FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
СИРКА ҲАҚИДА ДИНИМИЗДА НИМА ДЕЙИЛГАН?

684-CАВОЛ: Бир одам менга сирка ичиб туриш яхши деб айтди. Айтингчи, сирка ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одатда сирка узум, олма ва бошқа мевалардан тайёрланадиган ичимлик бўлиб, истеъмоли ҳалол нарсадир. Сирка ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадислар ворид бўлган. Шулардан бири Имом Термизийнинг “Шамоил”ларида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисдир. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

نعم الادام الخل

“Сирка қандаям яхши нонхуруш (нонга қўшиб ейиладиган нарса)дир” деганлар.

(شمائل ترمذي باب ما جاء في صفة ادام رسول الله صلي الله عليه و سلم)

Шунинг учун сирка ичиб туриш бир томондан еган таомимизни ҳазм бўлишида ёрдам берса, иккинчи тарафдан у билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини бажарган бўлар эканмиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
НИМА УЧУН БОМДОД НАМОЗИНИНГ СУННАТИНИ ҲАМ ҚАЗОСИ ЎҚИЛАДИ?
#намоз

685-CАВОЛ: Нима учун Бомдод намозининг суннатини ҳам қазоси ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий китобларимизда баён қилинишича қазо бўлган намозларнинг суннатлари ўқилмайди. Фақат бугунги бомдод намозининг қазосини қуёш тиккага келгунгача ўқиган киши суннатини ҳам фарзи билан бирга қазо қилиб ўқийди. Аммо қуёш тиккага келгунча бугунги бомдоднинг қазоси ўқилмаса, бомдодни ҳам фақат фарзи қазо қилинади. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар. Бу ҳақда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:

عَرَّسْنَا مع نَبِيِّ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ، فَلَمْ نَسْتَيْقِظْ حتَّى طَلَعَتِ الشَّمْسُ، فَقالَ النبيُّ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ: لِيَأْخُذْ كُلُّ رَجُلٍ برَأْسِ رَاحِلَتِهِ، فإنَّ هذا مَنْزِلٌ حَضَرَنَا فيه الشَّيْطَانُ، قالَ: فَفَعَلْنَا، ثُمَّ دَعَا بالمَاءِ فَتَوَضَّأَ، ثُمَّ سَجَدَ سَجْدَتَيْنِ، ثُمَّ أُقِيمَتِ الصَّلَاةُ فَصَلَّى الغَدَاةَ ( رواه الإمام مسلم)

яъни: "(Сафарда) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан кечанинг охирида бир жойга дам олиш учун тушдик. (Қаттиқ чарчаганимиздан) Қуёш чиққан пайтда уйғондик. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Ҳамма бу жойдан бошқа жойга кўчсин! Чунки бу ерда шайтон ҳозир бўлди" дедилар. Биз шундай қилдик. Кейин Расулуллоҳ алайҳиссалом сув сўрадилар ва таҳорат қилдилар. Сўнгра икки ракат намоз ўқидилар. Кейин такбир айтилди ва Бомдод намозининг фарзини ўқидилар" (Имом Муслим ривоятлари).

Уламолар ушбу ривоятдаги "Сўнгра икки ракат намоз ўқидилар" жумласини бомдоднинг суннатини қазо қилиб ўқилишига далил қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
БИТТА ҚУРБОНЛИККА ҲАР-ХИЛ ИБОДАТЛАР НИЯТИДА ШЕРИК БЎЛСА ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шерикчиликда қурбонлик қилинган ҳайвонга ҳамманинг бир хил ниятда қўшилиши шарт эмас. Шерикларнинг ҳар бири ибодат (қурбат) ниятида қўшилиши шарти билан, кимдир қурбонлик, кимдир ақиқа, яна кимдир назр ёки нафл қурбонликни ният қилиши жоиз. (Аллома Алоуддин Косоний, “Бадоиъус-саноиъ” китоби).

Лекин шериклар орасига бирортаси ибодат учун эмас, фақат гўшт учун қўшилса, ҳеч бирининг қурбонлиги дуруст бўлмайди. (Шайх Ашраф Али Таҳонавий, “Ал-Мухтасар фил-фиқҳил-ҳанафий” китоби, Қурбонлик боби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЧИГИРТКА ҲАЛОЛМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирки кунда юртимизда истеъмол учун чигиртка боқилаётганмиш. Шу тўғрими ва уни ейиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Боқилаётганидан хабаримиз йўқ, лекин чигиртка ҳалол. Ҳаттоки уни ўлиги ҳам балиқ каби ҳалол эканлиги ҳадисда таъкидланган. Эҳтиёж бўлса ёки тиббий мақсадларда ейиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳажжуд намози қандай ўқилади?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
НИКОҲ МАЖЛИСИДА ТАН МАҲРАМЛИККА ОЛИШГА РОЗИМИСИЗ ДЕЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўткан йил рамазон ойи суҳбатларида никоҳ ўқилаётганда куёв болага тан маҳрамликка олишга розимисиз деб айтилар экан ва буни бир Имом нотўғри деди. Шунга аниқлиқ киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умуман олганда никоҳ мажлисида "Тан маҳрамликка олишга розимисиз" дейиш нотўғри эмас. Чунки бизни урфимизда тан маҳрам деганда хотин, турмуш ўртоқ тушунилади. Аммо шаръий истилоҳларда маҳрам, тан маҳрам иборалари нафақат турмуш ўртоқ, балки, бошқа маҳрамларни ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун юртимиздаги баъзи олимлар "тан маҳрамликка" деган иборани янада аниқлаштириб "хотинликка" деб қайдлаб қўйишни тавсия қилишмоқда.

Демак, никоҳ мажлисида тан маҳрамликка деб розилик сўраб, шу кунга қадар ўқилган никоҳлар саҳиҳ, тўғри никоҳ деб эътиборга олинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ФОЛБИНДАН ФОТИҲА ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақида

686-CАВОЛ: Мени бир ҳолам бор у кўп йилдан буён касал. Уни ҳар хил жойларда даволатдик. Аммо муолажалар самара бермади. Кейин ҳолам фолбинни олдига борган эди, ҳолам фолбиндан фотиҳа олиб, у ҳам фолбин бўлиши кераклигини айтибди. Аммо ҳолам Аллоҳдан қўрқиб буни рад қилди. Саволим шуки, ҳолам соғлиги учун фолбиндан фотиҳа олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фолбинлар фирибгар ва каззоб шахслардир. Мусулмон киши уларнинг олдига бориши, маслаҳатини олиши мутлақо жоиз эмас. Фолбинликни қабул қилиш эса, кишини Охиратини куйдирувчи амалдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Кимда-ким фолбинга борса ва фолбиннинг айтган гапларига ишонса, демак у Муҳаммадга нозил қилинган нарсага куфр келтирибди", — деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Сизнинг ҳолангиз, фолбиннинг олдига борганларига тавба-тазарру қилсинлар ва қайтиб бундай иш қилмасинлар. Зеро, ҳар бир яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам ёлғиз Аллоҳ таолодандир. Мусулмон киши бу синовли дунёда Аллоҳ қайтарган ишларни қилмасдан, фақат Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраши, Ислом шариати буюрганидек тиббий муомалажа қилиб, натижани Роббисидан умид қилиши даркор.

Шу билан бирга, ишончли ва илмли кишиларга бориб Қуръони каримдан дам солдириш, Зам-зам сувидан ичиб юриш, садақалар қилиш ҳам касалликдан фориғ бўлишнинг йўлларидандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
АЁЛ КИШИ МУШК-АНБАР ИШЛАТСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши атир ишлатмасдан мушк-анбар ишлатса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар номаҳрамлар учун зийнатланмасликлари керак, дегани бу уларнинг нима ишлатишлари, атирнинг номи, таркибига боғлиқ эмас, балки эридан бошқаларни эътиборини тортмасликлари, деганидир.

Демак, аёл киши атир сепадими, мушк-анбар ишлатадими бошқаларни эътиборини тортса, бошқаларга хушбўй, кўркам кўриниш мақсадида бўлса, бу ишлар ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Ула
шинг: @diniysavollar
ТИЖОРАТДА АЛЛОҲНИ ШЕРИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#савдо #назр #шерикчилик

687-CАВОЛ: Бир киши билан тижоратда шерик бўлмоқчи эдим. У киши агар шерик бўлсак, учинчимиз Аллоҳ бўлади, яъни фойдани учдан бирини Аллоҳ учун ажратамиз, деди. Шундай деб, шерикчиликни бошлаш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шундай шарт билан шерикчиликни бошлаш жоиз. Лекин бу ҳолатда билиш керак бўлган нозик нуқталар бор:
- Бир киши шариатимизда ибодат ҳисобланган, лекин зиммасида бўлмаган амални ўзига вожиб қилиб олиши, назр дейилади. Назр ният ва лафз билан бўлади, фақат ниятнинг ўзи билан назр бўлмайди. Ҳанафий мазҳабига кўра, сўзда “назр” калимаси ишлатилмаса ҳам назр юзага чиқади. Масалан, “Аллоҳ учун менинг зиммамда фалон нарса бор”, дегани каби. (Имом Мавсилий, “Ал-Ихтиёр” китоби, “Кувайт фиқҳ энцеклопедияси”)

Назр қилгандан кейин унга амал қилиш вожибдир. Қуръони каримда аҳдига вафо қилиш ва сўзида туришга буюрилади ва назрларни бажариш талаб қилинади (Моида-1, Исро-34, Наҳл-91).

Кўпчилик уламолар назр қилишни зарари йўқ дейдилар. Лекин Имом Шофеъий, Имом Аҳмад ва бошқа фақиҳлар назр қилишни макруҳ, деб билганлар. (Имом Нававий, “Ал-Мажмуъ” китоби).

Демак, саволдаги кўринишда шерикчиликни бошлаган кишилар фойдани учдан бирини садақа қилишни назр қилган бўладилар ва токи шерикчилик тугагунча фойдани учдан бирини фақирларга садақа қилиб туришлари шарт. Баъзи сабаблар билан назр қилинган миқдорни чиқармасалар ёки ўзларига ишлатсалар хиёнат ва гуноҳ бўлади.

- Шерикчилик қилувчиларнинг: “Фойдамизнинг учдан бирига Аллоҳ шерик” ёки “Учинчимиз Аллоҳ бўлади”, деган гапидан мақсадлари аниқ бўлсада, бу жумлалар ўтган улуғларимизнинг сўзларида учрамайди. Бу жумлалар Аллоҳ таолога нисбатан одобсизлик ҳисобланади.

Тавсия шуки, шерикчилик қилаётганлар фойдаларидан фақирларга улуш ажратишни назр қилмасдан, масалан: “Фойдани учдан бирини фақирларга ажратамиз, иншааллоҳ”, деб ният қилсинлар. Шунда мабодо фойдадан улуш ажратолмай қолсалар ҳам гуноҳкор бўлмайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ВИТРНИ ЎҚИМАСДАН ЎЙҚУГА КЕТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтондан сўнг Витрни ўкимасдан уйқуга кетса гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтон ва унинг суннатини ўқигандан сўнг кечанинг охирги қисмида, бомдод вақти киришидан аввал уйғониб, витр намозини ўқишига кўзи етса, кечанинг охирида витрни ўқиши мустаҳаб ҳисобланади. Агар уйғонишга ишончи бўлмаса, хуфтондан кейин витрни ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
СОЧ ЭКТИРИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Соч ўстирадиган дорилардан фойдаланиш ёки соч эктириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Соч тўкилиши бирор касаллик сабабидан бўлса, даволаниш мақсадида соч ўстирувчи, мустаҳкамловчи воситалардан фойдаланиш жоиз. Экилган соч одатий соч каби ўсадиган бўлса бунда алдов бўлмайди. Лекин вақтинча ўсиб, бироздан кейин тўкилиб кетадиган бўлса, бу алдов ҳисобланади.

Демак, соч эктириш алдов учун, яъни, совчилик каби ишларда ўзини ёш кўрсатиш мақсадида бўлмаса ва касаллик сабаб сочи тўкилиб кетган бўлса, шу нуқсонни тўғрилаш мақсадида соч эктириш жоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
"РОЗИМАН" ДЕСА НИКОҲ БОҒЛАНАДИМИ?
#никоҳ

688-CАВОЛ: Никоҳ пайтида киёвга "Фалончини қизи пистончи билан никоҳ боғлашга розимисиз" дейилса, киёв "розиман" деса ва қиз томонга "Фалончини ўғли пистончи билан никоҳ боғлашга розимисиз" дейилса, келин "розиман" деса никоҳ боғланадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволда сўралган ҳолатда никоҳ боғланади. Бу ҳақда машҳур ҳанафий аллома Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

يرتبط عقد النكاح بنَكَحت، أو قَبِلتُ، أو رَضِيت.

яъни: "Никоҳ ақди "никоҳландим", "қабул қилдим", "рози бўлдим", "розиман" деган лафзларнинг бири билан боғланади" ("Фатҳу бобил иноя" китоби).

Шундай экан, киёвга "Фалончини қизи пистончи билан никоҳ боғлашга розимисиз" дейилса, киёв "розиман" деса ва қиз томонга "Фалончини ўғли пистончи билан никоҳ боғлашга розимисиз" дейилса, келин "розиман" деса никоҳ боғланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ЖУНУБ ҲОЛДА ТИРНОҚ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ғусл вожиб бўлганда тирноқ олиб бўлмайди деб эшитдим бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл вожиб бўлганда соч, тирноқ, қўлтиқ ости ва киндик ости тукларни олиш макруҳдир. “Фатово Ҳиндия” китобида шундай дейилган:

حلق الشعر حالة الجنابة مكروه و كذا قص الاظافىر

“Жунуб (ғусл вожиб бўлган) ҳолатда соч олиш макруҳдир. Шунингдек тирноқ олиш ҳам”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
"УЛАРГА ИССИҚ КУЛНИ ЕДИРАЁТГАНДЕКСАН" ЖУМЛАСИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуйидаги ҳадисдаги "худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан" жумласини қандай тушунамиз?
"Бир киши: "Ё Расулуллоҳ, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар кесадилар. Мен уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қиладилар. Мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга жоҳиллик қиладилар", деди. "Агар сен ўзинг айтганингдек бўлсанг, худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан. Модомики, шу ҳолда бардавом бўлар экансан, Аллоҳ томонидан сен билан бирга уларнинг қаршисига бир ёрдамчи бўладир", дедилар". (Имом Муслим ривояти).

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу жумла ҳақида Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: "Уларга иссиқ кулни едираётгандексан", дегани ташбеҳ (ўхшатиш) бўлиб, иссиқ кулни ейдиган киши қандай алам чекса, ёмон қариндошлар ҳам шундай алам чекадилар. Уларга яхшилик қилувчи кишига гуноҳ йўқ, лекин силаи раҳмни узган, озор берувчи қариндошларга катта гуноҳ бўлади. Бошқа бир сўзда бу жумланинг маъноси шундай: "Сенга ёмонлик қилсаларда уларга кўп яхшилик қилишинг билан уларни хўрлаган, қадрларини туширган бўласан" ("Шарҳи Муслим" китоби).

Демак, ҳадиснинг маъноси, қариндошлар ёмонлик қилсада уларга яхшилик қилувчиларнинг қадри Аллоҳ таолонинг наздида кўтарилиб кетаверади, силаи-раҳмни узувчиларни қадри эса тушиб кетаверади. Ҳасадгўйларнинг ҳасади ўзини еб битиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЮСУФ ИСМИНИ ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Юсуф исми қадимий яҳудийча экан. Яҳудийлар мусулмон эмас. Бу исмни қўйишимиз жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Юсуф исми бу Пайғамбарнинг исми бўлгани учун яҳудийлар ҳам бу исмни қўядилар. Шунинг учун бу исмни яҳудийча деб бўлмайди. Биз мусулмонлар барча пайғамбарларни ҳақ пайғамбар деб биламиз ва уларнинг исмларини фарзандларимизга қўйишга ҳақлироқмиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АЪЗОЛАРИГА НУҚСОН ЕТГАН ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу аъзоларнинг учдан бири ёки ундан кўпи йўқ бўлса, қурбонлик учун сўйиш жоиз эмас. Аммо учдан биридан оз миқдори йўқ бўлса, қурбонлик қилса бўлади. Шунингдек, қулоғини учдан бирини кетказмаган ҳолда тамға ёки белги қўйилган бўлса ёки қулоқни иккига ёриб қўйилган бўлса ҳам бундай жонлиқни қурбонлик учун сўйиш жоиздир.

Иккита қулоқдаги нуқсон бир-бирига қўшиб ҳисобланадими, деган саволга уламоларимиз: “Йўқ, ҳар бир қулоқнинг ўзи алоҳида ҳисоб-китоб қилинади”, деб жавоб берганлар. (“Ал-Фатово ал-ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИДДА САҚЛАШ МУДДАТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эридан талоқ олгандан кейин идда сақлашни ким айтади ва идда неча ой сақланади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эри талоқ қилиши ёки талоққа далолат қиладиган бирор сўзни ишлатиши билан илм аҳлларига мурожаат қилиши ва вазиятни аниқлаштириб олиши зарур бўлади. Агар илм аҳли томонидан фалон кундан тушибди дейилса, ўша кундан бошлаб аёл иддани бошлаши керак. Биров унга буйруқ бериши шарт эмас.

Идданинг муддати аёлнинг ҳолатидан келиб чиқади. Агар ҳайз кўраётган бўлса, талоқ тушгандан кейин 3 та тўлиқ ҳайз ўтиши керак. 3-ҳайздан покланишидан кейин иддаси тугайди. Агар ҳомиладор бўлса, туғиши билан иддаси тугайди. Агар ёши катта бўлиб ҳайз кўрмайдиган ёшга етган бўлса, талоқ олган кундан бошлаб уч ой идда ўтиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar