Депутатлар минбари.
67 subscribers
45.8K photos
20.8K videos
14 files
38.2K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ЯНА_ХАЛҚ_ТАЪЛИМИДА
#ТАРБИЯ_УСУЛИ
#БОШҚАРМА_МУНОСАБАТИ_ТЎҒРИМИ?

ЎҚИТУВЧИ БИЛАН ТУЗИЛГАН МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНДИ. НИМА УЧУН?

Бугун Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 13-сонли мактабнинг 1-синф раҳбари Ш. М. ўқиш дарсида олти нафар ўқувчи уй вазифасини тайёрламагани, дафтарлари қолиб кетгани сабабли бундай ҳолат қайтарилмаслиги ва бошқа ўқувчиларга сабоқ бўлиши учун уларни доска олдига чиқариб, қолган ўқувчиларга "уят" дедирган видео тарқалди.

Ўқитувчи бу жараённи ўз телефонига тасвирга олиб, икки ўқувчининг ота-онасига ҳам жўнатгани айтилмоқда.

Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси маълумотларига кўра, бошланғич синф ўқитувчиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек, ушбу мактаб директори ва унинг ўринбосарларига интизомий чора кўрилган.

PS. Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ҳар сафар шундай видеолар тарқаса...

БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=799547651447782&id=100113808057840
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
МУҚАДДАС ТИРКАШЕВА;
#ТАРБИЯ

Болалигимда дадам мени «фариштам» деб атарди...

Бунга опамнинг беғараз рашки келиб, нега мен фаришта эмасман деб сўрарди.

Дарҳақиқат, опам мендан гўзалроқ, меҳнаткаш, озода, эгнига гард юқтирмай юрарди.

Мен бўлсам қоп-қора жингалак сочларимга чанг қўниб, кенг ҳовлининг бир четида, ўт- ўлан, қурт-қумурсқа билан суҳбатлашиб, одамлардан ўзимни олиб қочардим.

Дадам опамга, албатта, фариштанинг опаси ҳам фариштада, дерди.

Қулоқларимга эса сенинг руҳинг пок, ҳақиқий фариштам дея пичирларди.

Бу ҳол кўп - кўп такрорланарди.

Аммо, дадам мени ёнига олиб бирор маслаҳат берганларини ёки насиҳат қилганларини эслай олмайман.

Ҳатто аям ҳам.

Улғайдим, озми - кўпми ҳаётий тажрибага эга...

БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=845453736857173&id=100113808057840
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ТАРБИЯ
#САВОЛ_ЖАВОБ

Ўзбекистон Қаҳрамони Озод ШАРОФИДДИНОВга бир одам шундай савол билан мурожаат қилган экан:

"Устоз, фарзандларнинг
тарбияси қийинлашиб бораяпти, биз уларни яхши тарбиялашимиз учун нима қилишимиз керак, бунинг қанақадир янги воситалари борми?"

Устоз шундай жавоб берган эканлар:

"
Тарбия воситасини узоқдан излашнинг ҳожати йўқ. Ахир КИТОБ бор-ку!"

PS. ХУЛОСА ЎЗИНГИЗДАН.

БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=863448711724342&id=100113808057840
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
ТУРСУНОЙ МУРАТОВА;
#ТАРБИЯ

Қадимда уч мерган устоз ораларида ким таълим беришда илғорлигини аниқламоқчи бўлишибди.

Учаласи ҳам биттадан шогирдларини чақиришибди.

Ҳар бир шогирд ўз устозига тош отиб, бу санъатни қанчалар ўзлаштирганини намойиш этиши керак экан.

Биринчи устоз шогирди отган тошларга эпчиллик билан чап берибди.

Иккинчи устоз отилган тошларни усталик билан шогирдига қайтарибди.

Учинчи устознинг шогирди қанчамажбурлашмасин устозига тош отишдан бош тортибди.

Шунда холис ҳакамлар шу учинчи устоз-шогирдни ғолиб деб топишибди. Қолган икки устоз норози бўлиб:

- Ахир, улар тош отиш санъатини кўрсатиб беришмади-ку!-дебди.

- Тўғри, - дебди ҳакам - лекин у шогирдини устозига тош отмайдиган қилиб тарбиялабди…

Унутманг маънавий
тарбия жисмоний тарбиядан устундир.

Ота-онаси ва устозини эъзозлаган...

БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid07WdugXCFAWgFHpnHpboDgKQ2XBcA3tzZWcwfCrZ85GGjvCFoQmHNvpjvfCftZ6rcl&id=100050573076117&mibextid=Nif5oz
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari