МЕРОС ТАҚСИМЛАНМАСДАН МЕРОСХЎРЛАРНИНГ ҚЎЛИДА ҚОЛИБ КЕТИШИ
#мерос
❓467-CАВОЛ: Бир ота-онанинг уйида 3 ўғил, 3 қиз фарзанд яшаган. Ота эрта вафот этиб, она 6 нафар фарзандни бир ўзи катта қилган. 2 та катта қиз турмушга чиқиб, бу уйдан кўчиб кетган. Уй бузилиш эҳтимоли билан уйдаги 3 ўғилнинг ҳар бирига алоҳида, она ва кичик қизга алоҳида кўп хонали уй (квартира)лар берилган. Лекин уй бузилмай қолган. Йиллар ўтиб уй катта ўғил, кейин эса унинг ўғли номида қолган. Она ва 2 ўғил вафот этганлар. Ҳозир шу оиланинг айримлари уйдан мерос талаб қилмоқдалар. Яъни, уйни сотиб, 3 ўғил ва 3 қизнинг ўзига (ёки фарзандларига) пулни тақсимлаб беришни талаб қилмоқдалар. Уй ота ёки она томонидан мерос деб васият қилинмаган бўлса ҳам тақсим қилинадими? Уй ҳисобидан квартира олган ўғил-қизлар ва турмушга чиқиб, квартира олмаган қизларнинг меросдаги улуши қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмасига биноан мерос бўлиниши учун бу ишни маййит васият қилган бўлиши шарт эмас. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
لِلرِّجَالِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالْأَقْرَبُونَ وَلِلنِّسَاءِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالْأَقْرَبُونَ مِمَّا قَلَّ مِنْهُ أَوْ كَثُرَ نَصِيبًا مَفْرُوضًا "(سورة النساء:آية7)
яъни: “Эркаклар учун ота-оналари ва яқин қариндошлари қолдириб кетган (мерос)дан улуш бордир. Аёллар учун (ҳам) ота-оналари ва яқин қариндошлари қолдириб кетган (мерос)дан улуш бордир. Бу озми-кўпми, фарз қилинган улушдир” (Нисо сураси 7-оят).
Отадан мерос қолган уй ҳисобидан бошқа уй олган кишилар оталаридан мерос қолган уйдан маҳрум бўлмайдилар. Шу билан бирга уй ола олмаган икки қизнинг мерос қолган уйда ҳиссаси кўпайиб ҳам қолмайди. Лекин янги уй олганлар: “Бўлди, мен меросдаги ҳаққимдан кечдим ёки меросдаги ҳаққимни масалан, фалончи укам ё синглим ё онамга бердим” – деган бўлсалар (бу шаръан жоиз), бундан кейин уларнинг меросда ҳақлари қолмаган бўлади.
Ҳақиқатан ҳам уй номида бўлган киши (ёки унинг ўғли) қолган ака-ука ва опа-сингилларнинг ҳаққини бериши шарт (тирик бўлса, ўзига, дунёдан ўтган бўлса, фарзандларига).
Сўралган масалага диққат қиладиган бўлсак, муаммони келтириб чиқарган нарса, меросни ўз вақтида бўлинмаганидир. Яъни, ота вафот этганда хотини ва фарзандларига мерос динимиз кўрсатмасига мувофиқ бўлиб берилиши керак эди. Шунда маййитнинг хотини мерос қолган мол-мулкнинг 1/8 (саккиздан бири)ини, қолган мулкни эса “Эркак аёлдан икки баробар кўп олади” қоидасига биноан ўғил-қизлари бўлиб олишарди (яъни, бу ҳолатда мерос қолган мол-мулкни 72 қисмга бўлиб, 9 қисми хотинига, ҳар бир ўғлига 14 қисмдан, ҳар бир қизига 7 қисмдан бериларди).
Агар ўша 6 ўғил-қизнинг онаси ҳамма фарзандлардан аввал вафот этган бўлса, болалари онанинг меросига ҳам эга бўлишади ва натижада уйнинг қиймати 9 қисмга бўлинади, 2 қисмдан ўғилларга, 1 қисмдан қизларга берилади. Бу ҳолатда уй номида бўлганлар ўзининг 2 ҳиссасидан ташқари, 2 эркак ва 3 қизнинг улуши, жами 7 қисмни эгаларига қайтариши керак.
Шу ўринда мерос илмида сулҳ қилиб, ўз ҳаққидан кечиш масаласини ҳам эслатамиз. Меросхўр ўзаро келишув билан ўз ҳаққидан кечиб, ўртадан чиқиб кетиши ёки ўз улушини бирорта меросхўрга бериб, кетиши ҳам дуруст бўлади.
Хулоса, бу ўринда саволга мувофиқ жавоб берилди. Мабодо, юқоридаги меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илм иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти, ёки қарзи, ёки меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ҲАЙВОН СОТИБ ОЛИНГАНИДАН СЎНГ КАСАЛ БЎЛИБ ҚОЛСА УНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қурбонлик
❓468-CАВОЛ: Қурбонликка қўй олган эдим. Ҳеч нарса емай қўйди. Олган пайтим яхши эди. Мутахассиснинг фикрига кўра у бўкиб қолибди, лекин аҳволи яхши. Ўзи бемалол ҳаракатланиб юрибди. Уни қурбонликка сўйсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ўзи бемалол ҳаракатланиб юрган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар:
لَا تُجْزِئُ فِي الضَّحَايَا أَرْبَعَةٌ : الْعَوْرَاءُ الْبَيِّنُ عَوَرُهَا وَالْعَرْجَاءُ الْبَيِّنُ عَرْجُهَا وَالْمَرِيضَةُ الْبَيِّنُ مَرَضُهَا ، وَالْعَجْفَاءُ الَّتِي لَا تُنْقِي
"Қурбонликда тўрт хил (ҳайвон) жоиз эмас: ғилай кўзли экани аниқ, чўлоқлиги аниқ, касаллиги аниқ ва илиги йўқ ўта ориқ жониворлар".
Фуқаҳоларимиз ҳадисда зикр қилинган мазкур айблар ҳайвонни сотиб олиш вақтига тегишли эканини таъкидлаганлар. Агар қурбонлик учун сотиб олинаётган ҳайвон ўша пайтда соғлом ҳолда бўлса-ю, кейинчалик у касал бўлиб қолса, унинг тафсилоти қуйидагича бўлади:
وَلَوْ اشْتَرَاهَا سَلِيمَةً ثُمَّ تَعَيَّبَتْ بِعَيْبٍ مَانِعٍ إنْ كَانَ غَنِيًّا عَلَيْهِ غَيْرُهَا ، وَإِنْ فَقِيرًا تُجْزِئُهُ هَذِهِ
"Агар ҳайвонни соғлом ҳолатида сотиб олган бўлиб, кейинчалик унга қурбонлик қилишга монеъ бўладиган бирор айб етса, бой киши алмаштиради. Агар фақир бўлса, ўша кифоя қилаверади" (Ал-Иноя шарҳул Ҳидоя). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
Қурбонлик ва ийд куни одоблари
https://muslim.uz/index.php/rus/maqolalar/item/22022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик гўштидан мусулмон бўлмаган кишига бериш жоиз. Фиқҳий манбаларимизда бу ҳақда шундай дейилган: “Қурбонлик гўштидан бойга, фақирга, мусулмонга ва ғайридинга беришлик мумкин”. (“Фатвои Ҳиндия” китоби, 5-жилд, 300-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен ҳайит кунлари қазо намозларимни ўқисам такбири ташриқ айтаманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир киши такбири ташриқ кунлари (яъни, арафа, ҳайит ва ундан кейинги уч кун) намозни қазо қилса ва ўша кунларда қазосини ўқиса такбири ташриқ айтади. Лекин такбири ташриқ кунларида қазо қилинган намозни кейинчалик, ташриқ кунларидан сўнг ўқиса ёки келаси йилги ташриқ кунлари ўқиса такбири ташриқ айтмайди. (“Фатвои Ҳиндия” китоби, 1-жилд, 152-бет). Валлоҳу аълам.

УКАМ ОНАМДАН ҚОЛГАН МЕРОСНИ ТАЛАБ ҚИЛМОҚДА
#мерос
❓469-CАВОЛ: Биз икки ака-укамиз. Ота-онамиз ажралишган ва биз 5-6 ёш бўлганимизда онамиз вафот этганлар. Ҳозир мен 28 ёшда оилалиман. Укам 27 ёшда бир ўртоғиникида яшаб юрибди. Онамиздан қолган уй 14 минг долларга сотилган, уни пулидан машина олинган, 2 минг доллари эса тотализатор ўйнаб ютқазилган. Укам уйни сотилганига норози бўлди, машинани беришни сўраяпти. Унга машинани беришимиз керакми? Берсак эртага ҳеч нарсасиз қолади, деб ўйлаяпмиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало, онадан қолган барча мол мулк меросхўрлар ўртасида тақсимланиши керак. Мабодо марҳумани ота-онаси тирик бўлса, улар ҳам меросдан улуш олади. Агар улар бўлишмаса, барча мол-мулк ака-ука ўртасида тенг бўлинади. Уканинг даъвосида жон бор, чунки меросда унинг ҳам ҳаққи бўла туриб уй сотилган. Қимор ўйнаб ютқазилган пул ҳам жойига қайтарилиши керак, чунки у ҳам мерос молидандир. Қайтара олмаса меросдаги пулидан ўшанча миқдор ажратиб, чиқариб юборилади. Агар ҳақиқатан ҳам ука қўлига тушган молни тезда исроф қилиб талофатга учратадиган бўлса, меросини уй шаклида беришга ёки талофат етмайдиган ҳолатда етказишга ҳаракат қилинглар. Лекин молни яхши тасарруф қиладиган йигит бўлса, меросни ўзи хоҳлаган кўринишда олишга ҳаққи бор. Унинг ҳаққини ака тўса олмайди.
Ака сифатида ўртадаги силаи-раҳмни боғлашга ташаббус кўрсатинг. Уйли-жойли, оилали бўлишига ёрдам қилинг. Гапи ўтадиган кишилар орқали насиҳат қилдиринглар.
Бу мавзуда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ (ҳаётингизни) турғизиш (воситаси) қилган молларингизни эси пастларга берманг. Уларни ўша моллардан ризқлантиринг, кийинтиринг ва уларга яхши сўзлар айтинг” (Нисо сураси, 5-оят).
“Эси пастлар” – мол мулкини яхши тасарруф қила олмайдиган етимлардир. Аммо, уламолар бу ҳукмни умумлаштириб, молу мулкни яхши тасарруф қила олмайдиган ҳар бир кишини эси пастларга қўшганлар.
Биз оятда “эси паст” деб таржима қилаётган ибора арабчада “сафиҳ” дейилади. Кўплиги “суфаҳаа” бўлади. Аслида бу ибора енгиллик маъносини англатади. Шундан келиб чиқиб, эси пастларни “мол-мулк тасарруфига енгилтакларча муносабатда бўлувчилар” дейишимиз мумкин.
Аллоҳ (ҳаётингизни) турғизиш (воситаси) қилган молларингизни эси пастларга берманг. Бу амрнинг баёнида “молларини” демасдан, “молларингизни” деб хитоб қилинишида ҳам катта ҳикмат бор. Қуръони карим эси пастларнинг шахсий-ҳуқуқий молларига ҳам жамоатнинг моли деб қарамоқда. Демак, мусулмонлар қўлидаги мол-мулк айни вақтда мусулмон жамоасининг ҳам мол-мулки ҳисобланади. Ўша мол бекордан-бекорга совурилмаслиги учун жамоат ҳам жавобгардир. (“Тафсири ҳилол” китоби). Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Агар одам намоз ўқимаса қурбон ҳайитида қилган қурбонлиги қабул бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз ва қурбонлик қилиш алоҳида алоҳида ибодатлардир. Уларнинг қабули бир-бирига боғлиқ эмас. Намоз ҳар бир балоғатга етган эркак ва аёлга фарз қилинган бўлса, қурбонлик бойлик даражасига етган кишиларга вожибдир. Лекин ўрни келганда шуни эслатиб ўтамизки, намознинг фарзлиги яна ҳам қувватли ва кунига беш марта такрорланади. Уни тарк қилиш билан бир кунда беш марта гуноҳкорлик содир бўлади. Ҳам намознинг, ҳам қурбонликнинг савобига эришиш қандай ҳам яхши! Аллоҳ таоло барчамизга ибодатларини қоим қилишда тавфиқ берсин. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Тунда намоз ўқиётганимда баъзан чивин ҳашаротлар чақиб ташлаяпти. Иложи борича чидашга ҳаракат қиляпман. Лекин баъзида қўлим билан уриб ташлайман шу ишим тўғрими.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай вазиятларда зарарни дафъ қилиш учун зарурат миқдорича қўлини ҳаракатлантириши жоиз. Намоз асносида кетма-кет уч маротабадан кўп ҳаракат қилмаслик керак. Фиқҳий китобларимизда намозхоннинг сажда қиладиган жойида майда тошлар бўлса, уларни намозда турган ҳолида қўли билан бир сидра тозалаши жоизлиги айтилган. Валлоҳу аълам.

АЁЛ КИШИ ҒУСЛДА БОШИНИ ЮВИШИ ФАРЗ ЭКАНИ ҲАҚИДА
#ғусл
❓470-CАВОЛ: Эр-хотин яқинлик қилганда аёл сочларини ўриб, кейин бошига рўмол ўраб олса, сочларини ювмасдан масҳ тортиб қўйса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жунуб бўлган аёл ғусл пайтида бошига фақат масҳ тортиш билан кифояланиши жоиз эмас. Аёл киши жинсий яқинликдан аввал сочларини маҳкам қилиб ўрган бўлса, жунуб бўлганидан кейин ғусл қилишда сочларининг ҳаммасига сув етказиш шарт бўлмайди. Балки, сочнинг остига яъни, бошга сув етказиш кифоя қилади. Осилиб турган ўрилган қисмини ювиш шарт эмас.
عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنِّي امْرَأَةٌ أَشُدُّ ضَفْرَ رَأْسِي فَأَنْقُضُهُ لِغُسْلِ الْجَنَابَةِ؟ قَالَ: لاَ إِنَّمَا يَكْفِيكِ أَنْ تَحْثِي عَلَى رَأْسِكِ ثَلاَثَ حَثَيَاتٍ ثُمَّ تُفِيضِينَ عَلَيْكِ الْمَاءَ فَتَطْهُرِينَ. (رواه الإمام مسلم و الإمام الترمذي)
Умму Салама разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен сочимни мустаҳкам қилиб ўрайдиган аёлман. Жунублик ғусли учун уни ёйишим керакми?” дедим. У зот: “Йўқ, сен учун бошинг устидан уч ҳовуч сув қуймоғинг кифоя қилур. Сўнгра устингдан сув қуясан. Бас, пок бўлурсан”, дедилар” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган).
Ушбу ҳадисдан жинсий алоқа пайтида сочи ўрилган аёл жунубликдан ғусл қилганда ўрилган сочларини ёймаса ҳам жоизлиги тушунилмоқда. Фақат у сочининг остига яхшилаб сув етказиб, ғусл қилаверади. Ҳар сафар сочни ёйиб, яна ўриш машаққатидан аёлларга енгиллик бериш учун шариатимизда шундай қилишга рухсат берилган. Бошга яхшилаб сув етказиш билан ғуслдан кўзланган мурод ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ЭР ХОТИНИГА "УЧ ТАЛОҚ" ДЕЙИШИ КЕРАКМИ?
#талоқ
❓471-CАВОЛ: Хотинидан бутунлай ажрашмоқчи бўлган киши "уч талоқ" айтиши шартми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уч талоқ айтиш шарт эмас, балки бу гуноҳ ишдир. Баъзилар хотинидан бутунлай ажралмоқчи бўлган киши “уч талоқ” қилиши керак экан деган мутлақо нотўғри фикрда юрадилар. Аслида ажрашмоқчи бўлган киши хотинига: “Сени бир талоқ қилдим” дейиши ҳам кифоя. Идда муддати ўтгандан кейин улар тўлиқ ажрашган ҳисобланадилар.
Бирданига “уч талоқ” айтиш гуноҳ ҳисобланади. Чунки бундай қилиш бир томондан Аллоҳ таоло бандага берган учта имкониятни бирданига йўқ қилиш бўлса, бошқа томондан қайта ярашиш имконини ҳам йўққа чиқаради. Бу мавзуда қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
قَالَ مَحْمُودُ بْنُ لَبِيدٍ أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم عَنْ رَجُلٍ طَلَّقَ امْرَأَتَهُ ثَلاَثَ تَطْلِيقَاتٍ جَمِيعًا فَقَامَ غَضْبَانًا ثُمَّ قَالَ: أَيُلْعَبُ بِكِتَابِ اللهِ وَأَنَا بَيْنَ أَظْهُرِكُمْ حَتَّى قَامَ رَجُلٌ وَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ أَلاَ أَقْتُلُهُ.(رَوَاهُ الامام النَّسَائِيُّ)
яъни: “Маҳмуд ибн Лабийд разияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши ўз хотинини жамлаб уч талоқ қўйгани хабар қилинди. Шунда У Зот ғазабланиб ўринларидан турдилар-да: “Мен ичингизда туриб, Аллоҳнинг китобини ўйин қилинадими?!” – дедилар. Ҳаттоки бир одам ўрнидан туриб: “Эй Расулуллоҳ! Уни қатл қилайми?” – деб юборди” (Имом Насаий ривояти).
Кўриб турганимиздек, бир йўла уч талоқ қилишдан Пайғамбаримиз ҳам, саҳобалар ҳам қаттиқ ғазабланишган. Демак, мусулмон киши Пайғамбари ёмон кўрган ишдан ўзини сақлаши керак. Ҳеч имкон қолмаса, рухсат бўлган бир талоқдан фойдаланиши мумкин. Валлоҳу аълам.

ОНЛАЙН ТАРЗДА ШАРЪИЙ НИКОҲ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#никоҳ
❓472-CАВОЛ: Ҳозирги кунда интернет алоқа воситалари орқали ёки телефон орқали никоҳланиш масаласи замонавий фиқҳий масалалардан ҳисобланади. Никоҳ ақдида келин бир жойда, куёв бошқа бир жойда бўлиши ва уларнинг мулоқотларини гувоҳлар бир пайтда эшитиши никоҳ ақди учун етарли ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Замонамизнинг таниқли уламолари ва нуфузли фатво уюшмалари ушбу масалани атрофлича ўрганиб чиқиб, унга шаръий асосларга таяниб жавоб берганлар. Жумладан, Ироқ фатво ва даъват ишлари бўйича уламолар Кенгаши ҳамда Аллома Ваҳба Зуҳайлий, Мустафо Зарқо каби бир қатор уламолар онлайн тарзда ўқилган никоҳ ўқитиш алдов ва шариатни оёқ ости қилиш хавфи бўлмаган тақдирда шаръан жоиз ҳисобланади, деганлар (Манба: “Мажаллату ал-фиқҳил Исламий”2-жуз, 867-888 бетлар).
Шунингдек, Ислом Фиқҳи академияси Уламолар Кенгаши, Саудия арабистони Подшоҳлиги доимий Фатво қўмитаси, Покистоннинг “Дорул улум” Ислом университети Уламолар Кенгаши ҳамда Аллома Муҳаммад Юсуф Баннурий, Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний каби кўплаб замонамиз уламолари онлайн тарзда ўқилган никоҳ маълум шаръий шартлар топилмаганлиги сабабли жоизмас, дея фатво эълон қилганлар (Манбалар: “Ислом фиқҳи академиясининг биринчи давра Қарорлари тўплами”нинг 10-бети, “Фатавойи дорул улум” 3-жуз, 558-559 бетлари, “Фатвойи Усмоний” 2-жуз, 204-бет).
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳанафий мазҳабимиз уламолари қадимдан ийжоб ва қабулнинг ҳам бир нечта шартлари мавжудлигини, шулардан бири у битта маконда содир бўлиши лозимлигини таъкидлашган. Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ ушбу шарт ҳақида жумладан шундай деганлар:
وأما الذي يرجع إلى مكان العقد فهو اتحاد المجلس إذا كان العاقدان حاضرين وهو أن يكون الإيجاب والقبول في مجلس واحد حتى لو اختلف المجلس لا ينعقد النكاح،
яъни: “Никоҳ ақдининг ўрнига тегишли бўлган шартига келсак, у икки никоҳланувчи (яъни, килин-куёв)нинг бир мажлисда ҳозир бўлишидир. Ийжоб (яъни, таклиф) ва қабул бир мажлисда бўлиши лозим. Агар мажлис бошқа-бошқа бўлса никоҳ боғланмайди” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).
Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ ҳам бу масалада шундай деган:
ومن شرائط الإيجاب والقبول: اتحاد المجلس لو حاضرين
яъни: “Ийжоб ва қабулнинг шартларидан яна бири икки никоҳланувчи бир мажлисда иштирок этиб, маконнинг бир бўлишидир” (“Дуррул мухтор” китоби).
Аллома Ибн Обидийн ушбу масалани Баҳр китобидан нақл қилиб, қуйидагича изоҳлайдилар:
فلو اختلف المجلس لم ينعقد، فلو أوجب أحدهما فقام الآخر أو اشتغل بعمل آخر بطل الإيجاب؛ ... ولو عقدا وهما يمشيان أو يسيران على الدابة لا يجوز، وإن كان على سفينة سائرة جاز. اهـ. أي؛ لأن السفينة في حكم مكان واحد
яъни “Никоҳда мажлис бошқа-бошқа бўлса никоҳ ақди боғланмайди. Агар никоҳланувчилардан бири ийжоб қилса иккинчиси ўрнидан туриб кетса ёки бошқа иш билан машғул бўлиб кетса ийжоб ботил бўлади... Агар юриб кетаётган ҳолларида ёки уловда кетаётган ҳолларида никоҳ ўқилса ҳам жоиз бўлмайди. Агар бир кемада кетишаётган бўлса бунда жоиз бўлади. Чунки кема бир макон ҳукмида бўлади” (“Раддул муҳтор” китоби).
Ушбу фиқҳий манбаларимиздан маълум бўлишича, шаръий никоҳ ақди пайтида никоҳланувчилар ва гувоҳлар бир мажлисда бўлиши зарур. Бу билан телефон, интернет ёхуд бошқа замонавий алоқа воситалари орқали никоҳ шаръан жоиз бўлмаслиги борасидаги уламоларнинг фатволари далил жиҳатдан устун эканини кўрсатади. Қолаверса, ҳозирги кунда никоҳдан турли алдов йўлларида фойдаланиш ҳолатлари кузатилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Валлоҳу аълам.

БИТТА ҚАБРГА ИККИТА МАЙЙИТНИ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?
#жаноза
❓473-CАВОЛ: Битта қабрга иккита маййитни қўйиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатдаги шароитда битта қабрга иккита маййит қўйилмайди. Лекин қабрдаги маййит чириб, тупроққа айланган бўлса, у қабрга яна бошқа маййитни дафн қилиш жоиз. Бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш масаласида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
وَلَوْ بُلِيَ الْمَيِّتُ وَصَارَ تُرَابًا جَازَ دَفْنُ غَيْرِهِ فِي قَبْرِهِ وَزَرْعُهُ وَالْبِنَاءُ عَلَيْهِ
яъни: “Қабрдаги маййит чириб, тупроққа айлангани маълум бўлса, шу қабрга бошқа маййитни қўйиш мумкин. Шунингдек, бу каби қабрлар ўрнида деҳқончилик қилиш ва иморат солиб, фойдаланиш ҳам жоиздир” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби).
Маййитнинг тўлиқ чириб кетиши иқлим ва тупроқнинг нам ёки қуруқлигига қараб турлича бўлади. Намлик юқори бўлган ерларда чириш тез бўлса, қуруқ ерларда чириш секин кечади.
Уламоларимизнинг фатволарида бизнинг юртимизда бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш учун орадаги муддат 40 йил атрофида бўлиши кераклиги айтилган. Шунингдек, зарурат билан қабристон бузиладиган бўлса, қабристонга охирги марта тахминан 40 йил аввал дафн қилингани маълум бўлганда, уни бузишга рухсат берилади. Акс ҳолда муддат келгунча кутилади.
Хулоса қиладиган бўлсак, шариатимиз рухсат берган маълум ўринлардан бошқа ҳолатларда дафндан кейин қабрни қайта очиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

НАМОЗДА БЎҒИМЛАРДАН ҚИРСИЛЛАГАН ОВОЗ ЧИҚИШИ
#намоз
❓474-CАВОЛ: Намоз ўқиётганимда саждага бош қўйсам ёки руку қилсам, суякларим қирсиллайди. Бу ҳолатни куфр дейишади, буни ўзим хоҳлаб қилмайман. Шунга жавоб берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бўғим ва бармоқлардан қирсиллаган овоз чиқиши ёки атайин қирсиллатиш куфр эмас. Куфр эътиқодий масала бўлиб “Дуррур мухтор” асарида бундай дейилади: “Куфр – шариатда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламни динга оид олиб келган нарсаларида ёлғончига чиқаришдир”.
Намозда бармоқларни қасддан қирсиллатиш макруҳ амал. Чунки бармоқларни қирсиллатиш намозга алоқаси бўлмаган беҳуда ҳаракат бўлиб, намозда бундай ҳаракатлар қилиш намозхоннинг хушуси кетишига сабаб бўлади. Намозда хушуни кетишига сабаб бўладиган ҳар қандай ҳаракат макруҳдир. Намоздан ташқарида эса одобсизликдир. Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алаҳи васаллам Али разияллоҳу анҳуга:
«لا تفقع أصابعك وأنت في الصلاة» أخرجه ابن ماجه
яъни: “Намозда экансан бармоқларингни қирсиллатма”, - дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).
Ушбу ҳадисда бармоқ қирсиллатишдан кўзда тутилган нарса, қасддан бармоқларни тортиб қирсиллатишдир, беихтиёр намозхон ўтириб турганда қирсилласа, бунинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

ОРАЛИҚ ВА ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИШЛАРИНИ ЁЗИБ БЕРГАНИМГА ҲАҚ ОЛИШИМ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓475-CАВОЛ: Мен университетда ўқийман. Курсдошларимнинг оралиқ ва якуний ишларини ёзиб, топшириб бераман. Уларнинг ўзлари дарсларни яхши ўзлаштира олмайди ва имтиҳонлардан ўта олмайди. Натижада курсдан курсга қолиб, ўқишдан ҳайдалишади. Мен ўша ёрдамимга пул оламан. Устозларга ҳам буни айтганмиз. Менинг шу ёрдамим учун олган пулим ҳалол бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ишлар алдов, илмга, бутун бошли халққа хиёнат ва гуноҳ ҳисобланади. Алдов орқали топилган мол ҳалол эмас. Чунки ишнинг эгаси бошқа, бажарган бошқа. Бир соҳада ўқиб, ана шу соҳани битирган талабага шу соҳанинг мутахассиси деган диплом берилади ва унга ўз соҳаси бўйича бирор иш топширилади. Имтиҳонларни алдов йўли билан топшириб диплом олган талаба, соҳасининг мутахассиси бўлмагани учун унга топширилган соҳани орқага тортади, жамиятга, инсонларга фойдадан кўра зарар етказади.
Бу ҳолатда масъул устозлар ўзларини кўрмаганга олишлари ёки рухсат беришлари ҳам катта хиёнат. Ҳар бир киши Қиёматда ўзига топширилган вазифа юзасидан сўралади, у ерда эса алдов ва ёлғонлар ўтмайди. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
من غشّنا فلَيسَ مِنَّا. (رواه مسلم) .
“Ким бизни алдаса, у биздан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).
Сиз ҳақиқатда курсдошларингизни курсдан курсга қолиб кетмаслигини ғамини қилаётган бўлсангиз, имтиҳонларгача уларга ёрдам беринг, тушунмаётган мавзуларини тушунтиринг, уларни ҳам етук мутахассис бўлиб чиқишида ўз ёрдамингизни аяманг.
Тўғри, ҳамма ҳам компьютерда ишлашни билмайди ёки компьютери бўлмайди. Сизга тайёр маълумотларни олиб келинса, у маълумотларни таҳрир қилиб, техник хатоларини тўғрилаб берганингиз учун ёки дафтарга ёзилган маълумотларни компьютерга киргизиб берганингиз учун меҳнат ҳаққи олишингиз мумкин.
Дарҳақиқат, билимингиз сизнинг маънавий бойлигингиз. Доимо уни тўғри сарфлаб, ҳалол пул топиш ҳаракатида бўлинг. Валлоҳу аълам.

ШУКРИ ВУЗУЪ НАМОЗИ ҲАҚИДА
#намоз
❓476-CАВОЛ: Мен шукри вузуъ намозини ҳар таҳоратдан кейин ўқимоқчиман. Фарз намозларидан олдин ўқийман, шу тўғрими? Тартибини ўргатинг.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шукри вузуъ (таҳорат шукри) намози нафл намозлардан ҳисобланади. Бу намознинг фазилати борасида бир қанча ҳадислар ворид бўлган. Жумладан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:
ما من أحدٍ يتوضَّأُ فيُحسنُ الوضوءَ، ويُصلِّي رَكعتينِ، يُقبِلُ بقلبِه ووجهِه عليهما، إلَّا وجبتْ له الجَنَّةُ (رواه الإمام أبو داود عن عُقبةَ بنِ عامرٍ الجُهنيِّ رَضِيَ اللهُ عنه)
“Қайси бир киши яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи ила юзланиб икки ракат намоз ўқиса, албатта унга жаннат вожиб бўлади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Ҳадиси шарифда айтилганидек таҳоратдан сўнг икки ракат намоз ўқиб олиш фазилатли амал саналади. Аммо бу намоз нафл бўлгани учун қуйидаги вақтларда ўқиб бўлмайди.
1.Тонг отгандан то қуёш бир найза кўтарилгунча
2. Қуёш тиккага келгандан то заволга оққунча.
3. Аср намозидан то шом намозини ўқиб бўлгунча.
4. Имом хутба ўқиш учун минбарга чиққан вақтда (имом қандай хутбага чиққан бўлса ҳам).
5. Муаззин фарз намозига такбир айтаётганда.
6. Масжидда ҳайит намозидан олдин ҳам, кейин ҳам нафл макруҳдир.
7. Фарз намозларидан бирининг вақти тор бўлиб қолса. Валлоҳу аълам.