Dehqonobod tumani hokimligi
4.57K subscribers
32.1K photos
1.99K videos
9 files
6.32K links
Dehqonobod tumani hokimligining telegram messenjeridagi rasmiy kanali.

Web sayt: https://dehqonobod.uz
Download Telegram
​​Вилоят ҳокимига мурожаат йўллаган деҳқонободлик аёл муаммоси ўрганилди

Деҳқонобод туманининг Аэродром маҳалласи Мажнунтол кўчасида яшовчи Пахта Василова вилоят ҳокимига видеомурожаат қилиб, ҳеч ким мурожаатини эшитмаётганини, МФЙ масъуллари умуман ҳолидан хабар олмаслигини маълум қилган.

Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов бугун, 2020 йил 3 август куни яна бир бор (илгари ҳам бир неча маротаба хонадон ҳолидан хабар олган) фуқаро хонадонида бўлиб, оила шарт-шароитини ўрганди. Мурожаатда айтилган муаммоларга қулоқ тутди.

Маълум бўлишича, Пахта Василова яшовчи хонадонда 8 киши истиқомат қилади. Фуқаро яшовчи уй жияни Асқар Абдумуродовга тегишли бўлиб, момо 1992 йилда туғилган, ногирон қизи М.Дониёровани доимий равишда парваришлаб келади. Фуқаронинг биринчи гуруҳ ногирони сифатида рўйхатга олинган қизи доимий равишда ногиронлик нафақаси билан таъминланади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қўвватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Меҳри Йўлдошеванинг маълумот беришича, фуқарога 2018 йил апрел-май ойида, шунингдек Хотира ва қадрлаш байрами ва 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари берилган. 2018 йил 2 декабрь куни ногиронлар куни муносабати билан фуқаро М.Дониёровага туман ҳокимлиги томонидан ҳомийлик совғаси берилган.

Шунингдек, фуқаро Василованинг оиласига 2019 йил октябрь ойида Деҳқонобод Калий заводи томонидан бир неча маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари, уй рўзғор, маиший техника (телевизор, электр печ) лар берилган. Ҳайит байрамида тадбиркор Абдишукур Дониев томонидан бир қоп ун ва озиқ овқат махсулотлари берилган.

Қолаверса, 2020 йил феврал ойига Халқ депутатлари вилоят депутати Нилуфар Ўтаганова ушбу фуқаро ҳолидан хабар олиб, совға-салом улашган.

Фуқарога карантин даврида ҳам туман хокимлиги ва Аэродром МФЙ томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари бериб борилмоқда.

Кези келганда таъкидлаш жоиз, МФЙ раисининг маълумот беришича, фуқаро Пахта Василовада марҳум турмуш ўртоғидан мерос қолган 60 бош қўй, 2 бош қорамол ва Аэродром МФЙ биноси олдида қурилган бир хонали савдо дўкони (ҳозир бошқа фуқарога сотилган) мавжуд бўлса-да, ногирон фарзанди М.Дониёровани рўкач қилган ҳолда, масъул ташкилотларга мурожаат қилиб келади.

Шунга қарамасдан, фуқаронинг ҳеч бир мурожаати ҳокимлик ва масъул ташкилотлар эътиборидан четда қолмаган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат туман ҳокими Зоир Алиқулов назоратига олинган бўлиб, ҳокимлик ахборот хизмати мавзуга яна тўхталади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/dehqonobodpress
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
"ZOOM" дастури орқали ўтказилган йиғилиш сўнггида Зойир Мирзаев карантин чоралари юмшатилиши юзасидан вилоят фаолларига мурожаат қилди:

Ҳурматли воҳадошлар, вилоят фаоллари!


Биз вилоятимиз аҳолисини ҳар бир топшириққа, мутахассислар маслаҳатларига сидқидилдан, маданият билан, юқори онг билан билан ёндашган ҳолда карантин талабларини сақлашларига ишониб, карантинни босқичма-босқич юмшатишга қарор қилдик.

Муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек, пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт.

Ўзимизга, жамоамизга, оиламизга, маҳалламизга нисбатан талабчан бўлсак, албатта юмшатилган карантин режимида ишлаймиз.

Унутмайлик, ҳаммаси ўзимизга, ўзимизнинг муносабатимизга боғлиқ.

Азиз воҳадошлар! Уйда қолинг, мақсадсиз кўчага чиқманг, ўзингизни ва оилангизни асранг.

👉 @qashqadaryopress
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Zoir Mirzayev: Qashqadaryoda koronavirusga chalinganlar endilikda uyida emas, shifoxonada davolanadi.

Batafsil — https://dy.uz/AJz2Y
​​Деҳқонобод туманида ☎️ Call-марказ ташкил этилди

Деҳқонобод туманида 2 та Call-марказ ўз фаолиятини бошлади.

Бири тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида жойлашган бўлиб, марказ ходимлари (75) 612-15-36, 612-15-06 телефон рақамлари орқали аҳолидан коронавирус пандемияси бўйича келиб тушаётган саволларга жавоб беради ва мазкур хасталик белгилари сезилган фуқаролар мурожаатини мутахассисларга етказади. Қолаверса, фуқаронинг мутахассис билан мулоқот қилишини таъминлаб, уларни қийнаётган масалага ечим топишда кўмаклашади.

Иккинчи Call-марказ туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган бўлиб, (75) 612-14-53 телефон рақами орқали эҳтиёжманд оилаларнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ саволларига жавоб беради ва масъулларга бу ҳақда маълумот киритади.

Эслатиб ўтамиз, марказда малакали шифокорлар, етакчи мутахассислар ва тегишли мутасаддилардан иборат гуруҳ иш бошлаган бўлиб, улар ҳар куни 24 соат давомида фуқаро мурожаатларини қабул қилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/dehqonobodpress
“Ҳар бир ёшга — бир гектар” лойиҳаси доирасида қизилчалик ёшларга деҳқончилик учун ер берилгани ёдингиздами? Ўша ёшлар бугун қовун-тарвуздан ҳосил олиш арафасида.

Тўғриси, даладаги қовун-тарвузларни кўриб, дил яйрайди.

Ҳоким Зоир Алиқулов қизилчалик ёшларга деҳқон-хўжалик учун берилаётган ерга сертификат бериш чоғида вилоят ҳокими уларга катта ишонч билдирганини, ердан унумли фойдаланиб қовун-тарвуз экишни йўлга қўйиб, маҳсулотдан даромад кўриши лозимлигини таъкидлаганди.

Ёшлар ишончни оқлади👍 Бугун улар ердан мўл-кўл ҳосил олиш арафасида 👏👏👏

Меҳнат қилган хор бўлмаслигини яна бир бор исбот қилган ёшларга раҳмат!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/dehqonobodpress
Деҳқонободда жамоатчилик вакиллари томонидан эҳтиёжмандлар рўйхати тузилмоқда. Уларни моддий қўллаб-қувватлаш режалаштирилган

Деҳқонобод туманидаги мавжуд 46 та МФЙлар қошида ташкил этилган жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳудуддаги эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантирмоқда.

Қодир бахши Раҳимов маҳалласида ана шундай оилалар рўйхати тузилди. Маълум бўлишича, МФЙда яна 27 та оила эҳтиёжманд деб топилган.

Таъкидлаш лозим, жамоатчилик вакиллари томонидан шакллантириладиган эҳтиёжмандлар давлат томонидан моддий қўллаб-қувватланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маҳалладаги 58 та эҳтиёжманд оилага бир миллион сўмдан ёрдам пули тарқатилганди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/dehqonobodpress
⚡️Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш масаласини ўрганишга бир ҳафта муддат берди.

Батафсил — https://dy.uz/p73YL
Шавкат Мирзиёев: «Одамларни қанча кўп карантинда ушласак, шунча кўп қийнаган бўламиз»

🛏 Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун ҳозирланган жами койкалар сони — 65 мингтага яқин.

🔹Нафас бериш ускуналари сони — 6500та (ЎСВ, портатив сунъий нафас бериш аппарати, кислород концентратори).

🚑 Сўнгги ҳафталарда 800га яқин қўшимча тез ёрдам машиналари харид қилинган.
​​Тўйларни 30 кишилик тартибда ўтказишни доимий сақлаб қолиш таклиф қилинди

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тўй маросимларини 30 кишилик тартибда ўтказилишини доимий сақлаб қолиш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарорида белгиланган тўйларга 200 кишидан ортиқ меҳмон чақирмаслик ҳақидаги қоидани “30 кишилик” деб ўзгартириш таклиф қилинган.

“Тўй тараддудида юрганларнинг кўпчилиги шу кунларда тезроқ тўйини ўтказишга шошилаётгани сир эмас. Ёшлар ҳам бунга қаршилик қилаётгани йўқ. Тўйларни ихчам, дабдабабозлик ва исрофгарчиликларсиз ўтказишни ҳамма хоҳлайди.

Аммо, бирор қонун ёки қарор билан тасдиқланмаса, 200 кишига тўй қилинаверади. 200 кишилик тўйларга кетадиган сарф-харажат 500-600 кишилик тўйларникига тенг бўлиб қолади. Тўй қиламан деб қарзга ботиб, эртаси куни куёв бола ёки унинг отасининг хорижга кетаётганлик ҳолатлари ҳам кам эмас. Ҳатто, бунинг ортидан жиддий касалликлар орттириб олинаётган ҳолатлар ҳам мавжуд. Абдулла Авлонийнинг юз йил олдин ёзиб қолдирган “Ўзбек халқини тўй балосидан қутқаринг” деган сўзлари бугунги кунимиз учун ҳам айни ҳақиқатдир.

Тўй қилиш, буни кўпчиликка маълум қилиш яхши, лекин бу оиланинг келажагига ёмон таъсир ўтказади. Шу тўйга аталган пулларга ёшларни уй-жой билан таъминлашга, оиласининг молиявий аҳволини яхшилашга, таълим олишига шароит яратиб берсак, қанчалик бахтиёр оилани тузган бўламиз. Қанчадан-қанча оилалар иқтисодий аҳволи туфайли ҳозир тўй қила олмаяпти. Менимча, 30 кишилик тўйни доимий қилиш вақти келди”, - дейилади петицияда.

Сиз-чи, азиз тумандош, Сиз бунга нима дейсиз?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/dehqonobodpress
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Qashqadaryo viloyati hokimiga yangi o‘rinbosarlar tayinlandi.

Batafsil — https://dy.uz/IIFtf
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Dehqonobodlik ayol Zoir Mirzayevga videomurojaat qilib, uni hech kim eshitmayotganini aytgandi. Dehqonobod hokimligi esa murojaatchi mas’ullar e’tiborida ekanini ma’lum qildi.

Batafsil — https://dy.uz/LT1FB
Forwarded from Hudud Inform
2010 йил август ойида фаолиятини бошлаган “Деҳқонобод калий заводи” АЖ да ҳозирга қадар қарийб 300 млн. АҚШ доллари қийматида 1,5 млн. тоннадан ортиқ калий хлорид хорижий мамлакатларга экспорт қилинди.