Депутатлар минбари.
65 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
14 files
38.1K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
#РЕСПЕКТ_ЗАФАРБЕК_СОЛИЖОНОВ.
#Депуталар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...

Дунёда икки тоифадаги инсонни жуда ёмон кўраман. Бефарқ одам - бунда ҳаммаси тушунарли. У шундай ўлиб кетишни истайди. Муаммоларга ечим таклиф қилиш тугул, қиё ҳам боқмайди. Ер юзида ҳамма ўлиб кетса ҳам унга фарқи йўқ. У шундай одам. Иккинчи тоифадаги инсонлар эса қўрқоқлар. Булар мен учун энг хавфли одамлар. Уларнинг қўлидан ҳар нарса келади.

Улар бошлиқдан қўрқади, қўл остидагиларни эзади. Прокурорлардан қўрқади, жиноятини яшириш учун пора беради. Қўл остидагиларнинг ўрнини эгаллашидан қўрқади, уларни ишдан ҳайдашгача олиб бориши мумкин. Ўзгаришлардан қўрқади, мослаша олмаслиги мумкин. Инсонларга ёрдам беришдан қўрқади, маблағи озайиб кетиши мумкин. Халқидан қўрқади, милитаризм қуради, уларни четга бориб хор бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Сиёсий майдондаги нуфузлилардан қўрқади, халқнинг елкасига солиқ юки ташлайверади, бойликларни тарқатаверади. Ҳаққини талаб қилганни қамоққа тиқади. Лекин улар бир Зотдан қўрқмайди холос - Яратгандан. Агар фақатгина Ундан қўрққанида эди ҳеч кимдан қўрқмасди.

Менга баъзан мурожаатчилар маълумот юборади. Охирида номимиз сир қолсин дейди. Аслида шундай қўрқоқлар сабаб жамият ўзгармаяпти. Шуларга бугун бир нарсани айтмоқчиман. 70-80 йил яшаяпмизми ёки йўқ. Нега қўрқасизлар? Яратганга ўзингизни омонат топширинг, ҳеч нарсадан қўрқманг ва шунга яраша ҳалол-пок яшанг. Жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун бор. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати субъектларидир.

Жамоатчилик назорати субъектлари давлат органларига аризалар, шикоятлар ва таклифлар билан мурожаат қилишга, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларга сўровлар юборишга ҳақли. Давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Мана шу қонунни ҳаммангиз ўқиб, ўрганиб чиқинг. Давлат ташкилотлари ва идораларига бориб, ҳуқуқингизни талаб қилишдан қўрқманг. Энг асосийси, сиз солиқ тўлаяпсиз. Улар эса солиқдан ойлик-ризқ оляпти. Ҳақ олинур берилмас. Курашинг. Ишонинг, ҳуқуқингизни билишингиздан ҳаммамиз ютамиз.

Қонуннинг ссилкаси шу ерда: https://lex.uz/docs/3679092
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
#РЕСПЕКТ_ЗАФАРБЕК...
#ВОҚЕА_ЛАВХАЛАРИНИ_КЎРГАНИМДАН_БУЁН_ХАЁЛИМДА_КЕЗГАН_ГАПНИ_АЙТДИ...
#ИШТОНИ_ЙЎҚ_ИШТОНИ_ЙИРТИҚҚА_КУЛГАН_ЭКАН_ДЕЙДИ_ДОНО_ХАЛҚИМИЗ...
#АҚШни_тахлил_этгунга_чиқ_кабинетингдан_халқ_каби_совуқни_хис_эт_дейдиган_мардлар_кўп_бўлсин!

#Депутатлар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...

Уйида гази, свети йўқ, кечаси СССР вақтида пахта даласи чеккаларига экилган тутларни ўтинга кесаётганлар Америкадаги демократияни муҳокама қиляпти. Ғалати дунё.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari