FATVO.UZ | Расмий канал
159K subscribers
1.56K photos
2.31K videos
4.97K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ҲАЛОЛЛИК ШИОРИНГИЗ БЎЛСИН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НИКОҲ ТЎЙЛАРИДАГИ ХУРОФОТЛАР
#никоҳ

1778-САВОЛ: Ижтимоий тармоқларда тарқаган бир видеога кўзим тушди. Унда никоҳ тўйи бўлган бир йигитнинг ўртоқлари кечаси янги куёвнинг эшиги олдига ахлат ташлаб кетишди. Яна бир видеода тўйга борган куёвнинг дўстлари тахлаб қўйилган кўрпачаларни ағдариб кетишганини кўрдим. Бу каби ҳолатларга динимиз муносабати қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз бу каби хурофотларнинг ҳар-қандай кўринишига қарши бўлиб келган. Зеро, муқаддас динимиз турли бидъат ва хурофотлар эмас, балки илм ва маърифат дини саналади ва доимий равишда юқоридаги каби хурофотларга қарши курашиб келади. Бундан ташқари юқоридаги ҳолатларда ўзгаларга зарар етказиш ва бировнинг уйи олдини чиқиндилар билан нопок қилиш, ўзгалар меҳнатини қадрламаслик каби иллатлар ҳам мавжудки, буларнинг барчаси динимизда қайтарилган ҳаром ва ножоиз ишлардан ҳисобланади. Чунки ислом шариати покликка буюради ва нопокликдан қайтаради. Ўзгаларга зарар ва зулм эмас, балки яхшилик ва фойда келтиришга чорлайди. Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида:
المُسْلِمُ مَن سَلِمَ المُسْلِمُونَ مِن لِسانِهِ ويَدِهِ
“Мусулмон унинг қўли ва тилидан ўзгалар саломат бўлган кимсадир”, деганлар (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Бошқа бир ҳадисда эса:
لا ضَررَ ولا ضِرارَ
“Исломда ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам зарар етказиш йўқдир”, деб марҳамат қилганлар (Ибн можа ва Байҳақий ривоятлари).
Афсуски, шунга ўхшаш қабиҳ одатлар ҳар жойда турли кўринишларда мавжуд бўлиб, баъзи жойларда куёв ётган уйнинг деворини кечаси билан тош ёки темирлар билан тақиллатиб чиқсалар, бошқа жойларда куёвнинг уйи олдига шағал ёки тош тўкиб кетадилар. Буларнинг барчаси хурофот бўлиб, хурофот бидъатдан ҳам ёмон ва оғир гуноҳ саналади. Чунки бидъатнинг озгина бўлса ҳам, динда асоси бўлади. Аммо хурофотнинг эса, на динда ва на урфда асоси мавжуд бўлмайди.
Шунга кўра, юқоридаги каби асли йўқ хурофот ва бемаъни одатлардан сақланиш ва уларни бартараф этиш жамиятнинг барча аъзоларига бирдек лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ҚАВМА ҚИЛМАСЛИКНИНГ ҲУКМИ
#намоз

1779-САВОЛ: Биз жума намозини масжиднинг саҳнида ўқиётган эдик. Рукуга борганимизда, микрофон ўчиб қолди ва биз имомнинг рукудан қайтиб, саждага борганини билмай қолдик. Яъни, рукуда қолиб кетиб, қавмага улгурмадик. Кейин рукудан тўғри саждага бордик. Биз шу ҳолатда қандай йўл тутишимиз керак эди? Бизнинг намозимиз бузилганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда сизнинг намозингиз бузилмаган. Сизлар бу ҳолатда аввал қавма қилиб, яъни рукудан туриб, қаддингизни ростлаб, кейин саждага боришингиз лозим эди. Ҳанафий мазҳабига кўра, қавма қилиш вожиб амал саналиб, уни тарк қилиш сабабли намоз бузилмайди. Агар имом ёки ёлғиз ўқувчи томонидан вожиб амални унутиб тарк қилинса, намоз охирида саҳв саждаси қилиш вожиб бўлади ва шу билан намоз комил бўлади. Лекин вожиб амални қасдан тарк қилинса, у ҳолда намоз комил бўлиши учун қайта ўқилади. Аммо имомга иқтидо қилган киши томонидан намоздаги вожиб амал тарк қилинса, имомга ҳам, иқтидо қилувчига ҳам саҳв саждаси вожиб бўлмайди ва намозни қайта ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 26 Июль Шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 БИР ОҒИЗ СЎЗ АҲАМИЯТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​НАМОЗ ЎҚУВЧИ ОЛДИДАН ЁШ БОЛАЛАРНИНГ ЎТИШИ
#намоз

1780-САВОЛ: Шом намозини ўқиётган вақтимда жиянларим ёнимда эди. Намозни бошлаганимдан сўнг олдимдан югуриб ўтиб кетишди. Шунда намозим бузиладими? Улар ҳали 3-4 ёшли болалар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Чунки намоздаги одамнинг олдидан бирор кимсанинг ўтиши намозни бузмайди. Лекин намоздаги одам олдида сутра (устун, тўсқич) каби тўсиқ бўлмаса ёки ўтаётган кимса у билан сутра орасидан ўтмоқчи бўлса, у ҳолда тасбеҳ (субҳаналлоҳ) айтиш ёки қўли билан ишора қилиш орқали олдидан ўтаётган кимсани қайтаради. Чунки балоғатга етган, ақли расо одам намоз ўқиётган одамнинг олдидан ҳеч бир тўсиқсиз ўтадиган бўлса, гуноҳкор бўлади. Аммо балоғатга етмаган, саволда сўралгани каби ёш бола бўлса, у ҳолда гуноҳкор бўлмайди. Лекин шундай бўлсада, имкон қадар ёш болаларни ҳам қўли билан ёки тасбеҳ айтиш орқали қайтариши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 27 Июль Якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ТИЛ ЖАРОҲАТИ ТУЗАЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЛАВҲУЛ МАҲФУЗ ВА ҚАЛАМ ҲАҚИДА
#ақида

1781-САВОЛ: Лавҳул маҳфуз ва қалам нима? Улар ҳақида тушунча берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Лавҳ” - Аллоҳ халойиқнинг тақдирларини ёздирган нарсадир. “Маҳфуз” сақланган маъносида бўлиб, у бошқаларнинг назари тушиши ва ўзгариш ёки бузилишлардан муҳофаза қилинган деганидир. “Қалам” мазкур лавҳга Аллоҳ таолонинг амри билан бандаларнинг қадарларини ёзган воситадир.
Мўмин-мусулмон одам лавҳ ва қаламга иймон келтирмоғи вожиб. Бу икки нарса ҳам ғайбиёт туркумига киради. Бу ҳақда Садриддин Ҳанафий роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
"Лавҳ, қалам ва у билан лавҳга ёзилган нарсаларга иймон келтириш вожибдир.
Аллоҳ таоло шундай хитоб қилган:
“Балки У Қуръони Мажиддир. Лавҳул Маҳфуздадир” (Буруж сураси, 21–22-оятлар). Бошқа бир оятда шундай хитоб қилади:
“Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам” (Қалам сураси, 1-оят).
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ лавҳул маҳфузни оқ дурдан яратгандир. Унинг саҳифалари қизил ёқутдандир. Унинг Қалами нурдир. Китоби нурдир. Унда ҳар куни Аллоҳ учун уч юз олтмиш лаҳза бор. Унинг кенглиги осмон билан ернинг орасича. Ҳар куни унга уч юз олтмиш марта назар солади. Халқ қилади (яратади), ризқ беради, ўлдиради, тирилтиради, азиз қилади, хор қилади. Хоҳлаган нарсасини қилади” (Имом Табароний “Мўъжамул кабир”да ривоят қилган).
Қалам ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ биринчи халқ қилган нарса қаламдир. Бас, унга: “Ёз!” деди. У: “Эй Роббим, нимани ёзай?” деди. У Зот таборака ва таоло: “Қиёматгача бўладиган ҳар бир нарсанинг тақдирини ёз”, деди.
(Имом Абу Довуд Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. "Шарҳи ақийдатут-таҳовийя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 28 Июль Душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ТИЛ НАЖОТ ЁКИ ҲАЛОКАТ ОМИЛИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИЙ ОЛМАГАН КИШИНИНГ ПЕШИННИ АЗОН ВА ИҚОМАТСИЗ ЎҚИШИ
#намоз

1782-САВОЛ: Жума намозини ўқий олмаган киши пешин ўқиётганда азон ва такбир айтмаслиги керакми? Шундай деб эшитиб қолдим.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, жума намози ўқиладиган жойларда бирор сабабга кўра уни ўқий олмаган одам пешиннинг фарзини азон ва иқоматсиз ўқийди. Чунки бу ҳолатда азон ва иқомат айтиш макруҳ саналади. Бунда беморлик ёки кексалик каби узрлар сабабли жумага кела олмаган эркаклар учун ҳам ҳукм шудир. Аммо жума намози ўқилмайдиган кичик қишлоқ ёки саҳро каби жойларда пешин намозини одатдагидек азон ва иқомат билан, шунингдек жамоат бўлган ҳолда ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ТУРЛИ ҲАШАРОТЛАР ВА ДЕНГИЗ ЖОНИВОРЛАРИДАН ТАРКИБ ТОПГАН КРЕМЛАРНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

1783-САВОЛ: Турли хил ҳалол бўлмаган денгиз жониворлари, ҳашаротлардан таркиб топган кремлардан фойдаланиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, жоиз. Чунки балиқлардан ташқари барча денгиз жониворлари ва баданида оқувчи қони бўлмаган ҳашаротларни истеъмол қилиш гарчи ножоиз бўлса-да, улар тоза ва пок ҳисобланади. Шунинг учун улардан тайёрланган кремлар бадан ва кийимларни нопок қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 29 Июль Сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК-ЭНГ ХАТАРЛИ ГУНОҲ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ИККИ ҚИБЛАЛИ МАСЖИД
#ҳадис

1784-САВОЛ: Икки қиблага қараб намоз ўқиш ҳодисаси ҳақида турли ривоятлар ўқидим. Айрим ҳадисларда бу ҳодисада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари иштирок этганлари айтилса, бошқа ҳадисларда фақат саҳобалар бўлгани айтилади. Шунингдек, воқеа содир бўлган масжидлар ҳам турлича келган. Бу ҳодиса айнан қайси масжидда бўлган ва Пайғамбар алайҳиссалом унда иштирок этганмилар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатан ҳам бу борада зоҳиран қараганда ихтилофли кўринадиган турлича ривоятлар келган. Айрим ривоятларда бир намозда икки қиблага қараб намоз ўқиш ҳодисаси Қубода содир бўлгани, бу пайтда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Масжидун Набавийда намоз ўқиганлари келган. Шунингдек, икки қиблага қараб ўқилган намоз айрим ривоятларда пешин бўлган дейилса, баъзиларида аср ёки бомдод бўлгани айтилган. Аммо муҳаққиқ уламолар мазкур ривоятлар орасида ҳеч қандай зиддият йўқ эканини таъкидлаб, воқеа қуйидагича бўлганини айтганлар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина ташқарисида Бану Салама уруғидаги Бишр ибн Баро ибн Маърурнинг онасини зиёрат қилганлар. У Набий алайҳиссаломга таом пиширган ва шу пайт пешин намозининг вақти кирган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва асҳоблари уларнинг масжидида намоз ўқишган. Пешиннинг икки ракатини ўқиб бўлганларида, Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қибланинг ўзгаргани ҳукмини олиб тушган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бузмаган ҳолда орқага айланганлар, асҳоблари ҳам ортга бурилишган. Шунинг учун ўша масжид “Икки қиблали масжид” номини олган. Мадина яқинидаги ана шу масжиднинг икки қибласи бўлиб, унинг ўрни бугунги кунгача сақланиб қолган.
Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага қайтдилар ва бу вақтда аср намози бўлган эди. У зот алайҳиссалом Мадинадагилар билан Масжидун Набавийда аср намозини Каъбага қараб ўқидилар. Кейин шу ерда намоз ўқиганлардан бир киши йўлга чиқиб, Бану Ҳорисанинг масжиди олдидан ўтиб қолди. Бу масжидда қибла ўзгарганидан бехабар қавм Байтул Мақдисга қараб намоз ўқиётган эди. Уларга қибланинг ўзгарганини айтди. Қавм намозни бузмаган ҳолда, Каъба тарафга ўгирилишди. Кейин ана шу киши ёки бошқаси Қубога боради. Бу вақтда Қубо аҳли Байтул Мақдисга қараб, бомдод намозини ўқишаётган эди. Шунда уларга қибланинг Каъбага ўзгарганини айтади. Улар ҳам намозларини бузмаган ҳолда, Каъбага юзланиб олишади. (“Фатҳул Борий”, “Шарҳи Саҳиҳи Муслим”) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЛЛОҲ ТАОЛО АРШДАМИ?
#ақида

1785-САВОЛ: Аллоҳ таоло осмонда, Аршнинг устида деб эътиқод қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, Аллоҳ таоло осмонда ёки Аршнинг устида, дейиш ёки бирор жойда ўрнашган, деб эътиқод қилиш мутлақо жоиз эмас. Зеро, осмонни ҳам, Аршни ҳам, маконни ҳам, замонни ҳам У зотнинг Ўзи яратган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:
كَانَ اللَّهُ، وَلَمْ يَكُنْ شَىْءٌ قَبْلَهُ
яъни: “Азалда биргина Аллоҳ таоло бор эди, ундан бошқа ҳеч нарса йўқ эди” (Имом Бухорий ривоятлари).
Яъни, Аллоҳ таоло замон ва маконларни, шунингдек Аршни яратмасидан олдин ҳам бор эди. Уларни яратганидан сўнг азалда қандай мавжуд бўлса, ҳозир ҳам худди шундай мавжуддир ва то абад шундай қолажак. Зеро, у ўз зотида ўзгаришни қабул қилмайди. Чунки ўзгарган нарса илоҳликка лойиқ бўлмайди. Шунинг учун ҳам биз аҳли сунна айтамизки: Аллоҳ таоло ҳеч бир макон ва замонларсиз мавжуддир. Маконга жойлашиш Аллоҳ таоло яратган нарсаларнинг сифати ҳисобланади. Яъни, ҳар бир яралмиш борки, катта ёки кичик ўрин эгаллайди. Аллоҳ таоло эса бундан пок ва олийдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob

📖 ИЛМНИНГ ФОЙДАЛАРИ 🟢3-сон

📚 ИЛМНИНГ ШАРОФАТИ

Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради. 

Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.


▶️
1-сон🟢2-сон

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 30 Июль Чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 САВОБЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛУВЧИ ОФАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛ КИШИНИНГ ОВОЗ ЧИҚАРИБ ҚИРОАТ ҚИЛИШИ
#намоз

1786-САВОЛ: Аёл киши уйида намоз ўқиганда овоз чиқариб қироат қилиши жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, аёл кишининг ўзи ёлғиз намоз ўқиган пайтида ҳам овоз чиқариб қироат қилиши жоиз эмас. Чунки Аёллар барча намозларда махфий қироат қиладилар. Яъни, фотиҳа ва сураларни ҳамда бошқа зикрларни фақат ўзлари эшитадиган даражада махфий ўқийдилар. Шунингдек, Фотиҳа сураси тугагандан кейин айтиладиган Омийнни ҳам ўзлари эшитадиган даражада паст овоз билан айтадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar