Депутатлар минбари.
67 subscribers
45.8K photos
20.8K videos
14 files
38.2K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
#МУТАСАДДИ_ФИКРИ
ГУЛЛОЛА ИСАКОВА;

ТИЛ – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Она тилида фикрлашга тоза гапиришга, нутқингизни ҳар хил ёт унсурлардан сақлашга ҳаракат қилинг. Қаерда ва ким бўлмасин, она тили камситилишига йўл қуймасин. Тил мавсумий либос эмаски, об-ҳавонинг ўзгаришига қараб алмаштирилса, Онаизор, Ватан, миллат ҳар бири биттадан, Она тили ҳам битта. Агар ўз халқингиз орасида гунгалак-соқов ва ёт бўлишни истамасангиз, она тилини пухта ўрганинг. Бошингизга кўтаринг. Киши бошқа тилда билимли бўла олади, аммо фақат ўз тилида бекаму-кўст бўлиши мумкин.
Ғайбулла ас-Салом

Тил – муқаддас ва эъзозланган тушунча, ҳар бир инсон учун ўз онаси каби азиз ва мўътабар.
Тил – ҳаётнинг бошланиши. Инсон ўз она тили ёрдамида янги тушунчалар ва муносабатларни англай бошлайди. Она тили бизга она сути билан сингдирилади. Инсон улғайган сайин атрофидагилар билан мулоқот қилиш, бадиий китоблар ўқиш орқали сўз бойлигини ошириб боради.
Ота-боболаримиз тарихи, миллий ва маънавий қадриятларимиз бизга она тилимиз ёрдамида мерос бўлиб қолди. Халқлар тарихи – бу улар тилининг тарихи. Давлат ривожланиши билан давлат тили ҳам ривожланади. Халқ мустақиллигининг асосий белгиси – бу она тили ва миллий маданияти. Дунёнинг барча давлатлари ўз она тилларини асраб-авайлашга интилишади, шунинг учун ҳар қандай давлат ўзининг маданий мероси ва она тилини алоҳида ҳурмат қилади.
Миллатларни ажратиб турувчи асосий белгиларидан бири бу тил экан, ҳар бир инсон ўз тилини билиши, уни улуғлаши ва шу билан бирга бошқа миллатларнинг она тилига ҳам ҳурмат билан қараши лозим. Шундагина тилнинг, миллатнинг қадри ва обруйи, нуфузи ошади. Тил тарихини, унинг меъёрий нуқтаи назардан шаклланиш жараёнини, ривожланишини миллат тарихидан айри ҳолда ўрганиб бўлмайди.
Юқори ривожланган давлатлар даражасига эришиш ва рақобатдош бўлиш учун Ўзбекистон фуқаролари халқаро тилларни билишлари муҳим, албатта. Чунки биз глобал ривожланиш тенденцияларидан орқада қола олмаймиз, лекин шуни унутмаслик керакки, ўзбек тили дунёдаги барча расмий тиллар қатори суверен тил мақомини олган экан, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси давлат тилини билиши шарт.
Ҳеч ким ҳеч қачон ўз она тилига бўлган ҳурматни йўқотмаслиги керак. Тилга ҳурмат – бу халққа ҳурмат. Ўз она тилига эга бўлмаган халқ мамлакат бўлолмайди. Тилнинг эгаси халқ, аммо халқнинг битта вакили лоқайд бўлса ҳам миллий тил софлигига путур етади. Тил давлат тимсоли, мулки ҳисобланади. Тил маданиятига амал қилинмаса, миллий маданиятга доғ тушади. Шу сабабли, бу улкан ҳодисанинг туб моҳиятини келажак авлод онгига сингдириш, она тилига бўлган муҳаббат ва садоқатини янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами йил сайин кенгайиб бормоқда. Бинобарин, ўзини ўзбек миллатининг фарзандиман, деб билган ҳар бир шахс она тилимизга эътиборли бўлиши, унинг софлигини асраб-авайлашни муқаддас бурчи деб билиши шарт.
Ўзбек тилининг Ватанимизда давлат тили сифатида амал қилинишининг ҳуқуқий асослари қонунан белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги қонуни уч тамойилга: умумийлик, мажбурийлик ва ҳуқуқий кафолатга асосланади. Дарҳақиқат, давлат тилининг мустаҳкам ҳуқуқий мақоми белгилаб қўйилгани тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланишга етарлича замин яратиб, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилиниши баробарида ўзбек тилининг эркин муомалада бўлиши учун зарур шарт-шароитни яратиб берди. Дунёда таниқли мамлакат бўлиш учун биз давлат тилининг мақомини кўтаришга эришишимиз лозим.
Сўнгги йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз бермоқда. Ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўйи ошиб, фаол мулоқот воситасига айланиб бормоқда. Турли даражадаги расмий учрашув ва музокараларда тилимиз кенг қўлланаётгани, хориждаги қатор таълим даргоҳларида, илмий муассасаларда ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, уларда она тилимизни ўрганишга қизиқувчилар сони кўпайиб бораётгани бунинг яққол далилидир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУТАСАДДИ_ХУДУДДА
#РЕСПЕКТ
Айни кунларда барча мутасаддилар "КАБИНЕТ" номли сўзни унутганлар...

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи жойларда ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишди.

@Deputatlar_minbari
Депутатлар минбари.
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ; #ТАВАЛЛУД_КУН #ОТА_ОНАМДАН_ЁДГОРИМ Бу постни қўймасам бўлмас. Бугун эрта тонгда Тошкентдан Наманган томон, Норин томон, Қоратери қишлоғи томон ошиқдим. Бу қишлоқда менинг синглим яшайди. Синглимни бағримга босиб табрикламасам бўлмас!…
"Депутатлар минбари" сахифасининг расмий платформалардан #ягона фарқи...

Расмий асосан
мутасадди фикрини тақдим этади...

Бизнинг платформа эса энг аввало депутатми ёки вазир,
#ИНСОННИ тақдим этиб, ички кечинма, қалб туйғулари, хаққоний, хақчил инсоний сўзлари, хаёт қувонч ташвишларини бирга бахам кўришга асосланган!

#Мутасадди эмас, #инсон азиз!

#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН!!!

Инсоний муносабатларни айнан шу платформада кўриш имконига эгасиз!

Зафар ака, сахифамиз номидан ҳам суюкли жигарингизни табрик этиб қўйишни унутманг!

Умрлари узооооооооқ бўлсин!

@Deputatlar_minbari
#МУТАСАДДИ;

Ассалом алайкум!
Дебат буйича тамсуротлариз канде.Росса тайергарлик кеттида.Нима камчиликлар булди.

#ФЕРУЗШОХ_ЖАВЛОНХЎЖА;

Менга маъқул келди! Биринчиси бўлгани сабаб, катта аудитория томоша қилди! Агар 100 фоиз жывой не готовностьда бўлса, янада аъло бўларди! Фақатгина танланган
#спикерларга эътирозим йўқ! Чиндан корифейлар танланган! Савол жавоблар масаласи ўта #қониқарсиз! Конкрет #исботчилар кам бўлди! Олиб қочиб конкретга келгунча вақт тугади!😂😂😂😂😂 Нодир Жумаев иқтисодчи бўлгани сабаб бироз #шиддат кўрсата олди!

#МУТАСАДДИ;

Туппа тугри.Вакт етмади.А так яна 2 еки 3 кун булганда ерилиб кетар эди.Саволлар лекин хаммаси хаетий килинган.

#ФЕРУЗШОХ_ЖАВЛОНХЎЖА;

Жавоблар хам СИЗ таъкид этгандай аниқ, лўнда, қисқа, хаётий янграши керак эди-да! 😂😂😂😂😂

#МУТАСАДДИ;

Тугри тугри

#ФЕРУЗШОХ_ЖАВЛОНХЎЖА;

Четко, кратко ,ясно! Катта иш бўлган лекин! Осон эмас панжасига панжа урмоқ дейдиларку!

#МУТАСАДДИ;

Дааааааа.Зур бахо.Жуда котта мехнат булди акк.
#Ман эдимда #жавобгар

#ФЕРУЗШОХ_ЖАВЛОНХЎЖА;

Кейингисида яна-да юқори шиддат бўлиши шак-шубхасиз! Чунки очиқ жойларингизни мендан ҳам яхшироқ ўзингиз кўрганингиз аниқ! Ўзимдан қиёс! Бир ишни топшираман! Топширгач ўзимдан ўтганини ўзим биламан! Сабаб атроф сезмаган камчиликларим ҳам яққол сдачада сезилиб қолади ўзимга!

#МУТАСАДДИ;

Кейиргисига анча узгаради. Жуда тугри.

#ФЕРУЗШОХ_ЖАВЛОНХЎЖА;

Омад ва муваффақият хамиша ёр бўлсин! Аммо
#спикерлар булардан кучли бўлса бўлсинким, кам бўлмаслиги керак менимча! Қўпол қилиб айтганда #сенатор #Борий_Ботирович келдими, ўрнига Сенат раиси #Танзила_Камаловна келсин! Партия рахбари #Баҳром_Абдуҳамидов келдими, ўрнига ОМҚП Спикери #Нурдинжон_Исмоилов келсин! Иқтисодчи, профессор #Нодир_Жумаев келдими, ўрнига #йирик йўлбошчи #Актам_Ахмадович келсин дегандайда...😂😂😂😂😂 Албатта буни СИЗ ва БИЗ хал эта олмаймиз! Аммо #маром шунда! #Қудрат шунда! #Куч шунда! Бугун танлаб берган спикерларидан қўпол қилиб айтганда #кайф қилдим! Чиндан #корифейлар эди! Ҳа #ким ҳам чиқаркин деб менсимай ўтиргандим, очиғи! 😂😂😂😂😂 Номзодлар ўзи келмаганига яраша хеч бўлмаса, энг кучлиларни бериши керакда! Сайлов #масхарабозлик деган негативни ўлдиришимиз #шарт!

#МУТАСАДДИ

Зур таклифлариз ака. Албатта кучли булиши шарт бу галгилар.

#ФЕРУЗШОХ_ЖАВЛОНХЎЖА;

Куч ва қувват йўлдошингиз бўлсин!

#МУТАСАДДИ;

Кимларни спикер булишини макул десангиз вактизга караб езворсангиз. Хурсанд булардим.

#ФЕРУЗШОХ_ЖАВЛОНХЎЖА;

Хўп бўлади, ака! Албатта!

#МУТАСАДДИ;

Рахмат!


#PS
Аммо номзодларни тавсия этишга вақтим бўлмади, очиғи 😂😂😂😂😂 Хўш бу галги улар танлаб тақдим этган номзодлардан
#қониқиш хосил қилдимми? Яна ҳам қисқароқ айтсам, #Демократик_дебатлар савияси қандай ўтди!? Тез орада билиб оласиз!

Вақтга қараб
#бу_галги сухбатимни ҳам қўяман!

@Deputatlar_minbari
Депутатлар минбари.
#ДИҚҚАТ ❗️Каналимиз ва гуруҳимиз аъзолари диққатига ! Фарзандингиз, ўқувчиларингиз ёки ўзингиз ТАЛАБА бўлдингизми? ☝️Ёзинг, хабар қолдиринг, қувончингизга шерик бўламиз !
#РЕСПЕКТ
ЗАФАР РАХИМОВИЧ!

Аъзолар
#фахрланиб юради!

« Оооооооо,
#БИЗни депутат берди, хамма рахбарлар, вилоят хокимига қадар кўрди » деб!

#Депутатлар_минбари сахифасида асосан #депутатлар, сўнгра #мутасадди_рахбарлар бўлгани каби, ДЕПУТАТНИНГ сахифасида ҳам вилояти хокими ва барча ижрочи мутасадди рахбарлар бўлмоқлиги #шак_шубхасиз!

Соғлик ва саломатлик хамиша хамрохингиз бўлсин!

@Deputatlar_minbari