Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
#фазилатли_вақтлар
❓152-CАВОЛ:
Шаъбон ойи ҳақида динимизда қандай кўрсатмалар бор, бу ойда қандай нафл ибодатлар қилиш тавсия қилинган?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عَنْ أُسَامَة بْنِ زَيْدٍ رضي الله عنه قَالَ: " قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ لَمْ أَرَكَ تَصُومُ شَهْراً مِنَ الشُّهُورِ مَا تَصُومُ مِنْ شَعْبَانَ . قَالَ "ذَلِكَ شَهْرٌ يَغْفُلُ النَّاسُ عَنْهُ بَيْنَ رَجَبٍ وَرَمَضَانَ وَهُوَ شَهْرٌ تُرْفَعُ فِيهِ الأَعْمَالُ إِلَى رَبِّ الْعَالَمِينَ فَأُحِبُّ أَنْ يُرْفَعَ عَمَلِى وَأَنَا صَائِمٌ " (أَخْرَجَهُ النَّسَائِيُّ).
«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар (Имом Насоий ривояти).
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
عَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها قَالَتْ: " لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللّهِ صلى الله عليه وسلم فِي الشّهْرِ مِنَ السَّنَةِ أَكْثَرَ صِيَاماً مِنْهُ في شَعْبَانَ " (رَوَاهُ مُسْلِمٌ)
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам йилнинг ҳеч бир ойида Шаъбондагидек кўп рўза тутмасдилар” (Имом Муслим ривояти).
Тобеъин, Куфа шаҳрининг фақиҳларидан бири Ҳабиб ибн Абу Собит Шаъбон ойи кирса: “Бу қориларнинг ойидир”, дер эди.
Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом, “Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик (масофага) узоқ қилади” деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Шаъбон ойининг ўн тўртинчидан ўн бешинчига ўтар кечаси “Бароат” кечаси деб номланади. Ушбу тунда кўплаб осий бандаларнинг тавбалари қабул бўлиб, гуноҳлари кечирилиши, ризқлар тақсимланиши, беморлар шифо топиши ва ундан бошқа фазилатларга эга экани борасида турли ривоятлар бор. Ушбу ривоятлар якка ҳолда заиф ҳадислар ҳисоблансада ҳамма санадларини жамлаб, умумий ҳолда хулоса қилинса, шариатимизга кўра ушбу кеча фазилатли ва баракотли кеча ҳисобланиши маълум бўлади. Шунинг учун ҳам Абул Ало Муҳаммад ибн Абдурроҳман Муборакфурий “Шаъбон ойи 15-тунининг фазилат борасида бир қанча ҳадислар бор бўлиб, уларнинг мажмуаси унинг шариатда ишончли асоси бор эканига далолат қилади”, деган (Туҳфатул аҳвазий. 3-жуз, 365-бет).
Машҳур мужтаҳид олим Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
بَلَغَنَا أَنَّهُ كَانَ يُقَالُ: " إِنَّ الدُّعَاءَ يُسْتَجَابُ فِي خَمْسِ لَيَالٍ: فِي لَيْلَةِ الْجُمُعَةِ وَلَيْلَةِ الأَضْحَى وَلَيْلَةِ الفِطْرِ وَأَوَّلِ لَيْلَةٍ مِنْ رَجَبٍ وَلَيْلَةِ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ"
яъни: “Бизга етган хабарларда айтилишича беш кечада дуо ижобат бўлади: жума кечаси, қурбон ҳайит кечаси, Рамазон ҳайити кечаси, Ражабнинг биринчи кечаси ва Шаъбон ойининг ярмидаги кечаси” (манба: Ал-Умм. 1-жуз, 264-бет).
Қуйида бу борада келган баъзи ҳадиси шарифларни келтириб ўтамиз:
عن أم المؤمنين عائشة رضي الله عنها قالت: فَقَدْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وآله وسلم ذَاتَ لَيْلَةٍ، فَخَرَجْتُ أَطْلُبُهُ فَإِذَا هُوَ بِالْبَقِيعِ رَافِعٌ رَأْسَهُ إِلَى السَّمَاءِ، فَقَالَ: «يَا عَائِشَةُ، أَكُنْتِ تَخَافِينَ أَنْ يَحِيفَ اللهُ عَلَيْكِ وَرَسُولُهُ!»، فقُلْتُ: وَمَا بِي ذَلِكَ، وَلَكِنِّي ظَنَنْتُ أَنَّكَ أَتَيْتَ بَعْضَ نِسَائِكَ، فَقَالَ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَنْزِلُ لَيْلَةَ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا فَيَغْفِرُ لأَكْثَرَ مِنْ عَدَدِ شَعَرِ غَنَمِ كَلْبٍ -وهو اسم قبيلة-» (رواه الترمذي وابن ماجه وأحمد).

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда осмонга қараб турган эканлар: “Эй, Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан қўрқдингми?”, дедилар. “Сиз баъзи аёлларингиз ёнига боргансиз, деб гумон қилувдим”, дедим. “Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг ярмидаги кечада дунё осмонига тушади ва Калб (қабиласи)нинг қўйлари жуни ададидан кўпроқ кишини мағфират қилади”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Аҳмад ривоят қилган).
عن معاذ بن جبل رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : " يطلع الله إلى جميع خلقه ليلة النصف من شعبان فيغفر لجميع خلقه إلا لمشرك أو مشاحن "(رواه ابن حبان في صحيحه والطبراني والبيهقي)
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ Шаъбон ярмидаги кечада қараб кўриб жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “саҳиҳи”да, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).
Шунинг учун фуқаҳоларимиз ҳам бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар. Бу ҳақда ибн Нужайм Мисрий (ваф. 970/1563) раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
“Рамозон ойининг охирги ўн кунлигини, икки ийдни, Зул ҳижжанинг аввалги ўн кунлигини ва Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаларини бедор ўтказиш ҳадисларда ворид бўлганидек мустаҳаб амаллардандир. “Ат-Тарғиб ват тарҳиб”да бу ҳақда батафсил тарзда зикр қилинган. Кечаларни бедор ўтказиш дегандан мурод уни ибодат ила ўтказиш тушунилади” (Манба: “Ал-Баҳрур-роиқ шарҳи канзид-дақоиқ”).
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, баъзилар томонидан бароат кечасида юз ракатли намоз ўқишлиши, унда “Ихлос” сурасини муайян ададда ўқилиши кераклиги ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз эканини уламоларимиз таъкидлашган. Жумладан, Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бу мавзуга тўхталиб шундай деганлар:
"واعلم إن المذكورة في اللآلىء أن مائة ركعة في نصف شعبان بالاخلاص عشر مرات في كل ركعة مع طول فضله للديلمي وغيره موضوع"
“Билгинки, Шаъбон ойининг ярмида юз ракатли намозни ҳар бир ракатида “Ихлос” сурасини ўн мартадан ўқиб, адо этилиши, унинг фазилати кўп экани борасида Дайламий ва ундан бошқаларнинг ривояти мавзу – тўқима ҳадислар экани “Ал-Лаоли”да айтиб ўтилгандир” (Манба: “Мирқотул мафотиҳ”).
Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ Бароат кечаси ва ундаги қилинадиган ибодатлар ҳақида шундай деганлар:
فيعلم بمجموع الأحاديث القولية والفعلية استحباب إكثار العبادة فيها فالرجل مخير بين الصلاة وبين غيرها من العبادات فإن اختار الصلاة فكمية أعداد الركعات وكيفيتها مفوضة إليه ما لم يأت بما منعه الشارع صراحة أو إشارة
“Қовлий, феълий ҳадисларнинг мажмуаси орқали бароат кечасида ибодатни кўпайтириш мустаҳаб эканлиги маълум бўлади. Киши намоз ўқиши ва бошқа ибодатлар қилишда ихтиёрлидир. Намоз ўқишни истаса, шариатда манъ қилган нарсаларни очиқча ҳам, яширин ҳам қилмаслик шарти билан ракатларнинг ададини ва миқдори, кайфиятини намоз ўқувчининг ўзига топширилади”(Манба: “Ал-Аасаарул марфуа фил ахбарил мавзуа”).
Демак, бундан маълум бўладики, Бароат кечаси учун бирор хос ибодат тайин қилинмаган. Кимнинг кучи ва имкони қайси ибодатни адо этишга етса ўшани амалга ошираверади. Айниқса, истиғфор, тасбиҳ, таҳлил айтиб зикр қилиш, дуруду саловотлар айтиш, Қуръон карим тиловати ёки уни эшитиш, ҳадис китоблар мутолаа қилиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бир қаторда умумий нафл намозларни ўқиш, Аллоҳ таолога дуолар қилиб, ҳожатларини сўраши улкан ажрларга сазовор қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ
#рўза
❓298-CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Эй, Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Раббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар (Имом Насоий ривоятлари).
Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.
Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ
Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.

🌐 https://fatvo.uz▫️ Каналга уланиш
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Пешобини ушлаёлмаган кишининг таҳорати қандай бўлади?
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muhammad Ayyub domla HOMIDOVTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭРИГА ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ АЁЛ ҚАЕРДА ТУРИШИ ЛОЗИМ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен хўжайним билан бирга намоз ўқийман қайси тарафида ўқишим лозим?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эрига иқтидо қилувчи аёл, унинг орқа томонида туриши лозим. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен хўжайним билан бирга намоз ўқийман қайси тарафида ўқишим лозим?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эрига иқтидо қилувчи аёл, унинг орқа томонида туриши лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗
Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Ютуб тармоғи қўйган видеомиз ичига реклама жойлаб, тушган даромаддан маълум фоизини беради. Шу ҳалолми?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРЪОН ЭШИТСАМ ЁКИ ЎҚИСАМ ТАҲОРАТ БЎЛИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Телефонда Қуръон эшитсам ёки биргаликда айтсам таҳорат бўлиши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ёддан Қуръон ўқиганда таҳорат шарт эмас, лекин таҳорат бўлиши афзал. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Телефонда Қуръон эшитсам ёки биргаликда айтсам таҳорат бўлиши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ёддан Қуръон ўқиганда таҳорат шарт эмас, лекин таҳорат бўлиши афзал. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗
Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Вояга етган фарзандни уйлантириш отанинг зиммасида бўладими?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭР ХОТИНИНИ РЎЗАДАН МАН ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эркак киши хотинини рўза тутишига қарши туриши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр хотинини нафл рўзадан ман қилиши мумкин, лекин фарз рўзадан тўса олмайди. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эркак киши хотинини рўза тутишига қарши туриши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр хотинини нафл рўзадан ман қилиши мумкин, лекин фарз рўзадан тўса олмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗
Улашинг: @diniysavollarРУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЙТИШ
#намоз
❓607-CАВОЛ: Руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан кўп айтиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва сажда тасбеҳларини учтадан кўп айтиш мустаҳаб. Лекин бу масала бироз тафсилотга эга.
“Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Рукуда уч марта “سبحان ربي العظيم Субҳана роббиял азийм”, дейди. Бу энг ками. Агар тасбеҳни бутунлай тарк қилса ёки бир марта айтса, макруҳлик билан жоиз бўлади...
Саждада уч марта “سبحان ربي الاعلى Субҳана роббиял аълаа”, дейди. Бу энг ками (“Муҳит” китоби). Руку ва саждада тасбеҳларни тоқ қилиб, учтадан кўп айтиш мустаҳабдир (“Ҳидоя” китоби). Руку ва сажда тасбеҳларида энг ками уч марта, ўртачаси беш марта, комил ҳолати эса етти марта айтишдир (“Зод” китоби).
Агар имом бўлса, руку ва сажда тасбеҳларини қавмга малол келадиган даражада кўпайтириб юбормайди (“Ҳидоя” китоби)”. Иқтибос тугади.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

Машинани 10 минг доллорга олиб, 12 мингга бўлиб тўлашга сотса бўладими?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Ҳижомани қайси кунларда қилдирган афзал?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Машиналарга кўзни қамаштирувчи қўшимча чироқлар ўрнатиш шаръан жоизми?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
КУРСДОШИМНИНГ ЧЎНТАГИДАН 3500 СЎМ ПУЛ ОЛГАНМАН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир неча йил аввал коллеж пайтида курсдошимнинг чўнтагидан 3500 сўм пул олиб қўйганман. Ҳозир қайтариб берсам, ўғри экан деган фикр бўлиб қолишини ўйлаяпман, бундан ташқари олмаслиги ҳам мумкин (ҳар хил ҳаёлга бориб). Нима қилсам энг маъқул йўл тутган бўламан?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қандай ҳаёлга борса ҳам албатта бировнинг ҳаққини адо қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир неча йил аввал коллеж пайтида курсдошимнинг чўнтагидан 3500 сўм пул олиб қўйганман. Ҳозир қайтариб берсам, ўғри экан деган фикр бўлиб қолишини ўйлаяпман, бундан ташқари олмаслиги ҳам мумкин (ҳар хил ҳаёлга бориб). Нима қилсам энг маъқул йўл тутган бўламан?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қандай ҳаёлга борса ҳам албатта бировнинг ҳаққини адо қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗
Улашинг: @diniysavollarMedia is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
⁉️ Ички органлар савдоси жоизми?
⁉️ Кесарча кесиш усулидан фойдаланиш мумкинми?
⁉️ Мурдани ёриб кўришнинг ҳукми
⁉️ Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутишининг ҳукми қандай?
⁉️ Жароҳатни даволашда ароқдан фойдаланиш жоизми?
⁉️ Чўчқа унсуридан тайёрланган дорини истеъмол қилса бўладими?
Шу каби долзарб саволларга ЎМИ Фатво бўлимининг мудир ўринбосари, устоз Саиджамол домла Масаитов жавоб берганлар.
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

ҲАМШИРАЛАРНИ ЭРКАК АВРАТИГА КЎЗИ ТУШИШИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёл киши жарроҳлик бўлимида ҳамшира бўлиб ишласа бўладими? У ерда жарроҳлик амалиётида эркак беморларнинг авратига ҳам кўзи тушиши бор. Кўзи тушганда гуноҳ бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳатто эркаклар ҳам бир-бирларининг авратларига назар солишлари гуноҳдир. Лекин зарур ҳолатларда, хусусан жарроҳлик вақтида унга назар солишга тўғри келса бу эркакларга мумкин. Валлоҳу аълам.

Улашинг: @diniysavollarАҚИҚА ВА ҲАЙИТНИНГ ҚУРБОНЛИГИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа #қурбонлик
❓608-CАВОЛ: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилиб қурбонлик қилсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Битта қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда албатта, қурбонликни ният қилиб сўйилади.Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир. Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо, қурбонлик вожиб бўлса, уни албатта бажариш лозимдир.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин. “Бадоиъус саноиъ” китобида шундай дейилади:
"وَكَذَلِكَ إنْ أَرَادَ بَعْضُهُمْ الْعَقِيقَةَ عَنْ وَلَدٍ وُلِدَ لَهُ مِنْ قَبْلُ" (بدائع الصنائع)
“Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз”.

ТОҒАМНИНГ ҚИЗИГА СОВЧИ ҚЎЙИБ, РАСМИНИ СЎРАДИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Дўстим тоғамнинг қизига совчи қўйганини айтиб, мендан тоғамнинг қизини расмини сўради. Уни айтганини қилсам даюс бўлиб қоламанми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолат тўғри эмас. Совчи юборган йигит шариат кўрсатмасига асосан белгиланган тартибда, ота-онасининг розилиги билан қиз билан кўришиши мумкин. Сиз айтгандек йигитга қизнинг суратини тақдим қилиш ножоиздир. Бундан ташқари сиз айтган ҳолат турли ноқулай вазиятларга олиб келиши эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам.

Улашинг: @diniysavollar#ЭЪЛОН
Бу йилги Бароат кечаси милодий 28 мартдан 29 мартга ўтар кечасига тўғри келмоқда!
Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).
ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ
Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!
Бу йилги Бароат кечаси милодий 28 мартдан 29 мартга ўтар кечасига тўғри келмоқда!
Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).
ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ
Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗
Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Тўй кассасига пулни гўшт нархига қараб йиғсак, рибо бўлиб қолмайдими?