Dehqonobod tumani hokimligi
4.49K subscribers
31.8K photos
1.97K videos
9 files
6.3K links
Dehqonobod tumani hokimligining telegram messenjeridagi rasmiy kanali.

Web sayt: https://dehqonobod.uz
Download Telegram
Деҳқонободда эҳтиёжманд оилаларга етти донадан қуён берилди

Деҳқонобод туманида эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига етти донадан қуён берилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси ташаббуси билан туманнинг Бешбулоқ, Тоғайтемир ва Оқиртма маҳалласида яшовчи "темир дафтар"да рўйхатга олинган эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига етти донадан қуён берилди.

“Эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш учун уларга 7 донадан қуён бердик ва уларни қўллаб-қувватлашда давом этяпмиз”, — дейди туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Нодир Исмоилов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туман прокуратураси эҳтиёжманд оилаларга икки бошдан эчки бергани ҳақида хабар берилганди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/dehqonobodpress
​​Президент фармонига кўра 2021 йил туман ва шаҳар маъмурий судлари тугатилади. Хўш, 2021 йилдан судлар бўйича яна қандай ўзгаришлар бор?

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 июль куни “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Президентнинг мазкур фармонида судлар олдида турган муаммолар санаб ўтилган. Жумладан суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичлари мавжудлиги, инвесторлар ҳуқуқларининг суд ҳимоясида бўлиши етарли даражада ташкил этилмаганлиги ва бошқа бир қатор камчиликлар суд органларининг амалдаги замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқишни тақозо этганлиги яққол кўзга ташланди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида вилоят ва унга тенглаштирилган умумий юрисдикция судлари ташкил қилинади. Бу эса судларнинг тарқоқ ташкил қилингани оқибатидаги фуқаролар ва тадбиркорларнинг сарсон бўлишининг олдини олади. Яна бир эътиборли жиҳати, туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилиб, вилоят марказида фаолият кўрсатадиган туманлараро маъмурий судлар ташкил қилинади. Вилоят маъмурий судлари сақлаб қолиниши суд фаолиятига аралашувларнинг олдини олишда катта аҳамият касб этади. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни жиноят ишлари бўйича судлар ваколатларига ўтказилиши ҳам маъмурий судларнинг фаолиятига мос бўлмаган ваколатларидан озод қилиш, уларнинг янада ихтисослашувига хизмат қилади.

Фармон билан фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини суд йўли билан ҳимоя қилишга қаратилган яна бир қатор ўзгаришлар амалга оширилиши белгиланди.

Хусусан, аҳолининг сони нисбатан кўп бўлган, хизмат кўрсатувчи суд билан масофаси узоқ бўлган туманларда фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ташкил этилиши, суд ишларини назорат тартибида кўриш институтининг бекор қилиниши, судда ишни кўришда дастлабки эшитув босқичининг жорий этилиши, бир судда ишларни бир босқичда кўриб чиқиш механизмининг жорий этилиши, давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда реабилитация асосларига кўра ишни тугатиш, қонуний кучга кирган суд қарорлари бўйича ишларни прокурорлар томонидан фақат тарафлар шикояти мавжуд бўлган ҳолдагина суддан чақириб олиб ўрганиш тартибини, йирик инвесторларнинг ишлари Олий суд ва вилоят судларида биринчи инстанцияларда кўрилиши жорий этилиши, вилоят ва унга тенглаштирилган судларда матбуот хизмати ташкил қилиниши каби ўзгаришлар суд фаолиятини такомиллаштиришнинг янги босқичи бошланганидан далолат беради.

Ушбу ўзгаришлар моҳиятан фуқаролар ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш, уларни ортиқча оворагарчиликлардан ҳалос этиш, одил судловни ҳамда суднинг мустақиллигини таъминлаш, жамият тараққиёти ва халқ фаровонлигига хизмат қилади.

Муҳиддин Маликов, Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман суди раиси

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/dehqonobodpress
Қашқадарёлик синчков ҳайдовчи ЙПХ инспекторини жарима тўлашга мажбур қилди.

Батафсил — https://dy.uz/ibqI9

👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6tjHvszLjgG2sEDg
Асаджон Хўжаев АОКА директори лавозимига тайинланди.

Батафсил — https://dy.uz/bnNwS
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан тарқатиш фикрига қандай қарайсиз?
Anonymous Poll
87%
Яхши ташаббус. Қўллаб-қувватлаймиз.
13%
Одамларда боқимандалик кайфияти кўчайиб кетади.
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
1 августдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимлари, ҳудудий махсус комиссия раисларига қуйидаги ваколат берилади:

- ўз ҳудудидаги буюм ва қурилиш моллари бозорлари, савдо, маиший хизмат, умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига давом эттиришга рухсат (олдиндан тадбиркорга карантин талабларини тушунтириш ва кафолатини олиш орқали) бериш.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокидаги брифингдан.

👉 @qashqadaryopress
Хушхабар

Деҳқонободда 1750 та эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пули тарқатилади.

Эслатиб ўтамиз, туманда 1750 та оила эҳтиёжманд оила сифатида рўйхатга олинган. Мазкур оилаларга 1 миллиард 750 миллион сўм берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/dehqonobodpress
⚡️⚡️Туман масъуллар ҳудудлардан энди қайтишди...

Мунча кеч дерсиз...Мақсад битта. Ишониб топширилган омонатни ўз вақтида эгаларига етказиш.

Қолаверса, туман ҳокими Зоир Алиқулов “пулга муҳтож эҳтиёжманд оилалар ҳайитни пулсиз ўтказмасин”, деди.

Биласиз, туман ҳудуди жудаям тарқоқ. Ҳоким Зоир Алиқулов бошчилигидаги биринчи сектор масъуллари ҳар бир хонадонга кирди. Фуқаронинг уйигача борди ва Президент ишониб топширган омонатни ўз эгаларига топширди.

Хурсандчилигимиз, туман ҳокими таъкидлаганидек пулга муҳтож деҳқонободликлар байрамни яхши кайфиятда кутиб оладиган бўлди.

"Биз эҳтиёжманд оилаларни ёдидан чиқармаган ва байрамни кўнгилдагидек кутиб олишимиз учун ғамхўрлик қилган Президентимизга, вилоят ҳокимию, туман раҳбарига раҳмат", — дейди эҳтиёжманд оила вакили Назира Алиқулова.

Дарвоқе, қишлоқлардан қайтар чоғи аҳоли бир гапни бот-бот такрорлади. Омонат гап дейишди. Етказиб қўйинглар дейишди...

Баралла “Президентга раҳмат!”, — дейишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/dehqonobodpress
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
Ҳурматли Қашқадарё аҳли!

Сизларни улуғ ва қутлуғ айём Қурбон ҳайити билан муборакбод этиш шарофатига муяссар бўлганимдан бениҳоя мамнунман. Оилавий хотиржамлик, тинчлик, омонлик ва саломатлик доимо ҳамроҳ бўлсин.

Бу йилги Қурбон ҳайити ҳар йилгидан ажойиб ва қувончли ўтаётганига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз.

Хусусан, бугун Юртбошимизни вилоятимизнинг 20 000 та эҳтиёжманд оилаларига 1 миллион сўмдан, жами 20 миллиардлик совғаси ҳамда вилоятдаги саховатпеша тадбиркорлар ҳисобидан 750 та оилага чорва моллари, парранда ва қуён ажратилгани кўплаб оилаларга янада қувонч олиб кирди.

Жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, фаровонлик ва бағрикенглик ҳукмрон бўлсин.

Юртимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ва болажонларни ширин кулгуси аримасин.

З.Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими.
​​Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар, азиз ва мўътабар онажонлар, қадрли опа-сингилларим!

Сизларни муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Ушбу муқаддас айёмда Сиз азизларимга, Деҳқонобод халқига сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт-у саодат тилайман.

Деҳқонободликлар бутун дунё халқлари каби коронавирусга қарши курашаётган бўлишига қарамасдан, кайфиятида байрам шукуҳи акс этяпти. Бу эса ҳоким сифатида нафақат мени, вилоят раҳбари ва муҳтарам Президентимизни ҳам қувонтиради.

Тумандошларимизга кайфият берган яна бир ҳолат давлатимиз раҳбари, муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг барча эҳтиёжманд оилаларга эътибор қаратиб, ҳар бирига 1 миллион сўмдан нақд тўлаб берилгани бўлди. Деҳқонободда 1750 та хонадонга 1 миллиард 750 миллион сўм тарқатилди.

Муқаддас Қуръони каримнинг бир неча ўринларида хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик экани алоҳида таъкидланган. Бу каби пурмаъно ҳикматлар бугунги синовли кунларда жамиятимизда меҳр-оқибат, саховат ва мурувват, ўзаро тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг тобора юксалиб боришида акс этмоқда.

Азиз тумандошлар!

Ер юзига Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб турган ушбу саодатли айёмда Сиз, азиз ва қадрли тумандошларимизни Қурбон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан муборакбод этаман.

Байрам барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Qashqadaryo viloyatida 3-avgustdan boshlab karantin cheklovlari yumshatiladi.

Batafsil — https://dy.uz/aYEpk
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Деҳқонободда 1750 та эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пули тарқатилди.

Каналга уланиш: @dehqonobodpress