FATVO.UZ | Расмий канал
161K subscribers
1.21K photos
2.13K videos
4.57K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
РЎЗАДОР ТАҲОРАТДА ОҒИЗ ЧАЙИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўза тутган инсон намоз ўқиш учун таҳорат олиш керак, шунда оғиз чайиш керак бўлади. 5 маҳал оғиз ювиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор киши учун ҳам таҳоратда оғиз ва бурун чайиши суннат, фақат оғиз ва бурун чайишда муболаға қилмайди. Яъни, рўзадор оғиз юваётганда ғарғара қилмайди ва бурнига сувни қаттиқ тортмайди. (“Ал-мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Ўтганлар ҳақига Қуръон оятларини ёддан ўқиганда таҳоратли бўлиш керакми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
РЎЗАНИНГ МОҲИЯТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзанинг моҳияти нима?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўза – ният қилиб, тонг отгандан қуёш ботгунча ейиш, ичиш ва жинсий алоқадан тийилишдир. Қуръони каримда: “Шунингдек, тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз. Сўнгра, рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз!...”, деб буюрилади (Бақара сураси 187-оят).

Ният сабабли эса одат бўлиб қолган ишлар ибодатлардан ажралади. Ният қилмасдан оч қолиш рўза бўлмайди. (“Мухтасар”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Эрим икки ҳафтада бир онамни кўриб келишга рухсат бермайди. Шу тўғрими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ОНАЛИК ҲАҚҚИ ҚОЛМАЙДИМИ?
#оила #разоат

611-САВОЛ: Жарроҳлик йўли билан туққан аёлни ўз боласида оналик ҳаққи қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу асоссиз гап. Жарроҳлик билан туққан онанинг ҳаққи ўз ўрнида қолади. Ақл билан мулоҳаза қилинса, она учун бола катта қилишда учта машаққат бор: ҳомилани 9 ой кўтариб юриш, уни туғиш ва эмизиб катта қилиш. Жарроҳлик билан туққан оналарда бу уч машаққатдан иккитаси: ҳомиладорлик ва эмизиб катта қилиш аниқ бўлади. Жарроҳлик амалиёти ҳам туғишдан кам эмас. Қандай қилиб бундай оналарни ўз ҳақларидан маҳрум қилиш мумкин?! Аксинча, биз фарзандларнинг бурчи доим ота-онага яхшилик қилишдир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг тўртта оятида ўзига ибодат қилишни буюргандан кейин ота-онага яхшилик қилишга буюради: "Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!" (Исро сураси 23-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Хуфтон намозининг вақти ҳақида маълумот берсангиз

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДАГИ САЖДА ҲОЛАТИДА КЎЗ ЮМИЛАДИМИ?
#намоз

612-CАВОЛ: Намозда сажда ҳолатида кўз юмиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сажда пайтида кўз юмилмайди. Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бири “Туҳфатул мулук” китобида бу ҳақда шундай дейилган:

يستحب أن يكون نظر المصلي في قيامه: إلى موضع سجوده وفي ركوعه: إلى أصابع رجليه وفي سجوده: إلى طرف أنفه وفي قعوده: إلى حجره وعند التسليمة الأولى: إلى كتفه الأيمن وعند الثانية: إلى كتفه الأيسر

яъни: “Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
РЎЗА ВА НАМОЗЛАРНИНГ ҚАЗОСИНИ ҲИСОБЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен неча ёшда балоғатга етганимни эслолмайман. Шу ҳолатда неча ёшдан қазо рўза ва намозларимни тутишим ва ўқишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, ёшлигида намоз ўқимаган, рўза тутмаган киши балоғатга етган, яъни эҳтилом бўлган ёки ҳайз кўрган вақтидан ҳисоблаб, қазоларини ўқишни бошлайди.

Қачон балоғатга етганини билмаса, ўғил бола 12 ёшдан, қиз бола 9 ёшдан ҳисоблаб қазоларини ўқий бошлайди. Бу эҳтиётдир.

Абул Фазл Мавсилий айтадилар: "Ўғил бола балоғатга етганини айтганда тасдиқланадиган энг кам муддат 12 ёшдир, қиз бола балоғатга етганини айтганда тасдиқланадиган энг кам муддат эса 9 ёшдир. Бундан бошқа гаплар ҳам айтилган, лекин мана шу сўз ихтиёр қилинган" (“Лубоб” китоби, Ҳажр боби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Aҳли китоблар сўйган жонлиқ гўштини еса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЗАКОТДА НИЯТ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закот беришда ният қилиш шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, закотда ният шарт. Закот молини ажратаётганда ёки уни фақирга бераётганда закот беришни ният қилиш керак. Ҳеч қандай ниятсиз берилган закот садақа бўлиб, қайтадан закот бериш лозим бўлади. Фақирга бу закот деб айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ҲУКМИ
#рўза

613-САВОЛ: Рамазон рўзасининг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир ақлли, балоғатга етган мусулмон учун Рамазон рўзасини тутиш – фарзи айндир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”, дейди (Бақара сураси 183-оят).

Бошқа оятда эса: “Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин”, деб буюради (Бақара сураси 185-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закотни бериш, байтни ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш”, деганлар. (Муттафақун алайҳ, Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинган). Бошқа ҳадисда эса: “Рамазон ойингизда рўза тутинглар”, деб буюрганлар. (Имом Термизий Абу Умомадан ривоят қилганлар).

Рўзанинг фарзлигига ижмо-уламолар иттифоқи бор, бунга ҳеч ким хилоф қилмаган. Шунинг учун рўзанинг фарзлигини инкор қилиш куфр, имкони бўла туриб рўза тутмаслик фосиқлик бўлади. (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Қасам ичиб, уни бажаролмадим. Энди нима қилай?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
РЎЗАНИНГ РУКНИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзанинг рукн (фарз)лари нималар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзанинг рукни – рўзани бузувчи нарсалар (ейиш, ичиш ва жинсий алоқа)дан сақланишдир. Бу тонг отгандан қуёш ботгунча давом этади. Уламолар бунга иттифоқ қилганлар. Қуръони каримда: “Шунингдек, тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз. Сўнгра, рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз!...”, деб буюрилади (Бақара сураси 187-оят). Рўзада ният ҳам шарт. (“Мавсуъатул фиқҳия”).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
КИМЛАР РЎЗА ТУТМАСЛИГИ МУМКИН?
#рўза

614-САВОЛ: Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Касал ёки мусофир кишилар, ҳомиладор ёки эмизикли аёллар, рўза тута олмайдиган қарияларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда: “Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...”, дейилган (Бақара сураси 184-оят).

Рўза тутса, касаллиги зиёда бўлишидан қўрққан бемор, рўза тутмайди. Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди.

Ўзи ёки бола (ҳомила)сига зарар етишидан қўрққан эмизикли ёки ҳомиладор аёл ҳам, рўза тутмайди. Рўза ўзига ёки боласига зарар қилмайдиган эмизикли ва ҳомиладор аёллар, албатта, рўзани қолдирмай тутадилар. Юқорида саналган узрли кишиларнинг барчаси Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.

Рўза тута олмайдиган қариялар фидя, яъни, Рамазоннинг ҳар кунига бир мискинга бир кунлик таом ёки унинг қийматини берадилар. Рўза тута оладиган қариялар одатдагидек рўза тутаверадилар.

Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ҳам узрли кунларида рўза тутмайдилар. Пок бўлишлари билан рўзани тутиб бошлайдилар. Қолиб кетган кунларни Рамазондан кейин тутишади. (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Ел чиққанда мустаҳаб қилиш керакми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЗАКОТНИ КЕЧИКТИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закотни кечиктириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот вожиб бўлган кишилар уни кечиктирмай адо қилишлари лозим. Агар моли нисобга етгандан кейин, бир йил ўтгач, закот бермаса, сўнгра иккинчи йил етиб келса, гуноҳкор бўлади ва Аллоҳ таолога истиғфор айтиб, икки йиллик закотни адо қилади. Ўтган йиллик закотни зиммасида қолдирмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Қунут дуосини билмаган киши унинг ўрнига бошқасини ўқиса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЗАКОТНИНГ МОҲИЯТИ
#закот

615-САВОЛ: Закотнинг моҳияти нима?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот – Исломнинг беш фарзидан бири, молиявий ибодатдир. Унинг “ўсиш”, “салоҳият” каби маънолари бор. Истилоҳда эса бой киши маълум бир моллардан зиммасига вожиб бўлган миқдорни камбағалга мулк қилиб беришидир. Закот беришда нисоб ва йил ўтиши эътиборга олинади.

Закотнинг фарзлигига Қуръони карим, ҳадислар ва умматнинг ижмоси далолат қилади. Аллоҳ таоло шундай дейди:

{ وَأَقِيمُوا الصَّلاَةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ }

“Намозни қоим қилинг ва закотни беринг...” (Бақара сураси 43-оят). Қуръони каримда худди шу буйруқ саккиз марта такрорланган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ислом беш нарса устига қурилганини зикр қилиб уларни ичида закотни ҳам санадилар (Имом Бухорий ривоятлари).

У Зот атрофдаги мусулмонларнинг закот молларини йиғиш учун ходимлар жўнатар эдилар. Жумладан, Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўната туриб:

أَعْلِمْهُمْ أَنَّ اللَّهَ افْتَرَضَ عَلَيْهِمْ صَدَقَةً فِي أَمْوَالِهِمْ تُؤْخَذُ مِنْ أَغْنِيَائِهِمْ وَتُرَدُّ عَلَى فُقَرَائِهِمْ (4)

“Уларга маълум қилингки, Аллоҳ таоло уларнинг молида бойларидан олиниб камбағалларига қайтариладиган бир садақани вожиб қилган”, деганлар (Имом Бухорий ривоятлари).

Закотни бермайдиганларни Аллоҳ таоло қаттиқ азоб билан огоҳлантиради:

وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلَا يُنْفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ (34)

“...Олтин ва кумушларни кон (махфий хазина) қилиб олиб, уларни Аллоҳ йўлида сарф қилмайдиганларга аламли азоб ҳақида «хушхабар» беринг!” (Тавба сураси 34-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Молни сўйганда гўшт ва терисининг орасига оғиз ё бошқа асбоб билан дам солса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЗАКОТГА ҚОДИР БЎЛГАНЛИКНИ АНИҚЛАШ
#закот

616-САВОЛ: Киши закотга қодир бўлганини қандай аниқлайди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот бериш фарз бўлиши нисоб ва йил ўтишига боғлиқ. Исломда нисоб-бойлик даражаси мол-мулкнинг 85 грамм тилла ёки унинг қийматига етиши билан ўлчанади. Бу бойликка аслий ҳожатлари: уй-жойи, уй асбоблари, кийим-кечаклари, касб асбоблари ва улов (машинаси)нинг қиймати қўшилмайди. Демак, кимда қарзларидан ортиқча 85 грамм тилла ёки унинг қийматидаги кумуш, қоғоз пуллар ва тижорат моллари бўлса, унинг моли нисоб (бойлик миқдорига) етган бўлади. Бундай киши моли нисобга етгани учун энди закот ололмайди. Қамарий тақвим бўйича роса бир йилдан кейин ҳам нисоб миқдоридаги мол-мулк эҳтиёждан ортиқча бўлиб, ишлатилмай турган бўлса, ана энди фақирларга мол-мулкининг 1/40 (қирқдан бир, яъни 2,5%)ини закот сифатида беради. Масалан бир кишининг моли Муҳаррам ойида 85 грамм тилланинг қийматига етди. Келаси йил Муҳаррам ойида эса моли 100 грамм тилланинг қийматига етди. Шунда у мол-мулкининг 1/40 и, яъни, 2,5 грамм тилланинг қийматини закот қилиб беради. Йил ўртасида қийматнинг кўпайиб-камайгани эътиборга олинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok