FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал pinned «#Янгилик: Диний саволларга жавобларни овозли ҳам тинглаш мумкин Диний идора Фатво ҳайъати бир неча ойдан бери шаръий масалаларга асосли жавобларни туну кун “@SavollarMuslimUzBot”, "Дин ва ҳаётга оид саволлар" телеграм канали ва savollar.muslim.uz сайти…»
ТАЖВИД ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ
#қироат

89-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Қуръони каримни Мадина босмасида кўрсатилган қоидаларига қараб ўқийман. Ундан бошқа қироат қоидаларини билмайман. Шундай ўқишда давом этаверсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Тажвид илмини ўрганиш фарзи айндир. Аллоҳ таоло бундай буюради:

﴿وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا﴾

Яъни, “...Қуръонни “тартил” билан (дона-дона қилиб) тиловат қилинг” (Муззаммил сураси, 4-оят).

Тажвид – Қуръони каримни Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилганидек ҳар бир ҳарфини махраж ва сифатларига ҳамда ғунна, мад ва бошқа қоидаларга мувофиқ тарзда тиловат қилишдир.

Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ, бу Қуръонни нозил бўлганидек ўқилишини хуш кўради”, деганлар (Имом Ибн Хузайма ривоят қилган).

Тажвидни билмаган киши бирор ҳарф ёки ҳаракатни бошқасига алмаштириб ўқиб, сўз ва оят маъноларини ўзгартириб юбориши мумкин. Бу катта хато ҳисобланади. Ушбу хато намозда бўлса ва маъно бузиладиган даражада бўлса, намоз ҳам бузилади. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши тажвид илмини ўрганишга ҳаракат қилиш керак.

Ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча олий ва ўрта махсус таълим муассасалари қошида Қуръон карим ва тажвидни ўргатувчи ўқув курслари фаолият олиб бормоқда. Қолаверса, тажвид илмини мустақил ўрганувчилар учун махсус қўлланмалар ва уларнинг аудио дарсликлари нашр этилган бўлиб, шулар асосида Қуръон ўқиш қоидаларини ўрганишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш

🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
АЁЛ ЭРИНИНГ ФАМИЛИЯСИГА ЎТИШИ МУМКИНМИ?
#оила

90-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Хотин эрнинг фамилиясига ўтиши мумкинми? Бу ишда хотинни мажбурлаб бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом.
Шаръий жиҳатдан хотин эрнинг фамилиясига ўтиши жоиздир. Аёл бу масалада ихтиёрий бўлиб, уни бу ишга мажбурлаб бўлмайди.

Шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, бу урф бизга ўзга халқлардан кириб келган ва ота-боболаримиз ичида бу урф мавжуд бўлмаган. Исломдаги асл қоида ҳамма ўз отасининг номи билан чақирилиши керак. Ҳатто асраб олинган фарзандлар ҳам. Қуръони каримда:

ادْعُوهُمْ لِآبَائِهِمْ ...

"У (асранди бола)ларни оталарининг номи билан чақиринглар...", дейилган (Аҳзоб сураси, 5-оят).

Ўз отаси бўлмаган одамни бу менинг отам, деб ва бунинг изидан келиб чиқадиган шаръий ҳукм (мерос, маҳрамлик, нафақа ва бошқа)ларни даъво қилиш, шариатда ҳаром қилинган ишлардандир. Бу ҳақда ҳадиси шарифларда баён қилинган. Ҳатто мўминларнинг оналари ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломга нисбат берилмадилар (масалан, Оиша бинти Абу Бакр дейилган).

Лекин зарурат бўлганда масалан, яшаб турган давлатида талаб шундай бўлса ёки урфда эрининг фамилиясига ўтиш мавжуд бўлса, албатта, ўша одамнинг фарзанди эканини даъво қилмасдан, унинг фамилиясига ўтиши жоиздир.

Қадимдан одамлар орасида ўзаро бир-бирларини таниш турли йўллар билан бўлган. Фалончининг ўғли, фалончининг мавлоси (яъни, озод қилган қули), фалончининг хотини каби нисбат бериш ҳолати жорий бўлган. Эрининг фамилиясига ўтиш ҳам гўё фалон оилага келин бўлган дегани кабидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
НАМОЗДА АДАШИШ ҲАҚИДА
#намоз

91-CАВОЛ:
Намоз ўқиётганимда баъзан адашиб қоламан, шунда намозни бузиб, бошидан бошлашим керакми ёки давом эттираманми? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши намозда неча ракат ўқиганини билмай, иккиланиб қолса, бу иккиланиш умрида биринчи марта бўлса, намозни бузиб, янгитдан бошлайди.
Агар бундай иккиланиш биринчи маротаба бўлмаётган бўлса, гумонининг ғолиб (устун) тарафини олади. Масалан, икки ракат ўқидимми ёки уч ракатми деб иккиланиб, кейин икки ракатлигига гумони кўпроқ бўлса, икки ракат ўқибман деб, намозини давом эттиради.

Агар гумони ғолиб бўлмасдан, икки томон ҳам бир хил бўлса, озини олади. Масалан, уч ракат ўқидимми ёки тўрт ракатми деб иккиланса ва гумонида икки томон ҳам бир хил бўлса, озини олади, яъни, уч ракат ўқибман деб, намозини давом эттиради.

Лекин намозининг охири бўлиши мумкин бўлган ўринларда қадаи охирга ўтиради. Масалан, уч ракат ўқидимми ёки тўрт ракатми деб иккиланса ва гумони ҳам бир томонга кўпроқ бўлмаса, балки икки томон ҳам бир хил бўлса, озини олади, яъни, уч ракат ўқибман дейди, лекин қаъдаи охирга ўтириб аттаҳиётни ўқийди. Чунки, фаразан тўртинчи ракатда бўлсаю қаъдаи охирга ўтирмасдан туриб кетса, намози бузилар эди.

Аттаҳиётдан кейин туриб яна бир ракат ўқиб, саждаи саҳв қилиб намозини тугатади (Мухтасарул виқоя китобидан).
Бу ҳақда ҳадисда шундай келади:

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: "إِذَا شَكَّ أَحَدُكُمْ فَلَمْ يَدْرِ أَوَاحِدَةً صَلَّى أَمْ اثْنَتَيْنِ فَلْيَبْنِ عَلَى وَاحِدَةٍ، وَإِنْ لَمْ يَدْرِ أَ ثِنْتَيْنِ صَلَّى أَمْ ثَلاَثَةً، فَلْيَبْنِ عَلَى اثْنَتَيْنِ، وَإِنْ لَمْ يَدْرِ أَثَلاَثًا صَلَّى أَمْ أَرْبَعًا فَلْيَبْنِ عَلَى ثَلاَثَةٍ، وَيَسْجُدُ سَجْدَتَيْنِ إِذَا سَلَّمَ" (رواه الإمامُ أحمد والإمامُ الترمذي).

яъни: Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирингиз намозида унутиб қолиб бир ракат ўқидими, икки ракат ўқидими била олмай қолса, бир ракат ўқидим, деб олсин. Агар икки ракат ўқидими, уч ракат ўқидими била олмай қолса, икки ракат ўқидим, деб олсин. Агар уч ракат ўқидими, тўрт ракат ўқидими била олмай қолса, уч ракат ўқидим, деб олсин ва салом беришидан олдин иккита саҳв саждаси қилсин”, дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
91-savol
Fatvo hay'ati
НАМОЗДА АДАШИШ ҲАҚИДА
#намоз

91-CАВОЛ
#аудио
3:33

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ФАРЗАНДЛАР ЎРТАСИДА АДОЛАТ
#тарбия

92-CАВОЛ:
Ота ёки она ҳадя ёки шунга ўхшаш нарса беришда болаларидан бирини бошқаларидан устун қўйиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизга кўра фарзандлар ўртасида адолат ва тенгликка имкон қадар риоя этиш талаб этилади. Нўъмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Нўъмонга отаси бир хизматчи ҳадя қилди. Онаси: “Ўғлимга берган нарсангизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни гувоҳ қилмагунингизча бу ишингизга рози бўлмайман”, деди. Ота ўғлининг қўлидан етаклаб Расулуллоҳнинг ҳузурларига борди. У пайтларда ўғли ҳали кичкина болакай эди. Бориб: “Эй Расулуллоҳ, бу боланинг онаси бинти Равоҳа ўғлига ҳадя беришим учун сизни гувоҳ қилишимни талаб қиляпти”, деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Эй Башир, сенинг бундан бошқа боланг борми?”, дедилар. У: “Ҳа”, деди. У зот: “Уларнинг ҳаммасига шундай ҳадя берасанми?” дедилар. У: “Йўқ”, деди. У зот: “Бу дуруст эмас, бу ишингга мендан бошқани гувоҳ қил, мен зулм ва гуноҳга гувоҳ бўлмайман. Аллоҳдан қўрқинглар, фарзандларингиз ўртасида адолат қилинглар. Улар сенга бир хилда яхшилик қилишлари сени хурсанд этмайдими?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. У зот: “Мен гувоҳлик бермайман”, дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилган).

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Болаларидан бирини бошқасидан устун кўриш Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик ва Имом Шофиий наздида макруҳ”.

Тобеинлардан Товус, Урва ибн Зубайр, Мужоҳид, Саврий, Аҳмад, Исҳоқ ва Довуд бу иш ҳаром, дейишган. Улар Расулуллоҳнинг саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен зулмга гувоҳ бўлмайман”, деган сўзларини далил қилишган. Имом Абу Ҳанифа ва у киши билан ҳамфикр бўлганлар эса: “Бу ишингга мендан бошқани гувоҳ қил”, деганларини далил қилишган. Улар: “Агар бу иш ҳаром ёки ботил бўлганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни айтмаган бўлар эдилар”, дейишган.

Фарзандларидан бири касал бўлса ёки қарздор бўлиб, қарзини ёлғиз ўзи тўлай олмаса, бошқаларига бермай, унга ҳадя ёки ёрдам бериш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
92-savol
Fatvo hay'ati
ФАРЗАНДЛАР ЎРТАСИДА АДОЛАТ
#тарбия

92-CАВОЛ
#аудио
2:53

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЖАНОЗА НАМОЗИНИ ТАҲОРАТСИЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#жаноза

93-CАВОЛ:
Баъзилар жаноза намозини таҳоратсиз ўқиса ҳам жоиз, дейишади. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозини таҳоратсиз ўқиб бўлмайди. Чунки, жаноза намозини ўқувчининг бадани, кийими ва жойи таҳоратсизлик ва нажосатдан пок бўлиши шарт. Жаноза намозига улгуриш учун вақт жуда кам бўлганида таяммум қилиб жаноза намозига қўшилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
93-savol
Fatvo hay'ati
ЖАНОЗА НАМОЗИНИ ТАҲОРАТСИЗ ЎҚИШ
#жаноза

93-CАВОЛ
#аудио
0:42

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
94-savol
Fatvo hay'ati
МЎМИНЛАРНИНГ ОНАЛАРИ ДЕЙИЛИШИНИНГ ҲИКМАТИ
#сийрат

94-CАВОЛ
#аудио
2:40

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
МЎМИНЛАРНИНГ ОНАЛАРИ ДЕЙИЛИШИНИНГ ҲИКМАТИ
#сийрат

94-CАВОЛ:
Нима учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари мўминларнинг оналари дейилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

﴿النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ وَأَزْوَاجُهُ أُمَّهَاتُهُمْ﴾

Яъни: “Пайғамбар мўминларга уларнинг ўзларидан меҳрибондир, унинг хотинлари уларнинг оналаридир” (Аҳзоб сураси, 6-оят).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари, ҳурмат қилиш жиҳатидан ва уйланиш ҳаромлиги борасида она ҳукмидадирлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин уларга бирор кишининг уйланиши мумкин бўлмаган. Қуръони каримда:

وَمَا كَانَ لَكُمْ أَنْ تُؤْذُوا رَسُولَ اللَّهِ وَلَا أَنْ تَنْكِحُوا أَزْوَاجَهُ مِنْ بَعْدِهِ أَبَدًا إِنَّ ذَلِكُمْ كَانَ عِنْدَ اللَّهِ عَظِيمًا

Яъни: “Сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарига озор бериш ва ундан кейин аёлларига уйланишингиз асло мумкин эмасдир. Чунки бу Аллоҳ наздида улкан (гуноҳ)дир”, дейилган (Аҳзоб сураси, 53-оят).

Уларга қараш, улар билан ёлғиз қолиш, уларга мерос бериб, мерос олиш ва уларнинг қизларига уйланиш каби ҳукмларда бегона аёллар кабидирлар. Яъни, бегона эркаклар уларга қараши ва улар билан ёлғиз қолиши мумкин бўлмаган.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга динда ота каби ҳисобланадилар. Машҳур тобеин Мужоҳид ибн Жабр мазкур оят тафсирида: “Ҳар бир пайғамбар умматининг отасидир. Шунинг учун мўминлар ака-укадирлар”, - деган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
95-savol
Fatvo hay'ati
ТЕМИР УЗУК ТАҚИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ва_ҳаром

95-CАВОЛ
#аудио
1:52

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ТЕМИР УЗУК ТАҚИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ва_ҳаром

95-CАВОЛ: Ҳозирда баъзи йигит-қизлар узук тақиш суннат, деб бармоқларига оддий темир узук тақишни одат қилишмоқда. Шариатимизда бу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар ёки қизлар темирдан узук тақишлари макруҳ. Уларнинг тилла ёки кумушдан узук тақишлари жоиз ҳисобланади. Фуқаҳоларимиз бу борада шундай дейишган:

التَّخَتُّمُ بِالْحَدِيدِ وَالصُّفْرِ وَالنُّحَاسِ وَالرَّصَاصِ مَكْرُوهٌ لِلرِّجالِ وَالنِّسَاءِ

"Эркаклар ва аёллар учун темир, жез (оқ мис), сариқ мис ва қўрғошиндан узук қилиб тақиш макруҳдир” (“Жавҳаратун наййира” китоби).

Абдуллоҳ ибн Бурайда ўзининг отасидан қилган ривоятда шундай дейилади:

جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ حَدِيدٍ فَقَالَ: "مَا لِي أَرَى عَلَيْكَ حِلْيَةَ أَهْلِ النَّارِ؟!"

Яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши темир узук тақиб келди. У зот: “Нима бўлдики, сенда дўзах аҳлининг тақинчоғини кўрмоқдаман?!”, дедилар” (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насоийлар ривоят қилишган).

Эркаклар эса фақат кумушдангина узук тақишлари мумкин. Валлоҳу аълам.
(Макруҳ ҳақида қуйидаги линкдан маълумот олишингиз мумкин. https://t.iss.one/diniysavollar/77)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
96-savol
Fatvo hay'ati
ҲАЙЗ ҲОЛАТИДА МУМКИН ВА МУМКИН БЎЛМАГАН ИШЛАР
#таҳорат

96-CАВОЛ
#аудио
2:23

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҲАЙЗ ҲОЛАТИДА МУМКИН ВА МУМКИН БЎЛМАГАН ИШЛАР
#таҳорат

96-CАВОЛ:
Аёл киши ҳайз кўрган вақтда суралар ёдласа бўладими, бундай вақтда нима мумкин, нима мумкин эмас?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайз кўрган аёл Қуръони каримни ушлаши ва оятларни ёддан ўқиши жоиз эмас. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَليهِ وَسَلَّمَ قَالَ "لَا تَقْرَأُ الحْاَئِضُ وَلَا الْجُنُبُ شَيْئًا مِنَ الْقُرْآنِ" (رَوَاهُ التِّرْمِذِي)

Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳайз кўрган аёл ҳам, жунуб ҳам Қуръондан бирор нарса ўқимайди”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

Ҳайз ёки нифосдаги аёл қироатни эшитиши эса мумкин. Зикр, тасбеҳ, истиғфор, саловатларни айтиб юриши, дуоларни ўқиши ва азонга жавоб бериши ҳам мумкиндир.

Шу билан бирга ҳайз ёки нифосда бўлган аёлга таалуқли қуйидаги ҳукмлар мавжуд:
- намоз соқит бўлади, қазосини ўқимайди;
- рамазон рўзасини тутмайди аммо кейинчалик қазосини тутиб беради;
- масжидга кира олмайди;
- Байтуллоҳни тавоф қила олмайди;
- Қуръон қироати унга ҳаром бўлади. Агар муаллима бўлса, калима-калима қилиб Қуръонни таълим бериши мумкин. Бунда икки калима ўртасини бўлади;
- Қуръонни ушлай олмайди;
- жинсий алоқа қилиш ҳаром бўлади. Тизза билан киндик орасидан бошқа аъзоларидан фойдаланиш мумкин;
- ҳайз тугагач ғусл қилиш вожиб бўлади (“Ал-Мухтор”, “Фатовои ҳиндия”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
97-savol
Fatvo hay'ati
МАСЖИДГА БОРИШДА ЮГУРИШ
#намоз

97-CАВОЛ
#аудио
3:04

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
МАСЖИДГА БОРИШДА ЮГУРИШ
#намоз

97-CАВОЛ:
Баъзилар намоз бошланганида жамоатга етиш мақсадида масжидга югуришади. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидга югуриб борилмайди, балки оҳиста ва виқор билан борилади. Чунки кўплаб ҳадиси шарифларда бундан қайтарилган. Жумладан:

عن أَبَي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "إِذَا أُقِيمَتْ الصَّلَاةُ فَلَا تَأْتُوهَا تَسْعَوْنَ وَأْتُوهَا تَمْشُونَ وَعَلَيْكُمُ السَّكِينَةُ فَمَا أَدْرَكْتُمْ فَصَلُّوا وَمَا فَاتَكُمْ فَأَتِمُّوا" (رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ).

яъни: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Намозга иқомат айтилганда унга югурманглар. Балки, унга босиқлик ва виқор билан юриб боринглар. Етишганингизни (имом билан бирга) ўқинг, етиша олмаганингизни эса (ўзингиз) якунлаб қўйинг” (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривояти).

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ "بَيْنَمَا نَحْنُ نُصَّلِي مَعَ النَّبِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذْ سَمِعَ جَلَبَةَ رِجَالٍ ، فَلَمَّا صَلَّى قَالَ: "مَا شَأْنُكُمْ؟" قَالُوا "اِسْتَعْجَلْنَا إِلَى الصَّلاَةِ" قَالَ: "فَلاَ تَفْعَلُوا إِذَا أَتَيْتُمُ الصَّلاَةَ فَعَلَيْكُمْ بِالسَّكِيْنَةِ فَمَا أَدْرَكْتُمْ فَصَلُّوا وَمَا فَاتَكُمْ فَأَتِمُوا" (رَوَاهُ البُخَارِي).

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. У зот бирдан одамларнинг тапир-тупирини эшитиб қолдилар ва намозни ўқиб бўлиб:
«Сизга нима бўлди?» дедилар.
«Намозга шошилдик», дейишди.
«Ундай қилманглар. Қачон намозга келсангиз, босиқлик билан келинглар. Етишганингизни ўқиб, етиша олмаганингизни якунлаб қўйинг», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

Демак, жамоат намозига кетаётган одам одоб ва виқор билан, шошмасдан масжид сари қадам босмоғи керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
98-savol
Fatvo hay'ati
ТОПИБ ОЛИНГАН НАРСАНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ва_ҳаром

98-CАВОЛ
#аудио
3:44

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ТОПИБ ОЛИНГАН НАРСАНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ва_ҳаром

98-CАВОЛ:
Менинг касбим ҳайдовчи. Баъзан машинамга ўтирган кишиларнинг ҳар хил буюмлари тушиб қолмоқда. Шу нарсаларнинг эгаларини қидириб, суриштириб топа олмаяпман. Илтимос бир йўлини кўрсатсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар тушириб қолдирган нарсалар нолойиқ одамларнинг қўлига тушиб қолмаслиги учун уни олиб қўйиш афзал. Ўша нарсаларнинг йўқолиб кетиш хавфи бўлса, уни олиш вожибга айланади. Топилмани эгасига қайтариш учун олаётганига гувоҳ келтирилади. Яъни, ким йўқотган нарсасини излаётган бўлса, менга йўллаб қўйинглар, дейди. Мана шу пайтда қўлидаги топиб олинган нарса, у учун омонатга айланади. Омонатни энди эгаси қидириб келмайди деб гумони ғолиб бўлгунича топилган жойда, одамлар тўпланадиган жойларда эълон қилиб туради. Ҳозирги кунда эълон қилишда радио, газета ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳам мумкин.

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир”, деганлар (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилган).

Топиб олинган нарса таом, мева ва шунга ўхшаш узоқ турмайдиган маҳсулот бўлса, токи айниб қоладиган вақтигача эълон қилинади. Агар айнимайдиган нарса бўлса, “энди эгаси излаб келмайди”, деб гумони ғолиб бўлгунича эълон қилишда давом этади.

Имом Муҳаммад ибн Ҳасан: “Бир йил муддат эълон қилишда давом этиб, эгасини келишини кутади”, деганлар. Агар эгаси ушбу муддат ичида келмаса-ю топиб олган киши фақир бўлса, ундан ўзи фойдаланиши жоиз. Бу ҳақда Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَرِّفْهَا فَإِنْ جَاءَ أَحَدٌ يُخْبِرُكَ بِعِدَّتِهَا وَوِعَائِهَا وَوِكَائِهَا فَأَعْطِهَا إيَّاهُ وَإِلَّا فَاسْتَمْتِعْ بِهَا

яъни: “Топилган нарсани эълон қил. Бирор киши унинг сони, идиши ва боғичини айтиб келса унга бер, акс ҳолда ундан фойдалан” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган).

Топиб олган киши бой бўлса, фақир ота-онасига, бола-чақасига ёки яқинларига садақа қилиши ҳам мумкин. Бунда ўша буюм ёки маблағнинг асл эгасининг номидан садақа қилади. Топиб олинган буюм ёки маблағ садақа қилинганидан кейин эгаси келса, садақа қилинганига рози бўлиб, савобидан умидвор бўлиши ёки топиб олган кишидан уни тўлаб беришини талаб қилиши мумкин (“Ҳидоя”, “Ал-Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
МУАЙЯН МАЗҲАБГА ЭРГАШИШНИНГ ВОЖИБЛИГИ
#ижтиҳод

99-CАВОЛ:
Мазҳабга эргашиш қанчалик зарур. Баъзилар мазҳабга эргашиш шарт эмас деяпти. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида барча мусулмонлар ўзлари билмаган масалаларни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганлар. Саҳобаи киромлар даврида олим саҳобалардан ёш саҳобалар таълим олишди. Шу зайлда, шаръий илмларда маълум даражага етмаган кишилар муайян уламоларнинг йўлларини тутишлари анъанага айланиб, фиқҳий мазҳаблар кўпайиб борди. Чунки, Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай деган:

فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ

яъни: “Бас, агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!” (Анбиё сураси, 7-оят).

Аммо вақт ўтиши билан улар орасидан тўрт йирик мазҳаб: ҳанафийлик, моликийлик, шофеийлик ва ҳанбалийлик ажралиб чиқди ва уларнинг мазҳаблари мусулмонлар оммаси томонидан “фиқҳий мазҳаблар” деб эътироф этилди.

Мазкур тўрт мазҳабнинг тўғрилиги ва ҳақ эканлиги ҳақида барча мусулмон уммати ижмо (иттифоқ) қилганлар. Далил сифатида қуйидаги олимларнинг сўзларини келтирамиз:

Аллома Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Тўрт мазҳабдан бошқага эргашганга раддия” номли китобида шундай деган: “Аллоҳ таоло шариатни сақлаш ва динни муҳофаза қилиш учун ўз ҳикмати билан одамлар ичидан тўрт забардаст имомларни чиқариб берди. Уларнинг илму маърифатда юқори мартабага эришганларини ва чиқарган фатво ва ҳукмлари ҳақиқатга ўта яқинлигини барча уламолар бир овоздан эътироф қилганлар. Барча ҳукмлар ўшалар орқали чиқариладиган бўлди”.
Имом Бадриддин Заркаший “Баҳрул муҳит” китобида шундай ёзади: “Мусулмонларнинг эътироф қилинган тўрт мазҳаби ҳақдир ва ундан бошқасига амал қилиш жоиз эмас”.

Имом Али ибн Абдуллоҳ Самҳудий ўзларининг “Иқдул фарид фи аҳкомит-тақлид” номли асарларида шундай деганлар: “Билингки, ушбу тўрт мазҳабдан бирини ушлашда катта фойда бор. Ундан юз ўгиришда эса, катта муаммо ва ихтилофлар бор”. Имом Самҳудий сўзларини давомида шундай дейди: “Бир мазҳабда юришда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилган қуйидаги ҳадисга амал қилиш бор:

"فَإِذَا رَأَيْتُمُ اخْتِلَافًا فَعَلَيْكُمْ بِالسَّوَادِ الْأَعْظَمِ"

яъни: “Агар ихтилофни кўрсангиз, ўзингизга кўпчилик томонини лозим тутинг” (Имом Ибн Можа ривояти). Демак, мазҳабга эргашиш катта жамоага эргашиш ҳисобланади”.

Машҳур аллома Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг “Мажмуатул фатово” китобларида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеийларни ҳам, ҳанбалийларни ҳам, моликийларни ҳам мазҳаби тарқалмаган, бошқа мазҳаб китоблари ҳам етиб келмаган. Шунинг учун ушбу диёрларда яшовчи, ижтиҳод даражасига етмаган кишиларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиш вожиб бўлади. Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада яшовчи кимсаларга ундай эмас. Чунки у ерда барча мазҳабларни топиш имконияти бор”.

Юқоридаги етук уламоларнинг бу мавзудаги фатво ва хулосаларини кўплаб келтириш мумкин. Бундан бизнинг юртимизда фақатгина Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабига амал қилиш лозим экани маълум бўлмоқда. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бир неча асрлардан бери ота-боболаримиз мазкур мазҳабга оғишмай амал қилиб келмоқдалар.

Минг афсуслар бўлсинки, мана шундай етук олимлар бир мазҳабни маҳкам ушлаб, тўғрилигини эътироф қилиб турган бир пайтда баъзи юртдошларимиз ўзлари илмий кўникма ҳосил қилмаган бўлсаларда: “Мен Қуръон ва ҳадисдан ўзим ҳукм оламан” деб, даъво қилиб, турли ихтилофларни келтириб чиқармоқдалар.
Машҳур уламоларимиздан Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир” номли китобларида ҳозирги мазҳабсизларнинг воқеълигини изоҳлаб шундай деганлар: “Шубҳасиз улар (яъни, мазҳабсизлар)нинг ҳаммалари бевосита Қуръон ва суннатдан ҳукм олишни даъво қиладилар. Улар ўзини ҳудди санад, далиллар ва ровийларнинг билимдони ва тадқиқотчисидек тутсада, аслида биз ана шу одамларнинг орасида бутунлай саводсизларининг кўп гувоҳи бўлдик”.
Демак, мусулмонларнинг бирлиги, ибодатларнинг мукаммаллиги, жамиятнинг тинчлиги учун юртимиз мусулмонлари Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабларига эргашишлари лозим ва лобуддир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш