Депутатлар минбари.
65 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
14 files
38.1K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
ТАНЗИЛА НОРБОЕВА;

Ижтимоий ғалаёнлар умидсиз одамларнинг, айниқса ёшларнинг радикаллашувига замин яратади.

Терроризм ҳам вирус каби давлат чегараларини тан олмайди ва барча мамлакатлар учун бир хил даражада хавф туғдиради. Терроризм ва зўравонликка даъват этувчи экстремизмнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, албатта, мамлакат қонунчилигига асосланиши ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқ бўлиши керак. Бунда миллий қонунчиликда бундай жиноятларнинг таснифи кенг жамоатчилик учун тушунарли бўлиши керак.

Сўнгги йилларда парламентлараро алоқалар ривожланиб бораётгани жуда муҳимдир, бу кўплаб соҳаларда, шу жумладан терроризм ва экстремизмга қарши курашишда муаммоларни самарали ҳал этиш имконини беради. Бу масалада фаолияти нафақат экстремизм ва терроризмга қарши курашиш учун зарур қонунчилик базасини яратишга, балки жамиятда бундай ҳодисаларга муросасизлик муҳитини шакллантириш, уларга жамият эътиборини қаратишнинг превентив механизмларини жорий этиш бўйича кенг қамровли фаолият олиб боришга қаратилган парламентнинг ўрни муҳимдир.

Таҳдидларнинг халқаро трансчегаравий хусусиятини ҳисобга олсак, давлатлараро ҳамкорлик омили муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон бу йўналишда ҳамкор мамлакатлар биргаликда янада ҳам кўпроқ фаолият олиб бориши тарафдори.

#senat #antiterror #tinchlik

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari