ОТАБЕК БАКИРОВ;
/бакиро/
Концепция қани, нега уни янгиламоқчисизлар?
"Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...
Ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмаслик, ҳар қандай давлатлараро тузилмалар ҳарбий-сиёсий блокка айланган тақдирда улардан чиқиш белгиланган "Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни янги таҳрирда қабул қилиниши мумкин.
Хусусан, Ўзбекистоннинг мустақиллигимизни феълан тугатадиган ЕОИИда иштироки ҳам амалдаги Концепция тамойилларига зид.
Балки шунинг учун ҳам Ислом Каримов ташаббуси билан 2012 йилда қабул қилинган Концепция янги Ўзбекистонда халқдан, жамоатчиликдан яшириб қўйилган. Ими-жимида халқнинг кўзини шамғалат қилиб, ЕОИИга кириб олиш ва Кремлдаги оғалариниинг буюртмаларини бажариш учун балки.
Яна қайтарамиз: Ўзбекистоннинг турли иттифоқларига киришини тақиқловчи Концепция қани? Нега уни халқдан яширгансизлар?
Нега уни янгиламоқчисизлар?
#ДМ.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДОНИЁР ҒАНИЕВ;
Ўтган ҳафта Сенат томонидан янги таҳрирдаги«Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги Қонуни маъқулланди.
Лекин тўғрисини айтсам,янги қонуннинг ижроси мени хавотирга солмоқда.Чунки, янги қонун билан давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишга оид ҳолатларни аниқлаш, назорат қилиш ва маъмурий баённомаларни тузишнинг аниқ механизмлари ишлаб чиқилмади,аксинча амалдаги тартиб сақланиб қолди.
Яъни давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолатлари бўйича чора кўриш фақат прокуратура томонидан амалга оширилади.Лекин охирги 4 йилда атига битта ҳолатда жавобгарлик қўлланилгани, ўйлашимча,Давлат тили тили тўғрисидаги қонун талаблари ижросини таъминлашда катта муаммомиз борлигини ёрқин исботи.
Шу боис,янги қонунда давлат тилига оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат аниқ бир ваколатли органга юклатилиши ёки жамоатчиликка аниқланган қонун бузилишлари бўйича тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш имконияти бор эди. Афсуски,бу имоният бой берилди.
#ДМ

Давлат эгалиги остида бўлган иқтисодиёт билан иқтисодий ўсишни,тараққиётни таъминлаб бўлмаслигини ўзимизнинг аччиқ тажрибамизда кўрдик.Қувонарлиси шуки, вазиятни ўнглаш, иқтисодиётни давлат юкидан ҳалос этиш йўлида ижобий ислоҳотларни бошланган.Эндиги масала, ўтмиш хатоларини такрорламасдан хусусийлаштириш жараёнини имкон қадар хато ва нуқсонлар, коррупциядан ҳоли амалга оширишдир.
Кеча давлат раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда айнан шу масалага алоҳида эътибор қаратилиб,олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинган, давлат активларини хусусийлаштиришни жадаллаштириш,жорий йилда 900 дан ортиқ давлат мулкларини сотувга қўйиш вазифа этиб белгиланди.
Лекин жараёнда бир қатор муаммо ва камчиликлар ҳам кузатилмоқда. Биринчи навбатда,«Хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш,жараёнда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек,йирик корхоналарни хусусийлаштиришнинг салбий ижтимоий оқибатларини камайтириш ҳамда сотувлардан тушган маблағларни тўғри мақсадларга йўналтириш шулар жумласидан.

Депутатлар минбари.
УМИД ЖАББОРОВ; Аъзо бўлинг каналга; https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
УМИД ЖАББОРОВ;
#эҳҳ...
Бензин нархи ошгани сайин машина олишгаям навбат ошиб боряпти...
Статистикага кўра,Республикамиз бўйича:
- «Spark» истаган 2 минг 862 нафар;
- «Cobalt» учун 16 минг 296 нафар;
- «Damas» сотиб олишга 26 минг 650 нафар;
- «Gentra» хоҳлаган 38 минг 28 нафар харидор тўлов қилган ва ўз навбатини кутиб ётибди.
Буёқда эса бензинни нархиям ошяпти,метан установкаси нархиям ошяпти.Усталар-ку"галстук тақиб олган":)
Фақат бир нарса пастлабди:иккиламчи бозор шашти паст,харидор сони кескин камайган.
Иқтисодчилар,айтинг, шуми бозор иқтисоди? Шуми энди,ҳалол рақобату,"нархни фақат талаб ва таклиф белгилайди"деган олтин қоидангиз?
Менимча,бозор иқтисодидан аввал,иқтисодиёт бозори илмини чуқур ўрганиб олишимиз,бозор тамойили ва маданиятига амал қилишимиз керак.
Катта эҳтимол шуки,шу пайтгача биз бозор қоидаларидан кўра,нафсга кўпроқ эркинлик берганмиз! Энди,у бизни бошқаришни бошлаяпти.Фарзандларга ёшликдан иқтисод ва ҳалол бозор асосларини ўқитишни бошлашимиз керак.Ҳалиям, кўпига кеч қолдик.

ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ОЛИЙ_МАЖЛИС_ПАЛАТАЛАРИНИНГ_ҚЎШМА_МАЖЛИСИ
Бугун 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-164-сон Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги ПФ-169-сонли Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги масала кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Конституциявий қонунга мувофиқ Олий Мажлис палаталари қўшма қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июлдаги ПФ-169-сонли Фармони тасдиқланди.
PS. Қорақалпоғистон Республикасидаги фавқулодда ҳолат режими юмшатилди, яъни комендантлик соати 21:00 дан соат 07:00 гача эмас, балки соат 23:00 дан соат 05:00 гача этиб ўзгартирилди.

#АДОЛАТ_СДП;
РЕСПЕКТ
#Мустақиллик_менинг_нигоҳимда!
#Андижон_вилояти
«Адолат» СДП томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан «Мустақиллик - биз учун куч-қудрат ва илҳом манбаи!» шиори остида ўтказилаётган челленж юртдошларимиз орасида кенг оммалашмоқда!
Сиз ҳам сафимизга қўшилинг, челленжда иштирок этинг!
#Мустақиллик_менинг_нигоҳимда! хештегини ёзинг ва энг азиз, энг улуғ байрам, ҳар биримиз учун буюк неъмат бўлган Истиқлолнинг ҳаётингиздаги тутган ўрни ва аҳамиятини ўзида мужассам этган расм,шеър,қўшиқ,фотосуратлар ва видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларингизга жойланг ва бизнинг расмий саҳифаларимизни белгилаб, қуйидаги манзилга юборинг: @adolat_press
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан энг кўп кўллаб-қувватланган 3 нафар мутлақ ғолиблар партиянинг махсус эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Челленж 10 сентябрь куни соат 15:00 га қадар давом этади ва ғолиблар шу куни расмий саҳифаларимиз орқали эълон қилинади!
Сиз ҳам сафимизга қўшилинг, челленжда фаол иштирок этинг!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАМШИД ХОДЖАЕВ;
МУСТАҚИЛЛИККА эришган вақтимиздан бери МАМЛАКАТИМИЗ ТАРИХИ катта ютуқлар, оламшумул ғалабалар, муваффақиятли ўзгариш ва ислоҳотлар билан бойиди.
“Янги Ўзбекистон”да давлатимиз раҳбари томонидан руҳлантирилиб, амалга оширилаётган ислоҳотларда инсоннинг қадрини улуғлаш, халқнинг розилигига эришиш асосий мақсад этиб белгиланган.
Бу борадаги беш йил олдин бошланган амалий ишлар самараси бугун меҳнаткаш ва фидойи халқимизга яратилаётган имкониятлар, имтиёзлар, турмуш тарзида, ҳаётидаги ўзгаришларда намоён бўлаяпти.
Ўзбекистон ҳозир ўз тараққиётининг янги босқичида турибди.
Мамлакатимизни халқаро ҳамжамият томонидан ёш, қудратли, мустақил, очиқ ва демократик давлат дея эътироф этилаётганини кўриш фахр туйғусини уйғотади.
Азиз байрамимиз — Мустақиллик куни барчага муборак бўлсин!
Ватанимизда инсоннинг қадри, халқимизнинг азизлиги доимо юксалаверсин.
Барчангизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларингизга, эл-юртимизга файзу барака тилайман.
Эзгу тилаклар билан,
Жамшид Ходжаев.