FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.14K photos
2.07K videos
4.47K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ФИТРАТ НИМА ДЕГАНИ?
#ақида

517-CАВОЛ: Диний китобларда "фитрат", "инсон фитрати" деган сўзларга дуч келаман. "Фитрат" деганда нима тушунилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фитрат сўзи луғатда "софлик", бирор нарсанинг бошқа нарсага аралашмаган, асл ҳолатида турганлик маъноларини англатади. Инсон фитрати бу — банда ўзининг яратилган эканини ва унинг Яратувчиси борлигини билишга лаёқатли табиатидир. Аллоҳ таоло айтади:

فِطْرَةَ اللَّهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا

яъни, “Инсонларни ўша асосда яратган Аллоҳнинг яратувчилигини (англангиз!)” (Рум сураси, 30-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳар бир туғилган (гўдак) Ислом фитратида туғилади. Уни ота-онаси яҳудий қилади ё насроний қилади ё мажусий қилади...”» (Имом Бухорий ривояти).

Демак, Аллоҳ таоло инсон табиатини тавҳидга мос равишда бунёд этган. Қай бир инсон ўзининг азалий соф табиатини асраб қола олган бўлса, мўмин-мусулмон бўлади. Кимки ўз табиатини соф ҳолда сақлай олмаган бўлса, кофир, мушрикка айланади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
НОШАРЪИЙ ИШЛАР УЧУН ДЎКОННИ ИЖАРАГА БЕРИШ
#ижара

518-CАВОЛ: Биз уйимиздаги иккита хонани ҳар ойига 700 минг сўм эвазига бир кишига ижарага берганмиз. У киши битта хонани озиқ овқат, яна битта хонани телефон номер сотадиган дўкон қилганлар. У дўконда сигарет ҳам сотилади. Шу 700 минг бизга ҳаром бўладими, сигаретнинг савдоси 5% ни ҳам ташкил этмайди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаром бўлмайди. Лекин сигарет чекишнинг моддий ва маънавий зарарларини бугунги даврда нафақат дин уламолари балки, тиббиёт соҳасидаги мутахассислар ҳам эътироф этмоқдалар. Шу эътибордан уламолар сигарет чекишни макруҳ амал деб, ҳисоблайдилар. ("Кифаятул муфтий", 9-жуз, 148-бет). Ижарага берувчи гуноҳ бўлишини билиб туриб, лекин маъсиятга ёрдам беришни қасд қилмаган бўлса, ушбу ижара шартномаси макруҳлик билан дуруст бўлади.

Демак, олаётган ижара пулингизни эҳтиёжларингиз учун ишлатишингиз мумкин. Агар кўнглингиз таскин топмаса, олган ижара пулдан шубҳаланган қисмини садақа қилиб туришингиз ҳам мумкин. Чунки, “Фатовои Ҳиндия” китобида ножоиз йўл билан топилган молни эгасига қайтариш имкони бўлмаганда садақа қилиш тавсия этилган (5-жуз, 349-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
БИР ИШНИ ГУНОҲЛИГИНИ БИЛИБ ТУРИБ БАЖАРИШ
#ақида

519-CАВОЛ: Бир ишни гуноҳлигини билиб туриб қилинса, ҳукми қандай бўлади? Бу билан киши кофир бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон ожиз яратилган. Баъзан у ўз истак ва хоҳишларига қарши боришга мажбур бўлади. Аслида гуноҳ қилишни хоҳламасада, ёхуд қилаётган ишининг гуноҳлигини билсада, шаҳват сабабли ундан ўзини тийишга ожиз қолади. Натижада гуноҳни амалга оширади. Кейинчалик эс-хушини йиғиб олгандан сўнг, афсус надомат қилади. Қилган гуноҳига тавба қилади. Роббисидан истиғфор сўрайди. Албатта бундай ҳолатларда Аллоҳ таоло мазкур банданинг тавбасини қабул қилиши умид қилинади. Аммо инсон қилаётган ишининг ботил ва исён эканини онгли равишда балатуриб, мутакаббирлик билан, гуноҳни менсимасдан, қасддан амалга оширса, мана бунинг оқибати оғир бўлади. Аллоҳ таоло мутакаббирларнинг гуноҳини кечирмайди.

Қуръон ва суннат далиллари инсон бир ишнинг шаръан ман этилганини билмаган ҳолда амалга оширса, узрли саналишига далолат қилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا (5)

“Қилган хатоларингиз сабабли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилинган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсиз)” (Аҳзоб сураси, 5 оят).

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ мазкур оятнинг тафсирида: Яъни албатта гуноҳ, ботил ишларни қасдан қилганлар учундир деганлар.

Муфассирлардан Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ эса: “Лекин қалбларингиз қасд қилган нарсадагина” оятини бир амалнинг ботил ва гуноҳ экани баён қилингандан сўнг амалга оширилган ишлар гуноҳдир, деб тафсир қилганлар.

Пайғамбарлардан бошқа ҳар қандай инсоннинг гуноҳ қилиши эҳтимоли бор. Фақат Пайғамбарлар гуноҳлардан маъсумдирлар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Барча инсон боласи хатокордир. Хатокорларнинг энг яхшилари тавба қилувчиларидир” (Термизий ривояти).

Изз Ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳар бир мусулмон бир ишни қилишдан олдин унинг шаръий ҳукмини ўрганмоғи лозим бўлади. Агар унинг шаръий ҳукмини ўрганмасдан бир гуноҳ ишга қўл урса, унинг илмини билмагани учун гуноҳкор бўлади. Ундан ташқари агар ўша қилган ишининг ботил иш экани шариатда зарурий яъни ошкора, ҳамма билиши мумкин ва билиши лозим ишлардан бўлса, уни амалга оширгани учун алоҳида гуноҳкор бўлади. Аммо ўша ишнинг шаръан ботил иш экани ҳамма билиши зарурий бўлган ишлардан бўлмаса, (яъни билиш осон бўлмаган, мураккаб ишлардан бўлса) унда ўша ишни қилгани учун гуноҳкор бўлмасада, уни илмини ўрганмагани учун гуноҳкор бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1-савол: Ваъдага вафо қилмасликнинг ҳукми

2-савол: Ушрни қачон бериш керак?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim
Forwarded from Muslim.uz
#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ ЛОЙИҲАСИ БОШЛАНДИ

🔸Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастури бўлиб ўтмоқда.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV https://youtu.be/DG_bfZlT4NY

Интернет телеканали: ITV.UZ https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: MuslimUz https://www.facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ ЛОЙИҲАСИ БОШЛАНДИ

🔸Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастури бўлиб ўтмоқда.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV https://youtu.be/DG_bfZlT4NY

Интернет телеканали: ITV.UZ https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: MuslimUz https://www.facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЧАҚАЛОҚЛАРНИ БИР ЁШГА ТЎЛГУНЧА СОЧИНИ ОЛДИРМАСЛИК
#ақиқа

520-CАВОЛ: Бизда бир одат бор, чақалоқнинг ёши бир ёшга тўлмагунча сочини олдиришмайди. Бир ёшдан кейин сочи олинади. Бу одатга динимиз нима дейди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туғилган бола ўғил ёки қиз эканидан қатъий назар етти кунлик бўлганда сочини олдириш ва сочининг вазни миқдорида кумуш (ёки унинг қийматини) садақа қилиш Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган суннатлардан ва ислом шиорларидан ҳисобланади.

Абу Амр ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ: “Ақиқа вақтида боланинг сочини олишни уламолар мустаҳаб санаганлар,” деб айтган.

Самура разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ҳар бир бола ақиқаси билан гаровлангандир. Еттинчи кунида унинг номидан жонлиқ сўйилади. Ўша кунда исм қўйилади ва сочи олинади” (Имом Аҳмад, Термизий, Насоий ва Абу Довудлар ривояти).

Шунга кўра бир йилгача чақалоқнинг сочини олмаслик Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ эмас. Шаръий қоидага кўра, агар урф-одатлар шариат кўрсатмаларига хилоф бўлса, уни тарк қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ҒУСЛ ТАҲОРАТ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#таҳорат

522-CАВОЛ: Ғусл қилиш таҳорат ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғуслнинг фарзлари мукаммал бажарилган бўлса, албатта бу ғусл таҳорат ўрнига ўтади. Чунки ғусл таҳоратдан кўра мукаммалдир. Лекин ғуслдан аввал таҳорат қилиш суннатдир. Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда:

كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا اِغْتَسَلَ مِنْ اَلْجَنَابَةِ يَبْدَأُ فَيَغْسِلُ يَدَيْهِ, ثُمَّ يُفْرِغُ بِيَمِينِهِ عَلَى شِمَالِهِ, فَيَغْسِلُ فَرْجَهُ, ثُمَّ يَتَوَضَّأُ, ثُمَّ يَأْخُذُ اَلْمَاءَ, فَيُدْخِلُ أَصَابِعَهُ فِي أُصُولِ اَلشَّعْرِ, ثُمَّ حَفَنَ عَلَى رَأْسِهِ ثَلَاثَ حَفَنَاتٍ, ثُمَّ أَفَاضَ عَلَى سَائِرِ جَسَدِهِ, ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ (رواه الامام مسلم).

яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржлари(аврат аъзолари)ни ювар эдилар. Кейин эса, намозга қиладиган таҳоратларини қилардилар. Сўнгра панжаларини сочлари остига киритар эдилар. Токи сув яхши етганига ишонганларидан кейин, бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган жасадларига сув қуяр ва охирида оёқларини ювар эдилар” (Имом Муслим ривояти), – дейилади.

Демак, юқоридаги ҳадислардан маълум бўладики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ғуслдан олдин таҳорат қилар эдилар ва бу биз умматларга суннат бўлиб қолган.

Аслида ғусл қилиш асносида таҳоратнинг ҳам барча фарзлари адо топади. Таҳорат кишини кичик таҳоратсизликдан покласа, ғусл катта таҳоратсизлик, яъни жунубликдан поклайди. Шундай экан, таҳорат қилмасдан ғусл қилинганида, бу ғусл таҳорат ўрнига ҳам ўтади. Лекин суннат тарк этилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ТУМОР ТАҚИШ ЖОИЗМИ?
#ақида

523-CАВОЛ: Тумор ишлатиш жоизми? Динимизда бу ҳақда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Тумор тақиш борасида уламолар ихтилоф қилганлар. Ҳанафий мазҳабимиз уламолари оятлар, Аллоҳнинг исм ва сифатлари ёки ҳадисда келган дуолар ёзилган туморларни тақишни жоиз санаганлар. Бунда шу тумор мени асрайди, деб эмас, балки унда ёзилган муқаддас сўзлар туфайли Аллоҳ асрайди, деб ишониши тўғри бўлади.

وَلَا بَأْسَ بِتَعْلِيقِ التَّعْوِيذِ وَلَكِنْ يَنْزِعُهُ عِنْدَ الْخَلَاءِ وَالْقُرْبَانِ

(Қуръон оятлари ёзилган ) туморларни тақишнинг зарари йўқ. Лекин бу туморни ҳожатхонага кирганда ва эр хотин яқинлик қилганда ечиб қўйилади. (“Фатовои Ҳиндия” китоби).

Бундай тумор билан ҳожатхона каби нопок жойларга кирмаслик, уни ножоиз жойларда қолдирмаслик лозим.

Аммо мазкур нарсалардан бошқа нарса ёзилган туморларни тақиб юриш жоиз эмас.

Афсуски, ҳозирги кунда баъзилар кўзмунчоқ, ҳайвонларнинг суяклари ва тишлари ва ҳар турли иплардан тайёрланган туморларни тақиб, “Шу нарса мени бало қазолардан ва кўз тегишидан сақлайди” деб эътиқод қиладилар. Бундай мақсадда уларни тутиш ё ишлатиш билан кишини имонига путур етиши мумкин. Чунки бу ишларни қилувчи “Аллоҳ таолодан ташқари яна фалон нарсаларда ҳам паноҳ бериш қуввати бор” деган ақидани қилган бўлади, ваҳоланки асраш, паноҳ бериш, қутқаришни ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи амалга оширади. Аллоҳдан бошқа нарса ҳам асрайди деган эътиқодни қилиш ширк ҳисобланади. Аллоҳ таоло ширкни нечоғлик оғир гуноҳ эканин баён қилиб шундай марҳамат қилган.

إِنَّ اللَّهَ لَا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا

“Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, у улкан гуноҳни тўқиб чиқарибди”. (Нисо сураси, 48-оят).

Хулоса шуки, агарчи Қуръон оятлари ёки маъсур дуолар ёзиб тикилган туморларни ўзи билан олиб юриши жоиз, деган фатволари бўлсада, ҳозирги кунимизда одамларнинг ширк ва жоиз амаллар чегарасини билмаётганларини инобатга олиб, тумор тақишга тарғиб қилмаслик мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ ЛОЙИҲАСИ БОШЛАНДИ

🔸Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастури бўлиб ўтмоқда.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV https://youtu.be/LZqhjwhWjjc

Интернет телеканали: ITV.UZ https://itv.uz/#!/muslim

Facebook: MuslimUz https://www.facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КРИПТОВАЛЬЮТАЛАР ОРҚАЛИ ТОПИЛГАН ПУЛЛАР ҲАЛОЛМИ?
#савдо

524-CАВОЛ: Криптовальюта, Биткоин, Ватсмайнер, Майнер ортидан топилган пуллар ҳалолми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сўнгги пайтларда "биткоин" деб аталадиган электрон пуллар, яъни, криптовальюталар пайдо бўлди. Уларни доллар, евро каби бошқа вальюталар билан таққослаш мумкин бўлсада, улар ўртасида айрим фарқлар бор. Энг асосийси ушбу пуллар электрон пуллар бўлиб, фақат интернет тармоғидагина айланади ва ҳақиқий вужудга эга эмас.

Биткоинлар орқали тармоқ фойдаланувчилари ўртасида молиявий муомалалар, электрон имзолар юритилиб, унда шахслар орасида ҳеч қандай ушбу муомалаларни тартибга солувчиларсиз, тўғридан-тўғри шифрлаш орқали амалга оширилади. Бунда валюта бир фойдаланувчининг ҳисобидан бошқа фойдаланувчининг ҳисобига бирданига, ҳеч қандай тўлов хизматларисиз, ҳатто банк ва унга ўхшаш воситачиларсиз ўтади.

Бу хизматлар бутун дунё бўйлаб мавжуд бўлиб, ҳар хил шарт ва талаблардан холи ҳамда ҳеч қандай тўсиқларга йўлиқмайди. Қачон пулга эга бўлинса, уни электрон ҳамёнда сақлаб қўйилади. Кейин уларни турли интернет харидларига ишлатиш мумкин. Доллар, евро каби валюталарга айирбошлаш ҳам мумкин. Бунда биткоинларга эга бўлган фойдаланувчи уларни сотиб олмоқчи бўлган ҳақиқий валютаси бор бошқа биткоин олишни истовчи фойдаланувчи билан битим тузади. Битим ўзаро келишув асосида тузилади. Демак, келишув нархини фойдаланувчилар белгилашади. Шунинг учун биткоинларнинг нархи худди ҳақиқий валюта каби бозорга боғлиқ равишда ўзгариб туради.

Биткоинлар анъанавий валюталардан фарқли равишда олтин ёки кумуш каби қимматбаҳо металлардан таянчи бўлмайди. Балки уларни фойдаланувчиларнинг ўзлари ишлаб чиқаришади. “Фойдаланувчи” деганда интернет тармоғига уланган компьютерга эга бўлиб, биткоин билан муомала қилиш истагида бўлган шахс тушунилади. Бу иш компьютерга махсус иловани юклаб олингандан сўнг секин-аста криптовальюталар чиқаришни (mining) бошлаш орқали йўлга қўйилади. Ушбу жараённи ишлатиш воситасида фойдаланувчи маълум миқдордаги биткоин электрон пулларга эга бўлади. Бу пуллар унга компьютерига ўрнатилган илованинг ҳисоб имкониятларини янги валюта ишлаб чиқаришда фойдалана олиши натижасида келади.

Шундай қилиб ҳар бир фойдаланувчи қошида муайян миқдордаги криптовальюталар туғилади. Уларни фойдаланувчилар ўртасида маълум алгоритм асосида тақсимланадики, бунда бозорда мавжуд биткоин валюталарининг умумий қиймати 21 миллион биткоиндан ортиб кетмаслиги керак. Шунингдек, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган компьютер эгаларига валюталардан жиҳозларининг ишлаб чиқариш лимитига мос равишда кўпроқ тегади.

Бу йўл билан мол орттириш, яъни, майнерлик ортидан пул топиш масаласига келсак, “васила (яъни, бир мақсадга олиб борувчи нарса)га мақсаднинг ҳукми берилади”, деган фиқҳий қоидага биноан, унинг ҳукми биткоинларни ишлатиш ҳукмидан келиб чиқади. Биткоинлар борасидаги ҳозирги замон уламоларининг фикрларига қаралса, Миср Араб Республикасидаги "Дорул-ифто" (фатво уйи)нинг фикрига кўра Биткоин ҳаромдир. Чунки мазкур пуллар ҳақиқий асосга эга бўлмаган виртуал пуллар бўлишлиги билан бирга шахслар ва ҳаттоки давлатлар миқёсидаги хатарлардан холи эмасдир.

Саудия Арабистонидаги "Ҳайъати киборил-уламо" (Катта уламолар ҳайъати)га кўра ҳам мазкур валюталар билан муомала қилиш ҳаром. Чунки Исломда ҳаром қилинган қимор ва турли хатарга асосланган ўйинлардаги алданиш даражаси биткоинлар билан муомала қилишдаги хатардан кам.

Юқоридагилардан бугунги кунда олимларимиз томонидан биткоинлар билан муомала борасида рухсат йўқлиги маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
#намоз

525-CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкин эмасми? Кеча шундай ҳолат бўлган эди, масжид ходимлардан бири менга танбеҳ бериб, биринчи жамоатдан кеч қолган киши ёлғиз ўқийди, жамоат бўлиб ўқимайди, деди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккинчи жамоат жоиз ёки ножоизлиги масжидларнинг қуйидаги икки турга бўлинишига боғлиқ ҳисобланади:

1. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлган масжидлар;

Ушбу турдаги масжидларда қавм имом билан биргаликда жамоат намозини адо қилгач, бошқа бир жамоатнинг иккинчи жамоат бўлиб намозни адо қилишлари макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган:

و اذا دخل القوم مسجدا قد صلي فيه اهله كرهت لهم ان يصلوا جماعة باذان واقامة ولكنهم يصلون وحدانا بغير اذان ولا اقامة (1ج 135 ص)

яъни: “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”.

Бу ҳолатда аввалги жамоат – масжид имоми билан ўқилган намозга етиша олмаган киши намозни ёлғиз ҳолда ўзи ўқийди.

Имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида Абдурроҳман ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда мана бундай дейилган:

ان رسول الله صلي الله عليه و سلم كان خرج ليصلح بين قوم فعاد الي المسجد وقد صلي اهل المسجد فرجع الي منزله فجمع اهله وصلي

яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмнинг ўртасини ислоҳ қилиш учун уйларидан чиқдилар. Қайтиб келганларида масжидда намоз жамоат билан ўқиб бўлинган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бирининг уйига кириб, аҳлларини жамладилар ва улар билан жамоат бўлиб намоз ўқидилар”.

Агар масжидда қайта жамоат бўлиш мақбул бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни асло тарк қилмас эдилар. Чунки у зотнинг масжиддаги жамоат бошқа ердаги жамоатдан кўра афзалроқдир.

“Дуррул Мухтор” китобида қуйидагича келтирилган:

لو دخل جماعة المسجد بعدما صلي فيه اهله يصلون وحدانا هو ظاهر الرواية

“Бир жамоат имом билан намоз ўқилган масжидга кирса, улар намозни ёлғиз-ёлғиз бўлиб ўқийдилар. Мана шу “Зоҳирур-ривоя”дир” дейилган. (2-жуз, 246-бет).

2. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлмаган масжидлар;

Имоми тайин қилинмаган, азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқилмайдиган мусофир-йўловчилар, ишчи-хизматчилар учун қурилган масжид ёки намозхоналарда шунингдек, меҳмонхона, ошхоналарда ва йўл бўйидаги масжидларда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқишлик жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай келган:

ويكره تكرار الجماعة باذان واقامة في مسجد محله لا في مسجد طريق او مسجد لا امام له ولا مؤذن (2ج 288 ص)

яъни: “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас” (2-жуз, 288-бет).

Хулоса: Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, савол эгаси агар масжид қавмларидан бўлиб, асосий жамоатга кеч қолган суратда “ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари” мумкин эмас. Бу ўринда масжид ходимининг берган танбеҳи ўринли. Агар масжид қавмларидан эмас, балки мусофир бўлсалар ўзаро жамоат бўлиб ўқишликларида зарар йўқ. Демак, ҳар бир мў‌мин киши имкон қадар намозларни масжидда биринчи (асосий) жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда у жамоат намозидан кўзланган ҳақиқий маъно – жамланишни топган ва унинг ажрини қўлга киритган ҳисобланади. Акс ҳолда бу ҳолат “биринчиси бў‌лмаса, кейингисига улгураман”, деган нотў‌ғри тушунчага, жамоатга нисбатан бепарволикка олиб келади. Оқибатда масжидда кичик-кичик жамоатлар, яъни бў‌линиш юзага келади. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алай‌ҳи васалламнинг тутган йў‌лларига мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бў‌лади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
АЁЛ КИШИ НОМАҲРАМ ЭРКАК КИШИГА ҚАРАШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

526-CАВОЛ: Аёл киши номаҳрам эркак кишининг танасининг қаерига қараши мумкин эмас?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Балоғатга етган эркак кишининг аврати киндигининг остидан тиззасигача, тизза ҳам аврат ҳисобланади. Бу жойларини зарурат бўлмаган ўринларда, никоҳидаги хотинидан бошқа инсонларнинг олдида очиб юриши ва бошқалар ҳам шу жойларга қараши ҳаромдир.

Бир шахс бошқа шахснинг аврат аъзоларига қараши масаласи тўрт қисмга бўлинади.

1. Эркак киши эркак кишига қараши.
Яъни, эркак киши бошқа эркак кишининг авратига яъни киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин.

2. Аёл киши аёл кишига қараши.
Яъни, аёл киши ҳам бошқа аёл кишининг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо солиҳа аёллар фожира (бузуқи, беҳаё) аёлларга бу аврат аъзоларидан бошқа жойларини ҳам кўрсатмасликлари ва уларнинг олдида кийимларини ечмасликлари лозим, чунки бундай диёнатсиз аёллар бошқа аёлларнинг баданларини эркаклар олдида васф қилиб бериши мумкин.

3. Аёл киши эркак кишига қараши.
Яъни, аёл киши эридан бошқа эркак кишиларнинг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо аёл киши бегона эркакнинг аврат аъзоларидан бошқа жойларига қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан, фитнага тушиб қолишидан қўрқса, қарамаслиги лозим бўлади.

4. Эркак киши аёл кишига қараши.
Эркак киши никоҳидаги аёлнинг барча аъзоларига қараши ҳалол. Маҳрам аёлларнинг юзига, бошига, сочига, бўйнига, билагига, кафтига, болдирига, оёғига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин.
Эркак киши бегона аёлларнинг юзига ва кафтига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин. Агар бегона аёлларга қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан қўрқса, қараши ҳаром бўлади. (“Фатовои Ҳиндия” китоби асосида тайёрланди). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ҚАНДАЙ СУВЛАР БИЛАН ТАҲОРАТ ҚИЛИНАДИ?
#таҳорат

527-CАВОЛ: Таъми, ҳиди ва ранги ўз табиийлигини йўқотмаган ҳар қандай сувни таҳорат ва ғуслга ишлатиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Машҳур фиқҳий китобимиз “Мухтасарул Виқоя”да қуйидаги сувлар таҳорат ва ғуслга яроқсизлиги келтириб ўтилган.

ولا يتوضاء بماء اعتصر من شجر او ثمر ولا بماء استعمل لقربة او رفع حدث

Қуйидаги уч хил сув билан таҳорат ва ғусл қилинмайди:
1. Ўсимликлар ва мевалардан сиқиб олинган сув. Чунки, бу нарсанинг тўлақонли сув эмаслиги ҳаммага маълум.
2. Қурбат учун ишлатилган сув. Бунда таҳорати бўла туриб савоб учун яна таҳорат қилиш кўзда тутилган бўлади.
3. Бетаҳоратликни кетказиш учун ишлатилган сув. Яъни, таҳорат ва ғуслга ишлатилган сув.

Бундан ташқари оз сувга нажосат тушса ва у сувнинг ранги, ҳиди ва таъмини ўзгартирмаса ҳам, бундай сув таҳорат қилишга ярамайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
САЖДАДА ИККИ ТОВОННИ БИР-БИРИГА ТЕККИЗИБ ТУРИШ
#намоз

528-CАВОЛ: Намозда сажда ҳолатида икки товонни бир-бирига теккизиб туриш Ҳанафий мазҳабида қандай амал?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

فقدت رسول الله صلي الله عليه و سلم و كان معي علي فراشي فوجدته ساجدا راصا عقبيه مستقبلا باطراف اصابعه القبلة
(صحيح ابن خزيمة)

“Бир кеча Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ўринда йўқотиб қўйдим. Изласам, қўлим оёқларининг остига тегди, у зот саждада эканлар, икки оёқ бармоқлари қиблага юзланган ҳолда бир бирига ёпишиб, тик турган экан”. Мана шу ҳадисни далил қилиб, баъзи уламолар сажда ҳолатида товонларни бир-бирига теккизиб туриш суннат, деганлар. Аммо, Ҳанафий мазҳаб уламолари жумладан Мавлоно Абдулҳай Лакнавий ўзларининг “Ас-сиъоя фи кашфи ма фи шарҳи Виқоя” номли китобларида бу масалага батафсил тўхталиб ўтиб, ниҳоясида сажда ҳолатида товонларни бир-бирига теккизиб туриш суннат эмаслигини баён қилганлар.

والقول الفیصل، أن یقال إن کان المراد بإلصاق الکعبین أن یلزق المصلي أحد کعبیہ بالآخر․․․ فلیس ھو من السنن علی الأصحّ (السعاية في كشف ما في شرح الوقاية)

“Хулоса шуки, агар товонларни бир-бирига теккизишдан намозхон бир тўпиғини бошқасига теккизиб туриши ирода қилинган бўлса, асаҳ сўзга кўра бу суннатлардан эмас”.

Мавлоно Абдулҳай Лакнавий ўз сўзларини қувватлаш учун Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларини келтирадилар:

كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا رَكَعَ بَسَطَ ظَهْرَهُ وَإِذَا سَجَدَ وَجَّهَ أَصَابِعَهُ قِبَلَ الْقِبْلَةِ فَتَفَاجَّ. یعني وسّع بین رجلیہ ( رواه البيهقي)

“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам руку қилганларида белларини текис тутардилар ва сажда қилсалар иккала оёқларини бир-биридан ажратган ҳолда бармоқларини қиблага юзлантирардилар” (Имом Байҳақий ривояти).

Мавлоно Абдулҳай Лакнавий юқоридаги ҳар икки ҳадис саҳиҳ бўлса-да, бироқ, сажда ҳолатида эркакларнинг товонларни бир-биридан ажратиб туришлари суннатга мувофиқ эканлигини айтадилар. Чунки, эркак кишининг саждаси ҳақида келган кўп ҳадисларда намоз ўқувчининг мўътадил, аъзолари очиқ ҳолда сажда қилишилиги зикр қилинган.

عن انس رضي الله عنه عن النبي صلي الله عليه و سلم قال: اعتدلوا في السجود ولا يبسط احدكم ذراعيه انبساط الكلب (رواه البخاري)

“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саждада мўътадил бўлинглар. Бирортангиз ҳам билагини итга ўхшаб ёймасин”, дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).

Абдуллоҳ ибн Буҳайна разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, икки қўлларини очиб қўяр эдилар. Ҳатто, қўлтиқларининг оқи зоҳир бўлар эди” дейилган. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Шу эътибордан фақиҳлар саждада товонлар ораси очиқ ҳолда туриши суннатга мувофиқ эканлигини таъкидлаганлар. Қолаверса, Оиша онамизнинг ҳадислари жузъий ҳолат бўлиб, доимий ва умумий ҳолат эмаслиги, доимий ва умумий ҳолатга Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳунинг ҳадислари тўғри келишини баён қилганлар (“Ас-сиъоя фи кашфи ма фи шарҳи Виқоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЖИНС ЎЗГАРТИРИШНИНГ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

529-CАВОЛ: Инсон эркакдан аёлга ёки аксинча, аёлдан эркакка жинсини ўзгартиришга Ислом дини қандай муносабат билдиради?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳеч бир киши ким бўлишидан қатъий назар ўз жинсини эркакдан аёлликка ёхуд аёлдан эркакликка ўзгартиришга, Аллоҳ яратган хилқатини ўзгартиришга ҳаққи йўқдир. Балки, ҳар бир инсон Аллоҳ таоло ўзини яратган хилқатга рози бўлиши лозимдир. Ҳозирги кунда баъзи фитрати бузуқ кимсалар томонидан турли важларни баҳона қилиб, ўз жинсларини ўзгартиришга уринишлари – Ислом шариатида қатъиян ҳаром қилинган жирканч бир ишдир. Қолаверса, у нафақат ушбу одат авж олаётган миллат ва халқнинг, балки, инсониятнинг шаънига исноддир.

Пайғамбаримиз даврларида баъзи аёллар Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни истаб, эркак киши бўлишларини орзу қиладилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу ҳолатдан огоҳлантириб, қуйидаги оятни нозил қилади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирор неъмат билан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни орзу қилманг! Эркаклар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар, аёллар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар. Аллоҳнинг фазлидан сўрангиз. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билувчидир” (Нисо сураси, 32-оят).

Ушбу ояти карима орқали баъзи аёлларнинг Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилиш умидида ўзларини эркак бўлишларини орзу қилишдан қайтарилмоқда. Ваҳоланки, бу ўша пайтдаги бир орзунинг ўзи халос эди. Агар ушбу орзу нафсу ҳаво йўлида ҳаракатга айланса ёки амалда ушбу ишга қўл урилса, бундан батариқа авло қайтарилгани келиб чиқади.

Ислом уламолари бир оғиздан: “Эркаклик ва аёллик аъзолари тўлиқ бўлган шахсларни бир жинсдан иккинчи жинсга айлантириш мутлақо мумкин эмас. Бундай ишни қилишга уринишнинг ўзи уқубатга лойиқ жиноятдир”, дейдилар. Чунки бу, Аллоҳ яратган нарсани ўзгартиришга уринишдир. Шайтон инсонларга Аллоҳ таоло яратган нарсаларни ўзгартиришга буюради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейди:

لَعَنَهُ اللَّهُ وَقَالَ لَأَتَّخِذَنَّ مِنْ عِبَادِكَ نَصِيبًا مَفْرُوضًا وَلَأُضِلَّنَّهُمْ وَلَأُمَنِّيَنَّهُمْ وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُبَتِّكُنَّ آَذَانَ الْأَنْعَامِ وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا

“Аллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. (У) деди: «Албатта, бандаларингдан белгиланган (маълум) улушимни олурман, уларни адаштираман, уларни ҳою ҳавасга чўктираман. Уларга буюраман – ҳайвонларнинг қулоқларини кесадилар. Уларга буюраман – Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар». Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса (унинг айтганларини бажарса), демак, у аниқ зиён қилибди” (Нисо сураси, 118-119 оятлар).

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

يلعن المتنمصات والمتفلجات والموشمات اللاتي يغيرن خلق الله. (رواه الامام احمد)

яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом қош тердирувчи, тишларини орасини очувчи, баданига игна билан расм чиздирувчи; Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчи аёлларни лаънатлаганлар” (Имом Аҳмад ривоятлари).

Лаънат бу – Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлишдир. Аллоҳ таоло лаънатлаган кимсани фаришталар ҳам лаънатлайдилар. Аллоҳ лаънатлаган бандага икки дунёда ҳам “қалбининг тозалиги” ёрдам бера олмайди.

Агар бирор шахсда аёллик ва эркаклик аломатлари жамланиб қолган бўлса, бунинг ҳукми ўзгачадир. Бунда унинг ғолиб тарафига қаралади. Яъни, кимда эркаклик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб эркаклигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади. Кимда аёллик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб аёллигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади. Бу нарса беморлик деб эътиборга олинади ва жарроҳлик йўли билан бўладими ёки гормонлар билан бўладими даволанишга рухсат берилади.

Лекин ҳеч қандай жисмоний касалликка учрамаган ҳолда жинс ўзгартириш бузуқлик ва ерда фасодни тарқатиш ҳисобланади ва бундайларга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ДАРВОЗАГА ОТНИНГ ТАҚАСИНИ ОСИБ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#ақида

530-CАВОЛ: Диққат қилиб кузатсак кўп хонадонларнинг дарвозаларига отнинг тақасини илинганини ёки қоқиб қўйилганини кўрамиз. Бунинг бирор бир маъноси борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар бирор киши тақа, исириқ, кўзтикан, кўзмунчоқ каби нарсалар ҳақида “Шу нарсаларнинг ўзи кўздан ва балолардан асрайди” деса, қалбида шу гапни тасдиқласа, Аллоҳ асрасин, ширк амални қилган бўлади. Чунки у бу гапи билан “Аллоҳ таолодан ташқари яна фалон нарсаларда ҳам асровчилик қуввати бор” деган ақидани қилган бўлади. Ваҳолангки асраш, паноҳ бериш, қутқариш Аллоҳ таолонинг феълларидандир. Аллоҳнинг феълларида унга махлуқларни тенг қилиш ширк амалдир.

Аллоҳ таоло Аҳқоф сурасининг 5-оятида шундай марҳамат қилади:

وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ

“Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз нарса)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар”.

Агар инсон юқорида санаб ўтилган тақа, исириқ, кўзтикан, кўзмунчоқ каби нарсалар ҳақида “Шу нарсаларнинг ўзи кўздан ва балолардан асрамайди, бу нарсалар шунчаки ҳасадчиларнинг ёмон кўзидан сақланиш учун восита, ҳақиқий сақловчи Аллоҳ” деган эътиқодда бўлса, бу ширк ҳисобланмайди.

Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ “Раддул муҳтор” китобида:

لا بأس بوضع الجماجم في الزرع والمبطخة لدفع ضرر العين ، لأن العين حق تصيب المال ، والآدمي والحيوان ويظهر أثره في ذلك عرف بالآثار فإذا نظر الناظر إلى الزرع يقع نظره أولا على الجماجم ، لارتفاعها فنظره بعد ذلك إلى الحرث لا يضره روي " { أن امرأة جاءت إلى النبي صلى الله تعالى عليه وسلم وقالت نحن من أهل الحرث وإنا نخاف عليه العين فأمر النبي صلى الله عليه وسلم أن يجعل فيه الجماجم}.

яъни: “Экин ва полизга кўзнинг зарарини даф қилиш учун ҳайвоннинг калла суягини илиб қўйишнинг зарари йўқ. Чунки кўз тегиши ҳақдир, молга ва ҳайвонга унинг зарари етади. Бу нарсаларнинг таъсири кўплаб мушоҳада қилинган. Ҳадислар орқали ҳам билинган. Кўзи ўткир киши экинга назар солганида ҳайвон калла суяги баландда тургани учун аввалги ёмон назар унга тушади. Кўзи ўткир кишининг иккинчи бор экинга қилган назари зарар қилмайди".

Ҳадисда ривоят қилинишича: “Бир аёл Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига келиб: “Биз деҳқончилик аҳлиданмиз, унга кўз тегиб қолишидан хавф қиламиз” деди. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам экин орасига жаможим (ҳайвоннинг калла суяги) қўйиб қўйишни амр қилдилар” дейилган (Имом Абу Довуд ривоят қилган)”.

Аммо, ҳозирги кунимизда баъзи кишиларнинг исломий ақида борасидаги билимлари саёзлиги сабаб уламоларимиз омма халқнинг бундай нарсаларни ҳам тарк қилишга буюрадилар. Чунки одамлар бошига келаётган турли балоларни Аллоҳ таолодан билиб Ўзидангини ёрдам сўраш ўрнига, буткул сабабларга осилиб оладиган бўлишди, ўша сабабни ҳам сабаб қиладиган зот Аллоҳ таоло эканлигини ҳам унутиб қўйишди. Шу сабабдан ҳам ширк ва бузуқ эътиқодга олиб бориш эҳтимоли бўлган ишларни тарк қилиш афзал.

Зеро Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ширкни инсонлар орасига махфий ҳолатда кириб кетишидан огоҳлантирганлар ва ундан сақланиш дуосини ўргатганлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй одамлар, ушбу ширкдан сақланинглар, чунки, у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир”, – дедилар. У зотга Аллоҳнинг иродаси ила бир киши: “Эй, Аллоҳнинг расули! Агар у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқ бўлса, қандай қилиб ундан сақланамиз?”, – деди. Шунда у зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ, биз билиб туриб, сенга ширк келтиришимиздан паноҳ сўраймиз, билмаганимизга истиғфор айтамиз, денглар”, деб жавоб берганлар (Имом Аҳмад ва Имом Табароний ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ҚИЗ ФАРЗАНДИМИЗГА ОЛИЯ ДЕБ ИСМ ҚЎЙСАК БЎЛАДИМИ?
#исм_қўйиш

531-CАВОЛ: Туғилажак қиз фарзандимизга "Олия" деб исм қўйсак тўғри бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Олия – арабий сўз бўлиб, луғатда мақоми юксак, юқори, олий маъноларини англатади. Атоқли исм ҳолатида аёлларга нисбатан қўлланилади.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Олия исмли аёллари бўлган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом у аёл билан бир муддат яшаб сўнг уни талоқ қилганлар.

Агар Олия деган исм жоиз бўлмаганида Пайғамбаримиз алайҳиссалом албатта, завжаларининг исмларини ўзгартирган бўлар эдилар.

Буюк муфассир ва тарихчи олим Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ “Ал-бидоя ван-Ниҳоя” номли китобларида қуйидаги матнни келтирадилар:

عن هشام بن محمد الكلبي ، حدثني رجل من بني أبي بكر بن كلاب أن رسول الله صلى الله عليه وسلم تزوج العالية بنت ظبيان بن عمرو بن عوف بن كعب بن عبد بن أبي بكر بن كلاب ، فمكثت عنده دهرا ثم طلقها .

Ҳишом ибн Муҳаммад ал-Калабийдан нақл қилинади: "Менга Бану Аби Бакр қабиласидан бўлган киши ушбу ҳадисни айтди: “Албатта, Пайғамбар алайҳиссалом Зобян ибн Амр ибн Авф ибн Каъб ибн Абд ибн Бакр ибн Килобнинг қизи Олияга уйландилар. У аёл Расулуллоҳнинг ҳузурларида бир муддат яшади. Сўнг Пайғамбар алайҳиссалом уни талоқ қилдилар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#Ҳидоят_таваллуди

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар».

📚Имом Бухорий ривояти.

🔗 Улашинг: @diniysavollar