FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМ НОМЛАРИ ЗИКР ҚИЛИНГАНДА ҚИМИРЛАБ ҚЎЙИШ КЕРАКМИ?
#салавот_айтиш

562-CАВОЛ: Баъзи йиғилишларда Қуръон тиловат қилингандан сўнг, дуо қилишаётганда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда баъзилар гўё рукудагидек бир эгилиб қўйишади. Бу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак номларини зикр қилишганда эгилиб қўйиш ёки бир қимирлаб қўйиш ва шу каби кўриниш орқали У Зотга ҳурмат бажо келтириш ҳақида бирор шаръий далил бизга маълум эмас. Сарвари олам алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда У Зотнинг Ўзлари таълим берганларидек, салавот айтилиши мақсадга мувофиқ саналади. Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

البخيل من ذكرت عنده فلم يصل عليَّ

«Ҳузурида зикр қилинганимда менга салавот айтмаган кимса ҳақиқий бахилдир», деганлар (Имом Термизий ривояти).

Қатодадан келтирилган бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

من الجفاء أن أذكر عند الرجل فلا يصلي علي

«Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсам-у, у менга салавот айтмаса, бу бевафоликдандир», деганлар (Имом Абдурраззоқ ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
СОҚОЛНИ ҚОРА ХИНОГА БЎЯСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Соқолни қора хинага бўяса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қорага бўяш мумкин эмас. Ҳадисларда хино каби қизғиш рангларга бўяш рухсат экани айтилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДАГИ ҚИРОАТДА АДАШСА НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?
#намоз #қироат

563-CАВОЛ: Мен бомдод намозида масжидда имомликка ўтиб зам сурага "Духон" сураси оятида "Аҳлакнаҳум иннаҳум кану мужримийн" ўрнига адашиб "Аҳлакнаҳум иннаҳум кану муслимийн" деб хато қилиб қўйибман. Энди шунча одамни намозини бузган бўламанми? Илтимос маслаҳат беринглар нима килай, жавобгарликдан қўрқяпман.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу борада ҳанафий мазҳаби китобларида қуйидаги фатволар келган. Агар намозда бир калиманинг ўрнига бошқасини ўқиб қўйса ва ушбу хато маъно ўзгаришига сабаб бўладиган бўлса, масалан, (قليلا ما يشكرون) ўрнига (قليلا ما يكفرون) ёки (و ما هم بخارجين من النار) ўрнига (و ما هم بخارجين من الجنة) деб ўқиб қўйса, намоз бузилади. Имом Абу Лайс Самарқандий шундай деганлар: “Агар намозда (المُفْلِحِين) ўрнига (الخاسرين) деб ўқиб қўйса, намози бузилмайди ва бу Ибн Ал-Муборакнинг сўзидир. Имом Абу Ҳафсга кўра бу ишни қасддан қилса бузилади” (“Хизонатул акмал фи фуруъ фиқҳил ҳанафий” китоби. 1-жуз, 664-бет).

Бошқа ўринда ҳам бу масалага оид фатволар бор. “Тоторхония”да келтирилишича: “Намоз қироатида бир калиманинг ўрнига бошқасини ўқиб қўйса ва ўқилган калима Қуръонда бор бўлса-ю, лекин маъно асл маънодан узоқ бўлса, масалан, раҳмат оятини азоб ояти билан тугатиб қўйса ёки (ар-роҳмаан, аълламал Қуръаан) демоқчи бўлганда тилидан (шайтон) чиқиб кетиб қолса, ёки (аш-шайтоону яъидукумул-фақро) демоқчи бўлганда оғзидан (ар-раҳмоон) чиқиб кетиб қолса, шу ҳолларда Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад наздида намоз бузилади”.

Имом Абу Юсуфга кўра эса, агар бу адашишлар қасддан қилинмаган бўлса ва тилидан янглиш чиқиб кетган бўлса, намози бузилмайди. Абул Ҳасан Кархий ва Муҳаммад ибн Муқотил Розийлар мана шунга фатво беришар эди. “Зоҳийрия” китобида келтирилишича агар кимдур (Улааъика асҳаабул жанна) ўрнига (улааъика асҳаабун-наар) деб ўқиб қўйса ёки(алаа инна ҳизбаллоҳи ҳумул муфлиҳуун) ўрнига (алаа инна ҳизбаллоҳи ҳумул каафируун) деб ўқиб қўйса, Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммадларга кўра намози бузилади”.

“Ҳовий” да келтирилишича, ибн ал-Муборак (Улааъика асҳаабул жанна) ўрнига (Улааъика асҳаабун-наар) ўқиб қўйган одам борасида сўралганларида, бузилмайди, агар қасддан қилган бўлса, бузилади, деб жавоб берганлар. (“Ал-фатава ат-тоторхония”. 1-жуз, 297-бет).

Сизнинг масалангиз ҳам мана шу фатволарда келтирилган хатоларга ўхшашдир. Шунинг учун сизга маслаҳатимиз ўша кунги бомдод намозида қатнашган намозхонлар 5-6 кишидан иборат озчилик бўлиб, сиз уларни ҳаммасини танийдиган ва етказа оладиган даражада бўлсангиз, уларга хатоингиз ҳақида етказиб, эҳтиётан қайта ўқиб олишларини айтинг. Мабодо каттароқ жамоат бўлиб уларнинг ҳар бирига етказиш машаққат бўлса, сиздан содир бўлган хатонинг қасддан бўлмагани учун бир қатор уламолар фатво берган Имом Абу Юсуфнинг ижтиҳодлари бўйича намозларингиз иншааллоҳ тўғри бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ОВҚАТЛАНИБ БЎЛГАЧ ДУО ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Овқатланиб бўлгандан кейин нима деб дуо қилиш тавсия этилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу дедилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таомларидан фориғ бўлсалар, бу дуони ўқир эдилар: “Алҳамду лиллаҳиллазий атъамана ва сақона ва жаъалана муслимин” (Имом Насаий ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КОМПЬЮТЕР ЎЙИНГОҲИ ОЧИБ ШУНДАН ТИРИКЧИЛИК ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

564-CАВОЛ: Плейстейшен (Playstation) компьютер ўйингоҳи очиб, шу бўйича шуғулланмоқчи эдик. Шуни ортидан топган пулимиз ҳалолми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон инсон маблағини ҳар тарафлама фойда келтирадиган ўринга сафлаши керак. Фойда олсам бўлди деб, ҳалол-ҳаромига эътибор бермай савдо қилиши яхшиликка олиб келмайди. Сармоя киргизмоқчи бўлган савдоси бу дунёда фойда келтиришидан ташқари охиратда ҳам фойда бўладиган бўлса, мана шу нарса қандай ҳам яхши савдо ҳисобланади. Сиз айтган ишни бошласангиз қанчадан-қанча ёшлар бу ўйин билан машғул бўлиб, вақтларини, ғанимат умрларини, бебаҳо ёшлик дамларини беҳуда сарф қиладилар. Улар шунинг ўрнига таълим олиб, ўқиб-ўрганиб, миллатимизга етук кадр бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

яъни: «Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир» (Моида сураси, 2-оят).

Ҳадиси шарифда:

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар (Имом Доримий ривояти).

Шундан келиб чиқиб, Сизга жамиятимиз, эл-юртимиз ҳамда ёшларимизнинг дунё ва охиратига фойда келтирадиган соҳага сармояни жалб қилишингиз тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
УЛАРНИ АЙТГАНЛАРИНИ ҚИЛСАМ ТАҲОРАТ ЎТМАЙДИКУ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Турмуш ўртоғим ва кайнонам мени ўзимга қараб бўялган тирнокларда, улама киприкларда юришимни хоҳлайди ва тез-тез гўзаллик салонига бориб туришимни айтиб турадилар. Лекин уларни айтганларини қилсам, таҳорат ва ғусл ўтмайдику. Бундай ҳолларда кандай йўл тутишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уларнинг шариат ҳақида тушинчаси бўлмаса сиз уларга чиройли муомала қилиб шариат кўрсатмасига амал қилинг. Шу билан бирга аёл киши гўзаллик салонига бормасдан ҳам, табиий воситалардан фойдаланган ҳолда гўзалликка етишиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АКАМ МЕНИ НОМИМГА ЛОМБАРДДАН ПУЛ ОЛАДИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Акам ломбардга тилла қойиб пул олади. Фозини ҳар ой тўлайди. Гап шундаки тиллани мени номимга қўйган. Мен буни истамайман. Акамга пул керак болгани учун ноиложликдан рози бўлгандим. Энди мен ҳам гуноҳкор бўламанми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рибо бўладиган ҳолатларга аралашманг. Гуноҳ ишга рози бўлиш, унга кўмак бериш ҳам гуноҳ саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЕРГА ҚАРАБ ЁТИШ ГУНОҲМИ?
#одоб

565-CАВОЛ: Ерга қараб ётиш гуноҳми? Суннатга мувофиқ қандай ётиш керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қорин билан ётиш макруҳ амал саналади. Чунки кўплаб ҳадиси шарифларда бундай ётишдан қайтарилган. Тофха ибн Қайс Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ўпка касали туфайли масжидда қорнимни ерга бериб ётган эдим. Биров мени оёғи билан туртиб: «Бундай ётишни Аллоҳ ёмон кўради”, деди. Назар солиб қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар” (Имом Абу Довуд ривояти). Бошқа бир ривоятда “Бу дўзах аҳлининг ётишидир”, дейилган (Имом Ибн Можа ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифлари агар тўшакларига ётадиган бўлсалар, ўнг томонлари билан ётардилар.

Бугунги замонавий илм-фан уйқу ҳодисаси устида кўплаб изланиш ва тадқиқотлар ўтказиб, ўнг тараф билан ётиш, шу тарзда ухлаш афзаллигини, қорин билан ётишнинг эса инсонга зарарларини аниқлади.

Соҳа мутахассисларининг айтишича, ўнг томон билан ётиш жигарнинг ошқозонга бўладиган босимидан сақлаб, ошқозон атрофидаги аъзоларнинг эркин ҳолда туришига ёрдам беради. Шунингдек, бундай ётиш юрак ишини ҳам енгиллаштиради, жисмга роҳат ва сокинлик беради.

Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин тиббиёт ҳали ривожланмаган, ухлаш билан боғлиқ илмий изланиш бировнинг хаёлига келмаган бир пайтда инсон учун энг афзал ётишни тушунтириб, ўзлари унга амал қилиб, биз умматларига бу дунёда ҳам охиратда ҳам зарарли бўлган ҳолатдан огоҳлантирганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ОТАМНИ ЗИНО ҚИЛИШЛАРИНИ БИЛИБ ҚОЛДИМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отамни жудаям яхши кўраман. Яқинда зино қилишларини билиб қолдим. Кичкиналик вақтимда ҳам кўрганман. Бу тўғрисида ўйласам юрагим сиқилиб кетади. Отамни ёмон кўриб кетаман. Баъзан ўзларига айтгим келади. Аммо шижоатим етмайди. Менга тўғри йўлни кўрсатинг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимиз яхшиликка буюриш билан биргаликда, ёмонликдан ҳам қайтаришга буюрган. Гарчи отангиз бўлса ҳам уларга яхши гапириб бу каби гуноҳлардан тийилиши кераклигини айтинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ТАКБИР АЙТГАНДАН КЕЙИН ИККИ ҚЎЛНИ ЁНГА ТУШИРИБ СЎНГ БОҒЛАНАДИМИ?
#намоз

566-CАВОЛ: Намозга “Аллоҳу акбар” деб киришгандан кейин қўлни боғламасдан уни икки томонга бир ташлаб кейин қўлни боғлаш керакми? Шунга аниқлик киритиб берсангиз, илтимос!

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар тик туриб такбир айтилгандан кейин “сано”, “қунут дуоси” ва жанозадаги каби суннат бўлган зикрлар мавжуд бўлса, у ҳолда кўтарилган қўлларни тўғридан-тўғри боғлаш суннат бўлади. Лекин икки ҳайит такбирларидаги каби қўл кўтариб такбир айтилгандан кейин суннат бўлган зикр мавжуд бўлмаса, у ҳолда кўтарилган қўллар ирсол қилинади, яъни икки ёнга туширилади. “Ҳидоя”да мана шу гап энг тўғрисидир, дейилган. Шамсул-аъимма Сарахсий, Садруш-шаҳид Ҳусомиддин р.а. ҳам ана шунга фатво берганлар (“Ал-фатаво ал-ҳиндия”. 1-ж. 81-б.)

Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, у киши Набий алайҳиссаломнинг намозга киришларини қуйидагича тавсифлаганлар:

"رفع يديه حين دخل في الصلاة وكبر، ثم التحف بثوبه، ثم وضع اليمنى على اليسرى ..."

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришда қўлларини кўтардилар, сўнг қўлларини кийим енгига киритдилар. Кейин ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйдилар”.

Мулла Али ал-Қори раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни шарҳида шундай дейдилар: “Кучли гап шуки, (такбири таҳримадан кейин) қўллар ёнга туширмасдан боғланади. Мана шу ҳанафий мазҳабидаги ишончли гапдир”. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби. 2-жуз. 481-бет).

Демак, ҳанафий мазҳабига кўра намозга “Аллоҳу акбар” деб киришгандан кейин қўлни ёнга туширмасдан, дарров боғлаш суннатга мувофиқ амал саналар экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
РУКУ ТАСБИҲИ ВОЖИБМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Руку тасбиҳи вожибми ёки суннатми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва саждаларда айтиладиган тасбиҳлар суннат амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲОМИЛАДОР АЁЛ ҚОН КЎРСА, НАМОЗИНИ ЎҚИМАЙ ТУРИШИ КЕРАКМИ?
#аёлларга_оид_масала #ҳайз

567-CАВОЛ: Ҳомиладор аёл қон кўрса, у ҳайздан ҳисобланиб, намозини ўқимай туриши керакми? Қон тўхтагандан кейин ғусл қиладими ёки таҳорат қилса кифоями?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳомиладор аёл кўрган қон ҳайз бўлмайди, балки истиҳоза (касаллик) қони бўлиб, бу ҳолат намоз ўқишдан тўсмайди. Агар қон тўхтаб-тўхтаб келса, тўхтаганда таҳорат қилиб намозини ўқийди. Агар қон узлуксиз келса, бу аёл узр соҳибаси бўлиб, ҳар намоз учун алоҳида таҳорат қилади.

Демак, ҳомиладор аёлда истиҳоза қони тўхтаса, таҳорат қилади, ғусл қилиши шарт бўлмайди (“Мухтасарул виқоя”, “Ал-Мухтор лил-фатво” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ИДИШНИ ИЧИДА ЎЛГАН БАЛИҚНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

568-CАВОЛ: Бир дўстимиз сотиш учун катта идишда балиқ олиб келган. Идиш балиққа тўла бўлгани учун, йўлда идиш деворига урилиб ва кислород етмай бир қанча балиқлар ўлган. Ўша балиқларни ейиш дурустми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳақиқатан балиқлар кислород етмай ёки идиш деворига урилиб ўлган бўлса, ейиш дуруст, чунки сувдан ташқарида қолиб, ҳаво етмай ўлган балиқларни ҳам ейиш дуруст бўлади. Балиқларни тириклигида бисмиллаҳ айтиб сўйиб олиш шарт қилинмайди. Ҳанафий мазҳабимизда сув ҳайвонларидан фақат балиқни ейиш ҳалол. Фақат ҳеч бир сабабсиз ўлган (ва сув юзига тескари бўлиб чиқиб қолган) балиқни ейилмайди (“Ал-Ҳидоя”, “Ал-Ихтиёр” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ

Facebook: https://www.facebook.com/watch/?v=524191191875464

Youtube: https://youtu.be/f545NAMO-f4

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#ғусл #таяммум

569-CАВОЛ: Совуқда касалланишдан қўрқиб таяммум қилган жунуб одам кетидан таҳорат оладими ё шарт эмасми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Совуқ сабабли ғусл қилиш узрли бўлса, покланиш учун таяммум қилинади ва таяммумдан кейин таҳорат олиш шарт эмас. Агар таяммумдан кейин таҳоратни бузувчи ҳолатлар бўлса, намозларни таҳорат қилиб ўқийверади. Ғуслга шароит бўлиши билан ғусл қилиб олиш керак бўлади.

Совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиш тўғрисида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه

яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: “Агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди”, деганлар...” (“Бадоиъус саноеъ” китоби).

Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
НАМОЗ ЎҚИЙДИГАН ЖОЙДА КАШАНДАЛАР БЎЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқийдиган жойда айрим сабабларга кўра кашандалар ёки ичувчи инсонлар бўлса, бундай ҳолатларда динимизда нималар дейилган? Қандай йўл тутса бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Муҳими намоз ўқийдиган жойингиз пок бўлиши керак. Намоз ўқишга киришганингизда шерикларингизни ҳам чорланг. Уларга яхши гаплар билан намоз ўқишлари кераклигини, Аллоҳ ҳаром қилган ишларни тарк этишлари зарурлигини тушунтиринг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ҲАЁЛИМИЗ ЖОЙИДА БЎЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқиётганда ҳаёлимиз жойида бўлмаса намозимиз бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бузилмайди, лекин савоби камаяди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭР ХОТИНИ БИЛАН АЖРАЛСА, БОЛАЛАРИГА УЙ ОЛИБ БЕРИШИ КЕРАКМИ?
#эр_хотин_масалалари #оила

570-CАВОЛ: Киши хотини билан ажралса, собиқ хотини ва болаларининг моддий эҳтиёжларини таъминлаши шартми? Она ва болалар учун уй олиб бериши шартми? Шароит томондан уй қай даражада бўлиши керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ажралган хотиннинг иддаси ўтгандан кейин хотинни таъминлаш эрнинг зиммасида бўлмайди (идда ичида хотиннинг таъминоти эрнинг зиммасида). Лекин ота ўғил болаларни балоғатга етгунча, қизларни турмушга чиққунча еб-ичиш, кийиниш ва уй-жой билан таъминлаши шарт. Таъминламаса гуноҳкор бўлади. Бу ҳолатда болалар отаси билан яшайдими ёки онаси билан яшайдими фарқи йўқ. Баъзилар она болани ўзи билан олиб кетса, таъминотини ўзи қилсин, деган нотўғри тушунчада юрадилар.

Болаларини уй-жой билан таъминлаш учун уйни ижарага олиб берадими ёки ўзига сотиб олиб, болаларини қўйиб қўядими, ёки болаларига ҳадя қиладими фарқи йўқ.

Ўғил болалар ўзини ўзи эплай оладиган бўлгунча (ўзи истинжо қила оладиган бўлгунча, тахминан 5-6 ёшгача), қизлар вояга етгунча (яъни, ҳайз кўра бошлагунча) уларни тарбиялашга энг ҳақли шахс онасидир (ундан кейин ота ҳақли бўлади). Лекин онаси эрга тегиб кетса, болалар отага қайтарилади.

Болалар яшаш жойининг шароити камида ўртача бўлиши керак, яхши шароит қилиб, берса, отага савоб бўлаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ИШГА БОРИШИ УЧУН ЭРИДАН РУХСАТ СЎРАШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл уйдан аразлаб отасиникига кетса, ишга бориши учун эридан рухсат сўраш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, рухсат сўраши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar