FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.13K photos
2.06K videos
4.45K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
“ПИРИМ ҚЎЛЛАСИН” ДЕБ ДУО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#дуо

125-CАВОЛ:
Бир танишим овқатдан сўнг дуо қилаётган вақтда ишларимизни “Довуд пирим қўлласин”, баъзан эса “йигит пирим қўлласин” деб дуо қилади. Шундай деб дуо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Бундай дуо қилиш жоиз эмас. Мусулмон киши барча ҳожатларини сўрашда фақат Аллоҳ таолодан сўрашга ва унинг Ўзигагина ибодат қилиши лозим. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай дейди:

فمن كَانَ يَرْجُوا لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا (سورة الكهف/110)

яъни: “...Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!” (Каҳф сураси, 110-оят).

Ҳар қандай истак, тилаклар фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак. Айниқса, вафот этган авлиёлар ҳожатларни ҳал қилади, ғам ташвишларни кетказади деб, улардан ёрдам, мадад ва қўллаб-қувватлашни сўраб эътиқод қилиш қаттиқ адашишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ (سورة الأحقاف/5)

яъни: “Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар” (Аҳқоф сураси, 5-оят).

Пир тасаввуфда устоз маъносини билдиради. Баъзи илмсиз кишилар ўтган пирларга нисбатан нотўғри эътиқод қилиб, уларни турли ғойибона ёрдамларни бериш қобилиятига эга деган хаёлга борадилар. Шу маънода “Ё пирим!” дейиш шаръан дуруст эмас. Қолаверса, бундай деб дуо қилиш Аллоҳ таолога нисбатан одобсизликдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҲАЙЗДАГИ ОДАТНИ АНИҚЛАШ
#таҳорат

126-CАВОЛ:
Аёл киши ҳайздаги одатини қандай аниқлайди? Ҳомиладор бўлишдан аввал олти кун ҳайз кўрган. Нифоси тугагач, ўн кундан ортиқ ҳайз кўрса, одатини олти кун ҳисоблайдими ёки ўн кун ҳайз ҳисоблаб, қолгани истиҳозами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ҳайзнинг энг ками уч кечаю уч кундуз, энг кўпи ўн кечаю ўн кундуздир. Мана шу муддат ичида икки қон ўртасидаги поклик ҳам ҳайз ҳисобланади, яъни, ҳайз муддати ичида тўхтовсиз қон келиши шарт қилинмайди. Икки ҳайз ўртасидаги поклик ўн беш кундан кам бўлмаслик керак.
Демак, биринчи марта ҳайз кўраётган аёл уч кундан ортиқ, ўн кундан кам қон кўрса, бу унинг одатига айланади. Агар ўн кундан ортиқ қон кўрса, ўн куни ҳайз, ундан ортгани истиҳоза, деб аталади. Иккинчи марта ҳайз муддати биринчисидан ортиқ ёки кам бўлса, одати шунга ўзгарган бўлади.

Нифосдан олдин олти кун ҳайз кўрган аёл, нифосдан кейин ўн кундан ортиқ қон кўрса, олти кунини ҳайз, ортиғини эса истеҳоза қони деб ҳисоблайди. Ўн кунгача қон кўриб тургани учун намоз ўқимай туради, ўн кундан ўтиб кетгач, олти кундан ортиғи истиҳоза экани маълум бўлади ва олти кундан кейинги намозларнинг қазосини ўқийди. Агар олти кундан кам ёки кўп ҳайз кўрса, масалан, беш кун ёки саккиз кун ҳайз кўрса, одати шунга ўзгарган бўлади. Ҳайз ва нифосдаги одат – Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзига кўра бир мартада ўзгаради ва шу сўзга фатво берилган.

Имом Сарахсий “Ал-Мабсут” китобида бундай дейдилар:

إذَا انْقَطَعَ دَمُ الْمَرْأَةِ دُونَ عَادَتِهَا الْمَعْرُوفَةِ فِي حَيْضٍ أَوْ نِفَاسٍ اغْتَسَلَتْ حِينَ تَخَافُ فَوْتَ الصَّلَاةِ ، وَصَلَّتْ وَتَجَنَّبَهَا زَوْجُهَا احْتِيَاطًا حَتَّى تَأْتِيَ عَلَى عَادَتِهَا ؛ لِأَنَّ حَيْضَ الْمَرْأَةِ لَا يَبْقَى عَلَى صِفَةٍ وَاحِدَةٍ فِي جَمِيعِ عُمُرِهَا بَلْ يَزْدَادُ تَارَةً وَيَنْقُصُ أُخْرَى

Яъни: “Аёл киши ҳайз ва нифосдаги одатидан кам муддатда покланса, намоз вақти ўтиб кетишидан хавф қилган вақтда ғусл қилади ва намоз ўқийди. Одат кунлари келгунча, эҳтиётан, эри жинсий алоқадан тийилиб туради. Чунки аёлнинг одати доим бир хил турмайди, кўпайиб камайиб туради”. (Манбалар: “Фатҳу бобил иноя”, “Фатовои ҳиндия” ва “Ҳидоя” китоблари) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚАБРИСТОНДА ИХЛОС СУРАСИНИ ЎН БИР МАРТА ЎҚИШ ҲАҚИДА
#ҳадис_тахрижи

127-CАВОЛ:
Бир жойда Имом Дорақутний ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимда ким қабристондан ўтаётиб Ихлос сурасини ўн бир марта ўқиб, савобини қабристонда ётган ўликларга бағишласа, савоби уларнинг ҳаммасига етиб, ўқиган кишига ҳам қабристондаги ўликлар ададича (сонича) савоб берилади», деган ҳадисни ўқиб қолдим. Шундай ҳадис борми? Унинг ишончлилиги қай даражада?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Сиз келтирган таржимада бироз камчиликлар мавжуд. Унинг асл матни ва санади ҳамда унинг ишончлилик даражаси билан қуйида қисқача танишиб чиқамиз.

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ بْنِ شَاذَانَ ، حَدَّثنا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَامِرٍ الطَّائِيُّ ، حَدَّثَنِي أَبِي ، حَدَّثنا عَلِيُّ بْنُ مُوسَى ، عَنْ أَبِيهِ ، مُوسَى ، عَنْ أَبِيهِ ، جَعْفَرٍ ، عَنْ أَبِيهِ ، مُحَمَّدٍ ، عَنْ أَبِيهِ ، عَلِيٍّ ، عَنْ أَبِيهِ الْحُسَيْنِ ، عَنْ أَبِيهِ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " مَنْ مَرَّ عَلَى الْمَقَابِرِ وَقَرَأَ قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ إِحْدَى عَشْرَةَ مَرَّةً ثُمَّ وَهَبَ أَجْرَهُ لِلأَمْوَاتِ أُعْطِيَ مِنَ الأَجْرِ بِعَدَدِ الأَمْوَاتِ ".

Аҳмад Ибн Иброҳим ибн Шозон Абдуллоҳ ибн Омир Тоийдан ҳадис ривоят қилади. У эса отасидан, у Али ибн Мусодан, у отаси Мусодан, у отаси Жаъфардан, у отаси Муҳаммаддан, у отаси Алидан, у отаси Ҳусайндан, у отаси Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки қабрлар олдидан ўтиб, “Қулҳуваллоҳу Аҳад” (сураси)ни ўн бир марта ўқиса ва савобини вафот этганларга бағишласа унга вафот этган кишилар ададича ажр бўлур”, деганлар”.
Мазкур ривоятни Имом Дорақутний, Шамсиддин Мақдисий, Дайламий, Абу Муҳаммад Самарқандийлар мазкур тариқ (яъни, ровийлар силсиласи) асосида ривоят қилишган бўлиб, кўпчилик муҳаддис уламолар уни тўқима ривоят эканини айтишган. Жумладан, машҳур муҳаддис олим Шамсиддин Саховий “Ал-Ажвибатул марзийя”да ва Исмоил ибн Муҳаммад Ажлуний “Кашфул-хофаъ”да ушбу ҳадисни мавзу, яъни, тўқима ҳадис эканини айтишган. Аллома Саховийнинг таъкидлашича ушбу ҳадиснинг барча тариқи асосан икки шахсга бориб тақалади. Улар: Абдуллоҳ ибн Аҳмад ат-Тоий ва унинг отаси Аҳмад ибн Омир. Ушбу ровийлар муҳаддислар наздида Пайғамбар алайҳиссаломга ёлғон тўқиш билан танилишган.

Аллома Саховийнинг мазкур ровий борасидаги фикрини бошқа муҳаддисларнинг асарларида ҳам учратиш мумкин. Масалан: Имом Заҳабий “Мезон”да, Ибн Жавзий “Тазкиратул-мавзуот”да, Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний “Лисонул-мезон”да ва Аллома Жалолиддин Суютий “Зайлул- аҳодисул-мавзуа”да Абдуллоҳ ибн Аҳмад ат-Тоий ва унинг отаси тўқима ҳадисларга оид алоҳида тўплами ила машҳур бўлишгани, уларнинг ривоятларига ишониб бўлмаслигини айтиб ўтишган. Шундан келиб чиқадики, мазкур ривоятни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш жоиз эмас.

Вафот этганларга солиҳ амалларни, хусусан, Қуръони карим тиловатининг савобини бағишлаш, қабристонда тиловат қилиш борасида саҳиҳ ва ҳасан даражасидаги кўплаб ҳадислар мавжуд. Ана ўша ҳадисларга таяниб, уламоларимиз қабристонда Қуръон тиловат қилиб, савобини вафот этганларга ҳадя қилиш жоиз амал эканига иттифоқ қилишган (манба: “Ал-Ажвибатул марзийя”, “Кашфул хофаъ ва музийлул илбас”, “Мезонул иътидол фи нақдир рижол” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДАФНЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?
#сийрат

128-CАВОЛ:
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида уч кундан кейин жаноза намози ўқилган, деб эшитдим. Шу гап ростми, агар рост бўлса, нима учун бундай бўлган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом 11 ҳижрий сана, Робиъул аввал ойининг 12 куни, душанбада чошгоҳ (кун қизий бошлаган) пайти (Рафиқул аълога кўчдилар, яъни) вафот этдилар. У зотнинг ёшлари 63 га тўлиб, тўрт кун ошган эди. Саҳобалар ўртасида халифа сайлаш масаласида ихтилоф чиқди, охири Абу Бакр разияллоҳу анҳуни халифа қилишга келишдилар. Шунгача, тун кириб, тонг ҳам отди, Сешанба кундузи Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ювишди. Бу ишда Аббос, Али, Фазл ибн Аббос, Қусам ибн Аббос, Шақрон, Усома ибн Зайд ва Авс ибн Хавлий разияллоҳу анҳум иштирок этдилар. Сўнгра учта оқ рангли мато билан кафанлашди.

У зотни қаерга дафн қилиш тўғрисида ҳам турли фикрлар бўлди. Шунда Абу Бакр разияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганларини эшитганман: “Ҳар бир набий жони узилган жойда дафн қилинган”, дедилар”. Абу Толҳа Пайғамбаримиз вафот этган тўшакни кўтариб, қабр кавладилар ва лаҳад қилдилар.

Кейин одамлар ўнта-ўнта бўлиб, навбат билан Оиша онамизнинг ҳужрасига кирдилар ва жаноза ўқишди, ҳеч ким уларга имомлик қилмади, аввал яқин қариндошлари, сўнгра муҳожирлар, ансорлар, кейин аёллар, кейин болалар жаноза ўқишди. Мана шу аснода Сешанба кундузи ҳам ўтиб, яна тун кирди ва мана шу туннинг ўртасида у зот алайҳиссалом вафот этган жойларига дафн этилдилар. Оиша онамиздан ривоят қилинади: “Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси, токи ярим тунда белкураклар овозини эшитмагунимизча Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг дафн қилинганини билмадик”.

Демак, жаноза уч кундан кейин эмас, балки эртаси куни ўқилган. Душанба чошгоҳда вафот этганлар, Сешанба кундузи ювилиб, жаноза бошланган ва тунгача чўзилган. Сешанбадан Чоршанбага ўтар кечаси ярим кечада дафн этилганлар. Бошқача айтсак, вафотларидан дафнларигача тўлиқ бир кечаю бир кундуз ҳамда ярим кун ва ярим тун ўтган (манба: “Ар-Роҳийқул махтум” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ТАҲИЙЯТУЛ МАСЖИД НАМОЗИ
#намоз #нафл_намозлар

129-CАВОЛ:
Таҳийятул масжид намози қандай намоз? У қайси пайтларда ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Таҳийятул масжид” намози масжид саломи маъносида адо этиладиган нафл намози ҳисобланади. Таҳийятул масжид намозини масжидга кирган киши ўтирмасдан олдин ўқиши суннат ҳисобланади. Мабодо ўтириб олган бўлса ҳам туриб ўқийверади. Бу намоз икки ракат бўлиб, кўпчилик уламолар мустаҳаб деганлар. Бу намозда маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган. У қуйидаги пайтларда ўқилмайди:
- Куннинг уч маҳалида яъни, қуёш чиқаётган, қиёмга (тиккага) келган ва ботаётган вақтларда;
- Аср намозини адосидан кейин Шом намозини ўқиб бўлгунча;
- Бомдод намозини вақти киргандан бошлаб қуёш чиққунигача;
- Имом хутба ўқиётган пайтда;
- Ҳайит куни қуёш чиққандан кейин ҳам то ҳайит намози ўқилгунигача (манба: “Иноя шарҳи Ҳидоя” китоби).
Юқоридаги таҳийятул масжид намози ўқиб бўлмайдиган ҳолатларда масжидга кирган киши, “Субҳааналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳумма солли васаллим ъала набиййинаа Муҳаммад”ни айтса масжид ҳаққини адо қилган бўлади.
Бундан бошқа барча вақтларда масжидга кирган киши таҳийятул масжид намозини ўқиса катта савоб олади.
Агар масжидга кирса, жамоат суннат ёки фарзни бошлаган бўлса, таҳийятул масжид намозини ўқимай суннат ёки фарз намозига киришади. Шу билан таҳийятул масжидни адо қилиш зиммасидан соқит бўлади (манба: “Раддул муҳтор” китоби).
Таҳийятул масжид намози ҳақида ҳадиси шарифда шундай келади:
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ السَّلَمِيِّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ قَبْلَ أَنْ يَجْلِسَ" (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ).
яъни: Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин”, - деганлар” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ФОЛБИНЛАР ЭРТАГА НИМА БЎЛИШИНИ БИЛАДИМИ?
#ақида

130-CАВОЛ:
Фарзандим беморлиги сабабли уни табибга олиб борган эдим. Кейин билсам у табиб эмас, фолбин экан. Қизимга қандайдир нарсаларни ўқиб, дам солгандай бўлди-да турмуш ўртоғим ҳақида сўз очиб, унинг умри ва ризқи тугаб бораётганини айтди. Агар у бир неча кун эримга дам солса, эримнинг умри узайиши, ризқи чақирилиши мумкинлигини айтди. Мен у билан суҳбат жараёнида ҳаёлимдан “Сен одам бўлсанг, буни қандай ҳам қила олардинг”, деб ишончсизлик қилсам, у ҳаёлимда ўйлаган гапларимни ҳам айтиб, ўзига ишонишим кераклигини таъкидлади. Ҳурматли устозлар бундай вазиятда мен қандай йўл тутишим керак? Бу каби фолбинлар ёки бахшиларнинг гапига ишонса бўладими? Ростдан ҳам улар эртага нима бўлишини олдиндан биладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғайб илми, инсонларнинг тақдири борасидаги илмлар фақат, ёлғиз Аллоҳ таологагина маълумдир. Қуръони каримда шундай дейилган:

قُلْ لَا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ

яъни: “Айтинг: “Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас”. Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар” (Намл сураси, 65-оят).
Ҳар бир мусулмон фолбинларнинг гапига ишониш, уни тасдиқлаш динимиз ақидасига зид эканлигини билиб олмоғи лозим. Зеро, Имом Абу Жаъфар Таҳовий аҳли сунна вал-жамоанинг ақидасини баён қилиб, шундай деган:

وَلَا نُصَدِّقُ كَاهِناً وَلَا عَرَّافاً وَلَا مَنْ يَدَّعِيْ شَيْئاً يُخَالِفُ الْكِتَابَ وَالسُّنَّةَ وَإِجْمَاعَ الْأُمَّةِ

яъни: “Фолбин ва башоратчиларнинг, шунингдек, Қуръон, суннат ва ижмои умматга хилоф нарсани даъво қилгувчиларнинг гапини тасдиқламаймиз” (манба: “Ақидатут Таҳовия” китоби).

Оиша онамиз разияллоҳу анҳо: “Кимки ўзини эртага нима бўлишидан хабар бера олади, деб ўйласа, Аллоҳга жуда катта ёлғон тўқибди”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинларга бориш ва уларга ишонишдан қайтаришга оид кўплаб ҳадислар ворид бўлган.

عَنْ أَبِيْ هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ (رَوَاهُ الامَامُ التِّرْمِذِيُّ).

яъни: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким фолбинга ёки башоратчига борса ва унинг айтган гапини тасдиқласа, Муҳаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ علَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكُهَّانِ؟ فَقَالَ: لَيْسُوا بِشَيْءٍ فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّهُمْ يُحَدِّثُونَ أَحْيَاناً بِالشَّيْءِ يَكُونُ حَقًّا؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: تِلْكَ الْكَلِمَةُ مِنَ الْحَقِّ يَخْطَفُهَا الْجِنِّيُّ فَيُقِرُّهَا فِي أُذُنِ وَلِيِّهِ، فَيُخْلِطُونَ فِيْهَا أَكْثَرَ مِنْ مِائَةِ كَذِبَةٍ (رواهُ الإمامُ البخاريُّ).

яъни: “Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. Шунда У зот: “Улар ҳеч ким эмас”, дедилар. Эй Расулуллоҳ, уларнинг айтган гаплари гоҳида тўғри чиқади? – дейишди. Расулуллоҳ: “Жинлар рост гапни ўғирлаб олиб, фолбинларнинг қулоғига қуяди. Фолбин эса, унга юзта ёлғонни қўшиб гапиради”, деб жавоб бердилар” (Имом Бухорий ривояти).

Юқоридаги ояти карималар ва ҳадиси шарифлар “Ғайб илмини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди”, дейишга етарли далилдир.

Шунга кўра сиз фолбиннинг гапларига эътибор берманг. Энди ҳаргиз унинг олдига борманг. Аввал билмай борган бўлсангиз дарров тавба қилиб, Аллоҳдан кечиришини сўраб, дуолар қилинг. Шариатимиз буюрган ишларни қилиб, қайтарган ишлардан сақланиб, ибодатда, покиза ҳаёт кечириб юрган инсонга ҳеч ким зиён етказа олмайди. Тавфиқ Аллоҳдандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
“ИМОНА” ВА “ЯСИНА” ИСМЛАРИ ҲАҚИДА
#исм_қўйиш

131-CАВОЛ:
Болаларга “Имона” ёки “Ясина” деб исм қўйиш жоизми? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб тилида “Имон” деган сўз “ишонч”, “тасдиқ” маъноларини билдиради. “Ясин” калимаси эса Қуръони каримда сура номи бўлиб келган. Уламоларимиз “Ясин”нинг маъноси Аллоҳ таологагина маълум эканини таъкидлашган. Ушбу икки калимага "а" қўшимчасини қўшиб "Имона" ёҳуд "Ясина" дейиш луғат жиҳатидан сўзни нотўғри ишлатиш ҳисобланади. Шунга кўра фарзандларга булардан бошқа исмларни қўйиш тавсия этилади. Зеро, ҳадиси шарифларда фарзандга чиройли исм қўйишга тарғиб қилинган.

عَنْ أَبِى الدَّرْدَاءِ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم :" إِنَّكُمْ تُدْعَوْنَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِأَسْمَائِكُمْ وَأَسْمَاءِ آبَائِكُمْ فَأَحْسِنُوا أَسْمَاءَكُمْ " (رَوَاهُ أحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالطَّبَرَانِىُّ).

Яъни: Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алаҳи васаллам: “Қиёмат кунида ўз исмларингиз ва оталарингиз исмлари билан чақириласизлар. Шунинг учун чиройли исм қўйинглар!”, деганлар (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
НАМОЗДА САЛОВАТДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
#намоз

132-CАВОЛ:
Намозда ташаҳҳуд дуосидан кейин саловат ўқилади. Кейин “Роббана...” дуоси ўқиладими ёки ундан олдин яна бирор дуо ўқиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Намозда ташаҳҳуд ва саловатдан кейин намозхон ўзи ва ота-онаси, мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига дуо қилади. Дуонинг матни қуйидагича:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ
Ўқилиши: “Аллоҳуммағфирлий ва ливалидайя ва лил-муъминийна вал-муъминаат вал-муслимийна вал-муслимаат”.
Маъноси: “Эй, Аллоҳ! Мени, ота-онамни, мўмин ва мўминаларни, муслим ва мулималарни мағфират қилгин”.
Дуода фақат ўзини эмас, барча мўмин мусулмонларни эслаш суннатдир. Кейин Қуръони каримда келган “Роббанаа атина...” дуосини ўқиш мумкин:
رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ
Ўқилиши: “Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар”.
Маъноси: “Эй, Роббимиз! Бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато этгин. Бизни дўзах азобидан сақлагин”.
Намозда одамларнинг сўзлари ва улардан сўраладиган “Мени фалончи аёлга уйлантир”, “Менга кўп мол бер” каби дуолар қилинмайди (манба: “Фатовои ҳиндия”, “Хулосатул фатово” ва “Табйинул ҳақоиқ” китоблари).
Суннатда юқорида келтирилган дуолардан бошқалари ҳам бор:
عَنْ أَبِي بَكْرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ لِرَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : عَلِّمْنِي يَا رَسُولَ اللَّهِ دُعَاءً أَدْعُو بِهِ فِي صَلَاتِي ، فَقَالَ : "قُلْ: اللَّهُمَّ إِني ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلماً كَثِيراً وَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلا أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ " (رواه البخاري ومسلم)
Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга бир дуо ўргатинг, мен уни намозда ўқиб юрай”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ: “Айтинг: Эй, Аллоҳ! Албатта, мен ўзимга кўп зулм қилдим ва Сендан ўзга гуноҳларни кечирувчи йўқдир. Мени ҳузурингдан бўлган мағфират билан кечиргин ва менга раҳм қилгин! Албатта, Сен кўп кечирувчи ва ўта раҳмли зотсан”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон. Ва иннаҳуу лаа яғфируз-зунууба иллаа анта. Фағфирлий мағфиротан мин ъиндик варҳамний. Иннака антал-ғофуурур-роҳийм”.
Баъзи уламолар Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинган қуйидаги дуони ўқишни тавсия қиладилар:
وَكَانَ ابْنُ مَسْعُودٍ يَدْعُو بِكَلِمَاتٍ مِنْهُنَّ : "اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُك مِنَ الْخَيْرِ كُلِّهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الشَّرِّ كُلِّهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ" (رواه ابن أبي شيبة)
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу бир қанча калималар билан дуо қилар эдилар. Жумладан: “Эй, Аллоҳ! Сендан мен билган ва билмаган яхшиликларнинг барчасини сўрайман. Мен билган ва билмаган ёмонликларнинг ҳаммасидан паноҳ сўрайман” (Имом Ибн Аби Шайба “Мусаннаф”да ривоят қилган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма инний асъалука минал-хойри куллиҳи маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам. Ва аъуузу бика минаш-шарри куллиҳи маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам” (манба: “Ан-Ниҳоя” китоби).
Намозда қуйидаги дуони ҳам айтиш мустаҳаб саналади:
رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقْبَلْ دُعَاءِ رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ
Яъни: “Эй, Раббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй, Раббимиз! Дуоимни қабул эт! Эй, Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 40-41-оятлар).
Демак, юқоридаги зикр қилинган дуолар – намозни тугатмасдан, ҳали салом бермасдан ўқиладиган дуолардир. Уларнинг сони чеклаб қўйилмаган, гоҳида биттасини, гоҳида бир нечтасини айтиш мумкин. Намоз охирида дуо қилиш суннат бўлиб, ижобатга яқин ҳисобланади. Шуни ҳам айтиш жоизки, оят ва ҳадисларда зикр қилинган, юқорида келтирилган дуолардан бошқа дуоларни ҳам ўқиш мумкин (манба: “Фатовои ҳиндия” ва “Татархония” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
АЁЛ КИШИ УЗРЛИ ҲОЛАТДА ТАҲОРАТСИЗ ЗИКР ҚИЛИШИ ҲАҚИДА
#зикр

133-CАВОЛ: Аёл киши узрли бўлган (ҳайз ва нифос) пайтида истиғфор, тасбиҳ ва зикрларни айтиб юрса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Авваламбор, мусулмон киши доимо таҳоратли юриши мустаҳабдир. Аёллар узрли бўлган пайтларида таҳоратли ҳолатда юришларининг имкони йўқ. Шундай бўлсада, шариатимиз уларга бундай пайтларда ҳам зикр қилиш, тасбиҳ, таҳлил, истиғфор ва саловатлар айтиб, дуолар қилиш каби савобли ишларни бажаришларига рухсат берган. Узрли аёллар суннатга амал қилиш мақсадида ҳар бир яхши ишни “Бисмиллаҳ” деб бошлашлари мумкин.
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Азкор” китобларида шундай деганлар:

"أَجْمَعَ الْعُلَمَاءُ عَلَى جَوَازِ الذِّكْرِ بِالْقَلْبِ وَاللِّسَانِ لِلْمُحْدِثِ وَالْجُنُبِ وَالْحَائِضِ وَالنُّفَسَاءِ، وَذَلِكَ فِي التَّسْبِيْحِ وَالتَّهْلِيْلِ وَالتَّحْمِيْدِ وَالتَّكْبِيْرِ وَالصَّلاَةِ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَالدُّعَاءِ".

яъни: “Таҳоратсиз, жунуб, ҳайз ва нифос ҳолатидаги шахслар қалблари ва тиллари билан зикр қилишлари жоиз эканига уламолар ижмо (иттифоқ) қилганлар. Зикр қилиш – тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир”. Узрли аёллар Қуръони Каримни ушламайди ва ўқимайди. Лекин эшитишлари жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
РАЖАБ ОЙИ ҲАҚИДА
#фазилатли_вақтлар

134-CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар, Ражаб ойининг фазилати, унда қилинадиган ибодатлар ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари бу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис шу ном билан аталган.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Рамазон ойидан сўнг тутган рўзаларини қабул бўлишини Аллоҳ таолодан сўрашар эди. Ражаб ойи келганда эса, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Набий алайҳиссаломдан заиф санад ила ҳадис ҳам ривоят қилинган:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ. قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ" (رواه الإمام ابن عساكر والبيهقي).

яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган. Имом Нававий ва Ибн Ражаблар заиф ҳадис деган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана ва баллиғнаа рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган:

عن عَامِرِ بْنِ شِبْلٍ رضي الله عنه، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا قِلابَةَ رضي الله عنه، يَقُولُ: "فِي الْجَنَّةِ قَصْرٌ لِصُوَّامِ رَجَبٍ" (رواه الإمام البيهقي).

яъни: Омир ибн Шиблдан ривоят қилинади, Абу Қилоба разияллоҳу анҳудан эшитдим, у зот айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).

Шундай экан, имкони бор кишилар Ражаб ойидан бошлаб, нафл рўзаларни тутиб, Рамазон рўзасига ўзларини тайёрлаб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, халқимиз орасида ражаб ойида қилиш шарт, деб тушуниладиган ибодатлар пайдо бўлган. Аслида уларнинг асоси мавжуд эмас. Шариатимиз кўрсатмаларида Ражаб ойининг муайян бир кунини рўза билан хосланмаган. Бу борада келган барча ҳадислар “мавзуъ” яъни тўқима эканига барча муҳаддис уламоларимиз иттифоқ қилишган.

Аслида нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Лекин бунинг учун муайян кунни белгилаб, ушбу иш шариат кўрсатмаси деб, одат қилиб олиш ҳамда бунга далил сифатида турли тўқима ҳадисларни ривоят қилиш тўғри эмас. Айниқса, Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида “Рағоиб намози”ни адо этиш борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима бўлиб, унга амал қилинмайди. Чунки унинг бидъат эканини Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий каби муҳаққиқ уламоларимиз томонидан очиқ-ойдин айтиб ўтилган (манба: “Баҳрур-роиқ”, “Раддул Муҳтор”, “ал-Осорул марфуъа фил-ахборил-мавзуа” китоблари).
Демак, Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан, одат қилиб олмасдан ўқилаверади. Шундагина шариатимизда кўрсатилмаган турли бидъат ва хурофотдан узоқ бўлинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
FATVO.UZ | Расмий канал pinned «РАЖАБ ОЙИ ҲАҚИДА #фазилатли_вақтлар 134-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, Ражаб ойининг фазилати, унда қилинадиган ибодатлар ҳақида маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ…»
123-savol
Fatvo hay'ati
ОВОЗ ЧИҚАРИБ ДУО ҚИЛИШ ҲАҚИДА
#дуо

123-CАВОЛ
ШАРИАТ ХИТОБЛАРИДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ
#Қуръон ҳукмлари

135-CАВОЛ:
Диний китобларни ўқиганимда аксарият аҳкомлар, насиҳат ва кўрсатмалар айнан эркаклар учун эканмикин деб, мулоҳаза қилиб қоламан. Шаръий кўрсатмаларда аёллар учун ҳам буйруқлар борлиги маълум. Лекин нима учун кўп буйруқларда эркакларга хитоб қилинган? Шуни изоҳлаб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Қуръони каримдаги хитоблар фақат эркакларга хос эмас. Умумлаштириб кўрганимизда ундаги хитоблар уч хил бўлади:

1. Фақат эркакларга қаратилган хитоблар. Одатда бу хитоблар эркакларга хос ҳукмларда бўлади. Масалан:

نِسَاؤُكُمْ حَرْثٌ لَكُمْ فَأْتُوا حَرْثَكُمْ أَنَّى شِئْتُمْ

Яъни: “Хотинларингиз сизлар учун зироатгоҳдир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз...” (Бақара сураси, 223-оят)

2. Фақат аёлларга қаратилган хитоблар. Одатда бу хитоблар аёлларга хос ҳукмларда бўлади. Масалан:

وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ ثَلَاثَةَ قُرُوءٍ وَلَا يَحِلُّ لَهُنَّ أَنْ يَكْتُمْنَ مَا خَلَقَ اللَّهُ فِي أَرْحَامِهِنَّ إِنْ كُنَّ يُؤْمِنَّ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ

яъни: “Талоқ қилинган аёллар ўзларига қараб, уч ҳайз муддати (ўтишини) кутиб ўтирадилар. Агар улар Аллоҳга ва охират кунига ишонсалар, бачадонларида Аллоҳ яратган нарса (ҳомила ёки ҳайз)ни яширишлари ҳалол (иш) эмас”. (Бақара сураси, 228-оят)

3. Лафзда эркакларга айтилган, аслида эркак ва аёлларга қаратилган умумий хитоблар. Масалан:

حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الْوُسْطَى وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ

яъни: “(Беш вақт фарз қилинган) намозларни, хусусан ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз) ва (намозда) Аллоҳга бўйин сунган ҳолатда (камтарлик билан) турингиз!” (Бақара сураси, 238-оят).

Бу турдаги хитобларга “Эй, имон келтирганлар...”, “Эй, Одам ўғиллари...”, деб бошланадиган оятларни ҳам мисол келтириш мумкин. Эркакларга хитоб қилиб, унинг замирида аёлларнинг ҳам назарда тутилиши, араб тили қоидаларига мувофиқдир. Шаръий қоида ва ҳукмларни жорий қилишда умумий хитоб қилиш услубларига ҳам мос келади. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин:
А) Қуръони каримдаги аксарият ҳукмлар эркаклар ва аёллар учун умумийдир. Агар ҳар бир оятда аввал эркакларга сўнгра аёлларга хитоб қилинса, бу балоғат ва фасоҳатга зид келади. Масалан: “Эй, имон келтирган эркаклар ва эй, имон келтирган аёллар” ёки “Эй, одам ўғиллари ва эй, Одам қизлари”, дейиш гапни ноўрин чўзиш ҳисобланади. Бу Қуръоннинг балоғатига тўғри келмайди.

Маълумки, Қуръони карим араб тилида нозил бўлган. Араб тилида жинс категорияси мавжуд. Ўзбек тилимизда эса бу категория ишлатилмайди. Араб тили олимлари эркак ва аёлларга умумий хитоб қилишда эркаклар жинси категориясидан фойдаланишга иттифоқ қилганлар. Бу қоида тилга осон бўлгани учун жорий бўлган.

Б) Шаръий хитобларда барчани назарда тутиб эркакларга хитоб қилиш инсониятнинг яратилиши ва хилқатига ҳам мос келади. Зеро Қуръони каримда шундай дейилган:

خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ ثُمَّ جَعَلَ مِنْهَا زَوْجَهَا

яъни: “(У) сизларни бир жондан (Одамдан) яратди, сўнгра ундан жуфтини (Ҳаввони пайдо) қилди”. (Зумар сураси, 6-оят).

Динимиз хитобларида аёлларнинг эркакларга тобе бўлиши уларнинг яратилишда ҳам эркакларга тобе бўлишига мувофиқ келади.

В) Аллоҳ таоло эркакларга жамиятда катта масъулият юклаган. Улар оила бошлиғи, аёллари ва болаларини нафақа билан таъминловчи, имом ва сиёсат юритувчи ҳисобланадилар. Шунинг учун асосий хитоблар уларга қаратилади. Аёллар эса аксарият ҳолатларда уларнинг таъминоти ва ҳимояси остида бўладилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЭРКАКЛАРНИНГ СОЧ ОЛДИРИШИ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

136-CАВОЛ:
Ҳозирги кунда кўпчилик ёш йигитлар орасида сочининг икки ён томонини олдириб, тепа қисмини қолдириш мода бўлган. Баъзилар бундай қилиш жоизмас дейишяпти. Динимизда бу жоиз эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Эркак киши сочини баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини қолдириши араб тилида – “қазаъ”, дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ " أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نهَى عَن القَزَعِ ". قَالَ عُبَيْدُ الله: قُلْتُ لِنَافِعٍ: "مَا القَزَعُ؟" قَالَ: "حَلْقُ بَعْضَ رَأسِ الصَّبِيِّ ، وَيُتْركَ بَعْضٌ". مُتَّفق عَلَيْهِ .

Бу ҳақда Нофеъдан ривоят қилинади: “Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қазаъдан қайтардилар”, деган”, деди. (Ҳадиснинг ровийси) Убайдуллоҳ айтади: “Мен Нофеъдан: “Қазаъ нима?”, деб сўрадим. Шунда Нофеъ "У – ёш боланинг сочини баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини ўз ҳолича қолдириш", деди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Уламолар ҳадисда зикр қилинган тарзда соч олдириш макруҳ эканига иттифоқ қилишган. Ҳадислардаги қайтариқ ёш болалар ва катталарга баробар экани таъкидланган.

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ “қазаъ”нинг шариатда нима учун ман қилингани борасида уламолар турлича фикр билдирганларига ишора қилиб, бундай деган:

وَالْحِكْمَةُ فِى كَرَاهَتِهِ أَنَّهُ تَشْوِيْهٌ لِلْخَلْقِ وَقِيْلَ لِأَنَّهُ زَيُّ
الشَّرِّ وَالشَّطَارَةِ وَقِيْلَ لِأَنَّهُ زَيُّ اليَهُودِ

“Сочни баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини қолдириш макруҳ эканининг ҳикмати шуки, у ташқи қиёфани яратилган
ҳолатини бузиш ҳисобланади. Баъзилар: у айёр ва ёмон одамларнинг кўриниши, дейишган. Яна баъзи аҳли илмлар эса: Унда яҳудийларнинг ташқи кўринишига ўхшашлик бўлгани учун мумкин эмас, деганлар” (Манба: “ал-Минҳож шарҳу Саҳиҳи Муслим ибн Ҳажжож”).

Соч олдиришда ҳаммасини бирдек қолдириш ёки бирдек олдириш керак. Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон танасининг ярми сояда, ярми қуёш нурида бўлиб ўтиришдан ҳам қайтариб: “Танасининг ҳаммаси сояда ёки ҳаммаси қуёш нурида ўтирсин”, деганлар.

Демак, сочни олдирганда ёки қисқартирганда ҳар тарафидан бир хил қилиб калталатиш мақсадга мувофиқдир. Минг афсуски, ҳозирги кунда баъзи ёшларимиз ўртасида ғарбда кенг тарқалган одатларга эргашган ҳолда, сочнинг бир қисмини бутунлай олдириб, бир қисмини эса қолдириш урф бўлмоқда. Мусулмон киши бундан эҳтиёт бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
124-savol
Fatvo hay'ati
ҲАЙЗ МУДДАТИНИ ЗАМОНАВИЙ ВОСИТАЛАР ЁРДАМИДА АНИҚЛАШ
#таҳорат

124-CАВОЛ
▫️ Каналга уланиш
ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН САҲОБАЛАР
#Ислом_тарихи

137-CАВОЛ:
Ҳаётлик чоғларида жаннат башорати берилган ўн саҳобани айтиб берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаи киромларга улар ҳаётлик пайтларидаёқ жаннат башоратини берганлар. Уларнинг баъзилари эркаклардан ва баъзилари аёллардан эди. Бу саодатли зотларнинг ўн нафари тарихда “Ашараи мубашшара”, яъни “башорат берилган ўнлик” номи билан машҳур бўлганлар. Улар:

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу;
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу;
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу;
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу;
Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу;
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу;
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу;
Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу;
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу;
Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳу.

Мазкур зотларнинг исми шарифларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиснинг ўзида айтиб ўтганлар.

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "أَبُو بَكْرٍ فِى الْجَنَّةِ وَعُمَرُ فِى الْجَنَّةِ وَعُثْمَانُ فِى الْجَنَّةِ وَعَلِىٌّ فِى الْجَنَّةِ وَطَلْحَةُ فِى الْجَنَّةِ وَالزُّبَيْرُ فِى الْجَنَّةِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَوْفٍ فِى الْجَنَّةِ وَسَعْدٌ فِى الْجَنَّةِ وَسَعِيدٌ فِى الْجَنَّةِ وَأَبُو عُبَيْدَةَ بْنُ الْجَرَّاحِ فِى الْجَنَّةِ" (رَوَهُ الإمَامُ التِّرْمِذِيُّ).

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Абу Бакр жаннатда, Умар жаннатда, Усмон жаннатда, Али жаннатда, Талҳа жаннатда, Зубайр жаннатда, Абдураҳмон ибн Авф жаннатда, Саъд жаннатда, Саъийд жаннатда, Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатда бўлади” (Имом Термизий ривояти).

Бу муборак зотлар Исломга садоқатлари, Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз муҳаббатлари боис, шундай олий мақомларга эришдилар. Аллоҳ таоло ваҳий орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бу зотлар ҳаётлик пайтларидаёқ жаннат хушхабарини берди. Валлоҳу ъалам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
125-savol
Fatvo hay'ati
“ПИРИМ ҚЎЛЛАСИН” ДЕБ ДУО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#дуо

125-CАВОЛ
▫️ Каналга уланиш
МУҲАММАД ДЕГАН ИСМ OҒИРМИ?
#исм_қўйиш

138-CАВОЛ:
Бир танишим ўғлига “Муҳаммад” исмини қўйса, қариндошлари бу исм болага оғирлик қилади, дейишибди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Исм болага оғирлик қилади, деган гап нотўғри. Бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган зот – Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак исмлари ҳам оғир бўладими?! Аксинча, бу каби исмлар табаррук ҳисобланади. Бу исм бор оилада баракот бўлади.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
عن جابر أن النبي صلى الله عليه و سلم قال : سَمُّوا بِاسْمِي وَلَا تَكَنَّوْا بِكُنْيَتِي فَإِنِّي إِنَّمَا جُعِلْتُ قَاسِمًا أَقْسِمُ بَيْنَكُمْ) متفق عليه(
“Менинг исмимни қўйинглар! Кунямни қўйманглар. Чунки мен сизнинг ўртангизда (илмни) тақсимловчи қилиндим” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Бу ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом очиқ-ойдин исмларини қўйишга тарғиб қилмоқдалар. Шу билан бирга кунялари бўлмиш “Абул Қосим” билан куняланишдан қайтармоқдалар. Уламолар бунинг сабаби борасида турли фикрларни билдирганлар. Кўпчиликлари, бу қайтариқ у зотнинг ҳаётлик чоқларига тегишли, деган сўзни устун кўрадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
127-savol
Fatvo hay'ati
ҚАБРИСТОНДА ИХЛОС СУРАСИНИ ЎН БИР МАРТА ЎҚИШ ҲАҚИДА
#ҳадис_тахрижи

127-CАВОЛ
▫️ Каналга уланиш