@Dilbar_Mamadjanova
157 subscribers
49 photos
10 videos
3 files
29 links
Добро обжаловать!
Download Telegram
Барча азиз ва мехрибон инсонларимни бугунги арафа. айёми билан табриклайман! Хонадонларингиздан файзу-барака аримасин, танангизни соглик-саломатлик тарк этмасин азизлар!
Хакикатни узида акс эттирган хикоя. Инсон узи билан хеч нарса олиб кетолмайди, лекин кузи оч одам хамма нарсани узимники булса дейди. Балки кимларгадир ибрат булар: Ота ўғлига икки мактуб қолдирди: "Бирини вафот этган куним оч, иккинчисини дафн этганингдан кейин", деб васият қилди. Вафот этгач ўғил илк мактубни очди. Хатда: "Ўғлим сендан бир истагим бор: мени пайпоқларим билан кўм".

Имом унинг ялиниб-ёлворишига қарамай, бу талабни қабул қилмади. Марҳумни истар-истамас пайпоқсиз кўмди. Дафн маросими тугагач, ўғил иккинчи хатни очди: "Қара ўғлим, бир жуфт пайпоқни ҳам ўзим билан олиб кетолмадим".
Биздан яхши аммллар ва яхши ном қолсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега жаноби олийлари Шерзод Шерматов кўринмадилар...

150 депутат "КОПЕЙКАМИ?"
ИБРОХИМ ЖЎРАЕВ ВАЗИР БЎЛСИН!

ЁМОН ОЛИБ ҚОЧИБДИ...
ВАЗИРГА ЯРАЙДИ...

@Deputatlar_minbari
‼️ Қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-кизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш тартиби ўзгарди

🔰 2021 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 338-сонли қарори қабул қилинди.

♻️ Унга кўра:

▪️қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-кизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш жараёни Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси билан боғланади;
▪️оиланинг эҳтиёжмандлик даражаси “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқланади;
▪️ тавсиянома белгиланган мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади;
▪️ тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилади;
▪️ тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг ҳужжатлари ҳар йили 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилинади;
▪️ тегишли мезонлардан бирини тасдиқловчи маълумотлар ва электрон шаклдаги ҳужжатлар (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик, вафот этганлик ҳақида ва бошқа) Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ҳамда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.

📲 талабгорларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.

🌐 тавсияномалар берилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхати Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
тавсиянома ишчи гуруҳ йиғилишининг якуний баённомаларига кўра расмийлаштирилган туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг буйруғи асосида электрон ҳужжат шаклида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилади.

📌 олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бир йил муддатга берилади.

↪️ эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга берилган тавсияномалар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига юборилади.

▪️туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

Энди такси фирмаларга аъзо бўлмасдан, автомобилни сариққа бўямасдан ЯТТ очиб йўловчи ташиш мумкин❗️

Ойлик тўлов 150 000 сўм

Таксичилар учун давлат стоянкалари бепул бўлади

Тўхтаб туриш тақиқланади белгиси остида одам олиш ва туширишга рухсат берилди.

Барча таксичиларга бу маълумотни юборинг👇

https://t.iss.one/joinchat/eTVyTWgiKzFmMTdi
Forwarded from Sinopsis
📑 "Реклама тўғрисида"ги қонун ишлайдими ёки ишламай ётадими? Депутат бу масалада жавоб берди!

🌐 8 сентябрдан янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида“ги қонун кучга кириши олдидан ижтимоий тармоқларда бу қонун кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тармоқдагилар, янги таҳрирдаги қонунга кўра рекламалар давлат тилида берилиши шарт аммо 1 ойдан кам вақт қолган бўлсада ҳалигача тадбиркорлар қонуннинг 6-моддасига ҳозирлик кўрмаётганидан ҳавотирда.

🔰 Айнан юқоридаги каби изоҳлар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Илҳом Абдуллаев ўз муносабатини билдирди. Депутат ёзябдики:

"...Рекламанинг тилига бўлган талаблар фақатгина чет тилларда фаолият юритаётган ОАВ, нашриёт маҳсулотлари, Интернет тармоғидаги ахборот ресурсларига нисбатан татбиқ этилмайди. Товар белгилари (хизмат белгилари) ва логотипларга ўзгартиришлар киритишга ҳожат йўқ."

🔗 Батафсил

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ;

Депутат ўз фаолияти ҳақида сайловчиларни хабардор этиб бориш учун Интернетда, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очиб, зарур маълумотларни уларга киритиб боришлари лозим...

150 депутатнинг
- ВИЛОЯТ ХУДУДИ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1309697666467674&id=100022823585778
- САЙЛАНГАН ПАРТИЯСИ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1309698946467546&id=100022823585778
- ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1309701083133999&id=100022823585778
- ТЕЛЕГРАМ БОТИ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1309701553133952&id=100022823585778
- АЛФАВИТ БЎЙИЧА ТЎЛИҚ ШАКЛДАГИ ИСМ-ШАРИФИ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1309700079800766&id=100022823585778

БАРЧАСИ БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid0t34u5Hinu9iXn7KRyVaTyyWhZuhZZJUAEkPAWD7eUzL51XjyVJzCGCfiQvu939jtl&id=100022823585778
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАБРИКЛАЙМИЗ,ПОЗДРАВЛЯЕМ, CONGRATULATIONS, TEBRIKLER!

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ
ШОНЛИ 31 ЙИЛЛИК НИШОНАСИ
МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР ҚАДРДОНЛАР!

БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid02WjaSHduHDd4NiqwSFLSVH45sn5guDWr8mTrmEWnWTvBD4zZ2KvKhNrghgUEtneRDl&id=100022823585778

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid029gAtzzwrLMMK5FwkCWavBrqyerZ8B9tuKkJFcTqQCWiD11Vd19gJNEQuPo3durk7l&id=100022823585778
ХАВОЛАЛАРДА...

@Deputatlar_minbari
Channel photo updated
Ассалому алайкум кадрли телеграмм каналим кузатувчилари! Барчаларингизга соглик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилаган холда, каналимни кузатиб бораëтганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Сизни кизиктирган масала ва саволларингизга шу телеграмм канали оркали жавоб олишингиз хамда конунчиликдаги янгиликлардан хам хабардор килиб боришга харакат киламан. Умид киламанки, Сиз азизлар хам каналимиз аъзоларини ку‌пайтиришга у‌з хиссангизни ку‌шиб борасиз. Хар 100- одамни ку‌шган кузатувчимга махсус совгам бор албатта🤗
❗️Йўл чизиқларини босганлик учун радар орқали жарима қўлланилмайди

“Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (318-сон, 15.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2025 йил 1 июндан бошлаб:

🔹йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик ҳолатларини ҳар қандай махсус автоматлаштирилган фото
ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга;

🔹шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга  йўл қўйилмайди.

✔️Шунингдек, қуйидагиларга рухсат этилди:

▪️соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига;

▪️амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгиларига эга “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгилари жойлашган ҳудудда уларнинг амал қилиш вақтидан ташқари пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига.

▪️мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда Йўл ҳаракати қоидалари билан белгиланган тезлик чегарасини дам олиш кунлари, таътил даврлари ва 19.00 дан 07.00 га вақт оралиғида ушбу аҳоли пункти учун рухсат этилган умумий тезлик чегарасигача ошириб ҳаракатланишга.

🗓 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇 t. me/dilbar_dr
Xalq demokratik partiyasi so‘l partiya sifatida har bir qonun loyihasini ijtimoiy himoya, huquqlar va imkoniyatlar tengligi nuqtai nazaridan ko‘rib chiqib, o‘z takliflarini bildirib kelmoqda.

👆  Afsuski, bizning pozitsiyamizni boshqa o‘ng partiyalar fraksiyalari doim ham qo‘llab-quvvatlamaydi. Yaqinda o‘tkazilgan tahlillarimiz shuni ko‘rsatdiki, 8 ta qonun loyihasi bo‘yicha kiritgan 20 dan ortiq taklifimiz yetarli e’tiborga olinmagan. Shuningdek, qonun loyihalari yuzasidan ko‘targan muhim savollarimiz ham javobsiz qolib kelmoqda.


  Yalpi majlisda qabul qilingan, parlamentdagi muxolif fraksiyalarga qo‘shimcha huquqlar beruvchi qonun loyihasi aynan shu masalalarni hal etishga yordam beradi. Endilikda fraksiyamiz parlamentdagi muxolifat fraksiyasi sifatida qonun loyihasining ikkinchi o‘qishigacha muqobil tahririni kiritish huquqiga ega ham bo‘ladi. Bu huquq elektoratimiz manfaatlarini to‘laqonli ifoda etish imkonini beradi.

❗️  Bizning blok va hukumat dasturiga qarama-qarshi pozitsiyada turishimiz parlamentda sog‘lom siyosiy raqobat, bahs-munozara, fikrlar xilma-xilligi va turli qarashlar to‘qnashuvini yuzaga keltiradi. Bu esa qonun ijodkorligi sifatini oshirishga, puxta va xalq manfaatlariga mos qarorlar qabul qilinishiga xizmat qiladi, deb o‘ylayman... Каналга уланиш👇👇👇                   t. me/dilbar_dr
Фарзандимиз ўзини қандай қабул қилиши биз яъни ота-оналар уни қандай кўришимиз билан бошланади.

Агар болага доим “сен билмайсан”, “сендан одам чиқмайди” дейилса — у ўзидан шубҳа қила бошлайди.
Ўзини арзимас деб ўйлайди.
Кейин катта бўлиб, ўзини ҳимоя қилолмайди, қарор қабул қилишдан қўрқади.
Агар болаларимизга “сен удлалайсан”, “мен сенга ишонаман” дейилса, у ўз жойини ва ўз қийматини билиб ўсади. Ўзига  ишонади, уриниб кўради ва таслим бўлмайди.
Биз ота-оналар бир нарсани унутмаслигимиз керак:
Бизнинг сўзларимиз, фарзандимизнинг ички овозига айланади.
Каналга уланиш👇👇👇                   t. me/dilbar_dr
🚫 Қонунчиликка кўра, янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

🏬 Шунингдек, уйларнинг чиқинди тўплаш жойлари улардаги квартиралар сонига мутаносиб равишда ҳамда атрофдаги мавжуд чиқинди тўплаш шохобчалари қуввати ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштирилади. Каналга уланиш👇👇👇                     t. me/dilbar_dr
🗓1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?


🔹Айрим талаба қизларга махсус стипендия тўланади БАТАФСИЛ;

🔹Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга татбиқ этилади БАТАФСИЛ;

🔹Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олган тадбиркорларга субсидия берилади БАТАФСИЛ;

🔹Камбағал оилаларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун чегирмалар берилади БАТАФСИЛ;

🔹“Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади БАТАФСИЛ;

🔹 Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига тўланадиган пул мукофоти оширилади БАТАФСИЛ;

🔹 Айрим ҳарбийларга ипотека кредити олиш учун ажратиладиган дастлабки бадал миқдори оширилади БАТАФСИЛ;

🔹 Илмий даражага эга айрим мутахассисларга уй сотиб олиш учун ссуда ажратилади БАТАФСИЛ;

🔹 Кўп квартирали уйларда ҳисоблагичлар мажбурий ўрнатилади БАТАФСИЛ;

🔹Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш кунлари белгиланади БАТАФСИЛ;

🔹Автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади БАТАФСИЛ;

🔹Айрим хорижий давлатлар фуқароларига визасиз режим белгиланади БАТАФСИЛ;

🔹 Йўлларни таъмирлашга 07.00 дан 21.00 га қадар йўл қўйилмайди БАТАФСИЛ. Каналга уланиш👇👇👇            t. me/dilbar_dr
💝😴👁️

🟠 Deputat bilan bir kunda Dilbar Mamajonova!

💡 "Deputat bilan bir kun" loyihamizning yangi sonida hamma saylovchilari yaxshi taniydigan deputatimiz Dilbar Mamajonovaning bir kunlik ish faoliyati bilan yaqindan tanishdik.

Mamajonova o‘z hududi fuqarolarning muammolarini tinglab, ularni bir kundayoq hal qilishga erishdi.

To‘liq videoni YouTube platformasida tomosha qiling:
https://www.youtube.com/watch?v=IFJADQ4qfRU


Telegram | YouTube | Instagram | Facebook