БАХРОМ РАХМОНАЛИЕВ;
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси халқ вақиллари томонидан биринчи ўқишда маъқулланди.
Қонун лойиҳасига кўра,
- 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахсларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш;
- ўн беш йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролиги бўлмаган шахс моқомида муқим яшаб келаётган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш;
-ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олинган болаларни Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси асосида беш йил яшамасдан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун илтимоснома билан мурожаат қилиш тартиби жорий этилади.
Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari

Telegram
Депутатлар минбари.
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!

ХУРШИД ДАЛИЕВ; Аъзо бўлинг каналга; https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
ХУРШИД ДАЛИЕВ;
#Депутатлар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...
Men buyuk yurt o‘g‘lidurman,
Men bashar farzandiman,
Lek avval senga bo‘lsam
Sodiq o‘g‘lon, o‘zbegim.
Menga Pushkin bir jahonu
Menga Bayron bir jahon,
Lek Navoiydek bobom bor,
Ko‘ksi osmon, o‘zbegim.
Qayga bormay boshda do‘ppim,
G’oz yurarman, gerdayib,
Olam uzra nomi ketgan
O’zbekiston, o‘zbegim.
Bu qasidam senga, xalqim,
Oq sutu tuz hurmati,
Erkin o‘g‘lingman, qabul et,
O’zbegim, jon o‘zbegim.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХУРШИД ДАЛИЕВ;
Давлат солиқ қўмитаси раисини ҳам судга бера оласизларми?
#Депутатлар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...
Давлат солиқ қўмитаси Касаба уюшмаси депутат Расул Кушербаевни Human.uz сайтининг "Сўз блогерларга" кўрсатувида айтган фикрларини ҳақоратомуз деб ҳисоблаб, уни судга берди.
Уларнинг иддао қилишича депутатнинг солиқчилар ҳақидаги фикри ортидан 4 млярд 600 миллион зарар кўрилган.
Энди давлат солиқ қўмитаси Касаба уюшмасига савол: Сизлар қўмита раиси Шерзод Кудбиевни солиқчиларни ҳақорат қилгани учун судга бера оласизларми?
Юқорида ушбу аудиони яна бир бор эшитиш имконини берамиз.
Юристлар (Баҳодир Аҳмедов, Сайидали ака - Yuristkadr) нима дейди? Касаба уюшмасининг ҳуқуқ ва бурчлари ҳақида эслатворилар.

НОСИРЖОН АМИНОВ;
Тил ҳар бир миллатнинг кўзгуси, унинг ҳақиқий сарчашмасидир.
Тил бор экан, миллат барҳаётдир.
Тилни Онага қиёсланиши бежиз эмас, инсон ўз онасини кўрмасдан, унинг соф муҳаббатини, меҳрини туймасдан яшай олиши мумкин эмас.

#ЯҚИН_ТАРИХГА_НАЗАР
ФОЗИЛ ФАРХОД
#28_апрел_2020_йил
КИМКИ ЮРТНИНГ ДАВЛАТ ТИЛИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСА, БУ ЎША МАМЛАКАТНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАГАНИДИР
Адлия вазирлиги муҳокамага қўйган қонун лойиҳасини тўлиқ қуллаб-қувватлайман. Эътироз ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Қолаверса, таклифим шуки, ривожланган давлатларнинг бу борадаги қонунчилиги ўрганилиб, уни янада такомиллаштириш тарафдориман. Жазо чоралари бундан-да оғир бўлсин.
Тил бор – миллат бор. Тил йўқ – миллат йўқ. Чунки ҳар бир сўзда миллатнинг биттадан руҳи бор. Руҳ бутунлиги учун ҳам уни асраш керак.
Авар шоири Расул Ҳамзатовнинг “Менинг Доғистоним” бадиасида узоқ йиллар Францияда яшаган рассом йигит ва унинг авар онаси ҳақида ҳикоя бор. Ҳар сафар ўқиганимда аллатовур бўлиб кетаман.
Муаллиф Париждан қайтгач, мусаввирнинг қондошларини қидириб топади. Бахтни қарангки, унинг онаси ҳали ҳаёт бўлади.
Кампирнинг уйига йиғилган қариндошлари Ватанини ўзга ерларга алмашган ўғил ҳақидаги ғамгин ҳикояни тинглашди, адашган ўғилни кечиргандай бўлишди, тирик эканидан суюнишди.
Она эса кутилмаганда сўраб қолади: “Сизлар аварча сўзлашдингларми?” Расул Ҳамзатов жавоб қайтаради: “Йўқ, биз таржимон ёрдамида гаплашдик. Мен русча гапирдим, у французча”.
Шунда кампир юзига қора чодрасини туширади, аварларда ўз ўғлининг ўлганини эшитган оналар шундай қилишар экан.
Узоқ жимликдан кейин муштипар: “Расул, сен янглишибсан, менинг ўғлим аллақачон ўлган экан. Агар у ҳаёт бўлганида, авар онаси ўргатган тилни унутмаган бўларди!” дея суҳбатга нуқта қўяди.
Мана, миллий ғурур, она тилига бўлган садоқат! Бу йўлда ҳатто ўғлидан ҳам воз кечган муштипар ва миллатсевар аёл. Уни, ҳеч иккиланмай, миллат онаси, миллат қаҳрамони, десак бўлади. Аёл аллақачон оламдан ўтиб кетган бўлса керак. Ўз она тилига бўлган садоқати учун мен унинг руҳи олдида бош эгаман. Дунёдаги ҳамма оналар унга ўхшашини истайман.
Ўзбекистонда ҳам шундай оналар кўпайсиз. Бундай ғурур аслида миллатини яхши кўрган ҳар бир инсонда бўлмоғи лозим. Бизнинг ҳам ҳар бир онамиз фарзандлари қалбида ўзбек тилини яхши кўриши учун ўша аёлнинг юрагида ёниб турган оловдай ўт ёқа олсин!
Президент имзолаши кутилаётган ушбу тарихий ҳужжат лойиҳасини нотўғри талқин қилишга уриниш бу фитнадан бошқа нарса эмас. Буни ўзбекистонлик бошқа миллат вакиллари, бошқа тилда сўзлашувчилар ҳам ич-ичидан билишлари ва шунга қараб иш тутишлари керак деб ўйлайман.
Қонун лойиҳасига эътироз билдираётганларнинг аксари русийзабон юртдошларимиз ва россиялик “трол”лар. Ўзбекистонда бошқа тилларга керагидан ортиқ ҳурмат кўрсатилган, бугун ҳам шундай. Керагидан ортиқ бағрикенглигимиз боис ҳам ўз юртимизда ўз тилимизнинг қадди сўроқ белгисига ўхшаб букилиб ётибди.
Энг алам қиладигани, таклиф этилаётган бу лойиҳага русийзабон ўзбек юртдошларимиз ҳам қаттиқ эътироз билдирмоқда. Буни уларнинг рус тилли боғча, рус тилли мактаб, рус тилли олий ўқув юртида ўқиб, ишхонада ҳам ўзбек тилига эҳтиёж сезмаганидан деб биламан. Давлатимиз ўз тилининг ҳурматини жойига қўйиб қўймоқчи бўлганда эса уларнинг руспарастлиги қўзиб қоляпти. Буни ўзбекларда палаги айниш дейилади.
Қайсики давлатнинг тилини ҳурмат қилсанг, ўша мамлакатни ҳурмат қилган бўласан. Аксинча бўлса, ўша мамлакатни писанд қилмаган бўласан. Шу боис, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаро давлат тилимизни ҳурматини жойига қўйиб қўйиши керак. Миллатидан қатъи назар.
Ўзбек тили юртимизда мулоқот тили бўлиши лозим. Ўзбек тили ўзбекистонлик ҳар бир инсонни руҳан боғловчи кўприкка айланиши учун нима зарур бўлса, давлатимиз ҳам, хақлимиз ҳам ҳамма чораларни кўриши керак. Бу учун маблағу бошқа ресурсларни аямаслик лозим. Бу йўлда, назаримда, ўзбекнинг ҳар бир зиёлиси ҳар қандай эзгу ишга тайёр. Шахсан мен ҳам. Бутун кучимни ҳам, истеъдодимни ҳам, умримни ҳам шу ишга сарф этишга розиман.
Фозил Фарҳод
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
раисининг матбуот котиби
ёзувчи.

БАХРИДДИН АСРОР
#28_апрел_2020_йил
БАХРИДДИН АСРОР;
Мен Адлия вазирлигини қўллаб қувватлайман!
Бундан роппа роса 5 йил аввал (2015 йил, май) Қашқадарёлик олим, юридик фанлар номзоди Тўрабек Хўжаниёзовнинг (у кишини оллох рахматига олсин) «ДАВЛАТ ТИЛИ - МИЛЛАТ ТАҚДИРИ» деб номланган китоблари қўлимга тегди. У кишининг фарзанди Зилола Хўжаниёзова совға қилган эди.
Китобни бугунга қадар 3-4 марта ўқиганман.
Китобда тилимизнинг оғир инқирозининг сабаблари, ижтимоий сиёсий оқибатлари чуқур тарихий фактларга асосланган таҳлиллар билан мардона ёритилган.
Китобда миллатлар тилига ҳуқуқий мақомнинг бўлмаганлиги туфайли ўша миллат тили ва маданияти зарар кўрибгина қолмаганлиги фактлар билан ёритилган.
Миллатларнинг тенг ҳуқуқлилик принципига жиддий зиён етказилгани аччиқ қилиб ёзилган.
Аҳолининг миллий тилига ўз ҳуқуқий мақомининг йўқлиги учун улар ҳурматининг қадрсизланиши ва рус тили обрўсининг ошишига сабаб бўлгани, ерли халқ тили эътиборсиз даражага тушиб қолгани каби оқибатлар келтириб ўтилган.
Китобдан:
«... Хатто кўчиб келган славян оғаларимиз маҳаллий халқ тили, маданиятига менсимаслик даражасида муносабатга ўта бошладилар.
"Бизга у тилни ўрганишга зарурати қолибдими?" (А зачем собственно, его знать),-деган фикрлар пайдо бўлди...»
Бу китоб яқин тарихда ёзилган бўлсада, китоб муҳокамаси вақтида айрим олимлар китоб муаллифи "қози домла" нинг фикрларидан чўчишган ҳолатлари бўлган.
Зилола шу китобнинг электрон вариантини қилиб, интернет сайтларига жойлаштирса яхши бўларди. Кўпчилик ўқийдиган илмий ва оммабоп нашр сифатида тавсия қиламан.

СУРХОН ВОХАСИ
#28_апрел_2020_йил
Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
СУРХОН ВОХАСИ
#28_апрел_2020_йил
Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
ДОНИЁР ҒАНИЕВ;
BALKI KEYINGI YALPI YIG'ILISHGA QADAR BOSHQA DEPUTATLARIMIZDA HAM G‘URUR, MILLAT VA ONA TILGA B’OLGAN MUHABBAT HISLARI UYG’ONIB QOLAR.
“Davlat tili to’g’risida”gi qonun ijrosini ta’minlashning samarali mexanizmi ishlab chiqilishi zarur.
Bugun “Davlat tili to’g’risida”gi qonun loyihasining 2-o’qish muhokamasi davom etib, loyiha moddama-modda ko’rib chiqildi.
Garchi muhokamalar jarayonida davlat tili himoyasi yuzasidan bildirgan keskin va qat'iy fikrlarim ko'pchilikka yoqmagan bo'lsada, lekin qonun loyihasini takomillashtirish bo’yicha o’zimni bir qator takliflarimni qonun loyihasida aks ettirishga erishdim. Jumladan, qonun loyihasining nomi, davlat organlaridan boshqa tashkilotlarda ham ish yuritish davlat tilida olib borilishi, rasmiy qabul va boshqa tadbirlar faqat davlat tilida o’tkazilishi kabi asosiy takliflarim qabul qilindi.
Lekin shu bilan birga, afsuski loyihaning 12-moddasi yuzasidan yakuniy kelishuvga erisholmadik. Qo’mita taklifiga ko’ra, davlat organlariga murojaatlar davlat tilidan boshqa tillarda ham qilinishi mumkinligi hamda murojaatlarga javob mumkin qadar murojaat qilingan tilida qilinishi belgilangan.
Tabiiyki, men bu normaga qat’iy qarshiman. Chunki davlat tili o’z nomi bilan davlatning fuqarolar bilan rasmiy muloqot tili bo’lishi kerak.
Fuqarolarning o’zaro shaxsiy muloqot tilini erkin tanlash huquqini kafolatlash bilan bir qatorda ularning davlat organlari bilan rasmiy muloqoti davlat tilida bo’lishi muhim. Aks holda davlat tilini tushunish va o’rganish ehtiyoji hech qachon yaratilmaydi. Davlat tilidan kundalik hayotda foydalanishda ehtiyoj yaratilmas ekan, iste’molda u xuddi hozirgi kabi doimo ikkinchi darajali til bo’lib qolaveradi.
Muhokama davomida aytilgan fikrlar va tortishuvlar, shuningdek, yig’ilish oldi deputatlar orasida qilingan targ’ibot va muzokaralarga qaramay, ming afsuski yetarli sondagi deputatlarni biz ilgari surgan taklifni ma’qullashga ko’ndirolmadik. Lekin qo’mita taklif etgan tahrir ham yetarli ovoz ololmadi. Demak hali umid bor. Balki keyingi yalpi yig’ilishga qadar boshqa deputatlarimizda ham g’urur, millat va ona tilga bo’lgan muhabbat hislari uyg’onib qolar.
Garchi qonun loyihasida asosiy takliflarim qabul qilingan bo’lsada, lekin qonunning amaliyotda tatbiq etilishi va uning ijrosi ta’minlanishi meni xavotirga solmoqda. Chunki, qonunchiligimizda davlat tili to’g’risidagi qonun hujjatlarini buzishga oid holatlarni aniqlash, oldini olish, nazorat qilish va ma’muriy bayonnomalarni tuzishning aniq mexanizmlari ishlab chiqilmagan.
MJtKning 42-moddasida davlat tilini mensimaslik ma’muriy javobgarlikka sabab bo’lishi belgilangan bo’lsada, lekin amaldagi tartibga ko’ra davlat tili to’g’risidagi qonunga rioya etilishi ustidan nazorat etish, aniqlangan qonun buzilish holatlari yuzasidan ma’muriy yoki intizomiy javobgarlik to’grisida ish qo’zg’atish faqatgina prokuratura organlari tomonidan amalga oshiriladi.
Prokurorlarning nazorat predmet doirasi kengligi va ish hajmining kattaligi inobatga olinsa, amaliyotda davlat tiliga oid qonun hujjatlari buzilish holatlarini aniqlash yoki qonun buzilayotganligi to’g’risidagi shikoyatlarni o’rganish prokurorlar ish rejasining oxirida qolib ketishi aniq. Birgina oxirgi 4 yil davomida bu turdagi ma’muriy javobgarliklar soni atiga bir nechtani tashkil etgani o’ylashimcha fikrimni tasdiqlaydi.
Shu bois, davlat tiliga oid qonun hujjatlariga rioya etilishi ustidan samarali nazorat o’rnatishni ta’minlash maqsadida aniqlangan qonun buzilishlari bo’yicha ma’muriy huquqbuzarlik to’g’risida bayonnoma tuzish vakolati aniq bir vakolatli organga yuklatilishi muhim. MJtKga tegishli o’zgartirishlar kiritish orqali davlat tilida ish yuritish talablarini buzganlik holatlari aniqlangan taqdirda deylik Adliya vazirligi (yoki boshqa tegishli vakolatli organ) mansabdor shaxslari tomonidan ma’muriy bayonnoma tuzilib, sudga yuborish tartibi belgilanishi lozim.

УМИДАХОН ЗОКИРОВА;
Лақмалик мусулмонга хос ишмас!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериш кишининг ёлғончилигига кифоя қилади», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Инсон қалби яхшиликка мойил.
Ҳар бир инсоннинг кўнглида меҳр бор: гоҳи ошкор, гоҳида яширин.
Ҳамманинг онгида яхши фикр бор, амалга ошириш учун уни ниятга айлантиради.
Одамзотнинг руҳиятида эзгу ишларга рағбат бор, ҳаракатлари қилган амалларида кўринади.
Яхши ниятларингиз Сизни хам эзгу ишларга рағбатлантирсин.
Қалб гўзаллиги!
Қалб гўзаллиги - бу ички гўзалликдир.
Қалб гўзаллиги ўз-ўзидан инсонни янада гўзаллаштиради.
Қалбни нималар гўзаллаштиради?
Хасад қилишни тўхтатинг.
Хасад вақтни бекорга кетгазишдир. Хасад қилиш ўрнига, фақат ўз мақсадларингиз томон ҳаракат қилинг. Ҳаётингизга ижобий ўзгаришлар киритинг. Хасад сизни пастга олиб тушади, ҳавас эса юқорига кўтарилишингизга ёрдам беради.
Ўтмишдаги муоммо ва хафагарчиликларни унутинг. Утмишдаги хато ва камчиликлар, алам ва нафрат билан хозирги ширин бахтингизни бахтсизликга айлантирманг.
Кимларнидир ёмон кўрманг. Кечиришни ва кечиримли бўлишни ўрганинг. Бу бахтга етакловчи энг асосий йўлдир.
Ҳеч кимни айбламанг, жавобгарликни ўзингизга олишни ўрганинг. Сизнинг бахтли ёки бахтсизлигингиз учун, ўзингиздан бўлак ҳеч ким жавобгар эмас.
Миннатдор бўлинг.
Ҳар бир дақиқадан миннатдор бўлишни билинг. Миннатдорлик янада кўпроқ хурсандчиликлар сабабчисидир
Хайрли тонг жаннат юзли калбдошларим
Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма! Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...
Ёлғончилардан миннатдор бўл, тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...
Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...
Ҳар кимни сев, ҳаётингга бир маъно бахш этгани учун...
Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун...
Жалолиддин Румий.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РАЪНО ЯРАШЕВА;
Байтуллоҳни тавоф этишдан ортиқ бахт борми?
Аллоҳнинг уйига борганларнинг севинчи, ҳаяжони, соғинчи қандай?
"ЖИМ ТУРИНГ" лойиҳасининг навбатдаги меҳмони ушбу бахтни чинакам тотган Раъно Ярашева.
Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Байтуллоҳни тавоф этишдан ортиқ бахт борми?
Аллоҳнинг уйига борганларнинг севинчи, ҳаяжони, соғинчи қандай?
"ЖИМ ТУРИНГ" лойиҳасининг навбатдаги меҳмони ушбу бахтни чинакам тотган Раъно Ярашева.
Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
#ИБРАТ
#ОНАХОН
Кафтдек ердан катта даромад олиш сирлари.
Айни пайтда иссиқхонамизда 50 туп лимон, 25 туп апельсин, 25 туп мандарин, 3 туп киви, папая ва бошқа ўсимликларни парвариш қилмоқдамиз. Ўтган йили илк бор лимон ҳосилини бозорга чиқардик. Бу йил насиб қилса, оладиган даромадимиз янада ошади деган умиддамиз.
https://uzlidep.uz/news-of-party/8948
#uzlidep #tomorqa #Jizzax

МУҚАДДАС ТИРКАШЕВА;
Ассалому алайкум Азизларим!
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
Илохим хар бирингизнинг кўнглингиз
ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!