ТЎНҒИЗ СУЯГИДАН ТАЙЁРЛАНГАН СУВ ФИЛЬТРИДАН ФОЙДАЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓548-CАВОЛ: Биз уйимиздаги сув қувурларига тоза сувга ювиниб, қўл ювиш учун фильтрлар ўрнатганмиз. Ўрганиб кўрсам, баъзи филтрлар таркибида чўчқани суяклари бўларкан. Шунга, олиб ташлаш керакмикан, деб ўйланиб қолдим. Оиламдагиларга айтсам менга қулоқ солишмайди.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ичимлик суви фильтрлари таркибида чўчқанинг суяклари ёки бирор аъзосидан фойдаланиш тўғрисида ҳозирча бирор маълумотга дуч келмадик. Савол берувчи айнан ўша фильтрни ёки уни ишлаб чиқарган компаниянинг номини келтирмаганлиги ҳам саволга аниқ жавоб беришга тўсқинлик қилади. Шунинг учун агар ҳақиқатда сув фильтрлари таркибида чўчқа маҳсулотлари аралашса ундан фойдаланиш жоиз бўлмайди. Чунки, Аллоҳ таоло бу мавзуда қуйидагича марҳамат қилган:
قُلْ لَا أَجِدُ فِي مَا أُوحِيَ إِلَيَّ مُحَرَّمًا عَلَى طَاعِمٍ يَطْعَمُهُ إِلَّا أَنْ يَكُونَ مَيْتَةً أَوْ دَمًا مَسْفُوحًا أَوْ لَحْمَ خِنْزِيرٍ فَإِنَّهُ رِجْسٌ أَوْ فِسْقًا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلَا عَادٍ فَإِنَّ رَبَّكَ غَفُورٌ رَحِيمٌ
"Айтинг (эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам): Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир...” (Анъом сураси, 145 оят).
Имом Алусий бу оят тўғрисида шундай дейдилар: “Ояти каримада тўнғизнинг бошқа аъзолари ҳам ҳаром бўлсада гўшти зикр қилинишига сабаб, гўшт ҳайвонларнинг энг кўп ейиладиган аъзоси. Қолган аъзолар унга тобедир”.
Тўнғизнинг ҳамма жойи нажосат экани Қуръони карим билан собит бўлган. Нажосат ҳаромдир ва ундан четланиш эса вожибдир. Тўнғизнинг ҳам ҳамма нарсаси ҳаром, бундан унинг жуни ва бошқа нарсалари истисно бўлмайди. (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси)
Агар фильтрга чўчқа маҳсулотлари ёки бирор ҳаром нарса аралашганлиги аниқ бўлмаса “Аслида ҳамма нарса мубоҳ - ҳалолдир” қоидасига кўра ушбу сув филтрларидан фойдаланиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен аёлим билан кўп уришиб қолиб, уйимиздан кетиб қоларди. Бир кун ишга кетаётганимда: “Агар мени рухсатимсиз кетсанг 3 талоқсан” деб юбордим. ўшандан бери рухсатимсиз бормайди. Лекин мен шу лафзимни қайтиб олдим десам, аёлим рухсатимсиз бориши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқни қандай шартга боғлаб қўйилган бўлса, ўша шарт юзага чиқиши билан талоқ тушади. Шарт юзага чиқмаса, талоқ тушмайди. Талоқни қайтариб олиб бўлмайди. Битта ҳолат бор, ражъий талоқда яна хотинига қайтиш мумкин, лекин бу талоқ тушгандан кейинги қайтиш ва бари-бир эркакнинг битта талоқ қилиш имкони кетган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
Forwarded from Muslim.uz
"АЛЛОҲНИНГ ЙЎЛИГА" ДЕБ СЎЙИЛГАН ЖОНЛИҚ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром #қурбонлик
❓549-CАВОЛ: Мен бир кишини товуқни “бисмиллаҳ”ни айтиб эмас, “Аллоҳни йўлига” деб сўйганини эшитдим. Ана шу товуқ энди ҳалолми, Аллоҳнинг исми айтилдику?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бирор жонлиқ сўйишда “Бисмиллаҳ”ни яъни, Аллоҳ таолонинг исмини айтиб сўйилиши шарт. Бунда “Бисмиллаҳ” ёки “Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар” лафзлари машҳурдир. Аммо Ҳанафий мазҳабимизда айнан юқоридаги лафзларни айтиш шарт қилинмаган, балки, ушбу лафзларни маъносини ифода қиладиган лафзларни ишлатилса ҳам сўйилган ҳайвоннинг гўшти ҳалол ҳисобланади.
قال الحصكفي رحمه الله في الدر المختار: والشرط في التسمية هو الذكر الخالص عن شوب الدعاء وغيره، فلا يحل بقوله: اللهم اغفر لي، لأنه دعاء وسؤال، بخلاف الحمد لله أو سبحان الله مريدا به التسمية، فإنه يحل .
Имом Ҳаскафий роҳимаҳуллоҳ “Дуррул мухтор” китобида шундай дейдилар: “ Тасмия – дуо ва бошқа ўринларда ишлатиладиган сўров жумлаларидан холи бир зикр бўлиши шарт. Шунинг учун “Аллоҳуммағфирлий” (Аллоҳим мени кечиргин) деб сўйилса, бу ҳалол бўлмайди. Чунки бу дуо ва кечирим сўрашдир. Аммо, тасмияни ирода қилиб “Алҳамдулиллаҳ” ёки “Субҳаналлоҳ” деб сўйилса бу ҳалол бўлади”.
قال ابن عابدين: أن هذه الألفاظ ليست بصريح في باب التسمية، إنما الصريح بسم الله، فتكون كناية، والكناية إنما تقوم مقام الصريح بالنية كما في كنايات الطلاق.
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Тасмияга хос бўлган лафз “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”дир. Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар лафзлари хос бўлмасада “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”дан киноядир. Киноя лафзлар эса худди талоқдаги киноялар каби ният қилиш билан хоснинг мақомида бўлади” – дейдилар.
Демак, юқорида келтирилган уламоларнинг фикрларидан маълум бўладики “Аллоҳнинг йўлига” деб сўйилган ҳайвоннинг гўшти ҳалол ва уни бемалол истеъмол қилиш мумкин. Аммо, кўп йиллардан бери халқимиз орасида машҳур бўлган “Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” деб сўйиш афзалдир. Валлоҳу аълам.

БУКМЕКЕРЛИК КОМПАНИЯЛАРДА ФУТБОЛ ЎЙИНЛАРИГА ПУЛ ТИКИБ ЎЙНАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром #букмекерлик
❓550-CАВОЛ: Менинг турмуш ўртоғим букмекерлик компанияларда футбол ўйинларига пул тикиб ўйнайди бу ҳам қимор ўйини ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Букмекерлик компанияларда футбол ўйинларига пул тикиб ўйнаш қимор ҳисобланади. Бундан мусулмон инсон сақланиши лозим. Чунки Исломда қимор ўйини уламолар иттифоқи билан ҳаром деб эълон қилинган. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти асос бўлган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз” (Моида сураси, 90-оят).
Қимордан топилган молни емоқ судхўрлик билан топилган молни емоқдан ҳам оғирроқдир. Чунки қиморбоз шариатда ҳаром қилинган икки гуноҳи азимга қўл уради. Ҳаром ўйин ўйнайди ва ўйинда ютиб олган ҳаром молни ўзлаштиради. Ундан ташқари қимор Аллоҳнинг зикридан, намоздан тўсади. Шунинг учун ҳам Исломда қимор ўйнаш судхўрликдан олдинроқ ҳаром қилинган. Валлоҳу аълам.

ҚАБРИСТОНДА ҚАЙСИ СУРАЛАРНИ ЎҚИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ўтганларни зиёрат қилиш учун қабристонга борганда қайси сураларни ўқиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабристонда айнан бирор сурани ўқиш қатъий белгилаб қўйилмаган. Шунинг учун зиёратчи ўзи билган суралардан бирини қироат қилиши мумкин. Лекин баъзи уламоларимизнинг тавсияларидан келиб чиқиб, «Фотиҳа» сураси, «Бақара» сурасининг аввалида «муфлиҳун»гача, оятул Курсийни, «Таборак» сурасини, «Такаасур» сурасини, «Қул аъузу бироббил-фалақ» ҳамда «Қул аъузу бироббин-нааси»ни уч мартадан ва «Ихлос» сурасини уч ёки ўн бир марта ўқиш тавсия қилинади. Қироатнинг савобини ўтганларга бағишлаб дуо қилинади. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ўтганларни зиёрат қилиш учун қабристонга борганда қайси сураларни ўқиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабристонда айнан бирор сурани ўқиш қатъий белгилаб қўйилмаган. Шунинг учун зиёратчи ўзи билган суралардан бирини қироат қилиши мумкин. Лекин баъзи уламоларимизнинг тавсияларидан келиб чиқиб, «Фотиҳа» сураси, «Бақара» сурасининг аввалида «муфлиҳун»гача, оятул Курсийни, «Таборак» сурасини, «Такаасур» сурасини, «Қул аъузу бироббил-фалақ» ҳамда «Қул аъузу бироббин-нааси»ни уч мартадан ва «Ихлос» сурасини уч ёки ўн бир марта ўқиш тавсия қилинади. Қироатнинг савобини ўтганларга бағишлаб дуо қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
Forwarded from Muslim.uz
YouTube
ONLINE: Diniy savol-javob (9-son, 13.11.20)
ҚУРЪОННИ ТЕЛЕФОНДА ТАҲОРАТСИЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуръонни телефонда таҳоратсиз овоз чиқармасдан ичида ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазкур электрон Қуръон телефоннинг экранида кўриниб турган ҳолатда, экранни таҳоратсиз ушлаш жоиз эмасдир. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуръонни телефонда таҳоратсиз овоз чиқармасдан ичида ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазкур электрон Қуръон телефоннинг экранида кўриниб турган ҳолатда, экранни таҳоратсиз ушлаш жоиз эмасдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
ҲОЖАТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#намоз #нафл_намозлар
❓551-CАВОЛ: Ҳожат намозини ўқилиш тартиби қандай. Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожат намози нафл намозлардан бўлиб, уни икки ёки тўрт ракат ўқиш мумкин. Ҳожат намозининг ўқилиш тартиби қуйидаги ҳадисда баён қилинган.
عن فائد بن عبد الرحمن بن عبد الله بن ابى اوفى قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم (من كانت له إلى الله حاجة أو إلى احد من بنى آدم فليتوضأ وليحسن الوضوء ثم ليصل ركعتين ثم ليثن على الله وليصل على النبي صلى الله عليه وسلم ثم ليقل : لا إله إلا الله الحليم الكريم ، سبحان الله رب العرش العظيم الحمد لله رب العالمين ، اسالك موجبات رحمتك وعزائم مغفرتك والغنيمة من كل بر ، والسلامة من كل اثم ، لا تدع لى ذنبا إلا غفرته ولا هما إلا فرجته ، ولا حاجة هي لك رضا إلا قضيتها يا ارحم الراحمين) (رواه الامام الترمذي)
Фоид ибн Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ ибн Аби Авфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб шундай дедилар: “Кимнинг Аллоҳга ва Одам болаларидан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Кейин: “Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм. Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!” десин” (Имом Термизий ривояти).
Дуонинг маъноси: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!”
Демак, ҳадисдан маълум бўлмоқдаки, киши икки ракат намозни ўқиб тугатгач, Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб сўнг ҳадисда келган дуони (арабий дуони ёдлаши афзал) ўқиб, ундан сўнг ҳожатларини сўраши мумкин. “Ҳожат намози”нинг ракатлари борасида “Фатово Ҳиндия”, “Роддул Муҳтор” китобларида икки ракат ёки тўрт ракат эканлиги айтилган.
Шунингдек, “Роддул Муҳтор” китобида қуйидагича келтирилган: “Машойихларимиз айтадилар: “Биз Ҳожат намозини ўқиб Аллоҳ таолодан нимаики сўраган бўлсак, барчаси раво бўлди”. Машҳур саҳоба Абу Дардо разияллоҳу анҳу шундай деганлар:
اني سمعت رسول الله صلي الله عليه و سلم يقول: من توضا فاسبغ الوضوء ثم صلي ركعتين يتمهما اعطاه الله ما سال معجلا او مؤخرا (مسند الامام احمد)
“Мен, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни мана бундай деганларини эшитганман: “Кимки таҳорат олиб уни мукаммал қилса, сўнгра икки ракат намозни хушуъ ва хузуъ билан ўқиса, Аллоҳ таоло сўраган нарсаларини тезда ёки бир оз вақтдан кейин беради” (Имом Аҳмад ривоят қилганлар).
Бу ҳадислардан банда ҳар бир ишда Аллоҳга юзланиши, У Зотдангина ҳожатларини сўраши лозимлиги тушунилмоқда. Инсонлар кўпинча бошларига мусибат тушганда Аллоҳни эсдан чиқариб, ўзи каби ожиз бандаларга мурожаат қиладилар. Ҳолбуки, ўша банда ҳам Аллоҳ қалбига солсагина унинг ҳожатини чиқариши мумкин халос. Валлоҳу аълам.

АЁЛИГА ҲАЙЗ ҲОЛАТИДА ЯҚИНЛИК ҚИЛИБ ҚЎЙСА, ГУНОҲ БЎЛАДИМИ?
#ҳайз #эр_хотин_муносабатлари
❓552-CАВОЛ: Aёлига ҳайз келганини билмай алоқа қилиб қўйса, гуноҳ бўладими? Агар гуноҳ бўлса, уни ювиш учун эр-хотин нима қилишлари керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайз кўраётган аёли билан жинсий яқинлик қилиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Хотин киши ҳайз кўраётган пайтда эр унга жинсий яқинлик қилиши Исломда ҳаром саналган амаллардандир. Аллоҳ таоло айтади: «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади», деб айт» (Бақара сураси, 222-оят).
Аёл ҳайз кўраётган вақтида унга яқинлик қилиш ушбу оятга биноан ҳаром қилингандир. Бу ишга мубтало бўлган киши Аллоҳга истиғфор айтиб, тавба қилиши ва бу ишга қайтмаслиги лозим бўлади. “Ал-Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади: “Ҳайз кўраётган аёлининг фаржига ўз ҳоҳши билан, онгли равишда ҳаром эканини била туриб жимоъ қилиш гуноҳи кабирадир. Аммо билмасдан ёки унутган ҳолда ёки мажбурланган ҳолда жинсий алоқа қилса гуноҳи кабира эмас. Бу инсон истиғфор айтиб тавба қилиши лозим. Бир динор (4,25 гр тилло ёки унинг қийматига тўғри келади) ёки ярим динор миқдорида садақа қилиши мустаҳабдир. Агар ҳайз қонининг рангги тўқ қизил бўлса бир динор, сариқ рангда бўлса ярим динор. Бунга қуйидаги Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис далолат қилади:
"إذا واقع الرجل أهله وهي حائض إن كان دما أحمر فليتصدق بدينار وإن كان أصفر فليتصدق بنصف دينار" (رواه أبو داود عن ابن عباس رضي الله عنه)
“Киши аёлини ҳайз кўраётган вақтида жимоъ қилса, агар қизил қон бўлса, бир динор садақа қилсин. Агар сариқ рангда бўлса, ярим динор садақа қилсин". (Имом Абу Довуд ривоятлари) (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

ТАТУИРОВКАСИ БОР ОДАМНИНГ ТАҲОРАТИ ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қўл қисмига татуировка урилган одам таҳорат қилса унинг таҳорати ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Нинабитик (татуировка) қилдириш гуноҳ иш. Баданида татуировка урдирган киши астойдил тавба қилиш лозим. Уламоларимиз терини шилиб ёки баданга жароҳат етказиб нинабитикни кетказиш лозим эмас, дейишган. Баданида татуировкаси бор одам таҳорат олса, таҳорати жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қўл қисмига татуировка урилган одам таҳорат қилса унинг таҳорати ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Нинабитик (татуировка) қилдириш гуноҳ иш. Баданида татуировка урдирган киши астойдил тавба қилиш лозим. Уламоларимиз терини шилиб ёки баданга жароҳат етказиб нинабитикни кетказиш лозим эмас, дейишган. Баданида татуировкаси бор одам таҳорат олса, таҳорати жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
МЕН ШОФЕЪИЙ БЎЛИШИМ МУМКИНМИ?
#мазҳаб #тақлид
❓553-CАВОЛ: Мен Имом Шофеъий мазҳабида намоз ўқийман. Олдин Россияга боришдан олдин намоз ўқимаганман. Россияда намоз ўқишни ўргандим. Ҳозир ҳам Имом Шофеъий мазҳабида намоз 5 йилдан бери ўқияпман. Отам эса 1 йил бўлди намоз бошлаган, Имом Аъзам мазҳабида намоз ўқийди. Менга маслаҳат беринг, Имом Аъзамга мазҳабига ўтишим вожибми? Имом Шофеъий мазҳабида намозимни давом эттирайми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало, сизга Аллоҳ таоло имон ва ибодат қилиш неъматини берганлиги муборак бўлсин. Шуни билингки, мусулмон уммати эътироф қилган тўрт фиқҳий мазҳаб Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабларининг барчаси ҳақ, уларга эргашганлар бир бирларини ҳурмат қиладилар. Исломнинг асоси бўлмиш Қуръон ва суннатга эргашишнинг энг тўғри йўли ҳам мазкур мазҳабларда ўз аксини топган. Аммо, ижтиҳод (Қуръон ва суннатдан ҳукм олиш) даражасига етмаган кишига яшаб турган юртида мазкур мазҳаблардан қай бири кенг тарқалган бўлса, ўша мазҳабга эргашмоқлиги вожиб бўлади. Бу ҳақда машҳур “Эълоус сунан” китобида қуйидагича келтирилган:
و الحق ان الائمة المقتدي بهم في الدين كلهم علي هدي مستقيم فاي مذهب من مذاهبهم كان شائعا في بلد من البلاد و في العلماء به كثرة يجب علي العامي اتباعه و لا يجوز له تقليد امام ليس مذهبه شائعا في بلده و لا في العلماء به كثرة لتعذر الوقوف علي مذهب ذلك الامام في جميع الاحكام ... (اعلاء السنن 20 ج 290 ص)
“Ҳақиқат шуки, динда эргашиладиган мужтаҳид имомларнинг барчалари ҳақ ва тўғри йўлдадир. Агар бир юртда улардан бирининг мазҳаби кенг тарқалган ва ўша мазҳаб уламолари кўп бўлса, оми одамга ўша мазҳабга эргашиши вожиб бўлади. Кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабнинг аҳкомларини билиш, воқиф бўлиш узрли бўлганлиги учун унга эргашмоқлиги жоиз бўлмайди” (Эълоус сунан 20 жилд, 290 саҳифа).
Маълумки, юртимизда азалдан тўлиқ Ҳанафий мазҳаби амалда бўлиб келган. Ҳозирда ҳам юртимиздаги деярли барча аҳли илмлар, устозлар ва масжид имомлари Ҳанафий мазҳабида таълим олиб, шу мазҳаб асосида фаолият олиб бормоқдалар. Қолаверса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:
خير الناس قرني ثم الذين يلونهم ثم الذين يلونهم. رواه البخاري.
“Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир” (Имом Бухорий ривояти).
Шуни фахр билан айтамизки, тўрт мазҳаб имомларидан фақатгина Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳадисда зикр қилинган “Энг яхши давр” вакилларидан яъни тобеинлардан ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабининг бошқа мазҳаблардан афзаллиги борасида гап кетганда етук уламоларидан Мулло Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай денганлар: “Хулоса шуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари бошқа Пайғамбарларнинг умматларидан кўп бўлганидек, Имом Абу Ҳанифага эргашганларнинг сони бошқа мужтаҳидларга эргашганлар сонидан кўпроқни ташкил қилади. Ҳадисда келишича Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати жаннат аҳлининг учдан иккисини ташкил қилади. Имом Абу Ҳанифанинг эргашганлар ҳам ер юзи мусулмонларининг учдан иккисини ташкил қилади”. ("Мирқотул Мафотиҳ" 1-жуз, 27-бет).
Юқоридаги маълумотлардан хулоса қилиб айтсак, сиз Ҳанафий мазҳабига эргашиб ўз ибодатларингизни шу мазҳаб асосида бажаришингиз керак бўлади. Акс ҳолда ҳар куни жавобини топишингиз қийин бўлган саволларга дуч келасиз. Валлоҳу аълам.

МАСЖИДДА ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Масжидда қазо намозлари ўқисам азон ва такбир айтишим лозимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида қазо намозларни уйда ўқилгани афзал. Агар масжидда ўқилса азон ва иқомат масжиддаги намозхонларга халақит бермайдиган, балки ўзига эшитиладиган тарзда айтилади. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Масжидда қазо намозлари ўқисам азон ва такбир айтишим лозимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида қазо намозларни уйда ўқилгани афзал. Агар масжидда ўқилса азон ва иқомат масжиддаги намозхонларга халақит бермайдиган, балки ўзига эшитиладиган тарзда айтилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
ҚУРЪОН ЎҚИБ СУВГА ДАМ СОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзилар сувга Қуръон оятларидан ўқиб дам уриб беради. Шу иш тўғрими? Ўша сувни ичса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, бўлади. Қуръон ўқиб, сувга дам солиб, уни шифо мақсадида ичиш мумкин. Бу иш жоизлиги кўплаб салафи солиҳларимиздан нақл қилинган. Шунингдек, бирор идишга ёзиб, ўша идишга сув қуйиб ичиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

ҲАРОМ МОЛДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?
#ҳалол_ҳаром
❓554-CАВОЛ: Ҳаром пулнинг миқдори аниқ бўлса, ўша пулни бисотимдан чиқариб ташласам, ҳаромдан қутулган бўламанми? Ҳалол билан ҳаром пул бир ҳамёнда бўлган пайти олган нарсаларим шу чиқариб юборилганимдан кейин менга ҳалолга ўтадими, ишлатсам бўладими? Ҳаромдан шу тариқа покланиш мумкинми? Ўзим чет элда студентман, агар олган нарсаларим ҳам ҳаром ҳукмида бўлса буни ётоқхонадаги бошқа студентларга тарқатиб юборсам бўладими? Савоб умид қилмасдан? Илтимос, батафсил жавоб беринглар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ҳаром молнинг миқдори аниқ бўлса, ўша миқдорни ўз эгаларига қайтариш билан покланади. Агар эгалари аниқ бўлмаса ёки эгаларига қайтариш имкони бўлмаса, молнинг эгалари номидан савоб умид қилмай муҳтож ва мискин кишиларга садақа қилиш орқали покланади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:
ويجب عليه تفريغ ذمته برده الي اربابه ان علموا والا الي الفقراء (منحة الخالق علي البحر الرائق2ج205ص)
“Ноҳақ олинган молни эгалари маълум бўлса, ўз эгаларига қайтариш билан, аксинча бўлса фақир ва мискинларга тарқатиш билан зиммани поклаш вожиб бўлади” ("Минҳатул Холиқ" китоби).
Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки Ҳанафий уламоларнинг наздида ҳақни ўз эгаларига қайтариш билан хотиржам бўлинмайди. Аксинча, ҳаромдан мол топгани учун тавба қилиб, истиғфор айтиб юриши лозим бўлади (“Ихтилофул аимма фи масоилил муҳимма” 35-бет). Валлоҳу аълам.

ҒАЙРИДИН ОНАМГА ҚАНДАЙ МУОМАЛАДА БЎЛИШИМ КЕРАК?
#ота_онага_муносабат
❓555-CАВОЛ: Мени онам Исломдан бошқа динга эътиқод қилади. Шундай бўлса ҳам мен уларни ҳурмат қилишга мажбурманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, агарда Сизнинг волидангиз залолатда бўлсалар ҳам, гарчи ширкда бўлсалар ҳам Сиз у кишига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз лозим бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюради:
أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ (14) وَإِنْ جَاهَدَاكَ عَلَى أَنْ تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفًا
“Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки) “Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир” (Луқмон сураси, 14-15-оятлар).
Асмо бинти Абу Бакр разияллоҳу анҳонинг оналари мушкира бўлган пайтида қизини соғиниб, уни кўриш учун Маккадан Мадинага келади. Шунда Асмо Набий алайҳиссаломдан онасига қандай муомалада бўлиши кераклиги ҳақида сўраганда У зот силаи раҳм қилишга буюрганлар.
Демак, она залолатда бўлса ҳам, фарзанд унга силаи раҳм қилиши, дунёвий ишларда яхшилик қилиб, моддий ёрдам қилиб, яхши гапириб, ҳурмат-эҳтиромини жойига қўйиши керак экан. Валлоҳу аълам.

#Эслатма
#Огоҳлантириш
Шариатимизга кўра ёши кекса ёки бемор киши тик туришга қодир бўлса, ўтириб намоз ўқиши жоиз эмас. Чунки тик туриш намознинг фарзларидан биридир. Усиз намоз қабул бўлмайди.
Агар киши тик туришга қодир бўлмаса, курсида ўтириб намоз ўқиши ҳам жоиз эмас. Балки, узрли киши ерга ўтириб намоз ўқиши даркор. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва у Зотдан кейинги даврларда ҳам узрли киши курсига ўтириб эмас, ерга ўтириб намоз ўқиган. Қолаверса, аксар ҳолларда курсига ўтирган киши ерга сажда қила олмайди. Ваҳоланки, ерга сажда қилиш намознинг асосий рукнларидан бири бўлиб, унга қудрати етган киши албатта уни адо этиши лозим. Бу ҳақда аввал ҳам алоҳида фатво эълон қилинган эди.
Муҳтарам азизлар! Намоз динимизнинг устинидир. Уни мукаммал адо этилишида эътиборли бўлайлик!
Улашинг: @diniysavollar

ONLINE: Diniy savol-javob (10-son, 20.11.20)
🌐Muslim.uz portalining ijtimoiy-tarmoqlardagi sahifalari:
🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
🔹Diniy savol-javoblar: https://t.iss.one/diniysavollar
🔹Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/
🔹Facebook: https://www.facebook.com/movarounnahr.nashriyoti/…

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР ФАЗИЛАТИ
#зикр
❓556-CАВОЛ: Намоздан кийин 33 марта "Субҳаналлоҳ", 33 марта “Алҳамдулиллаҳ” ва 33 марта "Аллоҳу акбар" деб тасбеҳ айтишни савоби қай дарачада экани ҳақида маълумот берсангиз устоз, илтимос!
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан кейинги тасбеҳлар ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:
مَنْ سَبَّحَ اللَّهَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَحَمِدَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَكَبَّرَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ (رواه الامام مسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
“Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта “Субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “Алҳамдулиллаҳ”, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса бу тўқсон тўққизта бўлади, юзинчисида “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у яккаю ягонадир, унинг шериги йўқ, мулк уникидир, мақтов унгадир, у ҳамма нарсага қодирдир”, деса, агарчи гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади” (Имом Муслим ривоятлари).
Бизнинг юртларимизда асрлар давомида зикрлар фарзлардан сўнг суннати бўлса, уларни адо қилиб бўлингандан кейин адо этиб келинган. Валлоҳу аълам.

ПЕШИН НАМОЗИНИ 12:30 ДА ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Пешин намозини масжидда бўлганимизда соат 13:10 да ўқиймиз. Аммо базида иш билан бўлиб узоқ сафарда юрганимизда пешин намозини 12:30 да ўқисак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пешинни 13:00 га яқин ўқиш фақат бизнинг юртларда урф бўлган. Аслида пешин вақтининг кириш вақти фаслларга қараб ўзгариб туради. Масалан, шу кеча кундузларда пешиннинг вақти Тошкент вақти билан 12:15 лардан бошланади. Ёзда эса, 13:00 га яқинлашади.
Демак, намозни жамоат билан ўқиш фазилатли эканини таъкидлаган ҳолда, зарурат бўлса, пешинни вақти киргандан кейин ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.