#ЯҚИН_ТАРИХГА_НАЗАР
ФОЗИЛ ФАРХОД
#28_апрел_2020_йил
КИМКИ ЮРТНИНГ ДАВЛАТ ТИЛИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСА, БУ ЎША МАМЛАКАТНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАГАНИДИР
Адлия вазирлиги муҳокамага қўйган қонун лойиҳасини тўлиқ қуллаб-қувватлайман. Эътироз ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Қолаверса, таклифим шуки, ривожланган давлатларнинг бу борадаги қонунчилиги ўрганилиб, уни янада такомиллаштириш тарафдориман. Жазо чоралари бундан-да оғир бўлсин.
Тил бор – миллат бор. Тил йўқ – миллат йўқ. Чунки ҳар бир сўзда миллатнинг биттадан руҳи бор. Руҳ бутунлиги учун ҳам уни асраш керак.
Авар шоири Расул Ҳамзатовнинг “Менинг Доғистоним” бадиасида узоқ йиллар Францияда яшаган рассом йигит ва унинг авар онаси ҳақида ҳикоя бор. Ҳар сафар ўқиганимда аллатовур бўлиб кетаман.
Муаллиф Париждан қайтгач, мусаввирнинг қондошларини қидириб топади. Бахтни қарангки, унинг онаси ҳали ҳаёт бўлади.
Кампирнинг уйига йиғилган қариндошлари Ватанини ўзга ерларга алмашган ўғил ҳақидаги ғамгин ҳикояни тинглашди, адашган ўғилни кечиргандай бўлишди, тирик эканидан суюнишди.
Она эса кутилмаганда сўраб қолади: “Сизлар аварча сўзлашдингларми?” Расул Ҳамзатов жавоб қайтаради: “Йўқ, биз таржимон ёрдамида гаплашдик. Мен русча гапирдим, у французча”.
Шунда кампир юзига қора чодрасини туширади, аварларда ўз ўғлининг ўлганини эшитган оналар шундай қилишар экан.
Узоқ жимликдан кейин муштипар: “Расул, сен янглишибсан, менинг ўғлим аллақачон ўлган экан. Агар у ҳаёт бўлганида, авар онаси ўргатган тилни унутмаган бўларди!” дея суҳбатга нуқта қўяди.
Мана, миллий ғурур, она тилига бўлган садоқат! Бу йўлда ҳатто ўғлидан ҳам воз кечган муштипар ва миллатсевар аёл. Уни, ҳеч иккиланмай, миллат онаси, миллат қаҳрамони, десак бўлади. Аёл аллақачон оламдан ўтиб кетган бўлса керак. Ўз она тилига бўлган садоқати учун мен унинг руҳи олдида бош эгаман. Дунёдаги ҳамма оналар унга ўхшашини истайман.
Ўзбекистонда ҳам шундай оналар кўпайсиз. Бундай ғурур аслида миллатини яхши кўрган ҳар бир инсонда бўлмоғи лозим. Бизнинг ҳам ҳар бир онамиз фарзандлари қалбида ўзбек тилини яхши кўриши учун ўша аёлнинг юрагида ёниб турган оловдай ўт ёқа олсин!
Президент имзолаши кутилаётган ушбу тарихий ҳужжат лойиҳасини нотўғри талқин қилишга уриниш бу фитнадан бошқа нарса эмас. Буни ўзбекистонлик бошқа миллат вакиллари, бошқа тилда сўзлашувчилар ҳам ич-ичидан билишлари ва шунга қараб иш тутишлари керак деб ўйлайман.
Қонун лойиҳасига эътироз билдираётганларнинг аксари русийзабон юртдошларимиз ва россиялик “трол”лар. Ўзбекистонда бошқа тилларга керагидан ортиқ ҳурмат кўрсатилган, бугун ҳам шундай. Керагидан ортиқ бағрикенглигимиз боис ҳам ўз юртимизда ўз тилимизнинг қадди сўроқ белгисига ўхшаб букилиб ётибди.
Энг алам қиладигани, таклиф этилаётган бу лойиҳага русийзабон ўзбек юртдошларимиз ҳам қаттиқ эътироз билдирмоқда. Буни уларнинг рус тилли боғча, рус тилли мактаб, рус тилли олий ўқув юртида ўқиб, ишхонада ҳам ўзбек тилига эҳтиёж сезмаганидан деб биламан. Давлатимиз ўз тилининг ҳурматини жойига қўйиб қўймоқчи бўлганда эса уларнинг руспарастлиги қўзиб қоляпти. Буни ўзбекларда палаги айниш дейилади.
Қайсики давлатнинг тилини ҳурмат қилсанг, ўша мамлакатни ҳурмат қилган бўласан. Аксинча бўлса, ўша мамлакатни писанд қилмаган бўласан. Шу боис, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаро давлат тилимизни ҳурматини жойига қўйиб қўйиши керак. Миллатидан қатъи назар.
Ўзбек тили юртимизда мулоқот тили бўлиши лозим. Ўзбек тили ўзбекистонлик ҳар бир инсонни руҳан боғловчи кўприкка айланиши учун нима зарур бўлса, давлатимиз ҳам, хақлимиз ҳам ҳамма чораларни кўриши керак. Бу учун маблағу бошқа ресурсларни аямаслик лозим. Бу йўлда, назаримда, ўзбекнинг ҳар бир зиёлиси ҳар қандай эзгу ишга тайёр. Шахсан мен ҳам. Бутун кучимни ҳам, истеъдодимни ҳам, умримни ҳам шу ишга сарф этишга розиман.
Фозил Фарҳод
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
раисининг матбуот котиби
ёзувчи.
Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari

Telegram
Депутатлар минбари.
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!

БАХРИДДИН АСРОР
#28_апрел_2020_йил
БАХРИДДИН АСРОР;
Мен Адлия вазирлигини қўллаб қувватлайман!
Бундан роппа роса 5 йил аввал (2015 йил, май) Қашқадарёлик олим, юридик фанлар номзоди Тўрабек Хўжаниёзовнинг (у кишини оллох рахматига олсин) «ДАВЛАТ ТИЛИ - МИЛЛАТ ТАҚДИРИ» деб номланган китоблари қўлимга тегди. У кишининг фарзанди Зилола Хўжаниёзова совға қилган эди.
Китобни бугунга қадар 3-4 марта ўқиганман.
Китобда тилимизнинг оғир инқирозининг сабаблари, ижтимоий сиёсий оқибатлари чуқур тарихий фактларга асосланган таҳлиллар билан мардона ёритилган.
Китобда миллатлар тилига ҳуқуқий мақомнинг бўлмаганлиги туфайли ўша миллат тили ва маданияти зарар кўрибгина қолмаганлиги фактлар билан ёритилган.
Миллатларнинг тенг ҳуқуқлилик принципига жиддий зиён етказилгани аччиқ қилиб ёзилган.
Аҳолининг миллий тилига ўз ҳуқуқий мақомининг йўқлиги учун улар ҳурматининг қадрсизланиши ва рус тили обрўсининг ошишига сабаб бўлгани, ерли халқ тили эътиборсиз даражага тушиб қолгани каби оқибатлар келтириб ўтилган.
Китобдан:
«... Хатто кўчиб келган славян оғаларимиз маҳаллий халқ тили, маданиятига менсимаслик даражасида муносабатга ўта бошладилар.
"Бизга у тилни ўрганишга зарурати қолибдими?" (А зачем собственно, его знать),-деган фикрлар пайдо бўлди...»
Бу китоб яқин тарихда ёзилган бўлсада, китоб муҳокамаси вақтида айрим олимлар китоб муаллифи "қози домла" нинг фикрларидан чўчишган ҳолатлари бўлган.
Зилола шу китобнинг электрон вариантини қилиб, интернет сайтларига жойлаштирса яхши бўларди. Кўпчилик ўқийдиган илмий ва оммабоп нашр сифатида тавсия қиламан.

СУРХОН ВОХАСИ
#28_апрел_2020_йил
Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
СУРХОН ВОХАСИ
#28_апрел_2020_йил
Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari