FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.17K photos
2.08K videos
4.49K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ

🔸YouTube: https://youtu.be/hTvp7d_gQig

🔸Facebook: https://fb.watch/2U7SrccVJt/

🔸Instagram: https://instagram.com/muslimuzportali

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ

Саволларингизни жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сафарда суннат намозларни қандай ўқилади?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЎГАЙ ФАРЗАНД ҲАМ МЕРОСХЎР БЎЛАДИМИ?
#мерос

582-CАВОЛ: Бир киши битта ўғли бор аёлга уйланди, кейин ундан учта қиз фарзанд кўрди. Ўша киши вафот этса, хотинга эргашиб келган ўгай ўғил меросхўр бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йўқ, ўгай ўғил меросхўр бўлмайди. Чунки у билан вафот этган киши ўртасида ҳеч қандай насаб боғланиши йўқ. Мерос олиш учун насаб орқали ёки никоҳ орқали боғланиш (яъни, эр-хотинлик) бўлиши керак. Демак, фарзандлар ичида фақатгина маййитнинг пуштидан бўлган (сулбий)лари мерос олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўрт мучаси соғ йигит қизлар тиланчилик қилганда, уларга садақа бермаслик гуноҳми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭР ХОТИНИГА ҚОН БЕРИШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

583-CАВОЛ: Эр хотинига ёки хотин эрига қон берса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, зарурат бўлганда эр хотинига, хотин эрига қон бериши жоиз, мубоҳ ишдир. Балки бу иши учун савобга ҳам эришади. Шуни таъкидлаш керакки, қон бериш холис бўлиши, у учун ҳақ олинмаслиги керак. Чунки қон нажосат бўлиб, уни сотиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пашша каби зараркунанда ҳашоратларни атайлаб ўлдирса гуноҳ бўлмайдими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТАЛОҚНИ ЮЗЛАШИБ АЙТИШИМ КЕРАКМИДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен олдинги турмушимдан ажрашаётганимда собиқ аёлимга юзма-юз туриб талоқ айтмаган эдим. Лекин иккинчи турмуш қургунимгача вақт оралигида ўзим ёлғиз ҳолда овозимни чиқариб "Собиқ хотинимга талоқ қўйдим" деб айтганман. Шу ишим тўғри бўлганми ёки ўзи билан юзлашиб айтишим керакмиди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўзига айтиш шарт эмас. Овоз чиқариб айтган бўлсангиз талоқ тушган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳалол ҳайвонларни йўлда машина уриб кетса у ҳайвондан қон чиқиб ўлса ҳалол бўладими ?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЁЛЛАР ВИТР НАМОЗИДА ҚУНУТ ДУОСИДАН АВВАЛ ҚЎЛЛАРИНИ КЎТАРАДИМИ?
#намоз

584-CАВОЛ: Аёллар витр вожиб намозида қунут дуосидан аввал қулоқ қоқишадими? Ёки аёллар учун бошқача ҳукм борми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, аёллар ҳам витр намозида Қунут дуосидан аввал қўл бармоқ учларини елка баробарида кўтарадилар.
Дарҳақиқат, намозга киришда эркаклар қўлларини қулоқ баробаригача кўтаришлари суннат бўлиб, бу ҳақида бир қанча ҳадислар келган. Қуйида улардан баъзиларини келтирамиз:

عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ رضي الله عنه،"أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، رَفَعَ يَدَيْهِ حِينَ دَخَلَ فِي الصَّلَاةِ كَبَّرَ، وَضَعَهُمَا حِيَالَ أُذُنَيْهِ" (رواه الإمام مسلم)

“Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозга киришда такбир айтиб, қўлларини кўтариб, қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим”, – дедилар (Имом Муслим ривояти).

عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا كَبَّرَ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِيَ بِهِمَا أُذُنَيْهِ (رَوَاهُ الإمَامُ مُسلمٌ)

яъни: “Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (намозга кириш учун) такбир айтсалар, икки қўлларини қулоқлари баробарига кўтарар эдилар” (Имом Муслим ривояти).

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا إِفْتَتَحَ الصَّلاَةَ كَبَّرَ ثُمَّ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِيْ إِبْهَامَيْهِ أُذْنَيْهِ (رواه الإمام الحاكم والإمام الدارقطني)

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришда такбир айтиб, икки бош бармоқларини қулоқлари баробаригача кўтарар эдилар” (Имом Ҳоким ва Имом Дорақутний ривоятлари).

Лекин аёлларнинг такбири таҳрима ва Қунут дуоси учун қўл кўтаришлари эркакларникидан бироз фарқ қилади. Чунки аёлларнинг намоздаги ҳолати имкон борича сатрланиш (авратларнинг очилмаслиги) устига қурилган бўлади. Такбири таҳрима ва Қунут дуосидан олдин уларнинг бармоқ учлари елка баробарида кўтарилади.

Ватандошимиз Имом Бурҳониддин Марғилоний (511-593 ҳ.й./1135-1197 м.й.) машҳур “Ал-Ҳидоя” номли китобларида шундай деганлар: “Аёл киши қўлини елка баробарида кўтаради. Саҳиҳ сўз шудир. Чунки шу ҳолат аёлларни яхшироқ сатр қилади (бегона кўзлардан тўсади)” (“Сифатус-солат” боби).

Аллома Ибн Нужайм Мисрий (970 ҳ.й. вафот этган) раҳимаҳуллоҳ: “Аёллар қўлларини қулоқлари баробарида кўтармайдилар”, дейдилар (“Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китоби, “Аёлларга тегишли ҳукмлар” боби).

Аллома Ибн Обидин ад-Димашқий (1198-1252 ҳ.й./1784-1836 м.й.) “Раддул муҳтор” номли китобларида шундай келтирадилар: “Имом Марғилоний: “Қунут дуоси, икки ийд намози ва жаноза намозлари такбирларида ҳам ҳукм шундай (яъни, эркаклар қўлларини қулоқ баробарида, аёллар эса қўл бармоқ учларини елка баробарида кўтарадилар), деганлар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ҚАБРЛАРИ ҚАЕРДА?
#сийрат

585-CАВОЛ: Мазҳаб бошимиз Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари ҳақида ўқиб ўргандим. Лекин у зотнинг қабрлари қаерда жойлашгани ёзилмаган экан. Шунга аниқлик киритиб берсангиз? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансур даврида 150 ҳижрий - 767 мелодий йилда Ироқнинг Бағдод шаҳрида вафот этганлар. У зот Бағдоднинг шимол томонига дафн қилиндилар. У киши дафн қилинган жой кейинчалик мақбаратул Хайзарон деб аталиб кетди. Бу ном халифа Маҳдийнинг хотини, Ал-ҳодий ва Хорун ар-Рашиднинг онаси Ал-Хайзарон бинти Атонинг номи билан боғлиқ. Бу аёл қабристонга 173 ҳ. – 789 м.йилда дафн қилинганлар.

375 ҳ. – 986 м.йилда Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг қабрлари ёнида бир масжид қурилади ва унинг ёнида катта мадраса ҳам бунёд этилади.

459 ҳ. – 1066 м.йилда қабр ёнида бир саҳна ва қабр устига баланд оқ қубба қурилади. Ўша саҳна атрофидаги маҳаллани Имом Абу Ҳанифа маҳалласи деб аталган.

941ҳ. – 1534 м.йилда Имом Аъзамнинг қабрларини Усмоний халифа Султон Сулаймон Қонуний зиёрат қилади ва вайрон бўлган мақбара, қубба, масжид ва мадрасани қайта тиклайди. Бу жойни ҳимоя қилиш учун қалъа тиклатиб 150 та соқчи қўяди.

1170 ҳ. – 1757 м.йилда Мамлуклар подшоҳи Сулаймон пошо бу жойларни яна янгидан бино қилдирди.

1424 ҳ. – 2003 м.йилда Аъзамия маҳалласида ҳарбий амалиётлар жараёнида мақбара атрофига зарар етди. Ерлик аҳоли уни имкон борича тиклаб, ҳимоя қилишга ҳаракат қилдилар. Аллоҳ таоло Имом Абу Ҳанифа Имом Аъзамни раҳмат қилсин, омин! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aёллар сочларини калта қилиб кестиришлари мумкин эмасми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БОМДОД НАМОЗИНИНГ СУННАТИ ВА ФАРЗИ ЎРТАСИДА ГАПЛАШИШ ЖОИЗМИ?
#намоз

586-CАВОЛ: Субҳ кирганда бомдод намозини суннатини ўқилса кейин фарзгача ҳеч қандай гап гапириш мумкин эмасми? Бошқаларни намозга уйғотса бўладими? Илтимос кенгроқ тушунча берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдоднинг суннатидан кейин зарурат туғилса, гапириш, ўзгаларни намозга уйғотиш жоиз. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг суннатини ўқиганларидан сўнг уйғоқ бўлсам, мен билан гаплашар, уйғоқ бўлмасам, токи намозга чақирилгунча ёнбошлаб ётар эдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Мазкур ҳадиснинг шарҳида Аллома Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ибнул Малак: “Бу ҳадисда бомдоднинг суннати ва фарзи ўртасида гаплашиш жоиз эканига далил бор. Чунки аҳли аёли билан гаплашиш суннатдир”, деганлар. Яъни, ким: “Суннат ва фарз намозлари ўртасида гаплашиш намоз ёки унинг савобини ботил қилади”, деса, унинг сўзи ботилдир. Тўғри, шак-шубҳасиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзлари охират сўзларидандир. Энди дунё гаплари, шубҳасиз доимо хилофул авло бўлади, хусусан икки намоз ўртасида...” (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).

Демак, суннат ва фарз намозлари ўртасида охиратга тегишли мавзуларда гаплашиш ёки кимнидир намозга чақириш, уйғотишнинг гуноҳи йўқ. Лекин гуноҳ бўлмайдиган дунё гапларини гаплашишдан сақланиш афзалдир. Гуноҳ бўладиган нарсалар ҳақида гаплашиши эса қачон бўлса ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳажжуд намози нима ва қай пайтда ўқилади?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУНУТ ДУОСИДАН АВВАЛ ҚЎЛЛАР ҚАНДАЙ КЎТАРИЛАДИ?
#намоз

587-CАВОЛ: Баъзилар Қунутда қўл кўтарганда қулоқ юмшоғига теккизилмайди, бу ният бўлиб қолади, намоз бузилади, дейишяпти, шу тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йўқ, бу тўғри эмас. Ҳанафийларда такбири таҳрима учун қўл кўтариш суннатдир. Қунут дуосидан аввал ва икки ийд такбирларида қўл кўтаришнинг кайфияти ҳам худди “такбири таҳрима”даги каби бўлади. Яъни, бош бармоқ қулоқ юмшоқларига тегади. Бу ҳукмлар эркакларга тегишлидир. Аёллар витр намозида Қунут дуосидан аввал қўл бармоқ учларини елка баробарида кўтарадилар.

Қулоқ баробари кўтарса, ният бўлиб қолади, намоз бузилади, деган гап асоссиз.

Аллома Ибн Обидин ад-Димашқий (1198-1252 ҳ.й/1784-1836) “Раддул муҳтор” номли китобларида шундай келтирадилар: “Имом Марғилоний: “Қунут дуоси, икки ийд намози ва жаноза намозлари такбирларида ҳам ҳукм шундай (яъни, эркаклар қўлларини қулоқ баробарида, аёллар эса қўл бармоқ учларини елка баробарида кўтарадилар), деганлар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи инсонлар домлага бориб, ўзини ўқитиб келади. Шу динимизда борми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ БОРАСИДАГИ ЭЪТИҚОДИМИЗ
#ақида

588-CАВОЛ: Халқ орасида Исо алайҳиссалом ҳақида турли эътиқодлар юради, аслида бу борада мусулмон кишининг эътиқоди қандай бўлиши керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва расулидирлар. Аллоҳ таоло деди: “Эй аҳли китоблар, динларингизда ҳаддан ошманглар, Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқасини айтманглар. Масиҳ Исо ибни Марям Аллоҳнинг пайғамбари, Унинг Марямга ташлаган калимаси ва У яратган руҳдир” (Нисо, 171-оят).

Одам алайҳиссалом ота ва онасиз туғилгани каби Исо алайҳиссалом ҳам отасиз туғилганлар. Оли Имрон сурасида бундай дейилган: “Исонинг Аллоҳ ҳузуридаги мисоли худди Одамники кабидир: уни тупроқдан яратиб, сўнгра: «Бўл!» деди ва у бўлди”. Исо алайҳиссалом қавмларини ёлғиз Аллоҳга унга шерик қилмай ибодат қилишга чақирди. Қавмларини соғлом ақида ва юксак ахлоқларга тарғиб қилди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Исо алайҳиссаломнинг қавмларига қарата шундай деганларини қуйидагича келтирган: “(Исо айтди:) Аллоҳ, албатта, менинг ҳам, сизларнинг ҳам Парвардигорингиздир. Унга қуллик қилинглар: тўғри йўл шудир!” (Оли Имрон сураси, 51-оят).

Исо алайҳиссалом Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар бўлиб келиши ҳақида башорат берганлар. Қуръони каримда у кишининг номидан: “...ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнинг башоратини бериш учун Аллоҳ сизларга юборган Пайғамбарман...”, дейилган.

Исо алайҳиссалом хочга михланмади ҳам, ўлдирилмади ҳам, балки Аллоҳ уни ўз ҳузурига кўтариб олди. Аллоҳ таоло айтганидек “Эй Исо, Мен сени олувчиман ва Ўз ҳузуримга кўтарувчиман”, (Оли Имрон, 55-оят). Шунингдек, яна бир жойда марҳамат қилади: “«Биз Аллоҳнинг пайғамбари Исо Масиҳ ибн Марямни ўлдирдик», дейишгани учун жазоладик. Ваҳоланки, уни ўлдиришмаган ҳам, осишмаган ҳам, уларга шундай туюлди. Талашиб-тортишганлар унинг тўғрисида шубҳада қолишган. Бу ҳақда маълумотлари йўқ, фақат гумонга суянишади. Уни ўлдирмаганлари аниқ! Балки Аллоҳ уни ҳузурига кўтарган, Аллоҳ буюк ва ҳикматлидир” (Нисо, 157-158-оятлар).

Охир замонда Исо алайҳиссалом қайтиб тушадилар ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг шариати бўйича ҳукм қиладилар. Хочни синдирадилар ва чўчқани ўлдирадилар ҳамда жизяни бекор қиладилар. Каззоб Дажжолдан интиқом оладилар. Сўнг Исо алайҳиссалом ер юзида вафот этиб, дафн қилинадилар.

Қиёмат кунида барча одамлар маҳшарга ердан тирилтириб чиқарилгани каби у ҳам ердан чиқиб келади. Чунки юқорида айтилгани каби Исо алайҳиссалом ерга дафн қилинган бўладилар. Аллоҳ таоло айтади: “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик, унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз” (Тоҳа, 55-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сувга дам солиш ва ўша сувни ичиш тўғрими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НАФЛ РЎЗАНИ САҲАРЛИККА ТУРМАСДАН ТУТИШ ҲАМ МУМКИНМИ?
#рўза

589-CАВОЛ: Душанба, пайшанба кунлари рўза тутмоқчи бўлсам агар эрталаб саҳарликка туролмай уйқуда қолсаму, фақат ният қилиб ҳеч нарса емай тутсам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Умумий ҳолда рўза тутмоқчи бўлган киши субҳидан олдин туриб, саҳарлик қилиб олиши мустаҳаб амал саналади. Набий алаҳиссалом ҳадисларидан бирида: “Саҳар таомидан кундузги рўзага, қайлула уйқусидан тундаги қиёмга қувват олинглар”, - деганлар” (Ибн Можа ривояти).

Энди, бир одам уйқудан турди, эрталаб бомдодни ўқиди ва нонушта қилмоқчи бўлди-ю, турганидан бери ҳеч нарса емаганлигини эслаб, рўза тутгиси келиб қолди. Дарҳол ният қилиб нафл рўзани бошлаб юбораверса бўлади. Бу қоида бизнинг мазҳабимиздан ташқари Шофиъий, Ҳанбалий мазҳабларида ҳам шундай.

Ҳанафий мазҳаби уламоларимиз инсон бундай ҳолатда катта чошгоҳгача ният қилиб олса бўлаверади, деганлар. Бунга Оиша онамиз разияллоҳу анҳонинг ҳадиси далил бўлган. Эрталаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ейдиган бирор нарса борми?” деганларида, ҳеч нарса йўқлигини айтадилар. Шунда Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса, мен рўза тутдим”, деб рўза тутишни бошлаган эканлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дори ва ширинликлар таркибидаги желатин моддаси ҳаромми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИНСОН ТАНАСИДАГИ ОРТИҚЧА ЁҒЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром #тиббиёт

590-CАВОЛ: Охирги йилларда "липосакция" жарроҳлик амалиётининг ўтказилиши кўп кузатилмоқда. Динимизда инсон танасидаги ортиқча ёғларни жарроҳлик амалиёти орқали олиб ташланиши ҳақида нима дейилади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимиз кўрсатмаларига амал қилиб яшаш ортиқча вазн муаммосига олиб келмайди. Чунки Ислом инсонни меъёрида ва соғлом овқатланиш (рўза тутиш, парҳез) ҳамда жисмоний хатти-ҳаракатларни кўпайтиришга тарғиб қилади. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар Миқдод ибн Маъдийкарибдан ривоят қилган ҳадисда:

المقداد بن معدي كرب - رضي الله عنه - قال: سمعتُ رسول الله - صلى الله عليه وسلم - يقول: ما ملأ آدمي وعاء شرًّا من بطن، بحسب ابن آدم أكلات يقمن صلبه، فإن كان لا محالة فثلث لطعامه، وثلث لشرابه، وثلث لنفسه.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Одам боласига тўлдириш учун қорнидан кўра ёмон идиш йўқ. Инсонга қаддини кўтарадиган луқмалар кифоя. Агар иложи бўлмаса, қориннинг учдан бири таоми, учдан бири ичимлиги ва учдан бири нафаси учундир”.

Бироқ ортиқча вазнга мойиллик ёки танага эътиборсизлик туфайли инсонда семириш юзага келса ва у саломатликка хавф сола бошлаган пайтда бугунги кунда тиббиётда вужудга келган янги турдаги липосакция деб номланган жарроҳлик амалиёти орқали гавдани коррекция қилишга рухсат берилади. Бу амалиётда оздириш ва диета билан ҳаракат қилганда кетмаган жойлардан ортиқча ёғлар олиб ташланади ва зарар кетказилади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قال النبي صلى الله عليه وآله: تداووا فإن الله عز وجل لم ينزل داءً إلا وأنزل له شفاءً

яъни: "Даволанинглар, Аллоҳ таоло бирон дард берган бўлса, албатта унинг давосини ҳам берган", деганлар.

Лекин динимиз кўрсатмаларига амал қилмай яшаб, пала-партиш овқатланиш ёки камҳаракатлик билан инсон ўзига-ўзи ортиқча вазнни йиғиб олиб, бундай муолажаларга мурожаат қилишгача етиб бориши Аллоҳ таоло инсонларга омонат сифатида берган тана аъзоларининг шукрини адо қилиш бўлмайди.

Инсон эҳтиётсизлик туфайли ушбу турдаги амалиётга киришадиган бўлса, дастлаб у Аллоҳга тавба қилиб, амалиётдан кейин суннатга мувофиқ тартибли ҳаёт кечириши талаб этилади.

Эслатиб ўтиш лозимки, танадаги ортиқча вазн хавфсиз бўлишига қарамай шунчаки гавданинг ташқи кўринишини янада мукаммал кўринишга келтириш учун бундай амалиётга қадам қўйиш Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига биноан ҳаром қилинган амалиётлар сирасига киради.

وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا

"(Шайтон айтди:) “Уларга буюраман – Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар”. Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса (унинг айтганларини бажарса), демак, у аниқ зиён қилибди” (Нисо сураси, 119-оят).

Шунингдек, мазкур турдаги амалиётларнинг зарари семизликдан етадиган зарарга тенг ёки ундан кўп бўлган ҳолатларда ҳам қилиш мумкин эмас.

Кўпроқ аёлларда учраб турадиган яна бир муаммо ҳомиладорликдан кейинги асоратлар ёки бошқа сабабларга кўра қоринни “фартук”ка ўхшаб осилиб қолишини йўқотиш учун қилинадиган абдоминопластика деб аталувчи жарроҳлик амалиётининг ҳукми ҳам худди мана шу шартлар билан жоиз бўлади, яъни шартларнинг ҳаммаси ёки улардан бири топилмаганда ҳаром бўлади. Бунда осилиб қолиб, инсонга машаққат етказаётган қоринни кесиб олиб ташланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️