Dehqonobod tumani hokimligi
4.37K subscribers
31K photos
1.9K videos
6 files
6.2K links
Dehqonobod tumani hokimligining telegram messenjeridagi rasmiy kanali.

Web sayt: https://dehqonobod.uz
Download Telegram
Октябрь-ноябрь ойларида маҳаллаларда 40 миллион дона манзарали ва мевали дарахт янги тизим асосида экилиши белгиланди.

“Маҳалла еттилиги” ҳар бир маҳаллада 30 тадан камбағал оила хонадонига 20 тупдан, 20 минг якка ёлғиз кексалар хонадонига 10 тупдан мевали дарахтлар тарқатади. Шунингдек, еттилик ўзига бириктирилган кўчаларда жами 6 миллион дона манзарали дарахт, кўчалар, уйлар, кўп қаватли уйлар атрофига жами 3 миллион мевали ва манзарали дарахт экишни ташкиллаштириши муҳимлиги қайд этилди.

Таълим тизими раҳбарларига 20 мингдан зиёд боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 2,5 миллион дона кўчат экишни ташкил қилиш топширилди. Ёшлар ишлари агентлиги 155 минг ёшларга бўлиб берилган 60 минг гектар ерда жами 1,5 миллионта мевали дарахт экишга кўмаклашади.

Барча маҳаллаларда кўчат ярмаркасини ташкил қилиб, 30 миллионта кўчат етказиб бериш муҳимлиги таъкидланди.

Телевидение, радио, газета ва ижтимоий тармоқларда дарахт экиш нуронийлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, санъаткор ва спортчилар иштирокида кенг тарғиб қилинса, ишларнинг самараси бундан-да юқори бўлиши таъкидланди.

Президентимиз аҳолини дарахт экишга жалб қилиш бўйича яхши тажрибалар кўпаяётганини қайд этиб, тўлов ташкилотлари ва электрон савдо платформаларининг бундай лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш зарурлигига эътибор қаратди.

Facebook|Instagram|X
Президент кейинги йилда “Яшил макон” дастури учун 100 миллиард сўм ажратилишини эълон қилди.

Эндиликда дарахтларни 3 йил парваришлаш, касалликдан сақлаш, суғориш харажатлари ҳам инвестиция дастурига киритилади.

Суғориш тизими бўйича 2 та тажриба амалга оширилади. Хусусан, 27 та туманда суғориш тизими яратиш учун 1 тадан қудуқ қазишга рухсат берилади. Ғаллаорол туманидаги тоғларда қор-ёмғир сувини йиғувчи 10 та гео-мембрана ўрнатилиб, дарахтларни суғориш тизими яратилади. Баҳорда 14 та туманнинг тоғ ва адир қияликларида қават-қават қилиб, терраса усулида 500 гектарда дарахт экиш бошланади.

Вилоят ҳокимликларига “Менинг боғим” лойиҳаси бўйича яшил боғ яратишга камида 1 гектар, яшил жамоат парки учун ярим гектардан ер ажратиш топширилди.

Бу майдонлар экиш мавсумигача “Очиқ бюджет” порталига қўйилиб, дарахт турлари бўйича тавсия ва уларнинг нархи кўрсатилади. Бунда, парваришлашда масъулиятсизлик қилган шахсларни мобил илова орқали огоҳлантириш тизими йўлга қўйилади.

Ҳокимларга барча ободонлаштириш бўлимларини 20 тадан суғориш мини-техникаси билан таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги вақтларда юртимизда чанг бўронлари тез-тез содир бўлаётгани қайд этилди.

Бунга глобал иқлим ўзгариши билан бирга ноқонуний дарахт кесилиши, сув камайиши, тартибсиз чорва боқилиши оқибатида чўл яйловлари деградацияга учраётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Чўллардаги ўсимликлар турлари ҳам кескин камайган.

Давлатимиз раҳбари аҳоли кўпайиб бораётган шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича энг катта захирамиз – яйловлар эканига эътибор қаратди. Шу боис, яйловлардан фойдаланишга эҳтиёж йилдан-йилга кўпайиб бораётгани таъкидланди.

Эндиликда 16 миллион гектар яйлов ерларини бошқариш Ветеринария қўмитасига ўтказилиши белгиланди.

Қўмитага йил якунигача чўлларни деградациядан чиқариш бўйича уч йиллик дастур тайёрлаш топширилди. Келгуси йилда бу мақсадлар учун дастлаб 50 миллион доллар грант маблағлари жалб этилади.

Facebook|Instagram|X
“Ўзбеккосмос” агентлиги Бухоро ва Навоийда 35 гектардаги қум ва шамолни ушлаб қолувчи чўл ўсимликлари қопламаси йўқолиб кетганини аниқлади.

Шу муносабат билан мутасаддиларга ишчи гуруҳи тузиб, ушбу 2 та вилоятнинг чўл ва ярим чўл ҳудудларида “яшил” майдонларни кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди. “Ўзбеккосмос” агентлиги билан биргаликда чўлларда экологик ҳолатни мониторинг қилиш платформаси яратилади.

Ўрмон хўжалиги агентлигининг бу йўналишдаги масъулияти оширилади. Эндиликда агентлик чўлланишга қарши курашиш билан ҳам жиддий шуғулланади, ҳокимликлар қошидаги “Йўл кўкалам” ташкилотлари агентлик тизимига ўтади.

Агентликка ҳар бир ҳудуд иқлимига мос 100 миллиондан зиёд ниҳол ва кўчатларни оддий усулда маҳаллийлаштириш ҳамда етиштириш харажатини 20 фоизгача камайтириш топширилди.

Фанлар академияси билан биргаликда 20 гектарда тажриба-синов майдончаси қилиб, деградацияга учраган яйловларни қайта тиклайдиган ўсимликларни етиштиришни ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Бадантарбия қилиш, югуриш, велосипед ҳайдаш каби одатларни тарғиб қилиш, енгил касалликларни ҳам дори билан тузатишга ўрганиб қолишнинг олдини олиш зарурлиги қайд этилди. Бу йўналишда тушунтириш ишларини, айниқса 30 ёшдан катта аҳолига мўлжалланган оммавий дастурларни кўпайтириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.

Спорт вазирлигига 30 ёшдан катта аҳолини оммавий спорт билан қамраб олиш дастурини йўлга қўйиш топширилди.

Президентимиз “маҳалла еттилиги”ни одамларни жисмоний машқ, юриш, югуриш, велосипед ҳайдашга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди.

Профессионал ва мактабларда фаолият юритаётган спорт тренерларини маҳаллаларга бириктириш, тиббиёт бригадалари, оилавий шифокор ва поликлиникалар ишига аҳолини тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини ўргатиш бўйича янги-янги ёндашувларни жорий қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Маҳаллаларнинг жисмоний фаоллик рейтинги тузилиши, энг яхши маҳалла ва оилаларни рағбатлантирилиши белгиланди.

Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг ҳисоботлари ва режалари тингланди.


Facebook|Instagram|X
📊Qashqadaryo viloyatining yalpi hududiy mahsuloti (YAHM) qanchaga o‘sdi?

2024- yilning yanvar-sentabr oylari yakunlariga ko‘ra, Qashqadaryo viloyatining YAHM hajmi 6,2 % ga o‘sdi va 56 803,8 mlrd so‘mni tashkil etdi.

Manba: Qashqadaryo viloyat statistika boshqarmasi.

Kanalga ulanish:
@Dehqonobodpress
Foto: “Mustaqillik” mahallasida hashar yoʻli bilan ichki yoʻllarni ta’mirlash ishlari qizgʻin davom etmoqda

Kanalga ulanish:
@Dehqonobodpress
⚡️“Zafarobod” mahallasida ham birdamlik mevasi boʻlgan ravon yoʻl aholiga xizmat qila boshladi

“Tashabbusli byudjet”ning 2024-yil 1-mavsumi doirasida tumanning “Zafarobod” mahallasidagi Ingichka va Yetimtogʻ qishlogʻi yoʻllarining 2828 metr qismiga asfalt qoplamasi yotqizish taklifi 5437 ta ovoz bilan gʻolib deb topilgan edi.

Bugun mazkur loyiha doirasida asfaltlash ishlari o’z nihoyasiga yetdi hamda yangi, ravon yoʻl xalqqa xizmat qila boshladi.

Kanalga ulanish:
@Dehqonobodpress
Sektor rahbarlari tomonidan bir qator tashkiliy masalalar yuzasidan “mahalla yettiligi” vakillari uchun yig'ilishi o'tkazildi

Dehqonobod tumani hokimi Sherzod Shokirov va sektor rahbarlari ishtirokida bir qator tashkiliy masalalar yuzasidan yig'ilish o'tkazildi. Unda tuman hokimining o'rinbosarlari, mahalla yettiliklari ishtirok etishdi.

Kun tartibida, 27-oktabr sanasida boʻlib oʻtadigan — Oliy Majlis Qonunchilik palatasi va mahalliy kengashlar deputatlari saylovini mahallalarda yuqori saviyada oʻtishini ta’minlash, muhtaram yurtboshimiz tomonlaridan ilgari surilgan “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasidagi ishlarga tayyorgarlik koʻrish, kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik koʻrib, aholiga arzon koʻmir yoqilgʻisi yetkazib berish, kommunal soha bo'yicha qarzdorliklarini undirish, soliq tushumlari, obodonlashtirish, qurilish sohasida olib borilayotgan ishlar, mahallalar infratuzilmasini yaxshilash bo'yicha mahalla yettiligi vakillariga qator topshiriqlar berildi.


Kanalga ulanish:
@Dehqonobodpress