FATVO.UZ | Расмий канал
166K subscribers
1.49K photos
2.26K videos
4.87K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
"УЛАРГА ИССИҚ КУЛНИ ЕДИРАЁТГАНДЕКСАН" ЖУМЛАСИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуйидаги ҳадисдаги "худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан" жумласини қандай тушунамиз?
"Бир киши: "Ё Расулуллоҳ, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар кесадилар. Мен уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қиладилар. Мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга жоҳиллик қиладилар", деди. "Агар сен ўзинг айтганингдек бўлсанг, худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан. Модомики, шу ҳолда бардавом бўлар экансан, Аллоҳ томонидан сен билан бирга уларнинг қаршисига бир ёрдамчи бўладир", дедилар". (Имом Муслим ривояти).

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу жумла ҳақида Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: "Уларга иссиқ кулни едираётгандексан", дегани ташбеҳ (ўхшатиш) бўлиб, иссиқ кулни ейдиган киши қандай алам чекса, ёмон қариндошлар ҳам шундай алам чекадилар. Уларга яхшилик қилувчи кишига гуноҳ йўқ, лекин силаи раҳмни узган, озор берувчи қариндошларга катта гуноҳ бўлади. Бошқа бир сўзда бу жумланинг маъноси шундай: "Сенга ёмонлик қилсаларда уларга кўп яхшилик қилишинг билан уларни хўрлаган, қадрларини туширган бўласан" ("Шарҳи Муслим" китоби).

Демак, ҳадиснинг маъноси, қариндошлар ёмонлик қилсада уларга яхшилик қилувчиларнинг қадри Аллоҳ таолонинг наздида кўтарилиб кетаверади, силаи-раҳмни узувчиларни қадри эса тушиб кетаверади. Ҳасадгўйларнинг ҳасади ўзини еб битиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЮСУФ ИСМИНИ ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Юсуф исми қадимий яҳудийча экан. Яҳудийлар мусулмон эмас. Бу исмни қўйишимиз жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Юсуф исми бу Пайғамбарнинг исми бўлгани учун яҳудийлар ҳам бу исмни қўядилар. Шунинг учун бу исмни яҳудийча деб бўлмайди. Биз мусулмонлар барча пайғамбарларни ҳақ пайғамбар деб биламиз ва уларнинг исмларини фарзандларимизга қўйишга ҳақлироқмиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АЪЗОЛАРИГА НУҚСОН ЕТГАН ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу аъзоларнинг учдан бири ёки ундан кўпи йўқ бўлса, қурбонлик учун сўйиш жоиз эмас. Аммо учдан биридан оз миқдори йўқ бўлса, қурбонлик қилса бўлади. Шунингдек, қулоғини учдан бирини кетказмаган ҳолда тамға ёки белги қўйилган бўлса ёки қулоқни иккига ёриб қўйилган бўлса ҳам бундай жонлиқни қурбонлик учун сўйиш жоиздир.

Иккита қулоқдаги нуқсон бир-бирига қўшиб ҳисобланадими, деган саволга уламоларимиз: “Йўқ, ҳар бир қулоқнинг ўзи алоҳида ҳисоб-китоб қилинади”, деб жавоб берганлар. (“Ал-Фатово ал-ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИДДА САҚЛАШ МУДДАТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эридан талоқ олгандан кейин идда сақлашни ким айтади ва идда неча ой сақланади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эри талоқ қилиши ёки талоққа далолат қиладиган бирор сўзни ишлатиши билан илм аҳлларига мурожаат қилиши ва вазиятни аниқлаштириб олиши зарур бўлади. Агар илм аҳли томонидан фалон кундан тушибди дейилса, ўша кундан бошлаб аёл иддани бошлаши керак. Биров унга буйруқ бериши шарт эмас.

Идданинг муддати аёлнинг ҳолатидан келиб чиқади. Агар ҳайз кўраётган бўлса, талоқ тушгандан кейин 3 та тўлиқ ҳайз ўтиши керак. 3-ҳайздан покланишидан кейин иддаси тугайди. Агар ҳомиладор бўлса, туғиши билан иддаси тугайди. Агар ёши катта бўлиб ҳайз кўрмайдиган ёшга етган бўлса, талоқ олган кундан бошлаб уч ой идда ўтиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ФАҚАТ БОМДОД ВА ХУФТОННИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бомдод намозини ўқияпман. Энди ўртадагиларни қолдириб Хуфтон намозини ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло беш вақт намозни адо этишга буюрган. Уни баъзисини ўқиб, қолганини ўқимаслик, тирикчилик ёки бошқа турли сабабларни важ қилиб келтириш Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбул бўлмайди. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла: “Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди”, деб айтдилар” (Имом Ибн Можа ривоятлари).

Сиз нафақат бомдод ва хуфтон намозларини, балки яна бир ҳиммат қилиб, қолган фарз намозларни ҳам ўқишингиз лозим. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғийбат бу...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
АЁЛ КИШИ ҚАЙНОТА ВА ҚАЙИНУКА ОЛДИДА ҚАНДАЙ КИЙИНИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши қайнотаси ва қайинукаларини олдида қандай кийиниб юриши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Модомики келин эрининг никоҳида бўлар экан, қайнота унга маҳрам ҳисобланади. Бу маҳрамлик эри туфайли собит бўлади ва абадий никоҳлари ҳаром бўлади. Шунинг учун келин қайнотаси олдида худди маҳрам қариндошлари ҳузуридагидек кийиниши жоиз. Шундай бўлсада келин қайнотаси олдида ҳаё билан кийиниши мақсадга мувофиқ.

Қайинукаси (ёки қайнакаси) келинга маҳрам эмас. Шунинг учун у билан ёлғиз қолмаслик, олдида сатри авратда бўлиши лозим саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАЗО РЎЗА ТУТИШ УЧУН ЭРДАН РУХСАТ СЎРАШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши қазо рўза тутиш учун эридан рухсат сўраши керакми? Таҳажжуд ўқишдачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши қазо рўзаларини тутишда ва қазо намозларини ўқишда эридан рухсат сўраши шарт эмас. Аммо, нафл рўзалар тутишда албатта эридан рухсат олиши зарур.
Нафл намозларни адо этишда жумладан, таҳажжуд намози учун рухсат сўралмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СИГИРЛАРНИ СУНЪИЙ ЙЎЛ БИЛАН ҚОЧИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирги кунда сигирларни сунъий йўл билан қочириш амалиёти мавжуд, шунинг динимиздаги ҳукми қандай, зотдор новос ва сигирларни кўпайтириш учун ушбу ишни қилса, гуноҳкор бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Нарсалардаги асл қоида мубоҳлик. Динимизда сигирларни сунъий қочиришдан ман қиладиган ҳукмлар йўқ. Шу сабабли бу иш ҳам мубоҳлигича қолади. Яна Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Дунё ишларида ўзингиз билувчироқсиз", деганлар. Лекин сунъий қочириш сабабли сигирларга зарар етса ёки улардан туғилган бузоқларни гўшти ва сутидан одамларга зарар бўлса, бу иш ножоиз бўлади. Мазкур зарарларни аниқлашда соҳа мутахассисларига мурожаат қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОШҚАНИНГ БОЛАСИНИ ЭМИЗМОҚЧИ БЎЛСА, ЭРИДАН РУХСАТ СЎРАШ КЕРАКЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 4 йил аввал қизимни дунёга келтирганимда хонадошимнинг ўғлини бир-икки марта эмизганман. Кейин билсам, болани эмизиш учун икки томон эрларининг розилиги керак экан. Гуноҳимни кандай ювсам булади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатан ҳам аёл киши бошқанинг боласини эмизмоқчи бўлса, эридан рухсат сўраши мустаҳаб амаллардан. Зеро, аёл киши барча ишларда эри билан маслаҳат қилиши марғубдир.

Энди бўлар иш бўлган, аёллар эрларига айтиб, уларни ҳам огоҳлантириб қўйсинлар. Чунки у бола сиз ва эрингизга эмиш жиҳатидан фарзанд бўлган. У келажакда сизлардан бўлган қизлар билан турмуш қура олмайди, чунки у болаларингизнинг эмишган биродари бўлиб, сизга ва қизларингизга маҳрам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эр-хотин ажралишса болалар кимда қолиши керак?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
БИЗГА НИКОҲ ЎҚИТИШ ШАРТ БЎЛГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёлим билан қаттиқ жанжалашиб қолдик. Мен бор йўқол уйинга деб ҳайдаб юбордим. Ниятим ажрашиш ва у билан яшамаслик бўлганди. Орадан бир ой ўтиб бирга яшай бошладик. Бизга никоҳ ўқитиш шарт бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтган бор йўқол каби сўзларни ажрашиш ниятида айтса, бир боин талоқ тушади. Бу ҳолатда қайта яшаш учун албатта никоҳ ўқиш шарт бўлади. Никоҳсиз яшаб бўлмайди. Сизлар дарҳол никоҳланиб олинглар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
МАЙЙИТНИНГ ҚАРЗИНИ МЕРОСХЎРЛАРИ БЕРМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қарзи бор одам вафот этиб ўғилларига "қарзимни беринг" деб васият қилган бўлсаю лекин ўғиллари уни бермаса нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўлган одамни қолдириб кетган молидан дастлаб дафн ва унга тааллуқли ишларга сарфланади. Ундан кейин васият қилиш-қилмасидан қатъий назар бандалардан бўлган қарзлари адо қилинади. Шунинг учун бу ерда маййитнинг молидан, ҳаттоки қолдириб кетган уй-жойини сотиб бўлса ҳам қарзларини адо қилиш керак эди. Меросхўрларга ҳеч вақо қолмаслиги ҳам муҳим эмас. Модомики, ҳақ эгаси ҳақидан кечмас ёки муддат бермас экан, уни бажариш лозим. Бу ишларни қилмасдан меросхўрлар бепарво юраверсалар, гуноҳкор ва бировни ҳақини ноҳақ ейишаётган бўлишади. Бордию маййит ҳеч нарса қолдирмаган бўлса ёки етарли мол қолдириб кетмаган бўлса, унда биров узмаса ёки ҳақдор кечиб юбормаса ҳақ қиёматга қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АРОҚ СОТИЛАДИГАН РЕСТОРАНДА ЁКИ МАГАЗИНДА ИШЛАСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

689-CАВОЛ: Ароқ сотиладиган ресторанда ёки магазинда ишласа бўладими? Уни иши ароққа боғлиқ бўмаса, масалан, кассир ёки повар ё фаррош бўлиб ишласа, ўша ердан оладиган ойлиги ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда маст қилувчи ичимликдан қаттиқ қайтарилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَعَنِ الصَّلَاةِ فَهَلْ أَنْتُمْ مُنْتَهُونَ (سورة المائدة الأية 90-91).

“Эй, имон келтирганлар! Албатта, хамр (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бут-санамлар ва (фол очадиган) чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки, ундан четланингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз. Шайтон май билан қимор (ёрдами)да ўрталарингизга адоват ва нафрат солишни ва сизларни Аллоҳнинг зикри ҳамда намоздан қайтаришни хоҳлайди. Бас, энди, сизлар (май ичишдан) тийилувчимисиз?” (Моида сураси, 90-91- оятлар).

“Хамр” сўзи – маст қилувчи ҳар қандай ичимлик турини ўз ичига олади.

Мазкур оятда маст қилувчи ичимлик – қимор ўйнашга, бут-санамларга ибодат қилишга, ҳар хил воситалар ёрдамида фолбинлик қилишга тенглаштирилмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида:

لَعَنَ اللهُ الخمرَ وشاربَها ، وساقِيَها ، ومُبْتَاعَها ، وبائِعَها ، وعَاصِرَها ، ومُعْتَصِرَها ، وحامِلَها ، والمَحْمُولَةَ إليهِ

“Аллоҳ хамрни, унинг ичувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, сотиб олувчисини, сиқувчисини, сиқтирувчисини, кўтарувчисини ва кўтартирувчисини лаънатлади”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Шундан келиб чиқиб, ресторан ёки дўконларда спиртли ичимлик ичувчилар учун бевосита хизмат кўрсатувчи ходим бўлиб ишлаш мутлақо жоиз эмас. Баъзи уламолар уни катта гуноҳлардан санашган (Аллоҳ сақласин).

Агар ходдимнинг иши маст қилувчи ичимликка боғлиқ бўлмаса, масалан, кассир ёки повар ё фаррош бўлиб ишласа, кўпчилик замонамиз уламоларининг фатвосига кўра, ўша ерда ишлаш жоиз бўлмайди. Чунки ўша жойдан олаётган иш ҳақининг бир қисмида ҳаромдан топилган маблағ борлиги ёки энг камида молида шубҳа аралашиши бор.

Қолаверса, бунда мункар ишларни кун бўйи гувоҳи бўлиб, ундан қайтармаслик бор. Шунинг учун ҳам Расули акрам алайҳиссалом гарчи ўзи ичмаса-да, маст қилувчи ичимлик қўйилган дастурхон устида ўтиришдан қайтарганлар:

من كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يجلس على مائدة يدار عليها الخمر (أخرجه الإمام أحمد والترمذي بإسناد حسن).

“Ким Аллоҳга ва Охират кунига имон келтирган бўлса, хамр айлантириладиган дастурхон устида ўтирмасин” (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ТИШ ҚОНАСА ТАҲОРАТНИ БОШИДАН БОШЛАШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат олаётганимда баъзида тишим қонайди. Шунда таҳоратни бошидан бошлашим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда қонни тўхтатиб, кейин таҳоратни қайтадан, яъни қўлни ювиш билан бошлайсиз. Чунки қон таҳоратни бузиб, тиш қонашидан аввалги ювилган қўл ва оғизнинг таҳорати бекор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ОТ БОЛАСИНИ ЭШАККА ЭМИЗСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: От боласини эшакка эмизса бўладими? Кейин у ҳаромга айланмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўшти ҳаром ҳайвоннинг сутини эмган ҳалол ҳайвоннинг гўшти ҳаром бўлиб қолмайди. “Раддул муҳтор” китобида келтирилишича чўчқани эмган қўзининг гўшти ҳаром бўлиб қолмайди. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, саволдаги эшакни эмган тойчоқнинг гўшти ҳалоллигича қолаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"МУҲАММАД" ИСМИНИ ЁЛҒИЗ ЎЗИНИ ҚЎЙИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#исм_қўйиш

690-CАВОЛ: Яқинда туғилажак фарзандимиз ўғил бўлса Муҳаммад деб исм қўймоқчи эдим. Лекин баъзи кишилар қўшимча қўшиш керак, масалан Муҳаммад Али ёки Муҳаммад Юсуф деб номлаш керак дейишяпти. Шунга аниқлик киритиб беринглар. Ўғилга Муҳаммад исмини ўзини қўйиб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўғил фарзандга "Муҳаммад" исмини ёлғиз ўзини қўйиш жоиз, балки афзал ҳамдир. Чунки Расули акрам алайҳиссалом ўзларининг муборак ҳадисларидан бирида: "Исмимни қўйинглар, аммо куням билан куняланманглар", — деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

"Куня" — кишининг исмидан аввал айтиладиган, бош фарзандининг исми билан “Фалончининг отаси”, деб чақириладиган исм. Масалан, Абу Абдуллоҳ (Абдуллоҳнинг отаси), Абу Дардо, Абу Мусо каби. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари "Абул Қосим" эди. Демак, киши Абул Қосим деб куняланиши жоизмаслиги мазкур ҳадисдан маълум бўлмоқда. Уламоларимиз ушбу қайтариқ Пайғамбаримиз ҳаётларига тегишли экани, У Зотнинг вафотларидан кейин эса мазкур куня билан чақирилиши жоиз эканини айтишган (Қози Иёзнинг "Аш-Шифо" китоби).

Шунингдек, ушбу ҳадисга кўра, фарзандга "Муҳаммад" деб исм қўйиш марғуб иш экани маълум бўлади. Ислом уммати азалдан ўз фарзандларига Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак исмларини қўйиши одатга айланган. Ҳатто айрим уламоларнинг исми, отасининг ва бобосининг исми “Муҳаммад” эканини кўриш мумкин. Масалан, Имом Ғаззолийнинг тўлиқ исми “Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғаззолий” бўлса, Қироат илмининг машҳур олими Имом Жазарийнинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Жазарийдир. Яъни бир нечта авлоднинг кетма кет исмини “Муҳаммад” деб қўйилган. Албатта, бу ушбу муборак исмга ва унинг соҳиби бўлган севимли Расулимизга бўлган улкан муҳаббат нишонасидир. Машҳур мужтаҳид олим Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

سمعت أهل المدينة يقولون: "ما من أهل بيت فيهم اسم محمد إلا رزقوا رزق خير" (المسالِك في شرح مُوَطَّأ مالك (٥٤٨/٧)).

"Мадинаи мунаввара аҳолиси: "Қайси бир уйда Муҳаммад исми бўлса, улар яхши ризқ билан насибаланишади", — дейишганини эшитганман".

Бундан баъзи кишиларнинг “Муҳаммад исмини ёлғиз ўзини қўйиб бўлмайди”, “Болага оғирлик қилади” каби гап-сўзлар илмий жиҳатдан ҳам ва воқеълик жиҳатдан ҳам тасдиғини топмаган, асоссиз гап экани маълум бўлади.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, фарзандга фақат чиройли исм қўйиш билан кифояланиб қолмай, унинг тарбияси ва билимини ҳам исмига монанд қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok