقَعَ فِي الْحَرَامِ، كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى، يُوشِكُ أَنْ يَرْتَعَ فِيهِ

“Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап” деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
БЕЛНИНГ АВРАТ ҚИСМИ ЯРИМ ҚАРИЧ ОЧИЛИШИ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз пайтида инсоннинг бел қисми ярим қарич (қўл билан ўлчаганда) энликда очиқ турган бўлса бу ўқилган намозни ҳукми қандай бўлади? Aврати очиқ ҳолда ўқиган бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда аврат аъзоларнинг тўртдан бир қисмидан кўпи очилиб қолиши намозни бузади. Белнинг киндик қисмидан пасти аврат бўлиб агар намозда тўртдан бири руку ёки сажда қилиш асносида очилиб қолса намоз бузилади. Ярим қарич очилиб туриши белнинг аврат қисмини ярми очилишига тенг ва бу намозни бузади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТУҒРУҚ ЖАРАЁНИДА ЭРКАК ШИФОКОРНИНГ ҚАТНАШИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биринчи ўғлимни туғаётганимда роса қийналганман. Бола димиқмаслиги учун аёл докторларни кучи етмагач эркак докторни олиб кириб қорнимни босиб туғдиришга мажбур бўлган, мен бу ишда гуноҳкорманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Табиб бемор аёлнинг касал аъзосига (зарурат бўлганда) қараши жоиз. Эркак аёлни даволамоқчи бўлса, даволашни бошқа аёлга ўргатиши лозимдир. Чунки бир аёл ўз жинсдошига қараши енгилроқдир. Аёлга ўргатишни иложи бўлмаса, касаллик жойидан бошқа жойлари ёпилади. Кейин касал аъзога қарайди, иложи борича кўзини тияди. Қанча қарашга зарурат тушса, шунчалик қараш жоиз бўлади. (Ал-Ҳидоя, Ал-Лубоб китоблари)

Демак, бу ҳолатларда гуноҳкорлик масаласида касалдан кўра табибнинг зиммасида масъулият каттароқ бўлади. Табиб имкон борича кўзини тийиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗНИ ТЕЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозни тез ўқиса нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозни хушуъ-хузу билан ўқиш керак. Фиқҳий манбаларда "Намозда хушуни кетказадиган ҳар қандай ҳолат макруҳдир" деган ибора келади. Тез ўқишда ҳам хушу (сокинлик, ибодатдан роҳат олиш) йўқолади. Демак тез ўқиш макруҳ ҳисобланади.

Тез ўқишнинг жоиз кўриниши қисқа сураларни ўқиш билан бўлади. Лекин тез ўқиш руку ва саждаларни ҳаддан ташқари тез қилиш билан бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"ЗАНГИБОБОГА АТАБ ҚЎЙ СЎЯМАН" ДЕБ НАЗР ҚИЛГАНДИМ
#ҳалол_ҳаром

784-CАВОЛ: Мен фарзандим касал бўлганлиги учун агар тузалиб кетса Зангибобога атаб қўй сўяман деб назр қилгандим. Аллоҳга шукурки болам тузалди. Энди мен назримни бажаришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, гуноҳ ишга назр қилинган бўлса унга амал қилинмайди. Чунки бирор улуғ зотга атаб қўй сўйиш жоиз эмас.

Китобларимизда бу ҳақда шундай дейилади:

و اعلم ان نذر الذي يقع للاموات من اكثر العوام الي ضرائح الاولياء الكرام تقربا اليهم فهو بالاجماع باطل و حرام

"Билингки, аксар авом тарафидан авлиёларга яқин бўлиш мақсадида уларнинг қабрларга атаб қилинаётган назрлар уламоларнинг ижмоси билан ботил ва ҳаромдир". (Дуррул Муҳтор 2 жилд, 439 бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭР ВАФОТ ҚИЛГАЧ АЁЛ МАҲРДАН КЕЧИШИ
#маҳр

785-CАВОЛ: Эр вафот қилгач аёл маҳрдан кечиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мумкин, қачонки аёл бунга мажбурланмаса. Яъни эр вафот қилгач, аёл ўз розилиги билан, атрофдаги кишиларнинг тарғиботисиз ўз ихтиёри билан маҳрдан кечса, бу шаръан жоиз бўлади.

ولا بد في صحة حطها من الرضا حتي لو كانت مكرهة لم يصح

“Аёл киши маҳрдан кечишлигида унинг рози бўлишлиги шарт. Агар аёл буни мажбуран бажарса, тўғри эмас”.
(Баҳрур ройиқ, бобул маҳр 3 жилд, 264 бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ИСЛОМГА КИРИШИГА САБАБЧИ БЎЛСАМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Русларни Ислом динига ўтишга таклиф қилсам. Бизни динга чақирсам. Улар ўтишса. Менга савоби катта бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта. Ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Аллоҳ номига қасамки, Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилиши сен учун водий тўла қизил туядан ҳам яхшироқдир", деганлар. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭРИ АЗОН АЙТМАСДАН НАМОЗИНИ БОШЛАГАН АЁЛ
#намоз

786-САВОЛ: Эр-хотин намоз ўқиганда эри азон айтгунча хотини намозини бошлаб олдинлаб кетса бўладими ёки йўқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти кирган бўлса, аёллар азон ва такбир айтилишини кутиб ўтирмасдан намоз ўқишлари жоиз, ҳеч қандай макруҳлик йўқ. Чунки азон эркаклар учун суннат қилингандир.

Бу ҳақда Шайх Абдулғани Майдоний (1222 – 1298 ҳ.й / 1807 – 1881 м.й.) шундай дейдилар:

(الأذان سنة) مؤكدة للرجال (للصلوات الخمس والجمعة)

“Жума ва беш вақт намоз учун азон айтиш эркаклар учун таъкидланган суннатдир” (“Ал-Лубоб” китоби, Азон боби).

“Ал-Фатово ал-ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَلَيْسَ عَلَى النِّسَاءِ أَذَانٌ وَلَا إقَامَةٌ فَإِنْ صَلَّيْنَ بِجَمَاعَةٍ يُصَلِّينَ بِغَيْرِ أَذَانٍ وَإِقَامَةٍ وَإِنْ صَلَّيْنَ بِهِمَا جَازَتْ صَلَاتُهُنَّ مَعَ الْإِسَاءَةِ .هَكَذَا فِي الْخُلَاصَةِ .

“Аёллар азон ва иқомат айтмайдилар. Агар (мабодо) жамоат бўлиб ўқисалар ҳам, азон ва иқоматсиз ўқийдилар. Агар азон ва иқомат билан ўқисалар намозлари жоиз бўлади, лекин исоат (ёмон иш) қилган бўладилар. “Хулоса” китобида шундай келган”. Иқтибос тугади.

Демак, эрларининг азон айтиш ёки айтмаслиги аёлларнинг намозига таъсир қилмайди. Лекин намоз вақти кирганини аниқ билмоқчи, азонни тинглаб, дуо қилмоқчи бўлсалар, ихтиёр ўзларида, ҳадиси шарифларда зикр қилинган савобларга эга бўладилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok