ҚУРБОНЛИК ГЎШТИНИ СОТИШ МУМКИН ЭМАСМИ?
#қурбонлик
❓454-CАВОЛ: Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, қурбонлик гўшти ва терисини сотиб бўлмайди. Лекин уларни доимий фойдаланиладиган ашёларга алмаштириш мумкин.
Динимизда қурбонлик қилиш жуда фазилатли ва савобли амаллардан ҳисобланади. Закот нисоби миқдорида маблағга эга бўлган кишилар қурбонлик қилишлари вожибдир. Маблағнинг бир йил ортиқча бўлиб туриши шарт эмас. “Бадоиъус саноиъ” китобида жонлиқ сўйилиши билан (яъни қон оқизилиши билан) қурбонлик ибодати амалга ошган бўлади. Унинг гўштини садақа қилиш мустаҳабдир, дейилган. Қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг териси ёки гўштини сотиш борасида “Танвирул-абсор” ва унинг шарҳи “Дуррул-мухтор” китобларида шундай дейилади:
(ويتصدق بجلدها أو يعمل منه نحو غربال وجراب) وقربة وسفرة ودلو (أو يبدله بما ينتفع به باقيا) كما مر (لا بمستهلك كخل ولحم ونحوه) كدراهم (فإن بيع اللحم أو الجلد به) أي بمستهلك (أو بدراهم تصدق بثمنه) ومفاده صحة البيع مع الكراهة
яъни: “Қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг териси садақа қилиб юборилади ёки ундан (ишлатиш учун) қоп, элак, меш, сафар халта, ва челак каби нарсалар ясалиши мумкин. Ёки терини узоқ вақт ишлатиладиган мазкур маиший асбоб ускуналарга алмаштирилса ҳам бўлади. Лекин сирка, гўшт, пул ва шулар каби бир марта фойдаланиладиган нарсаларга алмаштирилмайди. Агар жонлиқнинг гўшти ёки териси мазкур бир марталик истеъмол қилинадиган нарсаларга ёки пулга сотилса, пулини садақа қилинади. Бундан сотиш жоизлиги, лекин макруҳлиги келиб чиқади.”
Мазкур матн ва шарҳнинг ҳошияси “Раддул муҳтор” китобида қуйидагилар қўшимча қилинган:
ﻭاﻟﺼﺤﻴﺢ ﻛﻤﺎ ﻓﻲ اﻟﻬﺪاﻳﺔ ﻭﺷﺮﻭﺣﻬﺎ ﺃﻧﻬﻤﺎ ﺳﻮاء ﻓﻲ ﺟﻮاﺯ ﺑﻴﻌﻬﻤﺎ ﺑﻤﺎ ﻳﻨﺘﻔﻊ ﺑﻌﻴﻨﻪ ﺩﻭﻥ ﻣﺎ ﻳﺴﺘﻬﻠﻚ، ﻭﺃﻳﺪﻩ ﻓﻲ اﻟﻜﻔﺎﻳﺔ ﺑﻤﺎ ﺭﻭﻯ اﺑﻦ ﺳﻤﺎﻋﺔ ﻋﻦ ﻣﺤﻤﺪ: ﻟﻮ اﺷﺘﺮﻯ ﺑﺎﻟﻠﺤﻢ ﺛﻮﺑﺎ ﻓﻻ ﺑﺄﺱ ﺑﻠﺒﺴﻪ
яъни: “Ҳидоя ва унинг шарҳларида келганидек, саҳиҳ қавл шуки, бевосита ундан буюм сифатида фойдаланиладиган нарсаларга сотиш жоизлиги масаласида тери ва гўштнинг ҳукми бир хил. Аммо уларни (бир марта) истеъмол қилинадиган (озиқ-овқат маҳсулотлар каби) нарсаларга сотиш жоиз эмас. “Кифоя” китобида Ибн Самоъадан ривоят қилинган Имом Муҳаммаднинг қуйидаги: “Агар жонлиқ гўштига кийим сотиб олса, уни кийишида зарар йўқ” деган сўзи билан мазкур ҳукмни қувватлаган”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
"РАҲМОНАЛИ" ИСМИНИ ЎЗГАРТИРИШИМ КЕРАКМИ?
#исм_ўзгартириш
❓455-CАВОЛ: Менинг исмим Раҳмонали. Кўпчилик бу исмни қўйиб бўлмайди дейишади. Мен исмимни ўзгартиришим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламоларимизнинг таъкидлашларича Аллоҳ таолонинг исмлари икки турга бўлинади:
1. Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлган ва бошқасига ишлатиш мутлақо мумкин бўлмаган исмлар. Мисол учун Холиқ, Раззоқ, Раҳмон каби.
2. Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлмаган балки бошқа ўринларда ҳам ишлатиш жоиз бўлган исмлар. Масалан Раҳим, Азиз, Ҳалим каби.
Барча уламолар “Раҳмон” Аллоҳ таолонинг ўзига хос исм эканида ихтилоф қилмаганлар ва у билан исмлаш жоиз эмас деган фикрда якдилдирлар. Лекин динимизда "Абдурраҳмон" исмини қўйишга алоҳида тарғиб қилинган. Валлоҳу аълам.

ҲАРОМГА САРФЛАЙДИГАН ШАХСГА МАҲСУЛОТ СОТИШ ЖОИЗМИ?
#савдо
❓456-CАВОЛ: Биз чорва моллари учун ем-ҳашак савдоси билан шуғулланамиз. Айтингчи, маҳсулотларимизни чўчқа боқиш учун сотиб олишса, сотишимиз дурустми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар шаръан ҳалол ва мубоҳ бўлган товарларни сотувчи, сотиб олувчининг мазкур товарни ҳаромга сарфлашини билса-да, унга сотиши жоиз ёки ножоиз экани борасида ихтилоф қилганлар. Ҳанафий мазҳаби манбалари, хусусан “Иълоус-сунан”да келтирилган маълумотларга кўра сотувчи айнан ҳаром нарсага сарфлайдиган шахсга ёрдам беришни ва ўша шахсдан бошқага сотмасликни қасд қилмаган бўлса, балки ҳаммага бирдек сотишни кўзда тутган бўлиб, улар қаторида мазкур ҳаромга сарфловчи харидор ҳам бўлишининг зарари йўқ. Яъни савдоси жоиз ҳисобланади. Аммо сотилаётган нарса бевосита гуноҳга хизмат қилувчи нарса бўлиши ёки сотувчи бевосита мазкур шахсга ёрдам беришни қасд қилган бўлса, бу савдо ҳаром ҳисобланади, дейилган.
Ҳанафий мазҳабимизнинг муҳаққиқ уламоларидан Аллома Камолиддин Ибн Ҳумом (р.а.) "Ҳидоя"нинг шарҳида шундай деганлар:
" لا بأس ببيع العصير ممّن يعلم أنه يتّخذه خمراً ، لأنّ المعصية لا تقام بعينه بل بعد تغييره " (فتح القدير 8 : 493).
яъни, “Сотувчи, сотиб олувчининг маст қилувчи ичимлик тайёрлашини билса-да, унга узумнинг сувини сотишида зарар йўқдир. Чунки (май ичиш) маъсияти узум сувининг бевосита ўзи билан содир бўлмайди, балки у май (вино)га айлангандан сўнг содир бўлади” (“Фатҳул қадир” китоби)
Мазкур фиқҳий манбалардан келтирилган асосларга кўра савдо жоиз бўлса-да, диёнат юзасидан мусулмон киши эҳтиёт бўлгани ва маъсият содир этувчиларга бевосита ёки билвосита кўмаклашишдан йироқ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

#эслатма
#Зулҳижжа_ойи
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у кунлардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал ва Аллоҳга суюкли эмас. Шундай экан, бу кунларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар” (Имом Аҳмад ривоят қилган).
* Таҳлил — Лаа илааҳа иллаллоҳ, дейиш;
* Такбир — Аллоҳу акбар, дейиш;
* Ҳамд — Алҳамдулиллаҳ, дейиш.
❗️Бу йилги Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлиги 22—31 июль кунларига тўғри келади.

Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollar#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Биз ҳар йили қурбонлик қилар эдик. Қурбонлик қилишга маблағимиз бор, лекин пул кўринишида эмас. Карантин сабабли бозорлар ёпиқлиги учун уни қурбонликкача пул қила олмасак, қарз олиб, қурбонлик қилсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сизга қурбонлик қилиш вожиб бўлса ва ўзингиз айтгандек қурбонлик вақтигача сотиладиган нарсангизни пул шаклига келтира олмасангиз қарз олиб қурбонлик қилишингиз шарт бўлади. Яна бир йўли қурбонлик ҳайвонини нархини тайин қилиб, насияга сотиб олишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
ЁШ ФАРЗАНДЛАРНИ НАМОЗ ЎҚИЁТГАН ОТА-ОНАСИГА ОСИЛИБ ОЛИШИ
#намоз
❓457-CАВОЛ: Эр-хотин намоз ўқиётганимизда фарзандимиз олдимизга ўтиб, осилиб олади. Баъзи пайтда руку ёки саждага бориш анча чўзилиб кетади. Бундай пайтда намоз бузилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарзандларнинг хатти-ҳаракатлари ота-оналарнинг намозини бузмайди. Лекин уларнинг кийимларида нажосат бўлмаслиги ва намоз ўқилаётган жойни нопок қилмасликлари керак.
Уйда болалар ота-оналарининг намоз ўқиш жараёнини бевосита кузатишлари уларда ҳам намозга бўлган кўникманинг шаклланишига ёрдам беради. Руку ва сажда каби намоз рукнларидан бирортасининг ўз вақтидан кечиктириш саждаи саҳв вожиб бўлишига олиб келади. Намозда турган киши учун сажда қилишга халал берувчи нарсани бир маротаба (бир ҳаракат билан) четга суришга рухсат берилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича:
كان رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم يُصلِّي فإذا سجَد وثَب الحَسَنُ والحُسَينُ على ظَهرِه فإذا أرادوا أن يمنَعوهما أشار إليهم أن دَعوهما فإذا قضى الصَّلاةَ وضَعهما في حِجرِه وقال مَن أحبَّني فليُحِبَّ هذين
яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом намоз ўқиш асносида сажда қилганларида Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайнлар У зотнинг орқаларига осилиб олар эдилар. Уларни бундан тўсмоқчи бўлганларга “Тек қўйинглар” деган маънода ишора қилар эдилар. Намозни тамомлаганларидан сўнг у иккисини қучоқларига олар ва ким мени яхши кўрса, бу иккисини ҳам яхши кўрсин, дер эдилар” (Имом Насоий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунё кунларининг энг афзали (зулҳижжадаги) ўн кунликдир”, — деганлар (Имом Баззор ривояти).
🔗 Улашинг: @diniysavollar

ВЕБ ДАСТУРЛАШ СОҲАСИНИ ЎРГАНИШИМ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓458-CАВОЛ: Мен веб дастурлаш соҳасини ўрганмоқчиман ва ишламоқчиман. Бу соҳа ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу соҳани ҳалол ёки ҳаромлиги қандай дастур тузишингизга боғлиқ. Агар яхшиликка, ҳалолликка асосланиб дин ва халқ равнақи учун хизмат қилса, бу иш билан шуғулланиш тарғиб этилади. Қуйидаги ояти каримани қоида сифатида доимо ёдда тутиш лозим:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ
яъни: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз(ўзаро бир-бирингизга ёрдам беринг), гуноҳ ва адоват йўлида ҳамкорлик қилмангиз” (Моида сураси 2-оят).
Ҳар қандай иш тақво ва яхшилик учун бўлса, уни амалга ошириш нафақат ҳалол, балки савобли амал саналади. Агар гуноҳга олиб борадиган бўлса, унга яқинлашмаслик зарур. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️
#ҳалол_ҳаром
❓458-CАВОЛ: Мен веб дастурлаш соҳасини ўрганмоқчиман ва ишламоқчиман. Бу соҳа ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу соҳани ҳалол ёки ҳаромлиги қандай дастур тузишингизга боғлиқ. Агар яхшиликка, ҳалолликка асосланиб дин ва халқ равнақи учун хизмат қилса, бу иш билан шуғулланиш тарғиб этилади. Қуйидаги ояти каримани қоида сифатида доимо ёдда тутиш лозим:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ
яъни: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз(ўзаро бир-бирингизга ёрдам беринг), гуноҳ ва адоват йўлида ҳамкорлик қилмангиз” (Моида сураси 2-оят).
Ҳар қандай иш тақво ва яхшилик учун бўлса, уни амалга ошириш нафақат ҳалол, балки савобли амал саналади. Агар гуноҳга олиб борадиган бўлса, унга яқинлашмаслик зарур. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
ҚУРЪОННИ ЖАМОАВИЙ ТАРЗДА ХАТМ ҚИЛИШ БИДЪАТМИ?
#Қуръони_карим
❓459-CАВОЛ: Коронавирус юртимиздан тезроқ кўтарилиб кетиши учун баъзилар жамоавий ўзаро келишиб, Қуръонни хатм қилиш ташаббуси билан чиқишди ва кўнгиллилар томонидан Қуръони карим бир неча марта хатм қилинди. Шу иш динимизда қандай асосга эга? Умуман олганда Қуръони каримни ўзаро бўлишиб, жамоавий тарзда хатм қилиш жоизми? Баъзилар бу иш аввалда салафи солиҳларда бўлмаган, бидъат иш, дейишмоқда.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни тақсимлаган ҳолда хатм қилиш салафи солиҳлар давридан бўлган амал саналади. Буни ҳеч бир аҳли илм мункар иш санамаган. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг машҳур асарларидан бири “Ат-Тибён” номли китобларида шундай дейдилар:
فصل في الإدارة بالقرآن : وهو أن يجتمع جماعة يقرأ بعضهم عشرا أو جزءا أو غير ذلك ثم يسكت ويقرأ الآخر من حيث انتهى الأول ثم يقرأ الآخر وهذا جائز حسن وقد سئل مالك رحمه الله تعالى عنه فقال لا بأس به.
яъни: “Қуръонни айлана шаклда ўқиш ҳақидаги фасл: бу бир жамоа тўпланиб, улардан бири Қуръонни ўндан бирини ёки бир порасини ёки бошқача миқдорини ўқийди ва жим бўлади. Кейин иккинчи киши биринчиси тўхтаган жойдан бошлаб ўқийди. Бу иш жоиз ва яхши ишдир. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ бу ҳақида сўралганларида “буни зарари йўқ”, деб жавоб берганлар” (“Ат-Тибён фи одоби ҳамалатил Қуръон”).
Имом Моликнинг мазкур жавобларини Моликий мазҳабининг етук олимларидан бири Аллома Совий ҳам ўзининг “Шарҳус соғийрга ёзган ҳошия”сида ҳам зикр қилиб ўтган.
Қуръони каримни жузларга бўлиб, ўзаро тиловат қилишни бугунги кундаги ҳар нарсани бидъат ва хурофотга чиқарадиган тоифалар қаттиқ ҳурмат қиладиган Шайхул Ислом Ибн Таймия ҳам машруъ эканини таъкидлаб ўтган. Жумладан бу масала юзасидан шундай деган:
"وقراءة الإدارة حسنة عند أكثر العلماء" (الفتاوى الكبرى 5/345)
яъни: “Қуръони каримни айлана тарзда ўқиш аксар уламолар наздида яхши иш саналади” (“Фатаво ал-кубро” китоби 5-жуз, 345-бет).
Қуръони Каримни хатм қилган чоғда дуо қилишга келсак, саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларнинг суннатларидир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У (қори) учун хатми Қуръон чоғида мустажоб бўладиган дуо ва жаннатда дарахт бор», дедилар» (Имом Байҳақий ривоятлари).
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон ўқиб, у ила одамлардан сўрайдиган қавмлар келмай туриб, Қуръон ўқиб, у ила Аллоҳдан сўраб қолинглар», дедилар» (Имом Аҳмад ривоятлари).
Ҳакамдан ривоят қилинади: «Мужоҳид ва Абда ибн Абу Лубоба менга одам юборишди. Кейин: «Биз Қуръонни хатм қилмоқчи эдик, шунга сенга одам юбордик. Хатми Қуръон чоғида дуо мустажоб бўлади, дейилар эди», дейишди. Улар Қуръонни хатм қилгач, дуолар қилишди» Имом Байҳақий ва Имом Доримий саҳиҳ санад билан ривоят қилишган).
Муҳаммад ибн Зурайс «Қуръон фазилатлари»да Иброҳим Таймийдан қуйидагича ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Ким Қуръонни хатм қилса, унинг учун мустажоб дуо бордир», дерди. Абдуллоҳ ўзи қачон Қуръон¬ хатм қилса, аҳли оиласини тўплаб, дуо қилар, улар «Омин!» деб туришар эди».
Аламуддин Саховий раҳимаҳуллоҳ: «Дуонинг баракоти кўп, фойдалари қамровлидир, хусусан, хатми Қуръон чоғида раҳмат нозил бўлиб турган пайтда бўлса», деганлар.
Демак, Қуръон хатм қилганда дуо қилишни шахсан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари тавсия этган, суннат қилган эканлар ва саҳобалардан тортиб, барча улуғ имомлар бу суннатга амал қилиб келишган экан. Валлоҳу аълам.

"Саид ибн Жубайр (раҳимаҳуллоҳ) Зулҳижжанинг аввалги ўн куни кирганда ибодатга шу қадар жидду-жаҳд қилардиларки, ҳатто охирига бориб унга мадорлари қолмасди" (Имом Доримий ривояти).
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Зулҳижжа_ойи
"Саид ибн Жубайр (раҳимаҳуллоҳ) Зулҳижжанинг аввалги ўн куни кирганда ибодатга шу қадар жидду-жаҳд қилардиларки, ҳатто охирига бориб унга мадорлари қолмасди" (Имом Доримий ривояти).
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИЙД НАМОЗИ ЎҚИЛМАСА, ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ ҚАЙСИ ВАҚТДАН БОШЛАНАДИ?
#қурбонлик
❓460-CАВОЛ: Ўтган йилларда Қурбон ҳайити намози ўқилгандан кейин қурбонлик қилардик. Бу йил Қурбон ҳайити ўқилмас экан, энди қайси пайт қурбонлик қилишимиз керак бўлади? Баъзилар қурбонликни ҳайит куни пешиндан кейин қилишни айтишяпти. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълум сабабларга кўра Қурбон ҳайити умуман ўқилмайдиган шаҳарлар гўё қишлоқ ва саҳролар ҳукмида бўлиб, бундай жойларда ҳайит куни тонг отгандан кейин қурбонлик қилиш жоиз. Лекин қуёш чиққандан кейин қурбонлик қилиш мустаҳабдир.
Аслида қурбонликнинг вақти ҳайит куни тонг отиши билан бошланади. Фақат шаҳар (яъни, Қурбон ҳайити адо қилинадиган жойлар) аҳли қурбонликларини ҳайит намозидан кейин қилишлари шартдир. Бунинг далили қуйидаги ҳадиси шарифдир, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
من ذبح قبل الصلاة ، فليعد ، ومن ذبح بعد الصلاة ، فقد تم نسكه ، وأصاب سنة المسلمين (أخرجه البخاري عن أنس رضي الله عنه)
яъни: “Ким намоздан олдин сўйса, қайта қурбонлик қилсин, ким намоздан кейин сўйса, унинг ибодати тўлиқ бўлибди ва мусулмонларнинг суннатини топибди” (Имом Бухорий ривоятлари).
Агар Қурбон ҳайити намозини ўқиш умиди бўлиб, имом узр билан ёки узрсиз намозни (заволгача) кечиктирса, шаҳар аҳли заволдан кейин сўйишлари жоиз. Заволгача кутишларининг сабаби унгача намоз ўқилиши эҳтимоли борлигидир. Бу ҳақда шундай дейилади:
في «الواقعات»: إذا أخر الإمام يوم العيد الصلاة ينبغي للناس أن يؤخروا التضحية إلى وقت الزوال؛ لأن قبل ذلك الصلاة مرجوة
яъни: “Воқеъот китобида: “Имом ҳайит куни намозни кечиктирса, одамлар ҳам қурбонликни завол вақтигача кечиктиришлари лозим бўлади. Чунки бу вақтгача намознинг ўқилишидан умид бор” – дейилган” (“Ал-Муҳитул Бурҳоний” китоби, 11-жуз).
Бизнинг ҳолатимиз бундан бироз фарқли, яъни, карантин пайтида ҳайит намози ўқилмаслиги ҳақида фатво берилган ва ҳукумат ҳам уч кишидан ортиқ жамоат бир жойда йиғилишини ман қилиб турган бир пайтда, умуман ҳайит намози ўқилишидан умид йўқ. Бундай ҳолатда шаҳарлар ҳам ҳайит ўқилмайдиган (қишлоқ ва саҳро) жойлар ҳукмида бўлади. “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:
وَفِي الْبَزَّازِيَّةِ : بَلْدَةٌ فِيهَا فِتْنَةٌ فَلَمْ يُصَلُّوا وَضَحَّوْا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ جَازَ فِي الْمُخْتَار
яъни: “Ал-Баззозия китобида: “Бир шаҳарда фитна чиқиб, одамлар ҳайит намозини ўқимасалар ва тонг отгандан кейин қурбонлик қилсалар, қилган қурбонликлари жоиз бўлади. Уламолар ушбу фатвони ихтиёр қилишган”, – дейилган”.
“Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَفِي الْوَاقِعَاتِ لَوْ أَنَّ بَلْدَةً وَقَعَتْ فِيهَا فَتْرَةٌ وَلَمْ يَبْقَ فِيهَا وَالٍ لِيُصَلِّيَ بِهِمْ صَلَاةَ الْعِيدِ فَضَحَّوْا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ جَازَ وَهُوَ الْمُخْتَارُ؛ لِأَنَّ الْبَلْدَةَ صَارَتْ فِي حَقِّ هَذَا الْحُكْمِ كَالسَّوَادِ، كَذَا فِي الْفَتَاوَى الْكُبْرَى وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى، كَذَا فِي السِّرَاجِيَّةِ.
яъни: “Воқеъот китобида: “Бир шаҳарда узилиш содир бўлса, у ерда Қурбон ҳайитини ўқиб берувчи волий (масъул) қолмаса ва одамлар тонг отгандан кейин қурбонлик қилсалар, жоиз бўлади. Мана шу ихтиёр қилинган сўздир. Чунки шаҳар мана бу ҳукм (яъни, қурбонликнинг вақти) борасида саҳро (қишлоқ)га айланди. “Ал-Фатовол кубро” китобида шундай келган. “Ас-Сирожия” китобида: “Фатво ҳам шунга берилган”, – дейилган”.
Мазкур “Раддул муҳтор” ва “Ал-Фатовол ҳиндия” китобларида келтирилган масаланинг бизнинг ҳолатимизга ўхшашлиги ҳайит намозининг ўқилишидан умид йўқлигидир.
Хулоса қиладиган бўлсак, бизнинг ҳолатда қурбонликни тонг отгандан кейин қилиш жоиз. Лекин имкон борича бомдоддан кейин қуёш чиққунча зикру тасбеҳга машғул бўлсак ва қуёш бироз кўтарилгач (қуёш чиққанидан 15-20 дақиқадан сўнг), зуҳо намозини адо қилиб, кейин қурбонликларимизни сўйсак, бир нечта суннат ва мустаҳабларни адо қилган бўламиз. Валлоҳу аълам.

Аллоҳ таоло айтади: “Улар ўз манфаатларига шоҳид бўлишлари учун ва маълум кунларда Аллоҳ номини зикр қилишлари учун келурлар” (Ҳаж, 28).
Ушбу ояти каримадаги "маълум кунлар"дан мурод – Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигидир.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Билингки, ушбу ўн кунликда бошқа кунларга нисбатан зикрларни кўпайтириш мустаҳабдир. Арафа куни эса ўн кунликка нисбатан янада кўпроқ зикр қилиш мустаҳаб амалдир” ("Ал-Азкор" 175-бет).

КАРАНТИН ШАРОИТИДА ҚАНДАЙ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШИМИЗ МУМКИН?
#қурбонлик
❓461-CАВОЛ: Карантинда қурбонлик қилишда баъзи қийинчиликлар бўлмоқда. Бундай вазиятда қурбонлик қилишни қандай қулай йўллари бор?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозир юртимизда карантин давом этаётгани ва айни қурбонлик кунларида транспорт ҳаракати чеклангани сабабли қурбонлик қилишда баъзи қийинчиликлар бўлиши табиий.
Қурбонлик вожиб бўлган юртдошларимиз имкон қадар қўй сотиб олиб, қурбонлик қиладилар. Бунинг иложи бўлмаса, қўй топа оладиган бирор кишини топиб, уни сотиб олиш ва қурбонлик қилишга вакил қиладилар. Чунки Қурбонлик қилишда ўзидан бошқасини вакил ва ўринбосар қилиш жоиздир. Агар бир киши бошқа одамни қурбонликка вакил қилса, жониворни сотиб олиш ва сўйиш вақтида вакил қурбонликни ният қилиши кифоя қилади. Сотиб олишда нархи келишилса кифоя, пулини насия ҳам қилиш мумкин. Телефон ёки бирор восита орқали бирор кишини “мени номимдан қурбонлик қилгин” деб вакил қилса, вакилнинг қурбонлиги унинг номидан ўтади.
Ҳанафий мазҳабига кўра бой (яъни, нисоб миқдорига эга) кишиларнинг қурбонлик қилиши вожибдир. Бунинг устига қурбонлик ибодати қон оқизишга боғланган бўлиб, қийматни садақа қилиш билан адо бўлмайди. Бу ҳақда аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
لَوْ تَصَدَّقَ بِعَيْنِ الشَّاةِ أَوْ قِيمَتِهَا فِي الْوَقْتِ لَا يَجْزِيهِ عَنْ الْأُضْحِيَّةَ ؛ لِأَنَّ الْوُجُوبَ تَعَلَّقَ بِالْإِرَاقَةِ وَالْأَصْلُ أَنَّ الْوُجُوبَ إذَا تَعَلَّقَ بِفِعْلٍ مُعَيَّنٍ أَنَّهُ لَا يَقُومُ غَيْرُهُ مَقَامَهُ
яъни: “Бир киши қурбонлик кунларида қўйнинг ўзини ёки қийматини садақа қилса, қурбонлик ўрнига ўтмайди. Чунки қурбонликнинг вожиблиги қон оқизишга боғлиқдир. Асл қоида шуки, агар вожиблик айни бир ишга боғлиқ бўлса, унинг ўрнига бошқаси ўтмайди...” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Қурбонлик қилиши вожиб бўлган, бой киши қурбонлик кунларида жонлиқ сўя олмаса-ю, қурбонлик кунлари ўтиб кетса, қазоси учун ўртача қўйни қийматини садақа қилиши вожиб бўлади. Аммо фақир киши қурбонлик учун жонлиқ сотиб олиб, уни қурбонлик кунларида сўёлмаган бўлса, қазоси учун жонлиқни тирик ҳолида садақа қилади. Лекин, бундай садақа қилиш билан ўз вақтида сўйилган қурбонликка ваъда қилинган савобга эришилмайди.
Қурбонлик гўштини тақсимлаш ва тарқатишга келсак, ушбу амал шариатимизда мустаҳаб амал ҳисобланади. Бугунги эпидемиологик талаблар қатъий белгиланган бир пайтда вазиятдан келиб чиқиб, гўштни тарқатиш айнан ҳайит кунларида бўлиши шарт эмас. Балки, кейинчалик ҳам тарқатилиши мумкин. Вакил орқали узоқроқ жойда қурбонлик қилдирганлар, хоҳласалар ўша жойда тарқатишлари ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Маблағим нисоб миқдорига етмаган. Қурбонлик қилиш учун пул йиғиб қўйган эдим. Леким амакимнинг оиласидагилар касал ва қарзлари бор. Шунга пулни уларга берсам бўладими? Бунда қай бирида савоб кўпроқ? Қурбонлик қилишимми ёки амакимга беришимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар маблағингиз нисоб миқдорига етмаган бўлса сизга қурбонлик қилиш вожиб эмас. Сиз бу пайтда қурбонлик учун тўплаган пулингиздан беморларга ёрдам тариқасида беришингизнинг ажри кўпроқ саналади. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Маблағим нисоб миқдорига етмаган. Қурбонлик қилиш учун пул йиғиб қўйган эдим. Леким амакимнинг оиласидагилар касал ва қарзлари бор. Шунга пулни уларга берсам бўладими? Бунда қай бирида савоб кўпроқ? Қурбонлик қилишимми ёки амакимга беришимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар маблағингиз нисоб миқдорига етмаган бўлса сизга қурбонлик қилиш вожиб эмас. Сиз бу пайтда қурбонлик учун тўплаган пулингиздан беморларга ёрдам тариқасида беришингизнинг ажри кўпроқ саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
БИР НЕЧА КИШИ БИТТА ҚЎЙ СЎЙИШИ МУМКИНМИ?
#қурбонлик
❓462-CАВОЛ: Карантин сабабли ҳозир кўпчиликнинг даромади камайди. Шундай пайтларда имконияти камроқ кишилар икки-уч киши бўлиб битта қўй сўйиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Битта қўй фақат бир кишидан қурбонлик қилинади. Туя ва сигирни етти кишигача қурбонлик қилиши мумкин. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм Мисрий Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ (970 ҳ. вафот этган) шундай дейдилар:
وَقَوْلُهُ " شَاةٌ ، أَوْ سُبُعُ بَدَنَةٍ " بَيَانٌ لِلْقَدْرِ الْوَاجِبِ وَالْقِيَاسُ أَنْ لَا يَجُوزَ إلَّا الْبَدَنَةُ كُلُّهَا إلَّا عَنْ وَاحِدٍ لِأَنَّ الْإِرَاقَةَ قُرْبَةٌ لَا تَتَجَزَّأُ إلَّا أَنَّا تَرَكْنَاهُ بِالْأَثَرِ وَهُوَ مَا رُوِيَ عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ { نَحَرْنَا مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْبَقَرَةَ عَنْ سَبْعَةٍ وَالْبَدَنَةَ عَنْ سَبْعَةٍ } وَلَا نَصَّ فِي الشَّاةِ فَبَقِيَ عَلَى أَصْل القياس
яъни: “(Абул Барокат Насафий “Канзуд-дақоиқ” номли китобларида) қурбонликнинг вожиб бўлган миқдори ҳақида: “У – битта қўйдир ёки сигир ё туянинг еттидан бир қисми” – дейдилар. Қиёсга кўра сигир ё туянинг барча қисми фақат бир кишидан дуруст бўлиши керак. Чунки қон чиқариш бўлинмайдиган бир ибодатдир. Лекин биз бу ўринда ҳадис бўлгани сабабли қиёсни тарк қилдик. У ҳадис Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ҳудайбияда бир туяни етти киши номидан, бир сигирни етти киши номидан сўйдик” (Имом Муслим ривоятлари). Қўй ҳақида ҳадис келмагани сабабли у ўз асли (яъни, фақат бир киши номидан сўйилади деган ҳукм)да қолди” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Динимизда молиявий ибодатларнинг аксари бой кишиларга буюрилган. Қурбонликка имкони етмаганлар машаққат чекиб ёки йиғилишиб уни адо қилишларига ҳожат йўқ. Чунки уларга қурбонлик қилиш вожиб эмас. Вожиб бўлмагандан кейин гуноҳкорлик ҳам бўлмайди. Лекин бой бўлмасада, савоб умидида қурбонлик қилмоқчи бўлганлар, уларга қурбонлик вожиб бўлмагани учун "суннат қурбонлик", деб ният қилиб адо қиладилар. Валлоҳу аълам.

ВАФОТ ЭТГАН БОЛАНИНГ АҚИҚАСИ
#ақиқа
❓463-CАВОЛ: Мен бир ҳафталик фарзандимдан айрилдим, лекин ақиқа қилолмадим. Қиз фарзандга битта қўй сўйилади, дейилган. Ният қилганман. Шуни қилсам, яъни ақиқа қилиб қўй сўйилса, жоизми ёки шу қўйнинг пулини хайр қилсам тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло фарзандингиз ўрнини солиҳ зурриёдлар билан тўлдирсин. Сизларга гўзал сабр берсин. Ақиқа қилиш мустаҳаб амал саналади, вожиб эмас. Агар ақиқа қилишни ният қилган бўлсангиз, ниятни ўзи билан зиммангизга ақиқа қилиш лозим бўлиб қолмайди. Сиз ақиқа учун йиққан пулни ўз эҳтиёжингиз учун сарфлашингиз ёки эҳсон қилишингиз мумкин. Хусусан яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити куни қурбонлик қилсангиз янада савоби улуғроқ бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
مَا عَمِلَ ابْنُ آدَمَ يَوْمَ النَّحْرِ، عَمَلًا أَحَبَّ إلَى اللَّهِ، مِنْ هِرَاقَةِ دَمٍ، وَإِنَّهُ لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ، بِقُرُونِهَا وَأَظْلَافِهَا وَأَشْعَارِهَا، وَأَنَّ الدَّمَ لَيَقَعُ مِنْ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ، بِمَكَانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ، فَطِيبُوا بِهَا نَفْسًا (رواه الإمام الترمذي والإمام ابن ماجة عن عائشة رضي الله عنها)
яъни: “Қурбонлик куни Одам боласи қон чиқаришидан кўра Аллоҳ таолога маҳбуброқ амал қила олмайди. Қурбонликка сўйилган жонивор Қиёмат куни ўз шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузурида хос мақомга эга бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Forwarded from Muslim.uz
Муҳтарам юртдошлар! Маълумки, яқин кунларда мусулмонлар интиқиб кутадиган муборак Қурбон ҳайити яқинлашиб келмоқда. Шариатимизга кўра йил давомида фақат уч кун мобайнида адо этиш мумкин бўлган улуғ ибодат – қурбонлик ибодатининг ҳам ўзига хос аҳкомлари мавжуд. Шундай экан бунга доир турли саволлар кўпайиши табиий ҳол. Шу монасабат билан Сиз азизларимизнинг Қурбонлик қилишга доир диний саволларингизга 24 соат давомида жавоб бериш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кол-марказ фаолиятини ташкил этмоқда.
Эндиликда Сиз Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус колл-марказига қўнғироқ қилиб, Қурбонлик масалаларига оид ўзингиз учун муҳим бўлган саволларга жавоб олиш имкониятига эгасиз.
Бунинг учун 78-150-33-44 телефон рақами орқали колл-марказга қўнғироқ қилишингиз ва Фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олишингиз мумкин.
Колл-марказнинг иш тартиби 28 июль сешанба кунидан – 3 августь душанба кунигача, туну-кун (24 соат) давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади).
@muslimuzportal | @diniysavol

ҚУРБОНЛИКНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ БОЙЛИК МИҚДОРИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ
#қурбонлик
❓464-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бойлик нисоби 85 грамм тилло ёки унинг қийматидаги пул ва мол-мулкка эга бўлиш билан белгиланади.
Ҳожати аслиядан ташқари, юқорида айтилган маблағга эга бўлган эркак ва аёллар қурбонлик қилишлари вожиб бўлади. Қурбонлик қилишда маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ёки ўсувчи мол бўлиши шарт қилинмайди. Закотда эса маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ва ўсувчи мол бўлиши шарт қилинарди.
Қурбонлик нисобини ҳисобланаётганда қуйидаги нарсалар ҳожати аслиялар деб эътиборга олинади: еб ичадиган таомлари, уч сидра киядиган кийим, яшаш жойи, уй асбоблари, касб асбоб-анжомлари, миниб турган улови, фабрика-заводларнинг станоклари кабилар. Яъни, буларнинг нархи нисобга киритилмайди.
Булардан ташқари чорва моллари, ортиқча ҳовлилар, ижарага берилган уйлар ва машиналар, уйда ишлатилмай турадиган идиш-товоқлар, сувенирларнинг нархи 85 г тиллонинг қийматига етса, зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади.
Ҳозирги кунда кўп аёллар тақинчоқ ва ортиқча нарсалари ҳамда ўсмайдиган моллари ҳисобланса, нисоб соҳибига айланадилар. Гарчи закот бермасалар-да, уларнинг зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

ҚУЛОҒИ БЕЛГИ УЧУН КЕСИЛГАН ҚЎЙНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қурбонлик
❓465-CАВОЛ: Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик қилиш ибодат бўлиб қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг барча аъзолари соғ ва бутун бўлиши афзал. Лекин одатда ҳайвонлар озгина нуқсондан, камчиликдан холи бўлмайди. Худди шунингдек одатда чўпонлар қўйларнинг қулоғига белги қилиш мақсадида турли тамғалар қўяди ёки кесиб қўяди. Мўтабар фатово китобларимизда шундай дейилади:
وَلَوْ ذَهَبَ بَعْضُ هَذِهِ الْأَعْضَاءِ دُونَ بَعْضٍ مِنْ الْأُذُنِ وَالْأَلْيَةِ وَالذَّنَبِ وَالْعَيْنِ ذَكَرَ فِي الْجَامِعِ الصَّغِيرِ إنْ كَانَ الذَّاهِبُ كَثِيرًا يَمْنَعُ جَوَازَ التَّضْحِيَةِ، وَإِنْ كَانَ يَسِيرًا لَا يَمْنَعُ، وَاخْتَلَفَ أَصْحَابُنَا بَيْنَ الْقَلِيلِ وَالْكَثِيرِ فَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - أَرْبَعُ رِوَايَاتٍ، وَرَوَى مُحَمَّدٌ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - عَنْهُ فِي الْأَصْلِ وَفِي الْجَامِعِ أَنَّهُ إذَا كَانَ ذَهَبَ الثُّلُثُ أَوْ أَقَلُّ جَازَ، وَإِنْ كَانَ أَكْثَرَ لَا يَجُوزُ، وَالصَّحِيحُ أَنَّ الثُّلُثَ وَمَا دُونَهُ قَلِيلٌ وَمَا زَادَ عَلَيْهِ كَثِيرٌ، وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى.
“Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ “Жомиъ ас-Сағир” китобида: “Агар ҳайвон қулоғи, думи ёки думбасининг аксар қисми (узилиб ё кесилиб) кетган бўлса, қурбонликка ярамайди, лекин озроқ қисми кесилган бўлса, қурбонлик қилса бўлади”, - деганлар. Ҳанафий мазҳаби уламоларининг ўртасида ози билан кўпини ажратиб турадиган қисм қанча экани борасида ихтилоф бор. Бу борада Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан тўрт хил ривоят келган. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан (қурбонлик ҳайвонининг қулоғи, думи ёки думбасини) учдан бири ёки учдан биридан озроғи кесилган бўлса қурбонлик қилиш жоиз, учдан биридан кўпроғи кесилган бўлса қурбонлик қилиш жоиз эмаслигини ривоят қилган ва шу гапга фатво берилган. (“Фатовои Ҳиндия” китоби).
Демак, қурбонлик қилинаётган қўйнинг қулоғига қаралади, агар қўйнинг қулоғини учдан бир ёки учдан биридан озроқ қисми кесилган бўлса ёки қулоғи тешиб қўйилган бўлса, бу қўйни қурбонлик ёки ақиқа учун сўйса бўлади. Агар қўйнинг қулоғини учдан биридан кўп қисми кесилган бўлса, қурбонлик ва ақиқа учун сўйиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.