FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.09K photos
2.04K videos
4.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Учувчи касби юзасидан бошқа давлатга учганда намозларини қаср қилиб ўқийдими тўлиқми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОЗОРДАГИ ЎЙИНЛАР ТУФАЙЛИ КАСБИМНИ ЎЗГАРТИРАЙМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бозорда ишлайман, менга сотиш ёқади, лекин бозорни ўйинлари туфайли биз одамларга яхши нарса беролмаймиз. Ўзим ҳам бозорда ишлашга қизиқмай қолдим. Ўзим агро техналогияга қизиқаман, лекин буни оиламга айтсам, рад жавобини беришлари мумкин.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Савдо сотиқ ҳалол касб. Имконингиз борича ғирром ўйинларга аралашмай касбингизни давом эттиринг. Агар ҳаром ишни қилишга тўлиқ мажбур бўлсангиз (лекин бу эҳтимолдан анча узоқроқ), унда бошқа касб излашга тўғри келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЧИЛЁСИН БИДЪАТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фейсбук тармоғи каналларидан бирида Чилёсин қилиш бидъат деб ўқидим. Лекин биз ундай деб билмас эдик. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Чилёсин — Ёсин сурасини қирқ марта ўқиб, яъни Қуръон ўқиб беморга дам солиш сирасига киради. Суннатда беморга Қуръон ўқиб дам солиш бор. Демак, Чилёсин бидъат эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖИРАФА ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром

752-CАВОЛ: Жирафа гўштини еса бўладими? Ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жирафа гўшти ҳалол.

Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ "Ашбоҳ ва назоир" китобида: Жирафа гўшти бошқа мазҳабларда ҳалол эканини айтиб:

والحنفية وقواعدهم تقتضي حلها، والله أعلم

"Ҳанафий мазҳаби қоидалари Жирафанинг гўштини ҳалол эканини тақозо қилади", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Исломий_ақида_дарслари

2-дарс Аллоҳ таолонинг ваҳдониятини исботлаш (Тавҳид масаласи)

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қалб_шифохонаси

Тотувлик-адолатда!

Акмалхон домла Акрамхон ўғли

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

65. УЛАР БЕРГАН ФАТВОЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ОТА-ОНА ВА ФАРЗАНД ЎРТАСИДАГИ ҚАРЗ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ота-она ва фарзанд ўртасида пул олди-берди бўлиши мумкинми? Яъни қарз олди-бердиси бўлса-ю ваъдага вафо қилмасдан қарзни вақтида қайтармаса нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исломда ҳар бир кишининг мулки алоҳида-алоҳида эътиборга олинади. Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги қарз олди-бердилар бегона кишилар ўртасидаги қарз олди-бердиси каби бўлади. Бола балоғатга етгунча бўлган нафақаси ва бола балоғатга етганидан сўнг ота-онасига берадиган нафақаси бундан мустасно. Яъни бу берилган нафақалар қарз ҳисобланмайди. Сабаби фарзанд балоғатга етгунча ота фарзандаларини еб-ичиш, кийим кийиш, даволаниш ва бошпанага бўлган эҳтиёжини таъминлаши зиммасидаги вожиб бўлган ишлардан. Худди шундай фарзанд ҳам балоғатга етганидан сўнг ота-онасини зарурий эҳтиёжлари бўлган еб-ичиш, кийим кийиш, даволаниш ва бошпанага бўлган эҳтиёжини таъминлаши зиммасидаги вожиб бўлган бурчи, бундан ортиқчаси фазл ва меҳрибончиликдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР СОНЛАР КЕТМА-КЕТЛИГИДА:

1-сон – https://youtu.be/sjoxeKo8Nts
2-сон – https://youtu.be/O2gE2atcDfk
3 -сон – https://youtu.be/DG_bfZlT4NY
4 -сон – https://youtu.be/LZqhjwhWjjc
5 -сон – https://youtu.be/Iu3VnGcwPiU
6 -сон – https://youtu.be/1AcHUWXwUOU
7 -сон – https://youtu.be/s5WuiMaF0Ho
8 -сон – https://youtu.be/PRxGy2aBz1Q
9 -сон – https://youtu.be/sOvkbRfUcqQ
10 -сон – https://youtu.be/6e7wXYozsdM
11 -сон – https://youtu.be/swgC55wGMow
12 -сон – https://youtu.be/azPzlYUS9dw
13 -сон – https://youtu.be/f545NAMO-f4
14 -сон – https://youtu.be/vnjttEdom6A
15 -сон – https://youtu.be/9FNaF9hMbRg
16 -сон – https://youtu.be/EssiKwsIqAk
17 -сон – https://youtu.be/hTvp7d_gQig
18 -сон – https://youtu.be/A8Cozn6q6zE
19 -сон – https://youtu.be/vi8ieVJ5ND4
20 -сон – https://youtu.be/Dg5KY_GKeAw
21 -сон – https://youtu.be/ufo5Dqusdww
22 -сон – https://youtu.be/-00dC3EeOmI
23 -сон – https://youtu.be/1BY-G5hxiec
24 -сон – https://youtu.be/qaeB2JixhWs
25 -сон – https://youtu.be/FNF3HDDO6o8
26 -сон – https://youtu.be/zNco9peICjQ
27 -сон – https://youtu.be/EYNd7DVpce8
28 -сон – https://youtu.be/PyvnhudswNg
29 -сон – https://youtu.be/Jn-VIFDzaps
30 -сон – https://youtu.be/BF_H0z_UgNs
31 -сон – https://youtu.be/--Df-ZJ0fuc
32 -сон – https://youtu.be/5BHLGrCIazk
33 -сон – https://youtu.be/CBaz8AmBz58
34 -сон – https://youtu.be/yiKvwo5tx00
35 -сон – https://youtu.be/dGQp49QPb3w
36 -сон – https://youtu.be/5AJqhPWYqCw
37 -сон – https://youtu.be/emHpAooNVEg
38 -сон – https://youtu.be/1YW-iQwtqQc
39 -сон – https://youtu.be/7tYyFjaNRJA
40 -сон – https://youtu.be/PldzWX6Y9IQ

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА СОЧЛАР ҚАЙРИЛМАГАН ҲОЛДА ТУРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда сочлар қайрилмаган ҳолда туради, деб эшитиб қолдим. Узун сочли аёл, масалан, белгача тушадиган сочи бор аёл намозида кандай туради?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сочи узун эркаклар намозда сочларини бошига тўплаб олмасдан ўз ҳолатида, ёйиб қўяди. Бу ҳукм эркакларга хос бўлиб, аёллар сочини турмаклаб олса бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
НАСИЯ САВДО РИБОГА КИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Савдода нақд пулга сотаётган маҳсулотни агар насияга қимматроқ сотса рибога кирадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу рибога кирмайди. Нақдга 100, насияга 120 дейилса, кейин сотувчи ва харидор икки нархдан бирига келишсалар, савдо дуруст. Лекин мана шундай иккита нарх айтилганда, бўлди олдим, деб икки нархдан бирига келишмай ажралсалар, савдо дуруст эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Бомдод намозида жамоатга кеч келган киши фарзни тугатиб суннатни ўқийдими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗЛАРНИНГ ҚАЗОСИНИ ЖАМОАТ БЎЛИБ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Дўстим ёшлигида қолиб кетган қазоларни ўқишни бошлаган. Яқинда бир савол бериб қолди, бир дўсти билан жамоат бўлиб Хуфтон намозни ўқишга киришдан олдин дўстини асрдан қазоси бор экан. Дўстим ҳам асрни ёшлигида қолиб кетганини ўқимаган экан. Дўстим имом бўлиб намозни ўқишган. Бу ўқиганлари тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ҳолат тўғри эмас. Имом бўлиб ўқиган кишининг намози дуруст. Бошқа намозни ният қилиб, унга эргашган кишининг намози эса дуруст бўлмаган. У киши намозини қайта ўқиши шарт.

Бир жамоа одамларнинг ҳаммаси бир намозни вақтидан кечиктирган бўлса (масалан, бомдод), ўша намознинг қазосини жамоат бўлиб, ўқишлари жоиз. Имом қазо бўлган намоз жаҳрий бўлса, жаҳрий ўқийди, махфий бўлса, махфий ўқийди. ("Ал-Лубоб фи шарҳил китоб", "Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китоблари).

Лекин турли намозларни қазо қилганлар (масалан, бомдод ва пешин) ёки бир намозни турли вақтларда (масалан, бугунги ва кечаги бомдод намозини) қазо қилган бўлсалар, бу намозларни жамоат бўлиб ўқиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ПЕШОБ ЧИҚҚАН ХОНАДА НАМОЗ ЎҚИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 2 та қизим бор, кичигим 1ёш. Қизим баъзида гиламга пешоб чиқариб қўяди, артиб оламан. Танишим, пешоб чиққан хонада намоз ўқилмайди, деди. Энди нима қилсам бўлади, гиламни қайтариб, полда ўқисам ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пешоб чиққан хонада намоз ўқиб бўлмайди, деган гапда асос йўқ. Гилам катта бўлиб бир четида нажосат бўлсада, бошқа пок томонида намоз ўқиш жоиз. Яна бир чораси, гиламнинг нажосат теккан жойида намоз ўқимоқчи бўлсангиз, гилам устига жойнамоз солиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ҚАЙСИ ЗАМ СУРАЛАРНИ ЎҚИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен намоз ўқиётганимга 2 ой бўлди, Фотиҳадан кейин қайси зам сураларни ўқиш керак? Масалан бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларида қайси сураларни зам сура қилиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фотиҳадан сўнг энг камида узун бир оят ёки қисқа уч оят зам сура қилиш вожиб. Намозхон зам сурада ўзи яхши биладиган сураларни ўқиши мумкин. Уламолар бомдод ва пешин намозида "Ҳужурот" ва "Буруж" суралари орасидаги сураларни ўқиш, аср ва хуфтон намозидан "Буруж" ва "Баййина" суралари орасидаги сураларни ўқиш, шом намозида "Баййина" ва "Нас" суралари орасидаги сураларни ўқишни мустаҳаб санашган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЖАМОАТ НАМОЗИДА ЭРГАШУВЧИ АТТАҲИЯТ ВА САЛОВАТНИ АЙТИШГА УЛГУРОЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзида жамоат билан намоз ўқиганимда иқтидо қилиб ўқийдиган имом шунақа тез ўқиганидан иккинчи ракатнинг қаъдасида ўқиладиган Аттаҳиятни тўлиқ айтолмай қоламан, ярмида қолиб кетади. Тўртинчи ракатда ҳам саловатни ярмига келганимда салом беради. Мен кейин салом бераман, бу гуноҳ эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ишларда гуноҳ йўқ.

Иккинчи ракатни қаъдасидан имом тез туриб кетса ҳам, сиз Аттаҳиятни тугатиб, ўрнингиздан турасиз. Охирги қаъдада Аттаҳиятни ўқиётганингизда салом бериб қўйса ҳам, сиз аттаҳиятни тугатиб салом берасиз. Саловат ўқиётганингизда салом бериб қўйса, саловатни тўхтатиб, имом билан бирга салом бериб намоздан чиқасиз. ("Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий"). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Аллоҳ таъолони тушда кўриш ҳақида саҳиҳ ривоятлар борми? Қандай ҳолатда бўлади?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ПЕШОБ ТЕККАН НАРСАЛАРНИ УШЛАСАМ ТАҲОРАТИМ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ёш болаликман. Таҳоратда роса қийналяпман. Бешикдаги нарсаларга пешоблар тегиб қолса, ушласам таҳоратим бузиладими? Қандай қилсам тўғри бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умумий қоида шуки, одамни ўзидан чиқмаган, балки четдан баданга ё кийимга теккан нажосат таҳоратни синдирмайди. Нажосат теккан жойни ювиб ташланса, кифоя. Баданни ўзидан нажосат чиқиб оқса, унда таҳоратни синдиради. Таҳорат ҳам қилинади, нажосат теккан жойни ҳам ювилади.

Демак, бешикдаги пешоб теккан нарсаларни ушласангиз таҳоратингиз синмайди, балки қўлингизни ювиб қўясиз холос. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar