FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.11K photos
2.06K videos
4.44K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ОТНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отни қурбонлик қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, отни қурбонлик қилиш жоиз эмас. Қурбонлик фақат туя, қорамол ва қўй-эчкидан бўлади. Паррандалар ҳам қурбонликка ярамайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарбияга мухтожлигимиз - фитратимиздан!

Акмалхон домла Акрамхон ўғли

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
СОҚОЛНИ ДОРИ ЁРДАМИДА ЎСТИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Соқолни турли хил дори-дармонлар билан ўстириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Соч аёл кишига зийнат бўлганидек, соқол эркак кишини зийнати ҳисобланади. Агар табиий ҳолатда соқол чиқмаган бўлса, уни қандайдир воситалар билан ўстириш талаб этилмайди. Шу билан бирга соқол ўстирувчи дори воситалари инсон саломатлигига салбий таъсир қилмаса, ундан фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚИЗИНГИЗ БИЛАН ЯШАМАЙМАН ДЕДИ
#талоқ

749-CАВОЛ: Қизимнинг эри мени уйига чақириб мен қизингиз билан яшамайман, бола ҳам нима бўлса бўлар, олиб чиқиб кетинг, деди. Мен хўп, деб олиб чиқиб кетдим. Бироз вақт ўтиб ўзи уйланди. Энди қизим ёки мен талоқ сўрасак бўладими. Қизимнинг яшаш нияти йуқ. Маҳрини бермаган. Ажрим бўлса қизим оила мулкидан бирор нарса талаб қилса, шариатимизга туғри келадими? Қонун буйича эр ва хотин оила мулкига тенг ҳақдор экан. Шариатимизда эр хотинни улуши қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатларда талоқ тушиши ёки тушмаслиги эрнинг ниятига боғлиқ бўлади. Эр ажралишни (талоқни) ният қилиб: “Мен қизингиз билан яшамайман”, деган бўлса, эр-хотинлар ўртасига талоқ тушади. Агар ажралиш ниятида айтмаган бўлса, талоқ тушмайди, қизингиз бошқага турмушга чиқишидан аввал биринчи эридан талоқ олиб, иддасини тугатиши керак. Сиз ёки қизингиз талоқ сўраши мумкин.

Маҳр бериш эрнинг зиммасидаги вожиб амалдир. Уни адо қилмагунча ёхуд хотини кечмагунча эрнинг зиммасидан маҳр соқит бўлмайди.

Эр хотин ажралса хотин ўзининг мулки ҳисобланган барча нарсаларни уйига қайтариб олиб кетишга ҳақли бўлади. Эрнинг мулки эрнинг ўзида қолади. Агар баъзи буюмлар кимнинг мулки экани ҳужжат ва далил билан исботланмаса, бундай ҳолатларда аёлларга хос буюмлар хотинга ва эркакларга хос буюмлар эрга тегишли бўлади. Эркак ва аёлларга ҳам бирдек ишлатиладиган буюмлар эса ўзаро ўртада тақсимланади.

Шаръиат қоидаларига кўра эр хотин ажралсалар хотинга эрнинг ярим мулки олиб берилмайди. Балки, юқорида айтилганидек, эр-хотиндан ҳар бирлари ўзларининг мулкига эгалик қилади.

Шу билан бир қаторда талоқ қилинган хотиннинг нафақасини унинг иддаси чиққунга қадар эри таъминлайди. Фарзандлар ким билан қолишидан қатъий назар балоғатга етгунларича (қизлар турмушга чиққунча) уларнинг нафақаси фақат отанинг зиммасида бўлади. Уларни қаровсиз ташлаб қўйилса, гуноҳи отанинг зиммасида бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ТОҚ НОН ТАЪЗИЯГА ОЛИНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 3 дона нон сотиб олдим, сотувчи мендан "бу нонни таъзияга олаяпсизми?" деб сўради. Йўқ деб жавоб бердим ва у менга тоқ нонлар тазияга олинади деди. Шуни тушунтириб берсангиз миннатдор булардим.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, тоқ оладими, жуфт оладими, гуноҳи йўқ. Бу борада : "Аллоҳ таоло тоқдир, тоқни яхши кўради. Тоқ қилинглар эй, аҳли Қуръон!", деган ҳадис келган (Имом Термизий, Абу Довуд ва Насоий Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган). Таъзияга тоқ, тирикларга жуфт деган гапнинг асоси йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
40 ЁШГАЧА ҚИЛИНГАН ЗИНО КЕЧИРИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эшитишимча эркакларнинг 40 ёшгача қилган зиноси кечирилар, аёлларники эса кечирилмас экан. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркакми, аёлми балоғатга етгунча қилган гуноҳлари унга ёзилмайди, чунки у балоғатга етгунча шариатнинг буйруқларига мукаллаф (масъул) эмас. Лекин киши балоғатга етгандан кейин эркакми, аёлми катта кичик гуноҳлари унинг амал китобига ёзилиб боради. Катта гуноҳларни ювиш учун шу гуноҳдан тавба қилиб, қайтиб қилмаслик ва тўғри йўлга ўтиш зарур бўлади. Акс ҳолда гуноҳлар кечирилмайди.

Демак, эркакнинг 40 ёшгача қилган зиноси кечирилади, деган гап нотўғри. Буни катта эҳтимол билан шу гуноҳни қилиб юрадиганлар ўйлаб топган бўлса керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Дадам буюрса-да намоз ўқимасам Қиёматда ким жавобгар бўлади?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ТАЛОҚ ҚАНДАЙ БЕРИЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ислом динида талоқ қандай берилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда талоқ охирги чорадир. Бирга яшашнинг ҳеч иложи қолмаса, хотинини талоқ қилмоқчи бўлган одам хотинига: "Сени бир талоқ қилдим", дейди. Шундан бошлаб аёлнинг иддаси бошланади. Жинсий алоқа ва унга олиб борувчи ишларни тўхтатишади. Идда вақтида эр хотинини уй-жой ва нафақа билан таъминлаб туриши шарт.
Баъзи бировлар билимсизликдан ажралмоқчи бўлганлар уч талоқ қилиши керак, дейди. Аслида, бирваракайига уч талоқ қилиш гуноҳ. Бунинг устига рухсат берилган талоқлар сони учта бўлгани учун, уч талоқ қилгандан кейин қайта ярашиш имкони қолмайди.

Юқоридаги каби бир талоқ қилинганда эса, яна қайта ярашиш имконияти бўлади. Бу ҳам битта-биттадан учинчи марта талоқ қилгунча давом этади. Талоқлар сони учтага етгач, қайта ярашиш имкони бўлмайди. Фақат (маълум шарт-шароитлари билан) хотин бошқа эрга тегиб чиқса, кейин қайта никоҳланиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖУНУБЛИГИНИ БИЛМАСДАН НАМОЗ ЎҚИСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 14 ёшга тўлган пайтларимда уйқуда булғанганман. Лекин ғусл қилмаганман, ғусл қилиш кераклигини билмаганман. Таҳорат қилиб, ғусл қилмасдан намозларим ўқиб юраверганман. Ўша пайтки намозларим намоз бўлмаганми, уларни қазосини ўқиш керакми, рўзаларим уларни ҳар бирига 60 кун тутиб бераманми ёки 1 кунданми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, жунубликдан ғусл қилмай ўқиган намозларингизни қайта ўқийсиз. Лекин бундай намозлар сиз ўйлагандан камроқ бўлиши ҳам мумкин. Чунки одам жунублигини билмасдан ҳам, ювиниб кейин намоз ўқиса, унинг намозлари дуруст бўлади. Бу токи кейинги сафар жунуб бўлгунча давом этади.

Рўза учун таҳорат шарт бўлмагани сабабли, жунуб бўлиб рўза тутган бўлсангиз ҳам, рўза дуруст бўлади, унинг қазосини тутмайсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УН ТЕККАН КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ишхонада асасон ун маҳсулотларини сотамиз намоз ўқивотканда устимиз ун бўлади. Қўлдан келганча тозалаб ўқиймиз. Кийимни алмаштирмасдан намоз ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийим намоз учун нажосатдан пок бўлиши шарт. Ун нажосат эмас. Агар кийимингизда нажосат бўлмаса, шу кийимда намоз ўқисангиз жоиз. Лекин тоза кийимлар бўлса ва уларни алмаштириш имкони ҳам бўлса, иш кийимида намоз ўқиш макруҳ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрнинг боқимандалиги — орсизликдир!

Акмалхон домла Акрамхон ўғли

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ИЧКИЛИК ТАШИШ ҲАРОММИ?
#ҳалол_ҳаром

750-CАВОЛ: Мени акам чет элда ўқийди, ҳозир таътилда, шунга "доставка"да ишлаб турипти. Баъзида ичкиликлар ташишга мажбур бўларкан. Уларнинг бу иши ҳаромми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадиси шарифда маст қилувчи ичимликни ташиб берувчи кишини ҳам лаънатланилгани айтилган. Бундан ушбу иш катта гуноҳ эканига далолат қилади.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ) борасида ўн кишини лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, етказиб берувчисини, етказиб берилган кишини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, пулини сарфловчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини" (Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
УЛАРГА НИСБАТАН ҚАНДАЙ МУОМАЛАДА БЎЛАЙ?
#сатри_аврат

751-CАВОЛ: Мен кўчага чиққанда рўмол ўрашни бошладим. Қайнонам ва қариндошларимиз бунга жуда қаршилик қилишяпти. Олдингидай муомала килишмайди, аксинча ёмон кўриб рўмол ўраганларни ҳақоратли гаплар билан ерга уриб “фаросатсизлар” дейишмоқда. Бу гапларни эшитиб ичимдан эзиламан, лекин жим тураман. Мен уларга нисбатан қандай йўл тутишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши номаҳрамлар олдида сатри авратда бўлиши, рўмол ўраши — фарздир. Бунга Аллоҳ таоло буюрган. Бунга қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади:

قال النَّبِيُّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَسْمَاءُ، إِنَّ الْمَرْأَةَ إِذَا بَلَغَتِ الْمَحِيضَ لَمْ يَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا إِلاَّ هَذَا وَهَذَا»، وَأَشَارَ إِلَى وَجْهِهِ وَكَفَّيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (саҳобия аёллардан бири Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳога қарата): “Эй Асмо, аёл киши вояга етганда ундан мана бу ва мана бу жойларидан бошқаси аъзоси кўриниши мумкин эмас”, деб юз ва қўлларига ишора қилдилар (Имом Абу Довуд ривоят қилган).

Сиз Аллоҳ буюрган фарзда мустаҳкам бўлинг, сабрли бўлинг. Шуни яхши билингки, мана шундай қийинчиликлар билан Аллоҳ таолонинг айтганига амал қилаётган экансиз, бунинг ажри ниҳоятда улуғ бўлади. Аллоҳ таолони йўлида бошқалардан топаётган озорлар, албатта Сизнинг фойдангизга бўлади, Аллоҳ таолонинг ҳузурида даражангиз кўтарилади.

Шу билан бирга қайнонангизнинг хизматини қилинг. Яқин қариндошларингизга яхши муомалада бўлинг, ҳақларини адо этинг. Уларга нисбатан хулқингизни гўзал қилинг ва ўзингизни тутишда яхши намуна бўлинг.

Шу ўринда Аллоҳ таолонинг амрига қарши чиқишнинг ўта хатарли иш эканини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шариат аҳкомларига қарши бўлишдан огоҳлантириб шундай деган:

فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَنْ تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

“(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш тутадиган кимсалар ўзларига бирор кулфат етиб қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан сақлансинлар!” (Нур сураси, 63-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Учувчи касби юзасидан бошқа давлатга учганда намозларини қаср қилиб ўқийдими тўлиқми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОЗОРДАГИ ЎЙИНЛАР ТУФАЙЛИ КАСБИМНИ ЎЗГАРТИРАЙМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бозорда ишлайман, менга сотиш ёқади, лекин бозорни ўйинлари туфайли биз одамларга яхши нарса беролмаймиз. Ўзим ҳам бозорда ишлашга қизиқмай қолдим. Ўзим агро техналогияга қизиқаман, лекин буни оиламга айтсам, рад жавобини беришлари мумкин.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Савдо сотиқ ҳалол касб. Имконингиз борича ғирром ўйинларга аралашмай касбингизни давом эттиринг. Агар ҳаром ишни қилишга тўлиқ мажбур бўлсангиз (лекин бу эҳтимолдан анча узоқроқ), унда бошқа касб излашга тўғри келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЧИЛЁСИН БИДЪАТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фейсбук тармоғи каналларидан бирида Чилёсин қилиш бидъат деб ўқидим. Лекин биз ундай деб билмас эдик. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Чилёсин — Ёсин сурасини қирқ марта ўқиб, яъни Қуръон ўқиб беморга дам солиш сирасига киради. Суннатда беморга Қуръон ўқиб дам солиш бор. Демак, Чилёсин бидъат эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar